Саидахон билан етиб бордик. Союзнинг пленумлар ўтадиган катта залида одам кўп. Раиснинг кабинетида ҳам ҳамма секретариат аъзолари жамулжам бўлиб ўтиришипти.
Яшин ака секретариат мажлисини очди.
—Масала битта. Ёзувчи Ғани Жаҳонгировни ёзувчилар союзи аъзолигига қабул қилиш, олдиларингиздаги конвертда бюллетен тайёрлаб қўйилган. Қани, Абдуллажон, сиз қабул комиссиясининг раиси сифатида ўз вазифангизни адо этинг.
Абдулла Қаҳҳор:
—Мен бугун лавозимимдан воз кечаман. Умуман, бу одамни союз аъзолигига нолойиқ кимса деб биламан. Ана энди бу ёғини ўзингиз давом этдираверасиз, — деди.
Яшин ака қизиқ аҳволга тушиб қолди. Нима дейишини билмай охири жуда паст овозда, биров эшитиб, биров эшитмайдиган қилиб, ҳам қўрқув, ҳам ташвиш билан деди.
— Бу юқорининг топшириғи.
Гапининг оҳангидан айтсам тилим, айтмасам дилим куяди, деган маъно сезилиб турарди. —Бўлмасам, мен Абдуллажоннинг розилиги билан аъзоликка номзод Жаҳонгировнинг
ижодий биографияси билан таништираман. Қани, ўзини чақиринглар.
Ташқарида жонини ховучлаб кутиб турган номзод кўзлари аланг-жаланг кириб келди.
Яшин ака уни таништиришни давом этдирди.
—Жаҳонгиров Ғани, асосан фольклор ҳамда болалар адабиёти билан шуғулланади. Унинг
ёш теримчи тўғрисидаги эртак қиссаси ҳозир ёш китобхонларимизнинг севимли асари бўлиб қолган.
Абдулла ака захарханда қилиб савол ташлади:
— Муни карангга, дуруст-ку. Ўзи ёзганми?
—Шериги ҳам бор. Шеригини ўчириб ташласа ҳам бўлаверади. Жуда ювош одам. Қорақалпоқ ёзувчилари телеграммани олиб союзда фавқулодда ходиса юз берганга
ўхшайди, самолётни кутсак улгуриб боролмаймиз деб автобусда туни билан йўл юриб, келган эдилар. Жўлмирза Аймурзаевдан бошқа яна уч киши бемалол ухлаб ўтирардилар. Халқ шоири Жумамуротов бир-икки марта хуррак отиб юборди. Уни туртиб уйғотиб юбордилар. Бу хурракдан кўзлари очилиб кетган Ибройим Юсупов билан Қаипбергеновлар шоша-пиша биз бунақа одамни танимаймиз, деб бюллетендан номзодни ўчириб ташладилар.
Жўлмирзанинг ўғли безорилик килиб камалган эди. Катта раҳбаримиз Нукусга борганда унинг ўғлини бўшатиб юборишни ваъда қилган эди. Шунинг учун ҳам бугунги тадбир каттанинг розилиги билан бўлаётганини билган Жўлмирза у кишига ёқиш учун номзодга бирин-чи бўлиб овоз берган эди.
Абдулла Қаҳҳор бу қайсар, ўз сўзли қорақалпоқ ёзувчиларидан мамнун бўлиб ўтирарди. Яшин ака Абдулла акани қўлтиқлаб бошқа кабинетга олиб кирди.
—Абдуллажон, дўстим, қайсарлик қилманг. Бу иш билан шахсан каттамизнинг ўзлари
шуғулланганлар. У кишининг топшириқларини бажаряпмиз холос...
Абдулла Қаҳҳорнинг қайсарлиги тутди.
—Бу гапни нега секретариат аъзолари олдида айтмай, панада айтяпсиз? Юринг, одамлар
олдида гапиринг.
Яшин ака жуда нокулай аҳволда қолди. Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди, деган мақол
шу топда жуда жойини топган эди.
Яшин ака қайтиб келиб, бўшашиб жойига ўтирди. Абдулла ака гапира кетди:
—Ҳар бири тўрт юз, беш юз саҳифалик бир неча қисса ва романлар ёзиб қўйган ёзувчилар,
беш-олтитадан достон ёзиб эл оғзига тушган шоирлар, асарлари саҳналарда ижро қилинаётган талантли драматурглар қолиб, бу чала мулла одамни ёзувчи деб союз аъзолигига олсак, одамлар нима дейди? Ёши олтмиш-етмишлардан ошган оқсоқолларни тонг саҳарлаб уйғотиб шу ғўр, эртага ўзи нима бўлишини билмайдиган хомгўштдек одам учун безовта қилиш шартмиди? Зўрники тегирмон юргизади, деб нима дейишса хўп деяверасизларми? Уюшмамиз
35


адабий утилсирёнинг омборига айланиб кетди-ку!
Абдулла Қаҳҳор зарда билан ташқарига чиқиб кетар экан, Фатхуллин ушлаб турган
конвертни юлиб олиб чўнтагига солиб қўйди. Эшик тутқичига қўл узатар экан, орқасига ўгирилиб:
— Бугунги секретариатдан мутлақо норозиман. Бу масалани пленумга қўяман, — деди.
Фатхуллин секретариат аъзоси эмас. Лекин ҳаммадан олдин келиб олиб, одамларга акд ўргатиб ўтирарди. Хатто ёзувчиларнинг съездларида, пленумларида ҳеч ким сайламаса ҳам президиумга чиқиб ўтириб оларди.
Абдулла Қаҳҳорнинг чиқиб кетишидан фойдаланиб Жаҳонгировни худди думидан кўтаргандек қилиб союз аъзолигига қабул килишди.
Соат тўққизларда марказқўм вакили пленумни шундай сўзлар билан очди:
—Талантли ёзувчи, моҳир сўз устаси, болаларимизнинг севимли адиби Жаҳонгиров Ғанини пленум аъзолигига тавсия қиламиз. Номзодимизнинг ижоди ва фаолияти тўғрисида сўз айтиш учун Раҳмат Файзийни минбарга таклиф қиламиз.
Катта зал одамга тўлиб кетган, пленум аъзолари ҳам, бошқа ёзувчилар ҳам бир янгилик бўлади шекилли деб ўйлаб, пленум бошланишини сабрсизлик билан кутиб ўтирардилар.
Худди зилзила бўлаётгандек орқа томондагилар ўрниларидан туриб кетишди. —Биз Жаҳонгиров деган ёзувчи борлигини билмаймиз.
Элликдан ортиқ одам ўрнидан туриб олган, шовқинни босиб бўлмасди. Иброҳим Раҳим пленум аъзоларига бюллетен тарқатиб чиқди.
Холид Расул залнинг қоқ ўртасида ерга ўтириб олиб бюллетенни полга қўйди, номзоднинг номини мутлақо ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташлади. Унинг тепасига келган марказқўм вакили, уят бўлади, уят бўлади, деди.
Холид Расул унга жавоб бермай залнинг охирига қараб кетди.
Ҳисоб комиссиясининг раиси — кўп жиҳатлари Жаҳонгиров қолипига мос келадиган, таланти Жаҳонгировдан хам анча паст, аммо берилган овозларни санаб чиқишда устаси фаранг бўлиб кетган Насрулло Охундий сайлов натижасини дазмолдан чиққандек сип-силлиқ қилиб қўярди. Бу гал унинг найранглари иш бермади. Бюллетен олганларнинг ярмидан кўпи бюллетендан номзоднинг номини ўчириб ташлаган эдилар.
Барибир Охундий бюллетенларни бошқатдан санаган бўлиб, яна ҳисобни учма-уч чиқазди. Жаҳонгиров Ғани «кўпчилик» овоз билан пленум аъзолигига «сайланди».
Юқорининг вакили йигирма минутлик танаффус эълон қиларкан, тарқаб кетмай сабр
қилишларини ўтиниб сўради.
Секретариат ўз ишини давом этдирди.
Ҳар бир секретариат аъзосининг олдига конвертда бюллетен қўйилган эди. Абдулла Қахҳор
Фатхуллин олдидаги конвертни олиб, чўнтагига солиб қўйди.
—Кўриладиган масала битта. Жаҳонгиров Ғанини ёзувчилар союзининг секретариат аъзоси
ҳамда ташкилий ишлар бўйича секретари қилиб сайлаш. Кимда қандай таклиф бор? Марҳамат, Иброҳим Раҳим, сўз сизга.
Иброҳим Раҳим раҳбарларга хос бўйнини ичига тортиб гап бошлади.
—Ҳозир пленумда ўз кўзларингиз билан кўрдингиз. Жаҳонгиров қанчалик обрўга, ҳурматга лойиқ эканини намойиш қилди. Барча ҳужумларга бардош бера олди. Ўзининг босиқлиги билан, бардоши билан рақибларини енга олди. Мен уюшмамизда ана шундай бир кишининг секретар бўлишини орзу қилардим. Бугун шу орзум рўёбга чиққанидан хурсандман. Эътиборларингиз учун раҳмат.
Бошқа гапирадиган одам бўлмади. Абдулла Кдххор шу чиқиб кетганича қайтиб келмади. Яшин ака Жаҳонгиров Ғани бир оғиздан уюшмамизнинг секретариат аъзо-си ҳамда секретари қилиб сайлангани билан ҳаммамизни табриклади. Секретариат ўн беш минутлардан кейин яна ўз ишини давом эттиришини айтди. Ҳаммамизни пленумга таклиф қилди.
36


Залга чиқдик. Ҳеч ким йўқ. Берилган бюллетенларни оёқ остига ташлаб кетиб қолишипти. Залда тўртта бола ўтирипти. Улар Охундийнинг югурдаклари. Қўл кўтарган, қўл кўтармаганларни санайдиган Охундий айтгандек қилиб ҳисобни учма-уч қиладиган болалар.
Секретариат яна ўз ишини тиклади. Ҳисоб комиссиясининг раиси Охундий ахборот бера- бошлади.
—Сизлар секретариат ўтқазаётганингларда мен пленумни якунлаб бўлган эдим...
Ҳеч ким унга пленум ўтқазишга сенинг нима ҳаққинг бор, деб сўрамади.
—Мен ҳеч қачон бунақа демократик, очиқ-ошкора фикрлар айтилган пленумни
кўрмаганман. Ҳамма бюллетенларни ташлаб очикдан-очиқ овоз берамиз деб Жаҳонгиров Ғани номзодини дил-дилдан қувватлаб ўз фикрларини баён қилдилар. Менимча бу пленум уюшмамиз тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолади.
Секретариат ҳам худди ягана қилинган ғўзадек сийраклашиб қолган эди. Ҳар мажлисда бировга сўз бермайдиган Уйғун уйқуни афзал билиб пленумга келмади. Асқад Мухтор гапга аралашмай «Огонёк»ни варақлаб ўтирди. Лазиз Қаюмов Қўкрн пединститутида имтиҳон комиссиясига раис экан, келолмади. Рамз бошқа ишга тайинланган экан, бир кўриндию кетиб қолди. Воҳид Зоҳидов касалхонада. Одил Ёқубов пленумга атайин келмади.
Мажлис деса еб турган овқатини туфлаб ташлаб югуриб келадиган Назир Сафаров мажлиснинг гули бўлиб ўтирипти. У Жаҳонгировни бағрига босганча бир кун керак бўлиб қолар, деб бир неча дақиқа кучаниб, ўпкаси бўғзига тиқилиб қолгунча кўтариб турди. Зўриққанидан бир қизариб, бир бўзарарди.
То тушликкача уч пленум, тўрт секретариат ўтқазган союз раҳбарияти бугунги қизғин ўтган иш кунини якунлаб, янги секретар номидан пастдаги ошхонада тайёрланган зиёфатга йўл олди.
Ушбу сатрлар Ғани Жаҳонгировдек бир беозор одамни мувозанатдан чиқариб, нокулай аҳволга солганларга, ҳаётда ўз жойини тополмайдиган қилиб қўйганларга ўпкаю гина тариқасида ёзилди.
Аслини олганда Жаҳонгиров чиндан беозор, қўй оғзидан чўп олмаган, бировни маломат қилмаган тоза одам эди. Турли лавозимларда ишлаган кезлари хизмат юзасидан келганларнинг хожатини чиқариб, боз устига қўли кўксида, уларга раҳмат айтиб, метро бекатигача кузатиб қўярди.
Бу гапларни Ғани Жаҳонгиров баҳонасида ўз мавқеини кўтариб олиш ниятида елиб- югурганларга, ҳалол, беозор одамларни ноқулай аҳволга солган давр ўйинчиларига қарата отилган таъна тошлари деб билинг.
***
Кеча Ўлмасни уйига ташлаб ўтганимда бир зарур гапни айтиш эсимдан чиққан экан. Қувадаги бедана овида бир ўлимдан қолганингни Зуҳрога айтмай қўяқол демоқчи эдим. Уйига қўнғироқ қилдим. Трубкани Зухро кўтариб, «Лаббай, эшитаман» деди.
Трубкани шошиб жойига қўйдим.
Ўлмаснинг бу дунёдан кетганига беш йил бўлай деяпти-ку!
Ёш ёзувчи укаларим билан водийга қилган сафаримизни сўзма-сўз, қадам-бақадам, соатма-
соат хотирлаб чиққанман. Уни уйига ташлаб ўтганим ҳам хотира эди.
Бу воқеа хотирага айланмасдан олдин уйига олиб келганимда Зуҳро буни нима қилдинглар,
сочларидан, кийимларидан бурқсиб исириқ ҳиди келяпти. Кўйлаклари тутундан сарғайиб кетибди, деган эди.
Шунда ҳазил қилиб, эрингизни қаерга борсак исириқ тутатиб, ёмон кўздан асрадик, дегандим.
Кўз тегиш, кўзикиш деган гапларга ишонмасдим. Унга тез-тез «кўз тегиб» турарди. У
37


Тошкентда аварияга учраб, бир ўлимдан қолди. Миниб кетаётган машинаси трамвай йўлига чиқиб кетиб, симёғочга урилиб тўнтарилиб қолди. Яхшиям трамвай сал узоқрокда келаётган экан. Хайдовчи тўхтатиб қолди.
Сирдарёда ҳам худди шунақа фалокат юз берган. Довондан ўтиб Қўқон томон кетаётганда хаёли қочиб машинани бошқоролмай қолган, машина бир неча марта думалаб кетган. Уни бошқа машинага судратиб, устахонага олиб боришган.
Машина минишнинг гашти бошқача бўлади. Табиат қўйнига сингиб кетаётганга ўхшайсан. Хаёлингга кўп чиройли гаплар келади.
Ўлмас ана шундай пайтларда ёзаётган ёки ёзмоқчи бўлган қисса ё романини ўйлаб кетади. Йўлда учраши мумкин бўлган хавф-хатарларни унутади.
Фалокат оёғинг остида, деб бежиз айтилмаган. Ана шу оёқ остидаги фалокат тўрт марта унга панд берди.
Кувадаги бедана ови пайтида содир бўлган фалокат Ўлмаснинг овга қизиқиб кетиб, ўзини унутгани туфайли юз берган эди.
Ўлмас кўзга яқин йигит эди. Уни кўрганлар орқасидан суқланиб қараб қолардилар.
Ана шундай пайтларда биз исириққа зўр берардик. Кўйинглар, керакмас, дейишига қарамай орқасидан қувиб, исириқ тутатардик. Уни ниҳоятда эҳтиёт қилардик. Кўнглига қарардик. Сафарга бирга чиққан ёзувчи укаларимиз уни «Қоғозга ўралган қантдек» авайлардилар.
Ўша сафаримиз хотирамга шу қадар ўрнашиб қолган эдики, бир нимани унутсам, ҳозир Ўлмаснинг ўзидан сўрайман, деб юборадиган бўлиб қолган эдим.
Аяган кўзга чўп тушар, деган гап бор. Ўлмас бизнинг аяган кўзимиз эди.
У оғир дардга чалинди. Ҳали Ҳиндистон, ҳали Москва касалхоналарида қилмаган муолажалари қолмади. Кундан-кунга ўлим хавфи бостириб келаверди.
Қодир худо эллик олтинчи йилда уни Зуҳро деб аталган «фаришта»га рўбарў қилган эди. «Мен уни чинакам бахт, чинакам вафо, умрингнинг охиригача ажралмас ҳамроҳ қилиб яратдим», деди Аллоҳ.
Зуҳрони Ўлмас билан ажал ўртасидаги ўқ ўтмас қалқон қилиб яратган экан Худойим.
Ўлмас ҳолдан кетиб, умр чироғи сўна бошлаган дамларда Зухродан қувват оларди. Шунда умр чироғи яна парпираб кетарди. Зуҳро Ўлмас учун махсус қувват манбаи эди.
Бу сатрларни ўқиётган кишилар Зухрохон Ўлмас 6илан бирга яшаб, бирон кун роҳат кўрмаган экан-да, деб ўйлашлари мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эр-хотин иккови ёнма-ён туришининг ўзи Зуҳро учун туганмас роҳат, қувонч эди. У Ўлмаснинг дардига эм бўлаётганидан чексиз бахтиёр эди. Уларнинг жуфтлиги Тангри назари тушган жуфтлик эди.
Ўлмас ёзиши керак. Кўп нарсаларни ёзиши керак. Тўхтамай ёзиши керак.
Қани эди шифохонада бунга имкон бўлса?
Зуҳро шу тўғрида ўйларди. Кичкинагина тиқилинч палатада стол-стулга жой йўқ. Фақат
тиззага бирон нима қўйиб ёзиш мумкин. Магазиндан патнис олиб келсинми, йўқ, бўлмайди. Патнис муздек, совуқ, унга тўғри кел-майди.
Шифохона подвалида синиб, яроқсиз бўлиб қолган стол-стуллар қалашиб ётарди. Зуҳро зора бирон нимага ярайдиган нарса топилиб қолса деб шу кераксиз бўлиб қолган буюмлар орасидан ёзув столининг эшигини топди. Чироққа солиб буни нима қилса бўлади, деб орқа- ўнгига яхшилаб қаради. Оғир эмас, енгилгина, тиззага қўйиб хат ёзса бўлади.
Зуҳро эшикни юқорига олиб чпқди, артиб тозалади. Ҳар хил дори ҳиди ўрнашиб қолмаганми, деб ҳидлаб ҳам кўрди.
Зуҳро шу ҳалоскор эшикни Ўлмасга кўрсатганда унинг кўзлари яшнаб кетди. Дарров тиззасига қўйиб, худди хат ёзаётгандек қилиб, бармоқларини юргизди.
Ўлмасга ёзиш имкони пайдо бўлганидан Зуҳро яйраб кетди. Ўлмас эса бу ноёб туҳфа учун миннатдор жилмаярди.
Ўлмаснинг жилмайиши Зуҳрога, Зухронинг меҳр билан боқиб туриши Ўлмасга мукофот эди.
38


Улар бир-бирларини самимий табассум билан мукофотлаган эдилар.
Бугун бизга етиб келган «Қизимга мактублар» шу эшикчага қоғоз қўйиб ёзилганини кўпчилик билмаса керак. Сарлавҳа тагидаги ёзувга кўзингиз тушгандир. Унга «Мангу дунё бўсағасида» деб ёзиб қўйипти. Бу унинг фоний дунёдан боқий дунёга кўчаяпман, дегани...
У шундай берилиб ёзардики, эртага жарроҳ бўғзига наштар уришини ҳам унутиб қўйган эди.
Ўлмаснинг ёзишга берилиб кетганидан Зуҳро хурсанд эди. У ўлимни унутиб, энди нималар ёзишини, қанақа китоблар чиқаришини Зухрога тўлиб-тошиб гапириб берарди.
«Учта китобни тайёрлаб қўйганман. Иккитаси келишиб ҳам қўйилган. Танланган қиссаларим Ғафур Ғулом номидаги нашриётда чиқиши керак. Янги романим «Фотима ва Зуҳра» «Шарқ Юлдузи»да босилади. Уни «Ёзувчи» нашриёти ҳам чоп этиши керак. Уйда ўн бешта янги ҳикоям турибди. Яхши битта тўплам бўлиши мумкин.
Зуҳро диққат билан қулоқ солиб жилмайди.
— Худо хоҳласа шу ишларнинг ҳаммасини ўзингиз уйга қайтиб бориб бажарасиз. Мен ёрдам бераман.
Мен ҳам жилмайдим. Қўлини олиб кўзларимга суртдим... Ёзишга тайёр турган режаларим бор... Ҳикоялар, пьесалар, яна битта роман ёки пьеса, ёмон бўлмайди, шулар қоғоз юзини кўрса. «Оқсоқол» деган пьесам машинкада. Ҳамза театрига бериш керак...»
Ўлмас бош вазирнинг маданий ишлар бўйича ўринбосари эди. Наманганда ўтадиган ҳосил байрамига унинг
рахбарлигида бир неча фан ва маданият арбоблари мах-сус «Тойото» микроавтобусида ҳангомалашиб йўлга чиқдик. Сафимизда машхур раққоса Малика Аҳмедова, академик Турсун Рашидов, шоир Ҳамид Ғулом, адабиётшунос олим Умарали Норматов, рассом Бахтиёр Бобоев ва бир неча санъаткорлар бор эди. Тошкентдан йўлга чиққанимизда офтоб чарақлаб турган эди. Ҳаммамиз енгил кийинганмиз. То етиб боргунимизча Наманганда хаво айниб, аччиқ шамол эсаётган экан. Совуқ шу даражада эдики, бирон пана жойга яширинмаса чидаб бўлмас эди. Беш-олтита бризент палатка ичига гулхан ёқиб меҳмонларга жой қилинган эди. Кирдигу гулханга қўл-оёқларимизни тутиб, исина бошладик.
Ўлмаснинг бунақа совуқда ўранмай ташқарида туриши қийин эди. Дадажонова бошидан жун рўмолини ечиб Ўлмасни оғиз-бурун аралаш томоғига ўраб қўйди.
Кенг саҳннинг хар ер, ҳар ерида иссиқ кийиниб олган кишилар гулхан ёнида мазза қилиб қийқиришиб ўтиришарди.
Юк машинасининг кузовига «Минбар» қилинган. Ўлмас республика хукуматининг «Ҳосил байрами» қатнашчиларига йўллаган табрик хатини ўқиб бериши керак. У минбарга рўмолга ўраниб чиқолмасди, албатта, микрофонни қўлига олиб ўқий бошлади. Совуқ хаво бирдан бўғзига урилиб энтиктирди, табрик охирига етгунча овози хириллаб қолди. Бора-бора нималар деятганини билиб бўлмайдиган ҳолга келди.
Минбардан тушиши билан печкаси аввалроқ ёқиб қўйилган енгил машинага ўтқазиб ҳукумат дачасига олиб кетишди.
Иссиқ, ҳамма қулайликлари бор дачага махсус малакали врач чақирилган.
Ўйин-кулги давом этарди. Камолиддин Раҳимов шўх бир қўшиқни бошлаб, Маликани рақсга тортди. Бу нозик раққоса совукда шамоллаб қолмасин деб иссиқ тўн кийдириб, белига қийиқ боғлаб қўйишган. Бошидаги телпак унга ниҳоятда ярашган эди. Камолиддин ашулани ашулага улаб, уни даврадан чиқиб кетишига имкон бермасди.
Бу байрам томошаларини бошқариш шоир Ҳабиб Саъдуллога топширилган. Ҳабиб бунақа ишларни ўрнига қўярди. Тошкентда ўтадиган тўйларимизда, юбилей зиёфатларимизда Ҳабиб даврани жуда чиройли олиб борарди.
Бундан ўттиз-қирқ йиллар олдин Андижонда яхши обрў билан ишлаётган, таги чустлик Дадажон Соҳибий шоир Ҳамид Ғуломни меҳмонга чақиради. Ўша куни у қиз кўрган, бу зиёфат
39


шу хурсандчилик сабабли бўлаётган экан. Соҳибий Ҳамид Ғуломдан чақалоққа чиройли бир исм қўйиб беришни сўрайди. Шоир кўп ўйлаб ўтирмай, оти Дилшода бўлсин, дейди. Шундай қилиб Ҳамид Ғулом Дилшоданинг вакил отаси, яъни маънавий отаси бўлиб қолади.
Ҳабиб: «Ҳозир сўз област ижроқўми раисининг ўринбосари Дилшода Соҳибовна Дадажонованинг вакил отаси, машҳур шоир Ҳамид Ғуломга» деб эълон қилди.
Эрталабдан бери гулхан атрофида кайфчоғлик қилаётганлар бирдан жимиб қолишди.
Ҳамид Ғулом етмишдан ошиб кетган бўлишига қарамай қадди тик, гапга чечан, тингловчиларни гап билан «сеҳрлаб» қўядиган, уста нотиқ. У минбарга чиқиб одамларга таъзим қилди.
—Мен дунёнинг саксондан ортиқ мамлакатини кезиб келган Машрабдек дарбадар шоирингизман. Осиё ҳамда Африка мамлакатларида, Оврўпода мен бормаган жой қолмаган. Ёзувчилар, давлат арбоблари, машҳур рассомлар, бастакорлар билан дўстлашдим. Мен бу юртларда жонажон Узбекистонимиз манфаатини кўзлаб, улар билан талашиб-тортишиб қанчадан-қанча шартномаларга, дўстона борди-келдиларни ривожлантиришга алоқадор келишувларга имзо чекдим. Амирлар, президентлар ҳузурида бўлиб, конференциямизга келадиган арбобларнинг моддий таъминотини ўз зиммаларига олишларини илтимос қилдим. Кўп қийинчиликлардан кейин уларни маблағ ажратишга кўндирдим. У томонларда халқнинг ночор аҳволини кўриб, Ўзбекистон деб аталган жаннат юртда туғилганим ва шу юртда вояга етканимга минг-минг шукроналар айтдим. Намангандек гўзал шаҳар ҳуснига ҳусни вобаста Дилшодахон қизимнинг меҳри мени бу галги узоқ сафардан олиб қолди. Биз Дадажон Соҳибий билан қизимизга гўзал хулқ, одоб бердик. Ва ниҳоят уни интернационализм руҳида тарбия қилдик. Азиз ва муҳтарам наманганлик жигарларим, мен шу кичкинагина нутқимни шеър билан якунламоқчиман.
Кимки Ўзбекистон деса тилда бол, Кўксини тог цадар кўтарар иқбол. Минг фазилат берган Аллоҳ инсонга Хам оддий фуҳаро ва ҳам султонга...
Куйганёрдаги боғимда шийпонга чиқиб Қорадарёнинг айқириб оқишини томоша қиламан.
Кейинги кунларда дарё қирғоғини чумчуқ босиб кетди-Канал мироблари суви чекиниб, очилиб қолган оролчаларга шоли экишган. Ҳозир улар ўриб олган боғ-боғ шолиларни шундоққина шийпон тагидан орқалаб олиб ўтадилар.
Чумчуқлар тўкилган шоли донларини талашиб-тортишиб чўқиб юрадилар.
Уларга лоқдек қоп-қора бир чумчуқ аралашиб қолган. Бошқа чумчуқлар уни ётсираб чўқиб ҳайдайдилар. Охири уни ташлаб бошқа ёққа учиб кетадилар. Қора чумчуқ эса улардан қолмайди. Қанчалик чўқиб ҳайдамасинлар бари бир ўзини улар тўдасига ураверади. Ажаб! Бу қандоқ сир-синоат бўлди?
Уруш арафаси эди. Бозордан карнайгул кўчатларини олиб келиб ҳовлимга эккандим. Шу гулнинг ҳидини ниҳоятда яхши кўраман. Кўпчилик уни назарга илмай қўйган. Ҳар хил атиргуллар ўшанда жуда обрў топган пайтлар эди. Маҳаллада ҳам, районда ҳам ҳеч ким карнайгул экмасди. Оқ, қизил, зангори, сариқ, тарғил гуллар орасида биттаси амиркон ковушдек қоп-қора бўлиб очилди. Ҳиди ҳам бошқача. Айниқса офтоб тушганда ажиб бир ҳид ҳовлини тутиб кетади. Қўшниларим бу ҳид қайдин келяпти, деб ҳовлимизга бош суқадилар.
Уруғини чумчуқ чўқиб кетмасин деб кечгача қўриқлаб ўтираман.
Демак бундан кўп йиллар олдин қаердадир шунақа гул бўлган. Ўзига мос иқлимни кутиб ётган. Шундай бир шароит бўлгану уйғониб кетган.
Қирқинчи йиллар бўлса керак, «Огонёк» журналида негр бола туққан оқ танли бир ёш аёлнинг қопқора бола кўтариб турган суврати босилган эди.
40


Вашингтонда машҳур «насли тоза» миллионер оиласида бунақа бола туғилиши кўп шов- шувларга сабаб бўлади. Ёш аёлни бузуқликда айблайдилар. Авлод шажарасининг сўнгги бўғинига доғ туширган, деб ундан юз ўгирадилар.
Эл олдида бош кўтаролмай қолган миллионер ота шажара китобини варақлайди.
Бундан уч юз ўттиз бир йил аввал боболарининг қора танли бўлгани тўғрисидаги ёзувга кўзи тушади...
Қаранг, қора чумчук, кора карнайгул, қора танли чақалоқ. Тасодифми, нима?
«Қазисан, қартасан, асли наслингга тортасан» деб бсжиз айтмаган эканлар-да, дсб ўйлаб қоламан.
Эрталаб Дадажонова Ҳамид ака билан икковимизни Ўлмасни кўргани дачага олиб кетди.
Дачанинг хоналари хам, кенг-узун йўлаклари хам бирдек иссик. Аллақачон соқолини олиб галстук тақиб олган Ўлмас ниманидир ўйлаб айланиб юрипти. Врач ёнига келиб томоғини ушлаб кўради, кўйлаги устидан кўкраги-га қулоқ тутиб хириллаш томоғининг қаеридан чиқаётганини билмоқчи бўлади.
Назаримда томоғининг хириллаши бир қадар камайгандек эди.
—Тошкентга кетмасам бўлмайди. Зуҳро хавотир олаётган бўлса керак.
—Водийга самолёт учмаяпти. Махсус самолётимизга хам рухсат йўқ. Жўрабеков Ўшга учиб
келган. Андижонга келолмай ўтирипти.
Агар Ўлмас бир амаллаб Ўшга бориб олса Тошкентга учиб кетиши мумкин эди. Лекин
бунинг асло иложи йўқ. Ҳар қандай уста, тажрибали, таваккалчи шофер ҳам Ўшга боришга журъат килолмасди. Ўлмасни бир нарса ташвишга соларди. Ўшга йўл очиқ экан деб Зуҳро самолётда йўлга чиқиб қолса нима бўлади? У телефон қилмасдан олдин ўзим қўнғироқ қилиб тинчитиб қўйишим керак. Биламан, у хозир дачага қўнғироқ қилади, деб ишонарди.
Шифокор унга қайноқ сут ичирди. Туршакдек сарёғ солинган қайноқ сутни дарров ютмасдан томоғида узоқроқ ушлаб туришини тайинлади. Шу пайт телефон зарб билан жаранглади. Навбатчи қиз трубкани олди, ким биландир гаплашиб, трубка микрофонини кафти билан босиб, Ўлмасга деди:
— Келин аям сизни сўраяптилар.
Ўлмас трубкани олар экан, врач унга қўл ҳаракатлари билан хаяжонланманг, ўзингизни босиб гаплашинг, ишорасини қиларди.
— Зуҳро, сизмисиз? Мен Ўлмасман, тинчмисизлар? Умида нима қиляпти...
Сарёғли қайноқ сутнинг таъсирими, Ўлмаснинг овози ниҳоятда тиниқ чиқарди. Зухро нималардир деяпти. Ўлмас бошини қимирлатиб қулоқ соляпти.
— Ўзим телефон қилмоқчи эдим. Ўшга уча кўрманг. Андижон — Ўш йўлини қуюқ туман босган. Аҳволим ёмон эмас. Ёнимда шифокор, хамшира бор. Ташқарига деярли чикмайман. Дилшода опа иуховой рўмолларини берганлар. Ҳозир ёнимдалар. Сизга салом айтяптилар. Мана, ўзларига бераман.
Ўлмас трубкани Дадажоновага берди. Икки хотин бири Тошкентда, бири Наманганда роса ўрисча-ўзбекча аралаштириб гаплашишарди.
— Не надо, не надо блогодарить. Қўйсанг-чи, это просто человеческие отношения и всё! Ўзинг қалайсан? Как Умида? Передай ей привет от меня, деяпман. Наверно тм соскучилась по мужу. Яхши, жуда яхши аҳволи. Здоров как бмк. Мана гаплаш. Ҳозир трубкани ўзига бераман.Телефон қилиб тур, хўпми?
Зуҳро Ўлмасни кўп гапга тутмади. Томоғи хириллаб қийналмасин, деб аяди.
— Бўпти, Зуҳро, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Ана шу гапдан кейин Тошкентда Зуҳронинг, Наманганда Ўлмаснинг кўнгли таскин
топгандек бўлди.
Деразани очиб ташқарига қарайман. Бино шаҳарнинг энг баланд жойига қурилганидан
туман унинг сатҳигача чиққану буёғига қурби етмай ҳолдан тойган эди.
41