КУЧАР
КУЧАР
Шундай қилиб соф кўнгилли, тўғри тилли уйғур чўпонлари билан ўнқир ичида гурунглашиб ўлтириб, шу кечани ўтказдик. Эртаси куни тонгота ҳанграган эшакларни ҳайдашган эшакчилар билан биз ҳам йўлга тушдик. Сўнгра 2-3 соат ўтар ўтмас Саксонкечикни орқада қолдириб, қисмоқ оғзига чиқдик. Шу юриб ўлтирганимизча Текмон деган уйғур қишлоғида тушланиб, бу ердан ўтгач, кечга яқин тепа тоғлар узилишида жойлашган, атрофи қалин дарахтлик бир саройга келдик. Бу биз билан келаётган эшакчилар хўжайинига қарашлик кенг бир қўрғон экан. Шу кеча у ерда ётиб, эртаси куни Абдураҳмон деган бир кучарлик савдогар бола билан бирга Кучар шаҳрига қараб жўнадик. Кечга яқин, Кучар сапилидан 4 5 чақиримча йироқ бўлган Шамолбоғ деган қишлоқдаги боланинг жойига келиб тушдик. Об-ҳавоси тоза, сувлари мўл, боғу бўстонлик келишган ер экан.
Бу жойда икки уч кунча туриб, ҳордиғимиз чиққандан кейин, шаҳар кўрмакни ҳавас қилиб, бола билан бирга бозорга кирдик. Айланиб юрганимизда бир киши келиб қўлимни ушлади. Қарасам, Ғулжадаги дўстларимиздан отушлик Турдиқори экан. Менга ўхшаб у киши ҳам Кошғардан қочиб чиқиб, ҳеч ерга сиғмасдан Кучарга келгач, қўра-жойли бир тул хотинга уйланиб, шу билан ёширинча кун кечирмокда экан. Мени кўриб: «Вой тўрам, ажабму яхши келдингиз. Сизни худойим менга етказди, пешонамизда нима иш бўлса, энди бирга кўрамиз», деб ёпишиб олганича, ажрамай Шамолбоғидаги қўшхонамизга бирга келди. Сўнгра уй эгасидан мени сўраган бўлиб, от улоқ, хуржун халашларимни олиб, ўз уйига келтирди.
Икки қочоқ бош қўшганимиздан кейин сиримиз очилди. Қарасак Кошғар, Ғулжа ва бошқа шаҳарларда бўлган воқеалар ҳамма ерда бирданига бошланган экан. Икковимиз бир неча кеча кундузлаб сўзимиз тугамай, суҳбатга тўймай, паранг сўқишиб (суҳбат қуришиб) ажрамасдан юрдик. Шу орада Кошғардан отушлик Салай домла ҳам қочоқ бўлмиш экан, келиб бизга қўшилди. Ҳар томондан келган қочоқлар топишиб олдик.
Пишиқчилик вақти бўлганлигидан боғ сайли зиёфатларида биргалашиб юриб, тинчлик билан 10-15 кунни ўтказдик. Бу ўртада мулла Ҳошим деган Бухорода мен билан бирга ўқиган кишининг кучорлик та- лабаларидан бири келиб, у кишининг уйига таклиф қилди. Шаҳар ташқарисида оқар сувлик, боғу бўстонлик келишган бир қишлоқ масжидида имом экан. 1921 йили Бухородан қайтиб Тўқмоқ орқалик кетаётганида йўлдошлари билан бизникида бир ҳафта меҳмон бўлишиб ўтган эдилар. Салайохун домла бошлиқ ҳаммамиз келиб, бу киши уйида бир кеча кундуз меҳмон бўлдик. Иззат ҳурмат кўрсатиб, қўй сўйиб, ўз одатларича олий зиёфатлар қилди. Ичимизда бир-икки илмлик кишилар бўлганлиги учун вақтимиз кўпроқ китоб ўқиш ва илмий мунозаралар билан ўтмоқда эди. «Узоқ яқиндан олим меҳмонлар келадилар», деб уй эгаси хабар қилган бўлиши керак, маҳалла бошлиқлари ва бошқалардан бўлиб яна бешўн киши бизнинг суҳбатимизга қўшилишди. Эртаси куни хурсандлик билан бу ердан чиқиб, ҳар қайсимиз жой жойларимизга тарқашдик. Турдиқори эшаклик, мен отлиқ эдим.
Шаҳардан 15-20 чақирим ердаги бир қишлокдан икковимиз мевалик бир боғ олиб, ёз ичини шу ерда ўтказмоқчи бўлган эдик. Шу қишлоқда қоримнинг ишонимлик бир оғайниси бор бўлиб, шом вақти билан у кишининг уйига келиб тушдик. Яхши одам экан, илгари кўришиб танишмаган бўлсам ҳам, ҳурмат билан меҳмондўстлигини билдириб, бизни яхши қаршилади. Борлиқ овқатини олдимизга қўйиб, топқанини келтирди. Кейин қорини бир четга тортиб, узоқдан узоқ шивирлашкани турди. Мен ҳам гумонга тушиб: «Ҳай, бир воқеа бўлдими, бу кишининг хабари борга ўхшайди?», деб қараб турдим. Бироздан кейин Турдиқори ўзгарган ҳолда ёнимга келиб: «Вой тақсир, бало қошимизга келганга ўхшайди. Биз чиққан куни кечқурин Гўнангжуза босқинчилари бизнинг уйни босиб: «Бу ерга ёт кишилардан ким келди? Эринг қори қаёқка кетди? Сен билишинг керак», деб бизнинг хотинни қийнашиб турган чоғда, бу дўстимиз биздан хабар олмоқчи бўлиб, туюқсиздан бу ишнинг устига кириб қолибди. Бу кишини кўргач: «Сен буларнинг яқини ўхшайсан, бу уйга келган кишилардан хабаринг бўлиши керак», деб буни ҳам қийнамоқчи экан, ерлик бир қанча таниш кишилар гувоҳлик беришгани
86
сўнггида, улар қўлидан аранг қутулиб, ҳозиргина келиб ўлтирмиш экан. Энди маслаҳат шулким, балодан ҳазар, иш чорасини илгари қилишимиз лозим, келиб қолмасдан бурунроқ бу ердан кетайлик», деди.
Шошилинч равишда отларимизни етаклаганимизча йўл билан эмас, боғдан боққа тун қоронғусида туртиниб юриб, иккинчи бир қишлоққа ўтдик. Унгачалик тун яримдан оғиб, қаён бориб, кимнинг эшигини қоқишни билмасдан ҳайрон бўлдик. Охири Турди қорим: «Шу ерда бир хўжа киши бор эди, чала таниш бўлса ҳам шуникига борайлик, бошқа чорамиз йўқ», деб уникига бордик. У бечора ҳар йили тоғ ичларидаги қирғизларга бориб, мурид овлайдиган хўжалардан экан. Муридларидан топган қўй эчкиларини ҳайдаб келган кечасида, келишмасликни қаранг, биз ҳам келиб эшик тақиллатибмиз. Бечора хўжа: «Устимдан Гўнангжуза босқинчилари мени босқани келишган экан», деб жон-мони қолмабдур. Қўрққанга қўш кўринур дегандек, ўз қўрқишларимиз ҳам етарлик эди, бунинг устига тинч ётган бировларни қўрқитишга сабаб бўлишимиз бизга ортиқча бўлди. Қора чироқ ёқилган уйда қўрққанидан ҳали ўзига келмаган хўжамдан ҳол сўрашиб, бироз ўлтиргандан кейин ташқарига чиқиб ётдик.
Ҳатарлик кун қурсин! «Эртаги кунда қаёққа борармиз, кимнинг уйига сиғармиз?», деган ташвишли ўй билан тонг отгунча ухлаёлмай чикдим. Тонг ёриши билан отланиб йўлга чиққанимдан кейин кенгaшиб: «Кечаги меҳмон бўлган уй эгаси Ҳошим домланикига борайлик, қандай бўлса ҳам илми бор, қадр билган одам, биз учун бирор маслаҳатлик иш кўрсатса ажаб эмас», деб кечаги чиққан жойимизга келдик.
Қарасак, Ҳошим домламдан дарак йўқ. Тол тагида қуруқ ерда ҳайрон бўлиб, узундан узун ўлтирдик. Шу орада ички қўра эшигидан бир хотин киши бош боқиб қараб қўйди. Ўтган куни келган меҳмон эканлигимизни таниган бўлиши керак, бироздан кейин бир ёш бола қуруқ бир кийгизни судраганича олдимизга келтириб ташлади. Дастлабда келганимизда қариндошларча қизғинлик билан кўришган бир икки кишилар эса, бу учрашишимизда сўли йўқ, сўзи йўқ, қўл учлари билангина кўришиб, бирор нарсадан қўрққандек кўп ўлтиролмай қайтиб кетишди. Энди бу ишларни кўргач, кўнглимизга ҳар турли хаёллар келиб, бу ерда ҳам катта бир воқеа бўлган ўхшайди деб турган эдик, биринчи келганимизда кўришган ҳожи отанинг ўғли келиб қолди ва бу ҳақда бизга тўлиқ маълумот берди. Шундоқки, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлаб, бутун Ўйғуристон ўлкаси Совет ҳукумати назорати остига олинмиш эди. Айниқса Учтурпон, Оқсув, Кучар шаҳарларига тўғридан тўғри ГПУ томонидан тайёрланган, ўз отасини ҳам танимайдиган татар, уйғур болаларини келтирмиш эдилар. Улар ҳар жойнинг кўзга кўринарлик кишиларини, ўзларининг ифлос одатларича, мажбурий равишда жосуслик балосига боғламиш эканлар.
Ўтган куни зиёфат мажлисимизда булардан бир қанчалари бўлганликдан, биз кетган куни кечқурин уй эгаси Ҳошимохун домлани Гўнангжуза жаллодлари томонидан қамоққа олмиш эканлар. Бизларни ҳам қўлга олиш қасдида босмачилардек Турдиохун уйини босган бўлса ҳам, боғ оламиз баҳонаси билан қишлоқда қолганлигимиздан, у куни жаллодлар қўлига тушмаган эканмиз. Иккинчи қаерда кўрсанглар ёки эшитсанглар, дарҳол бизга хабар бермас экансизлар, ул чоғда баринглар жавоб қайтарасизлар, деган мазмунда уй оилаларидан ва биз билан кўришган кишилардан тилхат олмишдур.
Бу каби даҳшатли шум хабарни онглашимиз билан ҳушимиз бошимиздан учди. Бир кун бўлса ҳам динсиз, раҳмсиз душман илкига илинмай, омон бўлиш умиди билан келган кишилар эдик. Бизни деб уй эгасининг шундай оғир кулфатда қолганини кўриб, қаттиқ қайғуриб, кўп хафа бўлдик. Бир золимлардан, шу ўхшаш аҳмоқ нодонлардан пайғамбарлар ҳам қочган эканлар. Шуни эскаргач, Ҳошимохун домлани золимлар қўлидан қутқариш учун ўзимизни таслим қилишликни лойиқ топмай, қочишни ортиқроқ кўрдик. Илгарги куни келганимизда болга уймалашган чивиндай бўлган кишилар бугун эса йирокдан қоралари кўринган бўлса ҳам, ўзлари яқинимизга йўлаёлмадилар. Бунинг устига биз келиб отдан тушишимиз Билан тегишлик ўринга хабар етиши аниқ бўлганликдан, ҳар бир нафасда ушланиб қолиш қўрқуви кучаймоқда эди. Шунга кўра, борлиқ одамлар биздан қўрқиб тарқашган вақтдан фойдаланиб, от улоқларимизни қолдирган ҳолда яёвлашиб тубанда оқиб ётган катта сойга тушдик. Қарасак, сойнинг у томонида отлиқ одам кирса кўринмайдиган, ўскандан ўскан жўхори кўринди.
Ваҳший душманларимиз орқамиздан қорамиз узулмай туриб излаб чиққан бўлсалар ҳам, бу ерга кирганимизни ўйламас, деб сувдан чиқишимиз билан қалин жўхори ичига кириб олдик. Эрталаб, чой вақти билан кирган бўйимизча, 6 соат чамаси димиқ жўхори ичида чиркайга (чивинга) таланиб ўлтирдик. Туш оғиб, қуёш қизиб турган чоғда, айлана атрофимизни синчиклаб қараб ҳеч кимни
87
кўрмагач, жўхори ичидан чиқдик. Бироқ, қаёққа боришимизни, қаердан бошпана топишимизни белгиламасдан, олдимизда йироқдан кўринган қалин қора дарахтзорни мўлжаллаб юрганимизча, аср намози вақти билан қишлоқ четидаги чўнг қопқалик (дарвозалик) бир деҳқон қўрасига келиб кирдик. Бироқ бу киши меҳмон кутмаган, одамгарчиликни билмаган киши экан. Оқшом намози ўтгандан кейин: «Биз меҳмон кутолмаймиз, бошқа бир жойга боринглар», деб бизни у жойдан чиқишга мажбур қилди.
Б а й т:
Соғуний, эр қадрини билмас экан, деб қайғурма, Ҳазрат Мусо қадрини ҳам билмаганни эсга ол!
«Ўзи келган қўноқни (ётиб қолишга келган меҳмон) қайтариш иймондан эмас», деган пайғамбаримизнинг сўзига қарши турган кишига нима дегали бўлур? Ночор у ердан чиқиб қаерга боришимизни билмай, қоронғу кечада тўхтамай юриб, бир боққа кирдик. Киши кўриб қолмасин деб шу ерда уйқуга киргунча, қалин чирғанақ (тиконли бутазор) ичида чивин чиркайга таланиб ётдик. Бир неча соат ўтган сўнггида бу ердан чиққан бўлсак ҳам, қаерга бориб, нима иш қилишимизни билолмай кўча айланиб, ахири эшиги очиқ бир масжид олдидан чикдик. Буни ғанимат билиб шу ерда ётмоқчи бўлиб эдик, эртанги куни хатарини ўйлашиб сўзимиз тўхталмай турганда, худо ўнглаб, Кучар тарафдан келаётган бир арава шарпаси билинди. Хонақатом деган бир жойда бўладиган қишлоқ бозорига мол билан кетаётган бир савдогар киши экан. Буни кўргач, Ҳизрга йўлиққандек суюнишиб, сиримизни билдирмасдан шунга эргашганимизча кечалаб йўлга тушдик. 30 чақиримча йўл юриб, тун ярими бўлаёзганда бир бедаликка келиб дам олиш учун ўлтирдик.
Йўлдошим Турдиқори мендан ёш бўлса ҳам, сафарга чидамсизроқ экан, шу ерда бироз бўлса ҳам ухлаб олайлик, деб кўп ялиниб эди; йўлдошдан ажраб қолсак адашамиз деб, мен унамадим. Шу юрганимизча у ерда бу ерда учраган сийрак томлик 3 4 қишлоқ маҳалласидан ўта бориб, тонгга яқин яна бир маҳалла четига келдик. Шу ерда уйқусизлик кўп ғалаба қилгач, қалин дарахт тагига кириб, намоз вақтигача ухлаб қолдик. Эрталаб турганимизда қарасак, кўк юзини қора булутлар қоплаб, ёмғир ёға бошламиш эди. Биз ҳам тура келиб, ҳар бири тубига дува-дува қум уймалаган қари қора юлғун ёғочларини оралаганимизча, ёмғир аралаш йўлга тушдик. Кетаётиб, йўл устида овқатланиш учун уйларига тушган кишилар бизни кўргач, кийим бошларимизга қараб ҳайрон бўлишар эди. Ўзлари эса, ҳозирги маданият оламидан бир ёқлама йироқ турганликлари учун, сиёсатчиларни ҳайратда қолдиргудек сий сифатга эга бўлганликдан, ўтмишдаги ўрта аср уйғурларини эслатмокда эдилар.
Бу ёзиқ сир инсонлар исломият шарафларидан ёлгизгина исм эгаси бўлсалар ҳам, ҳалигача инсони ят ахлоқларидан ажрамаган эди. Энди эса, Мао цзе-дун малъун зулми остида эзилиб ётган бир қанча миллион қон-қариндош, дин орқадошларимиз уйгур улуси диний, миллий ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум этилган ҳолда, қизил ёлмогиз ёрдами билан қора ёл-могиз бўгзига кириб, ютилиш олдида турибдилар. Бу каби чексиз хиёнат, кечирилмас жиноят ишловчиларини уйгур ўзбек икки Туркистон ўглонлари улуг боболари Ўгузхон арвоҳи ҳақи ҳеч вақт унутмаслар. Агар унутар эканлар ҳаёт оламининг қора саҳифаларига ҳақиқат ёзувчилари уйгур халқининг қизил қонлари билан бу жиноятни ёзиб қолдирадилар.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Йўлда йўлиқиб сўз сўровчи кишиларга Хонақатом бозорига мол юборган эдик, аравамиз илгарилаб кетган эди, деган баҳона билан бошоёғи кўринмаган юлғунлик узун чўл ичида юра юра пешин намоз вақти билан Хонақатом бозорига етиб келдик. Бу эса Кучар атрофидаги қишлоқ бозорлари ичида халқ кўплиги, савдосининг қизғинлиги билан биринчи бозор аталур экан. Бозор ичидан бирор чақирим четдароқ ерда, қалин дарахтлар орасида Хонақатом мозори кўриниб турмоқда эди. Илон чаққан киши арқон шаклини кўрса қўрққандек, бозорга киришдан қўрқиб, қори икковимиз тўғри мозорга бордик. Қарасак, атрофи очиқ, элдан қочиқ, дарахтзор, ҳавоси яхши, олдида оқар суви бор, ўлтурғудек уйи ҳам бор экан. Мана шу ерда ўзимни бу ваҳшийлардан қутилгандек чоғлаб, тарки дунё қилган сўпилар одатларича пайшанба куни оғиз беркитиб, бошқа кунлари қуруқ нонга қаноат қилиб, 40 кундан ортиқроқ ётдим.
Бизнинг Чиқиш, Ботиш икки Туркистон халқи ичида илгаридан бери мозорпарастлик бидъати, тўғридан тўғри азиз авлиёларга сиғиниш одати кўп ривож олгандир. Шунга кўра, кўпчилик қишлоқ халқи Хонақатом мозорини Туркистонда ҳикмат айтган машҳур Қулхўжа Аҳмад Яссавий мозори деб ишонар эканлар.
Мана шу ерга келгач пайқаб қарасам, Кучардан 80 90 чақиримча жануб тарафда Таклимакон чўлларининг ғарбий этаги, Ҳимолой тоғларининг шарқий томонидан чиққан Торим дарёси бўйига келган эканман. Шу ердан Лобнур кўли орқалик Тўғрак жангали (тўқайзори) оралаган йўл билан 12
88
кунда тўғри Хўтан шаҳрига чиқса бўлар экан. Бу ерга келгандан кейин киши билмас, душман қадами етмас тинч жойга келдим ўхшайди десам, бир икки жума ўтиши биланоқ: «Вай, фалон мозорга хўжамлардан шундоқ бир киши келибдимиш», деган сўз тарқалиб, атрофдаги одамлар зиёратга келгали туришди.
Бундан илгари Хўжаниёз қўзғолонида иш кўрсатган саҳро халқи ичида шангю, мироблар бўлиб, булардан атоғи чиққанлари икки киши бирови Обил мироб, иккинчиси Матниёз шангю деганлар эди. Улар эса, яқин бир йилдан бери биз ўхшаш қочоқ бўлиб, босқинчиларга тутқич бермай кенг дала, қалин тўқай ичида золимлар қўлига тушмай, жон сақлаб юрган эканлар. Ҳар иккови ҳам ярим кечада келишиб, мен билан кўришиб кетдилар. Сирдош бўлиб қолгач кундан кунга муҳаббатлашиб, ҳар икки-уч кунда кўришиб турмасак чидаёлмайдиган бўлиб қолдик.
Обилмироб ўзи саводсиз ўқимаган бўлса ҳам, ота бобосидан тортиб юрт сўраб, эл билиб келган очиқ юзлик, чечан тиллик, эр юрак киши эди. Матниёз шангю ундан кўра бироз ёшроқ, оғир босиқ, мадраса кўрган, оз бўлса ҳам сиёсат кўриб, кўзи очилган хушхулқ, адаблик йигит эди. Булардан бошқа узоқ яқиндан эшитиб келган ошна оғайнилар кундан кунга кўпайишкали турди.
Қочган кишидек эмас, саёҳатга чиққан бир кишидек бўлиб, чақирган жойга бормай туролмадик. Буни кўрган Турдиқоримнинг ранги қум ўчиб қўрққанликдан баҳона қилиб: «Фалон қишлоқда бир оғайни кишим бор эди, шу ерга бориб, Кучардаги уйимдан хабар олдирсам, бирор ҳафта ичида қайтиб келардим», деб мендан рухсат сўради. Қочоқ кишига ҳар ёқлама икки кишидан бир кишининг енгил бўлишини ўйлаб, қорига жавоб бердим. Бу киши кетгандан кейин Обилмироб билан маслаҳатлашиб, ҳар икковимиз жангал йўли билан Хўтанга ўтиб, у ердан Тибет орқали Ҳиндистонга кетмоқчи бўлдик. Сафар жамолғаси билан бари иқим чиқимни ўзи кўтармоқчи бўлди. Ўзининг айтишича мол дунёси кўп, фарзанди йўқ, қадрдон хотини ўлиб кетган, кейинги хотинидан бола бўлмаган экан. Шунга кўра орқасида қоладиган, қайғургудек кимсаси бўлмагач ва ҳам золим босқинчи ҳукумат томонидан биз ўхшаш қаттиқ таъқибга тушганликдан безор бўлиб, бошқа бир мамлакатга кетиш нияти бор экан. Бироқ, ўзи давлат эгаси бўлгани билан ўз еридан чиқмаган, узоқ яқин сафар кўрмагани учун, қандай қиларини билмай турган вақтида бизнинг келиб қолишимиз бунга қулай бўлмиш эди. Ўзига ҳамдардлигимни онглагач, жони кириб, сафар ишини тезлатгани турди.
Тўғроқ жанггали йўлини юрганимизда икки уч кунлик сувсиз чўлни кесиб ўтишга тўғри келар экан, бунга хачирдан бошқа ҳайвон чидаёлмайдир. «Ўзимнинг 10 отга бермайдиган ишонимлик хачирим бордир. Сизга ҳам шунга ўхшаш бир хачир олишим керак. Яна шундоқ ваҳшатлик жанггал, чўл йўлларида кўп сафар қилган, бу йўлнинг ўй чуқурини яхши билган моҳир йўлбошчи билан ҳам уқушиб қўйдим», деб ҳар қанча қизиқтирган бўлса ҳам, нимагадир бу сафарга кўнглим ризолик бермай, кечиктириб турдим. Йўқ эса, сафар жамолғалари ҳар томонлама тўлиқланиб қўлга келтирилмиш эди.
Б а й т:
Кўргулук бўлса қаерда ани кўрмай чора йўқ, Туз насибанг қайда тушса они тотмай чора йўқ,
дегандай, ҳар икковимизга ҳам кўргилик вақти келиб қолган экан. Бундан хабаримиз йўқ, биз унга чора излаб юрганимизда туюқсиздан кечаси келиб, Гўнангжуза жаллодлари дўстимиз Обилмиробни қўлга туширмишдур. Ётган жойимиз қишлоқдан четроқда бўлганлиқдан кечаси бўлган бу воқеадан хабар топмаган эканмиз, эрталаб келган Обилмироб инисидан эшитиб, ҳайрон бўлиб турсам, ўзимизга қарашлик яна бир киши: «Вай, ҳожим, уч тўрт кун бўлса ҳам, бу ердан бошқароқ жойга йўткалмасак бўлмайди», деб маслаҳат кўрсатиб, шу дамдаёқ мени яширин йўл билан 10 чақиримча қумлиқ ичидаги бировнинг қўрғонига элтиб қўйди. Соқ бўл бек бўл билан кечани шу ерда ўтказиб, ортиқ туришга имконият бўлмагач, эртасигаёқ қайтиб мозорга келдим. Қарасам, ишлар бошқача бўлиб, ҳар хил сўзлар кўпайганини сездим. Шу кечалаб Обилмироб оиласига кўнгил айтгани ва ҳам улардан ўз тўғримда маслаҳат сўрагани бориб эдим, кўришган дўст кишилар бу ердан тезроқ кетишимга маслаҳат бердилар. Шунинг учун Обилмиробнинг қайниси билан бу жойга келганимиздан бери ошнолигимиз бор эди, бу воқеани англаб, аҳвол сўрагани келган экан, бу киши менинг ҳижолатимни кўриб: «Домлаҳожим, кўп хафа бўлманг, шу кечадан қолдирмай сизни Кучарга етказиб, ўз уйимда сақлайман. Бу ишлар бироз жимиққандан кейин маслаҳат билан сиз айтган жойга етказиб қўйишга ҳам яраймиз», деган сўз қилиб эди, анчагина кўнглим кўтарилди.
Шу кеча ваъдалашган жойга миробнинг ўгай ўғли бояги мақтовлик хачир қўшган мапани (Хитой аравасини) келтиргач, чўнг йўлни қолдириб, чўл билан тўхтовсиз юриб тонг отар вақтида манзил жойимизга етиб келдик. Йўл билан, кишиларнинг айтишича, 100 чақиримча юрган ўхшаймиз. Ичкари
89
Хитойдан мапа билан бир кунда 100 чақиримдан ортиқ йўл юрадиган 10 ёмбулик асл хачирлар борлигини эшитган эдим, шу сафаримда ўз кўзим билан кўрдим. Йўл юрганда ғамза билан рақсга тушгандай қулоқларини ўйнатиб, оёқ босгани билинмай елкан кема кетгандек, қамчи урса учгандек, бечора мироб бунга 10 от эмас, ҳар қанча баҳо қўйса ҳам арзир экан деб, Хдндистон сафари ёдимга тушгач, афсусланиб кўнглим бузилмиш эди.
Кечагина бирга юрган жон йўлдошимизни ўғрига олдириб, узун сафарга аталган 10 отлиқ улоғини мен миниб, қочган жойимга қайтишим қайси балони менинг бошимга келтирур экан, деган қайғулик ўй билан белгиланган уйга кириб ўлтирдим. У ёқ бу ёқ кўча кўйга чиқишни қўйиб, чилла ўлтирган кишилардек, тоат ибодатга киришгани турдим.
Мозорда турган кунларимда асли кўна (эски) турпонлик, Кошғар мадрасаларида ўқиган, ўзига яраша илми бор, халқ оғзида «қозиохун» аталмиш Мулланиёз номли бир киши мендан дарс ўқиб юрган эди. Мозор маҳалла одамлари бу воқеа бўлиб биздан ажраганлари учун қайғуришиб, хафаланган эканлар. Биз кетиб 10 кунча ўтгандан кейин ҳар қандоқ бўлса ҳам йўқлаб келишимиз керак деб, қирқ эллик сўм пул билан қозн охунни бизга юборибдилар. Биз билан кўришиб боргандан сўнг қараса, ҳукумат томонидан ортига тушган киши бўлиши керак: «Қаёққа бординг, пул берган олган кишиларни кўрсат, у билан кимлар алоқа қилган?», деб охуним бечорани қаттиқ қийнаб сўроқ қилган экан, қийновга чидаёлмой жон аччиғида ҳамма сўзни ортиғи билан айтиб берибди. Сўнгра Гўнангжуза хитой жаллодлари мозор маҳаллага келиб, биз билан алоқа боғлаган кишиларни қийин қистовга олиб: «Қани, у одамни топинглар?» деб сиёсат қилса, кўрқишиб турган қишлоқ халқи: «Шу киши бўлади», деб қозини кўрсатибдилар.
Бу воқеадан хабарим йўқ, қози келиб бирор ҳафта ўтгандан сўнг, қўшхонамда ёлғиз қолиб зерикканимдан, бизга яқин маҳаллада кўп йиллардан бери турғун бўлиб қолган бир андижонлик киши бор экан, уни кўришга хумор бўлиб, боғига бордим. У ҳам ўз юртлигини соғинган бўлиши керак, акаука топишгандек қучоқлашиб муҳаббат билан кўришдик. Яна ўз оғайниларимиздан ғулжалик Турсунбой мен билан кўришиб Ғулжага қайтмоқчи экан, у ҳам келиб биз билан ўлтирди. Мана шу орада ўзаро ғимир шивир бўлиб, қулоғимга совуқроқ сўз эшитилиб қолгач, ҳадик олиб ташқарига чиқдим. Икки ёш бола олдимга югурганича келиб: «Сизни излашиб юрибдилар, Гўнангжуза кишилари қўшхонангизга кириб кетди», деб хабар беришиб қолди.
Сўз айтишга ҳам фурсат бўлмади. Ёнимдаги мавзур соатимни: «Сизга омонат, уйга бериб қўйинг», деб Турсунбойга топширдим. Бир нафас бўлса ҳам золим юзини кўрмасга энг сўнгги чора қилган бўлиб, бир парча ўсган жўхори ичида ёшириниб турдим. Ҳали нафасим ҳам ростлангани йўқ эди, икки қуроллик аскарга беш олти қуролсиз кишилар эргашган ҳолда чопганларича келишиб, жўхори ичида ётган менга от устида туриб кўзлари тушди. Мен ҳам қочиш даврининг тугаганини кўргач, балога сабр қилиб, ўзимни таслим этишга мажбур бўлдим. Қарасам, Ҳонақа томондан қозиохунни, тушган жойимдан уй эгасини мажбур равишда бирга келтирган эканлар. Ҳар икковлари ҳам биз учун анчагина кулфат кўриб, машаққат чекканлари юз кўзларидан кўриниб турган эди. Менга ёрдам етказиш учун юрган бу кишиларни бу каби ачинарлик ҳолда кўриб, қаттиқ қайғурган бўлсам ҳам, қуроллик куч олдида бўйинсунмоқдан бошқа чорам йўқ эди.
Шундоқ қилиб, мени қўлга тушириб олгач, ўзлари келтурган қора мапага ўлтирғизиб, олди орқасини киши кўринмайдиган қилиб ўраб қўйди. «Бошингни чиқара кўрма, кўрасан!» деб, қуроллик аскарлар ўртага олган ҳолда, шу ҳайбат билан юриб бир ерга келгач тўхтадилар. Олди орқамда икки аскар мени ҳайдаганича ичкаридан ичкари киритиб, усти ёпиқ, қоронғу узун йўлак тўрига обориб, эшик очилиши билан орқамдан итариб киргизишди.
Худо сақласин, гўр қоронғусидек ҳеч ердан тешиги кўринмагач, «Ло ҳавла»ни ўқиб, бирикки минут туриб эдим, синиқ довуш билан секингина «Салом алайкум» деган киши қораси кўриниб, кўришмак учун қўлини узатди. Мен ҳам киши борлиғини билгач, ўзимни тўхтатиб олиб, ундан ҳолаҳвол сўрадим. «Бу ерда ётганимга 20 кун бўдди, ҳаммадан ёлғизлик ёмон экан, хафа бўлмайсиз, худойим менга раҳм қилиб, сизни етказди. Ўзим хўтанлик, отим Тўрохун, молларим қўлга гушиб, савдогарчилиқда айбланиб қамалдим», деди. Мен ҳам: «Биродар, пешонага ёзилган яхши ёмон ишларни кўрмасга чорамиз йўкдир. Сабр қилайлик, кўп хафа бўлмай ўлтирайлик. Сиз, биз Қуръонга ишонган мусулмонлармиз. Қуръон сўзи Аллоҳ сўзидур. Аллоҳнинг айтишича: «Ҳар бир оғирлик орқасидан, албатта, енгиллик келгусидур». Шу ўхшаш ҳар икковимизга қувват бергудай диний сўзларни айтиб, зиндон йўлдошимни ҳам бир озгина юпантирган бўлдим.
Менинг эгнимда бўлса, бир қават ёзги кийимимдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Эрта кечада ейдиган
90
овқатимизга бир коса қайноқ сув, бир дона мўма1 нон берар эди. Ётган уйимизнинг узунлиги тўрт газча келса ҳам, эни торлигидан кўндаланг ётолмас эдик. Остимизда эса тупроққа қоришиб кетган бир парча бўйрадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Келган
Буғда ошириб пиширилган ҳамирли нон.
куним кечаси мени қуроллик бир аскар сўроққа олиб чиқди. Узундан узун қоронғу тор йўлакда ўқланган милтиқни орқамга тақаб юрганича лампа ёқилган каттароқ бир уйга олиб кирди. Қарасам, устал (стол) ёнида бирорта ҳам хитой уруғидан йўқ, уйғурча дўппини чеккасига қўйган бир татар боласи ўлтирибдур. «Ҳай, шу шумоёқлар бу ерларга ҳам етиб келган ўхшайди»,деб ўйланиб туриб, кўрсатган жойига ўлтирдим. Нимагадир юзимга қарагач, тездан гапиролмасдан, 5 6 минут ўтгандан сўнг тикилиб туриб: «Фалончи деган киши сенмисан, қайдин чиқдинг, қаёққа бормоқчи эдинг?», деди. «Ғулжадан чиқдим, мен табибман, Хўтанга бориб, Ҳиндистон дориларидан олиб қайтмоқчи эдим» деганимда, «Ёлғон», деди. Бунга қараганда, менинг маълумотимни Ғулжадан олиб, тўлиғи билан билган ўхшайди деб, ўйланиб қолдим.
Бу чақириқда сўраган сўзи шу бўлиб, бошқа ҳеч нарса демади. Орадан 10 минутча ҳам вақт ўтмасдан туриб, мени қайтариб юборди. Эшиқдан қоронғу уйга қадам қўйишим билан, йўлдошим Тўрохун ўрнидан тура келиб: «Вай, хўжам, сизни олиб чиқиб кетгандан бери хавотирланиб ўлтирдим», деб менинг ҳақимда қилган ташвишини гапирди. Бошқаларни сўроққа олиб бориб қайтарганда таёқнинг зарби билан ўзи юролмасдан аскарлар уни йўловсуёвлар билан келтириб ташлар эканлар. Бундай ишлардан Аллоҳ мени ўзи сақламиш эди.
Б а й т:
Яхшилик кунларда худони ҳеч унутма Соғуний, Бошингга тушса қора кун, ташламас у ҳам сани. Ёшлигинг ўтди, ғурурлик бирла тоат қилмадинг Кексаликда кетди куч, солган иморатинг қани?
Ёш етибдур қон ютиб, ғам-қайғудин айрилмадинг, Барчаси ҳақ йўлида билгил худонинг бергани.
Оқ соқоли ҳақига бу Соғуний бечорага
Кўрсатиб ўлмасдан бурунроқ ул Муҳаммад қабрини. Ким ўқиса ҳар қачон Соғун отанинг шеърини,
Бир оғиз Қуръон ўқиб шод айласин арвоҳини.
Бу каби жаллодлар қўлида зиён заҳматга учрамай, чекинмай, қутилганим учун Аллоҳга ташаккур қилиб, кўп ҳамду санолар айтдим. Шу билан мени бир йўл чақирганича, иккинчи ўзлари йўқламагач, у золим қонхўрлар юзини кўрмаганлигим учун Аллоҳга ташаккурлар қилдим.
Орадан уч тўрт кун ўтар ўтмас, зиндон йўлдошим Тўрохунни сўроққа чақирдилар. Бундан илгари ҳам қийнов қистов ишларини кўриб ўткизган бўлиши керак: «Ҳай, менинг ишим қандай бўлар экан?», деб жон ҳовучлаган кишилардай қўрққанича кетди. «Кемага тушган кишининг жони бир», дегандай йўлдошим қайғуси устига, инсончилик экан, ўзим ҳам қайғура бошладим. Орадан уч тўрт соат ўтгандан кейин қарасам, ўзи айтгандек, бечора Тўрохунни йўлаб суяб эшик олдига келтиришиб, ичкарига итаришиб юборди. У гандираклаганича келиб, менинг олдимга йиқилиб тушди. Қарасам, устидан сув қуйгандек қора терга тушган экан. Эшик ортида тинглашиб туришларидан қўрқиб, ҳол сўрашга ҳам журъат қилолмадим. «Худоё, булар зулмидан ўзинг асрамасанг, кўрар кунимиз шул экан», деб «Ло ҳавла»ни ўқиб, устида жалдираб ўлтирдим.
«Мўминлар учун энг оғир замон қайсидур?», деб расулуллоҳдан сўраганларида, «Ҳаромзодалар халқ устига ҳукмрон бўлса», деган мўъжиза сўзларини кўз олдимиздан ўтказдик. Бу ваҳший йиртқичлар ваҳшиёна қилган зулмларини ёшириб уялгандан эмас, балки шайтонлигидан ҳеч кимга айтмаслиги учун ҳар бир зулм кўрган кишилардан шартлик тилхат оладилар. «Жонингни оламан, довушингни чиқарма», дегандек, бечора кишилар бошқа сўроқчиларга ҳам ўз устиларидан ўтган ноҳақ зулмлардан бир оғиз гапиролмайдилар.
Шу аҳволга тушиб ташқарига чиқилмасдан, кеча кундузи билинмаган қоронғу уйда ҳафта ўн кунни шундай қийинчиликлар билан ўтказдик. Мен келган кундан бошлаб, ҳар куни икки уч вақт биз ётган қамоқхона орқасида қандайдурки бир аёл кишининг йиғлаган довуши эшитилган сўнггида, том орқасини дупиллатиб сўққали туради. «Бу нимадур?», — деб йўлдошимдан сўрасам: «Мен келгандан бери шу том орқасида ҳар куни неча қайта йиғи овози чиқади. Йиғидан тўхтар экан, том орқасини уриб, яна довуш чиқариб, «Киши борми?» дегандек чақириб қўяди. Мен ҳам бунга яраша жавоб қайтарай
91
десам, соқчи аскарлардан қўрқаман», деди. Яна бир куни йиғи солиб том қоқиб эди, қарасам, соқчи аскарлар кўринмагач, Тўрохунни эшик пойлоқчи қилиб, орқа томни гупиллатган сўнггида: «Сиз ким бўласиз?», деб қичқириб эдим, «Мен дуббегининг хотини бўламан, олти ой бўлди шу ёлғиз уйда қамоқдаман, қўрққанимдан, ёлғизликка чидаёлмай, кунда уч тўрт марта йиғи солиб сизларга ҳам тинчлик бермадим. Бошқа иложим йўқ, қандоқ бўлса ҳам хафа бўлманглар», деди.
Бу хотин олти ойдан бери ёлғиз уйда, ёлғиз ётиб, бу раҳмсиз тошюрак қора кўнгиллар қўлида тортган жабр жафоларини онглагач, бунинг олдида бизнинг ишимиз ҳолва бўлиб қолди. Яна бир куни қарасам, ўртамиздаги девор тангадек тешилиб, бир нарса қимирлагандек бўлди. Тортиб олсам чўка ёғочи экан. У билан орамиз очилиб, телефон қургандек бемалол гаплашгани турдик. Эри дуббеги бўлгани учун қанчадур олтин солиб, шуни тўлатмоқчи экан. Бундан бошқа ҳам турма сирларидан бирмунча ишларини бизга тушунтириб турди. Кейин эшитсам, бу хотин турмадан қутилгач, ўз одатларича диндорлик билан мастураликда юриб, умри қисқа экан, дунёдан ўтибдур. Худо раҳмат қилсин!
Йигирма кунга яқин бу уйнинг қийинчиликларини кўрганимиздан сўнгра, бизни бу ердан кўра кенгроқ, ёруғроқ бўлган ёнимиздаги уйга чиқазди. Бунда эса Кучар оқсоқоли Муҳаммадали охун йўлдоши билан, мен Тўрохун билан тўрт киши ўн кунча ўлтирганимиздан кейин, икки аскар келиб бизни ҳайдаганича бир майдонга чиқарди. Қарасак, олди орқаси ўралган, икки от қўшилган кўтак (ёғоч арава) арава тайёр турибди. Қуроллик уч аскар бошчиси қирғиз, қолган иккови уйғур, бирови олдимизда, иккови ёнимизда хитой одатларича милтиқлари тикланган ҳолда турарди. «Нари тур», деб қичқириб йўловчиларни қўрқитгач, кўз қўрқитиш, юрак чўчитиш учун бўлса керак, олди-орқамизни ўраган аскар, халқ кўп бозор ўртасидан юриб, аравани қаттиқ ҳайдаганларича шаҳардан чиқардилар. Йўлдошларимиздан Муҳаммадали оқсоқол содда кўнгил, эски одамлардан экан. Ўлимга кетаётган киши дуо қилгандек, турган халққа қараб узун ўсган соқолини силаб бошини эгди. Буни кўрган бечора мусулмонлар ҳам соқолларини силашиб, бизга қараб дуо қилган бўлдилар.
Шу аҳвол билан Кучардан чиққанимизча юриб, биринчи қўналғуга етдик. Йўлда кетаётганимизда бешлаб, ўнлаб от эшак минган бозорчи, йўловчи кишилар учрар эди. «Четга торт!», деган бақириқни эшитишлари билан биз ўтиб кетгунча кўча четида улоқларининг бошини буриб, тескари қараб турардилар. Йиртқичлар олдида бошқа жониворлар қандоқ қўрқиб туришса, бу бечоралар ҳам шу аҳволда қўрқиб турганларини кўрдик. Биринчи қўналғуга келган кечада аскар бошлиғи мени чақириб: «Сиз яхши киши кўринасиз, бизнинг қоидамиз бўйича гуноҳкорларни кечаси уйга қамаб, қўлоёқларига занжир солишимиз керак эди, сизни кўриб бундай қилишга ботинолмай қолдик. Хукумат буйруғи бўлгач, биз буни бажаришдан бошқа эркимиз йўқдир. Сизлар тинч бўлсанглар ҳеч иш йўқ, биз ҳам тинч бўламиз», деди.
Тўхтаган жойимиз, Бой деган отига яраша боғу бўстонлик, қалин дарахтзор билан ўралган, оқар сувлик, ҳавоси келишган бир қишлоқ экан. Шу кеча соқчиларимиз бизни ерлик Гўнангжузага топшириб, ўзлари кўринишмади. Бу ердаги хизматчи уйғур болаларига қарасам, олди 30 га етмаган, 18 20 ёш ораларида бўлиб, икки сўзнинг бирида «бизнинг синфий душманларимиз» дейишни ўрганмиш эканлар. Шунга кўра бизни ҳам душман ҳисобида кўриб, биз каби асирлар ҳаққига хиёнат қилдилар.
Ҳаёт оламида тарбият-саҳобат каби таъсирлик нарса йўқлиги шубҳасиздур. Ёлгиз инсонга эмас, барча жонлик мавжудотларда таълим-тарбия таъсири кўз олдимизда кўрилиб, бунинг натижалари бутун дунёга тарқалиб турмоқда. Ўқитиш ўргатиш буён турсин, суҳбат ўзи ҳам, суҳбатдошларга ўт билан сувдек тез ўтади. Шунинг учун ҳам ҳар кимга, суҳбат йўлдошларига қараб баҳо берилади. Нуҳ пайғамбаримизнинг ўгли ёмон йўлдошларга қўшилиб эди, пайғамбарзодалик фай-зидан ажради. Асҳоби Каҳфнинг ити яхшиларга эргашиб, Куръонда қиссаси айтилиб, ҳақ йўлдаги одамлар қаторига кирди. Айниқса, исломнинг отидан, Қуръоннинг хатидан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаган бир мил-лат болалари, уларнинг кўнгил кўзларига яхши-ёмон ҳеч бир нарсанинг акси тушмаганликдан, нима бўлса ҳам биринчи аксни дарров қабул қиладилар. Шунга кўра совет сиёсатчилари, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлабоқ, бу ўлкани қизил Ушуристон қилиш учун қалам кўрмаган, хат тушмаган дафтар каби топ тоза кўнгиллик уйгур болаларини коммунистлик руҳида тайёрламиш эдилар. Мана, бахтимизга қарши, биз шўрлик қўлга олинган кунимиздан бошлаб отасини танимаган шу болалар олдида сўроқ беришга мажбур бўлдик. Энди эса, бизнинг устимизда қанчалик огир ишлар ўтганлигини, менинг шу сўзларимдан кейин,оқил одамлар тўлиқ тушуниб онглагандирлар.
Шу билан эртаси куни ўз соқчиларимиз келгач, одатдаги ишлар билан учинчи қўналғуга қараб жўна- дик. Қопсалан сувидан ўтиб кетаётганимизда Тўра охуннинг кўнгли бузилиб: «Бу золимлар бизни соғ
92
қўйишига кўзим етмайди, кечанинг қоронғулиғидан фойдаланиб, бошқаларга қарамай икковимиз қочайлик. Жангал йўлига етиб олсак, у ёғига ўзим бошлайман», деб мени қўзғаб кўриб эди; бу иш хатарлик бўлгани учун розилик бермадим. Шу билан юриб кечга яқин Сайрам қишлоғига етдик.
Бу жойнинг Сайрам аталишининг сабаби эса, бундан 200 йиллар олдин ерлик хонларининг иттифоқсизлиги, ҳукуматларининг кучсиз расволигидан фойдаланиб, Ғулжа хони қалмоқ Кўнгтожи талончилик қилиб, ўлжа асир олмоқ учун Ғулжадан аскар тортиб чиқади ва Сайрам шаҳрини қамал қилади. Атрофдаги Бухоро, Хоразм хонлиқлари эса томошачи бўлиб қараб турадилар. Бир неча кунлар ўткач, қалмоқлар ҳимоясиз қолган шаҳарга бостириб кирадилар. Талаб булаб, вайрон талқон қилган сўнггида, иккинчи ўзларига қаршилик кўрсатмасликка гаров олгандек бўлиб, кўзга кўринган юрт яхшиларидан 30 неча уйлик оилани, ўз одатларича, оқ уйлик қилиб олиб кетадилар.
Кўнгтожи ўлган сўнггида, Оқсув Учтурпон йўли билан улар ўз элига қайтиб келаётганларида, шу ерга етгач қарасалар, бу ер ҳам она Ватанлари Сайрам
ерларига ўхшаб кетар экан. Рост, булар деганларидек оқар сувларининг мўллиги, атрофдаги адирларнинг экинлик бўлиши билан, икки Сайрамнинг бир бирига ўхшаган ери бордек кўринади. Бу баҳона бўлиб, ҳориб чарчаб келаётган халқ бир икки йил шу ерда туриб ҳордиқ олайлик, қачон эл тинчиб, йўллар очилиб кетар экан, шунда юртимизга қайтармиз деган бўлсалар ҳам, ўша замон шароити тўсқинлик қилиб, шу ерда қолиб кетган эканлар.
Ёқуббек тарихини ёзган ва ҳам ўзи унинг хизматида бўлган Мусо Сайрамий шу биз ёзаётган Бой Сайрамлик кишидур. Тарихга қизиқувчилар у кишининг чиғатой туркча ёзилган «Тарихи Аминия» асарини топиб ўқисинлар. Бу китобда ҳар ёқлама фойдалик сўзлар кўпдир. Бу ерга келганимизда ерлик қария кишилар билан кўришиб, улардан бу тўғрилик оз кўп тарихий маълумот топ моққа қизиққан бўлсам ҳам, ҳайдабоғла билан ихтиёрсиз бўлганликдан, бир кечагина ётиб кетишга тўғри келди. Шу ердан чиққан кунимиздан бошлаб Оқсувга етгунча, юлғунтўғроқ ёғочидан бошқа нарса унмаган қумлуқ йўл билан юриб эртаси бешинчи куни деганда, кечга яқин Оқсув шаҳри қопқасига етдик. Сапл ичига киргач, ҳеч бир ерда тўхтамасдан, тўғри турмага келтириб, бизни топширишди. Бу воқеа 1938 йили, август ойининг бошларида бўлган эди.
Шинг Дубан ҳукумати пардаси остида ёширинган совет Русиясининг энг қонлик, фожиалик кунлари эса 37 йили бошланиб, 38 39 йилларда энг юқори авжига чиққан эди. Бахтга қарши кўргилик экан, накд шу қора даврнинг энг фожиалик кунларининг бирида мен турмага олинмиш эдим. Бу зулмхонага биринчи