ЧАҚАНГИЗ СИЙҚА ЭМАСМИ?
Ул аксар шом ва эрталабки намозларнигина масжидда ўқуб, қолғанларини уйида адо қилар, пешин, аср, хуфтанларга вақт тополмас эди. Аммо бу кеч жўртта хуфтанга чиқмади. Яъни Маматқул ўн пул учун шошиб, топқан гапини кишилар орасида сўзлаб берса эҳтимол эди. Ошдан сўнг ишхонасига чиқди. Дастгоҳ ёнидағи қора чароғни сқиб ўришдаги узуқларни улади, аймашқан ипларни ешди, чигилларни ёзиб тароғлади, оғзи билан охор буркиб яна таради ва энг сўнг қурутиш учун ўришни елпиди. Уриш гўқишқа ростланғандан кейин, эски тўппидаги найчага солинған ипларни (арқоқни) олиб, дастгоҳка тушти, тиғ ва гулани орқаға суриб моккини ростлади.
Қора чароғ аранг-аранг дастгоҳни ёритар, елкаси ташқариға туртиб, кўкраги ичка ботқан
97


Сафар бўзчи, гўё дастгоҳка қуюлиб қўйғандек кўринар эди. Тепки босишдан ғич-ғич қилған нағма эшитилар ва бу нағма оҳангага ўйнағучи мокки у ёқ-бу ёққа ўтиб турар, лаҳза сайин арқоқ-ўриш бирлашиб, тўрт эллик бўз ҳосил қилар эди. Сафар бўзчининг бир кечлик ишига бир оҳор мўлжал бўлиб, қора чароғнинг мойи ҳам соат вазифасини ўтар, яъни қора чароққа тўлдирилган мой ҳар кун бир оҳорға етиб битар эди.
Сафар бўзчи наворт ёғочини ўраб, оҳорлиқ тандага — ўришка мўралади ва нос отиб, кўча томонға қулоқ солди. Чунки ул ҳануз Маматқулнинг келишидан умидвор эди. Бир оз қулоқ солиб турғандан кейин, моккига янги найча жойлаб, яна ишка уринди. Ичкарида чарх тоблаб найча солиш билан машғул Тўхтабиби кўйлак енгини иплик ўришчалар билан тўлдириб чиқди. Гап-сўзсиз, ўришчаларни эски тўппига ағдариб, бўшалған найчаларни йиғиб олди.
— Оёғим совуқ қотти, оловнинг иложини қил-чи.
— Ўт ёқиб берайми?
— Ҳа, бали, уч-тўртта тарашани кертиб кирсанг бўлади.
Тўхтабиби чиқиб кетди. Сафар ака асабийлангандек тез-тез тепки босиб ишка қаради. Мокки тўхтовсиз икки ёққа сапчиб турди. Ўн дақиқа чамаси шу ҳолда иш қизғин давом эткандан кейин, бирдан мокки тўхтади, Сафар бўзчи ташқариға қулоқ солиб қолди. Кўча эшик "ғийқ" этиб очилиб, йўлакдан кичкина оёқ товши келди. Сафар бўзчи моккиси қўлида ўзича илжайди, яна бир-икки оёқ боскандан кейин, дўконхона эшиги очилди.
— Бали, Маматқулим, бали... Эшикни ёп, эшикни!
Маматқул эшикни ёпди ва икки қўлини оғзиға кўтариб исинди.
— Совуқ қотдингми, Маматқул? Ҳозир олов ёқамиз, ҳозир... Боядан бери Маматқул келади, деб ўн пулни сақлаб ўлтурибпан-да.
Шу пайтда эшик қияғина очилиб, яна ёпилди.
— Киравур, Тўхта, киравур: ўзингнинг Маматқулинг-ку. Тараша кўтариб Тўхтабиби кирди ва Маматқулға қаради.
— Маматқулмидинг, — деди Тўхтабиби. — Бемаҳалда нима қилиб юрибсан, болам? Энанг эсон-соғ юриптими?
Маматқул Тўхтабибининг сўзига бош ирғатиб, Сафар бўзчиға қаради...
— Маматқулнинг менда иши бор, холаси. Оловни тезроқ ёқ. Маматқул совуқ қотипти... Тўхтабиби ўтунни гулхан ўрниға ташлаб, қўлидағи қовғасини қора чароққа тутиб ёндирди
ва бориб ўтунни ёқди.
— Уларни жўнатиб келдингми, ўғлим Маматқул?.. Бали, бали. Ёнларингға яна бошқа киши
ҳам келдими? — Йўқ.
— Ҳа, ҳа.,. Имом поччанг сенга кетавур демапти-да?
— Мен тағин икки қайта чай қўйиб бердим-ку: мен кетсам уларга ким чай қўйиб берарди. Мен чайни қўйиб гапни тинғаб ўлтурдим.
— Бали, бали, — деди Сафар кулиб ва хотиниға қараб қўйди. — Йигит деганинг ана шундай бўлсин-да, бизнинг Асқарбойлар ҳам "йигит"да. Қани, Маматқул, гулханнинг ёниға борайлиқ-чи, исиниб гапиришамиз-да.
Иккиси гуриллаб ёнған олов ёниға чўнқайдилар. Сафар ака оёғини кафшидан чиқариб оловға тутди.
— Асқарбой ухлаб қоғанми, дейман, хола?
— Ухлаб қоған, — деди Тўхтабиби ва бориб дастгоҳ ёнидағи бўшаған найчаларни йиғиб олди.
— Шуларни тўлдириб берсам, бу кечка етар?
— Тўлдиравур-чи, кўрамиз-да.
Тўхтабиби дўконхонадан чиқди. Сафар бўзчи Маматқулға қараб илжайди. Маматқул ҳам ўз
98


навбатида илжайиб, Сафар бўзчининг чақалиқ чўнтагига кўз ташлади ва нима учундир энтикиб қўйди.
— Хўш, Маматқул охун? Маматқул ўйлаб иккиланди:
— Китоб... китоб сўзини айтишмади-да, ҳе... Катта домлам қурғандағи1 ижжани2 ўқуған эди, мен...
Сафар бўзчи боланинг андишасига тушуниб кулди:
— Сен уқуб ололмадингми, аттанг. Майли, уқуб олғанингни айта бер.
Маматқул енгилланиш нафаси ютди, кўзини беихтиёр Сафар бўзчининг чўнтагига тикди. — Китоб сўзи бўлмаса ҳам чақани беравурасизми, Сафар ака?
Сафар бўзчи кулгидан ўзини тўхтата олмади, чўнтагадан чақаларни чиқариб қўлиға олди:
— Беравураман-да. Кўраяпсанми?.. Шундан ўнови сеники.
— Имом поччам, — деди Маматқул кўзини чақадан ололмағани ҳолда, — имом поччам ўзи
ўрдаға мирзабоши бўған экан-да... Ўша хат битадуған жайда мулла эмас бир киши катта бўб қоған экан... Ўша мулла эмас хоми киши имом поччамни хат битишка тозаси экан, деб мирзахонадан чиқарған экан-да... Али мирзо деган киши имом поччамни унга ёмонлапти...
Сафар бўзчи Маматқулнинг сўзини бўлди:
— Кимга ёмонлапти?
— Ўша мулла эмас хоми кишига ёмонлапти-да... Шуннан кейин имом поччамни чиқарипти.
Энди катта домламларни ҳам ўрдадан чиқарсам, деб юрған экан. Ўзи жуда ёмон киши экан-да... Катта домламлар буни нима қиламиз энди, деб имом поччамнинг олдиға келишипти экан-да, — деди Маматқул ва бир неча фурсат Сафар бўзчининг қўлидағи чақага қараб турди. — Чақангиз сийқа эмасми, Сафар ака?
Сафар ака кулди, чақадан бештасини ажратиб Маматқулға узатти. — Мана ўзинг кўр-чи.
Маматқул чақани олиб, уёқ-буёғини текширди:
— Муҳри бутун экан. Бир пулга ўн пайса ҳолва берармикин, Сафар ака?
— Нега бермасин. Чақани чўнтагингга солиб қўй, қолғанини сўзлаб бўғанингдан кейин
оласан. Катта домлалар кенгашка келган эканлар, дегин?
— Ҳа... Чақамни белбоғимга тугсам тушиб қолмасмикин?
— Ҳозир тугма, мендан яна беш пулни олғанингдан кейин, қўшиб тугарсан.
Маматқул қўлидағи пулни жарақлатиб ўйнади ва шунинг орқасидан ижирғаниб шикоятланди:
— Оёғим ивишиб қоған.
— Чўнқайиб ўлтурма.
Маматқул ўлтуриб олғандан кейин, яна ижирғанди:
— Игна санчяпти?
— Қулоқ солма, сўзлай бер, ҳозир ўзи тузалиб қолади.
— А, шундайми, — деди Маматқул маҳсисини силаб. — Сизники ҳам ашундақа бўладими,
Сафар ака?.. Катта домлам соқолини тутамлаб, ўшани янди., тузоққа тушар, деди. Имом поччам ўйлаб ўтурди, ундан кейин... Санчяпти-ку, Сафар ака?
— Ҳозир тузаласан, хўш?
— Ундан кейин... Сизларга маъқул бўлса бир гап хотиримга келади, деди. Ўша кўклам чиқса уйланади, деди...
Сафар бўзчи Маматқулни тўхтатиб сўради: — Ўша ким, ўша?
1 )урған — қуръон. 2 Ижжа — хижжа.
99


— Ўша-да, мулла эмас, синглиталоқ-да... Ўзингиз ҳам сўрай берайди экансиз-да!.. Оладуған хотини чиройлиқ, деб эшитаман, деди. Бу ҳам бир гап-да, шу қизни хонға тўғриласақ бўладимикан, деди. Катта домлалар маъқул дейишди. Ҳай-ҳай дейишди... Шу ерда Маматқул бир оз ўйлаб қолди, — бунинг давоси гулчин бўлади, дейишди.
Сафар бўзчи кейинги сўзни такрорлади: — Гулчин бўлади, дейишди?
Маматқулнинг ўзи ҳам бу тўғрида иккилангандек бўлди.
— Мен яхши пайқамадим-да: давоси гулчин бўлади, дейишди... гулчай... йўқ.
— Ундан кейин?
— Шу, бўлди.
— Бари?
— Бари шу... Мен ташқариға чай қўйғани чиққанимда гап тинғамадим-да.
— Маъқул, маъқул, — деди Сафар бўзчи, — ундан кейин улар кетдиларми?
— Кетдилар. Имом поччам энди уйингга бор, деди менга... Чақани берсангиз қўшиб тугар
эдим.
Сафар бўзчи кулиб, қўлидағи чақадан яна беш пулни узатди.
— Мендан ўн пул олғанингни ҳар кимга сўзлаб юрма, тузукми? Ҳа, ундан кейин бу гапни ҳеч кимга айтма, домлаларингнинг сўзи савобсиз гаплар экан... Уйингга слғиз кеткали қўрқмайсанми?
Маматқул бир оз ўйланиб, белидаги чақа тугунини қўли билан ушлади, Сафар аканинг "қўрқмайсанми" саволига жавоб бермай, бориб эшикни очди ва югурганча чиқиб кетди.
42. ҚУВ ОДАМ ЭКАН
Сафар бўзчи дарбозадан кирганда, ичкаридан ясамол бир хотин чиқиб қолди. Мундай яхши кийинган ва ҳусндор хотинни ул ўз умрида биринчи мартаба кўргани учун бўлса керак, хотин яшириниб олғунча, ундан кўзини олмай қаради. Таажжуб ва ҳайрат ичида келиб меҳмонхонаға кирди. Меҳмонхонада Анвар йўқ, Анвар ўрнида бегона бир киши — Султонали мирзо ўлтурар эди. Сафар бўзчи салом берди. Султонали мирзо жавоб бериб, ўлтурган жойидан Сафар бўзчиға жой кўрсатди. Сафар бўзчи бир оз сўзсиз ўлтурғандан кейин, "мирзасини" сўради. Султонали мирзо, Анварнинг қўшниларидан бириникига зарур бир юмиш билан чиқиб кетканлигини ва бир оздан сўнг келишини сўзлаб, ундан мирзода қандай юмиши борлиғини савол қилди.
— Юмиш-ку, йўқ, тақсир, — деди Сафар. — Биз бир холис дуогўй одам... Мирзамни бир зиёрат қилай, деб келган эдим.
Султонали Сафар бўзчини бир нарсанинг тамаъида юрған киши, деб ўйлади. Чунки Анварнинг қўли очиқлиғини, унга кўб ҳожатмандларнинг ўрганиб қолғанлиқларини яхши билар эди. Аммо Сафар бўзчи Султоналининг силлиқ муомаласидан хурсанд бўлиб, унга қарши ўзида дўстлиқ сезди. Бир оз жим ўлтургандан кейин Сафар яна тилга келди:
— Барака топсин мирзам одамжон-да, одамжон; биздек фақирлар билан ҳам оғайни, сизлар билан ҳам шундай, барча баробар.
Бу сўз Султонали мирзонинг бояғи фикрига қарши сўзлангандек тушди. Сафар бўзчининг мирзо билан оғайнилиқ даъвоси уни таажжубга солди.
— Шундай, шундай... Мирзо, сиз айтканча, барчага баробар йигит, — деди Султонали.
— Нима касб қиласиз?
— Бўзчилиқ, тақсир. Лекин мирзам, сен бўзчисан, деб биздан ҳазар қилмайди, биз шунисига
адо-да, тақсир... Бўлмаса гузаримизнинг оқсоқоли ҳам икки оғиз гапимизга қулоқ солсин-чи. Нафсамбир гап яхши-да, тақсир.
Сафар бўзчининг "нафсамбир" гапи Султоналини беихтиёр кулдирди.
100


— Тўғри айтасиз. Исмингиз нима?
— Биз деворнинг кавагида ётқан бир одам-да. Ўзимиз киму, исмимиз нима бўлар эди. Шаҳарнинг Олим қовоғи1 эмасмизки, айткан он таниб олсангиз.
Султонали мирзо яна кулди, — "нафсиламр" гаплардан завқланиб, ул ҳам Сафар бўзчиға қарши ўзида яқинлиқ ҳис этди ва бир оз ўйлаб турди.
— Исмингизни айтсангиз, балки мен танир эдим... Сиз бўзчи бўлсангиз, ўткан ҳафта мирзо Анварга бир сўз айткан эмасмисиз?
— Айткан бўлсам эҳтимол; нега десангиз, қўл бўшағанда мирзамнинг зиёратига келиб тураман-да.
— Сиз... Сиз мулла Абдураҳмоннинг қавмларидан эмасмисиз?
— Хе-хе-хе... Худда, тақсир.
— Агар янглишмасам, исмингиз Сафарбой чиқар? — Сафар бўзчи завқланиб, кайфланиб
кулиб юборди:
— Мирзам айткан эканлар-да. Султонали мирзо ҳам кулди ва кулги ораси латифа қилди:
— Сиз ўзингизни паст уриб Олим қовоқ эмасманки, отимни айткан он танисанг дейсиз,
ҳолбуки, сизни ўрданинг мирзобошиси, шаҳарнинг қўрбоши, даҳбошиси ҳам танийдир.
— Тавба қиппан, тавба қиппан, — деди Сафар. — Мен ўз қадримни билмай юрған эканман-
да.
Иккиси ҳангама сўқиб бир неча пайт кулишдилар ва бир онда эски қадрдонлар ҳолиға
ўтишдилар. Султонали уни "Сафар ака" деб хитоб қила бошлади ва мулла Абдураҳмоннинг кейинги аҳволидан сўради. Сафар бўзчи мулла Абдураҳмоннинг бўшатилғанидан хурсандлигини изҳор қилди ва унинг лаби гезариб юрғанини сўзлаб, Султоналини кўлдирди.
— Шунчалик ҳолинг бор экан, думингга қумғон боғлашинг нима ҳожат эди, деб куламан. Эгри тўнкага — эгри тўқмоқ; мирзам хўб яхши иш қилғанлар-да.
— Шундай, — деб кулди Султонали, — кишиларга энди нима дер экан, балки қулоғингизга чалинғандир?
Сафар бўзчи ўнг қовоғи устини силаб олди ва қўлининг текис ўсмаган тирноқлариға қаради. — Бу тўғридағи сўзини эшитканим йўқ-ку... Энди ўзи ёмон одам-да.
— Масалан, ёмонлиғи?
— Ёмонлиғи... — деб яна тирноғиға қараб қолди, — ишқилиб, тақсир, шу одамни пайини
қирқсам, дейди-да. Илгари холисанлилло душман бўлса, энди аламзада бўлди-да...
Сафар бўзчининг содда кўнглида яширинған сир оз-оз сиртига ҳам тепиб турар эди. Унинг
— "...энди аламзада бўлди-да" жумласидан шубҳаланиб қолған Султонали жиддий тус олди:
— Мен мирзо Анвар билан бирга тураман, Сафар ака, — деди. — Мирзо билан бизнинг орамизда ҳеч бир яширин гап бўлмайди. Масалан, сизни тусмол билан танишим, мулла
Абдураҳмон тўғрисида келиб айткан сўзингизни билишим...
— Мен буни билиб туриппан, тақсир.
— Билиб турған бўлсангиз, — деди Султонали ўпкалик қиёфатда, — нега мендан
шубҳаланасиз?
— Йўқ, йўқ, ука, мен худой ҳаҳқи...
— Бўлмаса, нега мулла Абдураҳмон тўғрисидағи саволимга тузук жавоб бермайсиз?
— Мен айтдим-ку, ёмон одам-да, ўзи...
— Унинг ёмон одамлиғини ўзим ҳам биламан. Аммо мени ҳам ёмон одам деб ўйлағанингиз
учун... Хўб, ҳали мирзо Анвар келганда ўша мендан яшириб турған гапин-гизни сўзларсиз, мен шунда сизни уялтирарман...
Сафар бўзчи бирдан кулиб юборди ва қўли билан Султоналини яниб қўйди:
1 Худоёрга чет мамлакатлардан мол келтириб сотувчи машҳур савдогар (муал.).
101


— Уят қилсангиз ҳам "нафсамбир"ини айтай, анча қув одам экансиз. Бу содда баҳо Султоналини кулдирди:
— Сиз мендан ҳам қувроқ экансиз.
— Мен топқан гапимни мирзамнинг ўзига айтай, деган эдим-да.
— Албатта айтасиз, лекин мен ҳам эшитсам, зарар қилмайди. Хўш: "аламзада" нима
қилмоқчи?
— Аламзадами? — деб кулди Сафар ва бир оз ўйлаб турди. — Ўрдада турадиған бўлсангиз,
анови катта гўзим муфтиларингиз бор-ку?
— Бор, бор: пул берсангиз ҳаром ўлган эшакнинг ҳалоллиғиға фатво берадирган муфтилар.
Хўш?
— Гапларингиз ҳам қизиқ экан... Ана шу муфтиларингиздан иккитаси ўткан кун
домламизнинг ҳужрасига меҳмон бўлишди...
Сафар бўзчи ўткан фаслда ёзилған можарони бир-бир сўзлаб борди. Эшиткучи бўзчининг
соддағина қилиб сир олишини кулиб, завқланиб тинглаб турди.
— Боланинг сўзи кўб тутал келди, тақсир. Чамаси мирзам бир қизға уйланмакчи экан-да.
Қизи қурғур чиройлиқ бўлса, қўйинг-чи, шу қизни хонға олдирмоқчи бўлғанлар-да. Кишига алам қилғандан кейин ҳар бир куракни бемалол...
Султонали мирзо бу сўзни эшитиш билан бирдан ўзгариб кетди, кўзи катта очилиб, манглайида узун-узун ажинлар ҳосил бўлди:
— Тутилмаган гап... Хўш, сўзлай беринг-чи?
— Боланинг хуллас гапи шу, — деди Сафар ва бир оз жим қараб турди. — Ҳа, ҳа, яна бир нарса ҳам бор экан: улар шуни мувофиқ кўрганларидан кейин — "бунинг давоси гулчин" деб айткан эмишлар. Мен боланинг бу сўзига ҳарчанд тушуналмадим. Бола янглишқанми ёки муллаларнинг шундай тожикиси ҳам бўладими, мен энди авом одамман-да, тақсир.
Султонали мирзо шу жумла устида ўйладими ёки бошқача бир андиша уни машғул этдими, баҳарҳол, бирар дақиқа чамаси сўзсиз хаёл суриб қолди. Сафар бўзчи эса, бу ҳолдан бад олиб, манглайини қашиди. Қашир экан, бармоқ ораси Султонали мирзонинг юзидан бир нарса ўқушқа тиришар эди.
— Улар қайси кун шу маслаҳатни қилған эдилар? — деб сўради Султонали мирзо. — Ўткан кун, тақсир.
— Яъни орада кеча панжшанба ўткан?
— Бали, бали.
Султонали бошини чайқаб тебранди. Сўнгра мирзо Анварнинг кўкламга чиқиб уйланмакчи бўлғанини, қиз эса, шу уйнинг боласи эканини, домлалар мирзо Анварнинг обрўсини тўкиш фикрига тушканликларини сўзлаб чиқди:
— Раҳмат сизга, Сафар ака, — деди Султонали. — Сиз мирзо Анварнинг обрўсиға тўқунмоқчи бўлған бир ёмон-лиқнинг хабарини олдиндан олиб келгансизким, мирзо Анварнинг бир дўсти бўлишим сифати билан сизга миннатдорчилиқ изҳор қиламан ва шунинг билан бирга бу хабарни мирзога билдирмаслигингизни, ҳозирча бу сирнинг иккимизнинг орамиздағина қолишини сиздан сўрайман.
Негаки, мирзо Анварни бу хабар билан ташвишка солған бўламиз. Мирзога бу хабарни айтишдан илгари ошиғич равишда сиз билган ифлослар қаршисиға чиқиб ишлашимиз, мирзонинг обрўсиға тўқунадирған ёмонлиқни дафъ қилишимиз ва шундан кейингина бўлиб ўткан бу можарони унга сўзлашимиз керакка ўхшайдир, Мен ҳозир мирзо Анвар қайтиб келмасданоқ, шу гап орқасидан бир жойға бораман.... Борадирған жойимни сизга айтиб ҳам қўяй: "Давоси гулчин" жумласидаги "гулчин" сўзини бола янглиш онглаған, улар — "давоси Гулшан" деганлар. Зероки "Гулшан" сўзи бир хотиннинг иеми бўлиб, бу хотин хонға чиройлик
102


қизлар топиб бергучи ҳарам далласидир1. Улар ўзларининг ифлос ниятларига шу хотин орқалиқ етмакчи, шу воситада мирзо Анвардан ўч олмоқчи бўлғанлар. Фурсатни қочирмай шу хотиннинг олдиға боришим керак. Гапка тушунган чиқарсиз, Сафар ака.
— Тушундим, садағанг кетай, тақсир.
— Гап шундай бўлсин; иш бартараф бўлғунча бу тўғрида мирзога оғиз оча кўрманг, жон ака, — деди такрор Султонали ва ўрнидан турди, — Мен мирзо Анвар келмасдан жўнай, келса юбормайдир. Сиздан мени сўраса, бир киши чақириб кетди, дерсиз, дурустми?
— Хўб, мен ҳам сиз билан кетаберсам?
— Йўқ, сиз ўлтуринг, меним дарагимни айтиб уни хотиржамъ қилинг. Ундан кейин келаси жумъа албатта шу ерга келиб мендан натижани эшитарсиз, мирзо билан учавимиз ўлтуришиб суҳбатлашармиз, маъқулми?
— Хўб.
Султонали хайрлашиб, ошиғич меҳмонхонадан чиқди.
43. ЧЎЛОҚ ҚУШ
Айвонда салла ўраб овора бўлған махдум йўлакдан "заифа" шапрасини олиб, танчада санама тикиб ўлтурғучи Раънога:
— Йўлакда хотин киши кўринади, хабар ол-чи, болам, — деди. Раъно йўлакда ярмисини кўрсатиб ёндама турған хотиннинг олдиға борди.
— Ассалому алайкум...
Хотин саломга жавоб бериб, йўлак томонға ўтди ва Раънони ўз олдиға имлади. Ясамол,
пўстун кийган бу хотин Раънонинг диққатини ўзига жалб этди. Бориб кўришди. — Насиббекнинг ҳавлилари шу эмасми, отин қиз?
— Йўқ, — деб кулди Раъно, — биз Насиббекнинг қўшнисимиз.
Хотин бошдан-оёқ Раънога қараб чиқди:
— Шўрим қурсин, — деб қўл силкди хотин, — мен адашиб сизларни овора қилибман...
Кези келганда танишиб қўйғанни айби йўқ, бу кимнинг ҳавлиси?
— Солиҳ махдумнинг.
— Мен адашмай кетай, жуда уят бўлибти-да, ҳали мен махдум поччамнинг ҳавлиларига
кирдимми... Сиз кимлари?
— Мен... қизлари.
— Кўб яшанг, исмингиз?
— Раъно... Қани, бу ёққа.
— Раҳмат, Раънохон... Насиббекнинг уйи сизнинг қайси тарафингиздаги эшик бўлади? — Сўлимиздаги биринчи дарбоза?
— Раҳмат, Раънохон.
Хотин хайрлашиш ўрниға, яна бир оз Раънога қараб турди. Раъно бу ҳолдан ўнгғайсизланиб,
ерга қаради. Хотин кулимсиб олғандан кейин, Раъно билан хўшлашиб орқасиға қайтди, ташқариға чиқиб, Сафар бўзчиға учрашди...
Раъно хотинни жўнатиб, ичкарига кирганда, махдум "зарурат" тўнини кийиб, ўзига оро берган ҳолда, айвондан тушиб келар эди. Хотиннинг ким эканини сўрағандан кейин, Раънога бу кунги рўзғор ишлари тўғрисида баъзи таълимотларни берди. Чунки Нигор ойим бу кун эрталаб қариндошларникига меҳмон бўлиб кеткан, Раъно уйда ёлғиз қолған эди.
— Онанг кеч қайтади, бинобарин, таомни барвақтроқ қилсанг ҳам бўлади... Ҳабба, таомни ўзинг билан Анвар акангга лойиқ қил, мен бўлсам тўйдан албатта тўйиб келаман, онанг ҳам оч
1 Далла — қўшмачи.
103


келмас, — деди ва бир неча қадам юриб, яна тўхтади. — Анвар акангдан, нима таом қилай, деб сўрасанг яхши бўлади, қизим!
Раъно отасиға маъқул ишоратини бериб айвонга келди, махдум чиқиб кетди. Раъно айвонда бир неча вақт санама тикиб ўлтургандан кейин, ишини йиғиштирди, рафдаги китоблардан бирини олиб очди. Китоб устида ҳам анча шуғулланиб, бундан ҳам зерикди. Сўнгра ўрнидан туриб, ташқариға йўл солди. Боқча эшиги ёниға келганда, Анвар ташқарида ким биландир хайрлашар эди. Раъно эшик ёнида кутиб турди. Бир оздан кейин Анвар ёлғиз қолиб, шу томонға — ичкарига қараб кела бошлағандек бўлди. Раъно кулимсиб ўзини эшик панасига олди.
— Ассалом.
Бир-икки қадам олдинға ўткан Анвар мулойимғина эшитилган "ассалом" сўзи билан чўчиб,
ёниға қаради ва жуда ҳам қўрққан киши бўлиб атрофига туфлай бошлади. — Жоним чиқиб кетди... Бу нима қилғанинг, ҳой қиз!
— Буми, бу сизни чўчитканим.
— Хўш, нима қилиб юрибсан?
— Сизга ош қилиб берайми, деб сўрағали чиққан эдим.
— Отамдан сўра.
Раъно отасининг тўйға кетканини ва сўзини айтди. Анвар кулимсиди.
— Уч қават ҳавлида иккимиз ёлғиз қолсақ қандай бахт бу?.. Бўлмаса мен дарбозани занжирлаб келай.
— Ҳа... занжирлаб келинг...
— Нега аччиғланасан, яхши қиз, мен ичкари кирсам, меҳмонхонанинг ёлғиз қолишини ўйламайсанми?
Раъно истиғноланди.
— Мен сизни ичкарига таклиф қилғали чиқмадим, нима ош қилишни сўрағали чиқдим.
— Мақсадингта тушуниб турибман, аммо сен ёлғиз зерикмагил деяпман.
— Мен зерикмайман... Қандай ош қилай?
— Қайси хилини буюрсам экан? — деб ўз-ўзига савол берди Анвар. — Убрага уқувинг йўқ,
паловни ланж қиласан, сомсани ёполмайсан, туппани кесалмайсан, сенга қайла буюрғандан, атала қил деган яхши, чунки эзилтириб юборасан, манти тўғрисида ўйлаш ҳам ортиқча... Яна шу ҳолда қандай ош қилай, деб дўқ урғанинг қизиқ.
— Мен уқувсиз бўлсам, ўзингиз ош қилинг.
— Мен ҳам ош қилишни яхши билмайман, шунинг билан бирга дўқ ҳам урмайман, — деди Анвар. — Лекин икки ёрти — бир бутун бўлсақ эҳтимол яхши ош қилармиз... Сен бориб ўчоқ ҳаракатини кўрабер, сабзи-пиёз тўғрашни менга қўй, хўбми, яхши қиз?
Раъно жавоб бермади, ўпка намойиши остида ичкарига жўнади. Анвар кулги ораси ташқариға чиқди...
Раъно ўчоққа олов ёқиб, қозонни ювар, Анвар ўчоқбошининг суфасига энггашкан кўйи сабзи тўғрар эди. Раъно ҳануз ўпка сақлаб, Анварнинг саволларига жавоб бермас, унинг қизиқлиқ сўзларига ҳам тескари қараб кулар, кулгисини унга кўрсатмас эди.
— Хотин кишининг чархи билан ўчоғиға тегма, деган гап тўғри эмиш... Албатта, сен хотин киши эмассан-ку, бироқ, "куллу шайъин яржиъу ила аслиҳи"1. Сабзини майда тўғрайми, йирик? Бир бор эмиш, бир йўқ эмиш, ўткан замонда бир қиз бор эмиш: кўзига тутун кириб юм-юм йиғлаған эмиш. Сабабйни сўрасалар, ўтун ҳўл эмиш, аммо қизнинг аччиғи хийли мўл эмиш... Тескари қараб кулма, ҳой қиз! Ўҳ, латта келтир, қўлимни кестим!
Раъно ялт этиб Анварнинг қўлиға қаради ва алданғанини билиб яна ўз ишида давом этди. — Қўлингни кессанг ҳам бу қиз ишонмайди. Сочинг куяди, яхши қиз.
1 Куллу шайъин яржиъу ила асли и — ҳар бир нарса ўз аслига қайтади.
104


Раъно сочини орқасиға ташлаб, ўчоқбоши суфасига чиқди; қозонға ёғ солиб, Анварнинг олдиға гўшт билан пиёз келтириб қўйди. Анвар гўштни тўғраб, яна тегажаклик бошлади:
— Тўйинглар қачон, ҳой қиз... Жавоб берсанг-чи, ахир, агар насрни писанд қилмасанг, назм билан ҳам сўрай:
Нағма унлари, Баҳор кунлари, Ишрат тунлари, Етарми, Раъно?
Раъно секин илжайиб, Анварга ён қаради, сўнгра кўзини ўчоқ ёнидағи бир нуқтаға олиб, ҳаракатсиз қолди.
— Насрга жавоб бералмаган, назмга... Ўзим ҳам қизиқман-да, — деди Анвар.
Раъно бир неча вақт бояғича ҳаракатсиз, Анварнинг пичинггига илтифотсиз турди, сўнгра
Анвар томонға бир оз майл этиб илжайди:
Кеча-кундузлар, Қизарди юзлар, Уятли сўзлар Битарми, мирзо?
— деди ва орадан озғина фурсат кечириб яна:
деди ва шунинг орқасиданоқ:
Ўчоқ бошидан, Дўсти қошидан. — Қараб Рошидан1 Кетарми, мирзо? —
Манглайин қашиб, Мендан ҳам ошиб, Жавобим шошиб Этарми, мирзо?
Анвар уст-устига тушкан қатор бу ҳужумлар остида шошиб қолди, байтларнинг қайси бирисига жавоб беришни билмай кулди.
— Лўли экан бу қиз! — деди.
Раъно ўчоқ ёниға чўнқайиб олов жўнашдирар экан, ер остидан Анварга қараб илжайди: —
Жавоб. Анвар кулимсиган ҳолда ўйлаб қолди.
Нозмидир, ҳа? Билмадим, аё, Гўзал, дилбаро. ...
Анвар охирғи мисраъни айталмай тутилиқди, чунки қофия топиш қийин эди. "Кетар, етар" вазнлик сўзлар қофия учун камбағал бўлиб, ўхшашлари тўрт-бештадан ошмас ва шулар ҳам Раъно томонидан олиниб биткан эдилар. Анвар ҳар қанча уриниб, кейинги мисраъга қофия тополмағандан сўнг, Раънога қўшилишиб кулишди.
— Қушингизнинг боши билан икки қаноти бор, лекин оёғи йўқ.
— Қуш учун бош билан икки қанот кифоя, Раъно... Қуш учиб юрса, бас!
— Чўлоқ қуш кўкда учиб чарчагандан кейин дарахтка қўнолмайди, аммо ерга тушса мушук
еб қўяди, — деди Раъно ва кулиб қотиб қолди.
Кучлик кулгидан Раънонинг кўзи ёшланиб, ўсиқ кипраги жуфталанди, кулги ва ўчоқ
ҳарорати билан икки юзи қизил олмаға айланиб, латиф бурни устида марварид резалари ҳосил бўлди.
Анвар ўзининг мағлубиятидан хафа эмас, Раънонинг ҳуснидаги ҳозирғи ажиб ўзгариш муваффақиятидан ўзини тутолмай кулгучи шоиранинг намойишкор хурсандлиги Анвар учун
1 Қўқон туманида бир қишлоқ исми (муал.).
105
бир юз мағлубиятка арзирлик эди.