11. КУТИЛМАГАН БАХТ
Кумушбибидан ваколат олиш ҳам жуда қийин бўлди. Домланинг: Сизким Кумушбиби Мирзакарим қизи, ўзингизни тошкандлик, мусулмон Отабек Юсуфбек ҳожи ўғлига бағишламоқ ваколатини амакингиз Муҳам-мадраҳим Йўлдош ўғлига топширдингизми? деган сўроғи олти, етти қайтарилғандан кейин, шунда ҳам янгалар қистоғи остида аранг унинг ризолиғи олинди.
Кечки соат бешларда қутидорнинг ҳавлиси тўрт кўз билан куяв келишини кутадир. Куяв учун паловлар, қуюқ-суюқ ошлар, неча турлик неъматлар ҳозирланиб, булар ҳам куявнинг интизорида турадирлар. Ниҳоят, соат беш яримларда куяв келди. Йигирма-ўттиз чоғлиқ ёш йигитлар — Раҳматнинг ўртоқлари, улар орасида Отабек — куяв кўринди: бошида симоби шоҳи салла, устидан қора мовут сирилган совсар пўстин, ичида ўзи-нинг Шамайда тиктиргани осмони ранг мовут камзул, мовут шим: оёғида қалапой афзали, белида Кумушбибининг уста қўли билан тикилган шоҳи қийиғ... Юзлар қизил, оғиз ирпайган, кўзлар ўйнаб аллакимни қидирадир. Ошларини еб бўлсалар ҳам жўрттага куяв кўриш учун ўлтурған маҳалла кишилари бир-бирларини туртишиб: «Тузук-тузук, куявликка арзигундек, чакки чаккига тушмапти, олмаю-анор» дейишдилар. Томда куяв кутиб ўлтурған хотинлар ичидан Офтоб ойимнинг
Чиндин айтинг ўртоқларим менга сиз, Қайта бошдан кўрарманми ёримни?
Кетди тоқат, кетди сабрим... кетдилар... Синдирарман уриб ерга торимни!
30


эгачиси ошиқиб синглиси ёниға тушди-да: «Офтоб, даррав исириқ ҳозирла, куявингни ёмон кўздан ўзи асрасин!» деди. Қутидор эшик остида қўл қовиштириб меҳмонларни кутиб оладир, ер остидан куявига кўз қирини ташлаб, кишига сездирмай ўзича кулимсираб қўядир. Меҳмонхона айвонида оқ соқоллиқ, кўркам сиймо ва оғир табиъатлик домла билан Зиё шоҳичи, Ҳасанали, қиз вакили ва тағин бир неча кишилар ўлту-радилар. Йигитлар куявни домлалар қаршисиға келтуриб тўхтатқандан кейин Отабек вакили бўлған Зиё шоҳичи билан Кумуш қиз вакили Муҳаммадраҳим ораларида маҳр масаласи очиладир. Кўб тортишқандан сўнг қуйидағи маблағлар маҳр қилиб белгуланадирлар: уч юз олтин пул, мундан кейин олиб бериш ваъдаси билан Марғилондан ўрадек бир ҳавли, соғиш учун сигир, ас-боби рўзгор... Бунга Отабек ҳам ўз ризолиғини билдирадир. Домла хутба бошлайдир. Форсийча ўқулған ҳамд, саловот ва бошқалардан сўнг хутба энг нозик бир ўринга келиб тўхтайдир: «Сизким Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли Кумушбиби Мирзакарим қизини ўзингизга шаръий хотинлиққа қабул қиласизми?» — форс тилида сўралған бу савол Отабекнниг кулгусини қистатиб, кўнглидан кечи-радир:
— Қабул қиласизми-я?
Ул биринчи сўроқдаёқ — «учиб, қўниб қабул қи-ламиз» деб жавоб бермакчи бўлса ҳам бироқ халқ-нинг— «ўлиб турған экан» деб қиладиган таънасидан чўчиб, жавоб бермайдир. Яна бир қайта юқоридаги «сиз ким фалончи...» жумласи домла тарафидан такрорланадир. Куявларга учунчи сўроқда жавоб бериш одат ҳукмида бўлса ҳам, Отабек бу такаллуфка чидалмайдир. Гўё учинчи сўроқ ўрниға «Eнди олмас экансиз Кумушбибини...» деб мажлис бузиладирғандек сезиладир-да, ҳамма товшини қўйиб, барчаға эшитдириб «Қабул қилдик!» деб юборадир.
Домла алҳамдулиллоҳ, алҳамдулиллоҳ... билан никоҳ-ни тугатиб мажлис томонидан келин билан куявнинг ҳақлариға дуо бошланадир, ҳамма дуоға қўл кўтариб, ҳатто томдағи томошачи хотинларғача «омин»га кўмаклашадирлар ва шундан кейин никоҳ мажлиси ёпиладир. Йигитлар куявни меҳмонхонаға олиб кирадирлар, зиёфат бошланадир.
Отабекда бир дақиқаға бўлсин тўзим бўлмаған бир вақтда бир неча соатларга қараб чўзилған бу томоқ мажлиси билан албатта ул яхши чиқиша олмайдир. Хуфтанга яқин банаъжи бир иштиҳо билан ейилиб бўшатилған лаган, товоқлар олиниб дастурхонлар йиғилди. Бизнингча бир ярим соат, Отабекча аллақанча йил ҳисобланган бир фурсат ўтиб, ниҳоят, янгалар куяв сўрадилар. Икки ёшға муҳаббатлик умр сўраб фотиҳа ўқилғандан сўнг Отабек ичкарига узатилди.
Ҳасанали меҳмонхона айвонида бекни кутиб турар эди:
— Энди куявлик муборак бўлсин, бегим?
— Қутлуғ бўлсин.
Ҳасанали бошдан-оёқ бекни кузатди, оталиқ муҳаб-бати билан бекнинг орқасини силади ва
ёшли кўзлари билан дуо қилиб унга рухсат берди. Отабек янгалар кутиб турған тарафка юрди. Ул ҳозир қизиқ ҳолатда эди: бу нима гап, тушими, ўнгими, нима гаплар ўтиб, нималар бўлмоқда, бўлиб турған иш ҳақиқатми?
Биз ичкарига кирамиз: ҳавлининг икки томони то Кумушбибининг уйигача қатор куяв куткан хотинлар, бола-чақалар билан тўлған. Баъзан куткучи хотинлар-нинг қўлида ёниб турған шамъ, куяв тушадирган уй тўй моллари билан жуда ҳам бежалган. Юқорида ёзилиб ўтилган қутидор уйининг аксар жиҳозлари шу уйга, Кумуш қиз уйига кўчирилган. Бир буларгина эмас хотин- қизлар қўли билан чатиб ишланган турлик зийнат чодирлари билан ҳам бежалган, шипда катта қандил, қандилда ўттузлаб шамълар ёниб уйни сирлик бир ҳолатка қўядирлар. Бурчакда қизлар мажлисида кўрилган оқ кийим-лар билан Кумушбиби турадир... Унинг ҳусни бежалган уйнинг оқлари, кўклари, сариқлари ва қизиллари билан товланиб хаёлий бир сиймода... Кўз ёшларини оқузиб янгаси-нинг сўзига қулоқ осмайдир. Ташқаридан эшитилган «куяв! куяв!» сўзи билан тағин ҳам унинг кўз ёшиси кўпайиб туси ҳам ўзгарди. Янгаси Кумушни шу ҳолда қолдириб ўзи югирганича эшикка чиқди. Куяв келар эди: икки томонни сириб олған хотин-
31


қизлар ўртасидан Отабек келар эди. Унинг кетидан Офтоб ойимнинг эгачиси исириқ тутатар эди. Хотинлар қўлларида шамъ билан унга қарар ва кузатиб қолур эдилар. Куяв уйнинг ёниға етди. Унинг юзи уятидан жуда қизарған, қочқали жой тополмас эди. Шу кезда уйнинг эшиги очилди-да, янга томонидан қаршиланди.
— Кирингиз, бек.
Отабекнинг юрак уриши эҳтимол янгасига ҳам эшитилар эди... Отабек уйга киргандан кейин янгаси ташқари чиқиб, эшикни ўзи кўрарлик қия қилиб ёпди... Уйнинг тўрида ёнини Отабекка бериб рўймолининг учини тугибми, йиртибми Кумушбиби турадир ва ким келди, деб ёниға қарамайдир. Рўймол тугиш билан машғул латиф қўлларни чет қўл келиб сиқди:
— Жоним!
Кумушбиби бегона қўлдан сесканди ва қўлларини қутқазмоққа тиришиб:
— Ушламангиз, — деди ҳам сиқувчи қўлдан қути-лиш учун орқаға тисланди.
Титраған ва қовжираған бир товушда:
— Нега қочасиз? Нега қарамайсиз? — деди бек. Кумушбиби шу чоқғача қарамаған ва
қарашни ҳам тиламаган эди. Мажбурият остида, ёв қараши билан секингина душманига қаради... Шу қарашда бир мунча вақт қотиб қолди. Шундан кейин бир неча қадам босиб Отабекнинг пинжига яқин келди ва эсанкираган, ҳаяжонланған бир товуш билан сўради:
— Сиз ўшами?
— Мен ўша, — деди бек. Иккиси ҳам бир-бирисига беихтиёр термулишиб қолдилар. Кумушбиби оғир тин олиб:
— Кўзларимга ишонмайман, — деди.
Отабек кўзларини тўлдириб қараб:
— Мен ҳам, — деди.
Шу вақт икки лаб ўз-ўзидан бир-бирисига қовишди... Кичкина нозик қўллар елка устига,
кучлик қўллар қўлтиқ остиға ёпиштилар.
Кумушбиби Отабекнинг юзига узоқ тикилиб турди-да:
— Кутилмаган бир бахт, — деди ва ўзининг отидек бир нарсанинг товши каби қилиб кулиб
юборди. Бу кулиш ҳавлиларгача эшитилди. Қия очилиб турған уй эшиги ҳам қаттиққина бекланди. Кумушбиби Отабекнинг қўлидан ушлаб қуйида ёзиб қўйилган дастурхон ёниға бошлади:
— Сиз бўлғанлиғингизни илгаридан билганимда бошқача қаршилар эдим, — деди.
— Бошқа деб ўйладингизми?
— Ўйлаш қаерда, сиз бўлурсиз, деб кўнглимга ҳам келмаган эди, — деди-да, тағин кулиб
юборди.
Дастурхон ёнида Кумушбибининг латиф билагига Отабек олтин узук солур экан, ул ерга
қараған ҳолда эди.
— Мен сизга ҳеч нарса ҳам ҳозирламаған эдим...
— Ҳозирламағанингиз учун ўкинасизми?
— ...
— Ўкинмангиз, — деди бек, — сиздан бир нарсани сўрасам аямассиз?
— Аямайман.
Отабек Кумушбибининг лаблари устидаги қора холиға ишорат қилиб:
— Шу ердан бир ўпиш берсангиз, сиз ҳам катта эсдалик ҳозирлаған бўлур эдингиз, — деди. Кумушбиби қизаринди.
***

32


Отабек Марғилон келганнинг иккинчи куни пояфзал бозорида бўлған эди. Аср намознинг вақти ўтиб борғанлиқдан ул шундаги дўкондорларнинг бирисидан таҳорат олиш учун сув сўради. Кўчадаги сув ариқнинг тегидан саёз оқар, шунинг учун ундан фойдаланиш қулай эмас эди. Дўкондор унга сувнинг қулай ўрнини кўрсатди: «Мана шу бурчакдаги дарбозадан ичкарига кирсангиз, ариқнинг юза жойини топиб таҳорат олурсиз», деди. Отабек дўкондорнинг кўрсатишича қутидорнинг ташқарисиға кирди. Шу вақт тасодуфан нима юмиш биландир меҳмонхонадан чиқиб келгучи фариштага кўзи тушди. Кумуш ҳам ариқ ёқасиға келиб тўхтаған чингилин йигитка беихтиёр қараб қолди. Ихтиёрий эмас, ғайри ихтиёрий иккиси ҳам бир- бирисидан бир мунча вақт кўз ололмадилар. Охирда Кумуш нимадандир чўчиғандек бўлди, енгилгина бир ҳаракат билан ўзини ичкари йўлак томонға бурди. Бу бурилишдан унинг орқа- ўнгини тутиб ётқан қирқ кокиллари тўлқинландилар. Кумуш ичкарига қараб чопар экан, йўл устидан ариқ-бўйида қотиб турған йигитка яна бир қараб қўйди ва бу қарашда унга енгилгина бир табассум ҳам ҳадя қилди... Кумуш ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлди, лекин Отабек яна бир неча дақиқа ерга михлангандек қотиб турди... Охирда кўзини катта очиб ўткан дақиқада учрашкани хаёлий гўзални истаб хаёл-ланди. Бироқ ҳақиқат бошқача эди. Таҳорат олмоқ учун ариқ бўйиға ўлтурди. Аммо кўзи хаёл яши-ринған йўлакда эди. Таҳоратланиб бўлди, яна кўзини ўша тарафдан узолмади. Артиниб олғандан кейин яна оёғ устида тўхтаб қолди. Яширинған гўзал иккинчи қайта кўринмади, эҳтимолки, Отабекни ипсиз боғлаб, ўзи қайси бурчакдан бўлса ҳам асирини тамоша қилар эди.
Кўб кутди, аср намозини қазо қилиб куч билан қутидор уйидан чиқди ва шу дақиқадан бошлаб унда муҳаббат можароси туғилған эдиким, бу ёғи ўқуғучимизга маълумдир. Кумушбибининг юқорида «Сиз ўшами!» деб сўраши шунга биноан бўлиб, аммо унга масаланинг онглашилмай қолиши ва чин бахтни билъакс кутиб олиниши қизиқ эди. Шундай қилиб икки ёшнинг биринчи ҳам соф муҳаббатлари қовишиш билан натижаланди.