БАРИМТА
Кун чошкоҳдан ошиб, Чорсуда халқ олағовири бошланса ҳам, шундаги бўш дўконларнинг бирида уч нафар йигит ҳануз донг қотиб ухлар эди. Чорсуда бўлиб турған тарс-тўполон гўё бу уч йигитни аллалар эди. Бошиға биттадан шапарак кир ёстиқ қўйиб, остиға яланқават тақир кўрпача ёзған ва устига гуппи чопонини ёпиб, яна шу ҳолда баҳузур хуррак отиб ухлаған бу уч йигит мусофирга ўхшар эдилар. Улар пгу йўсун роҳат қилиб ётқанда, тахтабандлик дўкон ёниға ташқаридан бирав келиб тўхтади ва ҳамма товшини қўйиб, бақириб юборди: "Тўхта, ҳовв Наврўзқул!"
Ухлағучиларнинг иккиси пинагини бузмади, аммо дўконнинг тўрида ётқан чувак бир йигит сўчиб, бошини кўтарди, уйқулиқ кўз билан атрофига қарағандан кейин, ҳамёза тортди, керишди, сўнгра энг четда ётғучиға кўзи тушиб, ёнидағи йигитни туртди:
— Тўр, Шариф, тур, пешин бўлубту. Иккинчи йигит кўзини очди:
— Эй, қўйсанг-чи, Раҳем.
— Тур-да, ахи, ана Қобелбой ҳам кеб тўхтабту.
Шарифбой ёстиқдан бурилиб, ёнидағи учунчи йигитка қаради:
— Палаънат, қачон келган экан?
— Ким билсин.... Инисини бо учратдимикин? Кани, уйғот-чи, палаънатини.
Шарифбой ётқан жойидан қўлини узатиб, Қобилбойнинг муртидан тортди, Қобилбой
136


ғиншиб уйғонди:
— Тек ёт, Шариф.
— Инингта йўлиқдинг-чи?
— Йўлиқдим, икавингга салом айтди, — деди Қобилбой ва юзини улардан четка ўгуриб
олди. — Бир оз тинч қўй, ухлайман.
— Эби, эби, — деди Раҳим, — буродаринг аҳволини гапур-да, ахи. Бар падари уйқуки,
пешинга чикин1 бўлса; кўчага бўлиб ёткан тўпалангни гўшингга иласанми?
— Кеч келдим, кўб жоврама-чи, Раҳим.
— Қорунни тўйғузиб, сўғун ухла акун2, қорунлар ҳам пиёз бўлиб тўхтабту, нонуштани
қаерга қиламиз, Шариф?
— Чойхонага қиламиз.
— Кани, сен ҳам кафанингни ёпиниб шунда чикин ётма, палаънатинг бо ухлаб кетдими?
Иккиси туриб кийина бошладилар. Раҳим узун белбоғини тўғрилар экан, бир қанча чақа ва тангалари ерга сочилиб тушти.
— Ўҳў, ўҳў, сабил, — деди Раҳим пулларни териб. — Худо буларни ҳам кўб кўрди чоғи, акун, Қўқонинг бизга тўғри келмади, иш топилмайде, пул сочиладе, оч қоламиз чоғи, Шариф?
— Қобелбойнинг Қўқонжоиига лаънат, — деди Шариф, — лоақал темирчи ҳам шогирд олмайди, бизга бирон иш топиб бермаса, тўппа-тўғри нар хар Қобелнинг устига минамиз.
Буларнинг вақирлашиға уйқуси ўчиб кеткан Қобил, тўнғур-тўнғур бир нарсаларни сўзлаб, ёстиқдан бошини кўтарди.
— Чумчуқдек чирқиллашдинглар-да, тожиклар, — деди Қобил. — Ишсиз қолған бўлсаларинг, Тошкандга кетамиз.
— Ана-ана, яна топди гавни, — деди Раҳим. — Валдир-валдир қиласан, Қобелбой акун, Тошканд бориш учун пул кани?
— Пул топилади.
— Пул топилади? — деб кулди Раҳим, — бу бепадар бойбаччангизни қара, Шарифбой.
— Пул топилади, — деди яна Қобилбой ва яхтагининг чўнтагага қўл солдй. — Паст
одамларсан-да: биринг темир-чиниг ўғли, иккинчинг шустагарнинг3 боласи...
— Вой-вой, — деди Раҳим, — назари баланд бўёқчининг ўғлидан хафа бўллем!
Қобилбой чўнтагидан бир нарса олиб, уларнинг оёғи остиға ташлади ва ўзи оғзини катта очиб, ҳамёза тортди.
— Ана пул, керак бўлса ол, сендек ифлосларни бир йил боқади.
Раҳим билан Шарифбойнинг оёқлари остиға икки тилло келиб тушти, улар бир олтинларға
ва бир Қобилбойға қараб қолдилар.
— Эби, кимни ўлдурдинг?
— Ота касбим одам ўлдириш эмас.
— Иниси берган, — деди Шариф.
— Қани, ининг билан кўришдингми, Қобел?
— Кўришдим.
— Одами нағз бўлған?
— Одами нағз.
— Акун шу қочиб ёта берайкан-да, — деди Раҳим. — Бирон чора боқсин-да, айтмадинг-чи,
ахи?
— Айтдим... Пайт топиб ҳаммамиз Тошканд кетмакчи бўлдиқ.
— Бале-бале! — Деди Раҳим ва Шарифка қараб қош қоқти. — Тошканд кетамиз дегани
1 Чикин — ...гача.
2 Акун (акнун) — энди.
3 Шустагар — мато оҳорловчи.
137


тексиз1 эмас экан-да, палаънатингни. Ҳай, иш битти, Қобелбой, Тошкандга юрамиз, ўрусингни ҳам бир кўрайлик2.
Шариф ерда ётқан икки тиллони олиб Қобилға узатти: — Ма, тиллонгни киссангта тиқ, Қобел.
Қобил олмади.
— Тилло ўзларингга, икавинг бир тиллодан бўлиб ол. — Аччиғингни қўй, ахи, биз сенга даҳанаки айтдик-да.
Қобил кулди ва парвосиз кийина берди.
— Олмайсанми, палаънат?
— Ўзларингта деяппан-ку, иним сенларга атаб берди.
— Биздан қарзи йўқ-ку, ахи?
— Тушунмаган одамларсан-да, — деди Қобил. — Иним қочиб ётқан ҳолда уларни меҳмон
қилолмадим, деб сенларга шу икки тиллони бериб юборди... Энди тушундингми? — Вой, палаънат... Ҳали сан бизни ўз пулимиз билан бетимизга урдинг?
Қобил кулди. Улар иккиси бирининг оғзидан бири олиб, Қобилни паст уриб, Анварни мақтаб кетдилар.
— Сан отанг ўғли эмассан, агар отанг ўғли бўлсанг, мирзо Анвардек меҳмондўст бўлайдинг. Мирзо Анвар меҳмоннинг бетини кўрмай, бошидан тилло нисор3 қилғанда, сан палаънат бизни туконхонага қамаб қўясан. Буродаринг бўлмаса, Қўқонжонингни кўтариб оғзингга урайдик, мурунингдин мағзи саринг оқиб тушайди!
Қобил бир нарса деб тўнғиллади.
— Э, тўнғиллама, палаънат. Биз пул ошноси эмас, одам ошноси... Сени бозори подшога
олиб чиқса, оғзига тиши бор деб саккиз пулга ҳам олмайди, ба худо!
Улар шу ҳангаманинг устида эдиларким, Чорсудаги шовқин-сурон ичидан баҳайбат бир
ҳайқириқ эшитилди: бозор ола-говири бирдан кесилиб, бу учави ҳам ташқариға қулоқ солиб қолдилар:
Эй-й-й-й-й-й-й...
— Бозор аро йигилишиб гул терганлар!
Қасам ёдлаб, подшоға сўз берганлар! Мирзо Анвар отлиғ элга маълум киши, Ўрда ичра қаламкашлик эрди иши. Арзимаган гуноҳига қочди, кетди. Бундин андак подшога озор етди.
Унинг дўсти Султонали номлиғ мирзо, Бу қочишдан чекмакдадир беҳад изо. Мирзо Анвар гуноҳига тойилди зор, Халойиқни тўхтатишдан мақсадим бор. Эрта пешин асносида Султонали,
Орсиз Анвар гуноҳига ўлғай, бали. Жамиятда ҳозир бўлса осий Анвар,
Ёки унинг дўсти ошносидин бирар. Гуноҳингга Султонали ўлар, десин, Эрта пешин вақти, афсус, сўлар десин. Имонлик қул нафси учун дўстин сотмас, Гуноҳи йўқ ошносини ўтка отмас. Қулоқ солган гуноҳсизнинг фарёдига, Дард қолмағай, етар ҳар вақт муродига!
1 Тексиз — бекор.
2 Шу вактларда Тошканд ўрус қўлида эканлиги унутилмасин (муал.). 3 Нисор — сочиш.
138


Жарчи тўхтади, шовқин-сурон яна эскича давом этди. Жарнинг давомида қулоғи тиккайиб, кўзи катта очилған Қобилбой сукутка кетди...
— Нега хомуш тўхтадинг, Қобел? Акун жарчинг нима деб вақирлайди? Қобил жавобсиз бошини чайқади.
— Гапур, — деди Шариф. — мирзо Анвар, осий Анвар, деяпти чоғи? Қобил яна жавоб бермади.
— Забонинг бор, ахи, буродарингни тутканлар-чи? — Йўқ.
— Бўлмаса нега ундай чикин хомуш тўхтадинг? — Энди тутмакчилар...
— Энди тутмакчилар? — деб заҳарханда қилди Раҳим. — Дарди харинани тутади.
— Тушунмай ётибсанлар, анови кун биз бир мирзонинг уйига борған эдик-а.
— Ҳай.
— Ана шуни, сен Анварнинг дўсти эдинг, деб баримта1 ушлаганлар... Эртагача Анвар
келмаса, шу Султоналини ўлдурар эмишлар...
Жар маъносига энди тушунган йигитларнинг юзида бирдан ўзгариш кўрилди, кўзларида
ғазаб, нафрат ўти ёнди:
— Бу хон йўқ2, бу даюс! — деди Раҳим. — Акун санинг лабингга кесакни ман суртай,
ўртоғим Шарифни ўлдир? Бу хон йўқ, бу даюс. Азбаройи худо, даюс!
Қобил лабини тишлаб, секинроқ ишоратини қилди. Чунки хуйланиб кеткан Раҳим бутун
дўконхонани бошиға кийиб бақира бошлади.
— Бу хон йўқ, бу даюс! Вой дар даҳанат хонаша!..
— Секин-секин! — деди қўрқувлиқ Қобил ва ўрнидан туриб кетди, — бир фойдаси борми,
жинни!
— Вой дар даҳанат хонаша!..
Қобил югуриб бориб, дўконхона эшигидан кўчага қаради.
— Қўй акун, даюсинг мени хам бўғиз қилсин... Вой дар даҳанат...
Раҳимнинг эскидан шунинг сингари асабий оғриғи бор эди. Шариф билан Қобил унинг феьлига яхши тушунар, ул бирар ҳақсизликка дуч келса, гарчи масаланинг ўзига тааллуқи бўлмағанда ҳам шунинг сингари жинни бўлиб олар эди. Раҳим уч-тўрт дақиқа сўкуниб, титраб дўконхонани бошиға кўтаргандан кейин тинчиди, Қобил дўконхона эшигини ёпиб, ўртоқлари ёниға келди. Учави бир неча вақт хомуш ўлтурдилар.
— Шу бевафо дунёга бир иш қиламиз, Қобелбой, — деди яна кўзи олаланған Раҳим. — Даюсингни зиндони қаерга?
— Зиндонини нима қиласан?
— Ана ман бор, ана Шариф, ана сан, — деди Раҳим. — Шу тунга учавимиз бориб ё ўламиз, ё шу бечорангни рўшнолиққа оламиз.
Қобил манглай остидан Шарифка кўз юборди. Шариф кулимсиб, Раҳимга қаради..
— Э, сенга чи бало шуд?3
— Ҳеч чи, — деди Раҳим. — Акун биз дунёга нима олиб борамез, ҳай ўллук; дунёга ўн
тилло пулимиз қолайдими, ё уйга сочини тараб тўхтаған хотунимиз қолайдими?
— Йўқ, қолайтикони йўқ, — деди кулиб Шариф.
— Дасташа гир, — деди Раҳим. Шариф билан Қобилға икки қўлини чўзиб, улар иккиси ҳам
илжайган кўйи қўлларини бердилар. — Лафзатон якми? — Як-як, Раҳим дав.
1 Баримта — гаров.
2 Бу хон эмас... (муал.).
3 Э, сенга нима бало бўлди?
139


— Ҳазилаш нест?
— Нест.
— Тамом, — деди икки қўлини бўшатиб Раҳим. — Шуд.
Бу аҳдлашишдан сўнг учави ҳам хомуш қолдилар. Ташқарида шовқин-сурон давом этар, узоғроқ жойдан қаландарлар талқини эшитилар ва дўкон ёнидағи бир каллапаз зўр бериб ёғлиқ хасипини махтар эди. Полос устидаги чўпларни ўйнаб ўлтурган Қобилбой узоқ сукутдан бош кўтарди.
— Меним бир неча ерларга боришим керак экан.
— Қаёнға?
— Кеча мени олиб кеткан бўзчининг уйига, ундан кейин инимнинг олдиға.
— Нима учун?
— Балки Султоналининг қамалиши ёлғондир, агар чин бўлса, иним билан албатта
кенгашиш керак. Ўрунсиз кучаниб қолмайлиқ-да. Шариф Қобилнинг сўзини маъқуллаб, бош ирғатди.
— Ҳай, кет, — деди Раҳим. — Биз шу ерга бўламиз, ханжарларни чархка тоблаймиз. Кўб тўхтама, палаънат.
Шариф ва Қобил унинг жиддиятидан кулимсишдилар. Қобил дўкондан чиқди. 56. ХАЙР ЭНДИ, РАЪНО!
Хотин-қизлар жинсидан иродаси кучлик, ҳатто эрлардан ҳам жассурроқ шахсларни кўб учратамиз. Шунинг билан бирга, уларни нақадар кучлик иродага молик бўлмасинлар, яна ҳиссиётларига мағлуб кўрамиз. Масалан: ҳикоямиз қаҳрамони Раънонинг жасорати, хонға қарши исёни, ҳатто маъюс қолған Анварни йўлға солиши — ўз замонаси учунгина эмас, бизнинг ҳозирги асримиз учун ҳам лойиқи таҳсин ва Раъно ёшлиқ қизларимизға ибратдир. Лекин иродаси кучлик шу Раъно ҳозир яна ҳиссиёти қўлида мағлуб эди.
Бу кеча Анвар оғаси билан кенгашиб, шу кунлар миёнасида Тошканд кетишни ўзига жазм қилди. Раънога ҳам Қўқон билан видоълашиш оғир сезилмади. Аммо, масала қатьий ҳал қилинғач, Раънода бир тарафдан қўрқунч, иккинчи тарафдан қизиқ яна бир жасорат туғулди; кампир билан биргалашиб ота маҳалласига борар эмиш; ўзи би-равнинг йўлагида туриб, кампир орқали онасини айтдириб чиқар эмиш.
Туни билан шуни ўйлаб чиққан Раъно, эрталабдан бери Анварни хафа қилар, ўз сўзида исрор этар эди. Кичкина ҳужранинг сандалида қаршима-қарши ўлтурғучи Анвар ва Раъно бир- бирисидан ўпкалик қиёфатда эдилар.
— Ҳиссиётка қаттиғ берилибсан, Раъно... Ҳар қадаминг-да сени бир фалокат кутадир, менга қолса аямга ҳам ишониб бўлмас.
— Паранжи ичида борған Раънони таниш учун ҳеч кимда каромат йўқ; аямга нега ишониб бўлмасин?
— Сен қочқан, аянгнинг обрўсини тўккан қизсан...
— Ҳеч, ҳеч... Аямнинг кўнглини мен яхши биламан, аям сиз ўйлаған хотинлардан эмас, ҳеч. — Яхши, йўлда ҳам сени ҳеч ким танимасин, кампир ҳам аянгни алдаб олиб чиқсин,
аянгнинг ўзига ҳам ишонайлиқ; яна ҳар ҳолда меним учун шу қасдингдан кечсанг нима бўлади, Раъно? Биз Тошкандга бориб еткан кунимизоқ, соғлиғимизни ва узримизни айтиб, хат ёзармиз- ку, жоним.
Раъно жавоб бериш ўрниға бирдан йиғлади, анча вақт кўз ёшисини юзи орқалиқ тўкиб турди.
— Балки мен... аям билан абадий кўришмасман.
— Ҳай Раъно, Раъно, — деди Анвар. — Худоёр юз йил яшайди, биз Тошкандда ўламиз, деб
140


ўйлайсанми? Хайр, кўб бўлса Худоёр яна беш йил яшасин, ваҳоланки, унинг зулми шу йўсун давом этканда, биз чамалаған бу фурсат ҳам кўб; зеро, зулм неқадар кучайса, унинг умри шунча қисқа бўлиши тажрибалар билан собитдир. Агар шунгача ҳам сабринг етмаса, бошқа чораси топилар, Раъно, масалан, аянгаи Тошкандга чақирармиз ёки гапни бир оз эскиткандан сўнг Қўқонға ўзимиз келсак ҳам бўлади.
Раъно жавобсиз яна кўз ёшисини тўка берди, бу ҳолдан сиқилган Анвар, Раънога бир оз қараб турди:
— Хўб, йиғлама. Ҳали бир-икки кунсиз йўлға чиқолмасмиз, бу кун кечаси акам келса, эрта бозорға чиқиб йўл ҳозирлигини кўрса, ҳар ҳолда бириси кун кечқурун жўнашимиз ҳам аниқ эмас. Бинобарин сен ошиқмасанг ҳам бўлади. Ундан сўнг, сенинг ўйлаған йўлинг жуда қалтис, бу тўғрида бошқачароқ тадбир топармиз...
Раъно индамади, бир энтикиб ором ҳавосини ютди ва рўймоли билан кўз ёшисини қуритди. Анвар ўпкалик ил-жайиб Раънони янди. Улар шу ҳолда экан, ҳужра девори кўча тарафдан уч- тўрт қайта гурс-гурс урилди. Иккисининг ҳам қулоқлари тиккайиб бир-бирисига савол назари юбордилар...
— Бегона киши эмас, — деди бир оздан кейин Анвар. — Мен Сафар ака билан кундузи учун девор уришни шарт қилған эдим... Сен чиқиб кампирга айт, эшикни очсин.
Раъно ҳужрадан чиқди. Бирар дақиқадан кейин ҳавли саҳнига бир неча оёқлар кирди. Бемаҳал йўқлашдан Анварнинг кўнгли ғаш тортиб, келгучини Сафар ака бўлар деб ўйлади. Ҳужра эшиги очилиб, ичкарига бири орқасидан бири — Қобилбой билан Сафарбой кирдилар. Анвар яна онглашилмовчилиқ ичида қолди, Сафар аканинг тинчсиз — ҳаяжонли кўзи Анварнинг илгаридан кўриб қўйған бир неча эҳтимолларини хотирлатиб, уларга жой кўрсатди.
— Вақтсиз йўқлашларингаз сабабсиз бўлмас, — деди товшини секинроқ чиқариб Анвар. — Биздан хабар топқанларми?
Сафар ҳамроҳига қараб, икки қўлини қовуштириб енглари ичига олди. — Йўқ...
— Султоналини қамағанларми? — деб яна сўради Анвар. — Қамағанлардир? Сафар ва Қобил бир-бирларига қарашдилар.
— Шундай, мирзам, шундай... Бизлар жуда ҳайрон бўлиб қолдиқ-да. Анварда қонсизланиш ва кипрак остларида ҳаракат кўрилди.
— Зарари йўқ, қутқарамиз... Қачон қамағанлар?
— Кеча кечқурун... Боя бизнинг уйга Султоналининг хотини келган эди, мен шундан эшитдим. Унинг устига акангиз бориб қолди...
— Сиз кимдан эшитдингиз, ака?
Жарчи хабарини ва бу тўғрида ўртоқлари билан берган қарорини Қобилбой сўзлади. Анвар
оғасининг сўзини жиддий эшитиб, бир неча вақт ўйлаб ўлтурди.
— Сиз ва ўртоқларингизнинг ҳамиятларингизга раҳмат... Лекин бу йўл билан Султоналини
қутқариш қийинроқ, балки мумкин ҳам бўлмас, деб ўйлайман.
— Агар биз унинг қамалған жойини билсак, нима учун мумкин бўлмасин, Анвар?
Ўртоқларим юраксиз йигитлар эмас, бу ёғидан хотиржамъ бўлингиз.
— Раҳмат. Албатта, бу жасоратни юраксиз кишилар қилолмас. Меним бу жасоратка
умидсиз қарашим сабаби шунинг учунки, бундай шартлик ва нозик ҳабслар1 аксар ўрданинг ўзидаги овоққа қамалғучи эди. — Ўрдаға кириш қийинми? Анвар бош чайқади.
— Ҳеч мумкин эмас, тун бўйи элли нафар йигит ўрда қўргони остидан айланиб турадир. Қобилбой маъюс Сафар бўзчиға қаради. Сафар бўзчи зўр бериб мўйлабини тишлаб, узар
эди.
1 абс — маҳбус.
141


— Зиндонға қамаған бўлсалар, эби бор экан-да, тақсир.
— Эби... Зиндонға қамашлари эҳтимолдан узоқ, Сафар ака.
Яна бир неча фурсат сукутда қолдилар. Қобилбой ҳар он тўпписини қайириб, бошини қашир
эди. Анвар сандал кўрпасидаги бир ипни узиб олмоқчи бўлғандек қўлини силтар эди. — Зиндондан хабар олдиришимиз керак экан-да, Анвар?
— Хабар олинса... бўлади.
Қобилбой Анвардан шу жавобни олиб, Сафар бўзчиға юз ўгирди:
— Мирзонинг уйига бир киши юборсақ-да, унинг хотини эрига таом келтирган бўлиб
зиндонға борса... Шу қандай бўлар экан, Сафар ака? — Маъқул, ука, маъқул.
— Сизга-чи, Анвар?
Анвар тўғри ишорасини берди.
— Бояғи андишамизни ҳам айтиб ўтайлик, — деди Қобилбой — Биз йўлда бу тўғрини мулоҳаза қилиб келдик, Анвар. Сўзнинг рости шуки... Сиз бу уйдан ҳозир кетсангиз маъқул. Ҳарчи одам боласи-да. Ҳалигидек жони кўзига кўриниб иқрор бўлиб қўйса...
Анвар бош чайқаб, кулимсиди.
— Султонали ундай одам эмас, бундан хотиржамъ, — деди Анвар қаноат билан ва бир оз
ўйлаб турди... — Аммо Султоналининг хотини, тўғриси, бир оз хавфлироқ; хотин киши эримни қутқараман, деб нодонлиқ қилса, иш расво...
Сафар бўзчи боя Султоналининг хотини келганда, Қобилбойнинг ниятини эшитиб хотиржамъ бўлғанини сўзлади.
— Жуда яхши қилинған, раҳмат... Ҳали унинг уйига киши юборсангиз, яна уқдириш, хотиржамъ қилиш керак, шундай ишонтирилсинки, эрта пешингача эрининг озод бўлишиға шубҳаси қолмасин, ҳатто уни бу йўсун алданса ҳам бўладир. Эрта билангача қутқарилса, хўб, қутқарилмаса Анварнинг ўзи бориб қутқарар эмиш, агар сен шунгача сабр қилмасанг, эрингнинг яна жазо тортишиға сабаб бўласан, дейилсин.
— Хўб, мирзам, хўб.
— Сизга яна бир хизмат, Сафар ака, — деди Анвар, Сафар ҳозирлик ишорасини қилиб, энгташиб олди. — Хизмат шуки, синглингиз мен билан бирга турмаса, сиз олиб кетсангиз...
— Хўб, хўб.
Анвар ўрнидан турди ва ҳозир қайтиб киришини сўзлаб ҳужрадан чиқди. Кўр киши зўр
бериб ғўза суғурар, кампир чиғириқ чиқарар, Раъно эса, кўзини бир нуқтаға тикиб, сандал ёнида ўлтурар эди. Анвар ҳавлига тушиб, Раънони ўз тарафига имлади. Иккиси ҳавлининг чеккароғиға бордилар.
— Эшитдингми, Раъно? — Нимани?
— Уларнинг сўзини? — Йўқ.
— Бизнинг бу ердалиғимизни сезиш эҳтимоллари бор экан, Султонали қамалған, иқрор қилса эҳтимол эмиш...
Раънонинг кўзи қавариб кетди.
— Аҳ?
— Қўрқма... Сен ҳозир Сафар ака билан кетасан, мен ҳам бошқа жойға бораман. Йўл
ҳозирлиғини кўриб битиргунча бир неча кун айрилишиб турмасак бўлмас... Сен бориб кийин. — Ростданми?
— Ростдан, сен қўрқма, фақат бу бир эҳтиёт, ҳозир Султоналининг қамалишидан бошқа гап йўқ.
— Кийимларим ҳужрада...
142


— Ҳужрада бўлса улар чиққандан кейин кириб кийинарсан. Иккиси айвонга қайтиб, Анвар ҳужрага кирди.
— Синглингиз ҳозир кийинади, — деди Анвар. — Бирга юриш яхши, бўлмас, икавингиз бир оз илгарида, Раъно орқада борсин.
— Хўб.
— Ундан кейин сиз зиндон хабарини билиб, хуфтан чоғи меним олдимға келингиз, Қобил ака.
Қобил ваъда ишоратини бериб, Сафар ака билан ҳужрадан чиқди. Раъно кириб кийина бошлади. Анвар маъюс эди, бир оз шошинқираб кийинган Раънонинг латиф юзига қаттиғ тикилган эди.
— Сиз кимникига борасиз?
— Менми, мен... мен шу яқиндағи биравникига. — Мен ҳам сиз билан турсам бўлмасмиди?
— Йўқ, хавф бор.
Раъно айрилғуси келмагандек уфлади. Кийиниб бўлиб паранжисини ҳам қўлиға олди, Анвар ҳужранинг бурчагига ўтиб, Раънони ўз ёниға имлади. Раъно келгач, Анвар уни қаттиғ қучоғлаб ўпди.
— Акам сенинг ёнингға мендан хабар етказиб турар, сенга бошқа ёрдамлар ҳам қилар, Раъно.
— Тошкандга тезроқ кетайлик, мен... уч кундан ортиққа кўнмайман.
— Хўб... яна бир ўпай, Раъно.
Раъно табассум ичида яна юзини тутиб берди. Анвар бир неча вақт унинг юзидан
ажралолмай турди.
— Бўлди... Улар кутишиб қолғандирлар.
Анвар уни бўшатди...
— Пулни сен олиб кет, Раъно, меним эсим йўқ, йўқотиб қўярман.
Раъно бурчакдаги кийиз тахидан бир ҳамён олтунни олди.
— Сизга бир-икки тилло бериб кетайми, балки керак бўлар?
Анвар керак эмас, деб бош чайқади. Яна шу ҳолда Раъно ҳамёндан икки тилло олиб,
Анварга кўрсатди:
— Шу икки тиллони холам билан отамға биттадан бе-риб кетаман? — Бер, бер... Хайр энди, Раъно!
Раъно ҳам, хайр, дегандек бош ирғади ва шошиб ҳужрадан чиқди. Раъно айвондагилар билан хайрлашар экан, ҳужрада қолған Анварнинг икки кўзи жиқ ёшқа тўлиб, кўкраги кучлик- кучлик силкинди ва гавдаси ўзига оғирлиқ қилғандек деворға бориб суявди...
57. ҚЎРҚУНЧ БИР ЖАСОРАТ
Қобилбой бу сўзни эшиткучи қулоқлариға ишонмағандек, Анварнинг яқинроғиға сурилди. — Нима деяпсиз, Анвар, мен яхши онгламадим?
Анвар яна ўша сўзини такрорлади. Қобилбой энди бир оз орқасиға қочиб кўзини катта очди ва бир неча вақт қотиб турди...
— Сиз нима қилмоқчисиз, ука. Ўз оёғингиз билан... Йўқ, бу бўлмаған гап. Балки бу — хоннинг унга пописасидир, шу ҳийла билан мақсадиға етмакчидир... Қўйинг бу гапни, ука, қўйинг...
Анвар ҳамон бояғи вазиятда, кўзини бирнуқтаға тикиб, сандал устидаги қоғозни оғаси яқинроғиға суриб қўйди...
— Башарти пописа бўлмаса?.. — деди Анвар. — Хон пописани билмайди, унинг ҳамма
143


ҳаракати жиддий. Шундай, сиз бу хатни эртага унинг қўлиға берасиз ва ундан ҳар бир ёрдамингизни аямайсиз.
— Бу ақиллиқ гап эмас, ука...
— Мен энди шунга қарор берганман, — деди Анвар ўзгаришсиз. — Бу азмдан қайтиш йўқ... Фақат, сиз ундан ёрдамингизни аямаслиққа менга сўз берсангиз бўлди.
Қобилбой энтиқди, хатни қўлиға олиб, бир неча фурсат сукутда ўлтурди... Сўнгра бирдан ўрнидан туриб ҳужрадан чиқа бошлади.
— Йўл бўлсин?
— Кетяппан.
— Хайр, кечирингиз.
Қобилбойдан жавоб бўлмади.
***
Кун қиёмға яқинлашқан. Яна бирар соатдан сўнг Султоналини ўлимга олиб чиқар эдилар. Ўрда ҳеч бир ўзгаришсиз, одатий такаллуфида ҳаракатланар, бахмал ва заррин кийган саркардалар ичкари билан ташқариға тўхтовсиз қатнашиб турар эдилар. Бу кунги девонда бир неча муҳтарамларнинг чақ-чақи билан яна бошқача руҳ, икки кундан бери яна девон хизматини адо қила бошлаған бир муҳтарам ёш олимнинг мулойим сиймоси мирзолар орасини яна мунаввар эткан ва юзидан ғолибият маъноси чакиллаб турған икки муфтининг мутоябаларига ёш олимнинг майин нигоҳи ҳар замон илжаяр эди.
— Унинг учун икки йўл, — дер эди Шаҳодат муфти, — ё аммазодасини топиб бериш, ё ўлим, фақат икки йўл.
— Албатта шундай, — деб унинг сўзини тасдиқ қилар эди мулла Абдураҳмон. — Топиб берганда ҳам яна жазо бор, бу тарафи ҳам унутилмасин.
— Яна қандай жазо? — деб ажабланар эди мулла Калоншоҳ.
— Топиб беришни бўйниға олдими, бас, бу сўз Анварни қочирған ҳам ўзим, деган иқрордир.
Бу бийрон жавоб мулла Калоншоҳга ёқинқирамас эди.
— Топиб беришни бўйинга олмаслиқ, гуноҳсизлик деган сўздир. Дарҳақиқат, Анварнинг
қаерға кетканини билмаса, қандай қилсин? Бас, бу ҳолда Султонали қатл қилинадир, гуноҳсиз ўлдириладир... Бунга ким сабаб, унинг қони кимни тутадир? Мен шунисига ҳайронман-да.
Бу сўз қаршидағи икки муҳтарамни лом дедирмай қўйиб, чақ-чақ шу ерда шарт кесилди. Шаръий либос кийдириб, ўз менлигини ишка оширған мулла Калоншоҳ ғолиб ва мағрур, қўлидағи таҳрирга қаради.
Шундай: шу соат ичида Султоналини ўлим жазосига олиб чиқар эдилар. Ўрдадан ҳар ким унинг нажот топишиға ишонмас; хоннинг олдиға чақирилди — ўлди, башарти гуноҳи бўлиб, иқрор қилса, яна жазога қолди, вассалом. Аммо Анвар хон ҳузурига келиб ўзини унинг ҳукмига топширадир, чин йигитлик йўли билан дўстини қутқарадир, деган хаёлға ким ишонсин? Кеча жарчи кўй-гузарларни айланиб, Анварни инсофга чақирди, киши қониға қолмаслиқ фазилатини тараннум эттирди. Бироқ, Анварнинг бундай "ҳамоқати"ға ахлоқан сукут этиб, виждонан музлаган ўрда арбоби ва бошқалар ишонсинми?
Шундай: ўрда арбоби бу кун пешиндан бир оз илгарироқ мужассам бир виждон, тоғюрак бир йигит ва ўлим сари кулиб келгучи бир арслонни ўз тарихида биринчи мартаба кўрди ва тонг ажабда қрлди. Бу улуғ жасорат бир неча дақиқаларғача зулм итларини сукутка солди, уларни ишдан тўхтатди. Урда арбобларининг маҳкамада ўлтурганлари эшик ёниға чиқиб, йўлда борғанлари ҳаракатсиз қолиб, парвосиз ҳар ким ёнидан садомлашиб ўткучи арслонни тамоша қилдилар.
144


Анвар девонхона қаршисиға етканда, нима мақсад биландир даричалар ва эшик ёнидан мўралашқучи мирзоларга умумий бир таъзим ифода қилди ва собит қадам зиналарга оёқ қўйиб, юқориға, хон ҳузурига чиқиб кетди. Пойтахт бўсағасидаги доимий ясовуллардан ўтиб, даҳлизда тўхтади. Чунки бундан нарига ўтиш учун ҳудайчи воситасида хондан рухсат олдириш лозимдир. Биринчи эшик ёнида қўл қовуштириб турғучи Дарвеш ҳудайчи таажжуб ва ҳайрат ичида Анварни қаршилаб, иккинчи хонадаги "жаноб" ҳузурига кетди.
Тахтига такя қилған Худоёр икки кўзи тўғрисиға икки жаллодни қўйиб, ёнидағи домла шоғовул, Турсун оталиқ ва ғайри бир неча аъёнлар билан суҳбатлашар эди.
— Пушти паноҳо! — деди ҳудайчи, — хиёнаткор ўз ихтиёри билан келиб, доми адолатингизга таслим бўлмоқчи!
— Хиянаткаринғ ким?
— Мирзо Анвар!
Хон сесканиб кетди, ҳамнишинлар ҳам алонғ-жалонғ бўлдилар.
— Келтир!
Ҳудайчи қуллиқ қилиб, орқасиға қайтди. Даҳлиздаги Анвар биринчи хонадаги аъённи
ҳайратка солиб, иккинчи танобийнинг бўсағасида, жаллодлар ўртасида тўхтади ва хонға таъзим адо қилди.
Рақибни бу қадар жасоратда кўрган Худоёрнинг кипрак остлари учиб, соқол туклари сиякинди ва бир оз сўз тополмағандек тамшаниб турди.
— Сен бизга хиянат қилдинғ, ит увли! Анвар бош ирғатди.
— Иқрорман.
— Тузимни унутдинғ!
— Тонмайман.
— Иқрорсен, тонмайсен, ўбдан иш! — деди заҳарханда қилиб хон, — ўлувдан ҳам
қайтмайсен!
— Мен сиздан марҳамат сўраб келган эмасман, — деди илжайиб Анвар. — Ўзимни ўлимга
бериб, бир гуноҳсизни қутқазиш учун келганман.
Ҳамнишинлар лабларини тишлашдилар. Худоёр истеҳзолик кулди.
— Пусулмончилиқ қиғансан-да?
— Албатта, — деди Анвар, — бошқалар киши гуноҳи учун гуноҳсизни тутиб пусулмончилиқдан чиққач, мен пусулмонлиқ билан ўлишни ўбдан билдим.
Бу жавоб Худоёрни қип-қизил туска қўйиб, манглайида терлар кўринди, ғазаб ўти аланга олди.
— Сенинг қиған ишинг пусулмончилиқда борми, ит увли?
— Мусулмончилиқда юзлаб хотин устига, бир камбағал уйланмакчи бўлған қизға ҳам зўрлиқ қилиш борми, қиблаи олам.
— Чиқар буни, жаллод! Жаллодлар ҳаракатландилар.
— Ханжаримиз қонсираған! Анвар бош чайқаб кулди.
— Гуноҳсизни меним кўз ўнгимда банддан озод қилинмас экан, Анварни бу ердан чиқара олмаслар, қиблаи олам, — деди ва ўзини ташқариға торта бошлаған жаллодларни арслонларча силтаб юборди, — сизда адолат борми, жаноб?!
Қўрқунч бу ҳайқириқ Худоёрни инсофка келтирди. Жаллодларни тўхташқа ва ҳудайчини Султоналини ҳозирлашга буюрди. Кўзи қонланған Анвар икки қўлини ёниға ташлаб Худоёр қаршисида туриб қолди. Ҳамма сукутда... Шундай фурсатларда гуноҳкорни адабсиз сўзлар билан сўкиб турғучи Худоёр ҳам жим. Чунки, аъён назарида ҳар бир адабсизлигига Анвар
145


тарафидан кучлик бир ҳақорат олиш эҳтимоли бор. Шайхи Саъдий айтканча, дунёда ҳаётидан қўл ювғучидек тили узун киши бўлмас. Дарҳақиқат, инсонни разолатка солғучи унинг манфаати тақозаси, қола берса ўлимдир. Бу иккисидан кечгучига эса на подшоҳнинг қаҳри ва на жаҳаннамнинг қаъри фарқсиздир.
Кўб фурсат ўтмай ҳудайчининг орқасида Султонали кирди, хонға қарши тургучини таниб, титради... Титрар экан, Анварддн бир оз кейинда туриб хонға таъзим қилди.
— Сиз озод бўлдингиз, — деди хон, — девонға чиқиб ўз ишингизға қаранғ!
Султонали ихтиёрсизча хон томонға букулиб олди... Анвар "истеҳзоли" вазиятда
Султоналига ён қаради:
— Меним қаршимға ишлаб, жанобга неқадар содиқ қолсангиз ҳам, садоқатингиз сизни
нажотка чиқара олмади, билъакс, сиз ўйлағанча мен — инсофсиз сизни қутқардим... Сиз шуни унутмасангиз бўлди, Султонали ака, — деди Анвар ва хонға ишорат қилди. — Қўлимни боғласинлар, чиқариб ўлдирсинлар.
Султонали орқасиға қайтди, қайтар экан, кўзидан бир неча томчи ёши оқиб тушди. Жаллодлардан бири келиб, Анварнинг қўлини орқасиға боғлади, Анварнинг қўли боғланар экан, Муҳаммад Ниёз домла ўрнидан туриб, хонға қуллиқ қилди.
— Шу адабсизнинг гуноҳини меним учун кечсинлар.
Хон юзини четка ўгирди:
— Растаға чиқаринғ!
Анвар хонни ва ҳамнишинларини масхаралагандек таъзим адо қилди. Жаллод олдинға
тушди, унинг орқасидан Анвар юрди ва орқадан икки нафар қуроллиқ ясавул эргаштилар. Анвар ўзини ўрдаға киришида қандай тетик туткан бўлса, ўлим сари чиқишида ҳам ўшандоғ парвосиз эди. Кўзи тушкан таниш ҳар кимса билан "Хайр, хўш" деган каби имлашиб олар эди. Ранги қув ўчиб ҳушсиз каби ташқи дарбоза ёнида турған Султонали билан хам алоҳида видоълашди. Анварнинг қарашидағи маънога тушунган Султоналининг юраги сув бўлиб оқди ва ҳушсиз, ҳиссиз, Анвар кўздан йўқолғунча қараб қолди...
Янги растада халқ қайнашар эди. Қўлида яланғоч ханжарини ушлаб, белига ойболтасини қистирған манфур жаллод орқасида келгучи маҳкумга кўзи тушкан халқдан баъзиси жазо майдониға қараб оғилди ва баъзиси нафратланган кўйи ўзини четка тортди. Жазо майдони янги раста билан ўрда боғининг муюшида бир дор ва остиға қон оқизиш учун қазилған чуқурдан иборат, эди. Дор остиға келиб етдилар. Бир онда дор атофига юзлаб йиғилған томошабин халқни ясовуллар четланишка буюрдилар. Халқ орқаға силжиган бўлиб, яна сиқилиша берди. Дор остида Анварнинг қўли ешилиб, таҳорат олиш учун унга сув берилди. Чунки бу маҳкумнинг қонуний ҳаққи эди. Анвар таҳорат олар экан, жаллод ва ясовуллар ханжар яланғочлаб унинг теварагини қуршаб турдилар. Анвар таҳоратланиб, устидаги тўнини ерга ёзди. Жаллодлар доирани бир оз кенгайтиб, Анвар икки ракаъат намоз ўқуди.
Дуодан сўнг Анвар ўрнидан турди, қўлини боғлашқа бериб, атрофига бесаранжом аланғлади. Теваракни сириб олған халқ олдида манфур кўзини мойландириб ўз устига тўп- тўғри қараб турған мулла Абдураҳмонни кўрди. Анвар титради. Абдураҳмон илжайди...
— Кулишка ҳаққингиз бор, домла, чунки ўч оласиз, — деди Анвар. Бирдан ҳамманинг кўзи Абдураҳмонга тушди. — Фақат сиз ифлослиқ натижасида куласиз, мен... мен тўғрилиқ самарасини ўраман, сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман... Мени дор остиға ким келтирди? Виждон эмасми, тақсир?! Сизни бу ерда ким томошабин қилди. Ифлослиқ эмасми, тақсир?!
Халқ чуқур сукутда, ўз орасида турған "пешво"га киналик кўз билан тикилган эди... Жаллод қўли боғланған Анварни дор томонға олиб борди. Анвар ўз ихтиёрича чуқур ёниға ўлтурди ва ханжарини яниб келган жаллодга қўли билан "озғина тўхтанг" ишоратини қилиб, Абдураҳмон томонға кулди:
146


— Меним ҳолимни кўрингиз, домла, — деди Анвар кулган юзда, — қўлим боғланған, устимда ханжар ялтирайди. Лекин мен куламан... Нима учун бундай, тақсир? Чунки виждон роҳатда, жон тинч, юракда ишқ... Дуруст, мен кўмилгач, қабрим устида кўкси доғлиқ қизил лолалар кўкарар... Нимадан бу? Бу — сизнинг каби тубанлар солған из...
Томошабинлар тоқатсизланғандек кўриндилар, Анвар узаниб ётди... Жаллод ханжарини енггига яниб Анвар устига энггашти.
...Энггашти, бироқ орқадан берилган кучлик бир зарб билан Анварнинг устидан ошиб, мукканча чуқурға йиқилди. Жаллоддан беш қадам нарида турған ясовуллар ҳам кўкдаги ханжарлик қўлларини остға букалмай, кимлар биландир олишиб ётар эдилар ва шу онда кучлик шапалоқ товши эшитилиб, салласи чувалган бир ёш мулла ерга ўлтуриб қолди. Халқ тартибсизланди... Қобилбой Анварнинг дастбандини кесди ва иккиси тартибсизлик ичига кириб йўқолдилар. Қуролсизландирилған ясовуллар гурр этиб турли томонға сочилған халқ ичидан дўст-душманни ажратолмай гарангсидилар. Шу вақт бутун аъзоси эски қонларға беланган жаллод чуқурдан чиқишқа интилар эди...
***
Шу воқиъадан икки кун сўнг ярим кеча вақти, Беш ариқ билан Хўжанд дарбозалари ўртасидағи қургон девори остиға тўрт нафар кўлага келиб тўхтади... Йигирма икки-йигирма уч кунлик ой ҳали унча кўтарила олмаған, айниқса ой нуриға қўрғон девори тўсқун эди. Кўлагалар бирин-бирин қўрғон девориға тирмаша бошладилар. Биринчи мартаба кунгира ёниға чиққучи эмаклаб юриб атрофни текширди, текширгучининг бстига ой нури сепилиб, таниш бир юз — Сафар бўзчи зоҳир бўлди. Қурғон ташқариси кснг дарахтсиз қир, туманлик — хира ойдин ва узоқдан бир неча туп ялангоч дарахтлар кўлагаси кўринар эди. Сафар бўзчи ўзидан бир зина қуйида турған ҳамроҳларини бирин-бирин ўз ёниға чиқара бошлади. Анвар, паранжилик Раъно, энг охирда қўлида арқон кўтарган Султонали юқориға чиқдилар. Султонали аста-секин кунгира ёниға келиб, остға қаради.
— Саккиз газ бор, — деди шивирлаб Султонали. — Келинг, Анвар...
Анварнинг қўлтуғи остидан арқон солиниб боғланди. Султонали ва Сафар бўзчи Анвар
билан қучоқлашиб кўришдилар... Сўнгра Анвар кунгира ёниға келиб, қуйиға осилди. Сафар билан Султонали арқонни секин-секин юбориб турдилар.
— Етдим, — деган товуш келди қуйидан ва бир оздан сўнг арқон ҳам бўшалди. — Тортинг...
Арқон тортилиб олинди. Паранжиси аралаш Раъно ҳам арқонға боғланди.
— Арқонни қаттиғ ушлаб, оёғингизни деворға тираб тушасиз, Раъно... Энди омон бўлинг,
синглим...
— Келин ойимларға салом айтинг, сиз ҳам, амаки.
Раъно гоҳ чалғиб, гоҳ тўхтаб, қуйиға силжиди: Ерга тушишка бир газ чамаси масофа қолғанда девор остида кутиб турған Анвар уни кўтариб олди.
— Қўйинг, ўзим тушаман.
— Тегимиз ариқ, лойға ботасан.
Анвар шу сўзни айтиб, уч-тўрт қадам босди, Раънони "Туя тойди" ариғининг нариги
чеккасига чиқариб қўйди. Раъно қўлтуғи остидағи арқонни ешди, арқон девор устига томон соғилиб олди. Анвар яна қўрғон дсвори остига юриб чиқди ва секин юқорини чақирди.
— Султонали ака!
Қўрғон кунгирасидан Султоналининг кўлагаси қуйиға энггашти.
— Эҳтиёт бўлингиз, Султонали ака, — деди Анвар. — Сиз ҳам шу ҳафтадан кечикманг. Такрор айтаман: зинҳор кўриниш фикрига туша кўрманг.
147


— Хотиржамъ, хотиржамъ.
Чунки Анварнинг қутилған кунидан бошлаб Султонали ҳам яширинған эди. Гарчи, хон уни
қайтадан йўқламаса ҳам, яна шу эҳтиётни мувофиқ кўрган эдилар. Султонали уй ишларини саранжомлаш учун улардан бир ҳафта кейинроқ йўлға чиқмоқчи эди.
Анвар "Туя тойди" ариғидан Раъно ёниға ўтиб, охирғи мартаба хайрлашдилар. — Хайр, Султонали ака, хайр, Сафар ака!
— Хайр, амакилар!
— Оллонинг паноҳига, Анвар!
— Сафаринглар бехатар бўлсин!
Қўрғон устидагилардан кимдир бири пиқ-пиқ йиғлади. Анвар Раънони олдиға солиб, узоқда
кўринган дарахт кўлагасига қараб юрди. Ер жуда ботқоқ, ҳар бир қадамни аранг ердан узилар эди. Йигирма қадам чамаси борғач, Раънонинг кафши лойға тишлашиб оёғ узолмай тўхтади. Икки қадам орқада келган Анвар Раънони кўтариб олди.
— Меним этигим бор, чимга чиққунча жим тур, — деди Анвар.
— Қўрғон устида... Қўйинг, уяламан...
Анвар жавоб бермади. Ўттуз қадам чамаси бориб Раънони ерга қўйди ва қўргон устидан
ҳануз мўралашиб турғучи кўлагаларга "кетинг" деган каби қўл чайқади. Иккиси яна бошлашиб кетдилар. Улар ўн беш қадам босар-босмас дарахт кўлагаси остидан икки отлиқ югуриб чиқди ва бир онда Раънолар ёниға келиб, отлиқдан бириси "тўп" этиб ерга тушти ва жилавни Анварга тўғрилаб турди.
— Акун, сувор бўлинг.
Анвар Раҳим кўмагида отқа минди. Узангидан оёғини чиқариб Раънони чақирди. Раъно —
Анвар билан, Раҳим — Шариф билан мингашиб олдилар. Анвар яна қўрғон кунгирасига қаради. Ҳануз икки кўлага кўринар эди. Қамчисини уларга тўғрилаб силкитди, отни йўлға солди. Дарахт кўлагаси остида соябонлиқ араванинг шотисиға такя қилған Қобилбой уларни қаршилади. Раъно от орқасидан аравага ўтди. Анвар ҳам отдан қўниб, аравага — Раъно ёниға чиқди. Раҳим ўз отиға миниб, Қобилбой аравани йўлға солди. Икки отл?