ЧАЁННИНГ НАМОЙИШИ
Бу кеч масжид ҳужраси яна обод, катта шамъни тоқчаға қўндириб, очиқ танчага писта кўмир солиб, маъ-юс, бир-бирига ёнма-ён ўлтурғучи икки муфти қўлларини оловға товлар эдилар. Ҳужранинг тўрдаги тоқчасиға беш-олти дона қалин муқовалиқ китоблар терилган, уларнинг варақ тахида — "Шарҳи мулло Жомий", "Ақоиди маъ-алҳавоший", "Ҳикматул-айн", "Ал- виқоя", "Сияри шариф" каби сўзлар ёзилған эди. Кун ботиш тоқча девориға гул равишида туширилган дуо ёки шунинг каби муқаддас калималар ёзиғлиқ бир қогоз ёпиштирилған. Сирлар билан турланган қозиқларнинг бирига бева хотиннинг декчасидек бир салла илинган эди.
Шаҳодат муфти касавни олиб, чўғни титди ва кенг кўкрагини шишириб нафас олди. — Ажаб бедаво дард-да.
Калоншоҳ мирзо бошини ирғатиб қўйди.
— "Сўйган ёрим сен бўлсанг, кўрган куним не бўлғай", — деб давом этди муфти. —
Улуламир қадрношунос бўлғандан сўнг қийин экан. Шу оқпадарнинг қўл остида ишлагандан девонни ташлаб кеткан беҳроқ.
— Сабр қилинг, домла, сабр: "Инналлоҳа маъассобирин"1.
— Албатта... Ва лекин Султоналидек бемаънига бош эккандан, ҳар рўз ўн таёқ еган яхши. Хуфтанни ўқуғандан сўнг таҳорат янгилаб юргучи мулла Абдураҳмон ҳужра эшигида кўринди. Кичкина ховонча бошидағи оқ тепчима тўппи ва қора узун соқоли уни ҳиндиларнинг савдогари қиёфатига қўйған эди. Мулла Абдураҳмон ичкари кириб, қозиқдағи саллани оқ тўппи
устидан кийди.
— Мен жанобларнинг сўзлари билан уйга овқат буюрмадим-а?
— Лозим эмас, биз уйдан овқатланиб келганмиз.
Мулла Абдураҳмон танча ёниға келиб ўлтурди ва ер остидан Шаҳодат муфтига қараб
илжайди.
— Шундай қилиб, мирзо Анварни қиз билан қочирдингиз?
— Қочириш бўлса, қочирдиқ ва лекин қордан қутулиб ёмғурға тутилдиқ, мулла
Абдураҳмон.
— Мен эшитдим.
— Куллу явмин батар2 — буниси ундан ҳам қабиҳроқ бўлди... Беш кундан бери юраклар
зардобка тўлди, мулла Абдураҳмон, — деди муфти. — Кеча бизникига йўқлаб борған экансиз, Сиз кетибсиз, мен келибман-да, кўб афсус қил-дим. Бу кун мулла Калоншоҳни олиб, сиз билан суҳбатлашиб қайтайлиқ, деган ниятда...
— Қуллиқ, тақсир, қуллиқ, — деб мулла Абдураҳмон қимирлаб ўлтурди. — Мен Анвар билан Султонали можаросини фақат кеча мирзо Боисдан эшитдим. Бу тўғрини аниқроқ билиш учун жанобингизнинг хизматингизга борғаним эди... Хўш, ҳаводис нима?
— Ҳаводисми? Қани сўзланг-чи, мулла Калоншоҳ.
Калоншоҳ, сўзлай беринг, дегандек Шаҳодат муфтининг ўзига ишорат қилди. Шаҳодат
муфти кўзини юминқираб, ҳаводисдан3 саҳифа очди:
— Ҳаводис шулки, Анвар борасиға сизнинг олған нишонингиз жиддан тўғри тушиб, биз
куткандин ҳам зиёдароқ самарага эришкан, яъни мағрур гўдагимиз қизни атиб қочқан... Мулла Абдураҳмон ҳакимона илжайди, Шаҳодат муфти давом этди:
— Чамаси, нисфи шаб-ярим кеча асноси, дўстим, деб ёнида қиз, Султоналининг уйига
1 Оллоҳ сабр қилғучилар билан биргадир (Оят) (муал.). 2 Куллу явмин батар — кундан-кун баттар.
3 аводис — ҳодисалар, воқеалар.
129


келган. Султонали тойг отқунча икки гўдакнинг қўйнини пуч ёнгоққа тўлатиб чиққан, эрта билан улар уйқуда ётқанда, Султонали ўрдаға югуриб келган; воқиъани тунқотарға сўзлаб, тунқотар хонға йўлиқиб, хоннинг буйруғи билан ёнлариға ясовуллар олиб келсалар, ошиқ- маъшуқ йўқ, улар жойида Султоналига аталған бир сабнома1 бор... Чамаси, Султонали аблаҳлик қилиб, Анварни бад олдириб қўйған ва тонг вақти, улар уйқуда экан чоқда ғойиб бўлиб, яна шубҳани ортдирған бўлса керак. Султонали Анвар билан қизни тутиб бералмаса ҳам, баҳарҳол хонға яхши кўриниб, Анварнинг ўрнини олишқа муваффақ бўлди. Барча ҳаводис мана шундан иборат.
Абдураҳмон ҳикояни эшиткандан кейин, бир неча вақт сўзсиз ўлтурди. Танчадаги оловни тузатар экан, ер остидан муфтиларга қараб илжайди.
— Мирзо Боисдан ҳам шу маолни2 эшиткан эдим, — деди ниҳоят. — Жанобларнинг фикрлари балки тўғридир, аммо мен бу маолдан бир оз шубҳа қиламан...
— Яъни, масалан?
Абдураҳмон қўлини ўйнаб, яна бир оз сукутда ўлтурди, сўнгра лаби оҳиста-оҳиста очилиб
юмила бошлади:
— Бу ҳаммаси Султонали билан Анварнинг ўюнидир, деб ўйлайман... Бу андишамга бир
неча сабаблар ҳам бор. Жаноблардин махфий эмасдирким, биз ўзаро қандай яқин бўлсақ, Султонали билан Анвар ҳам ўзаро шундай қалин дўст эдилар. Бинобарин, ақлға "қарға қарғанинг кўзини чўқур эканми?" деган савол келадир; жаноблар шу борани қандай тушундилар экан.
Шаҳодат муфти Калоншоҳка қараб қўйди, Калоншоҳ парвосизроқ кўринар эди. Орада яна бир неча вақт сукут ҳукм сурди.
— Султонали сармунший бўлиш учун дўстидан кечса ҳам мумкин, — деди муфти. — Иккинчи тарафдан, сизнинг фикрингиз ҳам эҳтимолдан баъид3 эмас.
— Султонали дўстидан кечмай туриб ҳам бу найрангни қилса мумкин эмасми, домла? — деб кулди Абдураҳмон. — Масалан, хон олмоқчи бўлған қизни қочирғучи Анвар икки бошдан- ку, қайтиб сармунший бўлолмайдир, бошқа тарафдан, хиёнаткор дўсти бўлиб танилған Султоналининг ҳам ҳаёти таҳлика остида турадир... Бас, шу ҳолда бу найранг тўқилған бўлса, яна тўғриси, шу ҳийлани Султоналининг амнияти талаб қилған бўлса, сиз билан мен ғайраз қандай мантиққа суяна оламиз?
Шаҳодат муфти ўрнидан турди, Абдураҳмоннинг ёнига келиб, орқасини қоқди:
— Раҳмат, ўғлим, раҳмат. Сени туққан онангға ва ўқутған устозингга раҳмат.
Абдураҳмон ерга қараған ҳолда илжайди. Шаҳодат муфти унинг ақлиға таҳсин ўқуй-ўқуй,
нос чакиб ўз жойиға ўлтурди.
— Мулла Калоншоҳ-а, шу гап бизнинг ақлимизға асло келмабти-да?
Шаҳодат муфтининг хурсандлигига қўшулмай, тунд ўлтурғучи Калоншоҳ, парвосиз қўлини оловға иситди.
— Мен шу андишани ҳам қилған эдим, — деди бир оздан кейин Калоншоҳ, — лекин ақлим бовар қилмаған эди ва хозир ҳам бу фикрга қўшула олмайман.
— Сабаб?
— Боис шулки, Султонали Анварга суиқасд қилмағанда ҳам унга ҳеч гап йўқ эди. Аммо ул хонға қаробат4 ҳосил қилиш учун азтаҳидил Анварнинг қасдиға тушканким, бунда шубҳа йўқ.
Ўзгалар тарафидан сўзланган фикр ёки бақс ҳар қанча мантиқий бўлганда ҳам Калоншоҳнинг қарши чиқиш феъли бор эди. Унинг бу феълига яхши тушуниб қолған Шаҳодат
1 Сабнома — сўкиб, таҳқир қилиб ёзилған хат (муал.). 2 Маол — мазмун, маъно.
3 Баъид — узоқ.
4 )аробат — яқинлик.
130


муфти бош чайқади.
— Биз янглишамиз.
Калоншоҳ яна юқоридағи сўзини такрорлади:
— Бачи маъни янглишамиз? Мулла Абдурахмоннинг ўзи ҳам ўйлаб кўрсин, башарти
Султонали дўстлиқ юзасидан Анварни қочириб юборғанда ҳам унга ҳеч бир зарар йўқ эди. Бас, Султоналининг ҳамма ҳаракати тўғри, Анварга хиёнат қилиши мансаб умидида эканлиги шубҳасиз.
Орада ўз фикрига қарши шунча раддия ўтса ҳам, парвосиз, гўё муроқабада1 ўлтургучи мулла Абдураҳмон яна илжайиб бош кўтарди.
— Султоналининг Анвар билан ати-қатилиғи ўрдадан ҳ.ар кимга маълум-ку, домла. Башарти ўз уйида турған Анварнинг хиёнати тўғрисида Султонали ўзини тағофулға солса, мардумнинг кўнглига нима гап келар эди, айниқса, жанобларингиз қандай андишага тушар эдингиз... Ожизнинг фикримча, ул найрангбозлар бир ўқ билан неча қўшни урганлар, масалан, жанобга Султоналининг садоқати зоҳир бўлди, сармуншийлик вазифасига беозор ўлтуриб олди ва учунчидан, мардум кўзини бўяди.
— Баҳарҳол... баҳарҳол Анварга қарши чиқмағанда ҳам Султоналини на хон ва на биз айблай олар эдик.
— Хўш?
— Хўш-пўши йўқ, — деди қизишиб қолған Калоншоҳ, — биравнинг устига айб қўйиш учун, шаръан шоҳидлар ло-зим, даъвони исбот қилиш герак... Хах-хах-хах, сен фалончи гуноҳкор билан дўст эдинг, деб кишини айблаш. Масалан, ушбу даъвони қилғучи ўзингиз ҳам уларнинг маслаҳати устида бўлмағансиз; фақат шундаймикин, деган мулоҳазада сўзлайсиз, ҳолбуки, сизнинг сўзингизнинг шаръан тўрт пуллик қиймати йўқ, ука...
Калоншоҳ жуда қизишиб кетди, "шаръан сўзингизнинг тўрт пуллик қиймати йўқ, ука" таҳқири билан мулла Абдураҳмон ҳам бўзариб олди.
— Меним сўзим бир мулоҳаза, тақсир, мулоҳаза шаръан исботка буюрилмаған. Ҳоказо, ўзингиз айтканча, гўё маснад2 учун жон отиб юрған Султоналининг зоҳир3 ҳаракатига ҳам ишониб бўлмайдир.
— Шунинг каби, сизникига ҳам вусуқ4 йўқ.
— Мен айтаяпман-ку...
Жанжалнинг каттага кетишини фаҳмлаган Шаҳодат муфти Абдураҳмоннинг сўзини бўлиб,
ораға тушди:
— Баҳс нима ҳожат? Мулла Калоншоҳники ҳам тўғри, сизники ҳам ҳақиқат... Аммо
ҳозирги масаламиз қайси фикр тўғрилиғи устида эмас, қайси йўл билан Султоналини бу ўрундан олиб ташлаймиз борасида.
Кўб йиллардан бери бирга юриб, ўз руҳига тушуниб қолған Шаҳодат муфтининг бу сўзи билан Калоншоҳ озғина ёришди.
— Ана бу бошқа масала, — деди, — мулла Абдураҳмоннинг фикрини тўғрими, эгрими, суриштирмай, унга фақат бир тадбир деб қарасангиз бу бошқа гап, аммо маҳзи ҳақиқат5, деб билиш бус-бутун хато.
Шаҳодат муфти бу масалани ёпиб, иккинчи тарафка ўтишка шошилди. Чунки Абдураҳмон яна бир илжайиб икки оғиз сўз айтса Калоншоҳнинг оғзини тикиш оғир ошар, Шаҳодат муфти буни яхши онглар эди.
1 Муроаба — мушоҳада қилиш. 2 Маснад — мартаба.
3 Зо ир — ошкора, очиқ.
4 Вусу — ишонч.
5 Ма зи аиат — фақат тўғри гап.
131


— Халос, халос, — деди муфти, — менда воқиъ ҳолоғи фараҳ1 ҳам фақат шунинг устида, йўқса, илми ғайбни2 ким билибдир. Аммо мулла Абдураҳмон мулоҳазасининг қиймати шундаким, Султонали муаммосини тез ҳал қилса бўлур.
Муфтининг сифориш3 сўзлаши билан Калоншоҳ жуда ҳам ўзига келиб қолди ва "ҳалли қандай" деб ёвошқина сўраб ҳам қўйди.
— Ҳалли осон, жуда осон, — деди муфти. — Биз мулла Абдураҳмоннинг мулоҳазаси айни билан жанобга бир ариза ёзамиз, халос.
Мулла Абдураҳмон намойишкор Калоншоҳка қараб, ўнг қўли билан манглайини қашиди... Аммо Калоншоҳ қаноатланмағандек қилиб бош чайқади.
— Хон Султоналининг садоқатига қаиоат ҳосил қилған, яна шу ҳолда бу аризага ишонадирми?
— Агар ҳақиқатни айтилса, хон ўзидан бошқа ҳеч кимга эътимод қилмайдир, — деди муфти, — хайр, Султоналига эътимод қўйған ҳам бўлсин, яна бу тақдирда ҳам биз аризани ёза берамиз. Нега? Агар ишонса, Султоналини ўрдадан ҳайдар, ишонмаса, яна бизга нима зарар; бу гап .сизга қандай ўхшайди, мулла Абдураҳмон?
Абдураҳмон кўзини катта очиб, тўғри топқан каби бош ирғатди.
— Аризамиз ўрунласа кўб яхши, билъакс, ўрдадан ўзимиз ҳайдалурмиз, — дсди Калоншоҳ. — Нима учун? — деб сўради муфти.
— Ахир аризани ким берганлиги маълум-ку.
— Йўқ, — деди муфти. — Биз ариза остиға имзо қўймаймиз, Калоншоҳ.
— Имзосиз ариза муътамад4 бўлмас.
— Муътамад бўлсин-бўлмасин бизга нима зарар; баҳарнавъ шу эҳтимолни хоннинг
қулоғиға еткарсак бас-да, Калоншоҳ.
— Кимнинг дастхати билан ёзасиз?
— Бу осон, сиз бунисидан хотиржамъ бўлинг, Калон-шоҳ!
Калоншоҳ ноилож ариза ёзишқа роғиб5 бўлди. Аризанинг шу мажлисда, мулла Абдураҳмон қузурида ёзилиши мувофиқ кўрилиб, муфти таҳрирга ўлтурди.
54. ИККИ ХИЛ САДОҚАТ
Кечаси ёмғур савалағандек ёғиб турадир... Қоп-қоронғи, олти қаричлиқ тор кўчанинг муюшида турған бир кўлага ёмғурдан қочқан каби, кичкина эшик панасига сиқилған ва зўр бериб эшикни қоқадир.
— Ким?
— Мен, очинг. — Сафармисан? — Ҳа.
Эшик занжири "ширқ"этиб кўтарилди. Ёмғурда бўккан Сафар ўзини торғина, олди очиқ йўлакка олиб, эшикни занжирлади.
— Тинчликми?
— Тинчлик, — деди эшик очқан кампир. — Нега кеч қолдинг, Сафар? — Ёмғурни кўрмайсизми...
Сафар кампирнинг орқасидан сўзланиб саҳнга чиқди. Тор саҳннинг йўлак қаторида, тўрт
1 Менда воиъ олоғи фара — мендаги ҳалиги хурсандлик.
2 Илми ғайб — ғойибни билиш, келажакда бўладиган воқеани олдиндан билиш.. Бу хусусият фақат Оллоҳга хосдир. 3 Сифориш — меҳрибонлик, ҳурмат.
4 Муътамад — ишончли.
5 Роғиб — мойил.
132


бўйра эни катталигида ости бир қаричқина ердан кўтарилиб ишланган каталак айвоннинг тўр тоқчасида қора чароғ сасиб ёнадир. Сандалнинг бир чеккасида ғўза сугуриб ўлтургучи бир кекса кўр киши қўлидаги ғўза пўчоқ ва суғурган пахтаси билан бошини баланд кўтариб қавлидаги сўзга қулоқ солиб турадир. Сандалнинг иккинчи тарафида, юзини рўймоли билан яширған, хотинми, қизми — ўлтурибди, сандалнинг учунчи томонида, бир тўда чиқарилған пахта орасида чиғириқ кўринадир...
— Ойим қизим бизни жудаам уялтирди, Сафар, — деб сўзланди кампир. — Шунча қайтарсақ қам бўлмайди, эрта-кеч отасининг ёнида ғўза суғуришади.
— Синглим зериккандир-да, опа, — деди Сафар.
— Эсон-омон ўлтурибсизми, почча, ассалом алайкум.
Кўр киши бошини яна ҳам баландроқ кўтариб, икки тарафка чайқади.
— Ваалайкум салом... Ҳа, нега жим бўлиб кетдинг, Сафар? Мулланинг олдиға кирақо, ёмғурда ивидингми, хўб.
Сафар танчадаги юзини яширғучиға қарамаслиққа тиришиб, даромади айвондан бўлған ҳужра эшигига чиқди.
— Эски ҳикояларингизни сўзлаб, опамни зериктирмай ўлтурибсизми, почча?
— Ҳа, ҳа, — деди кўр киши, — қизимнинг ўзиям ҳикояга жуда уста экан-да, дам мен ҳикоя айтаман, дам ойим қизим айтади, асти қўйсанг-чи бизни, Сафар.
— Бали, бали.
Сафар ҳужранинг эшигини очиб, ичкарига кирди. Сандал устига қора чароғ қўйиб, олдиға
китоб ёзған Анвар Сафар бўзчининг истиқболиға қўзғалди.
— Ўлтуринг, ўлтуринг, шу ишингиз ёмон-да, мирзам... Саломатмисиз? Зерикмадингларми?
Уч кун кечикдим-а. Мендан хафа бўлған чиқарсиз-ов... Ҳа деганда у ёқдан хабар бўлавермади, унинг устига аёллар навқасланиб1 қолди...
— Зарари йўқ, тоза ивибсиз, Сафар ака. Асли бу кун ҳ,ам чакки овора бўлгансиз.
— Жаззаси чопонни солиб ташлаш-да, мирзам, — деди Сафар чопонини ешиб. — Қани ўлтуринг... Юртда тинчлик, ер-дўстдан сизга салом, мирза оғайнингиз хотиржамъ миршабошилиқни қилаяпти... Мен бўлсам, сенгаям бали, устозинггаям бали, деб юрибпан.
Анвар илжайди. Сафар бўзчи сандал ёниға ўлтуриб, маҳ.сисининг қўнжидан бир қоғоз олди. Анвар қоғозни ундан олиб сандал устига қўйди. Қозиқда осилган чопонини келтириб, Сафарнинг яхтакчан елкасига ёпти.
— Шамоллайсиз, Сафар ака, ўраниб ўлтуринг.
— Ҳамма вақт кайиб қоғансиз-да, мирзам, — деди Сафар ва устига ёпилған беқасам чоионининг астар-аврасини текширди. — Тоза яхтак киймаган эдим, бунингиз менга увал-да, ука.
Анвар ўлтурар экан, эътиборсиз қўл силкди ва сандал устидан хатни олиб очди:
"Баланд маом, лойии этиром, буродарим мирзо Анвар.
Дўстлар шод, душманлар ғамгин, явми саодат2 яиндир. Фалак кажравлиги али сало3
устига ар рўз ар ранг4 жавр туғдирса ам, ба амаол5 лайли залиманинг6 явми навираси7, риёзати авиянинг8, ажри азимаси9 бордир. Жаноби сарвари коинот, мушриклар шарридин1
1 Навасланиш — ҳолсизланиш, дармонсизланиш, касалга чалиниш. 2 Явми саодат — саодатли кунлар.
3 А ли сало — тўғри кишилар.
4 Ранг — турли.
5 Ба ама ол — ҳамиша.
6 Лайли залима — қора тун.
7 Явми навира — нурли кун.
8 Риёзати авия — катта машаққат. 9 Ажри азима — улуғ мукофот.
133


саланмо учун ўзларини ғор паноига олған эрдиларким2, бу амсолингиз3 каби уммати аиийларға4 суннат бўлди. Баъда, камина дўсти хосдин арзи ихлос5 шудирким, барча тадбирларимиз шои мажнунга6 ва ғайри ашиёға7 баайни афсун каби таъсир илиб, ўткан хатда ёзған мулоазаларим хаёлдин аиатка ошмода. Каминага хоннинг эътимоди ёндошмода ва ул андишаларимиз этимоли биздин узолашмодадир. Можаро бир неча кун сир бўлиб кечса ам, алол ўрдадин баъзилар бу сирга воиф бўлғанға ўхшайдирлар, маъаозо8 очи сўзлашка еч кимда ад йў. Аммо, иккинчи тарафдин, сизни излашка махфий буйрулар берилди, дарбоза беклари ёниға хуфиялар юбррилди, бинобарин, сиздин илтимос, ушбу хавфлар кўтарилгунча бениоят этиётда бўлиш, Тошканд ниятини бир неча афтага мавуф9 ўйишдир. Хизматингизга Сафарбой билан ушбу хатни озғина кечиктириб юборишим боиси ам, мазкур хавфлар борлиғидин бўлиб, маълумингиздир, Сафарбойнинг табиъатида андак бебоклик10 ва лоайдли бор. Бинобарин, мухобароти дигаримизни11 унинг аёли воситасида илсамми, деган андишадаман. Зеро, аёл киши, ба арол, мардум назарига яхши ва кундуз кунлари борса ам хавфсиз. Аммо боша этиёт ўзингизга мунасир12. Зинор ба садди13 зинор, амсоялардин хотиржамъ бўлинмасин. Соний — сизга тегишлик ғариба14 хабар шудирким, кеча ўрдадин айтиб келсам, мемонхона санида уч нафар йигит ўлтурибдир. +ар учави ам бизнинг Фарғона кийимида бўлмаған бу йигитларни ариза ёздирғали келганми, деб ўйладим. Салом-аликдин сўнг уларни мемонхонаға олиб кирдим. Истифоми15 сабаби ташрифдин сўнг, йигитлардин бири меним ким эканлигимни анилаб олди, баъда, афсус чекиб, сизнинг можаронгизни сўзлади. Мен тамом айратда олиб, хуфияларми, деган андишага тушдим. Бу одисани кимдин эшитдингиз, мирзо Анварга андай алоангиз бор, деб сўрадим. Опамдин эшитдим, ўзим мирзо Анварнинг оғаси бўламан, деган жавобни берди. Мен таажжубда олдим; зеро, оғангиз борлиғини сиздин эшитмаган эдим. Ўткан хатимда ёзғанимча, бу йигитка ам опангизға берган жавобни айтдим, яъни, ўзимни олаш учун одисага бирмунча ёлғон аралаштириб сўзладим. Йигит-оғангиз бўлмиш афсус чекти, ўн йиллардин бери ўонда бўлмағанлиғини, бухороли бир саркарда эшигида хизмат илғанлиғини, ариндошларини кўриш учун Бухородан Самарандга келиб, у ердаги катта оғасини тополмағанини, ундан ўонға ўтиб, бунда ам сизга йўлиолмай олғанини сўзлади. Баъдаз унинг устидаги шубам бир оз зойил16 бўлиб, кўнгил кўтардим. Оғангиз бўлмишнинг ёнидағи йигитлар бизнинг бу тарафнинг кишисига ўхшамайдирлар. Булар оғангиз бўлмишнинг амролари, ўонни томоша илғали келган эмишлар. Сизга оғали даъво илғучининг исми обилбой, туси сизга ўхшаб келса ам, ўзи тўла, палавон йигит ва ар учави ам забардаст кўриндилар. +арчанд истасам ам, уларни овата тўхтатиб бўлмади. Сиз кечаги мактубингизда меним сармунший тайинланишимдан ташвишланиб, орада муфтилар, Абдурамонлар бор, сизга бирар замат
1 Шарр — ёмонлик, гуноҳ иш.
2 Муҳаммад пайгамбар исломни ошкора тарғиб этаёган даврида Макка мушрикларининг таъқибидан Мадина шаҳрига қочиб, Абу Бакр ва бошқа саҳобалар билан бирга йўлда ғорга яшириниб жон сақлайдилар. Султонали шунга мисол қиляпти.
3 Амсол — мисол.
4Уммати аиий—пайғамбарйўлиданборганлар.
5 Арзи ихлос — самимий арз.
6 Шо и мажнун — ошиқ хон.
7 Ғайри ашиё — ўзга золимлар.
8 Маъа озо — шу билан бирга.
9 Мавуф — тўхтатиш.
10 Бебоклик — 1. Ҳайиқмаслик; 2. Мулоҳазасизлик.
11 Мухобароти дигар — бундан кейинги ёзишма, алоқа. 12 Мун асир — боғлиқ.
13 Сад — юз.
14 Ғариба — ажаб, таажжубли.
15 Истиф ом — сўраб билиш.
16 Зойил — йўқолмоқ, аримоқ.
134


етарми, деган андишани ёзибсиз. Воиъан, меним учун бу хавф бор, бундан кўз юмиб бўлмас. Модомики, "садоатим он азратка офтобдин равшанро бўлди, девонда мендин ғайри мавсуро1 киши топилмади, баъдаз сармуншийлик менга авола илинди, халос". Ўткан хатимда ёзғанимдек, бу "марамат"дан бош тортиша еч бир йўл топмадим, агар узр баён илсам, сизни тутиб беришка бўлған аракатимнинг сохиталиги очилиш этимоли бор эди. Чунки хонға садоат бизнинг "одамлар" фикрича, бирар манфаат таозосидир. Агар мен хонға "садоатлик ул" эканман, бу "садоат" замирида бир манфаатим бўлмоғи лозимдирким, ул ам ўз дўстимни олоғи "садоатимға" урбон илиб, эвазига сармуншийлик маснадини олишимдир. Башарти шу маснаддин бош тортсам, менга ишончсизлик туғулиши шубасиз эди. Бас, шу мажбуриятда мен бу вазифани абул илдим. Менга замат етиши тўғрисида сиз ташвиш чека кўрмангиз, модомики, тадирим шу экан, тағйири2 мумкин эмасдир. Бу йўлда анчали замат чекмайин ва атто бошим ам кетмасин, меним учун ийматлироғи инсонга садоат ва шу садоатни то ўлгунча ўлдин бермасликдир. Синглимиз Раънобибига салом айтурсиз. Ота-оналарига еч бир зарар бўлмади, фаат " адя" ларнигина айтариб олдилар. Охирғи сўзим яна этиётлик устида: зинор-зинор ар этимолга арши озир турилсин.
Аддои мирзо Султонали". Анвар мактубни тугатиб, олдида ёниб турған қора ча-роққа тутиб, куйдирди.
— Эҳтиёт керак-а, Сафар ака?
— Албатта, мирзам, албатта.
— Бу кеч қоласизми, кетасизми?
— Кетмасам бўлмайди, Султоналингиз хафа қилади, ука.
Анвар кулди.
— Кетсангиз, хат ёзиб туришим керак экан, — деди ва тоқчадан сиёқ-қалам олди. —
Исидингизми, Сафар ака?
— Ҳа, ҳа... Жон кириб қолди, мирзам.
***
... Биз ўткан 51-нчи фаслда Анвар билан Раънони Султоналининг дарбозасида қўйиб, 52- нчи-фаслга сакраган эдик. Шунда чала қолған бир неча аҳволни ҳозир айтиб кечмасак, муҳтарам ўқуғучиға Султонали масаласи бир оз онглашилмай қоладирған кўринди. Шундоғки, Анварнинг мажбурият остида Раъно билан келиши Султоналини жуда ҳам шошириб қўйди. Икки орада кучлик муҳаббат борлиғиға яна бир карра амалда қаноат ҳосил қилғанидек, уларнинг истиқболини қоронгилиқда кўрди. Яна шу ҳолда матонатини йўқотмай, "дўстинг учун қон ют" мақолидаги каби, уларни қаҳрамонлиқда табрик этди. Анвар эса фақат ўз истиқболи устидагина қайғириб қолмай — чунки Раъно ва ўзининг истиқболлари мундан кейин ё чик, ё пук эди — аммо икки ўртада бу ботқоққа тойиб кетиши аниқ бўлған Султонали масаласида жиддийроқ ўйлади. Зеро, мулла Абдураҳмонга илҳом бўлғанидек, Анвар тинчкина Раънони ёниға олиб қочса албатта Султонали ушланар эди. Мулла Абдураҳмоннинг фикрларидан ташқари, Султоналининг ўз хотини Рузвонбиби орқалиқ махдумнинг уйи билан қилинған китоб алоқаси ҳам бор, энг охирда муфти ва Абдураҳмонларнинг Султоналига кучлик адоватлари... Шу мулоҳазаларини Султоналига баён қилиб, фикр сўрағанида, ундан аҳамиятсиз жавоб олди. Чунки дўстлиқ тақозоси ҳар қандай оғирлиқ қаршисида матонат, кўкрак керишдир, бошингға тоғ йиқилиш эҳтимоли бўлғанда ҳам турған жойингдан силжимасликдир — Султонали шу эски қонун тобиъларидан ягона вакил эди. Лекин Анвар ўз дўстини балоға қўйишни хоҳламади. Ҳар эҳтимолга қарши чора кўришни лозим топиб, ўқуғучига маълум йўлларни, Султоналига таклиф
1 Мавсу — ишончли. 2 Тағйир — ўзгартиш.
135


қилди. Табиъий, ул кўнди. Шу йўсун эртага ўйналатурған томошаға Султоналининг хотини ҳам ўргатилди, ҳатто ярим кечада қўшни Каримбой ҳам уйқудан уйғотилиб, бир тилло баробарига ёлғон гувоҳ тикланди ва шу ондан бошлаб Анвар билан Раъно Каримбойнинг уйига чиқиб яшириндилар.
Маълумдирким, эртаси кун ҳар ким ўз рўлини яхши адо қилиб, иш жуда силлиқ ўтди, ҳатто бу ўртада Солиҳ махдум ҳам оқланиб қолди. Султонали шу кун кечқурун Тойир акани Сафар бўзчиға юборди. Чунки бу ишда сирдон бўлиш ва Султоналига кўмаклашиш учун энг мувофиқ, ҳам ишончлик киши бирдан-бир Сафар бўзчи эди. Хуфтан асносида Сафар бўзчи етиб келди, воқиъани эшитиб, дафьатан мирзони яшириш учун шаҳарнинг четроғида бўлған язнасининг уйини жўплади. Дарҳол язнаси, яъни опасиюют уйига югуриб жой ҳозирлатди ва шу кечасидаёқ Анвар билан Раънони элтиб жойлаштирдиким, қолғани ўқуғичимизға маълумдир. Аммо Анварнинг ҳийласи хон ва яқинлариға шундай яхши таъсир қилдиким, биз буни Султоналининг сармунший белгиланишидан онглаймиз.
***
"Қир-қир" хат ёзиб борған Анвар, савоғич қалам учини сочиға суйкаб, қаламга ёпишқан лос қилчиғини тушурар экан, Сафар бўзчиға юз ўгирди:
— Мундан сўнгғи келишингизда мирзо Султонали ёнингизға бир киши қўшса керак. Сиз шу йигитни бу ерга олиб келасиз, ўзи меним оғам бўладир, хўбми?
" — Хўб, мирзам, хўб. Мирза оғайнингизға шуни таъйинлаб битсангиз бўлди-да. — Шундай, мен битяпман.
Анвар яна ёзувға қаради, Сафар бўзчи сандал кўрпасига ўраниброқ ўлтурди. Ташқарида ёмғур тинаёзиб, кучлик шамол қўзғалған, ёмғур томчиларни гоҳо том устига тўпиллатиб қаттиғ тушурар, дарича тирқишидан кирган шамол билан қбра чароғ чайқалиб-чайқалиб ёнар, айвондаги кампирнинг чиғириғидан ғижиллаб чиққан товуш мушук бола мавлаган каби ҳужрага эшитилиб турар эди.