ЮЛДУЗ ЯЙЛОВИ
Қўйошувни бугунги кунда меним ошиб ўтишим, биз учун бир тарихий воқеа бўлиб ҳисобланади. Қўноқ бўлиб биз тушган овул қозоқлари бизни Юлдузчи савдогарлардан бўлса керак, деб ўйладилар. Шу билан эрталаб у ердан қўзғалиб, тушга яқин Қоракўл ошуви остига етдик. Уч тўрт соат мўлжалида довон устига чиқдик. Довон йўлларидан қор кетиб, қорайиб қолганлиги учун отдан тушиб, яёв юришга ҳожат тушмади. Чопқи ўйманидан ўрлаб, юқори тоғ бошига чиқиб, бироз юрганимиздаёқ икки тоғ орасида кўзга қорамтил кўринган бир қора кўл олдимизда ялтираб кўрина бошлади. Шу кўлни ёқалаб бир неча соат юрганимизча, тоғ орасидан ўтиб, бош оёғи кўринмаган улуғ Юлдуз яйловининг туганмас тузлангига чиқа келдик.
Тарихларда достон бўлган турк улусининг айдари деб аталган бу кенг майдоннинг ғарби Ғулжа, Текас тоғлари; шарқи Урумчи, Довончин тоғлари; жануби Кучар, Қорашаҳар тоғлари; шимоли Тян-Шан тармоқ тоғлари билан ўралмиш эди. Бу яйловнинг бошидан оёқ айланаси от юришида ўн кундан ортиқ деб чамалайдилар. Мана шу кенгри яйловда бош оёғи 10 минг оилага етмаган Сумул, Бўлус, Тўрғовут мўғуллари яшайдилар. Булар эса, бундан 200 йиллар илгари Аштархон атрофидан кўчиб қочган мўғуллардан бўлишлари тарихлардан онгланади. Дашти қипчақ чўлларини босиб ўтаётганларида кўчманчи турк улусларининг ҳужумларига учрағонларидан омонлиқ топқанлари ярим сонларини йўқотмиш эдилар.
Бу кенг текис майдон ҳавосида бир турлик ўзгариш борлигидан бўлса керак, қўй эчкилари йироқдан туядай; отлари, туялари эса қараган киши кўзига девдай бўлиб кўринар экан. Қиш кунларининг қандай бўлишини билмадик, лекин биз ўтган ёз чилласида тоғ парчаларидек оқ булутлар осмонда айлангач, даҳшатли момақалдироқлар ичида чақмоқлар чақнашиб, бирпасда ҳаво ўзгарур эди. Бунинг ортидан қор, муз дўл аралаш ёмғир ёққани туриб, яна хиёл ўтмай оқ қора булутлар тарқалиб, ялтираб қуёш чиқа бошлайди.
Юлдузнинг ери текис, тўқай йўқ бўлса ҳам, майда гулли ўтлар кўп бўлганлиқдан, ов қушларининг ҳар турлари бу ерларда кўпдур. Булардан бошқа ер қўйнида яшовчи бўрсиқ, суғур, қўшқулоқ каби ин ҳайвонлари ҳам ҳисобсиз кўпдур. Бироқ ерлик мўғуллар одатларича, бу ин ҳайвонларидан кўп емас эканлар. Ғоз, ўрдак каби учар қушларни овлаб булардан фойдаланиш ҳам кўп одат эмас экан. Айниқса, қанотли қушлар ичида оққув қушини Тангри қуши деб билганликлари учун, буни бек ҳурматлаб, унга озор 6ерувчиларни қаттиқ жазолар экан. Бу ернинг қўл ҳайвонлари, қир ҳайвонлари эса бошқа ерларникига кўра ортиқча сифатли, куч қувватлик бўлади. Айниқса Тўрғовут отлари ўлка бўйича отоқлик бўлиб йўрғалар, йўртоқилар (отнинг силлиқ юриш турлари) шулардан чиқади.
Энди ўзимни шундай чексиз кенг бир ҳайрат майдонида турганимни кўргач, бу ҳаёт оламида агар маданият ҳақиқий инсоний исломият адолатига қурилмас экан, шарманда маданият сиқиндиси (сиқими, босими, зулми) остида яшагандан кўра бадавият майдонида умр ўтказишни ўзим учун ортиқроқ кўрдим.
Бу Юлдуз яйловининг бошқа тарихий воқеаларини қўятурган тақдирда, шуни айтиб ўтиш керакки, мўғуллар салтанатига Темур султон энг сўнгги зарбани шу ўринда бермиш эди. Мўғул аскарлари енгилгач, қиличдан қутилғанлари Илёсхўжа ўғли Ўғлонхонни олиб, асли ватанлари Қорақурум Мўғулистонга қараб қочмиш эдилар. Булар ортидан Мирзо Улуғбек қўмондасида шипирма қилич 10 минг чамасида Темур аcкарлари қувлаганича Иртиш сувидан душманларини ўтказиб, бобоси олдига улуғ Юлдуз яйловига қайтиб келади. Сўнгра Олтишаҳар ўлкасидан мўғуллар салтанатининг қолдиқларини йўқ қилиш учун, Мирзо Улуғбекни етарлик аскар билан Кошғар томонига жўнатган сўнггида, ўзи Олмалиғга тушиб, Самарқандга қайтмишдур. Шу даврдан бошлаб Или ўлкаси Жунғория
79


текислиги билан Уйғуристон-Олтишаҳар қўшилиб, Чин иқлими чегарасигача Турон подшоҳи, Туркистон ҳоқони Темур султон ҳукмига ўтмишдур.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундоқ қилиб, Юлдуз кенг майдонига эрталаб чиқиб, шу юрганимизча кечга яқин Юлдузли савдогарлардан отушлик Қосимҳожим деган кишининг қўшхонасига келиб тушдик. Буларнинг турган жойлари Юлдуз қалмоқларининг савдохонаси экан. Уй эгалари билан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, Туркистон халқи одатича қўй сўйиб меҳмондўстлик кўрсатиб, бизни яхши кутдилар. Лекин бизнинг воқеамиздан бироз хабарлари бўлса керак, бу ердан тезроқ чиқиб кетишимизни кутгандек бўлиб туришди. Биз ҳам кўп туролмай, эртаси куниёқ Турғунбой оға икковимиз йўлга чиқдик. Юсуфғужғур деган кучарлик савдогарнинг қўшхонасида Кучардан келган эшакчи киракашлар бор деб эшитиб, уларга қўшилиб кетмоқчи бўлдим.
Қўшхонамиздан отланиб чиққач, Юлдуз яйловининг жануб томонида Тян-Шан тизма тоғлари қаторларида икки «оғиз» кўрина бошлади. Ботиш томондагиси мўғулча Қўнақай, чиқиш ёғидагиси Қуйқун аталмиш эди. 20-30 чақирим йироғлиқда туриб, юрар йўлимиз бўлган савдогар эшакчиларининг қатнов йўлини Турғунбой оға менга аниқлаб кўрсатиб қўйди. Сўнгра, икковимиз Юлдузнинг киши йўқ кенг майдонида кўзларимиздан қайғули ёшлар оқизиб, от устида қучоқлашган ҳолда хўшлашиб ажраштик. Ул орқага қайтди. Мен бўлсам, ёлғизоёқ йўлга тушиб, олға қараб мўлжалланган ерга жўнадим. Бироқ бизга ўхшаб кучлик душмандан қочган, йўлдоши йўқ ёлғиз одамнинг, ўзига ақли хуши етарлик даражада ёрдам етказолмаслигини, шу хатарли сафаримда тажрибамдан ўтказдим.
Шунинг учун ҳукамолар демишдурлар офат урган, мусибат етган кишиларнинг ёр-дўстлари, уруғ аймоқлари унга қўлтиқтаёқ бўлишиб, тўғри маслаҳат бериб туришлари, албатта, лозимдур. Жон қўрқинчиси бўлмаган тақдирда, бу каби хатарлик сафарга йўлдошсиз йўлга чиқиш тўғри эмас эди. Маданият оламининнг йиртқичларидан вақтлик бўлса ҳам қутилмиш эдим, бироқ бу кетаётган олдимдаги йўлда ер усти яйловларининг энг улуғи аталган Юлдуз тизма тоғларини оралаб юришга тўғри келур эди. Бундай бўлғач, йўлдошсиз, қуролсиз ёлғиз кетаётқанимда олдимдан, тепаси оқ қора булутлар билан ўралган Олатоғдан йиртқич ҳайвонлар чиқиб келса, мана бу ҳолда қандай чора кўришим керак? деган даҳшатлик хаёллар босиб, юрар йўлимдан адашиб қолдим.
Турғунбой оға йироқдан белгилаб берган Қуйқун йўлини қолдириб, мўғулларнинг боши туюқ яйлови Қўнақай йўлига кирмиш эканман. Мўлжал берган жойдан эшакчи савдогарларининг ўзлари эмас, изларини ҳам тополмадим. Шундай бўлса ҳам йўлдан адашганимни ўзим билмасдан, яйловга кўчган қалмоқлар (мўғулларнинг Дашти қипчоққан Мўғулистонга қўчиб қочганда Юлдуз яйловларида қолиб кетган қисми) қолдирган изларига алданиб, улар ортидан из қувлаганимча юравердим. Олдинроқ ўтган от эшак излари ҳам ора-сира кўзга чалинмоқда эди. Лекин тоғ ичига ичкарироқ кирган сайин йўллар торайиб, излар озайгани турди. Аксинча, бўрига ўхшаш йиртқич ваҳшийлар ва булардан қочган кийиклар каби ов ҳайвонларининг қолдирган излари борган сари кўпая бошлади. Шу ердан ўтиб, ёлғизоёқ йўл билан бироз юрганимдан кейин, сой ичида ҳайбатлик оқиб ётган каттагина сув бўйига келиб етдим. Қарасам, сувнинг у томонидаги йўл оқариб кўринмокда эди.
Ёлғиз киши учун синалмаган бундай сувлардан кечиб ўтиш анчагина қўрқинчлик бўлса ҳам, сув кечиш ишларида бироз тажриба кўрганимдан осонлик ила у томонга ўтиб, аср номозини ўқидим. Сўнгра, шу йўл орқалиқ ярим соат чамали юриб эдим, олдингидан хунукроқ яна бир сув устига келиб, у томонда из бўлиб кўринаётган йўлга ўтмоқ хаёли билан отни сувга солдим. Ўрталаб келганимда оёғи тошга қоқилиб отим йиқилди. Сув белимга чиқиши билан: «Ё, Аллоҳ!» садосини тортиб тепиниб эдим, ўрнидан сапчиб тура келди. Жилов буриб орқага қайтдим. Қарасам, шу вақтда кун ботиб, шом номозининг вақти ҳам кирмиш эди.
Шу оралиқ тоғ бошларида олалаб ётган оқ қора булутлар ҳар ёқдан кўзғалишга бошлади. Ҳаво юзин қоплағач, кун гуркираб, чақмоқлар чақилиши билан, дўл аралаш қаттиқ ёмғир қуйғали турди. Соатимга қарасам, Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига кирганим сўнггида от чоптириб дам олган вақтларимдан бошқа, шу ерга келгунча 10 соат ўтмиш экандур. Ҳар соатига 10 чақиримдан оз юрмаганлигим маълумдур. Қора булут остидан тарновдай қуйилиб ётган ёмғир суви ҳиёл ўтмаёқ ички ташқи кийимларимдан ўта бошлади. Танам сувга чиланиб, совуққа чидаёлмай титраб қалтирағали турдим.
Буни қарангким, жаҳонгир Чингиз, соҳибқирон Темур каби улуғ қўмондонлар кўриклар ўтказган, саноқсиз аскарлар от уловларининг туёқ изларини, ўз кўкрагида кўтарган тамғадек кўриб, юзи устида слаган Юлдуз яйловининг кўкка тиралган тоғлари остида ёлғиз ўзим сувга ботиб қалтираб ўлтиришим, инсон ҳаётида энг оз кўриладиган тарихий бир воқеа эмасми?
Сўнгра, тўрт томонга қарасам, боши булутга эришган ҳайбатли ола тоғлардан ўзга, ёмғирдан далда
80


бўлғудек ҳеч нарса кўринмас эди. Бунинг устига одам йиртқичларидан вақтлик омон қолган бўлсам ҳам, тоғ йиртқичларининг қўрқинчлик оёқ излари ҳар ерда кўринар эди. Мана шу каби даҳшат ваҳшатлик қоронғу кечасида энг ҳалокатлик ўринда турган бўлсам ҳам, кўнглимдаги иймоним сабабли, яратгувчи меҳрибон Аллоҳ ёрдамига умид боғламиш эдим. Руҳоний қувватим жнсмоний кучимга мадад бериши билан, бўрон-шамолдан далдароқ деб, сой ичига тушдим.
Узун йўл юриб ҳорган, ўй чуқур ерлардан ўтарда уриниб чарчаган ҳар қандай отни тонг отқизиш керак бўлгани учун отни қонтардим. Лекин ҳаёт олами сабабга боғлиқ деган Қўръон қонунига қараб, ўзимни сақламоқ учун муштумдек тошлардан ўн ўнбешини олдимга тўпладим. Пичоқ боғимига латта ўраб, ўнг қўлимга ушладим. Табиат оламининг ваҳшийлари ўт ёруғидан қўрқишини эскариб, қўлимга говут қопини олдим. Мана шулар билан имконият борича мумкин қадар инсоний, ҳайвоний душманларимга қарши қўярлик қурол тайёрлаган бўлдим. Ва «Оятал курсий», «Ли ийлофи қурайш» сурасини ҳам оғзимдан тушурмай ўқиғали турдим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам айтмишдурлар: «Роҳат кунлари Аллоҳни унутмай онинг амрини ушласанг, ўл доғи меҳнат кунлари бошингга келса, сени унутмоғой».
Б а й т:
Ҳар гуноҳ қилған эрсанг, чин кўнгилдан товба қил! Чин кўнгилдан товба қилсанг, ҳар гуноҳни ювғиси. Сен Яратқон амрини ушлар эрсанг роҳат куни, Бошингга меҳнат куни тушди эрса қутқорғуси.
Эй, ўғил-қизлар! Худо амрин қолдирмай тутинг! Бўлса мушкил ишларинг, ёрдам худодин бўлғуси. Соғуний қилғай насиҳат то ажал еткунчалик,
Чин кўнгил дўстлариға эсдалик қолдурғуси.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тушган ерим сой ичи бўлиб, изғирин шамол аралаш тўхтовсиз қуйилиб турғон ёмғир остида, ичим тошим сувга чўмганлиқдан совуққа чидоёлмай қалтираб, титрағони турдим. Лекин шу каби оғир даҳшатлик қоронғу кечада маним жон йўлдошим жонивор отим мен учун қоровуллик хизматини бажармиш эди. Шундоқки йирокдан бирор нарсанинг шарпасини сезиши билан дарҳол бўйнини кўтариб, қулоқларини ўйнатиб, менга ҳозир бўл хабарини берар эди. Шу билан ғам қайғулик бу каби узундан узун тунда ёр васлини кутган ошиқдек қачон тонг отар экан деб, телмуриб ўлтурдим.
Ялт этиб тонг отиши билан талпиниб очирқоб турган отимни ўтга қўйиб, бу ўхшаш даҳшатли кеча офатларидан омон чиққаним учун Тангрига ёлвориб шукр саждасини қилдим. Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига киргач, ўн икки соат йўл юриб шу ўринга келган эдим. Энди эса боши туюқ яйлов йўлига кириб адашиб юрганимни билгач, яна орқага қайтмоқчи бўлдим. Отим жонивор адашганимни мендан илгари билган экан. Чунки, бу ёққа келишда зўр билан қамчи остида юриб келган эди, сал бўш қўйсам юришини секинлатиб орқага қайтишга интилар эди.
Ёмғир қаттиқ ёғиб, жала қуйганликдан ёлғизоёқ йўллар йўқолиб, от туёқ излари босилмиш эди. Бошоёғи жар бўлиб оққан улуғ сув бўйлаб, кечик йўлни тополмай, тўрт беш соат овора бўлдим. Бунинг устига яна ҳаво бузилиб, кийим бошим сергамай (қуримай) туриб, қор аралаш ёмғир ёққали турди. Охири тинкам қуриб кетганликдан оттўнни, хуржун халашни қолдириб, жардан сакраб сув сузиб у томонга ўтсамми ҳам дедим. Бироқ бу ишим ўзим сувдан ўтган тақдирда ҳам хатарлик бўлгани учун, бундан воз кечиб яна «Аллоҳ» деб отимга миндим. Менинг учун шу чоғда от изини кўрмак, ёр юзини ўпмакдан ҳам ортиқроқ кўринар эди.
Б а й т:
Ёр юзини завқини роҳат аҳли билгайлар, Йўл йўқотган одамлар от изини сўрғайлар.
Қайтадан отимга мингач, тиззага чиққан чўплар ичида из излаб кетаётганимда худо ўнглаб, булут ичидан чиқиб келган ойдек «ялт» этиб, тақали от изи қўзимга кўринди. Агар бунинг ўрнида олтин туёқ ётган бўлса ҳам, бунчалик суюнмас эдим. Бу изни кўриб кўзимга суртгач, бунинг бошчилиги билан йўл топиб, дарё кечиги орқалик у томонга ўтмоқчи бўлиб сувга кирдим. Бироқ у томондаги бир тоғнинг тумшуғи осилиб, сувнинг ярмигача кириб турмиш эди. Сув йўли эса шу тумшуқнинг ўнг ёғида экан, мен бўлсам буни билмасдан сўл ёғига қараб юриб, қаттиқ оқаётган сув эпкини (тўлқини, оқими) билан қаршимдаги тоғ тубига чиқиб қолдим. Қарасам, тоғ этагида жар бўлиб эшилиб ётган 30 40 газча шағал қум бор экан. Унинг устидан кетган катта йўл борлигини билгач, тўғри йўлга кесиб чиқмоқчи бўлиб,
81


ҳайҳайлаганимча тоғга қараб от солдим. Қий қассурон билан ярим белига чиқаёзганимда от оёғи тўхтамай, қум-шағал аралаш кўчки кўчгандек сирпаганимча сув бўйига етиб тўхтадим. Шу билан 2-3 соат сув ичида овора бўлиб ҳайронликда қолгач, йўлни мўлжаллаш учун яна сувнинг у томонига кечиб ўтдим. Ахир Аллоҳ ёрдами етиб иккинчи кирганимда йўл топиб, қаршимдаги катта тоғ йўлига келиб чиқдим. Мана шу чоғда ер кўк бир хилда кўкариб, булутлар тарқалган, ҳаво очилиб, қуёш ярақламиш эди.
Сувга чўккан кишидек ҳўл бўлган эгин бош, от жабдуқларимни кунга солиб, қоқ тушгача шу ерда ётдим. Лекин бу ётишда кўкарган еру кўкдан, ҳаводаги булутдан, осмондаги қуёшдан бошқа бирор нарса кўзга кўринмас эди. Бу ерда икки уч соатларча ётиб, ҳордиғим чиқиб, усти бошларим қуригач, яна от устига миниб йўлга гушдим. Не ажаб сирдурким, бу йўлда келаётганимда адашганимни отим билгандек, босган оёғи орқага тортиб, ўз ихтиёрича бир қадам йўл олға босмай, қамчи остидагина келмиш эди. Энди қайтар вақтида қарасам, жонивор бир турлик қувончлик билдириб, қамчига қарамай ўз эрки билан олға интилмоқда эди.
Тажрибага кўра ҳайвонларда, айниқса, отларда илоҳи томондан берилган бир турлик сезгу бўлиши керакдур. Бу йўли қайтиб кетаётганимда одатдагича юрмасдан, отимнинг интилишича тасқақлатиб (ўзига қўйиб чоптирмоқ), қаттиқ юришга тўғри келди. Чунки борар жойим олис бўлганликдан тун қоронғусига қолиш қўрқинчи бор эди. Икки томонимдан булутга тиралган эгиз тоғ орасидаги сўқмоқ йўл билан от жиловини қўйганимча солдириб кетаётсам, йироқдан бир киши бошини шундай кўтариб, яна ёширинди. Буни кўргач, бу киши ёлғиз эмас, йўлтўсар қароқчилардан бўлиши керак, деган ваҳима билан кўнглимга қўрқинч тушди.
Исломият қонуни бўйича зиёндур, хаёндур (фойдадур) инсонга ҳар ишнинг сабабини қилмоқлик лозим бўлғонликдан дарҳол отдан тушиб, айил уланларимни (эгарни отда ушлаб турадиган тасмалар) қаттиқ тортиб, эгар тақимларимни (эгар тагидан солинадиган махсус кийгиз парчаси) ўнгладим. Чопонимнинг икки енги учини бўғиб бойлаб, ичига 5 10 тош солиб яна қўйин-қўлтиқларимни тошга тўлдириб олдим, қолганини Аллоҳга топшириб отга миндим эрса, ўғри қувгандек от қўйиб, 5-6 чақирим чамаси юрганимча тўхтамай чопдим. Қандай бўлса ҳам, шу билан қўрқинчлик мендан кўтарилди. Йўлда кўринган кишининг шарпаси чиқмай, ким эканлиги билинмай, эсон омон у ердан ўтиб, чўнг сув бўйидаги қалмоқлар тиккан Тиклихон арчасига етиб келдим.
Мўғуллар одатларича катта сувларнинг бўйларига, довон ошув тоғлар чўққиларига қуруқ арча бутоқларини қадаб ўлтирғизадилар. Айлантира тоғ тўдалаб, арча шохларига оқ латта бойлаб қўядилар. Расулуллоҳ алайҳи васаллам пайғамбаримиз: «Ҳар инсон ўз подшоҳининг динида яшайди», дедилар. Шунга кўра, Туркистон ўлкаси узун йиллар мўғуллар ҳокимияти остида яшаганликдан дўлана, қайрағочларнинг шоҳ бутоқларига хотин халажларнинг оқ латта бойлаб қўйишлари шуларнинг қолдиқларидур.
Шу ерга етганимча ҳуррият оламида эркинлик билан яшовчи инсонлар кўнгилларидек очилган ҳаво остида ёғин-чопин кўрмай келган бўлсам ҳам, Тиклихон арчасидан ўтганим сўнггида тоғ парчаларидек оқ қора даҳшатлик булутлар ҳар томондан қўзғалгали турди. Момақалдироқ қаҳр ғазаби билан булутга ҳайбат кўрсатиб эди, у қўрққанидан бутун вужуди тешилиб, кўз ёшин қолдирмай тўкишга бошлади. Бир дамда ёруғ оламни қоронғулик қоплаб, қуёш ботиши билан тун устида қозон тўнкаргандек қош қоронғулик ичида қолдим. Энди қоп қора тун қоронғилиги билан қалин қор булутлар остида туриб, устидан изғирин шамол аралаш тарновдан тушкандай совуқ ёмғир уриб, сув ичида шилдираб турган бир одамнинг ҳоли на бўлғусидир. Охири, иложим кетганликдан, отимдан тушиб, ёмғирдан бошпана бўлғудек бир ер топилармикан деб пайпаслаб юрсам, шу ерда чуқурлиги бир одам бўйи келгудек жар борлиги билинди. Дарров жар ичига тушиб отимни чигаллаб, чилбирини белимга боғлаб олдим; ўзим бўлсам шу жар ичида сув олиб камор (ўпирилиб кетган ўйиқ жой) қилиб кетган, аранг бир киши сиғқудек бир ўрин бор экан, куч билан бўлса ҳам шу каморга кириб олдим. Бироқ усти бошим бутунлай ёмғир сувига чиланганликдан, сув ичида ётгандек бўлиб қийналдим. Шундай бўлса ҳам уйқусизлигим устига чарчашлик қўшилганликдан бу каби даҳшатлик жойда ҳеч бир нарса сезмасдан тонг отқунча ухламиш эдим.
Сўнгра уйғониб қарасам, ҳавода парча булут қолмаган, кўк кўкариб, юлдузлар чарақлаб, янгидангина тонг юзи ёримиш экандур. Тездан туриб тонг отқунча отимни жардан чиқариб ўтга қўйдим. Лекин, қор аралаш ёққан ёмғирдан сўнг эскан тонг шамолининг салқини, кийимларим ҳўл бўлгани учун мени қалтиратиб титратқали турди. Бир томондан совуққа чидаёлмай турганим устига, кун бўйи от устидан тушмай юриб, уринганлигимдан менда қаттиқ чанқовлик пайдо бўлмиш эди. Ёмғир ҳар қанча
82


кўп ёғиб турган бўлса ҳам, ернинг текислиги, сўрғақлигидан (сўриб олувчи, тез сўрувчи) бўлиши керак, чанқоқлигимни босқудек ҳам сув тополмай, ахири чўпларни қоқиб силкиб юриб аранг уч тўрт қошиқ сув йиғиб, шу билан томоғимни ҳўллаб турдим. Шу орада қуёш ҳам ялтираб чиқа бошлади. Ёмғирга чиланиб (ивиб, бўкиб, ҳўл бўлиб), сув бўлган эгин-бошим, от-жабдуқларимни кунга қоқлаб (ёйиб қуритиб), уч тўрт соат шу ерда ётдим. Сўнгра бу ердан отланиб, мўлжалланган томонимга қараб икки соат юрганимдан кейин, олдимдан ялтираб кўринган оқар сувга кўзим тушгач, Ҳизр алайҳиссалом ичган обиҳаёт сувини топгандек, қувонмиш эдим.
Б а й т:
Оч кишига нон юзи ёрнинг юзидин яхшироқ, Чанқамиш одамга сув ҳурининг кўзидин яхшироқ.
От жонивор ҳам йироқдан сувга кўзи тушиши билан қандай етганини билмасдан тумшуғини сувга ботирмиш эди. Мен ҳам шу баробар от устидан сакраб тушиб, ҳар икковимиз чанқоғимиз қонгунча бош кўтармай сув ичкани турдик. Сўнгра, бу ердан отланиб, бундан уч кун илгари қўниб ўтган, йироқдан кўриниб турган оқ чодирларга қараб жўнадим.
Йўлда кетаётганимда 14-15 ёш чамалик, мол боқиб юрган бир қалмоқ боласи менга йўлдош бўлиб, бир икки чақиримгача эргашиб бирга келди. Ўз тилида ғулдурлаб, узундан-узун сўзлаган бўлса ҳам, мўғул тилини биринчи мартаба эшитаётганим учун, нима деганини билолмадим. Ахир қилган имо ишораларидан тушунсам, қўлидаги эски ёмон қамчисини менга қолдириб, менинг эл ичида бир қўй турадиган яхши қамчимни сўрамиш экан. Қарасам, бошқа чора билан мендан ажрамайди, сўз тушунтирай десам тил билмайди. Кел, икковимиз от чопишайлик деган бўлиб, от бошини қўйиб орқамга қарасам, чанггимга ҳам етолмай қолибдур. Шу билан кечга яқин бир чодирга келиб тушдим. Илгариги танишган еримга тушмакни ўзимга маъқул кўрмадим, чунки ул одамлар мени сезган бўлишлари керак. Бир кеча қўндириб эртаси узатиб қутулганча кўзлари тўрт бўлмиш эди.
Энди у кунлари коммунист большевикларнинг қилаётган ваҳшиёна зулмларига кўра, бунга юз баробар инсоний шарафларини қурбон қилиб, ўзларини ҳалокатдан сақлашга мажбур эдилар. Чунки, бундай кунлари пэсар йўлини тутмоқ, яъни ўзгани ўзидай билмоқ, балки, бир мусулмонни ўзидан ҳам ортиқ кўрмоқ бу каби улуғ шарафга ҳақиқий ислом йўлини тутган чин мўмин мусулмонлардан бошқа ким эга бўлғусидур!
Шу билан бир кеча бу ерда ётиб, эртаси Кучар томонга кетадиган йўлдош излаб, у ердан чикдим. Чиқар вақтимда борар жойимни йирокдан кўринган оқ чодирларни мўлжаллаб кўрсатишган бўлсалар ҳам, қандайдирки, оқ чодирларни йўлда қолдириб, ундан 10 чақиримча юқорида кўриниб турган қалмоқларнинг оқ ўтовларига қараб кетибман. Орада 3-4 чақирим келгудек билқиллама созлик ер бор экан, бундан минг турлик машаққатлар билан аранг у томонга ўтиб ўтовларга яқинлашиб эдим, олди эшакдек келадиган 10 чоғли итлар келиб отимни ўртага олди. Булар ичидан бир катта оқ даъват отилиб чиқиб, тиззамга оғиз солғудек бўлганда чаққонлик қилиб, қамчи билан тумшуғига тортиб қолиб эдим, вангиллаганича қочиб иккинчи менга йўлай олмади. Бироқ, эс олган сўнггида яна келиб отимнинг орқа оёғига тиш солиб эди, темир туёғи билан шундоқ тептики, икки уч юмалаб кетди. Унгачалик уй эгалари қалмоқлар югуришиб чиқиб, итларини ҳайдагандан сўнгра, мени Кучардан мол билан келаётган катта савдогар деб ўйлаган бўлса керак, ўз одатларича кишилик кўрсатиб, отдан тушувимни сўрадилар.
Мен ҳам сир бермасдан: «Орқада молим келаётиб-ди. Юсуфғужғур қўшига тушмоқчи эдим», деган бўлиб, дарров отдан тушдим. Қарасам, ҳай-хўй деганча йигирма чоғлик катта-кичик қалмоқ болалари мени ўраб олмиш эдилар. Мен ҳам дарҳол хуржун оғзидан бир кило қанд олиб, атрофимда йиғилиб турганларга улашиб бердим.
Бу жойда Тўрғовут мўғуллари ичида савдогарлар тинч омон эркинликда яшар эканлар, чунки уларнинг тирикчиликлари ёлғизгина чорва мол орқали бўлганликдан, ҳаёт учун керакли ҳамма нарсага муҳтож эдилар. Мана шунинг учун бойлик ҳавасига тушган Ғулжа, Олтишаҳар савдогарлари бу йўлда ҳар қанча оғирчилик тортсалар ҳам, фойдага қизиқиб, булар билан алоқаларини узмас эканлар. Бунинг устига Хитой хонлари томонидан илгаридан бери танилиб келинган Тўрғовут мўғулларининг ўзларидан чиққан хонлари ҳам бордир. Улар томонидан қўйилган Уқур-той, Илгадой унвонли нўюнлари бўлиб, Чингизхон ясақномаси ҳукми бўйича қора қалмоқлар ўз нўюнларига қаттиқ бўйинсунганлар. Булар эрса келиб кетиб турган савдогарларни кўпчилик халқ ва ҳам ўзлари учун фойдали ҳисоблаб, уларга қарши тартиб бузувчиларни қаттиқ жазога тортганлар. Шунга кўра, савдогарлар ўзлари бузилиб, золимлик қилиб, хиёнатга киришмасалар, бошқа тарафдан уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмаган. Аксинча, у ердаги мўғуллар қўрққанидан эмас, ўз кўнгиллари билан савдогарларни сийлаб, ҳурматлашган.
83


Шунинг учун мени ҳам савдогар гумон қилиб, 6орадиган жойимгача бир қалмоқ йўл бошлаб борадиган бўлди. Йўқ эса, орада 3-4 соатликсозлик ботқоқлик йўллардан юриб ўтишга тўғри келганликдан, йўл билмаган кишининг ўзи юриши қийин эди. Шунинг учун мен буни ғанимат билиб, бироз қанд, чой билан оғзини ширин қилиб эдим, икки уч соатча ботқоққа ботиб юриб, ҳуфтон вақтида деган жойимга келтириб қўйди. Агар у бошчилик қилмаганда, бу йўлда саломат қолишим хатарлик экан. Мени бу ерга етказиб, йўлбошчим қалмоқ қайтган сўнггида қарасам, бир чодирдан йилтираган чироқ кўриниб турибди. Устига бориб: «Киши борми?», — дейишим билан югириб чиққан бир уйғур йигити «Меҳмон келди», деб отимни ушлади. Чодир ичида ўт тутатиб ўлтиришган уч тўрт киши эса, турк халқи одатларича дўстлик кўрсатиб, мени тўрга чиқаришди. Аҳволга лойиқ егудек овқатларини келтириб, бирга ўлтиришди. Уч кунлик даҳшатлик сафаримдан бери оғзим ошга тегмаган, дўст кишилар юзига кўзим тушмаган эди. Шунга кўра, ўзимни буларнинг азиз меҳмони ҳисоблаб роҳат уйқуси билан кечани ўтказдим.
Тонг отиб чой вақти бўлиб эди, ҳар тарафдан чиққан бир неча савдогар эшакчилари Кучарга қайтмоқчи бўлиб шу ерга йиғилмиш эдилар. Мен ҳам буларга қўшилиб, йўлдош бўлдим. Мен адашган Қуйқун тоғларини ўнг қўлда қолдириб, Қўнақай тоғларини оралаб, Кучарга қарата йўлга тушдик.
Биринчи қўналғуни Кучар савдогарларининг чодир уйларида ўтказган бўлсак ҳам, орада уч кунгача ўзлари мўлжаллаб олишган тоғу тош далаларида ётишга тўғри келди. Яхшиямки, шу орада ёғин сочин бўлмасдан турди. Емак ичмакларимиз мўл бўлди. Тоғ совуғини ёғ қайтаради деб, ҳар куни кечқурин сафар бошлиғимиз ёғлиқ палов қилишга буюрур эди. Учинчи кун Айғирошув деган довондан ўтиб, Кўл деган жойдаги саройга келиб тушдик. Лекин, шу ерга келгунча ёлғиз оёқ йўлдан бошқа ҳеч нарса кўзга кўримас эди.
Бу ерда 30 40 уйлик Тўқмоқ, Пишпек атрофидаги Султа, Сарбағиш қирғизларидан қочиб келган бир юртлик кишилар бор деб эшитдим. Улар билан кўришиб сўзлашмоққа қизиққан бўлсам ҳам, йўл усти бўлиб, йўлиқолмай қолдим. Эртаси кун Кўл саройидан чиққанимизча юриб ўлтириб, Қирғизошув деган довон устига чиқдик. Қарасам, бу довон чўққиси икки ёқдаги эгиз тоғ тошлари билан қисилиб қолган торгина бир йўл экан. Шунинг учун марҳум Ёқуббек оталиқ Олтишаҳар Уйғуристон ҳукуматини қурганда, Кучар халқини Юлдуздаги Тўрғовут қалмоқлари ҳужумларидан сақламоқ учун бўлса керак, бу ерни чегара ҳисоблаб, катта^ қарағай, оғир тошлар келтириб чеб боғламишдур. Ўз даврига кўра такдирланарлик иш бўлганликдан, марҳумни фотиҳа билан эскариб ўтдим.
Шу куни кечқурин Саксонкечик ва Қирғизошув ўрталиғида яна Ёқуббек томонидан чегара соқчилари учун қурилган каттагина бир қўрғон ҳаробасига келиб тушдик. Бу эса, от улоқлари, қўрхона ошхонаси билан икки уч юз кишига жой бўлғудек кенгликда кўринур эди. Уч-тўрт юз газ эгизликдаги ерда аскарлар учун ясалган масжид ҳаробасини кўриб, уни зиёрат қилдим. Ўз вақтида яхшигина санъат кўрсатиб ясалганлигига, пештақ-меҳробларидаги қўл ҳунар қолдиқлари гувоҳлик бермокда эди. Менга ўхшаш мақсади қўлга кирмаган бўлса ҳам, истиқболидаги истиқлоли учун курашиб, қурбон бўлган ўзбек ўғли бир қаҳрамондан қолган асар бўлганлигини ҳурматлаб, меҳроб тупгхжларини кўзимга суртдим.
Уз вақтига кўра марҳумни, бир томондан, тақдир-лаган бўлсам ҳам, иккинчи томондан, танқидий қарашларимдан ўзимни сақлаёлмадим. Йўқ эса, ўз замонасига кўра бутун шароит қўлга келтирилмиш эди. Икки қайта Лондонга, икки мартаба Туркия султони Абдулазизхонга элчи юбормишдур. Лондон элчилари биринчи боришда 12 минг, иккинчи боришида эса 24 минг фаранг милтиғи олиб қайтмиш эдилар. Булар эса замонавий қуролларнинг олди ҳисобланганлиқдан нафақат хитой қуролларидан, балки, ўша замонда биз
ни босиб олган рус қуролларидан ҳам ортиқроқ эди. Бунинг устига вақтнинг ҳам қулайлиги, чунки Англия билан Русия давлатлари ўртасидаги рақобат кескинлиги узлуксиз равишда ўсмоқда эди. Мана шу ўхшаш қулай фурсатлар ўтиб, атрофда қараб турган кучлик ёрдамчилар қўлда бўлатуриб, булардан фойдаланиш йўлларини тополмадилар. Яна у даврда бутун Оврупо давлатлари, ислом чироғини ўчириш қасдида, исломият маркази деб танилган Туркия давлати устига ҳужум бошламиш эдилар. Шунга кўра, Халифа ҳазратлари қуроллик куч орқалик ёрдам етказолмаган бўлсалар ҳам, замонга лойиқ низомий аскар тайёрлаш учун олти нафар ҳарбий зобитларини қурол-яроқлари билан юборган эдилар. Булар келгандан кейин отлиқ яёв бутун аскарлар оз фурсат ичида интизомга олиниб, темир саф боғлагандек чекинмас бир низомий қўшинга айланмиш эди. Бу иш ёлғиз сўздагина эмас, амалда кўрилиб, Урумчи урушида 20 мингга яқин оломон тунгон аскарлари 500 га етмаган отлиқ низомий аскарлар томонидан тор мор бўлмиш эди.
Шу қадар тажрибали ишлар кўз олдида кўрилган бўлса ҳам, яна халқ оғзидаги «Вой, Хитой бузилса,
84


олам бузилиб қиёмат қойим бўлар эмиш», деган хурофий сўзлардан таъсирланиши марҳумнинг иродаси бўшлигини, замона аҳволидан хабарсизлигини билдиради. Йўқ эса 14 йиллик давлат бошлиғи, агар чин иродалик сиёсий бир қўмондон бўлса, қўлида низомий, қуролланган 40 мингга яқин ислом аскари турса, ўз давлатини кофир душманга қандай топшира олсин?
Бандадан камчиликлар ўтмагунча берган неъматини қайтариб олиш, Аллоҳга одат эмасдир. Ҳаёт оламида уруш майдонларидаги зафар ёки хатар ҳар иккови ҳам бир қанча сабабларга боглиқдир. Агар зафар асбобларини имконият борича тўлиқламай ту-риб урушга киришар экан, Қуръони карим ҳукмича бундай одам хато ишлаган бўлиб, шариат олдида жавобга тортилади. Шу ўхшаш унинг шароитига тўлти билан эга бўла туриб, яна орқага чекинар экан, тарих юзини қораловчилардан, ислом ҳақига хиёнат қилувчилардан ҳисоблатусидир. Дунё ва охират бахтини давлатлари учун, илоҳий қонун ҳукмида белгиланган, ҳар ишнинг ўзига тегишлик сабабларини бажариб, қўлга келтирмай туриб: «Х,а энди, тақдир шул экан», деб ўлтириш энг катта нодонлик бўлиб, Аллоҳ қонунига қаршилик қилмоқликдур.
Б а й т:
Сабабни қил мусаббибни унутма! Ҳақиқат шул эрур тескари кетма.
Ота Согуний қилмишдур насиҳат Тушунганлар бу сўздин олгай ибрат. Дема: «Ўзгармас олам иш битибдур»,
На бўлгай эртаги кун ким билибдур. Ҳаётингни тузатмоққа сабаб қил, Ватанни қутқазишнинг чорасин бил. Биринчи чораси илм ўқимоқдур,
Жаҳолат оошига тўқмоқ ҳам таяқдур. Жаҳолат бизни ажратди Ватандин
Ватан ёлгиз эмас, ҳам жону-тандин. Бўлар иш бўлди, энди кимлигингни Унутма, эй ўгил, ўзбеклигингни. Ютулмасдан бурун сақла тилингни- Қутқар қуллуққа тушган бу элингни.
Агар тил сақламас эрсанг, ютарлар-
Оёқ остига солгай, қул этарлар.
Сени ютмоққа тайёр аждаҳолар,
Корадур ёки оқ тўймас балолар.
На бўлди, Утуристон, оч кўзингни
Кўзинг оч, Ўзбекистон, кўр ўзингни.
На эрдинг, энди не бўлдинг, қараб боқ, Қачон бир жойда бўлгай жуфт билан тоқ. Фариштага яқин бўлгай мусулмон,
Агар дин ушласа, бу ҳукми Куръон. Билиб динингни сақла, эй мусулмон, Жудо бўлган кишига минг пушоймон.
Ота Согуний қилди бу насиҳат,
Ажаб эрмас, кишилар олса ибрат.
Энди марҳумнинг бу тарихий воқеаси ҳасратлик достонлар қаторида ёзилган бўлса ҳам, келажакда болаларимиз ҳақлари учун фойдасиз эмасдур.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилган бу қўрғонда бир кеча ётиб, эртаси куни булутга тиралган икки тоғ қисмоғида Саксонкечик аталган оқар сув изи бўйлаб йўлга тушдик. Қарасак, бу йўлимизда саксонкечик эмас, юздан ортиқ сув кечган бўлсак ҳам, яна сув кечикларини санаб тугатолмадик. Шу билан ёзнинг узун кунлари кечга давр тўхтамай юрганимизча кеч қилғач, ҳар томондан туман аралаш қора булутлар қўзғалиб, ёмғир қуйиши бошланди. Ости устиларимиз ёмғир суви билан чиланиб, йўл қоронғулигини тун қоронғулиги қоплади. Ҳайрон бўлиб турганимизда, олдимизда тоғ бағри томонидан ялтираб ўт ёруғи йироқдан кўрилгали турди. Буни кўргач, дарҳол от жиловини шу ёққа буриб қарасак, барака топкур яйловга чиқадурган Кучар қўйчилари бўлиб, ёмғирдан қуриқланиб тоғ каморида ётган эканлар. Даҳшатли кечада топилган шунга
85


ўхшаш тоғ ўнқири эса, бизнинг кўзимизда оқсарой уйларидан ҳам ортиқроқ кўринар эди.
Бу ва у олам ишларидан хабари йўқ, олдида ҳайдаган бир тўп қўй эчкидан бошқа боқар кутари йўқ, икки дунё ғам қайғулари билан ҳам чатоғи йўқ, қўй душмани бўридан бошқа ташвиши йўқ, бир неча чўпонлар билан ўнқир ичида ёқилган олов айланасида ўлти риб ўтказган бадавлат мажлис лаззатини
эскарсам, маданият ваҳшийларига чин кўнглимдан лаънат ўқигим келар эди.