ХАЙРУЛ-УМУРИ АВСАТУҲО
Деҳқон "озғина бер" деб тилангучига нима беришини билмаган ҳолда йўлакдан чиқиб кетди. Махдум терлаган, довдираган йўсунда Анвар билан ичкарига юрди. Бир оз сўзсиз борғандан кейин секин Анварнинг афтига қараб қўйди.
— Ғози эшон ҳузурингизда экан, — деди махдум, — ўзи кўб бемаъни одам... Зиёфат- миёфат деб яқин бир соат вақтимни олди. Ўзи кўб таммоъ одам. Сизга ҳам зиёфатдан дам урған бўлса керак?
Анвар илжайиб бош ирғатди. Махдум Ғози эшондан койиб давом этди:
— Тамаъ ўзи кўб мазмум1 суфат... Чунончи, азза ман қанаъ, залла ман тамаъ2... Отаси марҳум ҳам беҳад, тамаъкор эди. Ит еганини қусиб, ўғли ундан ҳам расвороқ чиқибдир. Бу авлоднинг каттадан-кичиги бир-биридан баттар... Муфт3 ариза ёздирибсан, кета бер. Яна бу
ўртада зиёфат ба чи маъни?!
Анвар махдумнинг сўзига кулиб, орқада борар эди. Махдум ичкарига томон сўзланиб кирар
эди:
— Такаллуф лозим эмас эмиш: мантими, сомсами — ҳар начук оғизға ёқадирған таом бўлса
кифоя эмиш. Кабоб бўлса емасмидингиз, эшон?! Тўйға ўзи бош бўлиб турар эмиш, одам кутишни бениҳоят билар эмиш. Эй... ман сандек таммоъни тўйбоши қилиб телба бўлдимми? Уйидан тоқ келиб, жуфт кетмакчи-да, бу таммоъ.
Махдум шу сўз билан ичкарига кириб, ҳавли саҳнида чақалоқ кўтариб турған Раъно ёнидан айвонга ўтди. Махдумнинг орқасида кирган Анвар Раънонинг олдида тўхтаб, ундан чақалоқни олди. Отасининг юзида аччиғланиш сезган Раъно Анварга "нима гап?" деган каби им қилған эди, Анвар кўз қисиб, арзимаганлик ишорасини берди.
Махдум айвонга чиқиб ўлтурар чоғида яна бир "астағфирулло" деб қўйди. Чунки кайфи жуда ҳам бузулған эди. Илгари масжиддан кеч қайтиш билан бузулған авзо, Ғози эшоннинг "пастлиги" ила жуда ҳам авжига чиққан эди. Бу кунги кутилган "даромад" сартопо4 фалокатка учраб, махдумнинг кўнглини ғаш қилған, айниқса деҳқоннинг ҳам текинга қутулиши ва ўзининг Анвар олдида шарманда бўлаёзиши... Буларнинг ҳаммасига шу "паст", "таммоъ" сабабчи ва
1 Мазмум — ёмон; хато.
2 Қаноатли азиз, тамаъли киши хордир (муал.). 3 Муфт — текин.
4 Сартопо — бошдан-оёқ.
79


шунинг учун ҳам махдум Ғози эшон тўғрисида ҳар бир сўзни айтишдан тортиниб турмади. Анвар ҳавли юзида чақалоқни восита қилиб, Раъно билан сўзлашар эди. Махдум кечки ош пишириш билан машғул Нигор ойимдан таомнинг тайёр бўлиш вақтини сўраб, Анварни ўз
ёниға чақирди.
— Қани, бу ёққа, Анвар! — деди махдум. — Таомни шу срда тановул қилсақ ҳам бўлур...
Сен, Раъно, укаларингга қара-чи: Мансур ташқарида кўрингандек эди; дарбозани ҳам занжирлаб кир, қизим!
Раъно ташқариға чиқиб кетди. Анвар қўлида чақалоқ билан айвон муюшига келиб ўлтурди. Чақалоқ Анвар қўлидан ирғиб ҳар тарафка талпинар ва турлик товушлар чиқариб қичқирар эди. Махдум чақалоқнинг ҳаракатига қизиқсинди:
— Мам-мам, мам-мам-мам, — деди қўлини чақалоққа уйнатиб, — ду-ду-дув, ду-ду-дув... ҳай баччаталоқ, ҳай баччаталоҳ!.. Беҳад шўх бўлибти-да, беҳад, ду-ду-дув!
Чақалоқ махдумга талпинар, кичкина қўлларини гоҳ очиб, гоҳ юмар эди. — Кел, йигит, кел! Алҳол хом-да, хом; қизамиқ чиқиб ўтса эди. Ду-ду-дув!
Раъно укаларини бошлаб кирди. Махдум чақалоқни қўйиб, болаларни койиб кетди:
— Ҳай бемаънилар! Чақирмаса, уйга киришни билмай-санлар! Кийимни қара, кийимни! Турпоққа ағнадингми, эшшак! Қоқ, қоқ, ешиб қоқ! Аттанг-а, эсиз кийим... Буларни энди нима
қилса бўлади, Анвар?
Анвар махдумдан қўрқиб турған болаларнинг аҳволиға қараб, кулимсиди:
— Эси кириб қолар.
— Қиёматдами? Буларнинг татиғини бермасам.... ҳе, кўзларинг қурсин! Раъно, сен акангга кўрпача солиб, укангни ол, онангға айт, ош дам еган бўлса, сузсин!
Раъно айвонга кўрпача ёзиб, Анвардан чақалоқни олди ва онасининг ёниға кетди. — Анвар, қани кўрпачага чиқинг! Қўлларингни ювиб кел, эшшаклар!
Болалар югуришиб ариққа кетдилар. Анвар ҳам қўл ювиш учун болалар орқасидан борди. Ариқнинг суви жуда лойқа эди. Анвар болаларни ариқдан қайтариб, обдастадаги тиниқ сувдан уларнинг қулиға қуйиб, ювинтирди. Навбат ўзига етканда айвонда туриб, махдум бақирди:
— Раъно, акангнинг қўлиға сув қуй!
Анвар Раънонинг келиб сув қуйишиға қарамай, ўзи ювина берди. Раъно етиб келгунча
қўлини ювиб олди. Махдум қизидан аччиғланди:
— Жуда суст қадамсан-а, Раъно. Сени талқон еб сувга юборған киши қайтиб келгунингча,
тиқилиб ўлади!
Махдумнинг ташбиҳидан Анвар ва Раъно кулишдилар. Сўзни жойида ишлаткани учун бўлса
керак, махдумнинг ўзи ҳам кулимсиради:
— Тўғри-да, мирзо Анвар, қўли суст косибдан оёғи чаққон гадой яхши эмиш!
Улар яна кулишдилар. Махдум завқланди. Анвар кўрпачага чиққандан кейин Раъно ўртаға дастурхон солди. Нигор ойим сопол лаганда палов келтириб, ҳаммалари бирга ошқа ўлтурдилар. Ош ўхшалған эди. Биринчи ошамдаёқ махдум Нигор ойимни тақдир этти:
— Бу кунги ошинг дуруст, Нигор... Бироқ гўштни кўб солибсан. Нигор ойим кулимсиб Анварга қаради:
— Гўшт кўб бўлса ош ўхшаладир.
— Хайрул-умури авсатуҳо, Нигор1.
— Бу сўзнинг ошқа гўштни кўб-оз солиш билан нима алоқаси бор?
Раъно онасининг бу сўзи билан пиқ этиб кулди. Анвар юзидаги кулгини яшириш учун четка қаради.
— Ҳадиснинг ҳукми ом2, Нигор, — деди махдум. — Бундаги умур — умурид-дунё1,
1 Ҳар ишнинг ўртаси яхшидир, ёки: ишда эътидол яхши (муал.). 2 Пайғамбарнинг буйруғи ҳаммага тегишлик.
80


умурид-дунё иборат аз ҳаракати аҳли мўъмин. Инчинин2, бу ҳадиснинг амалиёти охират учун ҳам ҳукми жорийдир3... Масалан, шабу рўз савм4 ва салот5 мўмин кишини жисман нотавон ва нафақаи аҳли аёлдан ожиз қиладир. Бас, бу ҳолда ибодатнинг касрати, яъни тоатда ифрот6 ҳам хайрул-умурга қўшилмас, зеро, фарз ва суннат банда учун кофий эрди. Маънойи кофий чист, ай авсат7... Бинобарин, бу ҳадиси шариф рўзғорот борасида дастур тутилса, яна айни ҳикмат ва савоб. Масалан, ошқа йигирма пайса гўшт солмоқчисан; аммо "авсат" қилмоқ ниятида, мазкурдан ўн пайсани ажратиб қолдинг.. .Бас, ҳикматни томоша қил; эртаси кун ошинг яна жазлик, яъни "авсат" билан икки кунлик эҳтиёждан қутилиб, савобга ҳам дахлдор бўлдинг. Ҳикмати дигар8: дунё важҳинг9 яхши эрди. Таомни яхши мазалик еб, нафсинг яхши ошқа ҳў10 қилди. Вақти келиб, афтодаҳол бўлдинг, кунинг гўштсиз таомға қолди: аммо нафси амморангни11 сержаз ошқа ҳў қилдирғанинг важҳидан гўштсиз ош оғзингға ёқмайдир, бу — бир азият; сониян: лазиз ошқа ҳў қилған нафсинг тақозаси билан, анвоъи ҳабосатларга ва мазмум кирдорларга12 иртикоб13 қилмоғинг хавфи ҳам бордир; бу нимадан келди? Албатта "авсат"ка риоясизлиғингдан.
Махдумнинг "амри маъруфи" Нигор ойимға қаратиб сўзланса ҳам, ҳақиқатда умумий, яъни, бир ўқ билан бир неча қушни урмоқчи эди. Бироқ, қаршиға қараб отилган бу ўқдан махдумнинг ўзи ҳам амин эмас, агар лаган теварагидагй ўлтурғучилардан бири туриб, бошқаларидан қатьи назар, фақат бу кунги хайрул-умурингизни мисолга олайлиқ: "Йўлакдаги "умурид-дунёнгиз" ўзингиз айткан "авсат"ка кирадими?" деб сўраса, билмадикки, махдум нима деб жавоб берар эди. Мадраса кўрган Солиҳ махдум, балки бу саволдан ҳам шошиб қолмас. Китобнинг "нафақа" баҳсидан варақ очиб, "нафақаи аҳли аёл" учун бўлған "ҳаракат"нинг фарзлиғидан ва бундаги ҳисобсиз савоблардан дам уриб, "нафақа" билак иши йўқ баъзиларни "ерга қаратса" ҳам мумкин эди... Лекин ўқ еганлардан ҳеч бириси махдумга қарши чиқмағанларидек, унинг сўзини тасдиқ этиш белгисини ҳам кўрсатмадилар. Эҳтимолки, улар муқобалага ожиз эдилар ёки қарши чиқишға орада бошқача бир сабаб бор эди. Фақат бир-бирисига қарши ўлтурган икки ёш маънолиқ кўз уриштириб кулимсидилар.
Махдум амри маъруфдан кейин ошқа қаради, кўб вақт сўзсиз фақат ошдан бош кўтармади. Махдумнинг даъвосича, ҳар бир ишда ҳам "авсат" мезондир. Лекин ош олишда бу "мезон" унутилди. Бошқалар ора-чора бир гўшт қўшиб олғанда, махдум бир ошамни ҳам гўштсиз юбормаслиққа тиришиб борди, яъни "авсат"дан ўтиб "аъло"да иш кўрди...
Ошни яримлатқанда, махдум лагандан бош кўтариб, Анварни тузукроқ олишға таклиф қилди, болаларни ошни тўкиб ейишда айблаб, Раънони чипхўрлиги учун койиди:
— Чипхўрсан-да, қизим... Шу ҳам ош ейишми?
— Меники адно14, — деди Раъно.
Бу сўз Анвар ва Нигор ойимларни товуш чиқариб кулишка мажбур этди.
— Сенга бир сўз тегмасин, қизим, — деди кулиб махдум. — Ошни суст еган киши, ишда
1 Умурид-дунё — дунё ишлари.
2 Инчинин — (инчунин) — шунингдек.
3 укми жорий — ярайдиган ҳукм.
4 Савм — рўза.
5 Салот — намоз.
6 Ифрот — ҳаддан ошиш.
7 Етарли деганнинг маъноси нима, бу демак ўртачаликдир. 8 икмати дигар — бошқа бир ҳикмат.
9 Дунё важ и — бойлик.
10 ў — одат.
11 Нафси аммор — доим ёмонликка буюриб турувчи нафс. 12 Кирдор — одат, қилиқ, иш.
13 Иртикоб — ҳаракат.
14 Адно — паст; озгина.
81


ҳам суст бўладир.
— Бўлмаса, ошни "аъло" ейиш керак экан-да... — Оғзинг куймаса аълоси ҳам дуруст.
Яна кулишдилар.
— Ҳай, воқиъан, — деди махдум, кулги ораси тўхтаб. — Мирзобошидан бир илтимосимиз
бор экан, ёдимдан чиқаёзған экан... Ким ҳали... ҳабба, боя мулла Абдураҳмон келган эди. Ўшал ваъдамизга мувофиқ сиз билан учрашмакчи экан. Чоғи ул ҳам мирзолиққа киришмакчи. Хўб, мен мирзо Анвар билан гаплашиб қўярман, ўз ёниға олса керак, дедим. Узи яхши мулла бўлған кўринади, закки табъ1 йигит...
Анвар бир оз ўйлаб турди.
— Ким у мулла Абдураҳмон, хотирлай олмадим?
— Ўзимизнинг мулла Абдураҳмон-чи, ахир... Ерлиғ олған кунингиз фотиҳага келган ёш
имом.
Анвар яна бош чайқади:
— Ҳеч бир эсимда йўқ.
— Хўб, — деди махдум ўнг кўзини қисиб. — Ўшал кун фотиҳага келган бўзчи мухлисингизни хотирлайсизми?
— Хотирлайман.
— Ҳабба, энди ўшал бўзчининг устига кирган ёш муллани ҳам хотирлаб қаранг.
— Хотиримга келди... Ўзи ёшлиғида бизнинг мактабда ўқуған?
— Ҳабба, — деди махдум ва баҳска Нигор ойимни ҳам тортди, — уни сен ҳам биласан. — Мен қаёқдан билай?
— Ўзи Бухорода ўқуб келган, Раънога бир неча қайта совчилар юбориб юрған одам.
Нигор ойим боши билан "танидим" ишорасини бериб, Анварга секин кўз қирини юборди. Раъно "совчи" сўзи билан энсаси қотқандек сочиқни олиб қўлини артди. Махдум кейинги сўзини ўйлаб айтдими, йўқми — ҳар начук Анварда ғаюрлик каби бир ҳис уйғониб, ўзидан жавоб куткучи махдумга илтифотсиз, Раънодан сочиқни сўради.
— Нега қўл артасиз, Анвар. Кун бўйи оч юриб, еган ошингиз шуми?
Анвар Нигор ойимға раҳмат айтиб, тўйғанини сўзлади ва қўл артар экан, чақалоққа гап
қотди:
— Анвар билан Раънонинг тупроғи бир жойдан олинған, — деди махдум ош ошалаб, чунки
ҳануз уники "авсат"ка етмаган эди, — иккиси ҳам кам таом.
Махдумнинг бу сўзи юқоридағи гуноҳини ювғандек бўлди. Улар бир-бирларига қарашиб,
илжайишдилар. Нигор ойим ҳам оғирлиқдан чиқди.
— Шундай, Анвар... Шу йигитни ўз ёнингизға олсангиз, қалай бўлар экан?
— Ҳозирча мирзоға эҳтиёжимиз йўқ.
— Мирзога эҳтиёжингиз бўлмаса ҳам, яна шундай кишиларни олғанингиз маъқул, деб
ўйлайман. Зеро бундайлар ўзингазга синамол, яна ўз тарбиянгизда етишсалар бошқалардан сизга хайрихоҳроқ, инчинин, хизматингизга азтаҳидил камарбаста бўлурлар. Бу ҳам бир маслаҳат-да, болам Анвар.
— Ўйлашиб кўрармиз.
— Ўйлашқан албатта яхши ва лекин мен буни кўб вақтлардан бери андиша қилур эрдим. Билохир2, амниятингиз учун бу тадбирни кўб пухта идрок қилдим. Зеро, Султонали мирзодек ҳамкуфларингиз3 кўпайса хайриятингиз, деган мулоҳаза фикримга келди.
— Балки тўғридир...
1 Закки табъ — озода табиат. 2 Билохир — ниҳоят.
3 амкуф - сафдош, дўст.
82


Анварнинг кўзи дастурхонда эди. Бу тўғрида қатьиятсиз муҳмал жавоблар беришидан недир туйинған Раъно Анвардан кўз олмай турар эди. Нигор ойим Мансурга қолған ошни едириб қўйиш билан ора-чора гапка ҳам қулоқ солғандек бўлар зди.
Махдум кекириб, сочиқ сўради.
— Бу андишанинг ҳақлиғида шак йўқ, Анвар, — деди ва дастурхондаги донларни териб,
оғзиға ташлади. — Менга таслим бўлиб ибтадаан шу мулла Абдураҳмонни ўз ёнингизға олинг. Ул бир неча ойғача муфт хизмат қилишға ҳам рози.
— Масала унинг муфт ёки ҳақли хизмат қидишида эмас.
— Яъни, масалан?
— Мен янги мирзо бошлаб борсам, у ердагиларга оғмр келмасмикин, деб ўйлайман.
— Ул мажжонан1 хизмат қилади, бас, мирзоларингизға нима оғирлиқ?
— Яна ҳар ҳолда, бир-икки ойдан кейин бўлса ҳам уларга рақобатчи ортадир... Айниқса бизнинг Шаҳодат муфти кабиларнинг феъли сизга ҳам маълум.
— Шаҳодат муфти ўзи қандай ит! — деди махдум. — Андишамиз ҳам бамисоли шундай итлар қаршисиға ўз кишингизни тиккайтариш эмасми? Ёшлиғингиз бор, болам, ёки янги мирзо олишда биравнинг рухсатига ҳожат борми?
— Йўқ.
— Ана, холос. Аз карнайчи як куф. Мен эрта унга айтай, ҳузурингизга бораверсин. — Бориши қочмас... Илгари мен у ердаги баъзилар билан кенгашайин-чи.
— Хўб, уларнинг юзи учун кенгашкан маъқул: аммо, баҳарҳол олмоқ керак.
Махдум фотиҳа ўқуб, шом намозига қўзғалди. Ташқи йўлакка етканда, ёдиға Ғози эшоннинг бемаънилиги келиб гушти, шу қаторда тўй, тўйға иштирок этадирган казолар, хоним ойимлар, ҳаммадан ҳам муҳим ва қизиғи ёмғур каби ёғиладирған тўёна ва уларнинг саранжоми... Сўфи такбир тушурар экан, махдумнинг кўнглидан "Раънога чўри қўша кўрмасинлар-да, тишлик ҳайвоннинг бўлғанидан бўлмағани яхши" деган андиша кечти...
35. ХОН КЎНГИЛ ОЧМОҚЧИ
Қавс ойи2 кирган бўлса ҳам, ҳаво мўътадил, кун жумъа эди. Ўрда боғиға сув сепилиб, супурилган, ўртадағи шаҳсуфага лолагул гилам ёзилиб, хоннинг ўлтуриши учун бахмал кўрпача устидан арслон териси ташланған эди. Ҳозир шаҳсуфа хон ва аъёндан холи, аммо шаҳсуфа қаршисидағи нимсуфалар вазирлар, саркардалар, қозикалон, шайхулислом, қози-қуззот, раис ва шаҳарнинг зўр уламолари — мударрислар, аҳли тариқат эшонлар, ўрда ходимлари ва энг пастарини қўрбоши ва даҳбошилар билан лиқ тўлған эди. Уламо қисмида умуман банорас тўн, оқ салобатлик салла, вазир ва саркардаларда кимхоб ва бахмал тўнлар, бошларида баъзан салла ва баъзан ўсиқ баррадан тикилган телпаклар ҳилпирар эди.
Хон бу кун жумъа намозигача кўнгил очмоқчи ва бундаги йиғилғанлар шу кўнгил очиш соатида иштирок эткувчи хоннинг кўнгил тортарлари, яъни мамлакат аъёнлари эдилар. Хон ҳали ички ўрдадан чиқмаган, ҳамма раъият "жаноби олий"ни кутиб муҳташам дарбозага кўз тикканлар эди. Шаҳсуфадан бир оз нарида, атрофи бордон билан ўроғлиқ бир капа пайдо бўлған ва бу капа ичида бир неча киши суҳбат қуриб ўлтурар эдилар. Бир неча дақиқа куткандан сўнг, муҳташам дарбозада Дарвеш удайчи кўриниб, қаршисидағи раъиятка ўрундан туриш ишоратини берди. Бирдан ҳамма шув этиб қўзғалди. Дарвеш удайчй дарбоза ёниға ўтиб, рукуъга3 борди. Ичкаридан кимхоб тўн билан йўғон қорнини ўраған, оқ шоҳи салласини манглайиғача туширган Худоёр кўринди. Хон кўриниши билан барча раъият ҳам удайчи каби
1 Мажжонан — текинга.
2 )авс — 22 ноябрь-21 декабрь. 3 Рукуь — бош эгиш.
83


рукуъга кетдилар. Худоёр орқасидан ёш Ўрмонбек қизил бахмалдан тикилган сипоҳи кийим билан отасини таъқиб этар эди. Бунинг орқасидан қизил мовутдан шаҳзода каби кийиниб, силоҳ1 тақинған ва ҳар қаторға тўрт нафардан терилган ўн олти-ўн етти яшар, ёш ва хушрўй сипоҳлар (маҳрамлар) чиқдилар. Хон шаҳсуфага қараб келди. Ўнинчи қатордан сўнг ёш сипоҳлар туркуми узулиб, яхши интизомлик қирқ нафар навжувон шаҳзода орқасида хонни таъқиб этар эдилар. Шу ҳолда нимсуфаларнинг биридан чалғулар товши келди. Созлар нафис ва оҳангдор қилиб "Сарбозча" куйини чалдилар. Куй созда қайтариб олинғач, хон орқасидағи ёш сипоҳларнинг бир қисмидан шу куйнинг ашуласи эшитилди:
Шаҳаншоҳим, шаҳаншоҳим, бахтингиз кулсин! Давлатингиз, шавкатингиз душманлар кўрсин!
Қалқон ушлаб, ханжар таққан ёвлар майдонга! Номуссизлар, вафосизлиқ қилдингму хонға!
Бизнинг айткан назримиз бор Шоҳимардонға! Аҳдин бузиб динин сотқан бўялгай қонға!
Шаҳаншоҳим, шаҳаншоҳим, бахтингиз кулсин! Давлатингиз, шавкатингиз душманлар кўрсин!
Хон суфанинг зинасига етиб, юқори минди. Шаҳзода ҳам отасини таъқиб этди. Ёш сипоҳлар хон ва Ўрмонбекни зинада қолдириб, тўғриға ўтдилар, суфадан айланиб бориб, хоннинг муҳофазатига, яъни Худоёр ўлтурадирган арслон терисининг орқасиға саф торта бошладилар. Хон бориб арслон терисига ўлтурди. Ўрмонбекни ўзининг ўнг томониға олди. Раъият ҳамон рукуъда... Ёш сипоҳлар суфанинг уч тарафини қуршаб олған эдилар. Хон жойлашғач, рукуъдагиларга тиккайиш ишоратини берди. Барча бош кўтариб, қўл қовиштирди. Соз ҳам тўхтади. Суфанинг зинасида удайчи ҳозир бўлиб, қўлини кўтарди, раъият ҳам унинг билан баробар дуоға қўл очдилар.
— Душманлар хароб, мунофиқлар бетоб ўлсин... Онҳазратимнинг давлатларига худо тавфиқу адолат берсин!
Дуодан сўнг барча юз сийпади. Хон удайчига бир нарса дсб ишорат қилди.
— Мингбоши, қушбеги, домла шоғовул, жаноб шайхулислом, оталиқ ва амсоли ҳазратка ул
жаноб ўз хузурларидан жой меҳрибончилиқ қиладирлар!
Удайчи санаған кишилар бирин-бирин шаҳсуфага чиқиб хонға салом ва таъзимдан кейин
атрофлаб тура бошладилар. Суфага ўн чоғлиқ аркон2 чиққандан сўнг, хон удайчига яна бир нарса деб қўйди.
— Фароғат ато қилдилар!
Сипоҳлардан бошқа барча тик турғанлар шув этиб ўлтурдилар. У ер-бу ердан йўталган
товуш эшитилди.
Удайчи хонға арз қилди:
— Онҳазратимнинг давлатларига худо тавфиқу адолат бсрсин... Қулларидан бири валинеьматимга икки калима арзим бор, дейдир!
Хон келсин, ишоратини қилди. Барчанинг кўзи бояғи бордонлиқ уйга тушти. Бордон ичидан узун бўйлиқ, қора соқоллиқ, устида малла тўн, симоби бўз салласининг пашини бир қарич осилтирған бир киши чиқди; тамкин, виқор билан битта-битта юриб келиб, зина ёнида хонға қарши тўхтади... Хондан тортиб ҳаммага табассум туси кирган эди. Киши хонға қарши турған
1 Сило — қурол-аслаҳа.
2 Аркон — давлат арбоблари.
84


ҳодда салласини тузатди, соқол-муртини силади, тўнини қоқиб, олдини ўради, сўнгра хотиржамъ рукуъга борди. Бирдан хон ва раият кулиб юбордилар. Бу киши Худоёрниинг энг яхши кўрган қизиғи Зокир-гов эди.
Зокир-гов бошини рукуъдан кўтариб, гўё жаноза ўқуған кишидек, икки елкасига салом берди. Яна гурр этиб кулиб юбордилар. Зинанинг иккинчи бошида турған Дарвеш удайчи Зокир-говга танбиҳ берди:
— Кимнинг ҳузурида турғанлиғингизни унутманг!
Зокир-гов қўли қовуштирилған ҳолда, гавдасини қимирлатмай ёнидағи удайчига қаради:
— Ўзим ҳам билиб турибман, бу ерда аҳмоқ бор, деб ўйлайсанми? — Хўш?
— Хонимға арзим бор!
Яна гурр эткан кулги боғни тутиб кетди1. Удайчи:
— Арзинг бўлса, додрас2 ҳузуридасан, гапур!
— Арзимни ўйлаб туриппан-да, ўйлағали ҳам қўймайсанми? — деди Зокир-гов. — Ёки мен ҳам сўзимдан янглишиб Жаббор жиннидек осилиб кетайми?
— Арзга келиб турғанингға бир ош пишар вақт бўлди!
— Мен ҳам арзимни миямда пишириб олаётибман-да; пишмаған ош ич оғритадими-а, тақсирлар?
— Арзингни йўлда ўйлаб келмабсан-да!
— Эй, девонами бу ўзи! — деди Зокир-гов. — йўлда ўйлаш учун бундан бошқа касал йўқми?
— Йўлда нимани ўйладинг?
— Хон ҳузурига бораётибман, деб ўлимни ўйладим, ятим қоладирған болаларимни, мен ўлгандан сўнг эрга тегадирган янгангизни ўйладим! (Кулги.)
— Жанобни ва шу қадар раъиятни маътал3 қўйма!
— Хе-хе-хе! — деб кулди Зокир-гов. — Сизлар ҳар кун минглаб кишини ўрда тегида маътал қўйғанларингизда, мен бир нафас маътал қўйсам, хе-хе-хе!.. Тақсир, сизга арз!
Хон, "айт" деган каби бош ирғатди.
— Тақсиримга биринчи арз шуки, — деди Зокир-гов, — ёнимда турған шу бақа афтни
мендан нари қилсангиз, зеро, бунингизнинг дағдағаси сизникидан ҳам ўтадиған кўринади! (Кулги.)
Худоёр удайчига, суфага чиқ, ишоратини қилди. Зокир-гов қўлини дуоға очти:
— Онҳазратимнинг даватлари кам, ўзларида ғам, кўзларида нам, душманларида дам, қадларида хам бўлмасин... Шаҳзодамнинг бошларида бахт, остларида тахт ўйнаб, еш умрларига ажали бевақт етмасин... Шоҳи бахтиёрнинг хизматларига бел боғлаған оқ салла, кўк салла, тўни малла оталаримизнинг диллари ҳам ҳамеша юқолларидек оқ бўлсин, омин! Соний, арзи бандалигимиз шулки, биз, дарбадари девона, ақлу ҳушдин бегона, халқ гилида афсона, элкезар ғарибона қулларингиз дарду алам ютар эрдик, қаламравингизнинг бир четидан ўтар эрдик. Дедиларким, бу диёрнинг хоқони, Искандари сони, зару (евар кони, элнинг ошу нони, яъни саховатда Ҳотам, каҳри келса мотам... ғурабо4 ёридир ва яна сизлардек бозори касод дарбадарлар, энаси кўчада туққан бепадар-парга ҳам эҳсони жорийдир, деб биз аҳли тамаъ бечора, нафс илгида5 овора ғариблар ҳар қайсимиз беш пайса, ўн пайса тамаъ хапидан ютиб,
1 Бундаги кулгига сабаб "хонимға" сўзидир. Чунки бизда "хоним" деб хотин кишига айтиладир (муал.). 2 Додрас — олампаноҳ, хон.
3 Маьтал — кутмоқ.
4 Ғурабо — ғариблар.
5 Илиг — қўл.
85


даргоҳингазга юзландик, токи эски-туски ҳунарларимизни арз қилсақ, жанобингизни беш нул, ўн пул қарз қилсақ, деб... (Кулги.)
— Қўп, ҳунаринғизни кўрсатинғ! — деди хон.