ОҒАЧА ОЙИМ
63
Гулшан эшикка юриб келиб, рўймол-лачагини тузатти ва ичкарига қадам бости. Эшик ичкарисида қўл қовиштириб ўлтурган каниз ўрнидан туриб букилди.
— Сафо келдилар1.
Асл гиламлар, бахмал кўрпачалар, олтин ва кумуш асбоблар билан зийнатланган танобий
уйнинг орқа ва ўнги деярлик кўзни қамашдирарлиқ шукуҳларга ғарқ бўлған эди. Танобийнинг ҳавли томониға қурулған учта кичкина теразаларнинг ойналари ҳам бундаги асл ашёларнинг турлик навъи қабилидан ҳар кўзи ҳар рангда жилваланар ва уларнинг акси зиёси билан шипга осилған олтин қандил алвон тусда товланар эди. Танобийнинг тўрида, ипак жойнамоз устида қиблаға қараб ўлтурган ойим тизасига ясланған шаҳзодани эркалаб, ёниға қайрилди. Эшикдан кириб, қўл қовиштириб тўхтаған Гулшан икки букилиб салом берди.
— Келинг, Гулшан, — деди ойим, — ўлтуринг, ваалайкум ассалом.
Гулшан таъзим билан биринчи даричанинг юқорисиға бориб ўлтурди ва дуоға қўл кўтарди.
— Ойи хонимнинг бахт ва обрўлари зиёда, шаҳзодамнинг умрлари узун бўлсин.
Эшик ёнида тик турған каниз дуо асноси ўлтуриб фотиҳа ўқушди. Фотиҳадан сўнг яна
ўрнидан туриб қадалди. Ойим ҳамон шаҳзодани эркалаб жойнамоз устида ўлтурар эди. Жияклик атлас кўйлак, Бухоро кундалидан2 желатка на бошиға санама рўймол ўраған ўттуз беш ёшлар чамалиқ бу хоним — Хоннинг муътамад3 хотини Оғача ойим ва шаҳзода эса хоннинг суюклик ўғли — Ўрмонбек эди. Оғача ойимнинг хитой хонимлариникига ўхшаш қора бодом кўзи ва умуман сиймоси Туркистон қизи эмаслигини айтиб турар, бироқ тилида бегоналиқ сезилмас эди. Оғача ойимнинг асли исми Масъуда хоним, аммо "Оғача ойим" деб машҳур бўлиши унинг қашқар қизи бўлғанлиғидандир. Уйғурлар биздаги "хоним, бекач" дейиш ўрнида "оғача" дейдирлар. Масъуда Ўш атрофида турғун бўлған уйғурлардан Ибодуллахўжа
деганнинг қизи, Худоёр ўзининг иккинчи давлатида бунга уйланган эди.
Худоёр тахтни ташлаб Бухороға кетишка мажбур бўлғандан кейин кўб хотинлари унга
вафосизлиқ билан эр қилиб кетканлари ҳолда, шу Оғача ойим эрининг ҳорлиқ ва муҳтожлик кунларига шерик бўлиб юрған ва шу вафодорлиғи жиҳатидан хоннинг эътимодини қозонған эди. Иккинчидан, Оғача ойим Худоёрнинг ҳарам хотинлари ичида ақллик, тадбирлик ва шу сояда ҳарамнинг барча хонимлари ва юзлаб канизлари бунинг идорасига топширилған эдилар. Юзлаб кундашлар орасидағи жанжаллар оғачанинг ислоҳиға4 келиб тўхтар, ҳарамдан ҳар кимса бунинг сўзига қулоқ солишға мажбур, ҳатто хоннинг ўзи ҳам хотинлар орасидағи онглашилмовчилиқларни Оғачанинг ислоҳиға ҳавола қилғучи эди. Янги кийим бериш вақти етканда, кимга қандай кийимлик лозим, ким қандай нарсага муҳтож — бу масала ҳам Оғача ойим тарафидан ҳал қилиниб, хазиначига буюрилар ва ҳозирланилған кийимликлар унинг томонидан тақсим қилинар эди. Бундан бошқа, кундалик ошхона овқати ҳам Оғачанинг белгилаши билан пиширилар, ойим ва каниз, доя ва чеварларнинг ҳаммомга боришлари, бекларнинг тўйиға чиқишлари ва шунга ўхшаш лозим-омадалар ҳам бу ойимнинг кўрсатишига мувофиқ эди. Баъзан Оғача ойим мамлакат ишларига ҳам оралашиб олар, гоҳо ўз фикрига хонни унатиб ҳам қўяр эди. Худоёрнинг хотинларидан кичик Шоҳ ойим5 вафот этиб, ундан бир бола — Ўрмонбек ятим қолған эди. Худоёр Ўрмонбекни жуда яхши кўрар ва ўзига валиаҳд белгилаган эди. Кичик Шоҳ ойим ўлгандан кейин Ўрмонбекни ҳарамда эътимодлик бўлған Оғача ойимға топширди. Шундан бери ул Ўрмонбекни ўз боласидек тарбия қилиб келар ва бу сабабдан ҳам хоннинг назарида унинг қадри жуда юқори кўтарилган эди.
1 Сафо келдилар—хуш келдилар.
2 Кундал— зар иплар билан тўқилган қимматбаҳо мато. 3 Муътамад— ишончли, эътимодли.
4 Исло — тузатиш, тўғрилаш.
5 Шунгон бегининг қизи (муал.).
64


Оғача ойим ҳануз Гулшанга илтифотсиз, Ўрмонбек билан сўзлашмакда эди:
— Жуда шўх бўлибсан, ўғлим. Мен сени отахонингға чақиб бир урдирай.
— Будана берсангиз шўхлиқ қилмайман.
— Буданаларингни ўлдириб битирдинг-ку, золим, буданаларни яна қайдан олайлиқ. — Мен ўлдирмадим, ўзлари ўлиб бутдилар.
— Зийракни нега урдинг?
— Зийрак менга будана топмади.
Оғача ойим эшик ёнида тик турған канизға қаради:
— Кел, Мисқол, — деди ва Ўрмонбекнинг орқасини силади. — Сен ғуманг билан ўйнаб кир, буданани эртага топдирармиз.
Каниз Ўрмонбекни етаклаб чиқа бошлади.
— Олдимға ҳеч ким кирмасин, — деди Оғача ойим. — Эшикни ёпиб чиқ.
Улар чиқғач, Оғача ойим Гулшанни ўз яқиниға чақириб, жойнамоздан кўрпачага сурилиб ўлтурди, такрор — "яқинроқ келинг, Гулшан", деб таклиф қилди. Оғача ойимнинг бирар муҳим сўзи борлиғини сезган Гулшанбону қўл қовиштириб, ойимнинг яқиниға бориб тиз чўкти.
— Шаҳардан нима хабарлар топдингиз, Гулшанбону?
— Шаҳар хабарлари ойи хонимдан махфий эмасдир.
— Ўзингиз тинч турасизми, уй ичингиз соғмилар?
— Шукур... Онҳазратим ва ойи хонимнинг сояи давлатларида.
— Ишларингиз қандай? — дсди кулимсираб Оғача ойим. — Бизга кундашлар топиб
бўладими?
Бу саволдан Гулшан бошини қуйи солди, Оғача ойим кулимсиганча Гулшандан жавоб кутиб
турар эди.
— Сиз бизга кундаш изласангиз ҳам, — деди Оғача ойим, — албатта, ўз ихтиёрингизча
эмас, сайиднинг амрлари билан; шунинг учун бу тўғрида мен сизни айблай олмайман. Бу сўз билан Гулшан бир оз хижолатдан чиққандек бўлди.
— Албатта, ойи хоним...
— Сўзимни ерда қолдирмаслиғингизға ишонғаним важидан, — деди Оғача жиддий тус олиб, — сиз билан бу тўғрида махфий бир-икки оғиз гаплашмакчи эдим.
— Канизингизнинг боши устиға, ойи хоним.
Оғача ойим деворға суялған ёстиқни тирсаги остиға тортиб такя қилди.
— Мен бу гапимни ўткан кун Ботирбоши холаға ҳам айтиб қўйдим. Лекин сайиднинг қулоқлариға еткурмаслик шартдир. Бу тўғрида холадан ҳам сиз эҳтиётлироқсиз, деб ишонаман. Чунки сизнинг мен билан эски қадрдонлиғингиз бор.
— Чўрингиз сўз улашдиришни ёмон кўрадир, ойи хоним.
— Албатта, шундай бўлмоғи лозим, — деди Оғача ойим, — ўзгалардан ҳам сизга айткулуги йўқ, Гулшан. Сайиднинг никоҳларида биз ўнлаб кундашмиз1... Агар канизларни ҳам қўшиб ҳисобланса, кундашларнинг саноғи бир юздан ортадир. Ботирбоши хола, яна бир нечалар ва атрофдаги бекларимизнинг таважжуҳлари соясида2 сайиднинг ҳарамлари уч-тўрт йилнинг ичида бунчалик чўриларга эга бўлди... Янги ва кенг ўрдаға келиб яйрашармиз деган эдик, баракатларингизда кундан-кун баттарроқ сиқилишиб борамиз. Ҳатто ичкари ҳавлиларда бир уйга саккиз, тўққуз каниз жойлашишға тўғри келиб қолди. Бу ҳол давом этса, бирар йиллар ичида яна бир янги ўрда солишқа тўғри келадир. Бу, албатта, мумкин эмас. Ундан сўнг сайиднинг ҳамма диққатларини ҳарамга тортилса, мамлакат иши халалдор бўлишида ва бунинг
1 Шариъатда тўрттадан ортиқча хотин олиш йўқдир. Худоёрнинг расмий никоҳидаги хотини тўрттадан ошмас, яъни, янги хотин оладирган бўлса, тўртинчи хотинини канизликка кечириб, ўрнига янгисини қўйиб турар эди. Оғача канизликка кечирилганларни ҳам бунда қўшиб ҳисоблайдир (муал).
2 Атроф ҳокимлари хушомад тариқасида чиройлик қизларни хонга юбориб тургучи эдилар... (муал).
65


уволини бизлар кўтаришимизда шубҳа йўқ. Мана шу андишаларга бориб, сиз билан кенгашмакчи эдим... Бу андишам Ботирбоши холаға ҳам маъқул тушиб, ваъда берди. Сиз ҳам шу гапларни яхши ўйлаб, ўз фикрингизни менга сўзланг-чи, Гулшанбону.
Гулшан оғача ойимнинг мақсадиға тушунмагандек бир оз ўйланиб турди:
— Муддаоларига чўрингиз тушунмадим, ойи хоним.
— Тушунмаган бўлсангиз, — деди Оғача, — мундан сўнг ҳарамга хотин ва каниз
келтирилмасин, дейман.
Гулшан бошини қуйи солди. Чамаси, Оғача ойимнинг таклифи унга ёқмағансумон эди.
Дарҳақиқат, оғиздағи ошни олдириш ҳар ким учун ҳам бир хил эмасдир.
— Биз каминаларда нима гап, айланай ойи хоним... Биз, ҳарна қилсақ, онҳазратимнинг
буйруқлари билан қиламиз... Биз онҳазратнинг отқан ўқларимиз.
Оғача ойим Гулшаннинг кўзига анча тикилиб қолди. Лекин Гулшан кўзини ундан қочириб
ерга боқди.
— Албатта, биз сайиднинг отқан ўқларимиз, — деди Оғача ойим қизишқаннамо. — Лекин,
хўжам буюрди, деб ишнинг ўнг-терсига қарамай югура бериш аҳмоқлиқдир. Агар сиз билан мен онҳазратнинг холис қуллари бўлсақ, сайиднинг давлатларига рахна солмайлиқ, дўсти нодонлиқ қилмайлиқ. Мана бу — холис қуллиқ даъвосида бўлган бизнинг қўлимиздан келадир... Зоҳиран, сайидга хиёнат кўринса-да, ҳақиқатда холис дўстлиқ, деб сизга бу таклифни қилдим. Сайидни кунчилайди1, деб бошингизға келтира кўрмангки, ҳозир ҳам мен онҳазратнинг бир юзинчи хотини бўламан. Юз хотиннинг биттаси бўла туриб, кундашлик қилиш ўзи телбаликдир. Лекин, орада бир ғараз2 бўлса, ул ҳам сизга айтканимдек, холис қуллиқ — чин давлатхоҳлиқдир3, тушундингизми Гулшан.
Гулшан "биз сайиднинг отқан ўқларимиз" деб Оғача ойимни аччиғландирған эди. Ўз хатосиға тушунган Гулшан узр айтди.
— Мен сизга бу гапни бошқа мақсадда айтдим, ойи хоним. Биз, дедим... албатта, биз...
— Агар сиз бунда ноилож бўлсангиз, мендан йўл сўранг.
— Пир бўлиб қўлимдан тутсангиз, онҳазратимнинг ўгурларида бошим фидо бўлсин.
— Гап шундай бўлса, иккимизнинг бу ишка кўмаклашувимиз ёки сукут қилишимиз
давлатхоҳлиқ эмас, душманликдир, — деди Оғача ойим. — Маним сизга кенгашим — бундан сўнг устингиздаги хизматка бир оз ўйлашиб қадам босишдир.
— Мени итобга4 тутсалар?..
— Бунинг тадбири осон, — деди Оғача. — Аввал шуки, сайиднинг кўзларига оз кўрининг, кўринган чоғингизда сулук чўри тополмадим, деб узр айтинг. Сизни, тополмабсан деб қийин- қистоққа олмаслар, жазога тортмаслар. Муҳтожликдан қўрқсангиз мен бор, мен сизга қўлимдан келган ёрдамни қиларман. Маъқулми, Гулшанбону?!.
Кейинги жумла билан Гулшаннинг чеҳраси очилиб кетди. — Хўб, айланай ойи хоним.
— Аҳсан!
Даҳлизда санама тикиб ўлтурган канизлардан бири — хазинадор югуриб кирди. — Лаббай.
— Опангға икки тилло бер, устига мунсак ёп!
Аҳсан икки қўлини кўкрагига қўйиб, таъзим қилғандан сўнг, чиқиб кетди.
— Шундай одатингизча маним олдимға келиб туравуринг, керагингиз бўлса тортинмай
айтинг.
1 Кунчи — рашк қилиш, қизғаниш. 2 Ғараз — мақсад, ният, муддао.
3 Давлатхо — хайрихоҳ; дўст.
4 Итоб — таъна.
66


Гулшан бош букиб қуллиқ қилди. Эшик очилиб, қўлида адрас мунсаги билан Аҳсан кирди ва Гулшаннинг устида тўхтади. Гулшан ўрнидан туриб ойимға бош эгди. Шу ҳодда Аҳсан мунсакни унинг устига ёпиб, қўлиға икки тиллони ҳам узатди. Гулшан устида мунсаги билан оҳистағина ўлтурди. Аҳсан ҳам турған жойиға чўккалади. Гулшан дуоға ҳўл кўтарди. Аҳсан омин, деди. Дуодан сўнг Гулшан ва хазинадор — Аҳсан оҳиста-оҳиста орқалари билан юриб, Оғача ойимнинг ҳузуридан чиқдилар.
30. ХОНИМ ОЙИМЛАР
Гулшан эгнида мунсаги билан даҳлизга чиқиб, ундаги канизлар томонидан "илтифотга лойиқ кўрилгани" учун табрик қилинди. Кафшандозда кийинар экан, кўзи тўғридағи шаҳнишинда эди. Канизлар билан хўшлашиб ҳавлига тушди.
Юқорида сўзланганидек, бу ҳавлида хоннинг суюкли хотинлари ўзларига хос доя, чевар, канизлар ва қуллари билан турар эдилар.
Оғача ойимнинг қаторидағи иккинчи танобий хоннинг суюкли хотини Розия ойимға қарар эди. Розия ойим гарчи ўткан йиллардагина хонга никоҳланган бўлса ҳам, ўзининг хаёлий ҳусни билан "сайид"нинг илтифотини жалб этиб, ҳарамда биринчи мавқуъга минган хонимдир. Хизматига тўрт каниз ва икки қул ҳадя қилинған бу ойим асли кошғарлиқ бўлған Охунджонбой деганнинг қизидир. Розия хоним қизлик чоғида Қўқон бойларидан Жонбобо отлиғ бир кишига тегиб, бир бола туққандан кейин эри ўладир. Бундан сўнг қўқонлиқ Миён Фазл Ваҳҳоб ҳазратка эрга чиқадир. Гулшанбонуға ўхшаш хуфиялар "сайид"нинг қулоғиға еткирган бўлсалар керак, бир кун хон, тўсиндан арава юбориб, Розия хонимни "меҳмонға" чақиради...
Хоннинг ҳукмига қарши Миён Фазл Ваҳҳоб нима ҳам қила олсин. Розия хоним хон ҳарамида бир кеча қўниб, эртаси уйига қайтадир. Ул уйига қайтиб келганда Миён Фазл Ваҳҳоб Розия хонимнинг қўлиға талоқ хати топшириб, етти арава мол билан ўрдаға жўнатадир... Миён Фазл Ваҳҳоб бу ишни қўрққанидан қилғанми ёки хонға аччиғ тариқасидами, ҳар ҳолда буниси ҳатто Розия ойимнинг ўзига ҳам қоронғидир1.
Гулшан Розия ойимнинг даромадига етканда икки нафар каниз даҳлиздан чиқиб, бўсағанинг икки томонида ҳўл боғлаб ва бош букиб тўхтадилар. Шу ҳолда ичкаридан гўё юзи сут билан суғорилғандек оқ, қуралай кўзи ойсиз ва булутлиқ кечасидан ҳам қорароқ, қадди сарв каби мавзун, қора сочи тақимини ўпкан, уст-боши ипак ва олтинлар билан ғарқ бир хоним хиромон чиқиб келди. Бошидағи ҳисобсиз кокилларини санама тикилган оқ ҳарир рўймол билан озорсизғина боғлаған, ёқа ва этакларига нафис жияк бириктирган хонатлас кўйлак, бухоро кундалидан қирғоқлариға олтин уқа (қўр) тутулған енгсиз желатка кийиб, ёқут кўзлик олтин тугмаларни бўшқина солған, ҳуснда мисли оз бу нозанин хоннинг суюкли хотини — мазкура Розия хоним эди. Розия хоним орқасидан саккиз-тўққуз ёшлар чамалиқ, кўз ва тишидан бошқа аъзосида оқи йўқ бир бола кўриниб, хонимни таъқиб этди. Бу ёш югурдак қулча хонимнинг ҳар бир майда хизматларига тайёр каби оёғ олар эди2.
1 Ҳарам тўғрисидаги маълумотимизнинг аксариси бу кунда ҳам ҳаёт бўлган шу Розия ойимдан олинди. Ҳозир тўқсон ёшларға еткан бу кампир ўзининг кучлик хотираси билан бизга қийматлик маълумотлар берди. Ҳануз сақланиб келган баъзи хусусиятлари билан бизни таажжубка солди. Муҳтарама Розия ойимга ва икки орада воситачи бўлиб устимга миннат қўйған қўқонлиқ дўстим Босит Қодирийга ташаккур ва раҳматлар айтишка бурчлиман (муал).
2 Қуллар аксар тожик ва ҳабашдан бўлиб етти ёшдан ўн икки ёшғача эдилар ва ҳарамда бундан юқори ёшдағи қуллар сақланмас, қул ўн икки ёшға етканда, ҳарамдан чиқарилиб, ўрдадағи бирар хизматка белгиланар эди, дейдир Розия ойим. Эрлиги олинган (бичилган) қуллар Худоёрнинг онаси Ҳоким ойим — Жорқин ойимғача (1285 нчи йилда вафот) фақат икки нафар бўлиб: (Эшмат саркор, Тошмат саркор; ҳар иккави ҳабаш) булар ҳам хондан ташқари ҳарамга киралмас эканлар. Ҳар кун эрталаб хон онасиға салом бергали кирганда ҳалиги икки нафар қул ҳам хоннинг орқасида кириб, Ҳоким ойимға салом бергандан сўнг яна хон билан бирга чиқишиб кетар эканлар (бу иккиси Шералихондан қолған, Ҳоким ойимга яқин, қадрдон қуллар бўлғанга ўхшайдир).
Розия ойимнинг айтишига қарағанда, шу икки қулдан бошқаларнинг эрлиги йўқотилмаған экан. Бундан
67


Розия хонимға қарши келгучи Гулшан букилиб салом қилди. Розия хоним ишорат билан жавоб бергач, "эсонми-сиз" деди ва унинг жавобини ҳам кутмай шаҳнишин то-монға қараб йўл солди.
Гулшан Розия ойимнинг қуйисидағи даҳлизга юзланиб, ундаги канизлардан Қурбон ойимнинг соғлиғини сўраб ўтди. Қурбон ойим танобийсидан сўнг ҳавлининг кун ботишиға мойил бино Шодмон ойимға қарашлиқ ва шу билан ҳарамнинг биринчи ҳавлисидаги ойимлар ҳисоби битадир1.
онглашиладирким, Худоёр ҳарами тўғрисида ёзгучи ўрусларнинг қул (евнух) ларни каниз ва хонимлар билан аралаш юрған ҳолда кўрсатишлари муболағадир.
Розия ойим яна тафсилга киришиб: "Хон биринчи мартаба тахтдан ҳайдалишида ўзига қарашлиқ ёш қуллардан бир нечасини Жиззахка элтиб ўқутди ва сўнгғи даврида уларни баъзи мансабларга қўйди. Улар: Шоғулом жарчибоши, Жамил Файзулло ва Муллача хазиначилар, Давлат удайчи, Давлат саркор ва Шопсанд қўрбошилар, дейдир. Бу қуллар ҳам ҳарамга киралмаганларидек, эрликлари ҳам жойида экан (муал.).
1 Розия ойимнинг айтишига қарағанда, Худоёр ўзининг уч карра хонлиқ даврида шу хотинларға уйланган:
1). Қозоқ тўра — Розия ойим бунинг отасини аниқ айталмайдир. Лекин, ўзи қирғизлардан эди, дейдир. Фикримизча, Мусулмонқулининг қизи шу бўлсамикин?.. Хизматида тўрт канизи бўлған;
2). Анбарчик тўра — Ўратепада юзбеги бўлған Худоёрбек валламининг қизи;
3). Катта пошшо ойим — қўқонлиқ Хўжа Калон тўранинг қизи, Насриддин бекнинг онаси, хизматида етти каниз, тўрт қул;
4). Қўқонлиқ ойим — Қўқоннинг Сармозор даҳасидан, кимнинг қизи эканини Розия ойим билмайдир. Хон биринчи мартаба тахтдан қувланғач, эрга тегиб кеткан;
5). Қурбон ойим — ғума (жория) лардан, Ўрмонбекнинг хазиначиси, хизматида икки қул, уч каниз.
6). Гулзода бекач — ғумалардан, хизматида тўрт каниз. Шаҳзодахон исмлик бир қизи бўлиб, 1919 йилда Ўшда ўлган;
7). Ширин бекач — ғумалардан, хизматида уч каниз, икки қул. Тўра пошша исмлик бир қизи бўлиб, қўқонлиқ
Кароматхон тўрага берилган;
8). Исфаралик ойим — исфаралик Ҳабиб эшоннинг қизи. Бундан Моҳзодахон исмлик бир қиз туғулиб, қўқонлик
Сафохон тўранинг ўғли Исохонға берилган (Моҳзода алҳол тирик эмиш). Худоёр иккинчи хонлиқ даврида исфаралик ойимни ғарликда айблаб, баҳона билан ўрдадан ҳайдаб юборған.
Худоёрнинг иккинчи хонлиқ даврида олған хотинлари:
9). Мунисхон пошшо — қўқонлиқ Ғозихон тўранинг қизи, хизматида саккиз каниз, тўрт қул. Бундан Сайид Умарбек исмлик ўғул туғулған. Сайид Умарбек бу кунда Рошидон райўн, Тўра қишлоқда турар эмиш;
10). Пошшобону ойим — Қўқонда машҳур Баҳодирхон тўранинг синглиси, Муҳаммад Аминбек билан Чорсолахон пошшонинг онаси, хизматида тўққуз каниз, беш қул;
11). Масъудахон (Оғача ойим) Ибодуллахўжа қизи, Фансуруллобекнинг онаси;
12). Кишбиби (Қизойим) — Худоёрнинг тоғаси Гадойбой дотҳонинг қизи. Бу аслда Шомуродхоннинг хотини бўлиб, Шомурод ўлгандан кейин Ҳоким ойим Бухорода ўғли Худоёрга Кишбибини никоҳлаб берган, хизматида беш чўри, уч қул;
13). Кичик Шоҳойим — Шуғнон ҳокимининг қизи, Ўрмонбекнинг онаси, боланинг чилласи чиқмай ўлган;
14). Тўхтапошшо (Чиндовуллиқ ойим) — Наманган тумани Чиндовул қишлоғининг хўжа қизларидан, хизматида тўрт каниз, уч қул.
15). Катта Шоҳойим — Дорбоз ҳокимининг қизи, хизматида етти чўри, катта Шоҳойимдан Сайид Фансурулло исмлик ўғул туғулиб, беш ёшида экан, Марғилонда Пўладхон ўлдирган;
16). Гуландом бекач — ғумалардан, бундан Офтобхон исмлик қиз туғулиб, Худоёр вақтида, ўн уч ёшида ўлган; 17). Моҳбегим бекач — ғумалардан. Биняминбекнинг онаси, хизматида уч қул, уч чўри;
18). Гулқиз бекач — ғумалардан;
19). Асал бекач — ғумалардан. Учунчи хонлиқ даврида;
20). Қоратегинлик ойим — Қоратегин ҳокимининг қизи, хизматида етти чўри;
21). Бибипошшо экавотлиқ ойим — Наманган юқорисида Экавот қишлоғининг катта эшони Хўжам пошшо тўранинг қизи, хизматида уч чўри, икки қул бўлган; бу ойимдан Сайид Фансурулло исмлик ўғул туғулиб, уч ёшида Пўладхон ўлдирган;
22). Розия ойим — (шу маълумотларни бергувчи) Розия ойимдан Сайид Умарбек отлиқ ўғул бўлса ҳам уч ёшида ўлган;
23). Қамбар пошшо — Хўжакалон тўранинг кичик қизи, Катта пошшо ойим ўлгандан кейин болдиз олган, хизматида уч каниз.
24). Ойнисахон пошшо — Турсун оталиқнинг қизи;
25). Туҳфаниса ойим — Олтиариғ қозисининг қизи; бу қизга уйлангандан ўттуз етти кун кейин Худоёр ўрусларга сиғиниб Тошканд келган;
26). Ҳамроҳ биби ойим — қўқонлиқ Нурматбой деганнинг қизи;
27). Саиданисо (чимёнлиқ ойим) қирғизлардан бирининг қизи.
28). Шодмон ойим — ғумалардан; хонға суюкли эмиш, хизматида уч чўри, уч қул;
29). Гулбону бекач — ғумалардан; хизматида бир чўри, бундан Озодахон исмлик қиз туғулиб, қўқонлиқ Баҳодирхон
68


Гулшан ҳавлининг кун ботиши — ошхона ва бошқа рўзгор уйлари ёни билан бориб бир эшик орқали бизга маълум узун йўлакка чиқди. Йўлакда сув ҳавлисидан чиқиб келган бир каниз Гулшанни кўриши он қўлидағи сувлик кашкулни ерга қўйиб югурди:
— Эсонмисиз? Мунсак муборак, аямлар соғми? Гулшан қўл учи билан кўришди:
— Ўзинг ўйнаб кулиб юрубсанми? Мунисхон пошша ойим саломатмилар? Биби пошша ойим ёзилиб кетдиларми?
— Шукур, шукур, бизнинг ҳавлига киринг.
— Кирарман, — деди Гулшан ва устидаги мунсакни еша берди. — Сен маним келганимни уларга айтма. Мен ўзим бир оздан кейин чиқарман.
Каниз орқасиға бурилиши билан йўлакнинг юқори эшикларидан бири тарақ-туруқ очилиб, ичкаридан икки ёш, оёғ ялан каниз қувлашиб чиқдилар. Гулшанни мунсак билан овора кўрган қизлар шу тарафка қараб югурдилар.
— Гулшанжон, Гулшанжон! Эсонмисиз, омонмисиз? Сарпа қутлуғ!
Шўх канизларнинг бири Гулшаннинг олдидан ва иккинчиси ёнидан ўрмалаб, бирининг
оғзидан иккинчиси "Гулшанжон, эсонмисиз!" ни олиб эсанкиратдилар.
— Бўлди, бўлди! Шўх байтал ўлгурлар! — деди Гулшан, — ойимлар эшитса нима деган гап
бўлади?
Қизлар Гулшаннинг сўзига қулоқ солмай, келган тарафларига қараб уни судрадилар.
— Тўқ байтал! Гулшанжон! Тўқ байтал!
Гулшан аччиғланса ҳам яна уларнинг сўз ва ҳаракатидан кулишка мажбур эди.
— Қуриб кеткурлар... Шунинг учун ҳам сенларнинг олдингға киргим келмайди-да!
Сўзга илтифотсиз, ўюн билан борған канизлардан бири Гулшаннинг қўлидағи мунсакни
титкилаб ўзига тортди:
— Қайси гўрдан олдинг, менга берсанг-чи шуни!
— Ол, ол! — деди Гулшан мунсакни бўшатиб, — ўлимлик қиларсан! — Албатта тобутимга ёпарлар!
Йўлакнинг бошидағи эшикка етдилар ва учиси бирдан сиқилишиб, ичкарига кирдилар. 31. ҚИРҚ ҚИЗЛАР
Гулшанлар кирган ҳавли "Қирқ қизлар" деб аталар эди. Бунда хоннинг кўнгил очишиға хизмат қилғучи "Қирқ қизлар" турар эдилар. Бу ҳавли ундаги ўюнчи, созанда ва навозанда канизларнинг сонидан олиб "қирқ қизлар" аталған эди.
Худоёрнинг ҳарам канизлари сони бир юз эллий беш нафар бўлиб, булардан ўн тўрт нафар оқ саройда, саккиз нафар шаҳнишинда, яъни хоннинг ётиш туришиға махсус, саккиз нафар Ўрмонбекка қарағучи, ўн нафар доялар ҳузурида, йигирма беш нафар шу "қирқ қизлар"да ва қолғанлари ҳар қайси хоним ойимларнинг хизматида эдилар.
тўрага келин бўлган;
30). Руҳафзо бекач;
31). Сайқал бекач;
32). Санавбар бекач;
33). Арғувони бекач;
34). Нигор бекач;
35). Рузвон бекач. Бу олтови ҳам ғумалардан эмиш.
Бу ерда ёзилганлар Худоёрнинг тугал хотинлари ҳисоби бўлмас, деб ўйлайман. Чунки Розия ойимнинг хотиридан
баъзиси кўтарилган бўлиши мумкиндир. Биз Розия ойимнинг ёнида эканмиз, ўртоқ Босит:
— Хон неча хотин олган эди, ойи? — деб ҳазил тариқасида такрор савол берди. Розия ойим мендан ийманган қиёфада: — Хон қурсин, унинг олған хотинларининг ҳисоб-китоби йўқ, болам, — деди ва манимча жуда тўғри сўзни айтди
(муал).
69


Ҳавли юзида тўп (копток) ўйнағучи "қирқ қизлар"дан етти-саккизи Гулшан олдиға югурдилар.
— Эсонмисиз!
— Елиб югуриб ҳорманг!
— Эрингиз ўлмадими!
— Шаҳар йигитлари омонми!...
Бу қизлар ҳалигилардан қолишмайдирған шўх эдилар. Гулшан ҳам энди жиддият сақлаб турмади:
— Зерикмай ўлтурибсанларми? Ичларингда туғиб қўйганларинг йўқми? Уйнаш қилиб тутилмадингларми?
Бу ҳавли тўртта кичик ва битта зўр танобий уйдан, ҳам "қирқ қизлар"ға махсус ошхона ва бошқалардан ташкил топиб, қизлар кичик уйларга жойлашқан эдилар. Уларнинг ясаниға келганда, юқоридағи канизларда кўрилгандек — қизил шол кўйлак, сариғ гуллик қизил шол рўймол, шуваматос ёки адрас желатка эди. Ҳозирги тўп ўюниға иштирок этувчи қизларнинг ҳаммаси деярлик ялан оёғ бўлиб, юмишдаги ва ошхонада ош пиширғучи қизлар дуранглик бедона кафшлар кийган эдилар. Аксарият, йигирмадан ошқан қизлар, ичларида ўн олти, ўн етти ёшлиқлари ҳам кўринар эди. Бу қизлар мамлакатнинг ҳар тарафидаги беклардан хонға ҳадя тариқасида юборилғанлар, шунинг учун улар терма дўндиқлар эдилар. Чўри исми билан ҳарамга келган кунлари ҳар бирлари ҳам хоннинг "илтифоти"га бир-икки мартабагина "лойиқ" кўрилиб, сўнгра "қирқ қизлар" ичига ҳавола қилинған эдилар. Улар ҳануз ҳам шаҳарнинг машҳур хотинлари бўлған Нусрат ҳофиз, Ботирбоши хола, Тилло ҳофиз, Тожи ҳофиз, Мисқол ҳофиз, Хон оғача, Мисоқ оғача, Улуғ ўюнчи, Шоҳбачча, Ражабхон, Тош ҳофиз ва ҳатто марғилонлиқ Зебихонлардан ўюнга, созға, ашулага таълим олиб келарлар ва шунинг учун ҳар бирлари ўз ҳунарларида яхши санъаткор бўлған эдилар. Жумъа куни етканда бу ҳавлидаги катта танобий тартибка солинар, "қирқ қизлар" янги кийимлар кийиб упа-эликлар қўярлар, турли зийнатлар тақиб, ажойиб суратда базмга ҳозирланарлар эди. Жумъа намозидан кейин хон баъзан ёнида Розия ва Оғача ойимлар билан бу ҳавлига ўтар ва катта танобийнинг тўрига қўюлған махсус курсига ўлтуриб, "қирқ қизлар" базмини кўрар эди...
Шу йўсун қизлар Гулшанни ҳавли ўртасидағи тўп ўюниға судрадилар. Гулшан ўюнға иштирок этишда тихирлиқ қилиб кўрган эди, қизлар зўр келдилар. Ноилож ул ҳам ўйнамоққа мажбур бўлди. Бир чеккада ўлтуриб ешинди. Шу қизлардек ялан оёғ, бош ялан бўлди. Товор кўйлагини аяб липпа урди, енгини тирсаги юқорисиғача шимарди ва ички кийимини ҳам болдириғача кўтарди.
Қизлар ўзлари ясаған катта ипак коптокни Гулшанга бердилар:
— Марра беш-ўн; ҳар ўнда бир айланиш; агар тўпни маррага еткармай қочирсангиз, ҳар
биримизни апичиб, ҳавлини бир айлантириб чиқасиз! — дейишди қизлар. Гулшан шартни эшитиб ўйланиб турди.
— Агар маррага еткарсам?
— Биз апичиб айлантирамиз!
— Қочинглар бўлмаса! — деди Гулшан ўртаға тушиб, — тўпка тегсанглар, менга ҳадук берсанглар ҳисоб эмас!
Қизлар унинг шартига кўниб ҳавлининг теварагига тарқалишдилар. Гулшан ўйинни бошлади. Тўп чиқағон эди. Гулшан биринчи ўнни муваффақият билан тамомлади. Ўн иккинчи урушда биринчи ўн учун айланган эди, Гулшаннинг узун сочлари атрофка тарқалиб, ҳатто кўкраги ҳам ларзага келди... Қизлар қийқиришиб кулдилар. Иккинчи ўннинг айланиши ҳам шу йўсун кулги берди. Лекин учунчи ўннинг ерга саккизинчи урулишида копток қочти. Гулшан коптокни ҳарчанд қувлаб юқори чиқаришға урунса ҳам бўлмади, ерда думалаб қолди. Қизлар қийқириқ ичида чапак уриб юбордилар ва Гулшанни ўраб олдилар. Гулшан чиқиб қочишға
70


хезланса ҳам бўлмади, ул кутмаганда бир қиз орқадан келиб сакраб минди... — Хих, эшагим!
Қизлар кулишар эдилар. Икки қиз Гулшаннинг олд ўрум сочидан ушлаб етаклади. Бу томошага ҳатто уйдаги ва ошхонадаги қизлар ҳам қизиқсиндилар. Биринчи қизни ҳавли айлантириб чиққан эди, иккинчиси минди... Шу йўсун бечора Гулшан ўнлаб қизни ўз устига миндириб, орқаси яғир бўлаёзди. Яна ўюн бошланди...
Шомга яқин ош тайёр бўлиб, қизлар ўз қўшоқлари билан уйларига кирдилар. Гулшан ҳам бир қўшоқ қизларға қўшулиб, ўртадағи уйга кирди. Қизларнинг ўзидек уйнинг полос ва жиҳозлари ҳам бесаранжом эди. Унда бир рўймол, бунда бир махси, нарида яна бир нарса... Хулласи, уй ивирсиб ётар эди.
Гулшан бу ҳолдан ранжиб қизларни урушти: — Сенларга ҳеч сон кирмади... Қачон кўрсам, уйларинг лўлининг хуржун солған елкаси!
— Лўлининг хуржун солған елкаси бўлса, — деди Нозик отлиғ бир қиз, — ўзинг йиғиштириб бер, Гулшан опа! — Менми, менга нима? — Менга ҳам нима?
— Сенинг турадирған уйинг, — деди Гулшан, — йиғиштирсанг, кўнглинг равшан бўлади.
— Уй йиғиштирилмаса ҳам кўнглим равшан, — деди Нозик ва ёнидағи Туҳфага қараб кўлди. — Туҳфа, сенинг ҳам кўнглинг равшанми?
Туҳфа оғзини катта очиб, Гулшаннинг олдиға келди:
— Мана, ўз кўзинг билан қара, опа: кўнглим чилчироғ ёққандек равшан, кўрдингми?
— Кўрдим, кўрдим? — деди Гулшан, юзини четка ўгуриб. — Кўнглинг равшанлиги устига
яна бир нарса ҳам тилабдир...
— Нима тилабдир, эрми? — деди учунчи ёқдан Қумри. — Кўнгилдагини топар экансан,
опа! Меникига ҳам қара-чи, кима тилар экан?
— Сеники ҳам эр, — деб кулди Гулшан. — Буларга бир сўзни айт-да, қоч! Ош келди.
Нозик, дастурхонингни ёз!
Нозик дастурхон ёзди. Ўртаға икки хитой лаганда палов қўйилиб, Гулшан билан етти қиз
ошқа ўлтурдилар. Кенгаш-пенгаш бўлмади. Хуфтандан кейин уйлардаги қизлар бирин-сирин катта танобийға йиғила бошладилар. Икки чилдирма қизитилди ва дутор, танбур, ғижжак, чанг каби асбоблар созланди. Қизлар ўзаро базмга ҳозирланар эдилар ва ҳар кеч ҳам базм билан кўнгил ёзар эдилар. Дарҳақиқат, эркаклар дунёсидан алоқаси кесилган мазлума, оила ҳаётидан маҳрум бечоралар шундан бошқа нима билан ҳам овинсин? Уларнинг овинчоғи — кундузлари ўюн, кечалари базм ва тунлари уйқу ҳам туш эди.
Қизларға махсус назокат билан соз чалинар эди. Созга йўлбошчилиқ қилған чилдирма ярим товушда гумбирлар, қўнғуроқлари шинғирлар эди. Катта қандилдаги чилчароғ мури остида ҳарам қизларининг ҳусни ял-ёнар, ўртада ўйнағучининг маммалари мақом билан силкинар ва "Қирқ қизлар"дағи кундалик базмга одат қилған бошқа ҳавли канизлари билан танобий борған сайин тўла борар эди.
Ўюнчи қуллиқ қилиб, саҳнадан чиқди. Унинг ўрниға Нозик қўзғалди. Нозик саҳнага чиқиши билан чилдирма ҳам бошқа куйга ўтди:
— Бак-баканг, бак-баканг...
Чилдирмага созлар замлангандан кейин, икки ўртадан узуқ ва шўх бир куй туғилди. Нозик
ўртада хиромон бир тарафка ўткан эди, қизларнинг баъзисидан соз каби шўх ва нафис оҳанг эшитилди:
Очилғанда лолалар, териб юрғай болалар, Айтингиз-чи, холалар, ўткан дўндиқ созмидир?
Ўткан дўндиқ созмидир?
Термулғаним билмаса, писандига илмаса, Раҳми асло келмаса, менга қилган нозмидир?
Чеккан жабрим озмидир?
71


Нозик ўйнар, қизларнинг ашуласига аъзо ҳаракати билан тасдиқ ишорасини берар ва бунда нафис бир санъат кўрсатар эди.
Бағрим ўтда ёнади, ёрим мендан тонади, Қулни йўққа санади, мендан ё аразмидир?
Мендан ё аразмидир?
Ёрим юзи гул эрур, зулфлари сунбул эрур, Лаҳза кўрган қул эрур, ёки бул пардозмидир?
Ёки бул пардозмидир?
Хуммор кўзинг ўйнатиб, ошиқни арзон сотиб, Исён лойиға ботиб, жабру ситам бозмидир?
Жабру ситам бозмидир?
Тирнамағил сен ярам, йиғлатма кўб, қил карам, Турган ўрнингдир ҳарам, яъни шоҳим базмидир!
Яъни шоҳим базмидир!
Ою йиллар йиглаған. бағрин ҳар дам тиғлаған, Ҳасратидан биғлаған1, бахтсиз бир қиз Назмидир!
Бахтсиз бир қиз Назмидир!
Кейинги байтлар оғир бир фожиъани тасвир қилдилар: ойлар, йиллар йиғлаған, ҳасратидан ҳушсиз йиқилған бахтсиз бир қизнинг жонсўз фарёдини гавдалантириб кўрсатдилар. Бу ўрунда шўх куй лобарғина қилиб бир ҳасратка таржимонлиқ этди. Юқоридан бошлаб ўйноқи руҳда куйлаб келган қизлар ва доим нозу карашмада бўлған ўртадағи ўюнчи ҳам бундаги оғир маънони ўзича олишқа тиришдилар...
Ою йиллар йиғлаған, бағрин ҳар дам тиғлаған, Ҳасратидан биғлаған бахтсиз бир қиз Назмидир!
Бу "бахтсиз бир қиз" базмдаги қизларнинг ҳар қаюсиға маълум эди. Фақат бу мажлисда унинг фарёди иштирок этса ҳам, ўзи иштирок этмас, беҳисоб фарёдлар, фиғонлар, ҳасратлар билан чарчаған бу қиз ҳозир тупроқ остида тинчиб ухлар эди. Унинг таржимаи ҳолини "қирқ қизлар"дан ҳар ким билганидек, ҳатто уни қўмсаб йиғлағучилар ҳали ҳам топилар эдилар. Дарҳақиқат, озодлиқдан маҳрум этилган мазлума қизларға неча асарлар қолдириб кеткан бир шоирани ким билмасин, кўбчиликнинг айталмаган ҳасратини куйларга солиб берган шоирани ким унутсин? Ошиқидан айрилған бир маъшуқа, номусиға тўқунилған бир мазлуманинг фарёди кимларнинг юрагига кириб ўлтурмасин?
Шундай... Мундан бир йиллар илгари шу "қирқ қизлар" ичида Назми исмлик бир қиз ўлган эди. Бу шу қизнинг тўқуған байтларидан бири эди. Қизларнинг сўзига қарағанда, Назми Қўқон қишлоқларининг биридан, чиройлик қиз экан. Назми холасининг ўғли билан севишкан, ҳатто тўй кунлари ҳам яқинлашқан экан. Отаси жуда камбағал деҳқон бўлиб, Худоёрнинг неча йиллик солиқларини тўламаған экан. Худоёр чўғоллари (золим табиъатлик, раҳмсиз солиқ йиғувчилар) қишлоққа чиқиб, Назмининг отасини сиққанлар, урғанлар... Қизидан бошқа мол тополмай, уч йиллик солиқ бадалига Назмини тутиб, Худоёрға тортиқ қилғанлар. Хонға Назмининг ҳусни ёққан, уни доя хотинларға қўшиб ҳаммомга юборған. Худоёр бир-икки кеч бечоранинг номусига тегиб, сўнгра "қирқ қизлар"ға қўшқан... Назми шунда икки йил чамаси куйлаб, йиғлаб юрган, "қирқ қизлар"ға кўб янгиликлар берган ва охирда ўзи сил бўлиб ўлган...
Назмининг охирғи икки байтидан сўнг базм битди. Ҳар ким ўз жойиға тарқади. 32. НОЗИК
Гулшан бояғи етти қизлар ёнида ухламоқчи эди. Нозик билан Туҳфа ўрун ёзар эдилар. Қумри Гулшанга шўхлиқ қилар эди.
— Сен аҳмоқсан, Гулшан опа! — дер эди Қумри. — Эрингни ёлғиз ташлаб биз "бўйдоқлар"
1 Биғлаған — биғиллаған, ҳушсиз йиқилған (муал).
72


ичида нима маъно топасан?
— Алжимай ўл! — деди Гулшан. — Сенлардан, албатта, маъно топмайман... Сенларнинг
ўйлағанларинг фақат...
— Бўлмаса сен нимани ўйлайсан?
— Мен тириклик тўғрисида ўйлайман. Сенлар тўқлиққа шўхлиқ қиласанлар. Бир вақт мен
ҳам хоним ойимларға чўри эдим. Бироқ сенлардек...
Ҳамма қизларнинг қулоқ-кўзи Гулшаннинг оғзида эди. Ўрунни ёзиб битирган Туҳфа сўради:
— Сен ўйламасмидинг?
Гулшан бир оз жавобсиз, кулимсираб турди.
— Ўйласам ҳам сенларча ҳар кимнинг олдида валдирамас эдим... Бу ўзи шайтоннинг иши. Намоз ўқусанг, рўза тутсанг, хаёлингга бу нарса ҳеч келмас. Мана биттаси Зарифа, сенлардек уят сўзга оғиз очмайдир.
— Ва-ха-ха-ха! — деб кулиб юборди Қумри. — Айт-чи ўзинг, Зарифа, сен кеча қандай туш кўрдинг?
— Қуриб кет, — деди Зарифа юзини четка ўгуриб. — Кишини кўрган туши билан айбламакчи...
Қизлар бирин-бирин келиб ўрунлари устига ўлтурдилар. Ўрун қатор ва бир-бирига тақаштириб солинған эди. Гулшан ўзи учун четроқдағи ўрунни танлади.
— Кўйлак ешар! — деди Қумри турған кўйи ва кўйлагини ешиб ташлади. — Иштон солар! Қизлардан тўрттаси Нозикни таъқиб этдилар ва шарт-шурт бир-бирининг яланғоч этига
уришиб шартак олишдилар. Қип-яланғач қизлар билан кулги бошланди.
— Сенларнинг ёнингда ётқан киши гуноҳкор бўлади, — деди Гулшан бошини кўрпага
буркаб. — Агар билсанглар, ҳар қайсинг иккита, учта боланинг онаси бўладиған ёшдасанлар.
— Тўғри айтасиз, айланай Гулшан, — деди Қумри яланғоч ўзини шамъга солиб. — Менга
яна бир қараб кўринг-чи, балки беш боланинг онаси бўлсам ҳам арзир.
Ҳамма кулишиб юборди. Кўрпани бир оз очиб қараған Гулшан ҳам бу ҳолдан ичи қотиб
кулди.
— Шамъни ўчир.
Қумри тоқчадағи шамъни ўчирди. Уй қоронғиланди. Энди "нари ёт, бери ёт" билан бир- бирларини итариб, суриб кўрпани тўрт томонға тортишиб жанжаллаша бошладилар.
— Ухлатасанларми, йўқми? — деди Гулшан жекириниб.
— Жим, жим, — деди ярим товуш билан Қумри. — Гулшан бизнинг уйга ухлағали келган экан.
— Уйида эри ухлатмаған бечорани.
— Мен шунинг учун ҳам эрга тегмайман-да, — деди Қумри. — Эр деганнинг оти ўчсин, кишини ухлатмайди.
— Ухла, бечора, ухла, — деди Туҳфа, — "Қирқ қизлар"дан саранжомингни олиб кет.
Яна кулги кўтарилди. Гулшан ҳарчанд ўзини ушласа ҳам яна қизларнинг кулгисига
тортилди.
— Гап-сўзда ҳам бир маъни бўлиши керак, — деди Гулшан, — бўшдан-бўшка ҳиринг-
ҳиринг, бундан кўра тинч ухлаған яхши.
— Маъни ўзи нима, Гулшан опа?
— Маънининг маънисини сўрама, Туҳфа, — деди Қумри, — Гулшан опам жавоб берсин,
бизнинг шу "қирқ қизлар"да қамалиб ётқанимизда ҳам маъни бормикин?
— Уни қўявур, — деди қизлардан яна бири, — Гулшан опам эрини ёлғиз ташлаб, биз
маънисизларнинг ичида яна бир маънисиз бўлиб ётипти; шунда ҳам бир маъни бормикин? — Товушларинг ўчсин.
— Бор, бор, — деди аллаким. — Бизга ҳамроҳ топиб келади.
73


— Бизга ҳамроҳ топиб келганида ҳам маъни борми?
— Нега маъни бўлмасин, бизга ўхшаш маънисиз кўпаяди.
Яна кулги кўтарилди. Қизларнинг "маъни"д