Дача худди туман денгизи устида қалқиб турган кемага ўхшарди.
Ҳабиб Саъдуллонинг ниҳоятда вафодор дўстлари кўп эди. Меҳмон келадиган бўлса, албатта, уларнинг ҳаммасини чақирарди. Ҳавонинг бунақа кескин айнигани, меҳмонларнинг келиш-келмасликлари аниқ бўлмагани, келса ҳам узоқ ўтирмасликлари сабабли уларни чақирмаганди.
Даволаётган врач Ўлмаснинг шу совуқ туманда боришига рухсат бермади.
Бошқа меҳмонлар яйраб ўтиришибди.
Академик Турсунбой Рашидов суҳбати ширин, айниқ-са жиндек «отиб» олгандан кейин
ўзини қўйиб юборади.
— Андижоннинг «Боғишамоли»ни ўрмонга айлантириш зарур. Унга илдизи бақувват
дарахтларни кўп экиш керак. Одамлар адир ёнбағирларига иморатлар қуриб олишган, пастликда маҳаллалар пайдо бўлган. Мабодо ер сурилса — кўчки босса уйлар ҳам, одамлар ҳам тупроқ тагида қолади. Кучли насослар юқорига тинмай сув тортяпти. Одамлар тез ҳосилга киради деб шофтоли билан бодом экиб ташлаганлар. Бу дарахтларнинг илдизи юза, ёнбошидан оёғинг билан боссанг илдизи юқорига чиқиб қолади. Чинорни кўп экиш керак. Илдизи илонга ўхшаб ер тагига ўрмалаб кириб кетади. Буралиб-буралиб ерни маҳкам қучоқлаб олади. Кўчки бўлишига йўл бермайди. Мен ўзим сейсмолог олимман, биламан. Анди-жон актив сейсмик зона. Катталаримизга айтиб у жойга битта кичкина сейсмик станцияча қуришга рухсат олиб берсангиз. Фалокат юз бергандан кейинги «аттанг»дан фойда йўқ.
Ҳамид Ғулом бунақа жойларда ниҳоятда улфатнинг гули бўлади. Олимнинг интиҳосиз гаплари унинг оғиз очишига имкон бермасди.
— Турсунбой ака, бир маслаҳат. Академиянинг илмий кенгашини 6у ичкилик бор жойда эмас, Тошкентда, олимлар даврасида ўтқазсак дуруст бўлармиди дейман-да...
Рашидов эзмалик қилиб, одамларни зериктириб қўйганини сезди. Қўлини кўксига қўйиб узр сўради.
Барибир Ҳамид Ғуломга сўз навбати келмади. Дастурхонга ош тортилди. Ўлмас келмагани учун томоғимдан овқат ўтмади.
Бахтиёр Бобоев жуда талантли рассом. Ўзбек урф-одатларини билиб-билиб, тасвирга туширади. У шеърият нонини еб ўсган бола. Отаси дўстимиз Мамарасул Бобоев ўзбек шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган шоир эди.
Кўпчилик рассомлар каби Бахтиёр ҳам ичкиликка ружу қўйган. Бу ҳол рассомлар оламида у қадар нуқсон саналмайди.
Ҳозир у то ўртага ош келгунча битта шишани бўшатиб, ошга фотиҳа ўқилгунча иккинчи шишани яримлатиб бўлганди.
У ичса ҳам гапидан адашмасди. Ҳатто ичгани сезилмасди ҳам. Ғайратий домла айтганларидек, ювошгина, ширингина беозор маст бўларди.
Дачага келганимизда Ўлмас:
— Мени деб сиз ҳам ош емабсиз. Зуҳрога телефон қилиб олай, кейин енгилроқ бир овқат ташкил қиламиз — деди.
Туман шу қадар қуюқлашган эдики, дачани оппоқ пахтага ўраб қўйганга ўхшарди. ***
Шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи полковник Абдуқаҳҳор Ғаппорий кўп дилбар, кўнгли очиқ йигит. У
республикада таниқли қўшиқчи шоирларнинг бири. Тошкентда ишлаган пайтларида Ўлмас билан борди-келди қилиб турган.
Шаҳарни туман босгандан бери Ғаппорийнинг тинчи бузилган. Машина тўқнашувлари кўп. Болалар боғчаларига махсус милиция ходими қўйилган. Шўх болалар чиқиб кетиб, туманда
42


адашиб кўп ташвиш орттирган пайтлари ҳам бўлган.
Жамики йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари оёққа турган. Ғаппорий шу ишлардан
ортиниб, икки-уч марта Улмаснинг ҳолидан хабар олиб кетди.
— Қанақа юмуш бўлса, тортинмай буюраверинглар,—деб қайта-қайта тайинлаган.
Маслаҳат билан Ўлмасни поездда жўнатадиган бўлдик. Шаҳар оппоқ туманга бурканган,
дачадан икки қадамгина наридаги вокзалга етиб бориш бир муаммо бўлиб турарди. Дадажонова Ғаппорийга телефон қилди. Хайрият, ишхонасида экан.
—Хизматингиз керак бўлиб қолди, шоир. Шефни Тошкентга жўнатишим керак. Туманда
вокзалга қандай борамиз, деб бошимиз қотиб турипти.
—Бу ишни менга қўйиб беринглар. Ҳозир дачага етиб бораман.
У ўн беш минутларга қолмай етиб келди. Қанча одам кетади, кимлар билан кетади,
суриштириб, кейин вокзал бошлиғига қўнғироқ қилди:
— Оқсоқол, иккита купени яхшилаб тозалатинг. Дизенфекция қилдиринг. Янги, ҳали печати
бузилмаган кўрпа-тўшакларни тайёрлаб, иккита электр печи топиб қўйинг. «Ёз ёмғири»ни ўқигансиз. Ҳа, балли. Сиз билан мен тўғримизда ёзилган. «Севгим — севгилим»ничи? Аттанг, ўқимабсиз-да. Депутатлар хонасидаги қизлар йиғлаб-йиғлаб ўқишяпти, дейсизми? Сиз ҳам ўқинг. Мана шу китобларни ёзган акахонимизни кузатамиз. У кишининг тоблари йўқ.
Биласиз, милиция ўқи ўзган халқ. Бу ҳам камлик килгандек, у милиция полковниги бўлса. Боз устига шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлигининг бошлиғи бўлса, темир йўл станциясининг тинчлиги унга боғлиқ бўлса ва яна каттакон шоир бўлса. Унинг ўқи ўзмай, кимнинг ўқи ўзсин?!
— То Тошкентга етгунча купедан қайноқ чой узилмасин. Яхши, покиза, хушмуомала проводниклардан қўйинг. Беморни Тошкентда катта профессорлар кутишяпти. Ўлмас ҳадди сиғиб, яна бир илтимос қилди:
—Ортиқча эркалик қилаётганим учун узр сўрайман. Бизни Андижонда кутишяпти. Шерикларимизнинг Андижонга етиб олишларига хам ёрдам қилсангиз.
Ғаппорий папағини бир томонга суриб, чаккасини қашиди:
—Бир уриниб кўрамиз. «Балиқчи»дан ўтиш оғир. У ердан иккита дарё ўтади. Бири Қорадарё, бири Норин. Водийда туман энг қуюқ бўладиган жой. «Чинобод»га ўтиб олгандан кейин то «Олтинкўл»гача туман сийраклашади. Ўн беш-йигирма қадам йўл бемалол кўриниб туради. У ёғига туман яна қуюқлашади. «Мингбулоқ»газ фонтанини тўхтатган, уни муттасил кузатиб турадиган мутахассиснинг юраги хуруж қилиб қолди. Жуда опитний шоферларимиз уни шу туманда зудлик билан Андижон клиникасига обориб қўйишди. Бу ишни хам шуларга топширамиз.
Ўлмас менга қаради. Унинг айтмоқчи бўлган гапидан хижолат бўлаётгани билиниб турарди.
—Сиздек ёши улуғ одамга иш буюраётганимдан хижолатман. Уйга телефон қилсам трубкани хеч ким олмади. Зуҳро Наманганга йўлга чиқмадимикин, деб хавотирдаман. Илтимос, хафа бўлманг, сиз шу ерда қолинг. Зуҳро телефон қилса, Наманган —Тошкент поездида кетди, денг. Эрталаб депутатлар хонасида кутсин. Агар у телефон қилолмаса, ўзингиз қўнғироқ қилиб, шу гапларни айтиб қўйинг.
Йўлга чиққанимиздан бери уйимга бирон марта қўнғироқ қилмаган эдим, энди телефон қиляпман. Нодира трубкани олди.
— Нега телефон қилмайсиз? Енгил кийиниб кетган эдингиз. У томонларда совуқ қаттиқ, деб эшитдим. Андижон поездининг бошлиғи Солиев деган ўртоғингиз телефон қилиб, иссиқ кийимларини опчиқинглар, олиб кетаман, деди. Нашида опам хам шу поездда кетадиган бўлди. Акром тоғам ўртоқлари билан чиқиб, кутиб олади. Иссиқ кийимларингизни опамга тугиб бердим. Тошкентдами? Ҳар куни чарақлаб офтоб чиқяпти.
—Ҳозир биз Намангандамиз. Эртага Андижонга ўтамиз. Ҳаммаёқ туман, ҳеч нарса кўринмайди. Ҳаво совуқ. Шерикларимиз куёвларга ўхшаб тўн кийиб юришипти. Айтганча, Дилшода опа сени, Камолани кўп сўради. Андижонга борганимиздан кейин албатта яна
43


телефон қиламан. Ҳаммани сўраб қўй. Айниқса Камолани. Хайр. Телефон жахл қилгандек, зарб билан жиринглади.
Трубкани олиб, — лаббай, эшитаман, — дедим.
— Илтимос, Умарбековни чақириб берсангиз.
Бу Зухронинг овози эди. Мен телефонни сал кўпроқ банд қилдим шекилли, ўшанда бир- икки марта чақирган булса керак. Овозимдан таниб қолди. «Мени кечиринг. Ўлмас акамнинг аҳволи қалай? Ўзлари билан бир гаплашай», — деди.
—Зуҳрохон, ташвишланманг, аҳволи яхши. Уни хозир Наманган —Тошкент поездига опчиқиб кетишди. Кўпчилик бўлиб Тошкентгача кузатиб боригаади. Докгор, хамшира, яна тўрт одам алоҳида иккита иссиқ, покиза купеда эҳтиётлаб кузатиб боришади. Эрталаб Зухро депутатлар хонасида мени кутсин, деб менга тайинлаб кетди. Ўлмас бир кун профессорларга кўриниб, эртасигаёқ Андижонга келмоқчи. Илтимос, юборманг. Ҳосил байрамини ўзимиз ўтказаверамиз. Келса, совукда касали авж олиб кетиши аниқ. Соғ одамни ҳам касал қиладиган хаво бўляпти. Тушундингизми? Ўтиниб сўрайман, юборманг. Хайр.
Дачада олти киши қолдик. Бемор одамнинг кўнгли нозик бўлади, деб ҳаммамиз Ўлмасни эҳтиёт қилиш билан овора эдик. У шу топда поездга чиқяпти. Ҳозир Тошкентга жўнаб кетади. Ўзи билан ташвишларимизни ҳам олиб кетяпти.
Энди ҳеч қандай тагавишим қолмади. Фикр-ўйларимдан ва яна нималардандир ажралиб қолганга ўхшайман. Кўнглим бўм-бўш.
Шунда хаёлимга ғалати бир фикр келди.
«Агар ҳамма ишинг битиб ташвишинг қолмаган бўлса, энди ўзингга бошқа бир ташвиш ўйлаб топ. Ёхуд кимнингдир ташвишига шерик бўл. Инсон ташвишсиз яшаёлмайди. Уни оёққа турғизадиган ҳам, ҳаракатга соладиган ҳам шу ташвишдир».
Шерикларим жимгина ўтиришипти. Улар ҳам менга ўхшаб ташвишини йўқотган. Бу дунёга ғанимат, уч-тўрт кунлик «меҳмон» Ўлмаснинг кўнглини олиш билан яшадилар. Энди У Тошкентга ҳаммамизнинг ташвишларимизни олиб кетяпти.
Қаранг! Бу дунёда ташвишсиз яшамоқ нақадар зерикарли!
Ҳамид Ғулом икки тиззасига шапиллатиб уриб, ўрнидан турди.
— Энди нима қиламиз? Бу ерга биров келолмаса, ўзимиз бирон жойга боролмасак, зерикиб
ўламиз-ку, Битта йўл бор. Бу Бахтиёрнинг йўли.
— Э, яшаворинг-е, — деди Бахтиёр. — Қандоқ яшашни рассомлардан ўрганиш керак. Ҳар галгидек Умарали 6у маслаҳатга хам кўнмади.
— Қўйинглар, шу пайтда кўнглингизга ичкилик сиғадими? Яхшиси шахматми, доминоми
ўйнанглар.
Умаралининг гапи ўтмади. Бахтиёр шишанинг қопқоғини тиши билан аллақачон очиб
бўлган эди.
У ёққа ағанадим, бу ёққа ағанадим, охири ухлаб қолибман.
Тушимга Сталин кирипти. Ели чиқиб кетган велосипедни етаклаб келаётган эмиш. Мендан,
камера ямайдиган устахона қаерда бор, деб сўради.
Шу пайт қайдандир Анвар Эшонов пайдо бўлди. Ҳозир яматиб келаман, деб велосипедни
ғилдиратиб кетди.
—Мен ўлганимдан кейин Никита оилангга хизмат қилиб турсин, деб битта машина бериб
қўйган эди. Шуни ҳам Брежнев олиб қўйипти. Қизимнинг велосипедини вақтинча миниб турибман. Бугун Тошкент телевизорида Ёрматов деган биттаси оғзига нима келса қайтармай, роса жавради. Гўё Гитлер бир ўзбек шоирини «Қизил майдон»да дорга осмоқчи бўлганлар рўйхатига киритган эмиш. Бу рўйхатдан хабарим бор. Разведка бир нусхасини топиб келган эди. Унда бир нечта давлат арбоблари, саркардалар, ихтирочилар қаторида Илья Эренбург билан Иттифоқ радиосининг машҳур диктори Левитан ҳам бор. Агар тирик бўлганимда ўша Ёрматов деганни шаҳарнинг овлоқроқ жойига обориб, биронта қарағайга тилидан осиб
44


келардим. Афсуски ўлиб кетганман-да, иложим йўқ.
Анвар камерани яматиб келди. Сталин «Велосипед миниш соғлиққа фойда», деб қизининг
дамский велосипедига миниб жўнаб кетди.
Умарали мен билан домино ўйнамоқчи бўлиб кирган экан, қутичаси қўлидан тушиб кетиб
уйғотиб юборди. Кўрган тушимдан гарангсиб турардим. Шунда Пушкиннинг «Нелар келмас мудроқ хаёлга» деган сўзларини эсладим.
Эрталаб Ўлмас Тошкент вокзалининг депутатлар хонасидан телефон қилди.
— Домла, кеча бир ишни хом қилибмиз-да! Поезд
Андижонда ярим соатдан ортиқ тўхтаб ўтишини айтиш ҳеч кимнинг эсига кемапти. Сизлар
ҳам мен билан поездга чиқаверсанглар бўлар экан. Ғаппорий қайси поезд, кайси стансияда қанча туришини яхши биларди. Минг хил ташвиш билан бўлиб, шу гапни айтиш эсидан чиқиб қолган бўлса керак.
Лекин менинг эсимда бор эди. Умарбеков хотиним туманда йўлга чиқиб, сарсон бўлиб қолмасин, сиз шу ерда қолиб унга поездда кетаётганимни албатта хабар қилиб қўйинг, деб қайта-қайта илтимос қилганидан, демак, бирга кетмас эканмиз-да, деб тушуниб бу гапни айтмаган эдим.
—Бугунги поездда Андижонга келиб олинглар. Телефон қилиб айтаман. Кутиб олишади, — деди.
Унга бугун поездда боришнинг иложи йўқлигини, Чуст орқали келадиган поезд Наманганга кирмай Чортокдан Учқўрғонга бурилиб, кейин Андижонга етмай туриб «Харкўп» қишлоғидаги «Иккинчи Андижон» станциясига келишини, қаршисидан келадиган ҳар бир «қаланғи-қасанғи» составга қўл қовуштириб, йўл берадиган, жуда ношуд, жуда эпсиз поезд эканини тушунтирдим.
—Бир кун минг кун бўлмас. Эртага сен кетган поездга чиқамиз, — дедим.
Саксонинчи йилларнинг бошларида бўлса керак, ёзувчиларнинг ижод уйида берилиб ишлаётган пайтларим. Кўп қора кунлардан кейин энди тинчгина яшайман, деганимда Саидахон оламдан ўтиб, биттагина қизим билан иккавимиз мунғайиб қолдик.
Иш билан, ёзув-чизув билан овунаман. Тирикчиликдан нолимайман. Меҳнатимга яраша қалам ҳақи олиб турибман.
Қизимни узатганман. Невара ҳам кўрганман. Ижод боғида тинчгина у-буларни ёзиб, беташвиш юрган пайтларим эди.
Уюшмамизнинг раиси Яшин ака мен билан гаплашиш учун атайин кепти. У гапни узоқ айлантириб, охири Абдулла Қаҳҳорнинг боғини сиз сотиб олинг, деб қолди.
—Уни академиянинг президенти Салоҳиддинов сотиб олган эди. Икки-уч кундан бери кўринмай қолди.
— Юқоридаги энг катта ака, бу боғда фақат ёзувчи яшаши керак, Салоҳиддиновга ётиғи билан айтинглар, кўчиб кетсин, дедилар.
— Нима учун мен бу боғни олишим керак. Мендан бошқа ёзувчи йўқми? — дедим хайрон бўлиб.
—Уларнинг пули йўқ. Ҳар қалай сизнинг белингиз бақувват.
—Чўнтагимдаги пулларни санаб юрган экансизлар-да.
Яшин ака нима дейишини билмай ўнғайсиз бир ҳолга тушди.
— Бекорга овора бўлибсиз, оқсоқол. Кибриё опа боққа аллақачон харидор топиб қўйган.
Ўрта осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний назорати раиси муфтий Зиёвуддинхон Бобохонов одамлари билан келиб қаерга азон айтадиган минора, қаерга ёзлик минбар қилигани мўлжаллаб кетишди.
Яшин аканинг бу гапдан хабари йўқ экан бўшашиб қолди. Ижод уйи директорининг кабинетига кириб қаергадир телефон қилмоқчи бўлди, бўшашиб қайтиб чикди.
— Каттамиз банд эканлар, гаплашолмадим. Бугун албатта гаплашиб бу савдо-сотиқни тўхтаттираман...
45


Гапимиз чала қолиб, Яшин ака шаҳарга жўнаб кетди. Эртасига у яна келди. — Катта раҳбаримизга боғни сиз олаётганингизни айтдим. Маъқул, дедилар. — Мен сизга боғни оламан, деб айтганим йўқ эди-ку.
Яшин аканинг жаҳли чиққандек бўлди.
— Хўп дейсизми, йўқ, дейсизми, энди фойдаси йўқ. Ғишт қолипдан кўчган.
—Олмайман. Менга кичкинагина боғча бўлса етади. Бу катта боғни эплолмайман. Олма
сотиб, шофтоли сотиб тирикчилик қилиш қўлимдан келмайди. Мен ёзувчиман, боғбон эмасман. Бола-чақам кўп бўлса бошқа гап эди... Уйғун ака анчадан бери боққа кўз тикиб юрипти. Ушанга сотинглар.
—Абдуллажон Уйғунни хуш кўрмаслигини биласиз-ку. Кибриёхоним ўлақолса унга боғни сотмайди. Сиз гапдан қайтманг, Катта ака бир гапини икки қиладиганларни ёқтирмайди.
Ана шундан бери тинчим бузилган. Кибриёхоним тезроқ олди-соттини расмийлаштириб қўяйлик, деб тиқилинч қила бошлади.
Ҳужжат қўлимга теккандан йигирма кун ўтар-ўтмас боғ ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Шундоққина айвон тўғрисига ижод уйи учун янги кўп қаватли бино қуриш ишларини бошлаб юборишди. Мендан ўн метрча нарида тоғ-тоғ тупроқ уюмлари пайдо бўлди. Янги бинонинг подвали учун йиқилиб тушган одам соғ чиқиши гумон хандақлар қазилди. Ишни канализациядан бошлаш керак экан. Боғимнинг қоқ белидан икки тегирмон сув юрадиган траншеялар қазиб, қувурлар ётқизишди. Қанча мевали дарахтлар қўпориб ташланди. Дарахтларнинг илдизлари очилиб колди. Траншея қазиган трактор бетои деворни парчалаб чиқиб кетганча қайтиб келмади. Қурувчилар тушликни боғимга опкириб, гуллар орасида ёнбошлаб овқат қиладилар. Улар ўзлари билан олма олиб кетиш учун халта, узум олиб кетиш учун пақир кўтариб келишган.
Трактор кавлаб, кўммай ташлаб кетган траншеялар сувга тўлди.
Яшин акани қидириб уюшмага бордим.
— Бошимга бу кулфатларни сиз солдингиз. Боғ вайронага айланди, — дедим.
—Ташвиш қилманг. Ҳаммасини тўғрилаймиз. Қурилиш министрига айтаман. Ҳамма иш
ораста бўлади.
Қурувчилар боғни «ўзиники» қилиб олганлар. Анорларни хом-хатала узиб оляптилар.
Шиғил мева қилган тўрт туп беҳининг шохлари яланғоч бўлиб қолди.
Сарвар Азимов ижод уйига хеч кимнинг машинаси киритилмасин, боғни машина турадиган
автостоянка қиламиз, деган топшириқ берипти.
Яшин ака ваъда қилган қурилиш министри одамлари кеч кузда ёмғир авжга чиққан,
ҳаммаёқ пилч-пилч лой бўлиб кетган пайтда келди. Траншеяни кўмишга келган тракторнинг ўзи лойга тиқилиб қолди. Уни бошқа трактор шатакка олиб опчиқиб кетди.
Бу боғ бошимга битган бало бўлди. Матёқуб Қўшжонов боғнинг ҳеч жойи ўзгармасин, уни музей қиламиз, деб гапирмаган мажлис, ёзмаган газета қолмади.
Қурувчилар боғни вайрон килиб, дарахтларни қўпориб ташлаётганларида, олмаю анорларни шохи билан синдириб қоп-қоп қилиб олиб кетаётганларини кўриб туриб, нега индамади? Боғ ўртасидан канализация ўтқазиб ҳаммаёқни қазиб ташлаганда, деворларни бузиб, сув бостириб ташлаганда, нега бундай қиляпсизлар демади?
Янги корпусни қураётган ишчилар, усталар гулларни пайҳон қилиб узумларни яшикларга солиб, анорларни, беҳиларни қоп-қоп қилиб олиб кетаётганларини кўриб турган «Абдулла аканинг ҳимоячиси» Матёқуб нега чурқ этиб оғиз очмади? Агар шунчалик жонинг ачишаётган экан, боғни талончилардан ҳимоя қилмайсанми!
Йўқ, ундай қилолмайди. У фақат қаерда мажлис бўлса атайин бориб, боғни Саид Аҳмад вайрон қиляпти, деб дод солишни билади.
Бу хали ҳолва экан. Энг ташвишли, энг қийин савдо қор ёққанда бошланди. Эрталабгача айвонни тизза бўйи қор босади. Дарров кураб ташламасанг, устига яна қор ёғиб белинггача
46


чиқади. Тахта полга музлаб ёпишиб қолган қорни кураб бўлмайди. Гаражнинг томи ҳам шу аҳволда. Гаражга машина қўйиб бўлмайди. Тахта орасидан оқиб тушадиган қор суви лойқаланиб машинани таниб бўлмайдиган қилиб юборади.
Айвон панжараларини олиб ташлаб, бир стол бўйи ғишт девор қилдик. Тепасига то шифтгача ром ўрнатиб ойна солдирдик. Бўяб бир чиройли қилиб қўйганимиз Кибриё опага ёқмади.
— Абдулла акангизни эслатадиган ҳеч нарса қолмапти. Ҳатто шифтдаги фанерни ҳам бошқатдан бўятибсиз.
Жаҳлим чиққанини кўриб, Кибриёхоним сал-пал тушунгандек, беш-ўн кун индамай, ишларимдан хато топмай юргандек бўлди.
Тўқсон учинчи йили Абдулла акани хотирлаб жонлиқ сўйиб, у кишини қадрлайдиган етмишдан ортиқ одамни чақириб, дастурхон ёздим.
Кибриё опа дастурхонимиз қурук бўлмасин, деб газ плитада элликтача патир-қатлама ёпиб берди. Қариндош-уруғларимдан аёллар хилма-хил пишириқлар кўтариб келишди. Дастурхонда пиёла қўйишга хам жой қолмади. Шу бугун сўйилган қўйнинг ичагидан ҳасип солинган.
Кибриё опа ўтирганлар олдига борар, патир қандоқ бўпти, қатлама қандоқ бўпти, ёқдими, деб бирма-бир сўрарди.
Улмас кулибгина опанинг ҳаракатларини кузатиб ўтирипти.
Кибриё опа ижод уйининг эски биносида дам олишга келган. Болохонага чиқиб ё бўлмаса липа тагида боққа қараб нималарнидир ўйлаб ўтиради.
Биламан, бу боғда, уйда, айвонда унинг ёшлиги, энг бахтли, осуда, беозор кунлари ўтган. Шу дарахтларни, шу гулларни ўз қўли билан эккан. Уларни кўрганда Абдулла ака билан бирга кечган масъуд кунлар жонлангандек бўлади. Шунинг учун бу жойда ҳамма нарса ўша пайтдагидек бўлишини истайди.
Опа дарахтлар ҳам одамга ўхшаб қаришини, қуриб ўтинга айланишини тасаввур қилолмайди. Кўп дарахтлар қариб, умрини тугатган. Қурувчилар қанчадан-қанчасини қўпориб ташлаганлар. Уч туп қарағайдан бошқа у эккан дарахт қолмаган.
Фақат гараж биқинидаги Абдулла ака яхши кўрадиган, негадир чумчуқ чўқимайдиган, ҳозир қариб ҳосилдан қола бошлаган гилосдан куртак олиб, олчага пайванд қилганман. Уни меҳмонлар ўтирадиган жой ёнига экиб, бемалол қўл чўзиб узиб олса бўладиган, шохлари дастурхон устига эгилиб турадиган қилиб ўстирганман.
Уйғун оламдан ўтгандан кейин у яшаган дачани Ўлмасга беришган эди. У билан ҳар куни кўришиб турамиз. Бугун Ўлмас, бир ош қилмаймизми, деб қолди.
— Янги сўйилган қўй гўшти соламиз.
— Бўпти. Қибрайга чиқиб, қўчқор гўшти топиб келамиз, — дедим. — Совлиқнинг ёғи ошни бузади.
Икковимиз Қибрайга бозор қилгани чиқиб кетдик. Қибрайдан то Қизил кўприккача бешта гўшт дўконида фақат совлиқ гўшти бор экан. Қизил кўприк самоварчиси жуда шинаванда одам. Уйида доим қўчқор сўйиб чойхонага олиб чиқади. У бизни кўрибоқ, битта чойни эрмак қилиб туринглар, ҳозир болалар олиб чиқишади, деб олдимизга чой билан патнисда у-бу келтириб қўйди.
Каттакон дастурхонда икки киши ҳали суягига болта тегмаган яланғоч қўчқорни кўтариб келишди.
— Ёғидан беш кило, гўштидан икки кило, тўшининг ҳаммасини шилиб берасиз, агар тозаланган пўстдумба топилса, ундан ҳам бирон икки кило...
У чаккасини қашлаб бир оз туриб қолди.
— Тозаланган пўстдумба 6ор-у, аммо бировнинг буюртмаси эди-да. Майли, сизларга буюрган экан. Бозордан тўғралган сабзи олманглар. Ичи пўк бўлиб қолган сабзиларни тўғрашади. Абдужаббор оғайнингизни олдига киринг. Тоғдан зўр сабзилар олдириб келган.
47


Сувнинг нариги бети — сабзавот базаси. Бошлиғи Абдужаббор оғайнингиз-ку. Сўрасангиз йўқ демайди.
Базага кирдик. Абдужаббор Абдулла акани хотирлаш куни Ўлмас билан танишиб қолган эди. Бизни кўриб севиниб кетди. Унга мақсадимизни айтдик.
—Бизда килолаб мол сотилмайди, неча қоп сабзи керак? — деди кулиб. — Ризқи улуғ одамсизлар-да, қор тагига бостирилган сабзилардан ўтган куни беш-олти қоп олдириб келган эдим. Бир қоп етадими? Э, унақа майдакаш бўлманг-да, хеч бўлмаса ярим қоп олиб кетинглар. Ўратепаликлар қорга аралаштириб кўмиб қўйган сабзиларни божхонадан ўтказолмай, ўтган куздан то шу кунгача сақлаб ўтиришипти.
Абдужаббор машина юкхонасини ўзи очиб, ярим қоп сабзини қўйди. Картон қутида яна нималарнидир жойлади.
—Ўлмасжон селитрли нарса емасин. Алоҳида буюртма қилиб эктирган бодринг, помидорлардан қўйдим. Сижжак ариқларининг бўйида ҳали ҳам ялпизлар кўкариб турипти. Айтинглар, нима овқат қилишсин?.. Қозоғистондан вагон кутяпман-да, бўлмасам ўзим бориб ош қилиб берардим.
Бир бола икки бойлам жамбил олиб келди.
Абдужабборга раҳматлар айтиб, орқага қайтдик.
Ишимиз ўнг келганидан суюниб, қайтиб келдик. Липа тагида ижод уйининг директори
Сергей бизни кутиб ўтирган экан.
—Кибриё опа боққа кириб кетганига бир соатдан ошди. Ҳалигача чиқмади. Хавотир
оляпман. Орқасидан киргани хижолат бўлиб ўтирибман.
Кибриё опа арча тагида ўтирарди. Икки кўзи жиққа ёш. Бизни кўриб, кўзларини артиб
ўрнидан турди.
—Шу арчаларнинг уруғини Қримдан опкелиб эккандим. Олтита уруғдан тўрттаси униб
чиқди. Қаранг, қандоқ катта дарахт бўлиб кетган.
Кибриё опа сабзи тўғраб берди. У бунақа серсув саб-зини қайдан топганимизга ҳайрон.
Унга бир ишқибоз ошпазнинг паловга берган таърифини айтиб бердим. «Девзиранинг гуручи, қора қўчқорнинг гўшт-ёғи, қурбақа минмаган сабзи, чумчуқ сиймаган ўтин топсанг, ош ошдек бўлади». Бугун шу одам айтган ош бўлади-ёв!
Ўлмас билан икковимиз тунука ўчоққа қозон қўйиб, ошга уриниб кетдик. Бундан бирон ой олдин ёғли қўчқор гўштини зиралаб, музлатгичда сақлаб юрардим. Ўшандан тўрт бўлагини олиб чиқдим. Доғланган ёғда қизартириб олиб қўйдим. Вақирлаб қайнаётган зирвақда то шўри чиқиб кетгунча қайнатиб, яна олиб қўйдик.
—Ошни ўзим дамлай, майлими, — деди Ўлмас. —Анчадан бери капгир ушламагандим.
Дамлашга етилган гуруч устига сур гўштларни қўйиб, ноёб қашқар зирасидан бир чимдим сепди. Ҳаммаёқни хушбўй зира ҳиди тутиб кетди.
Ана шундан кейин дам товоқни ош устига бостирди.
Ўлмас кўк қалампирни яхши кўрарди. Лекин унинг қалампир ейиши мутлақо мумкин эмасди. Зуҳро ҳеч бўлмаса мазаси ўхшайди-ку, деб битта кўк булғор қалампирини аввал бир тишлаб кўриб, кейин майда қилиб тўғраб шакаробга солди.
Энди ярим соатлардан кейин ошни сузамиз...
Телефон жиринглади. Трубкани олдим. Тилидан кавказлик экани билиниб турган бир киши, илтимос, Зуҳро Умарбековани чақириб берсангиз, деди.
Зуҳгх) у билан узоқ гаплашмади. Трубкани қўйди.
—Улмас ака, эртага Москвада сизни даволаётган мутахассисларнинг охирги маслаҳат йиғини бўлар экан. Левон Рубенович Погосов билан етиб боришимиз керак эмиш. Соат тўққиз яримдаги самолётга жой олишибди.
Ўлмас ўрнидан турди.
— Қани, кетдик, Зуҳро, — деди.
48