шодлик қўшган Абдулла орқали етишди. «Қандай ажойиб йигит бўлибди у! — ўйлади у. — Қандай одобли, истараси иссиқ. Наҳотки одам икки йилда шун-чалик ўзгариб кетса? Юрармикин?» Шу савол Ҳаёлидан ўтиши билан у сесканиб кетди. «Унинг нима иши бор? Рашк қиляптими? Шаҳарлик бўлса, кейин иттифоқо учрашиб қолишган бўлса? Юрса юраверсин. Унинг нима иши бор?» Гулчеҳра шундай деб юрагини тирнаб ўтган хавфни қайтаришга ҳаракат қилди. «Юрса юраверсин». Лекин у ҳозир Абдулладан миннатдор. Вальсга тушмоқчи эди, Абдулла сезиб таклиф қилди. Ялпизни топмоқчи эди. Ана, қидиряпти. Топмаса ҳам майли, унинг истагини англаб, қидирганинг ўзи катта гап. Ҳар қандай йигит ҳам шундай қилавермайди.
Гулчеҳра чўккалаб юрган Абдуллага тикилди ва бирдан меҳри қўзиб, деди:
— Абдулла, қўйинг, шимингизни ифлос қилдингиз.
— Зарари йўқ. Шу атрофда, ҳозир топамиз. Абдулла шундай деди-да, яна энгашди.
— Сизни овора қилдим. Абдулла, келинг, қўйинг! Гулчеҳра чўзилиб, унинг ёқасидан
тортмоқчи эди, қўли бошига тегиб, дағал сочларини силаб ўтди. Абдулла бунга парво қилмади. Лекин Гулчеҳра негадир ўзининг олов бўлиб кетганини пайқади. Пайқади-ю, беихтиёр қўлини тортиб олди.
— Қаёққа қочиб қутуларди? — деди Абдулла. — Мана шу ердага ўхшайди.
Бу гапни у ўзига айтдими, Гулчеҳрагами — билиб бўлмасди. Шундай бўлса ҳам, Гулчеҳранинг жавоб бергиси келди.
— Ҳа. Иси шу ердан ўткирроқ келяпти.
— Мен ҳам шуни сезиб турибман. Лекин қаерда экан? Манави тиканнинг тагидамикан?
— Эҳтиёт бўлинг. Қўлингизга кирмасин тағин... — Гулчеҳра тиззаларига қўлларини тираб,
энгашди.
— Кирмайди, Кирганда ҳам нима қиларди? Абдулла шундай деди-ю, силтаниб қўлини
тортган эди, каналга бир оёғи сирғаниб тушди.
— Вой! Ушланг! — қичқириб юборди Гулчеҳра.
— Ҳеч нима қилмайди, — деди ўзини бепарво тутишга интилиб Абдулла, лекин
Гулчеҳранинг қўлини ушлади.
Ўзини ўнглаб олганда, Гулчеҳра меҳрибонлик билан сўради:
— Тикан кирмадими?
Тикан кирган бармоғи зирқираб турган бўлса ҳам Гулчеҳранинг бу саволидан, тўғрироғи,
гапи оҳангидан Абдулла оғриқни унугди ва яна тикан тагини тита бошлади.
— Киргани йўқ. Сирғаниб кетдим, холос! Мана! Топдим!
— Урра! — қичқириб юборди Гулчеҳра ва Абдулла тикан тагидан илдизи билан суғуриб
олган ялпизни кўтариб қирқоққа чиққанда беихтиёр уни қучоқлаб олди. — Ҳидини қаранг! Ҳидини! Бирам ўткир!
— Ҳа, — деди Абдулла ва севинч билан қизга қаради.
— Раҳмат, — деди Гулчеҳра ялпизни юзига босар экан... — Яхши кўраман, жуда ҳам яхши кўраман. Зсингиздами, бир марта иккаламиз ялпиз терган эдик?
— Қачон? — сўради Абдулла.
— Анча бўлди. Олтинчи синфда ўқирмидик ўшанда. Сиз баҳорги каникул пайти келган эдингиз.
Абдулла қанча ўйламасин, эслолмади.
— Баҳорда, дейсизми?
— Ҳа. Кечқурун эди. Мен сизларникида эдим. Завод аям, ялпиз юлиб келинглар, мошхўрда
қиляпман, дедилар, Кейин, иккаламиз кетдик. Ҳў, тўғон бошига бордик. Чаман бўлиб ётувди ўшанда ялпиз. Энди терамиз деганимизда бир ёмғир қуйди, кейин дўл ёғди. — Гулчеҳра кулиб юборди.
22


— Нега куляпсиз?
Гулчеҳра кулгидан ўзини тўхтата олмай, зўрға гапида давом этди:
— Битта дўл... битта ёнғокдек дўл...— Гулчеҳра гапиролмади.
— Ҳа, нима бўлди? — сўради негадир уялиб Абдулла.
— Битта ёнғоқдек... дўл, — деди Гулчеҳра, — бошингизга тушди. Бирпасда бошингиз ғурра
бўлди. — Гулчеҳра яна кулиб юборди. — Иккаламиз ғуррани ушлаб, роса йиғладик.
— Эсимда йўқ, — деди беихтиёр бошини ушлаб Абдулла. — Йиғлоқи эмасдим шекилли?.. — Ўшанда роса йиғлагансиз!
Гулчеҳра яна нимадир эслаб, «пиқ» этди-ю, Абдулланинг уялганини кўриб, ўзини тутиб
қолди.
— Лекин, ялпиз терганмиз. Бир этак ялпиз терган-миз.
— Унинг ҳиди ҳам шунақа эдими?
— Йўқ, — деди Гулчеҳра бирдан жиддийлашиб. — Бунинг ҳиди яхши.
У шундай деб бошини эгди.
— Гулчеҳра...
— Ҳм...
— Нега қишлокда қолмоқчисиз?
Гулчеҳра жавоб бермади. Улар анчагача жим боришди. Олдинда тўғон бошидаги фонарь
кўринди. Кўршапалакми, аллақандай катта бир нарса атрофида гир айланиб учарди.
— Наҳотки Мингбулоқ Тошкентдан яхши бўлса?
— Мингбулоқни яхши кўраман, — деди ниҳоят Гулчеҳра. — Уни Тошкентга солиштириб
бўлмайди. Лекин бир кунмас-бир кун Мингбулоқ ҳам чиройли қишлоқ бўлади. Гап бунда эмас. — Нимада бўлмаса?
— Мен кетолмайман, — Гулчеҳра хўрсинди. — Аям касал, дадамга ким қарайди?
— Иккаламизнинг аҳволимиз бир экан, — деди Абдулла. — Менинг дадам касал. Лекин бу
сабаб бўлолмайди. Сиз ўқишингиз керак. — Ўқийман.
— Сиртданми?
— Ҳа.
— Сиртдан ўқиш оғир. Агар борганингизда... бирга оўлардик.
— Боролмайман. Иннайкейин, бутун синф келишганмиз.
— Бунинг аҳамияти йўқ. Мана, Қосимжон воз кечди шекилли.
— Ким билади, бу ҳали номаълум.
— Тошкентга боришингизни жуда истардим.
— Раҳмат, Абдулла. Лекин қишлокдан кетолмайман.
Бу гаплар иккаловини ҳам ўйлантириб қўйди. Абдулла шундай яхши қизнинг қишлокда
қолаётганини, уии энди бувисиникига келгандагина кўриши мумкинлигини ўйлаб, ачинарди. Ўшанда ҳам кўра олармикан? Гулчеҳра энди катта қиз. Қишлоқда эса йигитлар кўп. Самад боя нима деди? «Биз қишлоқнинг келажагини кўп ўйлаймиз Гулчеҳра билан», деди. Демак, Гулчеҳрага унинг майли бор. Тағин ким билади?.. Лекин Гулчеҳра Тошкентда ўқиса қандай яхши бўларди. Ҳар купи у билан учрашарди. Ҳар куни сайр қилишарди. Балки уларнинг алоқаси ўшанда бундан ҳам жиддийроқ бўлармиди?!
Абдулла шундай ўйлар экан, фонарга сўлғин кўзларини тикиб Ҳаёл суриб қолган Гулчеҳрадан назарини ололмасди. Ўша пайтда Гулчеҳранинг Ҳаёллари ғамгин, келажаги қоронғи Ҳаёллар эди. У аввал шунча йилдан бери кўришмаган тенгдоши билан учрашув бунчалик жиддий тус олишини кутмаган эди. Нима бўлибди? Самад, Қосимжонлар қатори бир йигит. Эрталаб кўрди. Сўрашди. Кейин, кечага таклиф қилди. Лекин шу биринчи учрашув унинг юрагига ғулғула солиб қўйганди. Абдулланинг нимасидир биринчи кўришидаёқ уни
23


ўзига тортган ва кун бўйи тезроқ кеч киришини орзиқиб кутган эди. Кечага ҳам у ўзининг энг севимли кўйлагини кийди. Аввал ҳам шу кўйлакни кийишни ўйлаб қўйган эди. Лекин Абдуллани кўрганидан кейин бу фикр қатъийланди, кўйлакни қандайдир ёқимли ҳаяжон билан кийиб, анча вақт ўзини ойнага солди. Пунинг устига у ҳеч қачон бунчалик диққат ва қувонч билан пардоз қилмаган эди. Абдулла шуларни сездимикан? Афтидан, сезди. Кечада кўришганда маҳлиё бўлиб қолди. Мана ҳозир ҳам кўзларини узолмай ту-рибди. Чиндан ҳам у билан бир жойда ўқиш, бир жойда бўлиш яхши эмасми? Лекин нега боролмайман, сиртдан ўқийман, деди? Кўнгил учун бўлса ҳам ўйлаб кўраман, ҳали бир ярим ой вақт бор, деса бўлмасмиди? Наҳотки аясининг бетоблиги катта шаҳарга бориб ўқишга йўл қўймаса! Абдулла ҳам бу сабаб эмас, де- япти-ку! Шундай эмасмикан? Йўқ, йўқ, боролмайди. Ахир қишлоқда қолишни таклиф қилган ўзи эди-ку?
— Ҳали кеч эмас, Гулчеҳра, — деди Абдулла жимликни бузиб.
Гулчеҳранинг Ҳаёллари бўлинди.
— Ҳа, — деди негадир у ва ғамгин жилмайди. Абдулла худди шу жавобни кутиб тургандек,
севиниб кетди.
— Албатта кеч эмас, — деди у қизишиб. — Ҳар ким ўз ихтиёри билан иш қилиши мумкин.
Иннайкейин, бу масалада бировнинг маслаҳати билан иш тутиб бўладими?
— Юринг, қайтамиз, — деди Гулчеҳра гапни бўлиб. Унинг ҳозир бир нарса дегиси келмади.
— Кеч бўлиб қолди, тарқалишаётгандир.
Абдулла қаршилик қилмади. У ҳозир ўзини катта ғалабага эришган одамдек ҳис қиларди.
Гулчеҳранинг «ҳа» дейиши унга рози бўлгандек туюлган эди ва ичида қайтишни истамаса ҳам, пгу биттагина «ҳа» туфайли Гулчеҳра нима деса, шунга тайёр эди.
— Бедана қалай? — сўради у Гулчеҳрани кўп ўйлатмасликка интилиб.
Гулчеҳра ҳам бу саволдан ҳурсанд бўлди. Унинг шу ажойиб кечани ғамгин, мураккаб Ҳаёллар билан бузгиси келмасди.
— Яхши! — деди чеҳраси очилиб. — Қанотини тахтакачлаб қўйдим. Аям, тузалиб кетади, деяптилар. Тузалганда қайтариб бераман. Лекин битта шарти би-лан...
— Қандай шарт?
— Тошкентга олиб кетасиз. Обид акамни яхши кўраман, лекин қаҳрлари қаттиқ. Ўлдириб қўйишлари мумкин. Олиб кетасизми?
— Хўп. Лекин мен ҳам ўлдириб қўйишим мумкин. Абдулла синовчан назар билан Гулчеҳрага тикилди.
— Иўқ, сиз ўлдирмайсиз. Жўҳоризордаёқ буни билган эдим.
— Айтгандай, жўҳори жуда ширин экан, раҳмат. Ҳали ҳам оғзимда мазаси турибди. Ҳозир бўлганда — йўқ демасдим.
Гулчеҳра жилмайди.
— Бугун энди кеч, эртага пишириб бераман, май-лмми?
— Бўлмаса-чи!
Улар кўприкка етиб келишди. Гулчеҳра тўхтади. Мактаб томондан ҳали ҳам мусиқа
оҳанглари эшитидиб турарди.
— Кетишмабди...
— Бирпас айланамизми? :— сўради Абдулла.
— Йўқ. Аям хавотир оладилар.
— Гулчеҳра!
— Лаббай?
— Эртага бўшмисиз?
— Нимайди?
— Агар... бўш бўлсангиз, кечқурун жўҳорини ўзин-гиз олиб чиқинг, мен шу ерда кутиб
24


тураман. Хўпми?
Гулчеҳра индамади.
— Илтимос қиламан.
— Қайдам?
Гулчеҳра қўлини чўзди. Гулчеҳра унинг иссиқ кафтига кафтини босди.
Гулчеҳра «яхши эмас» дегандай бошини қимирлатди ва секин қўлини тортиб бўшатди.
— Келасиз-а?
Аммо Абдулла қизнинг жавобини эшитмади. Гулчеҳра «хайр!» деди-да, ўкдек отилиб уйига
кириб кетди.
V
Гулчеҳра ҳам, Абдулла ҳам тунни бўлажак учрашув орзусида ўтказишди. Иккалови ҳам қувончли тасодифдан чексиз шод эди.
Гулчеҳра тонг отишини сабрсизлик билан кутар :жан, икки ўт орасига тушиб қолаётганини биларди. Лекин барибир ширин дақиқаларни табассум ва ҳурсандлик билан эслашдан ўзини тиёлмасди, у ёнбошидан-бу ёнбошига ағдарилиб, сўлиб қолган ялпизни юзига босарди.
Абдулла эртасига эрталабдан бошлаб Гулчеҳра билан учрашиш йўлларини ахтара бошлади. Улар кечқурун учрашишади, Гулчеҳра жўҳори олиб чиқади, лекин унгача яна бир марта бўлсада кўриш керак. Абдулла хилма-хил режалар тузиб кўрди. Болалардан биттасини киритмоқчи бўлди, лекин дарров бу фикридан қайтди. Ким чақиряпти деб аяси сўраб қолса, айтиб қўйиши мумкин. Гулчеҳраларникида ҳеч ким унинг чақираётганини билмаслиги керак. Бир марта бўлса майли, бошқа кунлари нима қилади? Кейин гумонсирай бошлашади, балки Гулчеҳрани бутунлай уйдан чиқармай қўйишади. Юсуф ака баджаҳл, иннайкейин, эски тоифадаги кишилардан. Бола киритиш тўғри келмаганидан сўнг, Абдулла, боғ томондан уларнинг ташқарисига ўтиб пойламоқчи бўлди. Кўриниб қолар ахир ҳовлида? Кўриши билан имлаб чақиради. Лекин бу ҳам маъқул тушмади. Гулчеҳра истамаса-чи? Унда роса уятга қолади-ку .
Шу хаёллар билан бўлиб, Ҳожар бувининг дастурхон ёзганини, олдига бир товоқ қаймоқ қўйиб, нон синдирганини пайқамади ҳам. Кампир уни паришон кўриб, ҳавотирланди.
— Ёш бола, нималарни ўйлаб қолдинг? Чойингни ичсангчи?
— Ҳозир! — деди Абдулла ва ўғридек боққа тушмоқчи бўлганини эслаб, кулди.
— Ҳа, кеча ўтиришинглар яхши бўлдими? Анча кеч қолдинг?
— Жуда ҳам яхши бўлди, буви.
— Тоғангни бир-икки кўчага чиқардим хавотир бўлиб.
Абдулла тоғасининг номини эшитиши билан келинойисининг аҳволини суриштирмаганини
ўйлаб, уялиб кетди. Нега бир оғиз сўраш Ҳаёлига келмади?
— Айтгандай, буви, келинойим тузукмилар? Ҳожар буви неварасининг бу саволидан
ҳурсанд бўлиб кетди.
— Худога шукур, яхши! Эртага тоғанг олиб келади. Чақалоқ ҳам бирам яхши, бирам
кўҳлик... Қош-кўзлари худди сенга ўхшайди. Ишқилиб, умри узоқ бўлсин!
— Буви! — деди Абдулла хатосини тузатишни ўйлаб. — Бориб келайми мен ҳам?
— Балнисагами?
— Ҳа!
— Қандай бўларкин? — Ҳожар буви ўйланиб қолди, кейин деди: — Яхшиси, эртага бор
тоғанг билан. Жиянингни ўзинг кўтариб кел. Бугун нима деб ҳам борардинг? Абдулла елкасидан оғир юк олингандек, ўзини енгил ҳис қилди.
— Майли, эртага бўлса, эртага.
25


У апил-тапил қўлини артиб, ўрнидан турди. — Иш-пиш борми менга, буви!
— Чойингни ичмайсанми?
— Бўлди.
— Вой, овқат еганинг тушсин сенинг. Нима иш бўларди, иш йўқ. Бешик тўйида ҳизмат қиласан. Ҳозир ўйна.
Ҳожар буви яна нималарнидир деди, лекин Абдулла эшитмади. Унинг хаёли кўчада эди. Учратармикин? Кун бўйи уйда ўтирмас-ку.
Абдулла кўчага чиқди. Қишлоқ жим-жит эди. Ҳожар бувининг кўчага қараган болохонаси тагида уч-тўртта бола ошиқ ўйнарди. Абдулла уларнинг тепасига келиб, бирпас қараб турди. Ҳаёли бошқа ёқда бўлгани учун, ўйин уни қизиқтирмади. Кўчани кесиб ўтиб, кўприк томон йўл олди. Балки жўҳоризордадир? Ялт этиб келган бу фикрдан у севиниб, қадамини тезлатди. Кўприкка етганда, беихтиёр Гулчеҳраларнинг қизил дарвозасига қаради. Эшик очиқ эди. Лекин ҳовлида ҳеч ким кўринмади. Ўша ёқдамикин? Кошки эди! Абдулла канал ёқалаб юра бошлади. Негадир бу гал йўл жуда олис кўринди. Анча юрди-ю, аммо ҳали ҳам қишлоқ тугамасди. Ниҳоят етиб келди. Атрофга аланглаб қулоқ солди. На биронта одамнинг шарпаси кўринди, на бир шитирлаган товуш эшитилди. Ҳаммаёқ жим-жит. Абдулла жўҳоризор ичига кириб, барглар остидан атрофни кузатди, ҳеч ким йўқ. Шундай бўлса ҳам, поялар орасида энгашиб бир оз юрди. Гулчеҳра кўринмади. Димиқиб, терлади, жўҳори чанги юз-кўзини ачита бошлади. Шундан кейин жўҳоризордан чиқиб, орқасига қайтди. Наҳотки кечгача энди уни учратмаса?! Боққа киради, ана ўша ерда кўради уни.
Абдулла кўприкка етганда, Гулчеҳранинг эшигидан икки кишининг ҳовлиқиб чиққанини кўрди: биттаси Самад, биттаси эса Гулчеҳра эди. Самад қўлларини ёйиб нимадир деди, Гулчеҳра юзини беркитди. Кейин иккалови қишлоқ юқориси томон тез-тез юриб кетишди.
— Самад! — қичқирди Абдулла уларнинг орқасидан.
Самад тўхтамай, орқасига ўгирилди ва Абдуллани кўриб, имлади. Абдулла худди шуни кутиб тургандек, югуриб уларга етиб олди.
— Тинчликми? — сўради у дам Самадга, дам Гулчеҳрага қараб. Гулчеҳра уялдими ё Ҳаёли бошқа ёқдамиди, индамади.
— Қосимжонларнинг уйида тўполон, — деди Самад.
— Нега?
— Билмадим. Аяси билан қаттиқ уришиб қолибди. Улар Қосимжонларнинг уйига етиб келишганда, ичкаридан аёл кишининг бўғиқ овози эшитиларди:
— Кираверамизми? — сўради Гулчеҳра.
— Ҳа, — деди Самад ва биринчи бўлиб ичкарига қадам қўйди.
Ҳовлининг ўртасидаги супада Қосимжоннинг аяси — Зумрад хола ўтирарди. Унинг кўзлари
нам, бир оёғи шиппаксиз эди. Шиппак остона тагида ётарди. Зумрад хола ёшларнинг кириб келганини ё кўрмади, ё ўзини кўрмаганга солди.
— Мен сени шу ният билан катта қилувдимми?! Юрак-бағримни қон қилдинг!
— Бўлди-бўлди! Мунча чўзиласиз... — ичкари хонадан Қосимжоннинг овози эшитилди.
— Нега бўлар экан? Энди бошлайман! Ҳа, энди бошлайман! Шошмай тур!
Зумрад хола эпчиллик билан ўрнидан туриб, дераза олдига келди-да, муштларини бир-
бирига ура бошлади.
— Бола ўстирибмаи деб юрибман ҳали! Ҳа, яшшамагур! Боламас, бало ўстирибман! Бир
бало экансан! На отанинг гапи кор қилади сенга, на онанинг! Нима қилмоқчисан ўзинг, ер юткур?! Укаларингни ўйласангчи!
Супанинг орқасидан юз-кўзи қоракуя, оёқ яланг бир бола кўтарилиб, лапанглаб келди-да, аясининг этагига ёпишди.
26


— Нари тур, зумраша! — Зумрад хола шундай деб кўйлагини тортган эди, бола гурс этиб йиқилди ва биғиллаб йиғлай бошлади.
Гулчеҳра югуриб бориб уни кўтарди-да, бағрига босди.
— Оппоқ ая, бўлди, қўйинг!
— Нега қўяр эканман? Ўқишинг билан қўшмазор бўлгурни нега қўяр эканман? Икки кундан
бери уйимнинг тўс-тўполонини чиқарди-ку, нега қўяр эканман?
Зумрад хола Гулчеҳранинг қўлидан болани юлиб олиб супанинг лабига бориб ўтирди-да,
оғзига эмчак солди.
Самад унинг бир оз тинчиганидан фойдаланиб, Қосимжоннииг олдига кириб кетди. Абдулла
нима қилишини билмай, эшик тагида туриб қолди.
— Тинчликми ўзи, оппоқ ая? — сўради Гулчеҳра.
— Айланай, Гулчеҳра, тинчлик қаёқда? — Зумрад хола пиқиллаб йиғлаб юборди, — Икки
кундан бери уйда жанжал, кетармиш, Тошкентда ўқирмиш. Ўқимай ўлгур. Не-не умид билан уни катта қилувдим. Мактабни битириб, отасига суянчиқ бўлар девдим! Ўзингиз ўйланг, айланай, олтита болани боқиш осонми?
— Қўйинг, йиғламанг!
— Йиғламай бўладими, болам? Йиғидан бошқа нимам қолди? Одойи тамом бўлдим. Одойи тамом!.. Ҳаммаларинг қолдиларинг, бу ҳам қолса — бўйни узиладими? Отаси яхши ҳам гапириб кўрди, ёмон ҳам, қани қулоқ солса?!
— У ёқда ҳам ишлайман. Ойлигимни юбориб тураман, дедим-ку! — қичқирди ичкаридан Қосимжон.
— Бу ерда иш ёмонми? Раиснинг гапини эшитдинг-ку, ер юткур!
— Кетаман, барибир кетаман!
Зумрад хола бу гапни эшитиб, бўшашди. Ранги довордек оқариб кетди. Юпқа бурушган
лаблари ниманидир шивирлади. Кейин бирдан ўрнидан турди. Қўлидаги болани бир силтаб, эмчакдан олди-да, Гулчеҳрага узатиб, дераза ёнига борди.
— Кетасанми?
— Кетаман!
— Тур, жўна, ҳозироқ кет, кўзимга кўринма, жўна!
— Оппоқ ая... — нимадир демоқчи бўлди Гулчеҳра, аммо гапи оғзида қолди.
— Жўна деяпман! — қичқирди Зумрад хола.
— Хўп, ҳозир...
Кўп ўтмай ичкаридан Қосимжон, унинг кетидан Самад чиқди.
— Бекорга ҳафа бўляпсиз, ая... Мен...
— Йўқол!
Қосимжон чиқиб кетди. Самад билан Абдулла бир-бирларига тикилиб қолишди, кейин
иккови баравар Қосимжоннинг кетидан югуришди.
Зумрад хола деразага суянганича бўзариб қолган, бутун вужуди титрарди. Гулчеҳранинг
унга раҳми келиб, кўзларидан ёш чиқиб кетди, лекин у нима қилишини, нима дейишини билмасди.
Ўша куни Қосимжон пулсиз, кийим-бошсиз, битта кўйлак-шимда Қўқонга жўнади.
— Бошқа иложим йўқ, — деди у Самад билан Абдуллага, — Тошкентда ҳам сиртдан ё кечқурун ўқийман. Кундузи ишлайман. Қайтага бу ерда ишлаганимдан кўп пул топаман. Лекин гап бунда эмас. Адабиётчи китоб кўп, одам кўп жойда бўлиши керак.
— Ўзинг биласан, — деди Самад, — ишқилиб, ниятингга ет.
Абдулла унга уйининг адресини берди ва бир ҳафтага қолмай, боришини айтди.
— Ойимни бир амаллаб тинчит, — деди Қосимжон йўловчи машинага ўтираётиб. — Мен
энди бирон ишнинг уддасидан чиқмагунимча қайтмайман.
27


— Хат ёз.
— Албатта. Ҳаммага салом айт!
Машина йўлга тушди, кўп ўтмай, чанг ичида йўқолди.
— Балки у ҳақдир, — деди Самад.
Абдулла индамади. Ҳозиргина кўз олдида юз берган воқеа уни қаттиқ ҳаяжонга солган,
Зумрад холага ачинса ҳам, Қосимжоннинг иродасига қойил қолган эди.
Гулчеҳрани ҳам кўндириш керак. Агар у Тошкентга кетса, қандай яхши бўлади! Кеча
кўнгандек бўлди. Абдулла бугун яна шу ҳақда гапиради. Қосимжонни мисол қилиб кўрсатади. Гулчеҳранинг ўзи ҳам кўрди буни, ўзи жанжалнинг гувоҳи бўлди. Афтидан, у Самад билан Қосимжонни қолишга кўндирмоқчи эди, лекин бир оғиз ҳам гапиролмади. Гапирганида ҳам у қулоқ солмасди. Онасининг гапига кирмади-ку, уларга қулоқ соладими? Қосимжон уйидан чиқиб кетаётганда Гулчеҳра жуда хомуш бўлиб қолди. Балки унга ҳаваси келгандир. Нега ҳам ҳаваси келмасин? Мингбулокда нима бор? Ҳаммаёқ чанг-тупроқ... Ҳар куни иш. Тағин ҳар куни бир хил иш — ойда бир кино, ойда бир концерт... Мингбулокда тағин нима бор? Абдулла шуларни ўйлар экан, Гулчеҳранинг кетиши аниқдай кўринди кўзига ва сабрсизлик билан кеч киришини кута бошлади. Кеч эса, ўша куни жуда кеч кирди. Бувисига ниманидир ғўлдираб баҳона қилган бўлди-да, кўчага чиқди. Соат ўнга яқинлашиб қолган эди. Қишлоқ ҳар доимгидек тинч, кўчада ҳеч ким кўринмасди. Абдулла кўприқдан ўтиб, каллакланган тол тагига бориб ўтирди. Текис оқаётган сув ичида ярим кулча ой мўралаб турарди. Абдулла уни пойлаб туриб, кесак отмоқчи бўлиб к.ўлини кўтарди, аммо отмади. Ойнинг ичида Гулчеҳраиипг жилмайган кўзлари кўрингандай бўлиб кетди. Абдулла тикилиб қолди. Ойдан у ўтирган жойгача узун соя тушиб турарди. Толмикин? Шу савол Ҳаёлига келди-ю, шошиб орқасига ўгирилди. Шундай унинг тепа-сида кўзлари ловиллаб Гулчеҳра турарди.
— Чўчиб тушдингизми? — сўради у жилмайиб. Абдулла сакраб ўрнидан турди.
— Аям ухлашлари билан чиқдим.
— Раҳмат, — деди севиниб Абдулла, — келганинг жуда яхши бўлди. Анча қўрққан эдим.
— Мен ҳам. Ҳеч ёлғиз чиқмаганман кечқурун. Кўп кутдингизми?
— Йўқ, ҳозир келдим, — деди Абдулла уни ранжитмаслик учун.
— Жуда яхши.
Иккалови жим қолишди. Кун бўйи анча-мунча гапни ўйлаб қўйган Абдулла ҳозир нима
дейишини билмасди. Гулчеҳра ҳам уялганиданми, ё ҳаяжонланганиданми жим эди. Бу жимлик анча чўзилди.
— Айтгандай, — деди ниҳоят Абдулла, — жўҳори пиширдингизми ?
— Вой, эсимдан чиқибди, — деди шошиб Гулчеҳра. — Мана!
У пўстига ўралган жўҳорини узатди. — «Эсидан чиқмабди», — ўйлади севиниб Абдулла
жўҳорини олар экан.
— Жўҳорини жуда яхши кўраман.
Абдулла емоқчи бўлиб оғзига олиб борди-ю, лекин дарров бу фикридан қайтди, уялди.
— Айланамизми?
— Кеч-ку жуда ҳам?
— Бирпасгина, майлими? Гулчеҳра жилмайди.
— Майли.
Абдулла секин унинг тирсагидан ушлади.
— Керакмас, — деди Гулчеҳра ва қўлини бўшатиб, олдинга тушди.
Улар худди кечагидек канал ёқалаб кетишди. Иккалови ҳам ҳурсанд, иккаловининг ҳам
чеҳрасида табассум ўйнарди. — Гулчеҳра!..
— Ҳм-м...— Гулчеҳра бошини кўтариб унга қаради.
28