13. ҚАМОҚ
13. ҚАМОҚ
«Ёрмозор» мавзиъида шаҳар қўрғониға тиралиб со-линған ўрда. Ўрда дарбозасининг саҳни ботмонлаб ҳисобланған мевазор бўлиб, бунда олма, ўрик, нок ва тут ёғочлари хилиғина бор эдилар. Дарбозанинг икки биқинини ўраб олған лойиға гуллар, нақшлар туширилиб ишланган саккиз газлар юксакликда ўрда қўрғони, дарбозанинг икки буржида алачами, бўзданми узун чопонлар кийиб, бошлариға қулоқчин қўндирған, қайиш камар устидан қилич тиқиниб милтиқлариға суянған икки йигит кўринадирлар — булар навбатчи ўрда қоровули, қоронғи тушишка яқинлашқанлиқдан қия ёпилиб турған дарбозани кимдир, ичкаридан биттаси зичлаб ёпди-да, куч сарф қилиб дарбозанинг зўр занжирини шарақ-шуриқ этиб боғлади. Ҳозир бизга ўрда ичига кириш мумкин бўлмағани учун қўрғоннинг ташқари теграсида айланиб турайлиқ: дарбозанинг сўл биқиниға қараб икки юз адим кетсак қўрғон девори тугалаб, буржа етиладир. Қўрғон буржига қоровул туриш учун махсус манора шакилли жой ясалған бўлса ҳам ҳозирда навбатчидан холидир. Шундан кейин бир бўшлиқ ер билан қўрғоннинг жанубига қараб кетиладир. Тўрт юз адимлаб борилғач, қўрғоннинг шарқи-жануби буржига етилиб, бу буржини ҳам ановисидек қоровулсиз топиладир. Бу бурждан қараған кишига қўрғоннинг ғарби-жануби буржи ҳам кўриниб, шу йўсунда ўрданинг тўрт буржини айланиб чиқилса бир минг олти юз адим босилған бўлиб ўрда-нинг ғарб томонидан биз танишқан ўрда дарбозасиға келинадир.
Ҳозир қоронғи ҳам ўбдан тушканлиқдан киши-кишини танимаслиқ даражада эди. Бояғи дарбоза устида кўринган қоровуллар ҳамон қора ҳайкал каби қотиб турар эдилар.
Шаҳар ичидан ўрда дарбозасиға қараб келмакда бўлған бир неча от оёғларини эшитиб қоровуллардан биттаси — «туёқ товшими?» деб, иккинчисига савол ташлаб қўйди. Иккинчи қоровул мўралаб-мўралаб йўлға қаради:
— Уч отлиқ кўринадир.
— Вақтсиз келгучи ким экан?
— Бундай вақтда қўрбошидан бошқа киши келмас эди, эҳтимол, ўшадир.
Дарвоқиъ, қўрбоши ўзининг икки йигити билан етиб келди ва отидан қўниб жиловини
йигитининг қўлиға берар экан, қоровулларға буюрди:
— Дарбозани очсинлар!
Қоровуллар ичкарига хабар бергандан сўнг дарбоза очилиб қўрбоши ичкарига кирди.
Ўрданинг теварак масоҳатини биз чамалаб кўрган эдик, шунинг учун ўрданинг қай даража кенг бўлиши ҳам бизга қиёсан маълум. Аммо ўрданинг кўпроқ қисми дарбоза томонида қолдирилиб, жанубка тортилған хатти мустақим бир девор билан бўлинган эди. Нариги томон ўрданинг ичкари қисмини ташкил этиб, унда бек — ҳоким оиласи турар эди. Ўрданинг ташқариғи қисмининг уч тарафи (жануб, шарқ, ғарб) биносиз, фақат қўрғон деворлари-нинг зиналари эди. Аммо иморат қисми дарбоза билан бир қаторда бўлиб, сўл биқинида девонхона, унинг қаторида бўйига қирқ, энига йигирма олчин жой олған ўн беш даричалик каттакон чорзари уй, ичида элли чоғлиқ бек йигитлари гулхан солиб ўлтурар эдилар. Бу уйнинг қатори ошхона, отхона ва шунингдек, ҳожат уйларини ташкил этар эдилар.
Қўрбоши дарбозабон ёнида тўхтаб, ундан сўради:
— Бек ичкаридамилар?
Дарбозабон дарбозани кучаниб ёпар экан, жавоб берди: — Билмадим, тақсир.
Ўрданинг чароғчиси дарбоза яқинидағи машъала ёғочиға ўт бериб, бутун ўрда ичи ёриб кетди. Қўрбоши дарбозанинг ўнг тарафига қараб юрди. Бу томонда ниҳоятда зийнатланиб бино қилинған олий иморатлар бўлиб, шаҳар усталарининг ҳамма санъат ва маҳоратлари шу
36
биноларда гавдаланур эди. Қўрбоши би-ринчи эшик ёнида турған яроғлиқ қоровулдан ўтиб, кичикрак, нақшлиқ бир уйга кирди. Иккинчи эшикдан ўтиб, улуғ бир золга чиқди. Зол жуда нафис ишланган эди: олтин қандилдаги эллилаб шамъларнинг нури билан мунақ-қаш деворларнинг олтин, кумуш, кўк-қизил, оқ-пушти, сариқ-қора гуллари юлдузлардек яшнаб, уйга бир ха-ёлийлик берар эдилар. Уйнинг остиға тўшалган қизил лола гуллик гилам кишини гўё бир чаманда ҳис этдирар эди. Золнинг тўрида, кичкина ҳалдор бир эшикча ёнида, атлас кўрпача устида ўн беш ёшлар чамалиқ, қизил духобадан кийинган кўркам бир ўғлон палов еб турар эди.
Қўрбоши эшикдан кирар экан, ўғлонға қараб кулимсиради: — Ҳа, Аҳмадхон, сиз шу ерда экансиз, — деди.
Аҳмадхон жойидан қўзғалмади:
— Мен ҳамиша шу ерда, қани, ошға.
— Раҳмат. Қушбеги ичкаридадирлар?
— Ичкаридалар, — деди Аҳмадхон, — мен тўйиб қолдим, келсангиз-чи.
— Бўлмаса, табаррук қўлингиз билан битта ошатсангиз.
Аҳмадхон қўлиға сиққунча ош олиб қўрбошиға тутти, қўрбоши ихлос билан Аҳмадхоннинг
қўлидан ошади. Ул ошниғина эмас, ҳатто Аҳмадхоннинг қўлини ҳам ошайдирған эди.
Кўб фурсат ўтмади. Тўрдаги кичкина эшик очилиб ичкаридан тўла юзлик, ўсиқ қошлиқ, оғир қарағучи кўзлик, сийрак соқол, ўрта бўйлиқ, устидан кимхоб тўн кийиб, белига қилич осқан қирқ беш ёшлар чамасида бир киши кўринди. Аҳмадхон билан қўрбошининг ўринларидан туриб таъзим қилишларидан бу зотнинг ким эканлиги билинар эди. Бу киши келиб атлас кўрпача
устига ўлтурди ва ўзининг салмоқ товши билан:
— Қалай, Холиқбек, — деди, — юртларингиз тинч-ликми, ўлтуринг.
— Худоға шукур, давлатлари кўланкасида, — деб қўрбоши тавозиъланди ва қўл қовуштириб
қушбегининг яқиниға чўккалади. Аҳмадхон бўш лаганни дастур-хони билан кўтариб қушбеги кирган эшикдан чиқди.
— Кечаги ўғрилар нима бўлди, қўлға туширдингизми?
— Давлатлари кўланкасида... Ўғрилардан биттаси тутилди, давлатлари ёри берса қолғанлари ҳам ушланур, деб ўйлайман.
— Бошқа нима хабарлар бор?
Қўрбоши юзига жиддийлик ҳолати берди:
— Давлатлари ёри берса ҳукуматимиз учун қўрқунч бўлған бузуқилар уясини топқандекман,
— деди.
Қушбеги ўзига ўнғайсизлиқ бермакда бўлған қиличини тизасига олиб ҳамон совуққонлилиқ
билан сўра-ди:
— Қандай бузуқилар уяси?
— Қандай бузуқилар уяси бўлсин, тақсир, — деди қўрбоши, — дунёда қора чопонлиқлардан
ҳам кучлирак бузуқилар бўладими?
Қушбеги кўтарилинқираб олди ва кўзлари бир оз каттароқ очилди:
— Хўш?
— Маълумингиз, улардан Азизбек билан Юсуфбек Тошкандда билфеъл исён чиқариб
ётадирлар. Бироқ улар шунинг ўзигагина қониқмай, Марғилонни ҳам бузиш фикрига тушканлар ва шу мақсадда бу ерга одам ҳам кўндирганлар.
— Одами ким, танидингизми?
— Танидим, тақсир, — деди қўрбоши мағрур бир оҳангда, — Юсуфбек ҳожининг ўғли ва ўзимизнинг Марғилондан ҳам яна бир неча бузуқилар.
— Юсуфбек ҳожининг ўғли? — Тақсир... исми Отабек.
37
Қушбегининг кўзи ёнди... Манглай этлари тиришиб, сўл қўл билан соқолини тутамлаб фикрга кетди. Бу хабар унга бошқача таъсир берган эди: Тошканднинг Қўқонға қарши исён қилған бир замонида, исёнчи-лардан бири ҳам биринчиси бўлиб танилған Юсуфбек ҳожидек бир кимсанинг ўз ўғлини Марғилонга юбориб, бунда ҳам исён чиқариш қасдида бўлмоғи унингча жуда яқин ва шубҳасиз эди.
— Ул ҳозир қаерда турадир?
— Мирзакарим қутидор исмлик бир кишиникида.
— Мирзакарим билан қандай алоқаси бор эмиш?
— Баракалла, тақсир, — деди қўрбоши, — Отабекнинг Марғилондан топқан энг яқин кишиси
шу қутидордир. Мундан бир неча кун илгари Отабекка ўз қизини бериб куяв ҳам қилибдир. Айтишларича, Отабекнинг барча режалари шу қутидор билан кенгашиб бўлар экан.
— Уларнинг теварагига кимлар йиғилған?
Қўрбоши қўйнидағи ёзувни олиб қушбегига узатди:
— Ҳозирча менга маълум бўлған бузуқилар шунда.
Қушбеги ёзувға кўз югуртириб рўйхатдаги кишиларни дарҳол келтиришга буюрди. Қўрбоши
қуллиқ қилиб чиқғач, яна бир қайта ёзувни ўқуб фикрга толди.
***
Ўтаббой қушбеги ҳозиргина ичкари ўрдадан қайтиб чиқған эди. Шу орада қўрбоши кириб унга қуллиқ қилди:
— Келтирдим, тақсир. Бироқ иккисини тополмадим. Қушбеги чидамсизлик билан:
— Отабекни-чи? — деб сўради.
Қўрбоши музаффарона жавоб берди:
— Тутдим, тақсир, қутидорни ҳам.
— Олиб кирингиз.
Қушбеги тинчланди, қўрбоши даҳлиздан ташқариға ишорат берди ва қайтиб қушбегига
рухсат қуллиғи адо қилди ва ундан изн олиб ўлтурди. Эшикдан икки қуроллик йигит муҳофазатида Отабек ва қутидор кўриниб бекка қуллуқ қилдилар. Қушбеги яроғлиқ йигитларни қайтишға буюриб, гуноҳкорларни ёвошғина қилиб ўз олдиға чақирди. Отабекда тушунмасликдан бошқа ўзгариш сезилмаса ҳам қутидор жуда қўрққан, ранги ўчкан эди. Иккиси тенгликда қушбегига қарши чўккаладилар. Отабекни ортиқча бир диққат билан кўз тегидан ўткаргач, қушбеги сўради:
— Отабек деган сизми?
— Тақсир, ман.
— Тошкандлик Юсуфбек ҳожининг ўғлисиз?
— Тақсир.
— Ҳозир Марғилонда турасизми?
— Тақсир.
— Марғилон келганингизга кўб бўлдими?
— Қирқ кунлар чамаси.
— Марғилонга нима юмиш билан келган эдингиз?
— Савдогарчилик билан, тақсир.
— Ўзингиз ёлғизми?
— Бир кишим бор эди.
Қушбеги қўлидаги рўйхатка қараб олди ва давом этди:
— Ҳасанали ким бўладир?
Отабекдаги бояғи тушунмаслик бир шубҳага алишинди. Аммо парвосизча жавобини
бераверди:
— Қулимиз бўладир, Тошканддан келгандаги йўл-дошим шу сиз айткан Ҳасанали эди.
38
— Ҳасанали бу кунда қаерда?
— Марғилонда.
— Сиз билан бирга турадими?
— Йўқ. Саройда бир мунча молларимиз бўлар эди, саройда молларға қараб турадир. — Бу киши кимингиз?
— Қайин отамиз.
— Кўбдан берими?
— Бу кун саккизинчи кун...
— Илгари ўзингиз уйланган эдингизми?
— Йўқ.
— Ўзингиз тошкандлик бўлатуриб нима мажбурият остида Марғилондан уйландингиз?
Бу саволдан Отабек бир оз ўнғайсизланиб тўхтади. Аммо бу ўнғайсизланишдан қушбегининг
олдида бошқа бир ҳақиқат очилғандек бўлди: — Жавоб берингиз.
— Тақдир, тақсир.
Қушбеги бир оз ўйлаб олиб яна савол берди: — Марғилонда кимларни танийсиз?
— Марғилонда уч-тўрт кишидан бошқа одамни танимайман.
— Акрам ҳожини танирсиз?
— Танийман. Унинг билан бир неча мажлисларда ўлтуришкан эдим.
— Бу кунда Акрам ҳожи ошнангиз қаерда?
— Билмадим, тақсир, — деди ва қайин отасиға қаради.
Қутидор жавоб берди:
— Акрам ҳожи бу кунларда Андижонда бўлса керак, тақсир.
— Хўб. Отабек, сиз жавоб берингиз: Акрам ҳожи билан бўлған мажлисларингиз кимникида
эди?
Отабек бундай сўроқларнинг бекорга эмаслигини пайқаб, бунинг тегида қандай бўлса ҳам
бир гап борли-ғиға ишонди:
— Биринчи мажлисимиз мундан бир ой чамаси бурун Зиё ака деганнинг уйида, иккинчиси
(қутидорға имо қилиб) бу кишиникида бўлған эди. Шу мажлисларда Акрам ҳожи ҳам бор эди. — Зиё аканикида бўлған мажлисингизга кимлар иштирок қилди?
— Мен, Зиё шоҳичи, бу киши (қутидор), — деди ва бир оз ўйланиб олди, — Зиё аканинг ўғли
— Раҳмат, Акрам ҳожи, Ҳасанали, Ҳомид исмлик яна бир киши.
Ҳомид исмини эшиткан қўрбоши тасдиқ қилғандек бир ҳаракат ясаб қўйди. Қушбеги
қўрбошиға ер тегидан кўз юбориб олди-да, давом қилди:
— Иккинчи мажлисингизда кимлар бўлди?
— Иккинчи мажлисимизда бояғи кишиларгина бўлди. Фақат Ҳомид йўқ эди.
— Боя, Марғилон келганимга неча кун бўлди, дедингиз?
— Қирқ кунлар чамаси.
— Яхши, — деди қушбеги, — айтингиз-чи, қирқ кунлаб Марғилонда қолишингизнинг сабаби
нима эди?
— Маълумки, ҳозир Тошканд қамал (муҳосара) ҳолатидадир. Шундай вақтда Тошкандга
қайтиш ўзи ақлсизлик бўлар эди.
— Қорачопончи бўлғанингиз учун, — деди истеҳ-зо қилиб қушбеги, — қипчоқ оғайнилардан
қўрқдин-гизми?
— Сўзингизга тушунолмайман, — деди кулиб Отабек. Бу гапни оддий кишига айткандек
қилиб сўзлади. Қутидор унинг бу айткан гапидан эмас, кулишидан ниҳоят даражада қўрқувға тушиб ўзида иссиқлиқ-совуғлиқ бир ҳолат ҳис эткан эди. Ҳокимларга гарчи тўғри бўлғанда ҳам дағалроқ сўз айтиш ўлимни тилаш билан тенг эди. Ўтаббой қушбеги замона ҳокимларининг
39
тузуги бўлса ҳам, кўп бўлмаса озроқ улар-нинг таъсири бунда ҳам бор эди. Отабекнинг бу гапидан қизишди:
— Қипчоқ душмани бўлған отангиз Юсуфбек ҳожини унутдингизми? Отангизнинг сизга берган ваколати қаерда қолди?
— Қипчоқ душмани ким, отам кимга қандай ваколат берган, худо ҳаққи учун очиб сўзлангиз, йўқса ёриламан, тақсир!
— Ўзингизни тағофулга солмангиз, бек йигит, — деди қушбеги, — отангизнинг ким эканини, сизни Марғилонга нима учун юборғанини, қутидор билан мунда қандай ишлар қилмоқда бўлғанлиғингизни, барчасини ҳужжатлари билан биламиз. Сиз марғилонлик оғайниларни қипчоқларға қарши оёқландирмоқчи бўласиз, буни ҳам яхши би-ламиз!..
Отабек
Қутидор
Отабек азбаройи бўғилиб кетканидан кўкимтил товланған, қутидор безгаклардек титрай
бошлаған эди. Отабек ўзини куч билан йиғиштирди:
— Бунда зўр туҳмат бор, тақсир, — деди, — отамни қипчоқ душмани ва мени Марғилон
оғайниларини исёнга ҳозирлаш учун келган, деб ўйлайсизми?
— Ўйламаймиз, аммо яхши биламиз. Қутидорнинг сизга нима учун қизини бериб, куяв
қилғаниға ҳам яхши тушунамиз.
Қутидор суратдек қотиб қолди, Отабек бўлса ўзидаги ҳаяжонни куч ҳол билан тарқатишға
тиришар эди. Қушбеги билан қўрбоши бу икки гуноҳкорни таъқиб этар, улардаги ҳар бир ҳаракатни ўзларича бир нарсага йўяр эдилар.
Уч-тўрт дақиқалик сукутдан кейин Отабек тилга келди:
— Биз бу дақиқада сизнинг фикрингизча гўё бир иғвогар, гўё бир исёнчи бўлиб танилиб турибмиз, — деди бек, — чиндан ҳам шундоғ кишилармизми, йўқми, буни албатта сизнинг текширишларингиз, ҳақиқат-ларингиз кўрсатар. Мен сизнинг қиличингиз остида ўлим-дан қўрқиб ёки сизга хушомад учун сўзламай ҳукумат кишиларимиз орасида тушунадирған бир одам бўлғанлиғингиз важидан отамнинг ҳам ўзимнинг қандай фикр ва маслак кишиси эканлигимизни айтиб ўтмакчи бўламан: биз на қипчоқларға тарафдор бир киши ва на шаҳарлик оғайниларға. Бу икки фирқа бизнинг назари-мизда бир-бирисидан мумтоз, идора ишида бири-биридан ортиқроқ халқлар эмасдир. Шунга биноан Туркистон халқларининг истиқболларини бу икки фирқанинг биттасига ҳавола қилиш баайни қўйни бўрига топшириш қабилида бўладир. Нега десангиз, ҳар икки томоннинг иш бошиға интилган кишиларининг кўкрагига қўл солиб кўрсангиз, бирисининг фақат эл таламоқ, бойлиқ ортдирмоққағина бўлған ғаразини, иккинчисининг кўркли хотинлар, юқори турмишлар учун бўлған мақсадиниғина кўриб, икки орадан «елни тинчитай, эл ҳам роҳат-тирикчилик қилсин» деган учунчи бир олий мақсадни чароғ ёқиб ахтарсангиз ҳам тополмассиз. Мана биз, тақсир, шу кейинги ишда кўрилмаса ҳам фақат ширин хаёллардагина юрган олий фирқаға ўзимизда тарафдорлик ҳис этамиз. Отамнинг Азизбекка яқин туриши қипчоқ душмани, қора чопон тарафдори бўлғанидан эмас, балки бояғи маслакка бир хизмат қилмоқ учундир. Таассуфки, отам-нинг Азизбекдан бўлған умиди бўшка кетди: бу кун ул ўзининг ярамас хаёли йўлида хондан юз ўгирди ва бу орада қанча гуноҳсизнинг қони тўкилишига сабаб бўлмоқдадир. Маним бу сўзларимга ишонинг- ишонманг, ихтиёр албатта сиздадир. Аммо бундоғ энг жўн бўҳтон билан қораланишимға виждоним қаршисида сўнг даража муаззабман, тақсир!
Қушбеги Отабекнинг бу гапларидан яхшиғина тараддудга тушкан эди, аммо — «Азизбекнинг оталиғи ва кенгашчиси» бўлған Юсуфбек ҳожининг ўғли бўлиши унинг миясини қотирған, балки, бу гаплар шундай эҳтимолларга қарши дастур қилиб берилган бўлмасин, деган фикрга келган эди. Отабекнинг юқоридағи гапла-ридан сўнг бўлған ундаги ўзгариш ҳам фақат бу ишни яхшилаб текшириш ва ҳозирдан бир ҳукм бермасликкина бўлди.
40
— Ҳар ҳолда сизнинг яхши ниятлик кишилар бўлмағанлиғингиз кўзимиз ўнгидадир, — деди қушбеги,— шунинг учун то ҳақиқат ошкор бўлғунчалик ҳар иккингиз зиндонда қоларсиз.
Отабек бир сўз айтмай сукут қилди. Қутидор «чора йўқми?» дегандек қилиб куявига қаради. Қушбегининг ишорати билан йигитлар ҳозир бўлиб, гуноҳкорлар зиндонга жўнатилдилар. Қушбегининг — «Eртага уйида мажлис қурилғанларни ва бу мажлисда иштирок қилған бошқаларни ҳам қўлға олиб, ҳузуримга келтирингиз!» деган амридан сўнг қўрбоши ҳам рухсат олиб чиқди.