9. УНУТОЛМАСА НИМА ҚИЛСИН?
Бу гал Отабекнинг кутилмаган равишда Марғилон-дан тез қайтиб келишини Ўзбек ойим ўзининг жуҳуд домладан қилдирған жодусининг ҳинд сиҳрини енгганлиги, деб сўйинган эди. Бироқ Отабекнинг кўписинча меҳмонхонада ётиб қолиши уни бу тўғрида шубҳага тушуриб қўйған ва бунда қандай ҳикмат борлиғини бевосита билиб олиш учун бирарта ромчи домлаға бо-риш фикрига тушкан эди. Юсуфбек ҳожининг бўлса бундай майда ишларни текшириб юриш учун фурсати ҳам йўқ, унинг Нормуҳаммад қушбеги ёнидан бўшаған вақти понсад ва бекларникида кенгаш ва зиёфатлар билан тугалар эди. Унинг диққатини жалб эткан нарса бўлса, ул ҳам Отабекнинг тадбирсиз сиёсат ва аҳмоқ бошлиқлар мавзуъидан олиб қилатурған шикоят ва ҳасратини кейинги кунларда жим-жит бўлиб кетканлиги эди. Бу кунларда Отабекка энг яқин турған киши Ҳасанали ота эди. Чунки Отабек бу кейинги кунларини меҳмонхонада ўтказганликдан Ҳасаналига ҳам унинг ёниға киришка ва бир мунча сўзлашиб ўлтуришка тўғри кела бошлаған эди. Шунинг учун Отабекнинг қайғулик ҳоллари, уйқусиз мутолаада ўткан тунлари ва умуман ундаги ўзгаришлар бу тўғрида Ҳасаналини ўйлатса-да, сабабини сўрашға ботирлиғи етмас ва сўрашни ҳам фойдасиз деб билар эди. Чунки ул Отабекдаги бу ҳолларнинг сиррини билгандек, муҳаббати орасиға чўб бўлиб тушкан кейинги уйланиши аламидан деб қарор қўйған эди.
Отабекнинг орзулиқ келин олдиға кирмаслиги важҳидан Ўзбек ойим аччиғланди, ниҳоят аччиғиға чидай олмаған бир куни меҳмонхонада Отабек ётар ўрнини ёзиб турған чоқда кириб келди ва ёзилған ўринни бузиб йиғиб ташлади ва:
— Меҳмонхонада ётабериб нима қиласан, ичкарига кириб ёт! — деб жекирди. Лекин ўғли энди илгариги Отабек эмас эди, онасининг жекируғиға қулоқ солмади-да, қайтадан ўринни ёзиб бошлади. Ўзбек ойимнинг ғазаби тағин ҳам аланга олди:
— Сўзимни эшитасанми, кар?!
Отабек совуққина қилиб жавоб берди:
— Кар эмасман, лекин сизнинг бу таклифингиз олдида ҳам кар, ҳам кўрман. Бу тўғрида сиз
энди ортиқча бош оғритманг!
— Инсофсиз, адолатсиз!
Отабек заҳарханда билан сўради:
— Мен бошда сизга нима деган эдим? — Нима деган эдинг?
— Келинингиз мендан яхшилиқ кўрмас, демаганми эдим? Сиз билан отам бунга кўнмаганми эдингиз, сиз буни инкор қиласизми?
— Ота-онамдан ваъда олғанман, деб шундай хо-тинға жабр қилиб юра берасанми?
— Келинингизга жабрни хоҳламасангиз ва ўзингиз айткан инсофка қайтсангиз, энг осон бир йўл бор, — деди ва онасидан маълум «нима?» деб билатурган саволни кутиб тўхтади. Аммо Ўзбек ойим сўроқ ўрнига лабини тишлаб бошини икки елкасига тебратди. — Сиз сўрашни тиламасан-гиз-да, мен айтай: келинингизга жабрни хоҳламасангиз мендан талоқ қилдирингиз
111


ва бир бечорага бу йўсун азоб бериб юрмангиз! — деди ва бир оз тўхтаб давом этди. — Сиз билган инсофни мен ҳам биламан. Бир бечорани фақат сизнинг кайфингиз учун азоб эмас, чеккан хўрлиғини ўйлаб ҳар куни бир қат этдан тушаман... Агар ўз кайфингиздан кечсангиз, яхши билингизким, бир эмас икки жонни азобдан қутқарған бўласиз, онажон! — деди.
Ўзбек ойим ўғлининг бунчалик қатъий кетишини кутмаган эди ва бу йўсун қаттиғ муомалани-да Отабекдан биринчи мартаба кўрар эди. Сўз қайтаришға ўрин тополмадими ва ё жанжалнинг улғайишидан қўрқдими, ҳайтовур узоққина истеҳзоланиб қараб турғач, «есингни ебсан, болам», деди-да, меҳмон-хонадан чиқди.
Отабек ёлғиз меҳмонхонада ётиб кун кечириш билангина қолмади. Кечалари аллақаёқларға кетиб, йўқолатурған одатлар ҳам чиқарди ва бир-икки қайта ортиқча маст бўлған ҳолда қайтиб, Ҳасаналини тамом ҳайратда қолдирди. Ул Отабекка насиҳат қилишни ҳам билмас ва бу сирни биравга айтиш учун ҳам ҳайрон эди.
Бир кун кечаси ул янги одати бўйича аллақаёққа кеткан эди. Ҳасаналининг кўнгли бу кун ҳам бир ишка гувоҳлик бергандек бўлиб, ичкарида ёткуси келмади, ўринни меҳмонхонаға ёзиб, дарбозани занжирлаб келди. Агар бу кун ҳам ул ўша ҳолда қайтса, бир нарса демакчи, яъни қўлидан келган насиҳатни қилмоқчи эди. Ухламай кутиб ўлтурди. Аммо ул тунги соат ўн бир бўлса ҳам келмас, ўн иккида ҳам дараксиз эди. Ниҳоят, кута-кута уйқуси танг қилғач, ўрнига чўзилиб кипрагини кипрагига улаб ётди ва ухлаб кетганини ўзи ҳам сезмай қолди. Орадан номаълум бир муддат ўтиб дарбозанинг сўнақасиз тақиллашидан чўчиб уйғонди ва йўлакка югурди. Қоронғуда занжирни тимискилар экан, «ким?» деб сўради ва жавобиға «мммман» деган сархуш товушни эшитди. Бу товуш унинг юрагини уюшдириб юборған ва «бу кун ҳам шунақа» деган сўзни кўнглидан ўтқузған эди. Занжирни тушуриб, дарбозанинг бир табақасини очиши ҳамоно шу табақаға суялиб турган Отабек Ҳасаналининг оёғи остиға йиқилиб тушди. Ҳасанали бу кунги кайфнинг ўтача кетканлигини пайқаған, йўлакни тутиб кетган ичкулик исидан ўқчиёзған эди. Отабекни суяб меҳмон-хонаға келтурар экан, икки кўзи ичкари ҳавлининг эшигида, чунки Юсуфбек ҳожининг тунлари ташқариға чиқатурған одатининг шу вақтға тўғри келиб қолишидан юраги така-пука эди. Отабекни ешинтирар экан, ризосиз бир оҳангда деди:
— Ўғлим, сизга шу шайтони ишнинг нима зарурати бор?
Отабек мастларча кулди:
— Ммменга зарурати бўлмаса кккимга бор?!
— Нима бўлғанда ҳам мен бу ишингиздан рози эмасман, — деди Ҳасанали ва қандай жавоб
эшитишини кутиб турди. Отабек ўрнига ётиб олғач, кучлик қилиб бир уфлаб олди. Ҳасанали ундан жавоб кутар экан, бир оздан сўнг жавоб ўрнига хуррак товшини эшитди... Отабекнинг кутилмаганда бу янглиғ ярамас кўчаларга кириб кетишига ҳеч бир турлик маъно бералмай боши қотса ҳам, аммо унинг кўз ўнгидан игнага зўрлаб тақилған ип нарига кетмас эди. Ундан сўнг, икки ойлардан бери Марғилонни тилга олмаслиқда уни бир оз шубҳага тушириб, «ораларидан бирар совуқчилиқ ўтдими экан», деб ҳам кўнглидан кечирди. Отабек билан бирга чой ичиш мақсадида эрталаб Ойбодоқнинг дамлаған чойиға бормай, Отабекнинг уйғонишини кутиб юрди. Отабек тушка яқин уйғонғач, Ҳасанали чой ҳозирлади. Дастурхон ёзиб ўзини кутиб ўлтурган Ҳасанали ёниға қисиниб-қимтиниб Отабек келди. Тундаги ҳоли эсига тушиб бўлса керак, бошини ердан кўтариб Ҳасаналига қарамас ва бир оғиз бўлсин сўз айтмас эди. Отабекнинг бу ҳоли Ҳасаналининг ничка юрагига қаттиғ таъсир эткан ва ўйлаб қўйған насиҳатларни унутиб, бекзодани бу оғир ҳолдан қутқазиш фикригагина тушкан эди.
— Ёшлик — бебошлик, деган экан машойихлар, — деб кулиб қўйди Ҳасанали ва: — уй ичидан битта-яримтаси сезиб қолмағай деб жуда хавотирда бўлдим... Ҳайтовур ҳеч ким пайқамапти, — деди. Отабек ташаккур эткансумон Ҳасаналига кулиб қаради ва ўзи-нинг бу кетишидан ризосизлик билдирган каби энтикиб тин олди. Ҳасанали сўзни уринтириб Отабекни
112


ўз ҳолиға қўймас эди. Унар-унмасдан баҳс қилиб, ниҳоят, бу унар-унмаснинг охириға шу саволни ҳам улаб юборди:
— Бу гал Марғилонға кечикдингизми?
Биз юқорида ҳам туртиб ўткан эдикким, Отабек на Юсуфбек ҳожиға, на Ўзбек ойимға ва на Ҳасаналига Марғилондан тез қайтиб келиш сабабини айтмаган, Марғилон билан узил-кесил алоқаси узилганлигини чурқ этиб сўзламаган, сўралмаған сўзга жавоб берилмас қабилидан жим-жит аламини ичкулукдан олибғина юрган эди. Икки ойдан бери биринчи мартаба Марғилон тўғрисидан сўралған савол ҳам фақат шу Ҳасаналининг кейинги сўзи бўлиб, сирни очиш ўнқовида келгандек эди. Лекин жавоб тамом ҳақиқатка муғойир ва кишини ҳайратка соларлиқ бўлди:
— Бу кун жўнамоқчи бўлиб турибман, — деди.
Ҳасаналининг шубҳаси бўшка чиқди. Чойдан сўнг ул ўзининг сўзини амалда кўрсатиб, отасидан ҳам рухсат олиб қўйди ва пешиндан кейин йўлға чиқиш учун ҳозирлик ҳам кўра бошлади. Унинг сиррини билгучи ва «Eнди Марғилонда нима қиласан?» деб сўрағучи орада бўлмағанидек, ул бу сўроқни ўз-ўзига ҳам бериб қарамаған эди. Гўё бурунғидек Марғилон йўлиға ошиқиб ҳозирланар эди...
Йигирма кун ўтар-ўтмас Марғилондан қайтиб келди. Бу боришдан бирар иш чиқара олдими- йўқми, бу тўғрини биз келаси фаслларнинг биридан ўрганармиз.
Келиб Тошкандда бир ҳафта чамаси турди, сўнгра ёниға Ҳасаналини олиб Оқмасжид шаҳрига жўнади. Ул икки йилдан бери тўхтаб қолған савдогарчилик ишини қайтадан бошламоқчи эди...