Улардан садо чиқмагач, Дадавой амаки айвонга кўтарилиб жинчироқни ёкди.
— Ҳа, — деди у Гулчеҳрага чироқни тутиб. — Юсуфнинг қизимисан? Бу бола ким? Гулчеҳра жавоб бериш ўрнига йиғлай бошлади.
— Нега йиғлайсан? Қандай кириб қолдиларинг бу ерга?
Яна иккаловидан садо чиқмади.
— Майли, гапирмасаларинг гапирмаларинг, — деди Дадавой амаки сумкасини кўтариб. —
Мен ҳам ёшлигимда шўх эдим. Қўшниларнинг на девори, на томи қолган мендан.
У шундай деб, ҳовлига тушди-ю, шумшайиб турган бургутни кўриб қолди.
— Мана бу ишларинг чакки бўпти, — деди у ҳамма нарсага тушуниб. — Кўр одам ҳассасиз
юролмайди. Бу бургут ҳам кўр, ҳам қари. На уча олади, на кўра олади. Бир чўпон ўртоғим урушга кетаётганда менга топширди: сенда турсин, менга кўп яхшилик қилди, қариганида хор бўлмасин, деди. Икки йилдан бери мен боқиб юрибман. Бу ишларинг чакки бўлибди.
— Энди тегмаймиз, амаки, — деди йиғи аралаш Гулчеҳра.
— Ишонаман, қизим, ишонаман, — деди амаки. Бизни уришади деб қўрққан болалар, ўша куни жуда эзилиб уйларига қайтишди. «Яхши одам экан-ку, амаки?!» ўйларди ичида Абдулла. Лекин бир ҳафта ўтар-ўтмас у йўқ бўлиб қолди. У ҳам, бургут ҳам. Унинг қаёққа кетганлигини узоқ вақтгача ҳеч ким билмади. Уруш тугагандан сўнг эса унинг Украинада қаҳрамонларча ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Ўшанда ҳам ёз бўлиб, Абдулла каникулга келган эди. Бу хабарни эшитиб, Гулчеҳра иккалови анча қайғуришди. Мана шу воқеа, ким билади, нима учундир Абдуллаиинг Ҳаёлидан сира кўтарилмасди.
Ҳозир ҳам у секин канал бўйлаб уй томон борар экан, шу воқеа барча икирчикирлари билан унинг кўз олдида намоён бўлган эди. Ўша пайтлари Гулчеҳра ўғил болалардан фарқ қилмасди. Энди-чи? Энди у бутунлай бошқача бўлиб кетибди. Илгариги шўхликлари, югуриб-елишлари қани? Шундай ўйлар экан, Абдулла қайси бир йили (ўшанда еттинчи синфда бўлишса керак) жамоа режани бажариб, тўй қилиб берганда, бирга от минишганини эслади. Ҳа, Гулчеҳра ўшандаёқ бошқача бўлиб қолган эди. Ўлар канал бўйлаб боришар экан, Абдулла унинг елкасига қўлларини қўйганда ўзини тортган ва шу билан катта бўлиб қолишганини билдирган эди.
Анча сайр қилишди. Кейин қайси бир бригаданинг ҳовуз бўйига қурилган шийпонида Ҳаёл суришди. Шийпонда улардан бошқа ҳеч ким йўқ, ҳамма хўжалик боғидаги тўйда, дала жимжит эди. Гулчеҳра тирсакларини шийпон панжарасига тираб, ҳовузга термилганча ўтирарди.
— Ўйлаяпсанми? — сўради Абдулла.
— Ҳа, — деди секингина Гулчеҳра. — Ким бўлишимизни ўйлаяпман.
Абдулла кулди.
— Ким бўлар эканмиз?
— Сен олим бўласан.
— Олим? — ҳайрон бўлди Абдулла.
— Ҳа, сен олим бўласан. Катта папка тутиб, кўзойнак тақиб юрасан.
— Қўйсанг-чи! — ичида севинса ҳам, зарда қилди Абдулла.
— Йўқ, рост, кўриб турибман.
— Ўзинг-чи? Ўзинг ким бўласан?
— Менми? — Гулчеҳра ўйланиб қолди. — Мен... мен меъмор бўламан.
— Ўҳ-ҳў, — деди Абдулла, — жуда баланд кетдинг-ку!
— Нимаси баланд? Сен олим бўлганингда, мен меъмор бўлолмайманми? Ҳарҳолда шунга
ўқийман. Чиройли уйлар қураман, шаҳар қураман. Балки Мингбулоқ меъмори бўларман...
— Қишлоқнинг ҳам меъмори бўлар эканми?
— Нега бўлмас экан? Ҳозир бўлмаса, кейин бўлар. Ўшанда баланд-баланд, чиройли уйлар
қураман. Кейинчи... Кейин...
Гулчеҳра кейин нима қилишини айтолмади.
15


— Мен ким бўлишимни ҳали билмайман, — деди Абдулла. — Дадам, ҳозир ўқишдан бошқа нарсани ўйлама, дейдилар.
— Мен бўлсам, кўп ўйлайман. Бир — шифокор бўлгим келади, бир — муҳандис. Ҳозир энди меъмор бўлгим келяпти. Нима дейсан, қайси бири яхши экан-а?
— Ҳаммаси ҳам яхши бўлса керак, — деди Абдулла иккиланиб. — Яхши бўлмаса одамларнинг ҳаммаси ё шифокор, ё муҳандис бўларди, Бошқа ишни танламасди. — Бу фикр ўзига маъқул келди шекилли, қатъий қилиб қўшиб қўйди: — Ҳаммаси ҳам яхши.
Гулчеҳра индамади, ёки яна ўз Ҳаёлларига бери-либ, уни эшитмади.
«Ҳозир у ким бўлмоқчи экан?» — ўйлади Абдулла. Шу пайт кимдир уни туртди.
— Салом!
Абдулла бошини кўтарди. Рўпарасида ўзи тенги иккита йигит турарди. Абдулла уларни
таниди. Бири — Қосимжон, иккинчиси — Самад эди.
— Ҳаёл суриб қолибсан? — деди Қосимжон қўлини узатиб.
— Овга чиқувдик, — деди Абдулла йигитлар билан кўришар экан. — Яхшимисизлар?
— Раҳмат, — Қосимжон қўлидаги танбурга ишора қилиб, деди: — Мактабни тугатдик.
Кечқурун зиёфат. Репетицияга кетяпмиз.
— Сен ҳам битирдинг шекилли? — сўради иккинчи йигит.
— Ҳа, — деди Абдулла.
— Яхши битирдингми?
— Ёмон эмас, — Абдулла олтин медаль олганини айтишга уялди. — Ўзларинг-чи? — Биз ҳам шу, — деди Қосимжон. — Қачон келдинг?
— Кеча.
— Ҳали шу ердамисан?
— Ҳа.
— Бўлмаса кечқурун мактабга кел. Бир яйраймиз, хўпми?
— Майли, — деди Абдулла Гулчеҳранинг ҳам таклиф қилганини эслаб.
— Зиёфат зўр бўлади, — гапга аралашди иккинчи йигит. — Раиснинг ўзи қилиб беряпти.
— Зўр-ку, — деди жилмайиб Абдулла.
— Зўр бўлганда қандоқ! Хўжаликка кадрлар керак. Биз тайёр кадр. Зиёфат шунга қарабда. Учалови кулишди.
— Келгин-а, албатта! — деди Қосимжон ўртоғини қўлтиқлаб. — Ҳайрлашмаймиз.
Йигитлар кетишди. Абдулла уйга кирганда Ҳожар буви водопровод тагида чордона қуриб,
бедана тоза-лаб ўтирарди.
— Қаёқда қолиб кетдинг, болам! — деди у невара-сини кўриб.
— Ўртоқларимни кўриб қолдим.
— Тоғанг келинойингнинг олдига кетди. Тушликка келади. Яхшилаб ош қилиб бераман.
Болам-ей, бо-лам-ей, қадами қутлуғ болам-ей! Қорнинг ҳам очгандир?
Кампир яна нималардир деб, ўчоқ бошига кетди, Абдулла у олиб келган ширгуручни
эзмаланиб ер :>кан, кўз олдидан сават кўтарган Гулчеҳра кетмас :>ди. «Яхши қиз бўлибди, — ўйларди у, — жудаям яхши қиз. Беш-олти кун қоламан қишлокда». У шу фикрга келиб жилмайди-да, юмшоқ пар ёстиққа ёнбошлади. Шу пайт у бир боланинг «Буви!» деб чақирганини эшитди.
— Кела қол, нима дейсан? — деди кампир. Бола нимадир деди.
— Ана, айвонга бора қол, айвонда ўтирибди, — деди.
— «Ким экан?» — ўйлади Абдулла ва ҳовлига қаради.
Юзига жўҳори доналари ёпишган беш-олти яшар қоп-қора бола сочиққа ўралган бир нарса
кўтариб келарди. Нарса иссиқ бўлса керак, ҳу-ҳулаб дам у қўлига, дам бу қўлига оларди. Остонага етганда у деди:
16


— Абдулла ака сизмисиз?
— Ҳа, нима эди? — сўради Абдулла.
— Мавини опай бердила.
— Нима бу?
— Жўхойи. Иссиқ.
Бола шундай деб сочиқни ёзиб юборди. Уч-тўртта қип-қизил қилиб пиширилган жўҳори
кигиз устига думалаб кетди.
Абдулла «раҳмат» деб улгурмай, бола худди биров қувгандек, қочиб кетди. «Гулчеҳра!» —
ўйлади Абдулла юзига табассум югуриб ва қўлини куйдирадиган даражада иссиқ жўҳоридан олиб тишлади. Унга шу пайтгача қўрда пишган жўҳори бунчалик ширин туюлмаган эди.
IV
Кечқурун у мактабга келганда, кечанинг тантана-ли қисми тугаб, ўйин-кулги авжига чиққан эди. Қосимжон ҳовлининг ўртасида туриб олиб, ваъзхонлик қилар, лекин ҳеч ким унга қулоқ солмас эди. Ҳамманинг кўзи узун столнинг бурчагида дуторга жўр бўлиб қўшиқ айтаётган қизда эди. Абдулла ҳам беихтиёр тўхтаб қулоқ сола бошлади. Қиз ҳар тўртликни айтиб бўлганда шўх кулги кўтарилар, лекин Абдулла унинг нима айтаётганини англай олмади. Қиз беш-олтита тўртликни айтиб бўлгач, гулдурос қарсак кўтарилди. Қосимжон, менга чалишяпти, деб ўйлади шекилли, тантанали вазиятда қўлларини кўксига қўйиб, миннатдорчилик билдирди ва шу топ Абдуллани кўриб қолди.
— Э, келардингиз-да, ўртоқ медалист? — деди у баланд овоз билан.
У ҳазиллашдими, ё киноя қилдими, Абдулла англамади, унинг икки кўзи ҳовлига гир айлантириб қўйилган стол атрофидаги одамларда эди. У Гулчеҳрани ахтарарди.
— Ўртоқлар! Бир дақиқа диққат! — қичқирди Қосимжон. — Бизнинг кечамизга Париждан, э кечира-сизлар, Тошкентдан ўртоқ Абдулла Шарипов ташриф буюрдилар.
Беш-олти жойдан қарсак кўтарилди. Қосимжон га-пида давом этди:
— Ўртоқ Шарипов сиз-бизга ўхшаган оддий одам эмас. У киши мактабни олтин медаль билан тамомладилар. Ура, ўртоқлар!
Абдулла бу гапдан энсаси қотиб, ўзини четга ол-моқчи бўлди, лекин Қосимжон уни қўлидан маҳкам ушлаганича, дастурхоннинг тўрига тортди. Абдулла унинг кайфи борлигини пайқаб, қаршилик қилмади ва у кўрсатган жойга бориб ўгирди. Негадир ҳеч қаерда Гулчеҳра кўринмасди. «Келмадимикан? — ўйлади ха-вотирланиб Абдулла. — Агар келмаган бўлса, бирпас ўтириб кетаман».
— Ҳафа бўлма, — деди қаёқдандир унинг ёнида пайдо бўлиб қолган Самад. — Биринчи ичиши...
— Зарари йўқ, — деди жилмайишга ҳаракат қилиб
Абдулла,
— Кечани ўзимизга қўйиб беришди. Аттестат топширилгандан кейин ҳамма катталар кетди,
— деди Самад. — Директоримиз яхши одам, шуни талаб қилди.
— Косагул! — қичқирди шу тоб яна Қосимжон уч
марта қарс уриб. — Май!
Кимдир Абдулланинг олдига очилмаган «Шампанс-кое» келтириб қўйди. — Озгина ич, — деди Самад. — Ҳарҳолда муста-қил бўлдик энди.
— Майли. Оч.
— Пақиллатамизми? Абдулла елкаларини қисди.
— Ихтиёринг.
Самад шиша қопқоғини ярмига кўтарган эди, ша-роб отилиб, дастурхонга тўкилиб кетди.
17


— Майли, — деди Самад.— Ҳаётимиз шундай тош-қин бўлсин. Кел, шунга ичамиз. Фужерлар жаранглади. Абдулла бир қултум ютиб, столга қўйди.
— Нега ичмадинг? Бу Қосимжон эди.
— Ё биз билан ичмайсанми?
— Нега? Фақат ҳозир ичгим келмаяпти.
— Бўлмаса мен ичаман.
Қосим пиёлани тўлатди. Энди оғзига олиб борган эди, Самад унинг қўлини тутди.
— Бўлди. Кўп ичиб юбординг.
— Қўйиб юбор! — Қосимжон силтаниб қўлини бўшатган эди, вино кўйлагига тўкилиб
кетди. Лекин у парво қилмай, қолганини қалқиб-қалқиб ичди. Кейин гандираклаб столга яқинлашди-да, пиёлани қўйди ва бирдан йиғлаб юборди.
— Абдулла, дўстим! Мен севинчимдан эмас, ала-мимдан ичаман, аламимдан. Ғаламислар мени йўлдан урди. Бу ерда қолишни истамайман! Тушунасанми, Абдулла?! Шаҳарга кетишни истайман, шаҳарда ўқигим келади. Бу ерда нима бор? Пахта, пахта ва яна пахта!..
— Алжирама, Қосим! — деди Самад.
— Алжираётганим йўқ. Ростми гапим, ё ёлғонми?
— Ёлғон!
— Ўзингни алдама! Биламан, сен ҳам қишлоқни ёмон кўрасан. Худди менга ўхшаб ёмон
кўрасан. Лекин қўрқасан айтишга! Мен қўрқмайман! Мен ростини айтаман. Қишлоқ мана бу еримга келди, мана бу еримга!..
Қосимжон ҳиқилдоғига қўлининг зиҳи билан уриб йиғларди.
— Олиб кетсаларинг-чи! — деди қизлардан кимдир. — Айниб қолди-ку!
Иккита йигит Қосимжонни қўлтиқлаб олиб, нимадир дейишди. Қосимжон йиғи аралаш
қиқирлаб кулди-да, қаршилик кўрсатмай, улар билан кетди.
— Нима бўлди? — сўради Абдулла.
— Ҳеч нарса, — деди Самад кулиб. — Жиннилик қиляпти, холос. Икки кун бурун ҳаммамиз
қишлокда қолишга қарор қилдик.
— Қишлокда қолишга? — ҳайрон бўлди Абдулла.
— Ҳа, Қосимжон ҳам рози бўлган эди. Биласан, қишлоқда доим одам етишмайди. Шунинг
учунми, хўжалигимиз анча қолоқ, камбағал. Бизнинг фойдамиз тегиши мумкин. Катталар жуда ҳурсанд бўлишди қароримизни эшитиб. Зиёфат шунинг учун ҳам қуюқ.
— Ўқимайсизларми?
— Нега ўқимас эканмиз? — деди Самад ҳафа бўлгандай. — Ўқиймиз. Ҳаммамиз ўқиймиз. Фақат сиртдан ўқиймиз. Мен, масалан, қишлоқ хўжалик институтига кираман. Қосимжон педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетига киради. Сезгандирсиз, унинг ким бўлишини гаплари ҳам айтиб турибди. Ана шунақа, ҳам ишлаймиз, ҳам ўқиймиз. Билмадим, нега Қосим бирдан айниб қолди?.. Энди нима бўлади?
— Нима бўларди, — деди Самад ўйланиб. — Нима истаса шу. Кетмоқчи бўлса қаршилик қиладиган одам йўқ. Қишлоқда қолиш мажбурий эмас. Бу ҳар кимнинг кўнгил иши.
— Сенинг ҳамми?
— Менинг ҳам.
— Нега бўлмаса Қосимжон сенга, қишлоқни ёмон кўрасан, деди? — сўради жилмайиб
Абдулла.
— У тўғри айтди, — деди Самад вазминлик билан. — Лекин қишлоқни эмас, қишлоғимизни
ёмон кўраман. Қандай тушунтирсам экан? Биласанми, Мингбулоқ ўзи яхнш, сув сероб. Лекин у қаровсиз. Кўчалари тор, қинғир-қийшиқ. Бунинг устига ёзда чанг бўлади, қишда доим лой. Уйларни айтмайсанми? Ўн-ўн беш уйни ҳисобга олмаганда, ўзимизнинг эски қамиш томли уйлар. Яна кўи иарса ёқмайди. Фойдаси йўқ ҳозир гапиришни. Биз бу ҳақда Гулчеҳра билан кўп
18


ўйлаймиз...
— Гулчеҳра билан?
— Ҳа, унга ҳам қишлоғимиз ёқмайди. Ана шунақа, Абдулла. Лекин беш-ўн йил ўтсин,
Мингбулоқ жуда бошқача бўлиб кетади. Таний олмай қоласан.
— Айтганинг келсин, — деди Абдулла атрофга алсшглаб.
У Гулчеҳранинг номини эшитиши билан қулоғига гап кирмай қолган, лекин унинг
қаердалигини сўрашга негадир ботинолмай ўтирарди. Гулчеҳра кўринмади, у секин ўрнидан турди.
— Қаёққа? — сўради Самад.
— Борай, кеч бўлиб қолди, — деди ийманиб Абдулла.
— Тўхта, ҳозир ош келади. Гулчеҳра қозон бошида. Кечанинг бошлиғи у. Унинг рухсатисиз
кетмайсан.
Абдулла севиниб кетди. Аммо буни сездирмасликка ҳаракат қилиб:
— Анча ўтириб қолдим, — деди.
— Ҳеч нима қилмайди. Бу кеча ҳеч ким бизни уришмайди.
Абдулла «иложим қанча» дегандек, секин жойига ўтирди.
Кимдир радиола қўйиб юборди. Вальс янграй бошлади.
— Тур, — деди Самад. — Ҳарҳолда шахдрликсан, бошлаб бер.
— Иккаламиз.
Улар ўртага тушишди. Абдулла Самадни қўлтиқлади. Ҳовлини бир айланиб чиқишгач,
иккита қизни ўртага тортишди. Бошқалар ҳам бирин-кетин ўринларидан туришди. Абдулла олиб юрган сариққина, нимжон қиз унинг кўкрагига қўлларини омонатгина қўйиб айланар экан, уялганиданми, ёмон тушишиданми, бо-шини ердан кўтармасди. Абдулла бунга парво қилмас, ҳар айланганида: «Қани энди шу қизнинг ўрнида ҳозир Гулчеҳра бўлса? — дея ўйларди. — Тонггача у билан тушардим, зерикмасдим».
Вальс ярмига етганда ўртада уч-тўрт жуфт одам қодди. Ҳамма тўхтаб, Абдуллага тикиларди. Абдулла чиндан ҳам вальсга яхши тушарди. Мактабда ундан ўтадигани йўқ эди. Кечаларда қизлар кўпинча у билан рақс тушишни, унинг олиб юришини орзу қилишар эди. Ҳозир ҳам Абдулла ҳаммани ўзига маҳлиё қилиб қўйган эди.
Ниҳоят вальс тинди. Қарсак кўтарилди. Шундагина Абдулла ҳамма қараб турганини сезди. Уялиб жилмайди-да, қизни жойига ўтқазиб, тўрга йўл олди. Энди ўтираётган эди, таниш қўнғироқ овоз қулоқлари тагида жаранглади.
— Яхши тушар экансиз!..
Абдулла ўгирилди. Рўпарасида оппоқ гуруч тишлари марвариддек ярқираб Гулчеҳра турарди. Абдулла лол бўлиб қолди. У Гулчеҳранинг бунчалик чиройли эканлигини Ҳаёлига келтирмаган эди. Эгнида кенг қизил атлас кўйлак, баланд пошна оқ туфлиси кичкина оёқларига чиппа ёпишган, иккита қилиб ўрилган сочларининг бир ўрими кўкраги устидан тушиб, жингалак учи зулукдек титраб турарди. Шодлигиданми, олов тепасида турганиданми икки юзи анордек қип-қизарган, чимирилган қошлари остида йирик, шўх кўзлари чўғдек ёнарди. Абдулла бу кўзларнинг тафтига чидаш беролмай, ерга қаради.
— Кўринмайсиз? Гулчеҳра кулди.
— Бугун мен ҳам иззатдаман, ҳам ҳизматда. Лекин келганингизни кўрдим. Фақат оддингизга келолмадим. Кечиринг.
— Ҳечқиси йўқ. Самад билан гаплашиб ўтирдик. Локин шу ердалигингизни у айтмаганда, кетиб қолардим.
— Наҳотки?
— Рост.
— Ундай бўлса, кетмаганингиз яхши бўлибди. Энди бўшадим.
19


— Бўлмаса ўтиринг, — Абдулла ёнидан жой кўрсатди.
Аммо Гулчеҳра ўтиришга улгурмади. Радиоладан яна вальс жаранглай бошлади.
— Тушасизми? — сўради Абдулла.
— Сиз билан тушишга уяламан, — деди Гулчеҳра оошини қуйи солиб.
— Нега?
— Яхши билмайман. Кейин мендан кулишингиз мумкин.
— Ҳаммадан кулсам ҳам, сиздан кулмайман. Гулчеҳра ялт этиб унга қаради. Абдулла уни
иссиқ қўлидан ушлаб ўртага олиб чиқди ва эҳтиётлик билан бслидан қучоқлади. Музиканинг янги пардаси бошланиши билан, кутилмаганда, Гулчеҳра бошини кўтарди, иккала қўлини Абдулланинг елкаларига ташлади-да, товусдек сузиб кетди. Биринчи айланишдаёқ Абдулла упи олиб юриш жуда осон ва жуда ёқимли эканини тушунган ва ичида, боягина Ҳаёлидан ўтказган орзу-еига етишганидан чексиз шод эди.
— Алдоқчи экансиз? — деди кулиб Абдулла.
— Нега? — Гулчеҳра қошларини чимирди.
— Жуда яхши билар экансиз-ку?!
— Унчалик эмас, — деди Гулчеҳра ва хўрсинди... — Мингбулоқда танца тушишмайди.
Мингбулоқ шаҳар эмас. Вақт ҳам йўқ, имконият ҳам йўқ.
— Нега? — ҳайрон бўлди Абдулла. — Ахир бугун...
— Бугун бошқа гап. Бугунни биз кўпдан бери кутган эдик.
Абдулла Гулчеҳранинг нима демоқчи эканлигига тушунмади. У ҳозир бу ҳақда ўйлашни,
суриштиришни истамасди ҳам. У Гулчеҳранинг чеҳрасига маҳлиё эди... «Йўқ, — ўйларди у, — бунақа қизни шаҳарда учратмаганман. Йўқ. Очиқ, кибор эмас. Иннайкейин, жуда чиройли. Икки йил ичида у бутунлай ўзгариб кетибди. Қани энди у билан шаҳар кўчаларида юрсанг! Хдмманинг ҳаваси келарди, ҳаваси келиши турган гап!» У шундай ўйларди ва Гулчеҳранинг жиддий гапларини эшитишни истамасди. Вальс тугамаса, тонггача давом этса! У шуни истарди. Лекин Гулчеҳра ўзининг сўнгги гапи билан пайдо қилиб қўйган кайфиятдан унинг қутулиши осон бўлмади. Ҳаракатларидаги илгариги ҳаяжон сусайди, қизнинг бирданига жиддийлашгани у билан баробар оёқ ташласа ҳам, мусиқани боягидек ҳис қилмаётган, унинг енгил гапларга бўлган журъатини тўхтатган, боягина бутун вужудида жўш уриб турган эркини қисиб қўйган эди. Бироқ нимадир дейиши керак. Бир вальс иккинчисига уланиб кетди. Улар бўлса жим. Гулчеҳранинг кўзлари четда, Ҳаёли паришон. Нега шундай бўлиб қолди? Нега бирдан ўзгарди?
— Бошингиз оғрияптими? — сўради ниҳоят Абдулла. Гулчеҳра жилмайишга ҳаракат қилди. — Йўқ, Ҳаёл суриб кетдим. Кечиринг.
— Ҳечқиси йўқ. Мен ҳафа қилиб қўйдимми, деб қўрқдим. Ҳафа қилмадимми?
Гулчеҳра унга жилмайиб боқди-да, бошини қимир-латиб қўйди. Шу боқиши Абдулланинг
яна чеҳрасини очиб юборди. «Кўзлари мунча яхши? — Ҳаёлидан ўтказди у. — Йўқ, бунақа қиз шаҳарда йўқ».
— Гулчеҳра, — деди у севинчи жўш уриб. — Юринг, бир айланиб келамиз.
Абдулла бу фикр миясига қандай келиб қолганини ўзи сезмади.
— Юринг, канал бўйига борамиз. Ҳозир жуда чиройли бўлса керак. Борамизми?
Абдулла тўхтаб, Гулчеҳранинг тирсакларидан ушлади.
— Йўқ деманг. Юринг.
Гулчеҳра жавоб бермади. Унинг кўзлари ўртоқларида эди. Лекин ҳеч ким уларга парво
қилмасди, ҳамма ўзи билан ўзи овора эди. — Юринг!
Абдулла севинганидан сакраб юборай деди.
Мактаб томондан эшитилаётган мусиқа, кулги садоларини ҳисобга олмаганда, ўша куни Мингбулоқ осуда тун қўйнида ором оларди. Осмон тўла юлдуз. Янги етилган кунгабоқардек
20


сарғайиб турган ойнинг ним ранг шуълаларидан олмазор ҳисобсиз кумуш исирға таққан эди. Абдулла катта кўчага чиққунча Гулчеҳранинг соясига қараб борди. Унинг сояси ҳам ўзига ўхшаган чиройли эди. Ҳар қадам қўйганида белига тушиб турган соч ўримлари унинг соясига тегар ва яна шундай тезлик билан ғойиб бўларди. Абдулла сояни, худди жони бордек, босиб олмаслик учун эҳтиётлик билан оёқ қўяр эди. Муюлишга келганда иложи бўлмади, шундай сочининг устига чап оёғини қўйди ва худди ток ургандек чўчиб ўзини четга олди-да, Гулчеҳрага қаради. Гулчеҳра ҳам сояларга қараб келаётган экан, к,ошларини чимириб унга
тикилди.
— Барибир босиб олдингиз!
— Оғридими? — қизнинг гапига мос оҳангда сўради Абдулла.
— Жуда ҳам, — деди Гулчеҳра лабларини чўччайтириб ва бирдан хохолаб кулиб юборди. Абдулла ҳам унга қўшилди. Кулги сабаб бўлиб, мактабдан чиқишлари билан ўртага тушган
уятчанлик, ётсираш йўқолди.
Абдулла қизнинг қўлини ушлади.
— Яхши-а?
— Жуда ҳам! — деди Гулчеҳра. — Кечаси мен бу еққа ҳеч келмаган эдим. Жуда яхши.
Сувни қаранг, худди зар қоғозга ўхшайди. Яхши бўлди келганимиз. Сизчи, сиз ҳурсандмисиз? У Абдуллага ўгирилди. Унинг кўзлари ёнарди.
— Ҳа, — деди Абдулла ва унинг қўлини қисиб кўйди.
Гулчеҳра индамади. У биринчи марта ойдин кечада сайр қилишидан чуқур ҳаяжонда, ҳар
куни, ҳар соат кўриб турадиган нарсалари — канал устидаги бир ёқ панжараси синган кўприк ҳам, япроқлари кумуш исир-ғалардек ярақлаб турган олмазор ҳам, қўйинг-чи, кўзга кўриниб турган ҳамма нарса унга ҳозир бошқача тус олгандек сирли ва қандайдир ёқимли туюларди. Жимирлаб оқаётган сувга тикилар экан, сув тагида ой бир қалқиди-ю, жилмайиб уни имлагандай бўлди. Гулчеҳра беихтиёр:
— Юринг, нарироқ борамиз, — деди.
Абдулла унинг ёнида йўлга тушди. Туннинг сеҳрли манзараси Гулчеҳрани элитган, уни қандайдир илгари Ҳаёлида ҳам пайдо бўлмаган ўзга бир дунёга олиб кирган бўлса, Абдулла ҳам ўзини ҳалигача билмаган ғалати ширин бир кайфиятда ҳис этарди.
— Сезяпсизми? — деди бир маҳал Гулчеҳра.
— Нимани? — сўради Абдулла унга тикилиб. Аммо Гулчеҳра унга қарамасди. Унинг кўзлари пастда, канал бўйида эди.
— Ялпиз...
— Ялпиз?
— Ҳа, Бечора шу пайтда ҳам чиқибди. Сезяпсизми ҳидини?
Абдулла тўйиб ҳаво симирди.
— Ҳа, ялпиз. Узиб берайми?
— Қоронғи-ку, — деди Гулчеҳра.
Лекин Абдулла унга қулоқ солмади, қирғоққа яқинлашиб, ўтларни титкилай кетди. Гулчеҳра
ҳақ эди. Ойдин кеча бўлса ҳам, ой шуъласида минг хил ўтлар орасидан кичкина ялпиз шохини топиб бўлармиди? Абдулла буни ўйламасди. Унинг учун ҳозир Гулчеҳранинг чеҳрасини очган шу ўтни топишдан катта бахт йўқ эди. Бир қўли билан чимга ёпишиб, бир қўли билан каналнинг шундай лабини тимирскилар экан, «топаман, албатта топаман», дерди ичида. Унинг бу шаштидан шу тоб ҳеч ким, ҳеч нарса қайтара олмасди. Гулчеҳра буни сезди, индамади. Аксинча, тепадан туриб, у билан биргаликда димоғини қитиқлаган ялпизни ахтара бошлади. У ниҳоятда шод эди. Шу пайтгача ҳеч ким унинг истагини англаб, кўнглини олмаган эди. Бугун икки марта у орзусига етди. Бу орзулар кичкина бўлса ҳам, уни бах-тиёр қилган эди. Иккала орзусига ҳам у болалик ўртоғи, ғойибдан бугун тонгда пайдо бўлиб қолиб, унинг шодлигига
21