ҒУЛЖА ШАҲРИ
Энди золимлардан қочган кунларимизда биз учун вақтлик бўлса ҳам бошпана бўлган Ғулжа шаҳри, Или ўлкаси устида оз кўп тарихий маълумот бериб ўтишни лойиқ топдим. Ҳамма ёққа оти чиққан шу кунги Ғулжа шаҳрининг биринчи биноси, у ерларни Хитой хонлиги манжурлар босиб олиш даврида тикланмишдур. Ундан олдин, Чингиз чиқишидан тахминан юз йилча илгари, шимолий Хитойда инқилоб қилиб қўзғолон кўтарганлар мағлубиятга учраган сўнггида Гурхон деган бошчиси ўзига тобун кишилари билан тўғри ғарбга қараб чекинмиш эди. Или ўлкасига келгач, бу ернинг суви мўл, ҳавоси келишган, атрофи кенглигини кўриб, яна Марказий Хитой Ўрта Осиё улуғ йўли устига тушганлигидан, ҳар томонлама унинг аҳамиятини тушуниб, шу ерда Илихо шаҳрини қуришга киришади. Сўнгра Амударё бўйидан бошлаб Ғарбий, Шарқий Туркистон, Фарғона мамлакатларини қўлга келтургач, Ўрта Осиёга подшоҳ бўлиб, бу ерларда саксон неча йил салтанат сурмишдур. Бунинг давлати завол топиб Илихо, Болосоғун шаҳарларининг пайдо бўлиш воқеалари эса, бу китоб бошида ёзилган эди. Шунинг учун бу ўринда қайтаришни лозим топмадим.
Гурхон давлатчилиги завол топиб, тахминан қирқ неча йил ўтган сўнггида, бутун дунёни титратган Чингиз даҳшати бошланиб, жаҳон чопули натижасида олган мамлакатларини тўрт ўғлига бўлиб, тақсим қилмиш эди. Ҳозирги Ўзбекистон, Шарқий Туркистон билан ўртанча ўғли Чиғатой баҳодирга берилмишдур. Илгарги Туркистон одати бўйича, Чиғатой баҳодирнинг салтанат тахтига биринчи ўлтириши қорахонийлар пойтахти Талас (Жамбул) шаҳрида бўлган. Кейинчалик уни Или ўлкасига кўчириб, шу кунги Ғулжа шаҳридан саксон чақиримча бўлган «Қўрғос мозор» деб аталган Олмалиғ шаҳрини пойтахт қилмишдур. Мана шу кундан бошлаб, Олмалиғ шаҳри Чиғатой хонларига пойтахт бўлиб келди. Бу оила ҳукмдорларининг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон вафот топгач, уни шу ерга қўйдилар. Лекин бу кунларда Олмалиғ деган эски оти унутилиб, Қўрғос мозор деб аталмишдур. 1945 йили топилган олтин кумуш танга ақчаларида араб ҳарфлари билан «Зар Олмалиғ» деб ёзилган сўзларни ўзим ўқимиш эдим.
Ҳижрий 762 да чингизийлардан Олмалиғдаги Тўғлуқ Темурхон бутун Турон Туркистон ўлкасини ўзига қабул қилган сўнггида, ўғли Илёсхўжани уларга хон, Темур султонни унга вазир белгилаб, ўзи эса пойтахти Олмалиғга қайтмиш эди. Шаҳар ноз неъматларини татишмаган, турмуш маданиятидан янгигина баҳра ола бошлаган, хонлари бошлиқ Чийна амирлари бирданига Турон каби жаннат мисоллик жойларга эга бўлганликларидан ҳар томонлама маишатга берилиб, ўзларини тўғри тутолмадилар. Бунинг устига хон бўлмиш Илёсхўжа бир мамлакатни бошқара билгудек ақл сиёсати бор,
56


ишга ярамлик киши эмас эди. Хаиқарлик хонлари ўзларига қўшилиб ёрдамчилари бўлгач, унга суянишиб, киши айтишга жирканарлик зулм, хиёнат ишларини қилишга киришдилар.
Бироқ улуғ хон томонидан вазирлик мансаби берилган султон Темур ёшлигидан тортиб диёнатпарвар, адолатсевар бўлгани учун қаттиққўллик билан уларни бу зулмларидан қайтаришга турди. Темур султоннинг инсонпарварлик билан қилган бу ишига у ахмоқ золимлар чидаёлмай, унинг устидан йўқ туҳматлар қилишиб, «Темурнинг бизга бўйсунғуси келмайди, кўп ишларда бизга тўсқинлик қилади, у ўзи хон бўлғуси бор, бутун мамлакат халқи уни яхши кўриб ёқлайдилар. Улуғ хоннинг кичик хон ёрлиқларига эътибори кам бўлганлиги сабабли бизнинг ишларимиз кўп олға кетмаяпти», дейишиб, шунга ўхшаш, хоннинг ғазабини қўзғайдиган сўзлар ёзилган ҳолда пойтахт Олмалиғга арз туширмиш эдилар. Буни кўргач, Тўғлуқ Темурхон шарқдаги чингизий хонлари ичида биринчи бўлиб исломни қабул қилган диндор, ақллик киши бўлса ҳам, Ўрта Осиё хонлигини қўлдан чиқармаслик учун, ақлга қарши ўлароқ, Темур султоннинг ўлимига буйруқ юборади.
Бу хат янгидан иш бошлаган Темур султон қўлига тушиб қолади. Бунинг устига ваҳшиёна равишда қили-наётган мўғуллар зулмига чидаёлмай бутун Бухоро, Фарғона уламою машойихлари: «Агар бизларни Тарағай баҳодир ўғли Темур мўғуллар зулмидан қутқарар экан, биз унинг бошига тож қўндириб, олтин тахтга миндирган ҳолда ўзимизга шаръий подшоҳ кўтарамиз», деган бутун халқ тилидан шаръий фатво чиқариб, Темур султонга топширмиш эдилар.
Бунга кўра бу жаҳон қаҳрамони, ислом оламининг улуғ қўмондони, буткул турк улусининг фахрланарлик буюк султони, Қуръондаги «Аллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммадга ва ҳам ўзинглардан бўлган подшоҳларга итоат қилинглар», деган Аллоҳ ҳукмича, Туркистон ва бошқа бўйсунған мамлакатларга ҳақиқий шаръий ва қонуний подшоҳ эканлиги шак шубҳасиздир. Буюк воқеалар орқалик бу қаҳрамоннинг бутун оламга атоғи чиқиб, донғи кўтарилиб, бутун дунё халқи тилларида унинг тарихи достон бўлгандур. Ўзининг кимлигини танитиб, унинг ким эканлигини билдирувчи туркий тилида ўзи ёзган «Темур тузуклари» ва бошқа қонуннома асарлари эса бу қаҳрамоннинг қандайин улуғ доҳий эканлиги учун, энг кучлик гувоҳлардир. Шундай бўлғач, қайси бир кишилиги йўқ, ўз шарафини билмаган, бу гавҳарни қора тошдан ажрата олмаган олчоқ одамлар, маданият ташландиқлари, инсофсиз ёлғончи ялоқчилар, ўзларининг ифлос таъна тилларини бу қаҳрамонга теккизиб, унга зиён еткиза оладилар?!
Б а й т:
Жарқаноқ йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини, Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш. Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани
Дарди йўқлардин топилмас кўзларида томчи ёш. Аслида жавҳар кўран эрмас экандур ҳар киши, Қайда билгай парқини гавҳармидур ё қора тош. Илму ҳикмат дурларини сочма нокас олдида, Кирма, ул мажлисгаким, ифлос оёғлар бўлса бош. Гул ҳиди сассиқ эмиш ўсроқ қўнғизлар бурнига, Сўзи сассиқдан йироқ юр, хоҳ қаридур, хоҳи ёш. Узма умидни Соғуний, етказур Тангрим сани Тарқалур олам аро бир кун ҳақиқат бўлса фош.
Илгари кейин менинг бу китобимни ўқувчиларга маълум бўлғайким, Темур султонни ёқлаб юқоридаги сўзларни ёзишимнинг сабаби шулки, жаҳонгирлар бошлиғи қаҳрамон Темур султон 36 йиллик салтанат даврида, қисқача бўлса ҳам қондурғудек ўз таржимаи ҳолини ёзмиш экан; унга қўшимча қилиб давлат тутиш тартиблари, аскарий ясоқинтизом қонунлари тўпламини ҳам ёзиб, уни «Темур тузуклари» деб атамишдир. Темур томонидан ёзилган бу асар, аслида, ўз тили туркча ёзилган бўлса ҳам, сўнгги Бобур авлоди замонларида форсчага таржима бўлмишдир. Бу «олтин китоб» ўз замонасига кўра сиёсий, ҳарбий ясоқлар қонунномаси бўлганлиқдан, Темур шаҳзодалари уни қизғанишиб, ёшириб сақламиш эдилар. Тахт талашган шайбонийлар темурийларни енгандан кейин, мирза Бобур подшоҳликдан ажраб, хазиналарини ташлаб қочган бўлса ҳам, унга раҳматлар бўлсин, бу китобни у душман қўлида қоддирмай олиб кетмиш экан. Бироқ Ҳиндистонда узун йиллар давлат тутган унинг набиралари турк тилини унутиб, мажбурий равишда урду, форсий тиллик бўлганликлари учун боболари Темур султон асари «Темур тузуклари»дан фойдаланмай қолмиш эдилар. Шунга кўра, бу китобни у авлоддан қайси бирови экан, форсчага таржима қилишга буюрмиш эди.
57


Бу гавҳар китоб илк вақтида ёширин сақланиб, сўнгги кунлари эса форсча бўлиб қолгани учун, шу кунларгача ўз улуси, ўз меросхўрлари ундан фойдаланиши буён турсин, балки, Темурнинг бундай китоб ёзганлигини, баъзи ҳақиқий тарихчилардан бошқа, ҳеч ким билмаган эди. Мана шундан фойдаланган душманлар ва ҳам уларнинг ялоқчилари бу жаҳон қаҳрамони ҳақида ҳар турлик ақлдан ташқари ноҳақ туҳмат сўзлар ёзиб, матбуот орқали бутун халқ ичига тарқатмиш эдилар. Ўз тарихини танимаганликдан буларга қўшилганлар орасида ўз шарафини билмаган, олимсифат ерлик ахмоқлар ҳам оз эмас эди.
Шунга кўра «Темур тузуклари» номли бу қаҳрамон асарни қўлга келтириб, 1962 йили форсчадан ўз тили туркчага таржима қилдим. 1967 йили Ўзбекистонда янгидан чиқа бошлаган «Гулистон» журналида босилиб, бутун Ўзбекистон халқига тарқалгач, ўз тарихини тушунмаган Тожикистон «олимлари» аталмиш кишилар томонидан таржима устида ва ҳам Темур султон ҳақида ноҳақ ҳужумлар бошланган эди. Унга қарши биз ҳам суякка санчилғудек ақлий ва нақлий далиллар билан жавоб қайтариб, ҳаммани қаноатлантирган сўнггидагина, уларнинг эшаклари лойга ботиб, ўзлари таслим бўлдилар. Ўша ботқақ ўйларида ўзлари тутқалоқдан толласлаётқан чоғларида, шу ёзаётган «Туркистон қайғуси» тарихи воқеалари Темур устига етгач, у адабсизларнинг аҳмоқона сўзларини эскариб, ўқувчиларни шубҳадан чиқариш учун бу ўринда ёздим. Тарих ёзувчилар яхши ёмон, бўлган ўтган воқеаларни бўлганича- борича ҳақиқати билан ёзиб қолдиришлари уларнинг ўз вазифалари бўлганлиқдан, бу ҳам фойдадан ҳоли бўлмаса керак.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Темур султоннинг улуғ ҳиммати, унинг чекинмас чидами орқалик бутун Турон Туркистон мусулмонлари мўғуллар зулмидан қутулган бўлсалар ҳам, иккинчи бу томонлардан умидлари узилиши учун қочганлар орқасидан тақамиш қилиб қувлагани турди. Толас, Мерки, Ашмара орқали ўтказиб, шу сурганича Иссиқкўл, Қоракўл, Қарқара йўллари билан Текасга тушди. Бу ердан қувлаганича Оқсув, Кўксув, Ағиёз ошувларидан ошиб, мўғуллар орқасидан юриб ўлтириб, улуғ Юлдуз яйловига етиб тўхтади. Қараса, қочган мўғуллар бу ерда ҳам туришолмасдан, Илёсхўжа аскарлари туштушга тарқалиб қочмиш эдилар. Буни англағач, набираси Мирзо Улуғбек қўмондасида 10 минг аскар тайинлаб, Олтой томонга қочган Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ортидан қувғин қилди. Қочганлар эса, тиниққан от минганлари учун қувловчиларни етказмай, Иртиш сувидан ўтиб кетдилар. Булар ортидан юравериш хатарлик бўлганликдан, Мирзо Улуғбек шу ердан қайтиб Юлдузга келди.
Бу улуғ яйловда эрув қилиб, қирқ кун ўткузганларича қочган, писган мўғуллар ҳар томондан тўп-тўп бўлиб келишиб, ўз одатларича бош қўйиб, тиз букиб, барилари қуллик билдирдилар. Шу билан душмани енгилиб, бутун ишлар ўз ўрнида бажарилиб кўнгли тинчигач, зафар байроғини кўтарганича шон-шавкат билан хон ўрдуси, Тўғлуқ Темурхон пойтахти Олмалиғга қараб қайтди.
Жаҳонгир Чингиз ўрдуси биринчи қурилишида шу кунги қизил Мўғулистон маркази ҳисобланган Ўлан Ботир яқинидаги Қоруқурум деган жойда қурилмиш экандур. Сўнгра, бу авлоддан қайси бирлари томонидан у ердан кўчирилиб, Ғулжа шаҳри бошида, ҳозирги Қўрғос аталган Олмалиғга келтирилмиш эди. Ўша кундан бошлаб, Темур султон даврига келгунча, бутун Турон Туркистон мамлакатларига марказ бўлиб, мўғул хонлари буйруқ ёрлиқларини от улов чопарчилари орқали шу ердан юбориб турдилар. Ўтган хонлар уруғ аймоғлари, уларнинг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон оиласи билан бутун давлат арбобларининг қочмай қолганлари шу ерда эдилар. Хазина дафина, турлик асбоб ускуналар ўз вақтида Марказий Хитойдан келтирилган оқ тош, кўк тошлар каби хитой, мўғул ҳоқонларидан қолган тахт тошлари, булардан бошқа бутун мамлакатлардан жаҳонгир Чингиз даврида ва ундан кейинги вақтда ҳам талаб тортиб келтурилган турлик нарсаларнинг қолдиқлари шу Олмалиғдаги хон саройи хазинасида тўпланмиш эди.
Темур султон душманларини тор мор қилиб, ғолибият байроғини кўкка кўтарган ҳолда шон шараф билан Олмалиғ хон ўрдусига келиб тушди. Бу ерга келгач, биринчидан, мўғуллар ичида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, иккинчидан, «Хонлар Чингиз авлодидан бўлади», деган бутун турк улуслари олдида бузилмас қонун ҳукмини олган сўз кучини юмшатиш учун, Тўғлуқ Темурхоннинг бекачасини шонлиқ тўй томошалар ўтказиб, ўз никоҳига олади. Унинг ўз ўрнида қилган шу тадбири билан мўғуллар душманликлари дўстликка айланиб, хон қизини олгани учун Темур султонни «Кўрагон» деб атайдиларки, мўғулча куёв демакдир. Шу билан узун йиллардан бери йиғилиб ётган Олмалиғ хазинасини йиғиштирган сўнггида, янги хоним Туркон оғачани сеп седри, зебзийнатлари билан пойтахт Самарқандга олиб қайтмоқчи бўладилар. Бутун дунёга отағи чиққан жаҳонгир Чингизхоннинг набираси, улуғ ҳоқон Тўғлуқ Темурхоннинг қизи бўлғани учун, мўғулларнинг расм одатлари бўйича буюк ҳашамат кўрсатиб, хонимнинг тароғи ва сирғасини олтин укакларга (қутиларга, идишларга) солишиб, ҳурмат
58


атағи чиқариш учун ўрду сарой соқчиларидан ҳар бирини юзтадан икки юз қалмоқ кезиклашиб (галма- галдан) кўтарган ҳолда Самарқандга етказмиш эди. Ўша кундан бошлаб, тароқ кўтарганлар тарамочи, сирға кўтарганлар сирғали деб аталиб қолди.
Шу кунларда ҳам Самарқанд шаҳри атрофида «Сирғали», «Тарамочи» номида икки уруғ ўзбеклар яшамокдадир. Яна Чингиз замонида устига тахт ўрна-тилган, халқ оғзидаги тарихий оқтош, кўктошларни, ҳар бирининг ўзига лойиқлаб ясатилган араваларга солдириб, уларни ҳам Самарқандга келтирмиш эди. Англашимизча, оқтош Самарқанд Темур ўрдусида шу кунга давр сақланиб келган бўлса ҳам, кўктош, Самарқанд руслар томонидан босиб олингач, уни Темур султоннинг тахти ўрнида кўришиб, Петербург музейига юборилган деган хабарни англамиш эдик. Ҳар қандай бўлар экан, Ўзбекистон музейхоналарини зийнатлашга лойиқ тарихий эсдалигимиз бошқа аҳамияти қолмаган бўлса ҳам, ўз эгалари қўлида бўлиши лозимдир.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Ғулжага келганимизда тушган кишимиз эса, бизнинг бир юрт, бир маҳалла қадрдон оғайнимиз бўлгани учун, бу ердан бошқа ёққа чиқишга розилик беришмади. Буларнинг розилигига қараб, ярим йилга яқин шуларникида туриб қолдим. Қарасам, совет Русияси томонидан у ерга ҳам ҳар ёқлама иқтисодий тузоқлар қўйилиб, сайёдлик тўрлари ҳар қадамда тортилмиш экан. Даҳрийлар давлати қурилган кунидан бошлаб, мен Ғулжага ўтган 1931 йилгача сиёсий томондан бутун совет халқи чексиз оғирчиликлар кечирган ҳолда, иқтисодий томондан ҳам энг қаттиқ қисмчилик кўрмоқда эдилар. Шунга қарамай, иқтисодий борлиқ нарсаларини кўз бўёв қилиб, атрофга, айниқса Ғулжага чиқармиш экандир.
Энди бу ерда яшовчилар эса, кўпчилиги уйғур мусулмонлари бўлиб, булардан ташқари тунгон, қирғиз, қалмоқ, қозоқ, шива, сулун, оз бўлсалар ҳам бу ёқдан борган ўзбек, ўрис, нўғай қочоқлари бор эди. Бу мусулмонлар ичида нўғойлар, кўпчилиги диний томондан бор йўқ орасида бўлсалар ҳам, замонавий тушунчаларга эга кишилар эди. Қолганлари чеклик маълумот эгалари, уч тўрт кишидан бошқа бошдан оёқ барчаси қора ботқоққа ботмиш эдилар. Айниқса, шу ёқдан борган кўнгли кўр ўзбек бой савдогарлари ҳеч нарса кўрмагандай бўлишиб, парвоналар каби савдо «олови» атрофида айланмоқда эдилар.
Шундоқки, ислом шариатида ароқ ичиш мусулмонларга қандай ҳаром қилинган бўлса, ундан фойдаланиб тижорат қилишлари ҳам, қатъиян ҳаром қилинмишдур. Ғулжага келганимизда англамиш эдик, советдан ўтган моллар ичида энг кўп фойда чиқадиган нарса ичимлик экандур. Шунинг учун ҳаромхўр бой савдогарлар буни кўрганда бошқа молларга қарамай, оз ҳалолдан кўп ҳаромни ортиқ кўришиб, шунга киришганликдан кўпларининг қилган тижоратлари ҳаромга айланмиш эди. Ахири «Ал ҳабийсоту лил ҳабийсин», яъни «палит палитга? деган Қуръон ояти мазмунича, узундан бери йиғилиб келган ҳаром моллари, ўз лойиғи ҳаромхўрлар оғзига тушиб тугади. Қуръон-да: «Инноллоҳа ло йуғоййиру моби қовмин ҳатто йуғоййиру ма би анфу сиҳим», яъни «Бир миллат ўзларига юкланган Аллоҳ ҳукмини ўзгартмагунча уларга берган неъматни Аллоҳ улардан олмайди», демакдур. Қисқаси, қилма деганни қилиб, қил деганни қилмаганлар, Аллоҳ ҳукмини бузиб ўзгартирувчилардур.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Или ўлкаси Чингиздан илгари Гурхон даврида кўп ободон бўлганлиги тарихлардан ва ҳам илгари бузулган шаҳарлар ҳаробаларидан кўриниб туради. Ғулжа шаҳри атрофида бир неча ҳаробалар бордирким, эскидан қолган ҳар турлик олтин асбоблар, танга тиллалар кўп чиққанликдан ерлик халқ у ерларни Олтунлиқ деб атайдилар. Шу кунлари бўлса ҳар ёкдан, айниқса, ичкари Хитойдан келувчилар қазишиб, бу ерлардан кўп нарсалар топиб олмокдалар.
Бу орадан 80 неча йил ўтиб, Гурхон давлати йиқилиб, бу ерлар ҳароб бўлган сўнггида, Темурийлар даврига келгунча, узоқ йиллар чингизийларга марказ пойтахт бўлганлигини ёзмиш эдик. Бироқ, бу тахт эгалари Чингиз авлодининг биринчи ҳоқони Чиғатой баҳодир бошлиқ, энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхонга келгунча, шу оиладан ўтган бошқа ҳоқонлар каби Оқсарой, Кўксарой ясатиб, унда тахт қуриб ўлтирмасдан, илгариги кўчманчи турклар одатича, кийгиздан ясалган оқ ўтовларда Ўрду қуриб ўлтирмиш эдилар.
Ёзги, кун исиган чоғлари ҳашаматлик Оқ ўрдуларини Хонтангри (Ҳозирги Борохоро тоғ тизмалари) тоғларининг кенг яйловларига кўчирган бўлсалар ҳам, қиш кунларини шу пойтахт Олмалиғнинг оддий уйларида кечириш уларнинг одатлари эди. Шунинг учун Қўрғосдаги Тўғлуқ Темурхон қабри устига ясалган пештахтадан бошқа, эскилик асарларидан кўзга кўрингудек нарса йўкдур. Ғулжадан 20 чақиримча жанубий кун чиқиш томонидаги қамишлик тўқай ичида айланаси 15 20 гектар келгудек 5 6 ясама кўлларнинг ўрни кўриниб туради. Булар эса ўз даврида ўтган турк, мўғул хонлари томонидан қаздирилмиш экандур. Ғоз, ўрдак каби турлик сувсар ов қушлари сувга тушганда кўл айлана чопишиб,
59


хонлар замонларига кўра энг қизғин кўринган шикор ови ўтказар эканлар. Ғулжада марҳум Саидҳожи оғайнимиз меҳмон чақириб, уйига чиққанимизда Қойнуқ томонидаги эскидан қолган Олтунлиқ ҳаробаларини, юқорида ёзилган сувсар кўлларини кўриб, улардан анчагина тарихий маълумотлар олиб, яхши таъсирланмиш эдим.
«Фасийрув фил арди фанзурув осороллоҳ», яъни «Ер айланиб саёҳатп ҳилинглар, унда учраган нарсаларга ибратп кўзи билан қараб фойдаланинглар», деган Қуръон амрича, ҳимматплик илм эгалари, миллатпсевар Ватпан ўгиллари имкониятп борича ички тпашқи, айниқса, хорижий мамлакатпларни сайр саёҳатп кқлиб, улардан ҳар ёқлама ибратп олишлари, албатта, лозимдур. Бошқаларни кўриб уйгонмоқ, улардан улгу олиб ҳимматплари қўзжлмоқ каби ишлар эса, инсониятп оламида бўлиш имкониятпи бордур. Аммо советп тпупрогида яшовчи эрксиз инсонлар бу каби улуг неъматплардан маҳрум. Давлатп жосусларидан бошқа ҳеч кимга чиқиш рухсатп этпилмайди.
Яна бу ўлканинг ирмоғи ҳисобланган Или дарёси эса, сув кўпайган кунларида Сирдарё чўнглиғича бўлиб, бошқа вақтларда ҳам ундан кемасиз ўтиш мумкун эмасдур. Бу сувнинг боши уч оролга бўлинган бўлиб, биринчиси Текас тоғлари, Ғулжанинг жануб томонида; иккинчиси Кунас, тўғри шаркда; учинчиси Қош, шарқ-шимолдадир. Шу уч орол тоғларидан тўкилган уч ирмоқ қўшилғач, Или дарёси ҳосил бўлади ва тўғри ғарбга қараб оққан ҳолда Болқаш кўлига қуйилади.
Жаҳонгир Чингиз давридан бошланган давлат эгаларига Или ўлкаси, Олмалиғ шаҳри марказ пойтахт бўлгани учун, у ҳоқон авлодлари даврида бу жойда атрофдан келган ислом уламолари ҳам оз эмас эди. Айниқса, Чиғатой баҳодир ўзи ислом динига кирмаган бўлса ҳам, уни яхши кўрганликдан бошқаларга тўсқинлик қилмаган, узоқ яқиндан келувчи уламоларга ҳурмат кўрсатилар эди. Шунинг учун «яхшилар сийланган ерда йиғилади» дегандай, атрофдан келган олимларга Олмалиғ шаҳри марказ ҳисобланмиш эди. Ғулжанинг ғарбий жанубида «Хўнуқой мозор» деган қишлоқ бўлиб, машҳур имом Саккокий қабри шу ерда деб онгламиш эдим. Бу кишининг вафоти 626чи ҳижрияда бўлганига кўра, Чиғатой баҳодир даврига тўғри келади. Яна болосоғунлик «Суроҳ» тарихий асар эгаси Жамол Қарший Олмалиғ хони саройида илмий хизмат кўрсатиб турганини ўз саёҳатнома китобида ёзмишдур.
Ялпи Или тупроғи эса, ҳар турлик деҳқончилик, чорвачилик ишларига тўлиғи билан эл беришликдур. Айниқса, буғдой экинида энг бўлиғи бирга юз йигирма келтирганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Олмалиғ атрофлари эгизлиги Ҳимолай тоғларидан кейинги Тян-Шан, Хонтангри улуғ тоғлари билан ўралғанлиқдан, дунё бўйича кенгликда биринчи оталган Юлдуз, Қундуз, Кунас унинг узоқ яйловлари ҳисобланади. Шу каби Текас, Тўққизтара, Муҳуржирғалан, Кўкяйлов, Тўраяйлов деган кўрса кўз яйрайдиган ерлар эса, Олмалиғ атрофини ўраган яқин тоғ яйловларидир.
Тарихларда турк бешиги аталган Болосоғун, Иссиққўлнинг тоғларида Сўнгкўл, Манокелди, Махмал, Сусамир деган яйловлари бўлса ҳам, Олмалиғ яйловларига кўра торликдан бошқа яна сиёсий томонларига кўз солиб, Чингиз авлоди ҳукумат пойтахтларини Жунғория маркази Олмалиғда курмиш эдилар. Бу ўлканинг жуғрофий томони эса, шарқдан Ғўбий чўли, ғарбдан Олтунэмар тоғлари, жанубдан Тян-Шан Муздовони, шимолдан Олтой тоғлари билан чекланади. Бунинг сиёсий томони: қорахитой Гурхондан бошқа, турк улусининг биринчи ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб ХУШ асрга келгунча, Туркистон ҳоқонлари шарқда Хитой, ғарбда Турон, Эрон, Бағдодгача; шимол ва жанубда Қозон, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларига ҳукмрон эдилар.
Ўрта асрлар ўтиб, Оврупода илм маданият кўтарила бошлангач, Куръон ҳукмича улардан улгу олиб ўрганишимиз лозим эди. Йўқ, унга қарши ҳар ёқлама илм маърифатдан ортда қолгач, бутун мамлакатимизга, жаннат мисол она Ватанимизга дини, тили бошқа босқинчилар келиб бўлди. Ёлгизоқ ватанимиз, ҳокимиятимиз эмас, қачонки халқ тақдири бутунлай коммунистлар қўлига ўтти эрса, эрк ихтиёрларидан бутунлай ажраган ҳолда ҳеч ким нафақат болачақа, балки ўз қора бошига ҳам эга бўлолмай қолди. Энди бундан бирдан бир қутулиш чораси эса, замонавий илм фанларини тўлиги билан қўлга келтириб, қуролланган сўнггида вақти келар экан, Куръон бошчилиги остидагина мусулмонлар онглиқ равишда қутулиш ҳаракатларини қилар эканлар, ана шундагина ўзларини бу балодан кутқаза оладилар. Бундай ишларда эса аввал Қуръон кўрсатган йўл бирлик, иттифоқликни яхши сақламоқдур. Иккинчиси душманга қарши турганда ўлимдан қўрқмасликдур. Ҳеч бир инсон дунёда абадий яшамайди.