8 - БОБ
— Э, шошма, ошни еб кейин кетасан. Атиги ярим соат кутгин.
—Ўлмас, бир чўқим ош еб кетинг, — деб ялинди Зуҳро. — Шошилманг, ҳамма ишларингизни ўзим тахт қиламан.
— Дачага кириб китобларимни, қўлёзмаларимни олишим керак. Уйга қараб турадиган одам топишимиз зарур. Иш кўп. Улгурмаймиз.
— Боғда укангиз Акмалжон коляпти-ку. Уйда синглингиз Мавжудахон қолади.
Барибир Ўлмасни гапимизга кўндиролмадик.
Дам товоқни очиб, хил-ҳил бўлиб кетган сур гўштларни иккита нон орасига қўйиб, қоғоз
пакетга солдим. Абдужаббор бериб юборган нарсаларни қайтадан коробкага жойлаб кўйдим. Зуҳро «Винограднмй сок» шишачасини опчикиб, сиққанча шакароб солиб олди.
Ўлмасга ош ейиш насиб қилмади.
«Насиб қилса келар Шому Ирокдин, насиб қилмас кетар қошу қобоқдин» деган ҳикматни эсладим.
Ўларни Кибриё опа билан липа тагигача кузатиб чиқдик.
—Ризқинглар уйларингдан узилмасин, — деб орқаларидан қараб қолдик.
***
Ўлмасни Ёзувчилар боғидаги липа тагида Кибриё опа билан икковимиз кузатиб қолган ўша кун тўқсон учинчи йилнинг иккинчи сентябри эди.
Ана шундан кейин уни бир марта кўрдим холос. Унинг жуда ҳам оз қолган умри ҳали Москва, ҳали Тошкент касалхоналарида чидаб бўлмас уқубатларда ўтаётган эди.
Ўша куни Ўлмас менинг ёрдамимсиз ўзи ош дамлаётганди. Унинг энг қадрдон дўстларидан бири Турғун Азизов «Жигули»сини чўғи тортиб ерга туширилган ўчоқ олдигача ҳайдаб келди. У ўриндиқдан катталиги патнисдек қўшқават фанера олиб Улмасга узатди. Ўлмас капгирни менга бериб фанерани олди. Бу Ўлмаснинг тиззага қўйиб хат ёзиши учун, қаёққа борса чемоданда олиб юрса бўладиган қилиб тайёрланган махсус «ёзув столи» эди.
Ўлмас Москва касалхонасида қолган, унга қанчадан қанча қувонч берган, қўлингиздаги «Қизимга мактубларни» ҳадя қилган ёзув столининг эшигини хизматчилар энди ахлатга қўшиб қайгадир обориб ташлаган бўлсалар керак деган гумонда эди.
Турғуннинг 6у совғаси Ўлмасга нажот «эшиги» бўлиб туюлган эди.
Зуҳро шамолни раво кўрмай, совқотганда нафаси билан иситиб Умидани ялаб-юлқаб ўн саккиз ёшга етқизиб келди.
Умида орзу-армонлардан бино бўлган бир сабий. Ўлмаснинг руҳи уни ҳамон ғойибдан туриб парвариш қилади.
Бугун у тенгдошлари қатори буюк даргоҳ — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети остонасига қадам босади. Бу Ўлмаснинг орзуси эди. Ота орзуси, ота нияти, ота тилаги албатта ижобат бўлади.
Ҳозир уни дадасининг руҳи кузатиб келяпти.
Умида энди катта қиз бўлиб қолгани учун Зуҳро унинг университетга қандоқ кийиниб боришини ўзига қўйиб берди.
Зуҳро унга қараб ишқилиб боламга кўз тегмасин-да, деб бирдан улғайиб қолган қизига меҳр билан қараб турарди.
Университет ҳовлиси узоқ-яқиндан келган йигит-қизлар билан гавжум. Зуҳрони ҳам, Умидани ҳам ҳеч ким танимайди. Лекин негадир ҳамманинг кўзи уларда эди.
Шивир-шивир бошланди. —Ўлмас Умарбековнинг қизи. —Худди дадасининг ўзи-я! —Дадасига жудаям ўхшар экан.
49
Умидага, дадасига ўхшар экан, деган сўз ёқарди. Шу гапни айтган қизга қараб жилмайиб қўйди.
Бир қиз улар олдига келди. Бу бизга таниш Ғупра. Ҳозир эса «Севгим-севгилим» тўғрисида диплом иши ёзаётган Ғапура Санақулова эди.
Энди уни таниб бўлмасди. Шаҳар ҳаёти бошқача қилиб юборган. Қирда буғдой ўриб юрганда қорайиб, сополга ўхшаб қалинлашиб кетган юзи, пиёздек қават-қават лаблари асли ҳолига қайтган. Бўғилиб чиқадиган овози ҳам майинлашган. Бунақа бачканалик намунали студентга ярашмайди деб тилла тишини олдириб қўйган. Оғир меҳнат ҳамда шафқатсиз муносабатлар қолдирган изларни пойтахт ҳаёти ювиб ташлаган эди.
Қаранг-а, у жуда чиройли қиз экан. Ўтдек чақнаб турган кўзлари, қорамағиз юзлари йигитларнинг эсини оғдирарди.
Онаси хотинларнинг чирманда чалиб «Ёр-ёр, ёрона»лар айтиб, йигитлар карнай-сурнайлар, қийқириқлар остида Санақул полвонга узатилган эди. Улар қовушган куннинг эртаси «юз очди»да қайнотаси «бахтли бўлинг, ували-жували бўлинг» деб совға қилган тилла тўғноғични онаси энг ноёб эсдалик деб сақларди. Ҳар гал қўлига олиб қараганда ўша унутилмас тонг худди кўзни қамаш-тирадиган нур орасида кўрингандек бўларди.
Ғупра онаси ўлганда Ёзёвонга елдек учиб борди. Барча маросимларни тоғаси билан кам- кўстсиз ўтқазди. Акаси Алиқул портной сарф-харажатларга аралашмай «без» бўлиб тураверди.
Онаси ер-кўкка ишонмайдиган ўша тўғноғични жаноза куни келин аясининг ёқасида кўриб Ғупра ич-ичидан йиғлаган эди.
Акаси Алиқул портной, онасининг хай-хайлашига қарамай унинг қийналиб ишлаб, қийналиб ўқиган пайтларининг ёдгори «Олтин медалини» сандиқдан опчиқиб кетиб хотинига қоплама тиш қўйдириб берганда Ғупра вужуд-вужудини муз қоплаб, телбага ўхшаб қолганди.
Энди уни Ёзёвонга боғлаб турган ҳамма иплар узилиб бўлган эди.
У Ёзёвонга ким учун боради? Хасис акасини, онасидан қолган ягона ёдгор тўғноғични аза куни тақиб юрган юзсиз Ялпиза янгасини соғиниб борадими?
Акасининг «Ўзимнинг ялпиздеккинам», деб эркалашларини қўмсаб борадими?
Тоғаси Тошкентга келганда «опагинамдан ёдгорим» деб, ўзи ўстирган ниҳоятда ҳиди ўткир хандалаклар, «шакарпалак» қовунлар, қоғоз қутида «ингичка бел» узумлар, ёғли патирлар олиб келади.
Мусофир юртда пулсиз юрма жиян, деб сумкасига сиққанча пул тиқиштиради.
Ғапура Санақулова қўли очиқ қиз эди. У тоғаси келиб кетган куни диплом ёзаётган қизларга, ўғил болаларга дастурхон тузаб «базми жамшид» қилиб берарди. Унинг дугоналари, ўртоқлари хам «Тоғамиз қачон келаркинлар» деб йўл пойлайдиган бўлиб қолгандилар.
Дипломант Ғапура Санақулова университет газетасида ўқишга халақит бермайдиган кечки пайтларда муҳаррир ёрдамчиси бўлиб ишларди. Стипендия ҳамда газетадан оладиган тузуккина маоши ичмайдиган, чекмайдиган 6у қизга бемалол етиб ортарди. Кўпинча у дугоналарини кафега опкириб яйратарди.
Тоға Сурхондарёнинг қайсидир қишлоғида томорқасига бозоргир хандалаклар, чилги қовун- тарвузлар экиб яхшигина даромад олади. «Далнобойшик» шоферларга, самолёти кўпинча юксиз қайтадиган учувчиларга кўтарасига сотади.
У янтоққа тарвуз пайванд қилиш сирини мукаммал эгаллаган миришкор деҳқон. Ҳеч қандай сарф-харажатсиз, ўзидан-ўзи хосил туғадиган бу беминнат янтоқ-тарвуздан мўмайгина даромад олади. Сибир томонларда ичи анор донасидек қип-қизил, пирожнийнинг кремига ўхшаш ажаб ғалати таъмли 6у тарвузларга «Райский арбуз» деб ном қўйиб олганлар.
***
Ичкаридан билагига «навбатчи» деб ёзилган боғич таққан киши чиқиб, соат ўн иккида
50
университетга кирувчи абитуриентларни тест синовига чақирамиз. Биринчи, иккинчи ҳамда учинчи группалар ичкарига бир вақтда киритилади. Қўлларингизда битта гунафшаранг ручкадан бошқа ҳеч нарса бўлмаслиги керак, — деб огоҳлантириб кириб кетди.
Кўпчилик йигит-қизлар шошиб кафе томон кетдилар. Овқатни ўзлари билан олиб келганлар скамейкаларга ўтириб, баъзилари тик турганча овқатлана бошладилар.
Зуҳро сумкасида олиб келган котлетларни қизи олди-га қўйди. Умида семириб кетишдан қўрқиб овқатни кам ерди, онаси зўрлаб учта котлетни зўрға едирди.
— Биламан, тест имтиҳони жуда узоқ давом этиши мумкин. Яхшилаб қорнингни тўйғизиб ол. Зухро жимжилоғи билан енг учини кўтариб соатига қаради. Уч минути кам ўн икки.
— Энди сиз кетаверинг, опа, — деди Ғапура, —синов тугаши билан Умидани ўзим уйга
обориб қўяман...
— Ичкарига кирсин, кейин кетаман, — деди Зуҳро.
Умида кириб кетаётганда Зуҳро уни бағрига босиб:
Дадангни арвоҳи қўлласин, болам, деб кўзида ёш билан орқасидан қараб қолди.
Ғапура Зуҳрони таксига ўтқазиб жўнатиб юборгандан кейин ётоққа қайтиб келди.
Ётоқни ҳандалак ҳиди тутиб кетган эди. У ётоқдаги қизлар ҳандалак ҳидига чидаб туролмай
сб қўйишлари мумкин, деб хавотир оларди. Ҳатто қизларга, агар ҳандалакни еб қўйсанглар ҳаммангларни ёппасига мункиллаган чолга эрга бериб юбораман, деб хазил қилган эди.
У қоғоз қопга иккита қовун, иккита «Райский арбуз» ҳамда шу охирги бир дона қолган ҳандалакни жойлаб қоп оғзини яхшилаб бойлаб қўйди.
Бу нарсаларни Ғапура Зуҳро опамнинг ҳам оғзи тегсин деб асраб қўйган эди.
Тест имтиҳони бошланганига ҳам икки соатдан ошай деяпти. Иккита қиз йиғлаб чиқиб кетди. Шпаргалка билан ушланиб қолган бўлса керак. Бир абитуриент бола ҳам қовоқ-димоғи осилиб чиқаркан, орқасига қараб, шу университетда ўқимасам куним ўтмайдими, бошқа институтга ҳужжат топширганим бўлсин-е, деб тўнғиллаб троллейбус бекати томон кетди.
Боятдан бери жевачка чайнаб ўтирган ғирвонлик бола мени Сойиб Хўжаев юборди, деб кепти. Тайинлаб қўйганман. Борсанг ўзлари имтиҳондан ўтқазиб студентлик билетини қўлингга беришади, икки ойлик стипендияни олиш эсингдан чиқмасин, деб қайта-қайта тайинлаб юборипти. Навбатчи бу соддагина, лақмагина болага ўзига яраша муомала қилади.
— Тошболта ошиқ эрта-меттан келиб, студентлик билетингиз билан стипендиянгизни олиб кетганлар, деб уни қайтариб юборади.
Тест имтиҳонлари соат тўртгача давом этди. Абитуриентлар толиқиб, сувсаб, тинкалари қуриб қайтиб чиқишди. Умида ҳам ҳеч қачон бу даражада чарчамаган,қийналмаган эди. У тест саволларига шошилмай, пухта ўйлаб, фикрини бир ерга жамлаб, бланкаларига билиб-билиб белги қўйди. Тахминан икки жойда хато қилган бўлишим мумкин, деган гумондан кўнгли ғашланди.
Бухоро республикасининг молиявий ҳаёти Садриддин Айнийнинг «Судхўрнинг ўлими» асарида қандай акс этган, уни қайси олим батафсил таҳлил қилган, деган саволга Умида иккиланиброқ дилида жавоб тайёрлади. Академик Отабой Эшонов, профессор Ҳикмат Собиров...
Отабой Эшонов республиканинг ижтимоий ҳаёти, давлат тузуми тўғрисида илмий иш ёзган. Унинг докторлик диссертацияси хам шу ҳакда. Демак у молия ишларини ёритмаган. Профессор Ҳикмат Собиров ҳатто «Судхўрнинг ўлими» тўғрисида қатор-қатор тақризлар эълон қилган. Умида саволга «Ҳикмат Собиров» деган белги қўйган эди.
Ўзи қониқмаган иккинчи жавоби Элеонора Войничнинг «Сўна»романи тўғрисида.
Артур исмли никоҳсиз туғилган, отасининг кимлигини билса ҳам ошкор қилмаган йигит «Сўна» тахаллуси билан фаол революцион яширин кураш олиб боради. Унинг отаси ким эди? Исми қанақа эди, деган саволга «Кардинал Монтанелла» деган белги қўйиши керак. Аммо шу пайтгача аниқ билган Монтанелла номи шу топда сира тилига келмасди. Ўйлади, ўйлади, тили
51
учида турган 6у ном қайсарлик билан мен, деб айтмади. Умида ноилож «Отаси Кардинал эди», деб белги қўйди. Шундай ёздию кўзидан ёш оқиб кетди.
Ғапура автоматдан Зуҳрога қўнғироқ қилди.
— Кетяпмиз. Ҳозир чиқди, — деди.
У томондан, тез келинглар, ошга гурунч солавераман, деган овоз келди.
Коғоз қопдаги қовун-тарвузларни кўтариб, такси тўхтайдиган жойга келишди.
Такси шофери ҳар нарсага қизиқадиган йигит экан. Машина салонини тутиб кетган
ҳандалак ҳидини искаб.
— Нимани ҳиди келяпти, жуда ёқимли ҳид... — деб сўради.
— Мени ҳидим, — деди Ғапура кулиб.
Шофер, ҳидингиз ўзингизга, ўзингиз ҳидингизга ўхшар экансизлар, деди. Шу пайтгача чеҳраси очилмай келаётган Умида ҳахолаб кулиб юборди.
***
Бугун Муқимий номидаги театрда «Фотима ва Зуҳролар» томошасининг такдимот маросими бўлади. Унга барча театршунослар, ёзувчилар, деярли ҳамма театрларнинг режиссёрлари, атоқли артистлар ҳамда Ўлмаснинг қариндош-уруғлари, ёр-биродарлари таклиф қилинган.
«Шарқ Юлдузи» журналида яқингинада эълон қилинган Ўлмас Умарбековнинг «Қизимга мактублар»и режиссёр Рустам Маъдиевга ёқиб қолди. Бу «Хат» унинг юрагига ўт ташлади. Уни саҳна асари яратишга ундади ва ниҳоят пьесани ёзиб театр жамоасига ўқиб берди. Жамоа иштиёқ билан репетицияга киришиб кетди.
Тақдимотга келган Ўлмаснинг рафиқаси Зуҳро, сингиллари Мавжуда билан Ҳамида, укаси Акмалжон ҳамда қизи Умидахонлар «Фотима ва Зуҳролар»ни ниҳоятда қизиқиб томоша қилдилар.
Умида саҳнада юз бераётган воқеаларга қизиқиб кетиб, қимирламай ўтирарди.
У дадам ўзи ёзган асарини ўзи кўрмади, деб ўкиниб ўтирарди. Дадажонимни хурсанд қилолмай қолдим, деган бир армон юрагини тимдаларди.
Ёнида жимгина томоша кўраётган онасига бурилиб секингина деди:
— Дадам тирик бўлганларида чет эл машинаси олиб берардим...
Бу Умиданинг дадасига юрак-юракдан чиққан сиз менинг жонимдан азиз дадамсиз, сизга
пероси тилладан ручкалар, зўр галстуклар, яхши сигареталар олиб бераман, сизни ҳеч кимга бермайман, деган маънодаги эътирофи эди.
Ҳаяжондан Зуҳронинг мижжаларига ёш тўпланди. Бир киприк қоқса юзларини ювиб кетади. Зуҳро эса бу ёшларни киприкда куч билан ушлаб турипти.
Саҳнада кечаётган оғир, юракларни ларзага соладиган воқеалардан ҳаяжонланиб йиғлаб юбормасин, деб Мавжуда аммаси уни бағрига босиб ўтирарди. Умида ўзини тутди. У эси кириб қолган, ўзини босиб олган, балоғат ёшидаги қиз эди.
Спектакль тугагандан кейин муҳокама бошланди. Ҳамманинг, ёзувчиларнинг ҳам, театршунослару режиссёрлар ҳамда артистларнинг, ҳатто оддий томошабинларнинг ҳам фикри деярли бир хил. Бири-бирини тўлдирадиган самимий, ҳалол гаплар бўлди. Модомики такдимотга келдингми, «билағонлигинг»ни кўрсатиб қол, деб гапни чўзадиганлар хам бўлди.
Машинада уйга қайтишар экан, Умида Ўлмаснинг укаси Акмалжоннинг қулларидан махкам ушлаб олди. Қўлларининг томир уришиданми, нимасидандир дадасининг қўлига ўхшатди. Бу қўл, бу томир уришлар унга дунё-дунё қувонч бағишлаган беозор кунларни қайтариб келгандек эди.
Унинг нафаси, сигарет тутунининг иси, хатто Ўлмас баъзи-баъзида сувга томизиб ичадиган аллақандай дори ҳиди димоғига урилаётганга ўхшарди.
Умида опасининг бўйнидан маҳкам қучоқлади.
52
—Опажон, энди сизни ҳеч хафа қилмайман. Жудаям яхши нарсалар олиб бераман. Мунданам чиройли бўлиб кетасиз.
Бу гапларга Зуҳро чидаб туролмади, йиғлаб юборди.
—Йиғламанг, сиз менинг биттайи-битта опажонимсиз, ойижонимсиз. Дадамнинг ўрнига қолган дадажонимсиз. Кўрасиз, сизни кўғирчокдек кийинтириб қўяман. Айтинг, Акмал амаким кетмасинлар. Бизникида қолсинлар...
Эрталаб нонушта олдидан бир вақтлар Зухро туғилган кунда Ўлмас совға қилган бриллиант кўзли зиракни Умиданинг қулоғига тақиб қўйди.
Умида икки қулоғини ушлаганча трюмо ойнасига ўзини солиб кўра бошлади. Наҳорлик ширгуручдан бир қошиқ оғзига солиб яна югуриб бориб ўзини ойнага солади. Ҳамиданинг олдига келиб, аммажон, ярашибдими, деб сўрайди. Ҳамида жудаям, деб унинг елкаларини си- лаб қўяди.
— Ҳаммангларни яхши кўраман, — деди Умида.
У ширгуручни еб бўлгач, қулоғидан зиракларни чиқазиб Зухронинг қўлига берди. —Опажон, мени кечиринг. Мен бунақа нарсаларни унчалик яхши кўрмайман. Ҳозир сиз
хурсанд бўлинг, деб тақиб кўрдим. Киностудиянинг фотографи кичкинагина қилиб ишлаб берган дадамнинг сурати бор. Шуни медальонга ўрнатиб бўйнимга осиб юрмоқчиман. Хафа бўлмаяпсизми, опажон.
Умида Лондон университети қошидаги лицейнинг энг қобилиятли талабаларидан бири. Ахлоқи, ўзини тутиши, дарсларни ўзлаштириши университет раҳбариятига маъқул эди. Бутун диққат-эътиборини ўқишга бағишлаган Умида тўрт йиллик ўқишни уч йилда тугатиб бакалавр унвони олиш хукуқини қўлга киритди.
Зухро қизини муборакбод қилгани Лондонга борди. Бакалавр либосини кийган Умидани ҳам дадаси, ҳам ўз номидан табриклаб бағрига босди.
Университет ҳамда лицей профессорлари, ўқитувчилари шундай қобилиятли, одобли қиз ўстиргани учун унга раҳматлар айтишди.
Буюк Британиянинг бу сершовқин, гавжум пойтахтида Зуҳро илгари ҳам бир бўлган. Ўлмас билан беозор, беташвиш, бахтиёр кунларида буюк зотлар қадамининг изи тушган жойларни бирма-бир зиёрат қилган эдилар.
Умида Республика «Умид» жамғармаси орқали ўқишга келганди.
Бир куни ойга тенг уч йил ҳам ўтиб кетди. Умида бўйи чўзилиб катталардек ўзини тутадиган мулоҳазали, андешали, балоғат ёшидан ҳатлаб ўтган катта қиз бўлиб қолганди. Зухро энди у билан тенгдош дугонасидек гаплашарди.
Она-бола бу тиним билмас кўчаларни кезар эканлар, Умида унга:
— Эсингизда борми, опа, «Фотима-Зуҳро»лар тақдимотида агар дадам тирик бўлганларида чет эл машинаси олиб берардим, деб айтган эдим. Энди сиз дадам ўрнига дадамсиз. Аммо сиз матиина минолмайсиз. Дадамнинг руҳини шод қилиш учун сизни кўп мамлакатларга олиб бораман. Шундай қилсам дадамнинг арвоҳи шод бўлади, — деди. — Эртага сизни Манчестерга олиб бораман.
Англияда катта имтиёзга эга бўлган, асилзодалар, 6аланд даражали мартаба эгаларининг аёлларини, қизларини леди деб атайдилар. Умиданинг дадаси аввал вазир, ундан кейин Ўзбекистон мамлакати бош вазирнинг ўринбосари, вице премьер лавозимини эгаллаган, кўп мамлакатларда китоблари босилган машҳур ёзувчи.
Шунинг учун ҳам уни леди Умида деб атардилар.
Улар саёҳатни Манчестердан бошлашди. Англияга келиб Манчестерни кўрмай кетган одам, умуман Англияга келмаган деб хисобланади. Бу юрт дунёга кўп буюк зотларни берган, ўзида Англиянинг ҳамма урф-одатлари, фақат Англияликларга хос чукур билимли эканликлари билан ажралиб турардилар. Жаҳонга машҳур шоирлари Роберт Саути, У. Вордсворт, С. Колриди каби ўн саккизинчи аср билан ўн тўққизинчи аср оралиғида ижод қилган романтик шоирлари билан
53