ОЧИҚ ХАТ
Шом намозини ўқуб қайтқан махдум меҳмонхонанинг эшигини очиқ кўрди. Унинг келганлигини фаҳмлаб, тўғри ичкарига ўтди. Бир оздан кейин товоқда ош кўтариб Нигор ойим чиқди. Йиғидан кипраклари терилиб, чуқур андиша ичида бошини қуйи солған эди. Нигор ойим кирганда Анвар чароғпояға шамъ ёқар эди. Нигор ойим дастурхон ёзиб, товоқни Анварнинг олдиға қўяр экан, бирдан пиқ-пиқ йиғлаб юборди. Анвар ҳайрон бўлиб қолмади, йиғи сабабига тушунди.
— Нега йиғлайсиз? Тақдирни ўзгартиб бўладими? Хафа бўлиш яхши эмас, сиз шундай бўлсин деганмидингиз...
Нигор ойим жавоб қайтармади, йиғлаған кўйи меҳмонхонадан чиқишға ошиқди. Анвар ошдан бир-икки луқма олиб, қўлини артди, сандал кўрпасини бағриға тортиб, кучли ва узун тин олди.
Чароғпоядаги шамъ бедиллар юрагидек титраб, меҳмонхонани аранг-аранг ёритар, шамънинг титроги билан кўзини бир нуқтаға тиккан Анварнинг ҳозирги хаелчан юзи ҳам қалтирағандек кўринар эди. Меҳмонхона тип-тинч, фақат бу тинчликни ташқарида ёққан ёмғурнинг кучсиз шитирлаши, ўқтин-ўқтин қўзғалиб қўйған шамолнинг даричага келиб уруниши ва аллақайси том бошидағи бир мушукнинг мавлаган товши бузар эди. Дарича тирқшнидан келиб кирган кейинги шамол чароғпоядаги титроқ шамъни ўчураёзиб, меҳмонхона қоронғиланди ва шу чоқда ичкаридан чиқиб келган оёқ товши билан Анвар хаёлдан кўз очиб, танча устидаги товоққа қўл узатди ва товоқни ушлаганча бир оз қулоқ солиб турди. Оёқ товшининг меҳмонхонадан узоқлашқанини, махдумнинг хуфтан учун масжидга ўтканини фаҳмлади ва товоқни ўлтурган жойидан орқасидаги тоқчаға олиб қўйди. Орадан бир пиёла чой ичиш фурсати кечкандан кейин яна оёқ товши эшитилди. Буниси адим сайин меҳмонхонаға яқинлашиб келар эди. Меҳмонхона даҳлизида қўлида чойдиш кўтарган Раъно кўринди... Икки кўзи қип-қизариб, қовоқлари олудек кўпчиган, юзида ҳам зўриқиш аломати бор эди. Ерга қараған ҳолда оқ чойдишни Анварнинг яқиниға келтириб қўйди, тоқчадағи пиёлани олиб чойдишдаги чой билан чайқади, пиёлани сочиқлағач, яна чайиб иккисини Анварнинг ёниға сурди ва бирдан ўкраб юзини танча устига қўйди...
— Раъно, Раъно, — деди шошиб Анвар. — Боламисан, ҳали ҳеч гап бўлғани йўқ-ку.
Раъно бошини кўтармай, пиқ-пиқ йиғлар эди. Анвар уни юпатиб, ялинған ҳолда йиғидан
тўхтатишқа уринар эди.
— Бекорга йиғлайсан, Раъно. Йиғидан бир фойда чиққанини эшитканмисан ёки мени ҳам
йиғлатмоқчимисан?.. Агар ўйлаб кўрсанг, йиғлаш сенинг ҳаққинг эмас, меним ҳаққим, ҳолбуки мен йиғламайман. Нега? Негаки, йиғи энг сўнгғи иш... Мен йиғлаған кишини ёқтирмайман... Тур, жоним, тур.
Анвар Раънонинт сочини силади, икки қўли билан бошини кўтариб, юзидан ўпти.
— Мендан кўнгли қолсин десанг, йиғла. Юзингаи ёш билан ювибсан, Раъно, ўнглан, мен
юзингни артиб қўяй. Ўзингта кел, ақлингни йиғ, оғир қиз бўлиб, сўзимга қулоқ сол. Раъно юзини четка ўгуриб, бошидағи рўймоли билан юзини артди, узун энтикди.
— Йиғлаб бир натижага етиб бўладими? Ҳеч. Кўзинг яна ёшланди, сен йиғлай бер, мен сўзламайман, Раъно.
Раъно яна четка қараб кўзини қуритди. Анвар пиёлага чой қуйиб, Раънога узатти: — Ма, Раъно, ич.
Раъно ичмайман дегандек, бош чайқади. Анвар қистаб чойни олдирди. — Ҳаммасини ичмасанг ҳам бир-икки ҳўпла.
114


Раъно Анвар айтканча, икки-уч ҳўплаб, пиёлани олдиға қўйди. Анвар ўрнидан туриб даҳлизга чиқди, қўлида обдаста, дастшў кўтариб Раънонинг ёниға келди.
— Юв юзингни, Раъно.
Анвар сув қуйиб турди, Раъно юзини ювди. Анвар қозиқдан сочиқ келтириб берди. Раъно
артинди.
— Ана тамом... Энди одамшаванда сўзлашайлик, йиғи нима ҳожат.
Раъно қайғиларини озайтирғандек энтикди, ўзига ярим жиддий тикилиб турған йигитка жавобан илжайди.
— Яна бир кул, Раъно.
Раъно бирдан тундлиққа оғишди.
— Кулги соати эмас...
— Кулги соати бўлмаса йиғи фурсати ҳам эмас, — деди Анвар ўлтуриб. — Сенинг мурассаъ1 халтачага ўхшаш кичкинагина юрагинг бор, ичини қийматли тошлар билан тўлдирғансан. Бу кун қазо муншийси2 шу мурассаъ халтачадаги қийматли тошлар орасиға қўпол бир нарса келтириб тиқди... Табиъий, сенинг кичкина юрагинг бу қўполлиқни кўтара олмади, қийматли тошлар сиқилдилар, сен йиғладинг, сенинг каби мен ҳам шу қўполлиқни қабул қилишда қаттиғ энтикдим, бироқ йиғламадим. Нега? Негаки, бу қўполлиқ меним юрагимдаги жавоҳирни сиқиб чиқара олмас, фақат унга тангликкина берар эди, сенга ҳам шундай эмасми, Раъно? Хўш, энди бизнинг фожиъамиз сабабига келайлик. Бу ҳодиса тўғридан- тўғри хоннинг ўзидан келган гап эмас. Хон — ҳазми ҳар бир ифлослиқни ҳам кўтарадирган катта бир ҳайвон. Унинг теварагида майда ҳашаротлар кўб, булар ҳам ўзларига яраша ҳайвонлиқ истайдилар. Бироқ қўл қисқа, шунинг билан бирга ётиб қолишқа кўнгил тинчимайдир. Шундан кейин хон — катта ҳайвонни қитиқлаб ишка соладирлар... Балки ёдингдадир, мулла Абдураҳмон исмлик бири сенинг харидоринг эди, шоир айтканча:
Мендин ўтиб гулга бўйи етмади, Умид узиб ўз йўлиға кетмади.
Хабаринг бор, мен отангнинг тазйиқи остида уни ўрда хизматйга олдим, ул ўрдадаги бир неча ифлослар билан биргалашиб, меним қаршимға ишлади... Мен... уни ўрдадан жўнатдим, натижада ҳозирғи ифлосликка енг шимардилар. Бироқ, улар бизни бир-биримиздан ажрата оладирларми? Йўқ. Мажозий ажралиш — ажралиш эмасдир, чунки биз бир-биримизга мажозий боғланмағанмиз, ҳақиқий боғланишни эса қатъ3 этиш ифлослар уҳдасидан келмас. Бас, шу ҳолда биз икав нега хафа бўлайлиқ, Раъно? Ишқ давоси авом ўйлағанча васл эмас — ҳажрдир. Зеро, васл ишқ ўтини сўндирғучи, ҳажр эса камолатка эришдиргучидир... Сен шу иккидан қайси бирисини танлайсан, Раъно?
Раъно кўзини тизасига тикиб, қўли билан шолча ипини чирмаб ўлтурар эди. Ҳалиги савол Анвар тарафидан яна такрорланди.
— Мен кейингисини... Бироқ, хоннинг ифлос тўшагида ётмайман.
Анвар бир неча вақт сукутда ўлтурди. Раънонинг жавоби унга оғир таъсир қилған эди...
— Буни мен ҳам хоҳламас эдим... Бироқ, ифлослар меним чора йўлларимнинг хаммасини кесдилар, Раъно... Яна ўйлашмоқ учун фурсат бор, айниқса, сен бирар тадбирни мувофиқ кўрсанг мен бош эгаман... Сени йиғлатиб ҳайвон чангалига бермасман... Шундай, сен йиғлама, ақлли қизларча қаракат қил, мен...
Анвар сўзини тугата олмади, меҳмонхона эшигида махдум кўринди: — Ичкарига кир, Раъно, бевақт бу ерда нима қилиб ўлтурибсан?
1 Мурассаъ — қимматбаҳо тошлар билан безалган. 2 )азо муншийси — оллоҳнинг иродаси, тақдир.
3 )атъ этмо — узмоқ.
115


Анварнинг вужуди ғизз этиб кетди: қаршисида бояғича ўлтурган Раънога "тур, жўна" деган каби ишорат қилди, лекин Раъно қимирламади. Махдум бошқа сўз айтмай, даҳлиздан орқасиға қайтди.
Анвар жуда ҳам оғир тортқан эди. Ҳақиқатан ҳам махдумнинг бу ҳаракати ақлсизча, аҳмоқларча эди. Анварга оғир келишини ўйламай бу "буйруқ" билан Раънонинг кундалик одатини манъ қилар, ҳар кечаси ўз вақтида ўлтурган Раъно гўё бу кун "бевақт" ўлтурар эди. Бундан бошқа, унинг Анварга учрашмай намойишкор чиқиб кетиши, қандайдир яна бир маънони онглатқандек ҳам бўлар эди.
Раънонинг юзидаги қайғи белгилари йўқолиб, унинг ўрнини ғазаб, нафрат аломатлари олди. — Андишасиз!
— Зарари йўқ, аччиғланма, — деди Анвар. — Энди бошқа сўзимиз ҳам йўққа ўхшайдир...
Раъно яна бир оз қўзғалмай ўлтуриб қолди, сўнгра кўзига жиқ ёш олиб, меҳмонхонадан чиқди.
Эрта билан Нигор ойим чой олиб чиққанда, меҳмонхонада Анвар йўқ, сандал устида очиқ бир хат ётар эди:
"Мерибон хола.
Ёшлидан сизнинг тарбиянгизда ўсдим, сизга ва тасиримға кўб заматлар бердим. Бу замат бадалига тегишлик а айтаролмаған, хизмат илолмаған олда маълум сабаблар тазйии остида сизнинг шафатли тарбиянгиздан кетишка мажбур бўлдим.
Сўнгра уйдаги менга алоадор барча нарсалар, шу жумладан, ўзингиздаги амонат олтинлар ам оилангизга мендан адядир. Мен олтинларни изингизнинг тўйиға атаб йиған эдим, мундан сўнг ам шу очани Раънонинг тўйиға сарф илсангиз, деб сўрайман. Мени йўлаб келгучиларга ўрда дарагини айтилса эди. Шафат ва мараматингиз билан гуноимни кечирарсиз умидида:
Анвар".
48. ТЎЙ АРАФАСИДА
Хоннинг совчилари иккинчи мартаба келиб тўй вақтини таъйинладилар: келаси жумъа махдумнинг уйида тўй ижро қилиниб, маросимдан сўнг Раъно ўрдаға юбориладирған бўлди. Тўй вақти белгилангандан бир кун кейин тўй жамарғаси ҳам келди. Хоннинг ҳадяси уч юз тилло пул, шу қадар қийматка арзийдирган шоҳона сарполар. махдумга алоҳида илтифот қилинған "раисулмакотиблик"1 унвонларидан иборат эди.
Шунчалик илтифотлар ичида гангиб қолған махдум уч кундан бери дараксиз кеткан Анвар тўғрисида ўйлай олмади, фақат бундан "ҳамоқат", "андишасизлик" деган натижа чиқариб тинчиди. Нигор ойим эрса ўзини бирмунча босиб олди, гоҳо Анварга юраги ачиб қўйса ҳам, уни ошиғич келган тўй ҳозирлиги масаласи ихтиёрсиз равишда бу тўғрини ўйлай олмаслиққа мажбур этди.
Раъно!.. Маълумки, бу кунларда Раънога тикилган фалокат беҳад улуғдир: фалокатлик, ҳалокатлик кунлар яқинлашадир. Бунинг устига уч кундан бери Анвар дараксиз. Анвар "висол — муҳаббатни ўлдиргучи, ҳажр эса — камолатка эришдиргучидир", деб Раънони ҳамишаликка таш-лаб кетдими ёки махдумнинг бемаза муомаласидан кўнгли олиниб, араз қилдими? Ҳолбуки ҳозирғи кунлар араз, аччиғ ва фалонларни кўтарадирган вақтлар эмас, ҳеч бўлмағанда бечора қизға гап билан, сўз билан маънавий ёрдам бериб туриш соатларидир. Бечора Раъно ҳамиша яхшилиқ, ақллилиқ кўриб келган бир кишисидан ҳам охирда дағаллиқ кўрар, вафосизлиқ бўйини олар эди. Шу дудама фалокат бир неча кун ичида Раъно гулини сўлитаёзди, ҳатто жоду
1 Раисулмакотиб — мактаблар раиси.
116


кўзлар ёш тўкишдан хам тўхталдилар.
Раъно сандалда ўлтуриб жумъа куни — мудҳиш жумъа куни тўғрисида ўйлар эди. Бу кун
сешанба, жумъагача яна икки кун бор. Фақат икки кунгина... Раъно бундан ортиқни кўз ўнгига келтира олмас, гўё ўзини жар ёқасида кўрган кишидек панжшанба кечдан беихтиёр, гўё савқи табиъий1 остида орқасиға тисарилар эди. Шундан кейин Анвар тўғрисида хаёл суриб, унга — Анварга қарши ўзида кучлик бир кек сезар, шундай оғир соатларда ташлаб кеткан "йигит" яна бир кўринса, қандай киноялар билан истиқбол қилишини — кутиб олишини ўйлар эди: "Ҳамма даъволарингиз пуч! Сиз, мирзобошилиқдан маҳрум бўламан, деб қўрқдингиз, бизнинг уйда ўн йил турсангиз ҳам, отамнинг феълини билмаганмидиниз? Ҳолонки, мен сизни хондан ҳам юқори ўрунға қўйған эдим. Энди фурсат қўлдан кеткач, нима учун келдингиз?.." Лекин ул кейинги итоби маъносидан ўзига ҳисоб бермас, агар бунга қарши Анвар: "Қандай иш ва фурсат ўткандан кейин келдим?" деб сўраса, эҳтимолки, Раъно сукут қилар, чунки ҳозиргача унинг фикрига вақти ўтадирган бирар чора келмаганидек ва бу тўғрида ўйлаб ҳам кўрмаган, фақат бу фожиъа қаршисида такягоҳ2, деб Анварни истаган, Анвар эса кўздан йўқолиб, Раънонинг мажруҳ юрагида яна янги бир жароҳат очқан эди.
Нигор ойим ошиғич ҳозирликлар орқасидан чопиб юрар, бешикда ётиб зериккан Масъуд қичқириб йиғлар эди. Бояғи хаёллар ичида ўлтурган Раъно узоқ энтикди ва асабий ҳаракат билан ўрнидан туриб бешик ёниға келди. Тебраткан билан бола тийила бермагач, уни йиғлаған кўйи ташлаб, ҳавлига тушти ва нариги айвонда юмиш қилиб ўлтурғучи онасиға "эмизинг!" деб асабий ҳайқирди, ўзи йўлак томонға қараб ўтди.
Боқчада Маҳмуд ва Мансурлар қўшни болалари билан ўқ отиб ўйнар эдилар. Атроф олашовур қор билан ёпилған, сўри остидағи суфанинг четлари ёғин билан нураб, устидан бир неча жойи узун-узун ёрилған эди.
Суфа ёнида тўхтаған Раъно болалар ичидаги Маҳмудни чақириб, сўради: — Маҳмуд, даданг қаерда?
— Дадам... бозорда.
— Ташқарида ким бор?
— Ичким.
Раъно бошқа сўз айтмай, ўрта эшикка келди. Маҳмуд айтканча, ташқарида ҳеч ким йўқ, тўй муносабати билан мактаб шогирдлари бир неча кунга озод қўйилған эдилар. Нима мақсад биландир ташқариға чиққан Раъно меҳмонхона эшигини қулфланған кўриб, машқхонаға қараб келди. Эшик занжирини тушуриб ичкари кирди. Саҳнидаги бўрё ва бордонлари чувалиб, титилиб ётқан машқхонанинг ҳар бир тоқчасиға кўз ташлаб, бирар нарса излагандек юринди. Тўрдаги тоқчадан устига кўк сир берилган бир давотни олиб қаради. Давотнинг ичидаги лосларини қора-сариқ тусда қуриб қолған кўргач, оёқ остиға ташлаб машқхонадан чиқди.
— Маҳмуд!
Камончасига ўқ қадаб ётқан Маҳмуд ўрта эшикда турған опасиға қаради.
— Ҳмм?
— Бери кел.
Маҳмуд тилар-тиламас опаси — Раънонинг ёниға келди.
— Ҳмм?
Раъно Маҳмудга ўз орқасидан келишка ишорат қилиб, яна машқхонаға қараб кетди. Маҳмуд
қўлидағи камончасини турли тарафка ўқтала-ўқтала Раъно билан машқхонаға кирди. Улар иккиси бир неча вақт машқхонада қайси тўғридадир сўзлашиб қолдилар.
Уйда хат ёзиб ўлтурган Раъно онасининг ким биландир ҳавли юзида кўришиб, сўзлашқанини эшитди ва бир оздан сўнг юмалоққина, тўла-тўкис бир бўғоз хотинни айвон
1 Сави табиъий — табиий ҳаракат. 2 Такяго — суянчиқ.
117


муюшида кўриб, ёзувини тўхтатишқа мажбур бўлди. Чунки хотин Раънони кўриб қолған, шунинг учун бўғоз хотин билан чиқиб кўришиш Раънога лозим бўлған эди. Раъно чиқиб кўришди. Нигор ойим танимаған меҳмонни сандалга таклиф қилди.
— Бу ёққа, айланай, бу ёққа.
Хотин қистатмай сандалга чиқиб ўдтурди, кўзи Раънода экан, фотиҳа ўқуб рўймол-лачагини
тузатди:
— Танимаған хотин нима қилиб юруйди, деб ўйларсизлар, айланай, — деди хотин ва
чўнтагидан бир қоғоз чиқарди, — Мирзо бир-икки кундан берли бизникидалар... Танисаларингаз керак, ўргулай, мен мирзо Султоналининг кўчлари1 бўламан... Китобсиз зерикдим, уйда бир китобим бор эди, деб боя — эрта билан шу қоғозни берибтилар, айланай...
Хотиндан бу сўзни эшитиб Нигор ойим ачиниш ва уялиш вазиятига кирди. Танчадан нарироқда тик турған Раъно Нигор ойимдан қизғанғандек, келиб хотиннинг қўлидағи букланган қоғозни олди.
— Мирзодан уятлиғмиз... Айниқса уч кундан бери қаёқларда қолди, деб ич-этимни едим, — деди Нигор ойим, тақдирга ҳеч нарса деб бўлмас экан... Биз мирзо билан уланишармиз деб ўйлаған эдик.
— Тақдири азал, айланай, — деди хотин. — Мирзо ҳам юртда иккита ақил бўлса биттаси. Сизлардан ҳануз миннатдор зканлар; шундай, шундай иш бўғандан кейин келишка андиша қилиб қоғанлар-да, айланай.
Улар шу сўзда экан, Раъно уйга кирди:
"Холамға, сўнгра Раънога Беад салом ва дуо. Мендан ранжимангиз, на учунким, шундан боша чорам йўдир. Хат олиб борғучидан Шайхи Саъдий куллиётини2 бериб юборсангиз, бўш соатларимдан фойдаланар эдим. Раънога маълум бўлсинким, бундан сўнг сенга меним машларим (шеър дафтарим) керак бўлмас ва ўзинг билан олиб юришинг ам эхтиётдан эмас. Агар хафа бўлмасанг, шуни ам бериб юбор. Соғли аволотингиздан ёзингиз.
Аддои Анвар". Хат шу қисқа жумлалардан иборат, яна шундай ҳам бўлса Раъно учун қийматли эди.
Ҳали ёзиб бошлаган қоғозни нима учундир йиртиб ташлади, айвондагиларнинг ўзаро сўзлашиб турғанларидан фойдаланиб, жавоб ёзишқа шошилди.
49. РАМЗ
Анвардан бир оз илгарироқ қайтқан Султонали оғилхона айвонида сигир соғиб ётқан хотини устида тўхтади.
— Бордингми, Рузвон?
— Бордим, — деди Рузвон ва эмчакдан "пов-пов" сут соғишда давом этди. — Бордим, олиб келдим.
— Меҳмонхонаға олов қилғандирсан?
Рузвон боши билан қилдим, ишорасини берди.
Султонали мирзо уйга ўтди, салла-чопонини ешиб, яна хотинининг ёниға келди.
— Бузоқни ешиб юборинг-чи, айланай. — Султонали мирзо устунга боғланған бузоқни ешиб юборди. Бузоқ онасининг эмчагига ёпишди. Рузвон хурмадаги сутни кўтариб ҳужрага ўтди, Султонали ҳам хотини орқасидан кирди.
— Хўш, нима гап бўлди, Рузвон?
Рузвон хурмадага сутни товоқларға бўлар эди.
— Бордим, хатни бердим, чой қайнатдилар, талай гапуришиб ўлтургандан кейин, китобни
1 Кўчлари — хотинлари.
2 Куллиёт — шоирнинг асарлар тўплами.
118


олиб қайтдим.
— Кимлар бор экан? — Отин хола, қизи. — Қизи қалай?
Рузвон афсус қилгандек, бошини икки елкасига ирғатди ва тилини тағлайиға тегизиб "чалоқ" этдириб қўйди.
— Мен, мирзобоши жуда хафа кўринади, деганингиздан м шуни ўйлаған эдим. Баайни сурат: киши ҳам бундай жирим бўлар экан.
— Ҳа, Ҳа!
— Чамаси улар ошиқ-маъшуқ, балохўр хон лоақал шунга чўвагини тиқмаса нима қилар эди. Бечора қиз, шундай хафа, шундай хафа. Дор-дунёси1 қоп-қоронғи.
— Ҳа, ҳа... Отин холаси-чи?
— У бечора ҳам ҳайрон, "болаларимнинг сўйинчи ичига тушти", дейди. Султонали афсуслангандек бош чайқаб қўйди.
— Китобни қаерға қўйибсан?
— Меҳмонхонада... Ҳа, айтканча, ичида кичкина хат ҳам бор.
Султонали мирзо кечлик ош тўғрисида баъзи гапларни айтиб, ташқариға чиқди.
Меҳмонхона очиқ эди. Тирсаги билан танчага такя қилған Анвар Саъдий куллиётини варақлар эди. Султонали кириши билан Анвар китобни ёниға олиб қўйди ва кучлангандек илжайди.
— Раҳмат, олиб келган эканлар.
— Китобнинг ичида хат бор эмиш, балки кўргандирсиз?
Анвар хатни кўрмаган эди, китобни қайтадан очиб, муқовадан тўрт букланган бир қоғозни
олди. Хат масаласи билан Анварнинг бир оз шошиб қолғанини сезган бўлса керак, уйда бир иши борлиғини сўзлаб, Султонали меҳмонхонадан чиқди. Анвар хатни очди.
"+урматлик Анвар ака, ассалому алайкум. +аммамиз соғ ва саломатмиз. Келин ойим орали бериб юборған хатингизни олди, соғлиғингизни, тинчлиғингизни ўуб ва эшитиб жуда хурсанд бўлди: илои, саломат бўлсинлар. Соний, биздан авол сўрасангиз аламдулилло тинчмиз, хотиржамъ бўлурсиз. Сўратиб юборған китобингизни бериб юбордим. Аямдан сизга салом, боий сўзни Шайхи Саъдийдан ўурсиз деб хатни мухтасар2 илдим, Раъно".
Анвар ёзувни қўлида ушлаган ҳодда қараб қолди. Бир оз ўйланиб турғандан кейин, хатни яна ўқуб ҳар бир жумла устида тўхталиб ўтди. "Соғлиғингазни, тинчлиғингизни эшитиб жуда хурсанд бўлдиқ" жумласи билан "сиз тинчиб кетдингиз" демакчи эди. Чунки, шу жумладан кейинга — "илоҳи, саломат бўлсинлар" кинояси буни таъкид қилар, "соний, биздан аҳвол сўрасангиз, алҳамдулиллоҳ тинчмиз, хотиржамъ бўлурсиз", яна киноя, аммо энг кейинги — "боқий сўзни Шайхи Саъдийдан ўҳурсиз деб хатни мухтасар ҳилдим" жумласи бир оз ўрунсиз каби эди. Анвар бу жумлани "мундан сўнг ёнингизда Раъно йўҳ, бўш вақтингизни Шайхи Саъдий ўқуб кечирингиз" маъносида тушунди.
Анвар қоғозни буклаб китобнинг муқовасига солди ва хатнинг оғир маъноси таъсирида энтикиб сукутка борди. Унинг бу кунларда кечириб турған ҳоли жуда оғир, бу оғирлиқ устига Раънонинг мазлумона ердам сўраб киноялар ёзиши яна аламлик эди. Чора нима? Бу фожиъани дафъ қилиш учун бирар йўл, бирар хил тадбир? Фақат бир йўл, энг сўнгғи чора: Худоёр олдида сирни очиш, Раънога ва Раънонинг эса ўзига қарши муҳаббатларини фош қилиб, хоннинг оёғиға бош уриш — ялиниш, ёлбориш... Ҳайҳот, бу разолатни Анварнинг нафси ҳазм қилолмағанидек, "адолатпаноҳ"нинг ҳам бу тўғрида "марҳамат"лари шубҳалик. Башарти Анвар Шу разолатка иртикоб этса, адабсизлик, уятсизлиқда айбланиб, бирар жазога йўлиқиши ҳам яқин эҳтимолдир...
1 Дор-дунё — кўнгил, ич. 2 Мухтасар — қисқа.
119


Маънан ва жисман эзилган, айниқса, ҳозирги аҳвол ичида кўз ўнги қоронғиланған Анвар меҳмонхонаға кириб келгучи Султоналидан ҳам ибо қилмай, гўё ҳушсиз каби бошини икки қўли орасиға олиб, сандал устига энггашти... Масала билан бирмунча таниш Султонали мирзо бу ҳолни дафъатан бояғи хат мазмунидан деб ўйлади. Уялмасин, деган каби бир нарса излаган бўлиб, тоқчаларни айланди... Анвар қаддини ростлаб, узун нафас олди ва Султоналига ўлтуринг ишоратини қилди. Султонали ўлтурди.
— Нега ундайсиз, Анвар? Анвар кучланиб илжайди.
— Ҳалиги хат мени хафа қилди, — деди ва бир оз тўхталиб турди. — Сиздан яширар сир йўқ, хат ёзғучи билан орамизда анчадан бери яқинлиқ каби бир гап бор эди. Маълум гаплар туғилғач, мен ўзимни четка олишни, қатъий алоқа қилишни мувофиқ кўриб, сизнинг устингизга келдим. Воситангиз билан бу кун хат ёзиб, мендан ранжийдир, тинчиб кетдингиз деб, киноя қиладир. Ёш, ақлсизға нима ҳам деб бўлсин, фақат диққатлик... Мана, ўқуб кўрингиз, сартопо киноя.
Султонали кулимсиди, аммо ўзида ўнгғайсизлиқ, тусида қизариниш бор эди. Хатни мирзонинг қўлидан олиб ўқуди. Ўқуб чиққач, ёзувнинг яна аллақайси жумласига иккинчи мартаба қаради.
— Қизиқ, "боқий сўзни Шайхи Саъдийдан ўқурсиз, деб хатни мухтасар қилдим..." Бу жумла билан нима демак-чи?
— Бу ҳам киноя, — деди Анвар, — бундан сўнг меним тўғримда ўйламай, бўш вақтингизни Шайхи Саъдий ўқуб кечирингиз, демакчи бўлса керак.
Султонали мажҳул ҳаракат ясади. — Балки...
Бу муҳмал тасдиқ ва мажҳул вазият Анварни шубҳага туширди.
— Хўш, сизнинг фикрингизча?
— Мен... Мен ҳам сизнинг фикрингизга келиб қолдим, мен бошқачароқ тушунган эканман. — Масалан?
— Мен: "Китобнинг ичида яна бир хат бор, қолған сўзни шундан ўқурсиз" деб.
— Эҳтимол сизники тўғридир, — деб аланғлади Анвар. — Бу ҳам бир эринмаганлик
бўлсин, китоб ичини ахтариб кўрайми?
Султонали кулди: — Майли... Мен уйга кириб, таом етилган бўлса, олиб чиқай.
Султонали кетди. Анвар китобнинг ўнг-терсини очиб, ахтара бошлади. Ҳеч нарса кўрина
бермагандан кейин бирма-бир саҳифа очиб боришдан ҳам эринмади. Бош тарафдан ўттузлаб саҳифа текширилган эдиким Султоналининг фоли ҳақиқатка ошиб, саҳифа орасиға буклавсиз қўйилған бир хат китоб четига қоқилиб чиқди. Анвар шошди.
"Андиша ва этиёт юзасидан бу хатни алоида ёзиб, китоб ичига яширдим: Анвар ака, оғир соатларда ёнингизда турғучи дўстдир; очучи эсаким — буни сизнинг укмингизга авола иламан. Ваъда бериш осон, лекин удаси машаат; бундан сўнг шуни ам хотирда яхши тутингиз. Оғир даиаларда арзимас гапни кўнгилга олиш сизнинг каби олижаноблар иши бўлур, деб ким ўйласин. Бахтсиз бир изнинг нажоти учун тебранмадингиз, деб сизни айблаб бўлмас; биро, бахтсиз Раъно талика остида олғанда, уни бу кун-эрта бир фожиъа кутканда вафоли, деб билган бир кишисидан бу янглиғ жафо кўриши налларда ўулғанми, афсоналарда тўулғанми? Шу адар гуноим бор эмиш, деб хафа бўлмангиз, Анвар ака. Башарти шу гуноларнинг ювилиб кетишини тиласангиз, сизга бир хизмат бор, ам сизнинг учун энг осон хизмат: эртага чаоршанба кечурун, тиласангиз — очича, тиламасангиз — яширинча бўлса ам бизникига келингиз, мен билан охирғи мартаба видоълашингиз. Чунки сиз нашъу намо илған жойда Раънони алокат кутадир".
Анвар ёзувни онда-сонда ўқуб тезлик билан китобка қайтариб солди, саҳифалар орасида
120


қолдириб, устига янги саҳифалар уя борди. Чунки лаганда манти кўтарган Султонали даҳлизга қараб ўткан эди.
— Борми? — деди Султонали лаганни сандал устига қўйиб. — Валлоҳи аълам, маъно сиз тушунганчадир. Мен янглишқан чиқарман.
Анвар унинг сўзини тасдиқ қилған каби бош ирғатиб, китобни ёпди, қўл ювғали даҳлизга чиқди.
50. МАЪШУҚА МАҲБАСИ1
Раънонинг иккинчи хати Анвар учун яна бир ташвиш эди. Унинг ёнига боришдан ҳеч бир мантиқ топмас, билъ-акс, юрак ўтининг аланга олишини, жароҳатларнинг янгиланишини кўрар эди. Китоб баҳонаси билан хат ёзиб, ўз дарагини айтиб, эвазига шундай ташвиш ортдириб олған Анвар, кечаги кунларда ҳиссиётка қаттиғ берилиб, китоб сўратиш оқибатини яхши муҳокама эталмаганидан пушаймон эди. Шунинг билан бирга ўзининг мундан сўнгғи ҳаракатида ҳам амният2 сезмас эди. Чунки Раънога учрашишдан ҳеч бир фойда тасаввур қилмаған муҳокамаси қаршисидағи кучлик бир майл, Раънога йўлиқишдан фойда эмас маъно кўрсатар эди... Учрашилганда шубҳа йўқким, Раъно йиғлар, кўнгилни бузар, шундан бошқа иш чиқмас, лекин иккинчи тарафда неча йиллиқ муҳаббат яна шу фожиъ учрашишка мойил каби эди.
Ул тун бўйи учрашишнинг яхши ва ёмон тарафларини ўйлаб ухлай олмади, ора-чора ухлаб кеткан аснолари ҳам яна шу учрашишка алоқадор тушлар билан кечди. Ҳар қанча ақл изи билан ҳаракат қилишға тиришса-да, яна учрашмаслик, сукут қилиб кетишлик эб кўринмас эди. Учрашиш — нечоғлиқ тадбирсизлик, жон койитиш бўлмасин, Раънонинг: "Мен билан охирги мартаба видоълашингиз, сиз нашъу намо қилған жойда мени ҳалокат кутадир" жумласи ҳар қандайдур андишаликни енгарлик ва бу жонсўз хитобадан кўз юмиш йигитлик шаънига ярашадирған кўринмас эди.
Анвар қатъиян бориш қарориға келганда, девонда ўлтуриб ишлар эди. Унинг эндиги тараддуди учрашиш ёки учрашмаслик борасида эмас, Раънонинг олдиға очиқча боришми, яширинчами тўғрисида эди. Башарти очиқ борса, махдумнинг шубҳаланиши, Раънони четка қоқиб ёки уларни таъқиб этиб, яраға туз сепиши, Анварнинг иззати нафсига тўқуниши аниқ. Яширин борса... Орада хиёнат, бузуқ ният бўлмағандан кейин яшириниб юриш нима ҳожат? Хайр, яширинча ҳам борсин, баногоҳ махдум кўриб қолса... Унинг учун бу масалани ҳал қилиш ҳам мушкил эди.
Иккиси кечқурун қайтишиб келдилар: Султонали мирзо кундаги каби Анварни яхши ошлар билан меҳмон қилди. Шомни ўқуғандан кейин Анвар "бир неча соат ичида жиянлари олдиға бориб келиш учун" Султонали мирзодан изн олиб чиқди.
Қишнинг охирғи кунлари, кўчада қора совуқ билан изғириқ юрар эди. Тўққуз-ўн кунлик ой шаҳарнинг қоқ устида чети қорайған сариқ баркашдек ялтираб турар эди. Маҳалла болалари эшикма-эшик юриб — "Барот келди, билдингизми, идиш-оёқ қилдингизми?" ашуласини айтар эдилар.
Анвар махдумнинг маҳалласига келиб етканда, киши танимаслиқ даражада қоронғи тушди ва шу қаторда Анварнинг кўнглидаги қоронғилиқ ҳам кучайди, юрак уриши эътидолдан чиқиб, ўғри кишидек атрофига қарана бошлади. Бундан бирар ҳафта илгари бахт бўйини онғқитқан бу маҳалла ҳозир шунинг зидди билан ҳувиллар; ҳаммаёқ тим қоронғи, фақат бу маҳалла устида нурланиб кўринган ойғина унинг кўнглини ёритар, бироқ... Бироқ кажрафтор фалак3 уни ҳам бағрида қора доғи билан ўрда томонға қараб судрар эди...
1 Ма бас — ҳибсхона, қамоқхона.
2 Амният — тинчлик.
3 Кажрафтор фалак — эгри айланувчи фалак.
121


Анвар ёпиқ ҳолда турған дарбоза ёниға келиб оҳиста итарди. Дарбозани занжир кўриб, кўз ўнги қоронғиланди... Бир неча фурсат дарбоза ёнида қадалиб турғандан сўнг, тўғриға ўтди. Йигирма қадам чамаси юриб, қўшнининг дарбозасини итарди, буниси очиқ эди. Қоронғи йўлакка кирди. Ул махдумнинг хуфтанга чиқишидан фойдаланмоқчи, хуфтан азони айтилгандан кейин ҳам дарбоза очилмаса, сўнгра қайтиб кетмакчи эди. Узоқ кутишка тўғри келмади, маҳалла масжидида хуфтан азони айтилди, шундан бир оз кейин Раънолар дарбозаси ҳам ғийқиллаб очилди.
Дарбозадан чиққан оёқ товши Анварга яқинлаб келар эди. Анварнинг юраги арзиқиб қўшни дарбозасининг ички томонидан очиқ табақа орқалиқ йўлға мўралар эди. Раънолар дарбозасидан чиққучи тўғриға ўтиши билан Анвар турған йўлакнинг ичкарисидан ҳам оёқ товши келиб қолди. Анвар шошди, махдум беш-олти қадам йироқлашқач, йўлакдан чиқишқа мажбур бўлди. Анвар оёғидан товуш чиқармаслиққа тиришиб, секин-секин дарбозага юриб келди. Орқадағи оёқ товушларининг узоқлаша борғанини сезиб, хотиржамъ ичкарига кириб олди. Меҳмонхона саҳнида бир оз аланғлаб турғандан кейин, тўғриға — машқхона эшигига ўтди. Машқхона эшигини очар экан, орқасиға — дарбоза йўлагига қаранди.
Даричалари ёпиқ машқхонанинг ичи ҳосидлар1 юрагидек қоп-қоронғи, даромад ҳам ёпилғандан сўнг уй гўё лаҳад тусига кирди. Зулумот ичида қолған Анвар орқа-ўнпгини ажратолмай бўрё устини чоғлаб бир-икки қадам юриб келди ва икки қўли билан тизасини қучоқлаб чўнқайди. Даричалар тирқишидан тушкан ёруғлиқ билан зулумот бир оз кучсизланди, шунда ҳам унинг кўз ўнгга қов2 каби қоронғи эди. Ҳамма тип-тинч; қулоқ остидағи чивиллашишдан бошқа товуш эшитилмас, ора-чора узоқдан келган бола йиғиси бу тинчлиқни бузғандек бўлар эди. Шу ҳодца орадан неча дақиқалар ўтиб кетди. Бир вақт ер ости дукиллагандек бўлди. Бу дукиллаш секин-секин оёқ товшиға мубаддал бўлиб, унинг қулоқлари тиккайди. Ичкаридан чиққан бирав йўлакками, меҳмонхонағами ўтиб кетди. Анвар энтикди, меҳмонхонанинг эшиги очилиб бир оздан кейин яна ёпилди, ҳавли саҳнида яна бирав юринди. Борған сайин машқхонаға яқинлашиб келган оёқ товши билан Анвар тоқатсизланди. Эшик очилиши билан беихтиёр ўрнидан туриб кетди...
— Анвар ака.
— Мен...
Эшик очқан Раъно эди, бир-икки қадам ичкарига кириб тўхтади. Анварга озғина қараб
турғач, узун нафас олиб орқасиға қайтди. Анвар бу ҳолнинг сабабига тушуналмаганидек, уни чиқармай тўхтатишқа ҳам ўзида жасорат топмади. Бирар дақиқадан сўнг эшикда яна Раъно кўриниб, Анварнинг олдиға қорамтил бир нарса келтириб қўйди.
— Сизга кўрпача олиб келдим, — деди шивирлаб, — уйга аммам ва холамлар келишкан, мен уларни ухлатиб чиқаман...
Раъно шу сўзни айтиб, орқасиға қайта берди, эшикни бояғича ёпиб, ҳужрадан йироқлашди. Аҳволга бир оз тушунган Анвар кўрпачани бўрёға солиб, устига чиқди ва эркин нафас олиб ёнбошлади. Энди Раънонинг ҳар ҳолда чиқишини билса ҳам, бироқ, қачон чиқишини билмас, шунга биноан бир тавқ ўткунча кутиб ўлтуришини чамалар эди. Орадан бир оз фурсат кечканда дарбоза очилиб ёпилди. Анварнинг қулоғи тиккайиб, қаддини ростлаб ўлтуришка мажбур бўлди. Оёқ товши яқинлашди, узоқлашди ва охирда битиб ҳам кетди.
Вақт жуда қийинлиқ билан ўтар, ташқарида "тиқ" эткан товуш уни бир аланғлатар эди. Бир тавқ ўтканига талай вақт бўлса ҳам, ҳамон Раъно дараксиз. Юраги сиқилған Анвар гоҳ ўлтуриб, гоҳ ёнбошлар, совуқда музлаб кеткан маҳсилик оёғини турли вазиятка солиб кўрар эди. Шу азоб ичида яна талай вақт кечти. Маъшуқа маҳбасига тушкан Анвар ўлтуриб чидалмади, кафшини кийиб, ўрнидан турди, музлаган оёғини иситиш ва оғриққа кирган аъзосини
1 осид — ҳасад қилувчи, бахил.
2 )ов — куйдирилган пахтага нисбат.
122


ҳаракатлантириш учун уй бўйинча кезина бошлади. Неча вақт саҳн айланиб, яна ўлтурди, Ой ҳам бота бошлаған, чунки четдаги дарича тирқиши орқалиқ тушиб турған кучсиз ойдин изи ҳам йўқолиб, уйни қоронғилиқ босқан, теваракда чалинған довулларнинг "гум-гум" оҳанги ичида хўрозлар иккинчи мартаба қичқириб юборған эдилар. Анвар бир оз ёнбошлағандан кейин яна ўрнидан турди, кафшини кийиб келиб, эшикни очди, саҳнга тушиб кўзини уқалади. Кўкда дуркум-дуркум юлдузлар сайр этар эдилар. Том бошидан ботишқа яқинлашқан ой нури аранг- аранг кўзга чалинар эди. Анвар тоза ҳаво искаб узун нафас олди.
— Зерикмадингизми?