11 - БОБ
Улар энди учрашишганларида, келажак ҳақида гаплашишмасди. Келажак улар учун энди кафтда турган олмадек аниқ эди. Бир йил капалак умридек ўтиб кетади. Абдулла ўқишни битириб қайтади. Ана ўшанда ҳамма нарса жойига тушади. Уларнинг бирга бўлишларига ҳеч ким, ҳеч нарса тўсқин бўлолмайди. Абдулла жўнаётганда ҳам деярли ҳеч нарса ҳақида гаплашмади. Гулчеҳра унга худди сўнгги марта кўришишаётгандек меҳр билан узоқ тикилиб турди-да, оёқ учларига кўтарилиб, секин лабидан ўпди.
Фақат уйда Ҳожар буви неварасидан ранжиган бўлиб койинди.
— Болам, Мингбулоққа нега келасан, билмай қолдим. Бизларни кўрганими, ё бошқа бирон ишинг борми?..
Абдулла мийиғида кулиб қўйди.
XV
Ядро-физика институтининг ётоқхонаси шаҳар четида бўлиб, бешинчи қаватдан Нева қора бахмалдек жилваланиб кўринарди. Сайёра отаси Тошкентга кўчиб кетганидан кейин шу ётоқхонада яшай бошлади. Аввалги уч йил тўрт кишилик хонада турди. Тўртинчи курсга ўтганда эса, барча юқори курсдагилар қатори, унга бешинчи қаватдан алоҳида хона ажратиб беришди. Бу ердан шаҳарнинг деярли ярми яққол кўриниб турарди. Сайёра кўпинча ўқишдан қайтгач, деразани ланг очиб қўйиб, дарёнинг нариги қирғоғида олтин қуббаси ялтираб турган Петропавловск қалъасини, портга кириб-чиқиб турган баҳайбат кемаларни томоша қилишни яхши кўрарди. Бугун ҳам ўқишдан қайтиб, апил-тапил ечинди. Хона иссиқ бўлганидан хала- тини киймай, шундай ички кўйлакда, дераза ёнига келди. Лекин очмади. Пардани суриб, токчага суянганича ташқарига тикилди. Ташқари эса туман ичига ғарқ бўлган, деярли ҳеч нарса кўринмас, баъзи-баъзида ё портга кириб келаётган, ё чиқиб кетаётган кемаларнинг бўғиқ овозлари эшитилиб қоларди.
Сайёра туман тарқалгунча ҳеч нарса кўринмаслигига ишонч ҳосил қилиб, пардани туширди. Диван ёнида турган кичкина тахта яшикдан алоҳида-алоҳида қилиб юмшоқ қоғозга ўралган сап- сариқ олмадан биттасини олиб, қарс этиб тишлади-да, диванга ёнбошлади. Шунда стол устида ярми ичилмаган қатиқ шишаси тагидаги хатга кўзи тушди. Бу хат уйдан бўлиб, дадаси ёзган, кеча кечқурун у кинодан қайтганида ўқиган эди. Шундай бўлса ҳам хатни яна қўлига олди. Турсунали ака бу хатда ҳам одатдагидек, уйнинг тинчлиги, онасининг уни соғингани ҳақида ёзиб, бир қанча ўзининг ва онасининг маслаҳатларини баён қилган эди. Сайёра хатга кўз югуртирар экан, дадасининг «сен жуда серхаражат чиқиб қолдинг, яқинда пул юборган эдим, яна сўрабсан», деган жойига келганда кулиб қўйди. Чунки худди шу хат билан кетма-кет онасидан юз сўм ҳам олган эди. Буни, албатта, Турсунали ака билмасди. Агар онасининг унга бекитиқча юборган пулларини билиб қолса борми, тепа сочи тикка бўлиши турган гап эди. Бироқ Турсунали аканинг ўзи ҳам қизига пулни аямасди, кўп юборарди. Балки шунинг учун Сайёра курсдош қизлар ичида энг яхши ва энг чиройли кийинадиган қиз эди. Лекин шу билан бирга баъзи қизларга ўхшаб молпараст эмас эди. У нарса қидирмасди, бирон нарса керак бўлса дарров яқин ўртадаги магазиндан топиб келарди. Лекин шу қийинчиликсиз топиб келган нарсаси ўзига ярашар ва ҳамманинг ҳавасини келтирарди. Диплом ишининг раҳбари, мункиллаб қолган профессор уни эркалаб «Менинг қўғирчоғим, агар ўғлим бўлганида мажбур қилиб бўлса ҳам ўзим келин қилардим, — дерди тамшаниб. — Шарқ гўзаллари ҳақида кўп ўқиганман, эшитганман, лекин уларнинг бунчалик ҳусн эгаси бўлишини биринчи кўришим». Сайёра бундай гапларни кўп эшитгани учун, кулиб қўя қоларди. Бунинг устига у ўзини чиройли ҳисобламасди, деярли пардоз ҳам қилмасди. Йигитларнинг уни кўрганда анграйиб қолишлари, шўхларининг эса гап отишларига оддий бир ҳол, ҳамма қизларга ҳам шундай қилишади, деб қарарди, лекин унинг кетига тушганларни ёмон ҳафа қиларди. Курсидаги бир йигитнинг ҳаддан
71
зиёд шилқимлиги учун бир шапалоқ туширганини ҳамма биларди. Қизиғи шунда-ки, у шу йигит билан кейин жуда апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Умуман, у одамлар билан бўлишни, улар қизми, йигитми, барибир, бўш вақтини завқ билан қувноқ ўтказишни яхши кўрарди. Буни билиб қолган йигитлар уни доим ўзлари билан олиб юришар, уни ўз сингилларидек кўришарди. Қизлар билан ҳам унинг алоқаси яхши эди. Унинг кийимлари деярли ҳамманинг кийимлари эди. Баъзан нимаси бор-йўқлигини билолмай қоларди, ҳатто ўзининг кийишига ҳам ҳеч нарса қолмаган пайтлари бўларди. Шунинг учун хатнинг «онанг, энди кичкина эмас, сал ўзини босиб юрсин деяпти», дейилган жойига кўзи тушганда, энсаси қотиб, еб турган олмасини отиб юборди. Оёқ яланг дераза ёнига келиб пардани тортди. Туман орасидан қалъа қуббаси билинар-билинмас мўралай бошлаганди. «А-ҳа!» — деди Сайёра. — «Кечқурун демак яхши бўлади». У бугун Пўлат, Абдуллалар билан «Ракета»да Пётр саройига боришмоқчи бўлганини эслади. Эслади-ю, дадасининг хатнинг орқасига тиркаган жумласи ҳаёлидан ўтди. Бошқатдан уни ўқиб чикди. «Абдулла яхши юрибдими? У билан алоқаларинг қалай? Мендан салом айтиб қўй, яқинда мақоласи чиққан журнални юбораман...»
У Абдулланинг мақоласидан хабардор эди. Унинг анча дадил ва яхшилигини ҳам биларди. Бирга ўқишган, муҳокама қилишган. Бироқ нега отаси уларнинг алоқалари билан қизиқиб қолди? Алоқалари ҳар доимдагидек яхши. Аксари вақт улар бирга. Қизиқ.
Сайёра шундай ўйлаб радиони қўйди. Енгил куй янграй бошлади. Бир-икки «па»дан сўнг, Сайёра ёлғиз ўзи рақс тушишни истамади, каравотга сакраб чиқди-да, оёқларини қучоқлаб ҳали танишиб чиқмаган «Математик программалар» журналининг сўнгги сонини варақлай бошлади. Ҳеч нарса тушунмади. Ҳаёлидан дадасининг саволи ва Абдулла кўтарилмасди. Бирдан унга нимадир ойдинлашгандек бўлди. «Наҳотки... — ўйлади у, — наҳотки улар шуни истасалар? Бўлиши мумкин. Дадам уни яхши кўрадилар. Ойимнинг ҳам оғзидан тушмайди, унга ҳам ёқади. Менга-чи?» Бу саволга у жавоб беролмади. Лекин янгитдан Абдулла ҳақида ўйлаб бошлади. Ҳа, Абдулла яхши йигит. Бунинг устига у жуда ўзгариб кетди. Яхши томонга ўзгариб кетди. Илгаригидек уятчан эмас, оғзидан гапи тушиб кетмайди, фикрлари дадил ва ишончли. Илгари қандай эди? Гапиришга қўрқарди. Умуман, унинг ҳар бир ҳаракатида қандайдир етишмовчилик, ҳатто қолоқлик бор эди. Энди-чи? Энди у бутунлай бошқа одам. Ўтган тўрт йил уни бошқача қилиб юборди. Кўп ўқийди, ақлли, тартиб билан кийинади. Болалар ҳазиллашиб уни «келажак Эйнштейни» дейишади. Лекин бу ҳазилда қандайдир ҳақиқат бор. Ҳеч ким унинг курс иши, жуда енгиллик билан тайёрлаган курс иши бунчалик муваффақиятли чиқади, деб ўйламаган эди. Ўзи ҳам бундай бўлишини кутмаган эди. Ваҳоланки, шундай бўлиб чикди. Мақола ҳолида босилишининг ўзи, катта гап. Бунинг устига деканатда шу ишингизни диплом қилинг, деб маслаҳат беришди. Бу камдан-кам бўладиган воқеа. Иннайкейин, ҳамма уни ҳурмат қилади. Сайёра ҳам. У Абдулла билан бўлишдан уялмайди. У билан бўлган одам ҳеч зерикмайди. Қизиқ гапларни топиб гапиради, яхши рақс тушади. Умуман, Абдулла у билган йигитлардан анча устун. Лекин у ҳеч Абдулла билан турмуш қуришни ҳаёлига келтирмаган эди. Бирга бўлишди. Ҳатто ҳазиллашиб Абдулла уни қучоқларди, ўпган пайтлари ҳам бўлган. Лекин буларнинг ҳаммаси шунчаки ҳазил эди. Сайёра ҳеч маҳал у билан яқин бўлишга эҳтиёж сезмаган эди. Абдулла ҳам балки шундайдир? У одоб доирасидан чиқадиган ҳаракатга сира йўл қўймасди. Улар яхши ўртоқ. Бўрттириброқ айтганда, яхшигина дўст эдилар. Абдулла унга катта ҳурмат билан қарар ва доим уни ўзидан баланд қўярди. Буни Сайёра биларди. Шунинг учун ҳам у бошқа йигитлардан кўра уни ўзига яқин тутар, ҳатто сирларини унга айтарди. Улар кўпинча бирга бассейнга боришарди, бирга чўмилишарди, Сайёра унинг келишган, бақувват қоматига ҳавас билан қарар, баъзан қизишиб кетганда, ўзини унинг қучоғида тасаввур қилиб кўрарди. Лекин бу бир дақиқалик ҳаёл бўларди ва у дарров буни унутарди. Баъзан ўзининг нозик, хипча қоматида Абдулланинг ҳам назарини сезиб қоларди. Лекин бу табиий, йигит киши шундай ёнида яхшигина қизни кўради, унинг нафасини сезади-ю, ҳаяжонга тушмай тураверадими?
72
Бундай йигитлар йўқ, бўлиши ҳам мумкии эмае. Аммо бўлганда ҳам, улар кимга ёқарди. Ҳатто қизларнинг унинг эътиборсизлигидан жаҳллари чиқиши ҳам мумкин. Абдулла ҳамма йигитларга ўхшаган йигит. У қараши мумкин, ҳаёлидан ғалати фикрларни ўтказиши мумкин, лекин чегарадан чиқмайди, ортиқча ҳаракатга йўл қўймайди. Сайёранинг ўзи ҳам буни истамасди. У ҳеч маҳал Абдулла билан яқинлик ҳақида ўйламаган эди. Тўғри, бир марта у тушига кирди. Ўшанда кун бўйи Абдуллага қаролмай юрди. Лекин бу — туш. Тушда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳаётда-чи? Сайёра шу пайтгача ўзига бу саволни бермаган эди. Лекин ҳозир беихтиёр шу савол келиб қолди, лекин унга жавоб беролмади. Икки-уч йил муқаддам жавоб бериши мумкин эди, ҳозир эса аниқ жавоб беришга қийналиб қолди. У энди кичкина эмас. Онаси ҳақ. Капалакдек у гулдан-бу гулга сакрайдиган даври тугади. Энди унинг уйи, рўзғори, севимли кишиси бўлиши керак. Лекин шундай одам борми?
Сайёра кўп қизларнинг оҳ-воҳ солиб, севиб қолдим, усиз туролмайман, деганларини эшитган эди, биларди ҳам. Дугоналарининг кўпчилиги қандайдир йигитлар билан ўз турмушларини боғлаб қўйишган эди ва тезроқ ўқишни тугатиб тўй қилиш, бирга туриш орзусида юришарди. Аммо унинг ҳеч кими йўқ эди. Тўғри, у ҳамма билан яқин эди, лекин мана шундай бирдан бир йигитга муҳаббат қўйиш ё аксинча, унинг муҳаббатига сазовор бўлиш унинг бошига тушмаган эди. Бу ҳақда, ҳатто ўйламаган эди.
Дадасининг илмоқли гапи, онасининг огоҳлантириши уни бу ҳақда ўйлашга мажбур қилиб қўйган эди. Чиндан ҳам, нега у бошқа қизларга ўхшамайди? Баъзилар биринчи курсданоқ биттасининг этагини ушлаб олишади. Нега у шундай қилмади? Хунук бўлмаса, аҳмоқ ҳам бўлмаса? Балки муҳаббат ёш танламаслиги ростдир? Биров эрта муҳаббат қўяди, биров кеч... Сайёра шундайдир? Кимга у муҳаббат қўйиши мумкин? Бундан ташқари, наҳотки муҳаббат бировни нишонга олгандай, танлаб қўйилса? У кўп йигитларга ёқишини биларди. Улар-чи? Улар унга ёқадими? Сайёра ўзи билган йигитларни бирма-бир кўз олдига келтириб чиқди. Йўқ, улар унга ёқмасди. Ҳаммаси яхши йигитлар, лекин ҳеч бири юрагини жизиллатмайди. Абдулла- чи? У бошқа гап. Таниш-билишларнинг ичида энг яхшиси шу. Лекин Сайёра уни севадими? Севиб қолиши мумкинми? Агар севмаса-чи? У севгисиз ҳаётни истамайди, бундай ҳаётнинг бўлганидан бўлмагани яхши. Балки Абдулла ҳам уни яхши кўрар!
Бу ҳаёллардан мияси ғовлаб Сайёра ўрнидан турди. Радиони ўчирмоқчи бўлганида, кўзи приёмник устидаги будильникка тушиб қолди. «О, ля-ля!» — деб юборди у бошини қашиб. «Етти бўлибди-ку. Роса хуноб бўлишаётгандир!»
У шошиб кийина бошлади. Бироқ енги калта кофта кийиб, энди шимининг занжирини тортай деганда, айнади. Ечиниб, янгитдан кийинди. Энди эгнига яхши кўрадиган тўқ зангори кўйлак, оёғига баланд пошнали оқ туфлисини кийди. Ойнага бир қараб, ўзидан ва кийимидан кўнгли тўлди. Калта қирқилган сочини орқасига бир силкитиб текислади-да, плашини қўлтиқлаб пастга тушди. Эшик тагида вахтёр уни тўхтатди.
— Сенга телеграмма келди.
— Қани? — Сайёра кампирнинг қўлидан телеграммани олиб, шошиб очди.
«Избрали академиком, твой папа», дейилган эди унда. Сайёра чапак чалиб юборди.
— Тётя Дуся! Милая! Ура!!!
У шундай деб кампирнинг бурушган юзидан чўлп этиб ўпди-да, эшикка югурди. Кампир ҳеч
нарсага тушунмай ҳайрон бўлиб унинг орқасидан қараб қолди.
Абдулла билан Пўлат кўчанинг нариги бетида хуноб бўлиб туришарди. Сайёра уларни
кўриши билан машиналарга ҳам парво қилмай, чопиб кўчани кесиб ўтди.
— Қиролича одатдагидек ушланиб қолдилар? — деди киноя билан Пўлат.
Абдулла жилмайди.
— Болла, кечиринглар! — деди ялинган бўлиб Сайёра. — Икки марта кийиниб кечга
қолдим.
73
— Ўҳ-ҳў! — деди шунда унинг жуда чиройли кийинганини пайқаб Пўлат. — Қироличамиз бугун кечирса арзийдиган кийнибдилар.
— Яхшими?
— Жуда ҳам! — деди Абдулла.
— Бунақаси бўлмайди, — қўшиб қўйди Пўлат. — Қани энди шу кийимга яраша кармон ҳам
бўлса!
— Кармон катта, — деди Сайёра. — Кеча ойимлар юз сўм юбордилар. — Юз сўм?! — ваҳми учиб сўради Пўлат.
— Ҳа. Ҳозир бориб оламиз. Борамизми?
— Бориш ҳам гапми? Учамиз!
Улар йўлга тушишди. Сайёра ўртага ўтиб иккаловини қўлтиқлаб олди.
— — — — — —
Сайёра кулди.
— Мен ҳеч ишонмасдим.
— Даданг бўлгани учун шундай, — деди Пўлат, — Турсунали ака катта олим. Тўғрими,
Абу!
Улар ҳазиллашиб Абдуллани шундай аташарди.
— Тўғри, — деди Абдулла ҳамон ҳаяжонини босолмай. — Академик... Зўр-а?
Жаранглашини қара! Академик...
— Абу! — деди Сайёра унга ўгирилиб. — Сен ҳам бўласан. Мен буни биламан.
— Мен ҳам, — деди Пўлат. — Баҳс бойлашим мумкин, ўн йилдан кейин Абу академик
бўлади. Эй академик, эшитяпсанми? Ўн йилдан кейин.
— Ҳазилингни қўй, — деди Абдулла, лекин уларнинг шундай дейишганига ичида қувонди. Нега ҳам бўлмасин? Ахир шунга интиляпти-ку?! Лекин қиёмат, Турсунали ака академик!
Бундан ҳам катта бахт бўлиши мумкинми? Нима қилаётган экан ҳозир? Институтдамикин? Уйдамикин? Қаерда бўлмасин, ҳамма унинг олдига келяпти, табриклаяпти... У бўлса секингина жилмайиб: «Раҳмат, раҳмат» деяётгандир... Абдулла бир дақиқа ўзини унинг ўрнида қиёс қилди. Мана креслода ўтирибди. Кресло катта, қизил духоба қопланган, ўтирсанг, чўкиб кетасан, юмшоқ... Худди Сайёраларникидек... Бирин-кетин одамлар келишяпти. Ҳамманинг юзида табассум, лекин олайиб қараётганлар ҳам йўқ эмас. Абдулла ҳамма билан илиқ сўрашади, олайганлар билан ҳам. Чунки улар энди нима ҳам қила оларди. У умрбод академик! Ана, Ҳусанхон ака келяпти. Икки қўли кўксида, юзида кулги. У оёқ учида юриб унинг олдига келиб эгилади.
— Абдуллажон, табриклайман, чин кўнгилдан табриклайман. — Унинг овози худди Инъом билан гаплашгандагидек майин, титроқ. — Бир вақтлар озгина бўлса ҳам сизни ўқитганим билан фахрланаман. Эргаш акам... Э, э, Ғафуржон акам қалайлар? Саломатликлари дурустми? Бир зиёрат қилиб келсам, қандай бўлар экан? Вақтлари бўлармикин қабул қилгани?
Абдулла «йўқ» дегандай бошини қимирлатади.
— Биламан, биламан, — дейди шошиб Ҳусанхон ака. — Энди у кишининг ишлари кўп. Меҳмон-излом дегандай... Ишқилиб омон бўлсинлар. Айтиб қўйсангиз, ўзларини
Бугун сизларга коньяк ҳам қуйишим мумкин...
Наҳотки? — сўради Абдулла.
Бу ҳимматнинг боиси недир? — деди Пўлат.
Мана, — Сайёра тўхтаб плашининг чўнтагидан телеграммани олиб уларга узатди. Қиёмат-ку, Сайёра! — деди Пўлат.
Табриклайман! — Абдулла ҳаяжон билан Сайёрага қўлини узатди. — Бу жуда катта
Шунга битта коньяк қўймоқчимисан? — деди Пўлат телеграммани қайта ўқир экан. — Қизғончиқлигингни энди билишим. Ҳаммамизга биттадан қўясан.
воқеа. —
74
уринтирмасалар...
Ҳа... Агар шундай бўлса, ажойиб бўларди. Академик!.. Ҳаётнинг, орзунинг чўққиси бу.
— Ньютон янги формула ихтиро қиляпти! — деди Пўлат.
Сайёра кулиб юборди.
—Нима? — англамай сўради Абдулла.
— Ҳаёл суриб кетганингга ҳазил қиляпти, — деди Сайёра.
— А... Чиндан ҳам ҳаёл суриб кетибман, — деди Абдулла бирон нарса дейиш учун.
— Нимани, Абу? — сўради Сайёра.
— Коньякми, коньяк-ку бор... Закускаси-чи?
— Бир нарса топилар, — деди Пўлат.
— Йўқ, академикликни «бир нарса» билан ювиб бўлмайди.
— Нима таклиф қилмоқчисан?
— Нима дейсанми? — Абдулла қошларини чимирди. Унинг чеҳраси очилиб кетган эди.
Ахир шунга интиляпти-ку, албатта шундай бўлади, ҳамманинг унга ҳаваси келади. — Балиқ! Полякча пиширилган осетра. Лимон билан.
— Вуй! Зўр! — деб юборди Сайёра.
— Зўр ҳам гапми? — деди Абдулла ўз ҳаёлига берилиб. — Қиёмат!
— Қани, чопдик! — Сайёра уларни судраб кетди. — Кассаси ёпилиб қолмасин тағин. Учалови йўловчиларни ҳайрон қолдириб, югуриб кетишди. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас
улар «Ракета»да ўтиришарди. Сайёра ўртада. Пўлат билан Абдулла уни қўлтиқлаб олишган эди. Саройда балиқ топилмади. Бор эди, лекин улар истаган балиқ эмас. Боғни айланиб шаҳарга қайтганда овқатланишга қарор қилишди. Сайёра йигитларни марказий фонтан томон бошлаб кетди. Унга бу ер, айниқса Самсон атрофида жоду кўзларини кўкка тикиб ҳаёлга чўмган сув парилари жуда ёқарди. Қачон саройга келмасин, албатта шу улуғвор ҳайкаллар сув отиб турган фонтанни томоша қилмасдан кетмасди. Ҳайкаллар унинг назарида даҳшатли тўлқин билан олишаётган паҳлавонларга ўхшарди. Самсон эса ҳар доим унга илоҳий қудратга эга бўлган девқомат Гераклни эслатарди. Унга қараши билан негадир эти жимирлаб кетар, лекин барибир унга қарагиси, унинг олдидан кетгиси келмасди. Ҳозир ҳам унинг рўпарасига келиб беихтиёр тикилиб қолди. Самсоннинг олтин суви югуртирилган қоматида фонтандан отилиб тушаётган томчилар биллур юлдузлардек ялтирарди. Сайёра уларнинг ҳар бирига қарагиси, қўлига олиб томоша қилгиси келарди. Лекин ҳар доим шуни ҳаёл қилганда, Самсон қаддини ростлаб унинг
қаршисига юраётгандай бўларди.
— Яхши-а? — деди Абдулла Сайёрани тирсагидан ушлаб.
— Ҳа, жуда ҳам. Фақат мен ундан қўрқаман.
— Нега?
— Худди менга юриб келаётгандек туюлади.
— Бу сувдан. Агар сувга кўзинг тушмаса, шундай юролмайди.
— Менга у бутунлай ёқмайди, — гапга аралашди Пўлат. — Назаримда анча қўпол
ишланган. Бошқа фигуралар яхши. Фақат Самсон шундай кўринади. Унинг қарашида ҳам қандайдир сохталик бор.
— Балки шундайдир, лекин қўпол эмас. Катта, холос! Шунинг учун қўпол туюлади. Сал наридан қара. Умуман, ҳайкалларни ёнида туриб кўриб бўлмайди.
«У ҳақ», — ўйлади ичида Сайёра Абдулланинг гапларини эшитаркан. «Илгари бундай демасди, деёлмасди».
У беихтиёр орқасига тисарилиб, Абдулла айтганидек қилди. Гарчанд узоқдан кўрса яхши туюлишини билса ҳам, ҳозир шундай қилгиси келиб кетди.
— Тўғрими? — сўради Абдулла. Сайёра бошини қимирлатди.
— Бўпти, сен билан тортишиб бўладими? — деди Пўлат. — Вой менга қаранглар, биз ўзи
75
нега бу ерда турибмиз? Тез-тез айланиб қайтайлик.
— Шошилма, — деди Абдулла, — балки бу ерга сўнги марта келишимиздир, кейин қачон
келамиз, ким билади... Сайёра, ҳув анави арғимчоқ эсингдами? Юр, учамиз! Абдулла Сайёранинг жавобини кутмай, уни сургаб кетди.
— Мен-чи?
— Юр-юр!
— Сен тўғри айтдинг, Абу! — деди Сайёра арғамчида ўтириб атрофга тикилар экан. — Балки сўнгги марта келишимиздир. Менга бу ер жуда ёқиб қолган эди.
— Ачинма. Бизнинг ишимиз шундайки... — деди Пўлат, — ҳар йили келиб турамиз...
— Лекин иш билан келамиз...
Сайёранинг бу гапи йигитларни ўйлатиб қўйди. Иш... чиндан ҳам яқинда иш бошланади.
Саккиз ой қолди. Саккиз ойлик ёшлик, саккиз ойлик шўхлик. Кейин бу давр ҳеч қайтиб келмайди.
— Қизиқ, — деди Пўлат. — Студентлик яхшимикин, ё иш?
— Менга қолса, умрбод студент бўлардим, — деди Сайёра.
— Унда сендан нима фойда?
— Битта ёмон математик камаярди. Дурустроқ ишлашимга кўзим етмаяпти. Сен билан Абу
бошқа гап.
— Абуни гапирма, — деди Пўлат. — У ишлаш учун яратилган одам. Ростини айтсам,
менинг ҳам уч-тўрт йил ўқигим бор. Афсуски, бу мумкин эмас.
— Ҳаммамиз ҳам яхши ишлаймиз, — деди арғимчоқ тебратиш билан овора бўлиб турган
Абдулла. — Биз ҳали ишлаганимиз йўқ. Шунинг учун студентлик яхши кўриняпти. Ишга тушганда, иш яхши кўринади.
—Лекин Сайёра, сени ҳеч реактор ёнида тасаввур қилолмаяпман. Сен кўпроқ врачга ўхшайсан.
— Мединститутга кирайми? Абдулла кулиб юборди. — Йўқ. Биз бирга ишлаймиз. Шундай ишлаймизки... — Класс бўлади, класс! — деди Пўлат.
— Тағин қандай класс!..
Шаҳарга қайтишганда Абдулланинг таклифи билан «Астория»га киришди. Бу қадимий ресторан ва унинг қимматбаҳо менюси анчадан бери унинг димоғини қитиқлаб юрарди. Подшо Николай II ни эслатувчи швейцар чол уларга честь бериб, эпчиллик билан Сайёранинг қўлидан плашни олди.
— Қирол қироличани кутиб оляпти! — ҳазил қилди Пўлат.
Улар иккинчи қаватга кўтарилишди. Деразалари оғир духоба дарпардалар билан тўсилган ресторанда тантанавор жимжитлик ҳукмрон эди. Онда-сонда қўшни залдан қадаҳларнинг енгил жаранги эшитилиб қоларди. Ёшлар проспектга қараган дераза тагига ўтиришди.
— Ҳа... — деди Пўлат хўрсиниб. — Ўзимизнинг ошхона бундан тузук эди.
Сайёра пиқ этиб кулиб юборди.
— Бир кун барибир кирасан шунақа ресторанга, — деди Абдулла. — Ўрганиш керак. Капалак нусха галстук таққан официант меню узатди. Сайёра уни варақлаб, ҳар хил
нарсаларни буюрар экан, Пўлат унинг тирсагидан тортиб:
— Ўзингни бос, ўзингни бос, — дерди.
Улар жуда яхши ўтиришди. Икки рюмкадан сўнг Пўлатга бу ҳашаматли ресторан худди
студентлар ошхонасидек оддийгина бўлиб кўрина бошлади.
— Қизиқ, — дерди икки гапнинг бирида у. — Нега илгари ҳеч кирмаганмиз бу ерга? Жуда
тинч экан-ку!
— Қани, кўтардик, — деди Абдулла янгитдан рюмкаларни тўлдириб.
76
— Нима учун? — сўради қизариб кетган Сайёра.
— Ҳаммамизнинг академик бўлишимиз учун! Абдулла бу гапни чиндан айтдими, ё ҳазил қилдими, билиб бўлмасди, лекин жуда кулгили чиқди.
Улар туришганда, шишада ҳали анчагина коньяк бор эди.
— Нима қиламиз? — сўради Пўлат ва аланглаб атрофга қаради. Ресторан деярли бўш эди. Фақат бурчак-бурчакларда, чет элликлар бўлса керак, ярим овозда гаплашиб ўтиришарди.
— Битта ҳам бадавлат студент кўринмайди. Оҳ! — деди Пўлат бармоғини бигиз қилиб, пешанасига қадар экан. — Топдим. Қиролича! Агар шу, сизнинг муборак қўлингиз теккан шаробни қирол олий ҳазратларига ҳадя қилсак, нима дейсиз?
— Олармикан? Туриши жуда ваҳима-ку? — деди Сайёра.
— Йўлини топамиз.
Пастга тушишганда Пўлат шишани швейцар чолга узатди.
— Бобай, агар биз қайтмасак, бизнинг соғлиғимизга ичишингиз мумкин.
Швейцар эътиборсизлик билан шишани олиб, бир чайқатди. Кўнгли тўлди шекилли,
прилавка устига қўйиб, пошналарини зарб билан тақиллатди-да, честь берди.
— Ташаккур, — деди Пўлат.
Соат ўн иккидан ошган, лекин тун кирганга ўхшамасди. Шаҳарнинг сутдек оппоқ кечаси ўз
ҳаётини бошлаб, бор гўзаллигини кўз-кўз қилиб турарди.
— Бирпас айланамиз-а? — деди Сайёра яна шерикларини қўлтиқлаб.
— Фақат менсиз, — деди Пўлат.
— Нега? — ҳайрон бўлди Абдулла.
— Қироличани аяб кўпроқ тортганга ўхшайман.
— Айлансак, тарқаб кетади. Кейин уйда чой ичамиз, — деди Сайёра.
Пўлат рози бўлди. Улар Невский проспекти бўйлаб битта-битта юриб кетишди. Одам
сийраклигини эътиборга олмаганда, шаҳарнинг тун қўйнидалигини билиб бўлмасди. Трамвай юрарди, машиналар «ғиз-ғиз» ўтиб гурарди. Ҳеч қаерда тун белгиси бўлган фонарь ҳам милтиллаб кўринмасди. Ҳаммаёқ ёп-ёруғ, ҳамма нарса уйғоқ.
Сайёра Пўлат билан Абдулланинг қўлларида осилиб борар экан, кўзларини уйларнинг жимжимадор пештоқларидан, кўкўпар биноларни елкаларида кўтариб турган паҳлавонлардан, баланд арклардаги хомуш нигохларини ерга қадаган фаришталардан узолмасди. У шуларни кўрганидан, тўрт йил шулар билан бирга яшаганидан мамнун эди, лекин яқинда хайрлашади, оз қолди, лекин хайрлашади. У буни истамасди. У бутунлай шу шаҳарда яшашни истарди, шунинг учун кўнглининг қаеридир ғаш эди.
— Ниманг гўзал сенинг, шимол гўзали? — у эсига тушган бир шеърни ўқий бошлади:
Ниманг гўзал сенинг, шимол гўзали? Ойдин тунларингми, баҳмал денгизинг?
Абдулла уни давом эттирди:
Ниманг гўзал сенинг, шимол гўзали? Сенинг боғларингми, ёкут юлдузинг? Сенда улгайдим мен, сенда англадим Инсон деган номни, ҳаёт бешиги...
Кейин нима эди?
Пўлат «пиқ», этиб кулди-да, давом эттирди:
77