Биринчи бўлим
Машинада водий томонга кетяпмиз. Ёш ёзувчи укаларим билан баъзан шунақа саёҳатга чиқадиган одатимиз бор.
Ўзим руль бошқариб келяпман. Ёнимда ниҳоятда чаққон, зийрак, ҳеч нарсани назаридан қочирмайдиган, гоҳо кулдираман деб гапнинг орқа-ўнгига қарамай айтворадиган Анвар Эшонов. Орқа ўриндиқда шу водийда туғилган, биринчи ҳикояларини шу ерда ёзиб эълон қилган Худойберди Тўхтабоев билан икки ҳикоялар китобини, «Севгим — севгилим» қиссасини нашр қилган, ғоятда одобли, ёш бўлишига қарамай кўпчиликнинг таважжуҳини ўзига қаратган Ўлмас Умарбеков ўтирипти.
Боя йўлга чиқаётганимизда у, тоғдан кетмаймизми, деб сўраган эди. Унга ҳозирча тоғда водийга хос ҳеч нарса йўқ, ҳаммаёқ темир-терсак, техника, экскаватору булдозерлар тош суриб йўл очяпти. Мен сизларни ота-боболаримиз қатнаган йўлдан олиб келяпман, деган эдим.
— Отабек юрган йўлданми? — деб такрор сўради Ўлмас.
Кўпчиликни Отабек юрган йўл қизиқтиради. Ўша йўлни кўргилари келади.
—Отабек юрган йўл манави тоғлар орасида, — дейман уларга. — У йўлдан ё отда, ё эшак
миниб ўтиш мумкин. Биз Кумушбиби ота-оналари билан аравада Тошкентга борган йўлни ёқалаб келяпмиз.
Кайроққум «денгизи» бўйлаб бориб, «Қиста кўз» бекатида тўхтадик. Чой ичиб, пича дам олмоқчи эдик. Самоварчи бола қорачой йўқ, деб баҳона қилди. Ўзимизда бор, десак ҳам кўнмади. Қорачой дамласам дадам уради, деб ичкарига кириб кетди-ю, қайтиб чиқмади.
Кула-кула яна йўлга тушдик.
Ҳаво тоза, осмон тиниқ. Денгизни мавжлантириб биз томон эсаётган ажиб бир намхуш эпкин кўнгилларимизни яйратади. Сомоншувоқ томларда лолақизғалдоқ гулхани лов-лов ёнади. Йигитлар чаккасида чучмўма, қизлар сочида толбаргакдан сочпопук...
Узун новдалари ерга тегай-тегай деб аста елпинаётган мажнунтол тагидаги сўрида етмишларнинг нари-берисидаги, чап қулоғига ўн беш тийинлик танга қистирган бир қария тиззасини қучоқлаб, ўй ўйлаб ўтирипти. У бизни кўриб, келинглар, меҳмонлар, деб илкис ўрнидан турди. Шоша-пиша палосларни қоқиб, бошқатдан тўшади. Тол кучаласи тушган жойларни бир сидра супуриб чикди.
— Озроқ ҳордиқ олиб туринглар, мен ҳозир...
У шундай деди-ю, шошиб ичкарига кириб кетди. Ичкарида андак ҳаяллаб қолди.
Елкасида дастурхон, билагида сочиқ. Бир қўлида қорачой дамланган «Кузнецов» чойнаги,
1


яна бир қўлида шундақа тўртта пиёла билан чиқди. Анвар чаққонлик билан елкасидан дастурхонни олиб ўртага ёзди. Самоварчи чойнак-пиёлаларни дастурхон четига қўйиб Анварга, укагинам, чойни уч марта қайтариб манави сочиққа ўраб қўйинг, деб илтимос қилди. Чойхона ичидан исириқнинг хушбўй ҳиди димоқларимизга урилди.
У исириқ тутуни буралиб-буралиб чиқаётган хокандозни кўтарганча машина томон кетди. Машина эшигини очиб исириқ тутата бошлади. Ишқилиб ўриндиққа чўғ тушмасин-да, деб жоним ҳалак. Хокандозни ерга қўйиб, қоғозга ўроғли исириқ уруғларини машина ишкопчасига сочиб юборди. Кейин ҳаммамизга бир-бир исириқ тутатиб чиқди. Кўз тегмасин, хушрўй йигит экансиз, деб Ўлмаснинг бошидан хокандозни уч айлантирди.
— Ёмон кўздан асрасин, бунақа ҳуснни худойим ҳар кимга ҳам беравермайди, суйган бандасига беради. Бу заифона чирой эмас, мардона чирой. Уламоларнинг гапларига қараганда, Хизир бувам ҳам худди шунақа чиройли одам бўлган эканлар. Хўжандда дарёдан ўтишингиз билан «Чорух даррон» деган тошлоқ адирга рўбарў келасиз. Чўпонларнинг чориғи тошлокда йиртилаверганидан ўз исми ўзи билан бўлсин, деб тошлоқни «Чорух даррон», яъни «Чориқ йиртар» деб аташган. Шу адирнинг исириғи минг дардга даво. Тошкент томонларда тумов хуруж қилганда машиналарини тўлдириб испанд-исириқ олиб кетишади. Ўша ердан мен ҳам анчагина испанд опкелтирганман.
Самоварчи ичкарига кириб, марғилоннусха дўппи, оппоқ яктак кийиб, иккита патнис кўтариб чиқди. Биттасида қанд-қурс, седонали олтита нон. Нонни ушатиб чойнак устидаги сочиқни олди, пиёлага бир ҳўпламгина чой қуйди-да, лабларини чўччайтириб ичди. Пиёланинг лаб теккан жойини оппоқ яктагининг кўксига енгилгина суртиб, бошқатдан чой қуйди. Уни менга узатар экан, «индийский», деб қўйди.
Унинг ҳамма ҳаракатларини диққат билан кузатиб турган Ўлмас қойил қолганини яширолмай, қалин қошларини кериб жилмайиб турарди.
Ўлмаснинг нимадир дегиси келди.
—Эски замоннинг буюмларидан ҳали ҳам бор экан-да?
Самоварчи жавобни нимадан бошлашини билмай, андак ўйланиб турди.
—Э, укам-е, бу ҳаммаси ўзидан кетиш, ҳаддан ошиш, сендан қолсам қулоғимни кесганим
бўлсин, деган нодонликдан чиққан нарса. Бундан ўттиз йил олдин десам тўғри бўлармикан, бир эси йўқ самоварчи ўртоғимиз чойхўрларни ўзига оғдириш учун фақат шунақа чойнак-пиёла ишлатадиган бўлди. Сопол пиёлада чой ичиб юрган чойхўрлар ўрис пошшонинг пиёласида чой ичайлик, деб самоварга аридек ёпирилди. Агар шу чўтирдан қолсам калламни олиб ташлайман, деб яна биттаси кунига уч марта соғиладиган сигирини бузоғи билан сотиб, худди ўшанақа чойнак-пиёла олдириб келди. Яна битта самоварчи, очиғини айтсам, ўзимнинг тоғам, ўғил уйлайман, деб қачонлардан бери тишида тишлаб йиққан пулига «Кузнецов» харид қилиб келди. Қўқонлик арман савдогарлар қарасаки, «Кузнецов»нинг харидори кундан-кун кўпайяпти. Мана бўлмасам, деди-ю нархни қопда пул олиб келадиган бойваччаларнинг ҳам бўйи етмайдиган баландга кўтариб қўйди. Отам раҳматли энди «Кузнецов» олиш менинг навбатим, деб турганда савдогар унинг қўлини калта қилиб қўйди. Отам раҳматлининг кўпкарида улоқни бировга олдирмайдиган, думига дўла-на тақилган эпчил оти бўларди. Чиннипурушлар шу отни берсанг «Кузнецов» сеники, деб оёғини тираб олди. Отам раҳматли, болам ўксимасин, деб шу отни бағридан юлиб олгандек икки яшик чойнак-пиёлага айирбош қилди. Ундан эсдалик бўлсин, деб думига бойланган дўланани олиб қолди. Шу дўланани ҳалигача асрайман. Ўша чойнак-пиёлалардан биттаси чегаланган, учта чойнак билан тўққизта пиёла бор. Нозик-нозик меҳмонларга ишлатаман. Қопқоғини чойнакка уриб шиқирлатиб, чой чақирадиганларни жинимдан ҳам ёмон кўрааан. Шиқирлатавериб қопқоғини арра қилиб юборишади. Кар бўлмасам, кўр бўлмасам, овоз чиқазиб, битта чой, десанг бўлди-да, офтобни сояга етказмай олдингга обориб қўяман. Биз тарафларда эркак меҳмонларни уйда кутмайдилар. Айниқса хотин-халаж кўп хонадонларга бегона эркакнинг қадам изи тушмайди.
2


Ҳар қанча меҳмон бўлса самоварда кутиб юборади. Мен ўзи андархонликман. Онам тожик, отам ўзбек, Рўзғорда тожикча, ўзбекча аралаш қилиб гаплашаверамиз. Самоварчилик отамга отасидан қолган. Беш яшарлигимда отам мени ёнига олган. Мана, бир кам етмиш йилдан бери самовар қўяман. Кўп ажойиб инсонларнинг хизматини қилдим. Суҳбатини, дуосини олдим. Кам бўлмадим.
Иккита қовун қовғасининг бандини бир-бирига боғлаб, елкасига хуржундек ташлаб олган саккиз-тўққиз ёшлардаги бола қўлида портфел билан бизга салом бериб, чойхона ичига кириб кетди.
— Неварам бу. Дарсдан чиқиб олдимга келади. Бугун мактабда қандайдир тадбир бўлар экан. Директор ошнинг масаллиғини ташлаб кетган эди. Ошни дамлаб қўйганимда келиб қозони билан замбарда олиб кетишди.
Эрталаб соат саккиздан бери гаичилар камқатнов асфалт йўлимизда шофёрлардан имтиҳон олишди. Шунинг учун ҳам чойхўр кўп бўлди. Чарчаб қолдим. Сизлар келганингизда тизза қучоқлаб ухлаб қопман, ёмонам хижолат бўлдим.
Қовунларимизни адирдаги қумга кўмиб қўямиз. Адир томондан қовун иси келдими, билингки, адирда қум кўчиб қовунлар очилиб қолган. Офтоб тегиб ҳид чиқазяпти.
Тонгга яқин қаттиқ шамол бўлганди. Адирга қовун олиб келиш учун бричка арава кетган эди. Бола бобомга қовун обораман деб кутиб қолган экан.
Шу неварамни Ғафур Ғуломнинг хизматига бермоқчиман. Эти сизники, суваги меники, деб уйига ташлаб келаман. У киши анчадан бери бу томонлардан ўтмай қўйдилар. Тинчмикинлар? У киши ҳали ҳам министерстводамилар?
Анварнинг шайтони ғалаба қилиб, уни калака қиладиган бирон гапга оғиз жуфтлаб турганини сезиб қолиб жаҳл билан унга ёмон қараб қўйдим. Унинг оғзидаги гапи бўғзида қолди.
Хайр-хўшлашиб энди машинага чиқамиз, деб турганимизда чойхоначи пешонасига шапиллатиб бир урди. Ҳаҳ каллам қурсин, қовун қолиб кетибди-ку, деди-да, шошиб чойхона томон пилдираб кетди. Бир зумдан кейин патнисда чиройли қилиб каржланган қовун, бир қўлида обдастада илиқ сув олиб чиқди.
— Қовунни ким сўйди? — деб сўрадим ундан.
— Неварам. Қовунни жуда чиройлик сўяди. Қаранг, гул қиворипти, боласи тушмагур. Андархонимизга келиб бир ёшга кирган қовун емай кетиш яхши эмас. Ўзи ҳам асал бўлиб кетгандир. Бирон ўн беш кунлардан кейин бунақа қовунни тополмайсиз. Ҳаммасининг уруғини олиб экиб қўямиз. Андархоннинг қовунини қовун деса бўлади.
Самоварчи Андархон қовунининг таърифини сал ошириб юборяпти, деб ўйлаган эдим, йўқ, мақтаганича бор экан. Ғафур Ғулом айтгандек, тилими тилни ёраман дейди.
У қўлимизга сув қуйиб, энгашиб елкасидаги сочиқни тутди. Худойберди унинг яктак чўнтагига эллик сўмлик пулни солиб қўйди. Бу ишимиздан у астойдил ранжиди.
Қозоқларга пичоқ совға қилсангиз албатта тиғ ҳақи, деб танга-чақа аралаш пул берадилар. Бизларда ҳам исириқ тутатган кишига пул бериш бир удум бўлиб қолган.
— Оқсоқол, — дедим, — исириқ ҳақи бермасдан кетиш шаънимизга тўғри келмайди. Олинг, олмасангиз хафа бўламиз.
Бу гапимдан кейин қўлини кўксига қўйиб, давлатинглар зиёда бўлсин, укаларим, деди мамнун.
Қўқон томон кетяпмиз. Ҳозиргина бизни кузатиб қолган бу ажойиб инсон тўғрисида ўйлаяпмиз. Уни биринчи марта кўришимиз. Фақат бир соатгина у билан ҳамсуҳбат бўлдик. Лекин эски қадрдонлардек укдан ажралиш қийин бўлди. Бу ёқимтой, дилбар инсон меҳрини, муҳаббатини, одамийлигини ўзимиз билан олиб кетяпмиз.
Исириқ ҳамда қовун иси ўрнашиб қолган машинамиз қайиқдек енгил сузиб боради. Самоварчи, ошга ҳозир гуруч соламан, бир чўқимгина еб кетинглар, деб шунча тавалло
3


қилди, кўнмадик. Соат иккида Қўқоннинг Ғишткўпригида Адҳам Ҳамдам билан Анвар Муқимов, Йўлдош Сулаймон ҳамда ҳофиз Қобилжон Юсуповлар бизни кутади, шунга улгуриб бормасак бўлмайди, дедим.
Ғишткўприкда одам кўп. Кўча оши ичаман, деб навбат кутиб турганлар сон-саноқсиз. Адҳам Ҳамдам бутун водийда машҳур одам. Уни ҳамма танийди, ҳурмат қилади. У биз учун ошхона орқасига алоҳида жой қилдириб қўйибди.
Ғишткўприкнинг кўча оши водийда овоза бўлиб кетган. Янги сўйилган қўй гўшти, жиндаккина туз еган пешноб, пўстдумба солинган, устига майда кертилган кўм-кўк хушбўй кашнич сепилган, ёғи олинмаган икки қошиққина қатиқ солинган, бетида кўк қалампир сузиб юрган бу таом чимхўр, овқатга инжиқ ҳар қандай ланж одамнинг ҳам иштаҳасини очиб юборар эди. Бу ноёб таомни ҳузур қилиб ичар эканмиз, қўли гул ошпазларга раҳматлар айтардик.
Унча-мунча овқатни кўнгли тортиб еявермайдиган Ўлмас косани ҳаммадан оддин бўшатиб, уялиб-нетиб ўтирмай, яна икки чўмичгина сўрасам айб қилмайсизларми, деди.
Бошига бирон мушкул иш тушган хонадон оқ жўхорини туйиб кўча оши қилади. Уни пақири билан кўчага опчиқиб қўяди. Пақир ёнига беш-олтита сопол коса, кўзачада қатиқ, тақсимчада кертилган кашнич қўяди. Ўтган-кетган тўхтаб, кўча ошини ўзи сузиб ичади. Хонадон эгаларини мушкулингиз осон бўлсин, деб дуо қилиб, ўтиб кетади.
Кўча оши камбағаллар овқати, очарчилик замонларининг овқати, деб уни таъқиқлаб қўйган эдилар. Бу тўкин, фаровон, дориломон замонамизда бунақа овқат қилиб халққа тарқатиш сиёсий хато деб қишлоқ фаоллари кўча ошини ариққа ё ахлатга тўкиб ташлар эдилар.
Шу ернинг ўзида маслаҳатни бир жойга қўйиб, тўппа-тўғри Бувайдага борадиган бўлдик. Анвар Муқимов ўша ерда мактаб директори. Адабиёт ўқитувчиларига келишимизни айтиб қўйган. Улар мактаб боғига дастурхон тузаб кутиб ўтиришибди.
Адабиёт муаллимлари билан суҳбат қурсанг ҳузур қиласин.
Улар дарсликларда, программада айтилган гапларни ҳар йили такрорлайвериб зериккан муаллимлардир. Бу-гунги адабий ҳаёт уларни қизиқтиради. Адабий ижод соҳасида қандоқ жараёнлар кечаётганини билгилари келади. Кутубхонадаги дарсликлар уларга аллақачон ёд бўлиб кетган.
Ана шунақа ўқитувчилар билан суҳбат қурсам яйраб кетаман. Езувчининг шахсига, қанақа асарлар ёзаётганига, қандай ёзишига, ҳатто кечаси ё кундузи ёзишигача — ҳамма-ҳаммасига қизиқадилар. Бирпасда саволларга кўмиб ташлайдилар. Мактаб директори, китоблари чиққан ёзувчи Анвар Муқимов улар учун маҳаллий классик бўлиб қолган.
Бошқа соҳа одами суҳбатга аралашиб қолса, албатта, битта китобга қанча пул оласизлар, деб сўрайди.
Китобингизнинг орқа муқовасидаги нархи бир сўм деган ёзувга кўзи тушади. Сўнгги еаҳифани очиб, олтмиш минг нусха босилди, деган ёзувни ўқиб, кўзи тиниб кетади. Бир сўмни олтмиш мингта зарб қилади. Эҳ-ҳе, бунга ўнта «Волга» олиш мумкин. Ҳукуматнинг пули ёзувчиларнинг чўнтагига тушиб кетибди-ку, деб ўйлаб қолади. Бунақада итининг туваги тилладан бўлиб кетмайдими?
Унга тушунтиришнинг фойдаси йўқ.
Унга қоғоз ҳақи, ҳарф терувчи ҳақи, бўёқ ҳақи, рассом ҳақи, корректор ҳақи, муқоваловчи ҳақи, китобни ротацияда босган уста ҳақи, электр қуввати ҳақи... Буларни унга гапириб ўтиришнинг фойдаси йўқ. Бари бир у ёзувчилар бой, итининг туваги... вассалом, деяверадилар.
Муаллимлар билан бўладиган мулоқот бутунлай бошқача. Уларни ёзувчининг иқтисодий ҳаёти эмас, маънавий ҳаёти қизиқтиради.
Муаллимлар топган-тутганларини дастурхонга тўкиб солганлар. Ўз қўллари билан ош дамлаганлар.
Бир суҳбат бўлди-бир суҳбат бўлди, айтилмаган гап, сўралмаган масала қолмади. Саволларни қалаштириб ташлашди. Бошларимиз айланиб кетди. «Ўткан кунлар» қолмади,
4


«Қутлуғқон» қолмади. «Сароб»ни титкилаб кўрдик. «Кўкан батрак»ни кавлаштирдик. Миртемирнинг «Қорақалпоқ дафтари», Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» асарларидаги ёш ёзувчи учун ибрат бўладиган томонларини, махорат сирларини эзиб-эзиб гапирдик. «Шум бола»нинг гўзал тили, унда тасвирланган Тошкент манзаралари, фавқулодда ўхшатишлар, ундаги бошқа бирон асарда учрамаган киёфалар тўғрисида роса гапиришди. Айниқса «Қўшчинор чироқлари» тўғрисида баҳс қизиб кетди. Йўқ, баҳс эмас, шу топда романда тасвирланган жойда турганимиз учун ҳам уларни ўз кўзимиз билан кўриб тургандек бўлаверамиз. Асарнинг ниҳоятда ростгўйлик билан, санъаткорона ёзилганига қойил қолганимизни яширолмасдик. «Асрор бобо» уруш даврида ёзилган ҳикоялар орасида энг яхшиси, деб тан олинган. Бу ҳикоя ва унинг қаҳрамони Асрор бобо ҳам биз учун ниҳоятда қадрли. Чунки у бизнинг ён қишлоғимизда яшаган. У туғилиб ўсган Қўштегирмон, Ултарма қишлоқлари шундоққина биқинимизда. Ҳозир сизлар билан гаплашиб ўтирган жойимиз Олчин қишлоғимизда томга чиқиб қарасак Асрор бобо юрган кўчалар, гузарлар кўриниб туради. Бу хикояни кўп мамлакатларнинг ёзувчилари, адабиётшунослари мумтоз ҳикоялар рўйхатига киритганлар.
Умуман, Абдулла Қаҳҳор бошқа ёзувчиларга ўхшамаган, ўзига хос услубга эга бўлган санъаткор сифатида қадрланади.
Езувчининг отаси Уста Абдуқаҳҳор шу жойларда устахона очган. Ёш Абдулла отаси билан ёнма-ён катталардек ишлайди. Тирикчилик кори билан устахонага келган деҳқонларнинг суҳбатлари қулоғига ўрнашиб қолган. Хилма-хил ташвиш билан келган одамларнниг қиёфалари кўзига сувратдек ўрнашган. Шунинг учун ҳам Асрор бобо образи ниҳоятда рост, ишонарли, санъаткорона яратилган. «Асрор бобо» мумтоз ҳикоялар сафидан жой олишга ҳақли, деб тан олинган.
Ёзувчи учун ҳам, китобхон учун ҳам худди шу 6угундагидек жонли мулоқот ниҳоятда фойдали хамда мароқли эканига яна бир марта иқрор бўлдим.
Адҳамни бунақа суҳбатлар қизиқтирмайди. Даврага ўзи бош бўлса, латифалар айтиб ҳаммани ўзига қаратса, гурра-гурра кулдирса.
Суҳбатимиздан зериккан Адҳам соатига қараб, энди бас, кетдик, деди. Зарконида бир уй одам бизни кутяпти. Уша ерда тонготар маишат қиламиз, зўр аскиячилар ўша ерда. Қобилжонни булбул қилиб сайратамиз, айда, кетдик...
Ўлмас билан икковимиз боролмаслигимизни айтиб узр сўрадик. Бу ерга маишат учун эмас, бошқа иш билан келганмиз, мезбонга узримизни айтиб қўй, деб илтимос қилдик.
Зиёфатга борадиганларни Адҳам олиб кетди. Анваржон, энди меҳмонлар дам олишсин, деб мезбон муаллимларга жавоб бериб юборди. Ўзи пионер лагери учун олдириб қўйган йиғма каравотларни супа ёнига қўйиб, жой қилиш билан банд.
Ўлмас бир қиссанинг хомаки сюжети бошида айланаётганини айтди. Бўлғуси қиссанинг икки иштирокчиси бир қишлоқда яшайди. Иккови хам архитектура институтининг охирги курсида ўқийди. Диплом ёқлаш ҳаракатида.
— Воқеа Янгиқўрғоннинг айланма гузари билан Фурқат станцияси оралиғидаги йўлларда ўтиши керак. Ҳозирча ўйлаганим шу, холос. Агар сизга малол келмаса, машинангизда шу йўлнинг тунги манзараларини бир кўрсам дегандим. Ўз кўзим билан кўрсам, фикрим тиниқлашармикан, деб ўйлаяпман.
Анваржон унинг гапларига қизиқиб қулоқ соляпти.
Анвар Муқимовни ёш ёзувчилар семинарида танигандим. Унинг яхшигина бир ҳикоясини ўқиб катта газеталардан бирида «Ок йўл» тилаганман.
Абдулла Қаҳҳорнинг маслаҳати билан уни «Муштум»да ишлаш учун Тошкентга чақирадиган бўлдик. Лекин унинг бунга хоҳиши бўлмаяптими ёки келишга бирон тўсиқ борми, билиб бўлмайдиган ланж аҳволда эди. Таклифимизга на ҳа, деди, на йўқ.
У Олчин қишлоғидаги ўрта мактабда директор. Малакали ўқитувчилар кам бўлганидан ҳар
5


икки сменада ҳам адабиёт дарсини ўзи олиб боради. Оталиғидаги иккита етти йиллик мактабда ҳам кунора дарс беради.
Район халқ маорифи бўлимида ўтказиладиган турли семинарлар, конференциялар, ветеран ўқитувчилар билан учрашувлар усиз ўтмайди. Бунақа тадбирлар учун маориф пул аямайди. Узоқ қишлоқлардан келган ўқитувчилар газеталарда доимо ҳикоялари босиладиган тирик ёзувчи билан ҳаяжонли учрашувда худди Ойбекни ёки Ғафур Ғуломни кўраётгандек кўзлари яшнаб ўтирардилар.
Анвар Муқимов бу учрашувлардан курук қайтмасди.
Отасини невара-эваралари «Катта» деб аташарди. У, худди солиқ инспекторларига ўхшаб, қаердан ўғлининг қанча пул олганини аниқ билиб юради. Пулни ўғлининг қўлидан қоқиб олмагунча кўнгли тинчимайди.
—Анваржон укам, — дедим унга. — Сиз ўсишингиз керак. Тошкентда устозлардан сабоқ оласиз, пойтахтдаги адабий муҳит, ўз тенги ёш ёзувчилар билан бўладиган мулоқотлар фикр доирангизни кенгайтиради. «Муштум» эса сизни элга танитади. Келсангиз ёмон бўлмайди...
—Қани, эшикдагилар билан бир маслаҳатлашиб келайчи, — деб Олчинга жўнаб кетди. «Катта»дан рухсат тегди, шекилли, кўрпа-тўшагини орқалаб Тошкентга келди.
Анваржонга Тошкентда яшаш осон бўлмади. «Катта» хар ойда қишлокда топадиган
микдорда пул юбориб туришни бўйнига қўйиб жўнатган эди. Вазирлар оладиган маошдан бир ярим баробар кўп пул топишнинг асло иложи йўқ эди.
«Муштум»дан оладиган маоши, қалам ҳақи отаси талаб қилаётган пулга урвоқ ҳам бўлмасди. Ейиш-ичиш, квартира ҳақи, трамвай ҳақи олган маошини ямлаб қўярди.
Унга адабиёт жамғармасидан икки марта ёрдам пули, «яхши ишлаяпти» деб редакциядан мукофот пули ҳам олиб бердик. Кўча овқатига пул етказиб бўладими? Уй эгаси, берадиган пулинг чироқ хақига хам етмайди, деб соат ўн бўлиши билан электрни ўчириб кўяди.
Анваржон озиб-тўзиб, ранг-рўйи бир ҳолатда бўлиб қолди. У эрталаб нонушта қилмай Кўкчадан пиёда оч-наҳор ишга келади. Шу аҳволда у отаси белгилаб қўйган пулни юборишга мажбур эди.
Охири, бўлмади. Бу аҳволда бирон дардга чалиниб қолмасин, деб қишлоққа қайтиб кетишига рози бўлдик.
У қадрдон кўрпа-тўшагини орқалаб, туғилган Олчин қишлоғига қайтиб кетди.
Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди.
Унинг феълини билганимиз учун безовта қилмасдик. Иши битгандан кейин ўзи телефон қилиб, келаверинглар, «туғиб» бўлдим, деб куларди.
«Севгим-севгилим» қиссасини бошлаганига ҳали йигирма кун ҳам бўлмаганди. Ўзи телефон қилиб қолди.
— Бизникига келсангиз. Ош дамлаяпман. Нозик меҳмон келган. Сигаретни кўпроқ ола келинг. Меҳмонимиз кашанда чиқиб колди.
Айтган вақтида бир блок «Родопи» сигарети билан етиб бордим. Дастурхон атрофида номдор ҳайкалтарош Яков Шапиро, «Ўзбекфильм» режиссори Мухтор Оғамирзаев билан... айтсам ишонмайсиз, росмона космонавт ўтирипти. Унча-мунча космонавт эмас, беш марта фазо кемасида учган, икки марта «Олтин юлдуз» олган Жонибеков ўтирипти. У аввал қўлимдаги сигаретга, кейин ўзимга қаради. Битта чектиринг, биродар, деди ялингандек.
Бир блок «Родопи»ни қўлига бердим. Шошиб блокнинг зар қоғозларини бирпасда шилиб олди. Битта пачкани очиб, ичидан сигарет чиқазди-ю, зажигалкада ўт олдирди. Ҳузур қилиб сўрди. Оғзидан паға-паға тутун чиқарар экан, менга миннатдор бир қараш қилди.
Шу билан танишлигимиз бошланди. Суҳбат орасида, фазо кемасида чекиш мумкин бўлмаса
6