Умрида тирик профессорни яқиндан кўрмаган учрашув аҳли худди ҳозиргина фазодан тушиб, ерга қўнган космонавтга рўпара келиб қолгандек ҳайрону лол қараб турардилар.
Сочлари оқариб кетган, кўринишидан кўп савдолар бошига тушгани билиниб турган кекса ўқитувчи Рисқиев ўрнидан турди. У эллигинчи йилларнинг бошларида «Ўткан кунлар» романи ҳамда Абдулла Қодирий тўғрисида болаларга гапириб бергани учун етти йилга кесилиб, тўрт йилда қутулиб келган эди. Уни билимли, тажрибали ўқитувчи сифатида тан олишарди.
Бироқ, байрамларда, ўқитувчилар кунида, Ғалаба бай-рамида ҳамма ўқитувчиларга чиройли конвертларда зар билан битилган табрикномалар топширишарди. Уни эса оғзаки табриклаб кўя қолишарди.
Маориф вазирининг ўринбосари Туробов Олтиариққа келганда вақт топиб Рисқиевга учрашарди. Иккови узоқ суҳбатлашар эдилар. Туробов бу келишида ҳам Рисқиевни суриштирди.
—Юрипти, ойлигига яраша ишлаб, — дея жавоб қилди директор.
—Ҳозир топтириб келолмайсизми? Келишимни 6илардингиз-ку, нега унга бир оғиз айтиб қўймадингиз?
—Ўзи шу ерда. Спорт залида дафтар текшириб ўтирипти. Ҳозир чақираман.
Туробов у билан эски қадрдонлардек қучоқ очиб кўришди. Директор ичида: «Бу Туробов хўп юрак ютган одам-да, таржимаи ҳолига сиёсий доғ тушган одам билан кўпчилик ўртасида ҳеч кимдан ҳайиқмай гаплашишини қаранг!» деб ўйларди.
— Дўстим, — деди у. — Энди бошингизни кўтариб юринг. Сизни чин дилдан табриклайман. Бугунги «Халқ сўзи»да профессор Умарали Норматовнинг Абдулла Қодирий ҳамда унинг асарлари тўғрисида жуда чиройли мақоласи босилган.
У папкасидан газета чиқариб унга узатди. Халқимизнинг ғурури бўлган Қодирий ва унинг асарлари доимо камситиларди. Аслида эса улар ўзбек адабиёти хазинасини бойитиб турган мумтоз асарлар эканини ёзади профессор.
Мақола охирида таҳририят бундан кейин ҳам Қодирий ижоди ва унинг ўлмас мероси тўғрисида туркум мақолалар режалаштирганини ёзган.
— Қодирийнинг тўла оқланиши, бу сизнинг ҳам оқланишингиз, таъна-маломатлардан қутулишингиз, деб тушунаман. Сизни табриклагани атайин келганман. Вилоятда мени кутишаяпти, — деб, тик турганча бир пиёла чойни шошиб ичди-ю, хайрлашиб изига қайтди.
Ҳозир Рисқиевнинг учрашувда пухта ўйлаб, лекин ҳаяжондан энтикиб-энтикиб айтаётган гаплари умрида туҳматга учрамаган, камситилиш нималигини билмаган одамга унчалик таъсир қилмаслиги мумкин. Лекин, адабиёт булоғидан бир қултум бўлса ҳам сув ичган шоиру ёзувчилар учун бу ҳолат ғоят таъсирли эди.
— Қодирий ҳамда «Ўткан кунлар» романи тўғрисидаги ҳаққоний мақолаларингизда буюк адибнинг шахси ва ижоди тамоман оқланган. Бу менинг ҳам оқланишим эди. Ана шундан кейин менга муносабат бутунлай ўзгариб кетди.
У ҳаяжонланганидан гаплари оғзидан бир текис чиқмас, жумлалари ҳам қовушмаётганини сезмасди. Буни учрашув аҳли сезиб турарди.
— Туманда, маорифда, кишлоқда, мактабда бош кўтариб юришимга йўл очиб берганингиз учун қуллуқ, профессор! Мен бировга совға берадиган даражадаги одамлардан эмасман. Қизим ўз қўли билан тиккан марғилоннусха шу дўппини ақл тўла бошингиз омон бўлсин, деб кийдирмоқчиман.
Умарали жавдираб менга қаради.
— Домла, — дедим дўппи ушлаб турган Рисқиевга қараб. — Профессоримиз умрида бирон одамдан совға олмаган. Лекин шу дўппини олади. У кишининг уйларига туруп, ўрикқоқи, анор орқалаб бола эргаштириб келишади. «Эти сизники, суяги бизники, ҳозирча уйингизда хизматингизни қилиб юрсин», деб болани ташлаб кетмоқчи бўлишади. Профессор уларнинг боламни ўқишга ўзинг киритиб қўй, демоқчилигини дарров тушунади. Қопларни ўзларига
28


орқалатиб, кўчага чиқариб қўяди. Қайтиб кирмасин, деб эшикни ичидан занжирлаб қўяди. Эшик қўнғироғи то кечгача жиринглаб, охири қоронғи тушганда тинчийди.
Кекса ўқитувчи ихлос билан унинг бошига дўппи кий-дирар экан, энтикиб-энтикиб шу гапларни айтди:
— Раҳмат, раҳмат, эл олдида юзимни ёруғ қилганингиз учун раҳмат.
Ў кўз милкларини дастрўмол билан артиб, жойига бориб ўтирди.
Ўрта ёшлардаги кўзойнакли бир аёл қўл кўтариб сўз сўради.
— Касбим кутубхоначилик. Ҳозир биз билан суҳбат ўтказгани келган ёзувчиларнинг
китоблари қандай ўқилаётганини аниқ рақамлар билан айтиб беришим мумкин. Ойбеку, Ғафур Ғулому, Абдулла Қаҳҳорлар гуркираган Тошкентдек шаҳри азимда бу ёш талантли укаларимизнинг борлиги унча сезилмаётган, улар соясида қолиб кетаётган бўлишлари мумкин. Аммо биз адабиётимизга тўлқин уриб, пўртанадек ҳайқириб янги талантлар кириб келаётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.
Ўлмас Умарбековнинг китобларини болалар қўлига бердимми, тамом. Қайтиб ололмайман. Ота-оналари, қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари билан ўқиб, охири изини йўқотадилар. Шу билан китобдан умидимизни узиб қўя қоламиз. Кутубхонамизда Умарбековнинг учта китоби бор эди. Ҳозир биттаси ҳам йўқ. Навбатда турган саксон бир одам бекорга кутиб ўтирипти. Ўткир Ҳошимовнинг «Бахор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари» китоблари қўлимиздан бир чиқиб кетганча қайтиб келмади. Йўқолиб кетди. Китобни олган боланинг ота-оналарига жарима ҳам солдик. Тўлади, барибир китоб қайтиб келмади. Салкам саксон бола бекорга навбат кутиб ўтирипти. Худойберди Тўхтабоевнинг йўриғи бошқа. Нашриётлар унинг бозоргир китобларини пешма-пеш кўп нусхада босиб чиқарадилар. Биргина «Сеҳрли қалпоқча» китоби ўзбек ва рус тилларида йигирма марта босилиб чиқди. «Номоз ботир», «Беш болали йигитча» китоблари кети узилмай дўконга келиб туради. Қани эди, нашриётлар Умарбековнинг ҳам асарларини шунақа тез-тез, кўп нусхада чиқариб турсалар. Кутубхонамиз лимит бўйича атиги бир нусхадан китоб олади. Ўзимиз сотиб олайлик десак, маблағ йўқ. Тўғри, райижроқўм ҳиммат қилиб Ибн Синонинг уч томлиги билан «Декамерон» деган китобни олиб берган. «Декамерон»ни болалар тарбиясига тўғри келмайди, деб ўзига қайтиб берганман. Кейин эшитсам, шунақа китобларни ўқиб юрибсанми, тарбиясиз, деб хотини «Декамерон»ни шоферига берибди. Илтимос, лимитни кўпайтиришга ёрдам қилсангиз. Ўлмас Умарбеков жавоб қилди:
— Биз ҳозир маслаҳатлашиб, кутубхонангизни оталиққа олишга қарор қилдик. Бундан буён янги китоблардан имкон борича юбориб турамиз. Бундан ташқари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига июлдан бошлаб йилнинг қолган ярмига обуна ташкил қиламиз. Буни редакция ўз зиммасига олади.
Кутубхоначи опа кўзойнагини сумкасига солиб гапини давом этдирди:
— Ҳамюртимиз Эркин акадан гина қилишга ҳаққимиз бор. «Ёшлик девони» китоблари ҳамманинг қўлида. Уни дўконда пештахта тагидан хуфя сотишди. Биз ҳатто уни ушлаб кўрганимиз ҳам йўқ. Болалар ўқисин деб бирон нусхасини бизга бермадилар. «Буюк ҳаёт тонги» достонларини уйимдан опкелиб витринага қўйганман.
Эркин Воҳидов ноқулай аҳволга тушди.
— Опажон, шу бугуноқ, ҳозирнинг ўзида бу хатони тузатамиз, кутубхонангизга «Ёшлик девони»дан беш нусхасини бераман.
У шундай деб папкасидан бир даста китоб олиб узатди.
— Мана, бешта китоб. Манави олтинчисига дастхат ёзиб бераман.
Опа сумкасидан яна кўзойнагини олиб тақди. Қўлидаги китобга меҳр билан каради. Эркин
то дастхат ёзгунча қимирламай қараб турди.
— Энди икки забардаст ижодкор қолди. Уларни яхши биласизлар. Кандай қилиб Эркин
Воҳидов ундоқ шоир, Эркин Воҳидов бундоқ шоир, деб сизларга таништиришим мумкин? Ахир у Олтиариқ боласи, уни биз эмас, сиз бизга таништиришингиз керак. Мана, ёнимда Ўлмас
29


Умарбеков ўтирипти. Уни яхши танийсизлар. Ёзган ҳамма асарларини ўқигансизлар. Бу ёзувчи тўғрисида айтмоқчи бўлган гапларингиз шундоққина тилингизнинг учида турипти. Эркин Воҳидов билан Ўлмас Умарбеков тўғрисида гапиришни ҳам олтиариқликларга ҳавола қиламиз. Учрашувни вилоят ёзувчилари бўлимининг раҳбари Адҳам Ҳамдам олиб боради. Адҳам Ҳамдам жуда қувноқ, гапга уста одам. Ёзган ҳикояларидан кўра оғзаки ҳикоялари машҳур. Учрашувни жуда қизиқ, файзли олиб боради деб ишонаман. Қани, Адҳам ака, энди ўз амалимни сизга топшираман.
— Бўпти, — деди у. — Аввал бир масалани ҳал қилиб олайлик. Орамизда Анвар учта бўлиб қолди. Анвар Эшонов, Анвар Муқимов ва Анвар Обиджон. Уларни адаштириб юбормаслик учун рақамлаб қўйишимиз керак. Анвар Эшоновни «Анвар рақам No 1», Анвар Муқимни «Анвар рақам No 2, деб атайлик. Ўзимизнинг Олтиариқли Анвар Обиджон деган бола ёзувчи сифатида тўла туғилиб бўлгани йўқ. Ҳозир ўғил боланинг сумагидеккина бўлиб бурни туғилган холос. Шунинг учун уни «Анвар рақам No 0,5», яъни «Яримта Анвар» деб қўяқолсак. Нима дейсизлар.
Эркин Воҳидов тўғрисида олтиариқликлар гапирсин деган таклифлар бўлди. Ҳар бир юрт фуқароси ўзидан чиққан истеъдод эгалари билан фахрланади. Уни кўз-кўз қилгиси келади. Эркин юртдошлари фахрланса арзийдиган шоир бўлди. Ўзбекистонимизда унинг шеърлари кирмаган биронта хонадон қолмаган. Айниқса ҳамюрт хонанда Қобилжон Юсупов унинг шеърларига ўзи куй басталаб, ўзи ижро этиб, шеър маънисини юрак-юракларга сингитиб юборган. «Ёшлик девони» китоби босилиб чиққандан кейин «ҳамюрт»лари кўпайиб кетди. Биров «Эркин Воҳидов бизнинг Бухородан чиққан» деса яна бошқа бирови, «Эркин наманганлик» дейди. Тошкент эса уни аллақачон ўзиники қилиб олган.
Эркин Воҳидов «Ўзбегим» деган ғоят гўзал, ғоят фикрга бой достонини эълон қилиб 6у «сеники, меники»ларга нуқта қўйди.
***
Эртага Тошкентга қайтмоқчимиз. Раис Файзиматов Олтиариқда бир пиёла чой ичмасдан кетсанглар яхши бўлмас, шунчаки ҳазил-ҳузил қилиб гаплашиб ўтирамиз, деб қолди. Эркинжон бирон йиғинда кўнглини очиб гапирмади. Ҳаммамиз у тўғрида нимаики билсак гапириб бўлдик. Бугун норасмий ўтириш бўлса ҳам, барибир гапирмаганига қўймаймиз.
Нўъмонжон аканикига жой қилдиришган экан. Бутун ҳовлига осмонни кўрсатмай қўядиган баланд ток сўри тагида ўтирибмиз.
Бу ҳовлига кўп келганман. Баргидан ҳосили кўп сап-сариқ пилладек «ингичка 6еллар»га қараган одамнинг кўзи қамашади. Еб тугатиб бўлмайдиган, сотиб адо қилиб бўлмайдиган 6у узумлар Нўъмонжонга жуда катта даромад келтирарди. Бирон ойларга қолмай Термиз тарафлардан қора чиллаки Тошкент бозорларига келади. Нўъмонжоннинг ўткан йилги узуми билан бу йилнинг узуми Тошкентда юз кўришади.
Бу йилнинг ҳусайнилари чиққанда ҳам барибир Нўъмонжоннинг ўткан йилги «Ингичка бели» бозорнинг олди бўлиб қолаверади.
Дастурхонга катта саватда «Ингичка бел» уйиб қўйилган. Мен бошламасам бошқалар қўл уришга ботинмай туришипти.
—Бу ўтиришга Эркинжон ҳам мезбон, ҳам жўрабоши. Қани, ярми тошкентли, ярми олтиариқли Эркин Воҳидов, бошланг.
—Майли. Аввало бир нарсани айтиб қўяй. Тошкентдан келган олти кишининг ҳаммаси Олтиариққа боғланиб қолган одамлар. Гапни Оқсоқолимиздан бошлай. Бу одам ўн беш йилдан бери Олтиариқ атрофида капалакдек айланади. Мен туғилган юртни ўраб турган Ёзёвон чўллари тўғрисида бир эмас учта роман ёзган. Шу чўл одамлари тўғрисида еттита китоб бостирган. Оқсоқолимизни ҳам олтиариқлик дейишга ҳаққимиз бор. Ҳозирги маъдан суви чиққан жойдаги санаторийдан ўн минутгина пиёда юрсангиз марказий Фарғона чегараси
30


бошланадиган жойга «Оёқларингизни артиб, тозалаб киринг, қоидани
бузганларга бир қоп бодринг, бир қоп туруп жарима солинади, ва бурунларига уч марта
зарб билан чертилади», деб ёзиб қўйишгани ҳали ҳам ёдимда.
—Бурни ҳам ўзимизнинг Олтиариқ қолипидан чиқ-қан, — дея қитмирлик қилиб гап
ташлади Қодиржон.
—Энди Ўлмас ака тўғрисида гапирмоқчиман. Лекин гапларим беҳазил, жиддий бўлади.
Менинг юртга тани-лишимда Ўлмас аканинг хизматлари беқиёс бўлган. Бу одам мен ҳеч ким танимайдиган ёш шоирни радиога чақириб шеърларимни бастакорларга бериб қўшиқ ёздирган. Зўр, зўр хофизларга айтдириб лентага туширган. Мен буни асло унутмайман. Ўша қўшиқлар то ҳануз радиода тинимсиз эшиттирилади. «Буюк ҳаёт тонги» достонимни ўз овозимда ёзиб олиб, биринчи марта радиода эшиттирган. «Ёз ёмғири» қиссасини ўқигансизлар. Асар қаҳрамони Раҳим Саидов Файзимат раис билан кўп учрашади. Шу колхозда илмий текшириш институтининг базасида жуда кўп тажрибалар ўтказади. Вильтга қарши ноёб препарат яратади. Агар Улмасжон Олтиариққа келмаса бу гапларни қаёқдан биларди. Демак Улмас ака ҳам Олтиариққа боғланиб қолган одам.
Хизмат қилиб юрганлардан биттаси конверт қўйиб кетди.
Ичини очиб қарадим. Хат. «Ўлмас ака, мени кечиринг, аввал ёзиб берган «Дастхат»ингизни қизлар олиб қўйишди. Илтимос, бошқа ёзиб берсангиз. Синглим, деб ёзманг, сал бошқачароқ қилиб, сал анақароқ қилиб ёзиб беринг. Сизга хамиша содиқ РЎНЎ».
Хатни Раисимиз Эркинга бердим. Эркин Ўлмаснинг олдига қўйди. Ўқиб, Улмас дод деб юборай деди. Бир пасда хат қўлма-қўл бўлиб кетди.
Эркин гапини давом этдирди:
—«Анвар рақам No 1» деб номланган Эшонов Файзиматовнинг асранди ўғлидек гап. Бир келадию қорнини тўйғизиб яна йўқ бўлиб кетади. Шундай пайтларда «Отаси» қўяверинглар, қорни очканда қайтиб келади, деб кулибгина қўя қолади.
Худойбердини таърифлаб ўтирмайман. Бу тарафнинг болалари уни яхши билишади. Ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқчасини орзу қилган болалар худди жевачка, пахта қанд, лой хуштак, ҳар хил шарлар бериб шиша оладиган лўлининг аравасига эргашгандек чувиллашиб Худойбердининг орқасидан югуришади.
Манави «Анвар рақам No 2» сизга таниш. Тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Битта айби: нафасни ҳам дадасидан сўраб ичига тортади.
Қодиржонни бир бола мен Ўткир Ҳошимман деб лақиллатмоқчи бўпти. Бир кўринг, ростдан ўша бўлса шунга қараб муомала қилайлик, лақиллатаётган бўлса детдомга топширворайлик, деб қолди. Ҳужжатини текширмадингларми, десам, ҳали раста бўлмаган болада ҳужжат нима қилади деди. Уни кўриб, ростдан шу Ўткир Ҳошим, деганимда ёмонам мулзам бўлди, Қодиржон бечора. У албатта Ўткирнинг кўнглини олади. Шу баҳона Ўткир ҳам бир нимали бўлиб қолади.
Энди манаву «Анвар рақам No 0,5», яъни яримта Анварни нима қиламиз? Уни бу аҳволда Тошкентга обориб бўлмайди. Келинглар, онасидан «Бошқатдан дурустроқ қилиб туғиб беринг» деб илтимос қилайлик.
— Э, 6у гапни айтканмиз, — деди Крдиржон. — Куч-қувватдан қолдим. Бундан ортиқ қилиб туғолмайман, деди.
— Бўпти. Энди буёғини ўзимга қўйиб беринглар. Қўқонда бурун таъмирлайдиган устахона очилган. Бошлиғи Тошкентлик қадрдонларимдан. Кеча унга телефон қилиб шундоқ, деб айтганимда ланжлик қилган эди. Қувалик ҳожи ака бурунларини таъмирлашга опкелганлар, бор чармларни ишлатиб қўйдик. Келаси квартал лимитидан тўрт метр қарз олдик. Агар беш метрча чарм топиб келсанглар, бажонидил яхшилаб таъмирлаб берамиз, деди.
— Беш метр кўплик қилмайдими? — дедим.
— Тепасига ҳам, ичига ҳам чарм қоплаймиз-да, ҳозир чарм топиш қийин. Яхшиси сунъий чарм қоплаб берақолайлик. У ҳам ёмон бўлмайди.
31


— Э, қўйинг, сунъий чарм ёзда — офтобда оқариб, қишда намдан шалвираб қолади.
Келажаги порлоқ биттагина бурунни таъмирлашга наҳотки Олтиарикда тўрт метр чарм топилмаса?
Олтиариқликлар чувиллашиб маслаҳатга тушишди. Чарм топадиган бўлишди.
—Энди навбат Умарали акага келди. Шу кишини яхшилаб таърифламоқчиман. Ўзлари қанилар?
Қодиржон жавоб қилди:
—Бизникида офтобда ўтириптилар. Боя ариқдан қўл юваман деб турганларида шогирдларидан бирининг дадасига учраб қоптилар. У ҳавлисидан ҳали қуримаган шилта гўнгларни қопда томорқага ташиётган экан. Ўзингиз биласиз, ҳўл гўнг ниҳоятда оғир бўлади. Бечора терга пишиб кетган. Умаралижонни кўриптию, э домла, сизни биз томонларга қайси шомол учирди, деб кела солиб бағрига босибди. Домланинг костюм-шимларига ҳўл гўнг ёпишиб расво қипти. Табиати тирриқ бўлган домламиз бизникига чўмилгани келдилар. Жиянларим костюм-шимни латта ҳўллаб артиб офтобга ёйиб қўйишди. Ўзлари душга тушиб тўнимга ўралиб офтобда ўтириптилар. У кишини энди қуритиб, кийинтириб олиб келаман деб турганимда келинингиз домла бир кепқоптилар, боламни кўтариб, дингирига туфлаб берсинлар деб бир яшар ўғлимни қўлларига бериб қўйди. Боласи тушмагур кўп сув ичиб қўйган экан шекилли домланинг кийимларига чоптириб қўйди. Костюм яна тозаланиб оф-тобга ёйилди. Тўнимга ўралиб яна офтобда ўтириптилар.
Водийнинг қаеридадир кал болалар шифохонаси бор экан. Анвар Эшонов шумлик қилиб бош шифокорини бошлаб кепти. Умарали домлани учрашувга олиб кетармиш. Болалар ўз қўллари билан тиккан дўппиларни кийдиришармиш! Ҳозир домланинг тоблари қочкан, тузалганларида Анваржон албатта оборади, дедик. Ҳеч бўлмаса кал болаларимиз тайёрлаб юборган дўппини кийдириб, улар ўз қўллари билан пиширган таомлардан едириб кетай, деб туриб олди. Борганда кийдирарсиз, деб зўрға уни жўнатиб юбордик.
— Энди домлани ўзим қўриқлаб, олдига одам йўлатмай олиб келаман, — деди Қодиржон. — Ҳу, эшик олдида домла келсалар кўришамиз, деб бурнини кавлаб турган мишиқи болаларни ҳам қувиб юборамиз.
Ош сузиш олдидан икки соқчи қуршовида Умарали Норматовни соғ-саломат олиб келишди.
Ўйин-кулги авжгачикди. Кобилжон қўшиқларни эзиб-эзиб айтиб турибди. Йўлдошали мотори ўчиб ерга қўнолмай «қийналаётган» самолётдек лапанглаб рақсга тушди.
Эркин Воҳидовнинг жўрабошилиги ана шунақа воқеаларга бой, қувноқ, сира эсдан чиқмайдиган ҳангомалар, нутқлар билан ўтди. Аммо-лекин маза қилдик. Ҳеч қаерда бунақа шодон ўтириш бўлмаганди.
32


Иккинчи бўлим
Ўлмас яхши-яхши ҳикоялари, ихчам, ўқишли қиссалари билан танилиб колган эди. Абдулла ака кўпинча, шу болани союз аъзолигига расмийлаштириб қўйиш керак, деб юрарди.
Эртага союзда секретариат бўлади. Бир нечта ёш ёзувчилар аъзоликка олинади, деб бизга хабар қилган эдилар.
Ўлмасни 1962 йилнинг август ойи ўрталарида «Москвич» машинада Абдулла Қаҳҳорнинг боғига олиб бордим.
— Домла, Ўлмасни эртага бўладиган секретариатда союзга қабул қилинадиганлар рўйхатига киритиб қўйсангиз, деб келгандик, — дедим.
—Шунақа дардларинг бор экан икки кунгина олдин келмайсизларми. Союзга кабул қилинадиганларнинг ҳужжати тайёр қилиниб, раисга топширилган.
Ҳар хил қаланғи-қасанғилар аъзоликка қабул қилинаверганидан қаттиққўл, талабчан, ҳеч бир томонга оғмайдиган Абдулла Қаҳҳорни шу комиссияга раис қилган эдилар. Абдулла ака аъзоликка қабул қилинадиганлар билан эринмай гаплашар, билимини, дунёқарашини, нималар ўқиётганини ўбдон суриштирарди. Хуллас, уларни «майда тароқ»дан ўтқазарди.
—Бўлмайди, — деди Абдулла ака. — Эртага союз аъзолигига мутлақо талантсиз, адабиётда бир ой ҳам умр кўролмайдиган ўткинчи одамлар қабул қилинади. Биттасини айтиб қўяқолай. Нажибулла Хабибуллаев деган бир лўттибоз! Билмадим уни ким оёғидан ўликдек судраб олиб келди экан? Агар Ўлмас шунақа одамлар билан аъзоликка ўтишдан ор қилмаса, майли, қабул қиламиз. Менимча, Ўлмаснинг орияти бунга йўл бермас. Бир ойдан кейин яна секретариат бўлади. Ўшанда уни чиройлик қилиб аъзоликка ўтказамиз, — деди.
Тарвузимиз қўлтиғимиздан тушиб қайтиб келяпмиз. Йўлда унга, хафа бўлдингми, дедим раҳмим келиб.
Ўлмас мулоҳазали, фикри тоза, сабр-қаноатли йигит эди. Сира хафа бўлмаганини айтди. Эртасига навбатдаги секретариат бўлди.
Ҳайъат аъзолари жой-жойларида ўтиришибди. Эшик олдида Москвалик «ёзувчилар» Борис
Привалов, Юрий Карасевлар ичкарига чақиришларини кутиб туришипти.
Раисимиз Яшин ака бугун аъзоликка қабул қилинадиганларнинг номларини ўқиди. Абдулла
ака тажанг бир алпозда эди:
—Шуларни союзга олишимиз шартми? — деди у худди нимадандир ирганаётган кайфиятда.
Булар адабиётга иш бермайдиган тўрт кунлик «меҳмонлар-ку».
Яшин ака Абдулла Қаҳҳорнинг қулоғига жуда паст овозда рўйхат юқорида тасдиқланганини
айтди.
—Бўлмасам бундай қилайлик, — деди Абдулла ака баланд, хамма эшитадиган қилиб. — Сиз
ўша юқори идорага беш-ўнта союз аъзоси деган ҳужжатдан бериб қўйинг. Бизни овора қилмай ўзлари аъзо қилиб олаверишсин.
Марказқўм котиби Абдулла акага нимадир демоқчи бўлди. Афтидан аччиқроқ гап айтмоқчилиги билиниб турарди. Аммо Абдулла Қаҳҳор билан олишиб бўлмаслигини билиб юмшади.
«Ёш ёзувчи»лардан иккитасини, шулар орасида Нажибулла Хабибуллаевни ҳам боре, нима бўлса бўлди, деб аъзоликка қабул қилдилар. Уларнинг «ижоди» тўғрисида Назир Сафаров, Раҳмат Файзийлар оғиз кўпиртириб роса гапирдилар.
Котиба эшик орқасида навбат кутиб турган Юрий Карасевни чақирди.
Унинг «ижоди» тўғрисида Шевердин билан Владимировлар гапиришди. Бу ажойиб, талантли таржимон ўзбек романларини маҳорат билан таржима қилаётганини, рус китобхонлари унинг таржимасида ўзбек романларини ўқиётганларини гапиришди. Энди ўз навбатини кутаётган Борис Приваловни чақиришди.
Унинг «ижоди» тўғрисида Александр Удалов билан Дмитрий Ковалев деган бугунги
33


номзодларнинг оёғини «ялаб» юрадиган союз дастёри гапирди.
Абдулла Қаҳҳор билиб туриб, каерда яшайсизлар, деб сўради. Улар Яшин акадан мадад
кутгандек илтижо билан қарашди.
—Нима учун Москвада союзга ўтмай биздан ўтмоқчисизлар? Москвада сизларни ёзувчи
сифатида танимайдилар. «Контрабанда» усули билан биздан союзга ўтмоқчисизлар, — деди ачитиб. Сўнг Абдулла ака яна фаоллашди: — Союзимиз низомида ўзи яшаб турган ҳудудда аъзоликка қабул қилинади деб аниқ ёзиб қўйилган. Уларни биз союзга ўтқизолмаймиз...
Марказқўм вакили, хўп деворинг, оқсоқол, юқорининг розилигини олганмиз, деди юмшоққина қилиб.
— Мумкин эмас. Низомни бузишга ҳақкимиз йўқ. Агар бошқа масалалар бўлмаса мажлисни ёпиб кўяқолайлик, — деди Абдулла ака ўрнидан туриб.
Шундай деб ўзи чикиб кетди.
Союз аъзолигига номзод икки «Ёзувчи» серрайганча қолди. Уларнинг ҳомийлари Абдулла ака оркасидан ўқрайганча қараб қолдилар.
Келгуси секретариатга Абдулла ака қатнашолмайдиган бўлди. Зудлик билан чет эл сафарига жўнаб кетди.
Ўлмас Умарбеков йигирма биринчи сентябр куни Абдулла ака айтгандек бир чиройли бўлиб союз аъзолигига биронта қарши овозсиз қабул қилинди.
Марказқўм вакили уни табриклар экан секингина, шу жой сизники бўлади, деб кўйди. ***
«Абдулла ака кўргани келганлар билан хайрлашиб, менинг қолишимни сўрадилар. Ёнларига стул қўйиб ўтирдим.
— Сизга иккита маслаҳатим бор, — дедилар ҳар доимгидек жиддий оҳангда, кандайдир шу пайтгача мен сезмаган илиқлик, юмшоқлик билан.
— Эшитаман, — дедим у кишининг юзларига тикилиб.
— Сизни союзга ишга чақиришлари мумкин. Союздаги йиғилишларга қатнашиб юраверинг. Аммо ишламанг. Иккинчи гапим. Хотинингиз сизга жуда меҳрибон. Шуни қадрланг.
Абдулла ака шундай деб енгил жилмайдилар. Марказқўм вакили мени Ш. Р. Рашидов хузурига олиб бораётиб:
—...«Ўзбекфильм»ни таклиф қилсалар, рози бўлма. Сени ёзувчилар союзига юборамиз — деди.
Ш. Р. Рашидов ҳузурида чиндан хам шу хақда гап бўлди. Абдулла аканинг маслаҳати дилимда бўлгани сабабли Шароф ака киностудия ҳақида гап очганида дарҳол розилик бердим. Тўғри қилдим. «Ўзбекфилъм» студиясида мен катта бир тегирмонга тушиб чиққандек бўлдим. Саккиз йил директорлик қилдим. Студия тарихида бунчалик узоқ ишлаган директор бўлмаган».
«Қизимга мактублар»дан.
...Ўлмас шу ерда кино сирларини, сценарий устида ишлаш, режиссёрлар билан ҳамкорлик килиш сирларини билди. Қанчадан қанча бадиий фильмлар яратди. Ҳатто чет эл режиссёрлари билан ҳамкорлик қилди. «Ўзбекфильм» унга катта ижод мактаби бўлди.
Қаттиқ ухлаган эканман, телефон жиринглаб уйғотиб юборди. Қарасам соат олтидан беш минут ўтипти. Ҳали тонг ёришмаган. Шошиб трубкани кўтардим. Яшин аканинг қабулхонадаги котибаси Любанинг овози:
—Соат саккизда секретариат бўлади. Тезда етиб келинглар.
Нима бало бўлдийкан? Оқсоқол ёзувчилардан биронтаси... Йўғе ҳаммалари соғ-саломат эдилар-ку! Яна ким билади дейсиз.
34