ҚОРАКЎЛ ШАҲРИ
Шу билан Тўқмоққа келиб минг турли ташвишлар орқали бирор йил ўткариб эдим, шу орада ўнтача шогирдларини эргаштирган ҳолда машҳур Лўлиқори лақаблик Рўзиқори домла бизникига меҳмон бўлиб Андижондан келиб қолди. Бу киши биз билан Бухорода бир пир, бир устоз бўлғонликдан, энг ҳурматлик саналган азиз меҳмонимиз эди. Имконият борича беш-ўн кунлаб меҳмоннавозлик хизматимизни бажо келтирдик. Қарасам, бу ернинг об-ҳавоси мижозларига тўғри келиб қолди. Асли мақсадлари эса Қоракўл (Ҳозирги Қирғизистон шаҳри) орқали Ёркентга, у ердан Ғулжага ўтмоқчи эканлар. Йўлбошчилари у томондан хабар келтургунча шу ерда турмоқчи бўлдилар. Дарҳол ўз истакларича, Тўқмоқдан ўн икки чақиримлик тоғ ичидаги Бектошота мозо-рига чиқариб қўйдим.
Бектошота — ҳозирги тарихдан 900 йил илгари ўтган Туркистон ҳоқонларидан Жамбулдаги Авлиёота лақаблик Қорахон подшоҳ билан замондошдир. Бек-тошота у кишининг лақаблари бўлиб, номлари эса Абдулазиз бободир. Меҳмонларимиз бу мозорга чиқа-рилгач, ихлослик мусулмонлар булар учун ҳар тўғрида ёрдамларини аямадилар. Орада 30 — 40 кун ўтгандан кейин буларни Ғулжа томонга кузатиб қўйдик.
Шу кунлар даҳрийлар давлатининг бошланғич даври бўлганлиқдан ГПУ жаллодларининг даҳшатли ҳара-катлари авж олмиш эди. Булар кетиб 5 — 10 кун ўтар-ўтмас мени Пишпекка чақириб сўроқка олғандин сўнгра қамоққа буюрдилар. Кетганлар устидан неча қайта сўроқ ўтказиб илинтира олмагач, уч ой чамалиқ қамоқда ётиб, яна бўшаниб чиқдим. Бу эса тўртинчи йўл қамалишим эди.
Шу сабабли сафар тараддудини кўриб, Тўқмоқдан 250 чақирим чамали шарқ томондаги Қоракўл шаҳрига бормоқчи бўлиб, йўлга чиқдим. Тўқмоқда турган отушлик Абдураҳмон туячи сафар йўлдошим бўлди. Уйдан чиққач, орада бир қўниб Иссиқкўлга етдик. У кунлари энг кўнгилли, манзарали бўлган кўлни бўйлаб юрганимизча Тўқмоқдан чиқиб бешинчи қўналғуда ша-ҳарда бўлдик. Қоракўл шаҳрининг қурилган ўрни — гўзал манзарали, кўркли бўлиб бир ёғи кўм-кўк ши-шадек кўкариб турган кўл қўлтиғига, иккинчи томони, тўғри кўчалар бўлиб, чўзилғанича ям-яшил қара-ғайли тоққа бориб туташган эди. Биз борган кунлари май ойига тўғри келганликдан ҳаво очиғида кўл кўкдай кўриниб, дала, тоғ-тошлари ям-яшил бўлиб кўзга таш-ланур эди. Шаҳарга киргач, марҳум отамиз қадрдонларидан отушлик Рўзиохун ҳожим уйига тушдик.
Қоракўл шаҳри неча томондан тарихий аҳамиятга эга бўлган бир ер устига қурилмишдир. Биринчидан, бу жойларни бутун тарихий китобларда Туркистон бешиги, турк отаси Ўғузхон пойтахти деб атайдилар. Иккинчидан, исломдан илгари маданиятли ўғуз турклари бўлган Эдиқут элининг тупки ватанлари бўлиб, Болосоғун эса турк ҳоқонларининг пойтахти эди. Учинчидан, Мовароуннаҳр (Турон) мамлакатларида мўғуллар ҳокимияти Темур султон томонидан зарбага уч-рагач, Тўғлуқ Темирхон ўғли Илёсхўжа қўшинини тақамиш қилиб юз минг аскар билан келаётган Амир Темур Иссиқкўл бўйлаб Қоракўл, Қорқора, Текас, Кўксув, Ўғуз орқали ўтиб, чўнг Юлдузга тушмиш эди.
У ердаги мўғул қолдиқлари ҳам енгилгач, Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ўз аскари билан Олтой орқали Қорақурум Монғулияга қочмишдир. Булар ортидан Мирзо Улуғбек бобоси Темур султон буйруғи билан ўн минг отлиқ аскар олиб қувган бўлса ҳам, қочқинларга етолмай, Эртиш сувидан қувиб ўтказиб ортга қайтмиш эди. Сўнгра Улуғбекга етарлик аскар қўшиб Муздовон орқали Олтишаҳарга ўтиш, у ерлардаги мўғуллар ҳокимиятини битиргач, Кошғар орқали Ан-дижонга боришни буюрди. Ўзи бўлса бор лашкари билан ғолибият зафар байроғини кўтарганича Юлдуздан қайтиб Тойошув, Доғут, Кунас орқали Тўғлуқ Темирхон пойтахти Олмалиғга, ҳозирги Қўрғосга кир-ди. Бу ердаги хон хазиналаридан қолдиқларини сипи-риб олгандан сўнгра, ҳоқон оиласига эга бўлиб, хон қизини ўзига никоҳга олгач, мўғуллар уни кўрагон (куёв) деб атадилар. Ўз расмларича улуғлаб, хон қизи тароғини юз мўғул, сирғасини яна юз мўғул олтин қутиларга солишиб бошларида кўтаришганларича Са-марқандга келтирдилар. Шулар уруғидан Тарамочи, Сирғали номида икки қабила ўзбеклашиб, Самарқанд, Шаҳрисабз атрофида ҳозирги кунга довур яшаб кел-моқдалар. Темур султон шу сафарида мўғулларга энг сўнгги қаҳшатқич зарба бериб, Турон-Туркистон элидан уларнинг ҳокимиятини туб-томири билан юлиб ташламишдир. Чингизийлар давлатининг сўнгги ҳоқони Тўғлуқ Темирхоннинг Самарқандга келтирилган хази-наси ичида яшил тошдан ясалган бирови кўк, иккинчиси — ок тусли каттароқ тахт тошлари ҳам бор эди. Самарқандда «Хитойдан келган кўктош» деган халқ оғзидаги сўз асли шундан чиққан бўлиши керак. Кўрганлардан эшитишимизча, бу тошларнинг тўрт пуч-моғида коса оғзидек тўрт ўйиғи бор экан.
Туркистон халқи ўзларига бир кишини хон кўтар-моқчи бўлсалар, расм одатларича шу ўйиқларга
31


тилла тўлдириб қўяр эканлар. Сўнгра, юз киши сиғиб ўлтур-ғудек, катта бир оқ кийгиз устига хон бўлмиш кишини ўлтирғизиб, тўқсон икки бовли (унвонли) ўзбек-турк уруғидан келган тўқсон икки улус беклари кўта-ришиб, тахт тоши устига қўяр эканлар. Палончини хон кўтардик деган сўз асли шундан чиқмишдир. Бу эса бутун халқ унинг хонлигига розилик билдириб, унга берган байатлари ўрнида қўлланиб келинган турк тузукларининг бирисидир. Шунда тахт тоши пучмоғларидаги уймаланган тиллани атрофдан келган улус вакиллари — беклар бўлишиб олур эканлар. Мана, маданият ваҳшийлари Ватанимизга қадам қўймасдан илгари, Турон аҳлининг хон сайлаш усуллари шу асосга қурилмиш эди. Бунга кўра бутун халқ розилигини олиш бу ишда шарт қилинганлиги билинади. Ҳақиқий сайлов шундай, халқ розилиги билан бўлиши керакдир. Йўқ эса ўзларини халқ ҳукумати атаган маданият ваҳшийлари кўзбўёв, ёлғон сайловларини эллик йиллардан бери кино кўрсатгандек қилиб ўтказмокдалар, лекин қоғозни бир тешикдан олиб иккинчисига таш-лашдан бошқани ҳеч ким билмайди ва ҳам билиш ҳақига эга эмасдир.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Қо-ракўл шаҳрида бир ой чамали турдим, бу ердаги му- сулмонларнинг кўпчилиги уйғурлар бўлиб, қолғанлари — ўзбек, нўғой, тунгон ва сарт қалмоқ (мўғул мусулмонлари) эдилар. Борган кунимдан бошлаб, кеча-кундиз демай халқ боса бошлади. У кунлари мусул-монлар менинг олдимга киришиб диний масалалар, ахлоқий ваъз-насиҳат англашга ортиқ қизиқар эдилар. Биринчи жумъа Нўғой катта масжидида, иккинчи жумъа тунгон жомеъсида оят, ҳадислардан маънилар баён қилиб, иймон-ислом асосларини тушунтир-дим. Дардлик кўнглимдан чиққан руҳоний ваъзлар сўзлаганимда, масжид тўла неча минглаган мусулмонлардан чиққан йиғи зори товушлари билан жомеъ би-нолари ларзага келмиш эди. Бу каби руҳий томондан лаззатланиб, ботиний сезгуларининг қўзғолиш хусуси-ятлари кўпинча диний ваъз мажлисларидагина кўри-нади.
«Одам ўғлининг яхшилари фаришталардан ҳам ор-тикдир», — деб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисса-лом бошлиқ ўтган барча яловчи-пайғамбарлар бу сўзнинг чинлигига тўнуқлик (гувоҳлик) берадилар. Уларнинг ёвуз-ёмонлари эса, йиртқичларни йўлда қолдириб, шай-тонларга дарс беради. Ҳозирги бизнинг давримизда (1967 йил) Ғарбий, Шарқий Туркистон босқинчила-рининг қилаётган чексиз зулмлари эса, бунинг жонлик гувоҳидир. Инсон яратилгандан бери икки Тур-кистон мусулмонлари учун бу каби зиёни туганмас, зарбаси узулмас узун офат — қизил бало ҳеч вақт, ҳеч қачон кўрилмагандир. Негаким, дунё борлиғидан бери худосиз-динсизлар қўлига қурол ўтиб, ҳоки-мият устига минмаган эдилар. Бу йиртқичлар инсонларни ёлғизгина диний, ватаний, шахсий ҳуқуқларидан эмас, балки инсоний ҳақларидан ҳам бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида ишлатмоқдадир.
Асримиз бошида чиққан сиёсий фирқалар ичида коммунизм каби ақлдан йироқ, хаёлий бир маслак аҳли бўлган эмас. Мана шу хаёлий маслак эгалари 50 йилдан бери ақлдан ташқари тузумларини қурол кучи билан халқ устида юргизиб келадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қиёмат аломати сўрал-миш эди: «Унда ҳаромзоданинг ўғли — ҳаромзодалар ҳукумат эгаси бўлиб, халқ устида зулм ҳукмини юрғизади», — дедилар. Ҳозирда эса, нақд шу кунлар устида турибмиз. Энди бу фирқадан қандай яхшилик умиди бўлурким, буларнинг асосий тузумлари — ху-досизлик, динсизликка, ўзларидан бошқа ҳеч нарсага ишонмасликка қурилган бўлса. Чунки, динсизлик ҳар бир ёмонликка йўл очади, инсонни инсонлик сифатида тутиб турадиган, ҳар бир яхшиликка бошлайдиган нарса — диндур.
Қоракўл шаҳрида қанча турган бўлсам ҳам, уйқи вақтларидан бошқа чоғлари келим-кетимдан бўшанол-мадим. Шундай бўлса ҳам вақт топиб, машҳур швед сайёҳи Ванхидиннинг «Такламакон» асарини ва «Ти-бет» саёҳатнома китобларини ўқиб чиқдим, улардин кўп фойдаландим. Ўзгариш олдида таланга учраган Қоракўл кутубхонаси татарча, усмонли туркчадан тар-жима қилинган нодир асарлар кўплиги билан маш-ҳур эди. Инқилоб бошланган даврда қонунсиз қора куч, нодон одамлар ҳокимияти қурилганликдан ша-ҳарлардаги кутубхоналар ва бошқа маданий асарларнинг кўплари зои бўлмишдир.
Ўрта аср ваҳшийлари — мўғул аскарлари ўз вақтида ислом маркази бўлган Бағдод шаҳрига босиб кирганларида, улар наздида ўлжага арзимас, ғоят қимматбаҳо, нафис, нодир китоблар Дажла дарёсига тушганликдан, олти ойлаб дарё суви қорайиб оққанлиги тарихларда ёзилмишдир. Ундан ҳам жирканчли ишларга йигирманчи асрда маданий йиртқичлар ҳоки-мияти даврида йўл қўйилганликдан, анчагина тарихий асарларимизни, халқ қўлида сақланиб ётган қиммат-баҳо, нодир қўлёзма китобларимизни эгалари қўрққанларидан ўтта ёқтириб, сувга оқизишга мажбур бўлмиш эдилар. Ёлғиз ўзимнинг Тўқмоқ, Сўқулукдаги бирор арава келгудек ҳар турли китобларим эса, шу кўмилганича чириб ер остида қолмишдир. Бу каби фожиалар ёлғиз чет ўлкалардагина эмас, балки ҳукумат мар-кази Петроград кутубхоналарида ҳам бўлмиш эди. Шундоққи, бутун ислом олами кўз тиккан, 1300 йилдан ортиқ тарихий шарафга эга бўлган Мусҳаф Усмоний, яъни ҳазрат Усмон устида шаҳодат топган Қуръ-он, шу
32


кутубхонада сақланиб келар эди. Оти мусул-мон бир неча гумроҳлар томонидан унинг анчагина варақлари олинмишдир. Марҳум Татаристон муфтийси ҳазрати Ризафаҳрий бошлиқ Мусоҳазрат ва бошқа олимлар бу фожиадан хабар топгач, дарҳол чорасига киришиб, бу улуғ тарихий Қуръон шу кунга давр сақланиб қолинишига сабабчи бўлдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин! Ҳозирда эса бу Қуръон Тошкент музейхонасида сақланиб, четдан келган саёҳатчиларга, айниқса мусулмонлар учун бек ҳурматли нодир эсталик ҳисобланади.
Шундай қилиб, Қоракўл шаҳрида бир ой — қирқ кун чамали турғаним сўнггида, у ердан қайтиб Тўқмоққа келдим ва яна бир воқеа устидан чиқдим. Шундоқки, ҳозирги кунларда Арабистонда туришган Олтинхон, Мубашширхонларнинг устози, асли Косон зодагонларидан, Фарғона вилоятида обрўйи баланд бўлган, замонасига кўра улуғ олимлардан саналган, марҳум Носирхон тўра коммунистларга қарши қўзғо-лон кўтармиш эди. Нима қилишларини билолмай, сувга оққан кишидай ҳайронликда турган мусулмонлар, ўз диний олимларини илоҳий кучдан холи бўлмаса керак деб гумон қилганликларидан, мол-жонларини аямай, у кишига қўшилувчилар ўлка бўйлаб кўпаймиш эди.
Бироқ, иш вақтидан ўтган, не фурсатлар қўлдан кетган эди. Узоқ-яқиндаги большевикларга қарши кўтарилган қўзғолонлар бутунлай бостирилиб, ишлари марказга боғланмиш эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Ҳар оқил киши ўз замонасига тушунган бўлсин», деган ҳикматлик сўзларига амал қилиш ва пайғамбаримизнинг 23 йиллик нубуват давридаги ибратлик таржимаи ҳолидан хабардор бўлиш ҳаммадан кўпроқ ислом олимларига лозим эди. Замонавий сиёсат оламидан хабарсиз бўлганликдан у кишининг бутун ишлари тескарисига айланди. Ёлғиз қўзғолончиларгина эмас, шулар баҳона ўзларига тўғри келмаган, икки кишига сўзи ўтарлик одамлардан Наманган, Косон атрофлари билан ҳеч жойда қолдирмай, отиб-чопиб ўлдирдилар. Қолган қўлга тушганлари қаттиқ қамоқда ёки узоқ сургунларга юборилиб, йўқотилди. Бечора Носирхонтўра қочиб юрган еридан икки ўспирин ўғли билан ушланиб, Тошкентга келтирилган сўнггида, энг қаттиқ, ер ости, қоронғу зиндонда ётқонлиғини эшитган эдик. Сўнгра икки ўғли билан бирликда ўлим жазоси берилиб, дунёдан йўқотилмишдир. Агар 6у киши ўрнида сиёсат оламидан хабардор, онглик бошқа биров бўлганида, ишни бошқача ташкилий равишда олиб борар эди. Бу қадар улуғ қўзғолон майдонида тўкилган ерлик халқ қонлари бекорга кетмас эди. Чунки, жанубий томондаги Афғон ва Ҳиндистон чегаралари қўлга келтирилса, у ёқдан ёрдам етказиш имконияти туғилмиш эди; онгсизлик шумлигидан шу ишни бажара олмадилар.
ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ
Бу иш (Носирхонтўра қўзғолони) бошланиш олдидан Қирғизистон атрофига ва бошқа жойларга махсус кишилар юборилмиш экан. Худо сақлаб, у кунлари мен Қоракўлда бўлганим учун ҳеч ишдан хабарим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам уйга келиб, ҳафта ўтмай, шу чоғдаги ваҳшийлик одатлари-ча, ширин уйқу, тун яримида ГПУ жаллодлари томдан тушиб, мени босдилар. Кеча қоронғусида қуроллик ҳарбий кишиларга туюқсиздан кўзлари тушиб, қўрққанликдан мўлтирашиб турган хотин-болалар ҳолларини нима деб айтишга тўғри келади? Шунинг учун бу каби даҳшатлик кўриниш кўрмаган кўп кишилар юрак ўйнақ касалликларига йўлиқмиш эди. Сўнгра кўзга кўринган ёзувчизувларни йиғиштириб, мени ҳай-даганларича, Пишпекга келтиргач, ҳеч нима сўрамасдан ер ости уйи — зиндонга киргизиб қамаб қўйиш-ди. Бу йўли ушланиб, уч ой чамали ётганим ичида ҳар ёқлама қаттиқ текшириш ўтказган сўнггида, бу ишдан менинг хабарим йўқлиги булар олдида аниқ-ланмиш эди. Шу баҳона бўлди, ҳақиқатда эса, ғойи-бий куч ёрдами етти бўлғайким, бу каби даҳшатлик қамоқ балосидан кўп узоқламай яна қутулиб чиқдим.
Энди бундан буён бу ерда туришим ўз бошим ёки диним учун хатарлик эканлигини аниқ тушунмиш эдим. Шунинг учун Ғулжа томон кетмоқчи бўлаётган дўст кишилардан Абиш деган қирғизга йўлиқиб, у билан сафар йўлдоши бўлишга ваъдалашиб, икковимиз қўл олишдик. Сўнгра бек соқлик билан сафар жамалғасини қилишга киришдим. От-улоқ, озиқ-овқат тайёрлангач, 1930 йили сентябр ойи бошларида қўл олишган йўлдошим Абиш келди. Мен шу кунларда эса Тўқмоқдан олти чақирим бўлган Шўртепадаги еримда деҳ-қончилик ишлари билан қуймалашиб ётган эдим. Ишларим чала бўлсада мўлжалим бузилмаслиги учун, борлиғин Тангрига топшириб, оқшом номози ўтаган сўнггида чалақозоқ тоғалардан Абдурашид хўжа, тун-гон Мокемир, йўлдошчи қирғиз Абиш — тўрт киши отланиб эл ёта Тўқмоқдаги қўрога келдик.
Сўзим шу ерга етгач кўнглим мунгланиб, кўзим ёшланди, чунки юқориги йўлдошларим ва булардан
33


бошқа кўп сонли мунгдошларимдан энди ҳаёт оламида бирорта ҳам киши қолмапти. Ёшлик — йигитлик чоғларимдан бери халқ учун бошланган ғам-қайғулик кунларим эса, умрим давомича узилмай шу ҳозирги дав-рига эришди.
Кўз очкан кунимдан бошлаб кўзлаган мақсадим — Шарқий Туркистон озодлиги — қанчалик тўкилган Ватан болаларининг муқаддас ёш қонлари ҳисобига қўлга келмиш эди. Начораки, ўзини эзилган- янчилган халқларни золимлардан қутқазувчи, дунё бўйича ҳақсиз-мазлумларга ёрдам берувчи ҳисоблаган алдамчи, каззоб Сталин ҳукумати олти миллион уйгур мусулмонларини ўз фойдаси учун қурбон қилди. Кўйни қашқир огзидан қутқарди, лекин кечқурун қўл-оёгини боглаб қассобга топширди. Кўринг, энди шу кунларда (1967 йил) бу бечора мазлум қардошларимиз Хитой босқинчилари, йиртқич коммунистлар тиш-тирноқлари орасида чайналиб; диний, миллий ҳуқуқлари буён турсин, инсоний ҳуқуқларидан ҳам бутунлай ажраб, ютилиш олдида турибдилар. Агар бирор ба-ҳона бўлиб, умумий дунё сиёсати ўзгармас экан, Чиқиш, Ботиш — икки Туркистон аҳллари кўп узоқламаёқ босқинчилар тўлқинлари остида кўмилиб кетишлари мумкиндир.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шу кеча оилам устига туюқсиздан келиб, улардан узилиб чиқишимдаги тортган руҳий-виждоний азобларимни эсласам, орадан 40 йил ўтган бўлса ҳам, ўша фожиа зарбасидан кўнглим яраси ҳали ҳам битмаганликдан, қаламим учидан оққан қора сиёҳ у кунни эскариб қонга айланур эди. Чунки, ҳеч ишдан хабари йўқ марҳума оналари бошлиқ у кунда бариси ёш, уйғоқ — уйқулуқ ўғил, қизларим устиларига тун қоронғусида эшикдан кириб келишим билан, барилари кўзимга жалдирашиб қараб туришди. Энди сизларни Аллоҳга топширдим. Ер усти тор кўриниб, ҳеч жойга сиғмай қолдим, йўлдошларим кўчада қарашиб турибди. «Омин» денглар дейишим билан, чўнг-кичик демай уввос тортқонларича қўл-оёқларимни қучоқлашиб, «Бизни кимга ташлаб кетасиз?» - деб йиғлашгани турдилар. Кўнглим бузилиб бошимга тоғ ағдарилди, нима қилишимни билолмай, ҳайронликда қолдим. Шундоқ бўлса ҳам раҳматул-оламин пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошларига келган кулфатларни кўз олдимга келтириб, бир оз ўзимни босиб олганим сўнггида, яхши сўзлар билан болаларни ҳам бироз юпантиргандай бўлдим. Шунинг билан уларга билган васият- насиҳатларимни айтиб, қолганини Аллоҳга топшириб, йўлга чиқдим.
Шу кеча юрганимизча саҳарга яқин Қорабулоқдан ўтиб, Буролсой оғзидаги бир қора саройга тушиб, кун бўйи кишига кўринмай, бир уй ичига кириб ётдик. Чунки, бу тўрт йўлдош ўртамизда бир бешотар милтиқ, уч барданка ва бошқа қуролларимиз бўлганликдан, кундуз куни кўриниб юришимиз хатарлик эди.
Шунга кўра оқшом номозини ўтаб олиб, кўз қорғуланғоч отланиб йўлга тушдик. Ичимизда йўлбошчимиз Абиш қирғиз бўлғонидек, довюрак баҳодир йигитимиз тунгони Мокемир эди. Агар душман тўсқовуллари (чегара, йўл зобитлари, посбонлари) билан учрашиб қолгудек бўлсак, улардан қутулиш чораси топилмаган тақдирда қурол қўллаш ишини унга топширдик. Шу билан Кемен сувини бўйлаб юрганимизча тонгга яқин Шодмон ботир ҳожининг қишлови — Чўнг Кемен кўприги остига етдик.
Бу киши эса қирғизлар ичида ота-боболаридан бери эл сўраб, юрт кутиб келган Шодмон ботир, Жантай ботир ўғли, Қорабек ботир ўғли, Атака ботир ўғли, Тинай ботир ўғли бўлиб тўққиз ота- боболаригача эл устида ўтган, ўз замонасида қозоқ, қирғиз хони аталган зўр манаплардан эди. Марҳум отамиз билан дўстлик алоқаси бўлганликдан ўзи билан ҳаётлигида ҳам кўришиб, хизматида ҳам бўлган эдим. Инсонга ёқимли яхши хислатларнинг кўпига эга эди, Аллоҳ раҳмат қилсин! Киши ҳайрон қолгудек даражада унинг қилган баҳодирликларини шу кунларга давр қирғиз қариялари қизғинлик билан ўзаро достон қиладилар. Ўзим кўргандай, эшитганларимдан бир-икковини эсталик учун бу ўринда ёзиб қолдиришни лозим кўрдим.
Маълум бўлғайки, Шодмон ҳожининг илгаридан бери ерлаб келган қишлоқ жойларини Чўнг Кемен, Кичик Кемен деб атайдилар. Булар эса Тян-Шан тоғларининг қалин тармоқлари орасида жойлашган бўлиб, Кичик Кеменни Шодмон ҳожим қишлоқ тутмиш эди. Ўз даврида Эдиқут эли — Болосоғун ўлкасини суғо-риб қондирган Чуй дарёсининг ярим қисми шу қишлоқ ўртасидан оқиб ўтарди. Бу сув, тошқин вақтларида от-улоғга кечик бермас эди. Сувнинг келиш томони юқори бўлғонлиқдан тез оқарлиги устига, сув ости кўрам (кўринадиган) тошлари билан тўлиқдир. Бундай сувдан кечиб ўтиш кўп хатарлик бўлур. Мана шундай тошқин кунлардан бирида, сув ҳайқириб оқаётганида, мол боқиб юрган бир қирғиз чоли оқиб кетиб, жон талвасаси билан сув ўртасида кўриниб турган бир йўғон тош устига чиқиб олмиш эди. Шу атрофдаги қирғиз йи-гитларидан ҳеч бир киши уни бу ҳалокатлик сувдан қутқариб олиб чиқишга журъат қилолмагач, «Ботир Шодмон қўлидан келмайдиган иш йўқ, Ҳизр назар солган киши», деб ишонган қирғизлар, бу даҳшатли хабарни унга билдирадилар. Буни англаши билан
34


човитга (ташланишга тайёрланиб турган) турган йўлборсдай турқи бузилиб, ўнги ўзга-риб: «Ҳай, аттанг! Инграгир замон бизга ёмон болла-рин қолдирган экан; торт тўр айғир отимни», деб ҳайқирмишдир.
Болалик кунидан тортиб, бир айтган сўзидан қайт-маслиғини билган хизматчи-тобунлари иложисиз бўлиб, у айтган отини келтиришга мажбур бўлғанлар. Шу орада чўнг кишилардан ўзининг тенг-тушлари кели-шиб қолиб: «Ҳай, ботир, тилсиз ёвга қарши чиқиб, ботирлик қилиш қандай бўлар экин? Кўпчилик эл йиғилса бошқа бир иложин қилар эдик», дейишиб, ҳар қанча ёлворишса ҳам, қарамай, отланиб сув то-монга қараб жўнабди. Буни кўргач, нима қилишларини билолмай, ё уни бу ишдан қайтаролмай, бутун халқ қўрқинчга тушиб, ҳайронлиқда қолибди. Мукуш, Камол деган отоқлиқ ўғилларининг онаси, унинг олдида энг суюклик, эл ичида қадри улуғ Лакабайбиче деган хотини йиғлаб-ёлвориб: «Ҳай, ботир, бу ишни қўйинг, сиздан сўрардим», деб ўзини от остига ташлаганига қарамай, отака-ўрани қишқирғанича, сув юқориси томон от қўймишдур.
Бундай даҳшатли хабар тарқалиши билан ҳар ёкдан от чопишиб келган қирғизлар сув бўйларида тўпланишиб, ҳайронлик ҳолда қарашиб турған эдилар. Кўриб турган кишиларнинг айтишларича, шундайин даҳшатлик ўлим хатарлик, тилсиз ёв устига келганида яна баҳодирлиги билиниб, ўзида ҳеч қандай ўзгариш сезилмаган эди. Балки ўзини, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан паноҳ тилаган кўзсиз-тилсиз сув балоси олдида турганини кўриб, бу каби даҳшатлик хатарга дучор бўлган бир бечорани қутқазишга ҳиммат қилғонини билгач, ўз тилича: «О қудояй, қўлдой кўр!» наърасини тортганича, сув ўртасидаги тош устида бақадек чаплашиб ётган чолни мўлжаллаб анчагина юқорндан «Аллоҳ» деб от солмишдур.
Уйлардек ўркашлаб-кўпириб ётган даҳшатлик сув тўлқини ичида белидан ботган ҳолда тошдан тошга урилиб, «О худо»лаб келаётган Шодмон ботирга сув бўйида қарашиб турган қалин халқнинг кўзлари тушгач, «О худо, ўзинг сақлай кўр», деб қичқирған товушлари кўкка кўтарилмиш эди. Оила жонкуярлари ҳар ёқдан «О қудай» деб қичқурур эдилар. Шундайин ҳайбатли-даҳшатлик сув ичида жон ҳовучлаган ҳолда ёпишиб ётган чала ўлик чол устига ета келиб, «Жонинг бўлса, узат қўлингни!» деб қаттиқ қичқирган бўлса ҳам, эси оққанлиқдин қўл узатол-мағач, ботир қўлига илинмай ўқдек оқаётган сув сирпандиси (сув тезлиги маъносида) билан ўтиб кетмишдур. Буни кўрган бутун халқ сурон солишиб: «Энди иш тугади, баҳодирлик ўз чекидан ўтди, сиздай киши бизга қайдан топилади. Бундай чолларнинг неча минглари сизнинг бир тол тирноғингизга тенг келмайди!» дейишиб, қичқиришган бўлсалар ҳам, буларга қараб қўймай, сувдан чиқиши билан яна «Аллоҳ» садосини кўтариб, иккинчи йўли билан сувга кирганида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам «Баҳодирларни Аллоҳ дўст тутқай, тилакларини худо қайтармағай. Ҳар ишда чидамлик-саботликларни мақсадларига етказгай» деганларидек, Аллоҳ ёрдами етти бўлғайким, ул чалажон чолни ўлим оғзидан қутқариб, от олдига ўнгарганича (устига миндирганича, опочлаганича), бу каби даҳшатли сувдан саломат чиқмишдур.
Яна бир куни Оқ Ўркавда қурдошлари билан қимиз ичиб ўлтириб экан, йирокдан чиққан шов-қин- сурон товуши эшитилмишдур. «Бу нима гап?» деб сўраса: «Ҳай, ботир, сув ёқасидаги қалин чирғанак ичида бир йўлбарс ётқанлиғини эл билишиб қолиб, мерганлари билан келган кўпчилик халқ уни ётқан еридан қўзғатиб очиққа чиқаролмай ётадилар», деганларида: «Ҳай, инграгирлар, кўпчилик ҳеч иш қилолмайди, ҳар вақт халқи ортида турган баҳодир, етук бир киши кўп иш қила олади», деб юртовул (юртда, овулда, эл ичида) кунларидаги кийим-бошларини кийиб, қилич осилган ҳолда отланмишдур.
Ботирнинг одати, киришган ишидан қайтмаслиғи эл ичида маълум бўлғанликдан, бу ишдан қайтариш тўғрисида ҳеч ким оғиз очалмаган эди. Шундоқ бўлса ҳам ер усти ҳайвонлари ичида оти улуғ, ҳайбати зўр, чангали даҳшатли йиртқич-йўлбарсга тўқнашувни ўйлашиб, кўз отар мерган иниси Мо-мутжон йўлдоши бўлмишдур. Шу юрганича эргашган томошачи кишилар биргалигида кўпчилик халқ ўрашиб олған қалин чирғанақ яқинига келганида: «Ҳай жонивор, сен — ҳайвондан чиққан йўлбарс бўлсанг, мен инсондан туғилган арслонмен!», деб яроқлаган яланг қиличи билан онинг устига отил-миш экан, ботир ҳужумига йўлбарс чидаёлмай, ётган еридан қочиб чиқаётганида иниси Момут отган ўқдан қаттиқ яраланмиш эди. Буни кўргач: «Ҳай, энди ёғий яраланди, яраланған ёвни хотин олғай», — деб уйига қайтмишдур.
Учинчи воқеа. Ҳаж сафарига кетаётганида мозорларни зиёрат қилмоқчи бўлиб, Самарқандга тушмуш экан. Амир Темур қабрига кирганида қараса, саёҳат учун келган рус зобит (офиқер) ларидан бирови Темур султон қабрига оёғини тираб хат ёзаётганини кўрибдур. Буни кўргач баҳодирлиги қўзғалиб: «Ҳай, путинг (оёғинг) кесилгур жунбош (боши жунли, сочли), эр қадрини билмаган, торт оёғингни!», деб ҳайқирган экан, қўрққанидан сапчиб туриб кечирим сўрамишдур.
35


Болалик кунидан бошлаб кўрсатган бу баҳодирнинг шу каби киши ҳайрон қоларлик ишлари жуда кўпдир. Бунинг баҳодирлиги, сахийлиги устидан бошқа эмас, ўзим кўрган-билганларимни ёзар экан-ман, ўз олдига бир китобча бўлиши мумкиндур.
Инсон яхшилиги кўмилиб кетмасин, худо хуш кўрган фазилат бўлган турк улусининг баҳодирлигидан келажак бўғинларимизга ўрнак бўлиб, ибрат ол-ғўдек сўзларни бу ўринда келтурдим.
Б а й т:
Тилим турк халқимга кўп офарин қил, Наёнглиқ махтасанг оздур аниқ бил! Яраш чоғида меҳмондек ўтирғай, Уруш кунларда арслондек отилғай.
Бироқ пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ҳар одам ўз замонасига яхши тушуниши керак. Ўтмишдаги кўкрак кериб от чопган, найза солиб ёв олган, ота-боболаримиз ўз замоналарига яраша устиларига юкланган диний, миллий бурчларини ўтаганликлари учун Ватанларини босқинчилардан сақлаб, ўз ҳокимиятларини қўлларидан чиқармаган эдилар. Кейинги уч юз йилда жаҳолат, хурофот балчиғига ботиб, нодонлик, тушунмаслик офатига йўлиққанлик натижасида руслар Ватанимизга зўрлик, қурол кучи билан босиб кириб, эрклик ҳокимиятимизни қўлимиздан тортиб олганига шу кунлари тўғри юз йил тўлмишдур.
Ватанимизга биринчи бостириб кирган шум оёқ чор ҳукумати эллик йиллик даврида Туркистон халқини бутунлай қоронғиликда, илм-маърифатдан узоқ тутиб келган бўлса ҳам, сурбетларча русларни кўплаб кўчириб келмаган эди. Ерлик халқнинг эрки ўзида, Ватани қўлида бўлиб, диний маросимлари, мактаб мадрасалари, ҳар турли жамоат ишлари ўз ихтиёрларида эди. Қачонки, халқ ғамини қайғурган бўлиб кўринган ёлғончи алдамчи, устал ошиғи, мансабпараст коммунистлар, қурол кучи билан ва ҳам ўнг сўлини, фойда зиёнини ажратмаган, тушунмаган, виждонсиз, қорақуров нодонлардан фойдаланиб, ўз ҳокимиятларини ўрнатиб олгандан сўнгра, бутун ишларни ўзгартиришга киришдилар. Шундоқки, буларнинг ҳокимиятлари динсизлик худосизлик асосига қурилганликдан, биринчи кундан бошлабоқ, бутун диний ишларни, шариат ҳукмларини йўққа чиқариб, мактаб мадрасалар, масжид хонақолардан бузилмай қолганларини чойхона, ўйинхоналарга ўхшаш ўзлари учун кераклик ўринларга айлантирдилар.
Маълумдирки, дунё яратилгандан бери ер устидаги инсонлар ўз эркларича ишлаб, тилаган жойларида ўз ихтиёрларича яшаб келмиш эдилар. Чунки, инсон боласи асли яратилишидаёқ, ўз эрк- ихтиёрига эга бўлиши сифатида тугилиб, бошқа ҳайвонлардан шу орқали фарқли бўлмишдур. Ҳаёт олами ичра ҳеч бир замон, ҳеч бир мамлакатда инсонларни эрк ихтиёрларидан ажратиб, тилсиз ҳайвонлар қаторида мажбурий ишлатиш киши хаёлига келмаган эди. Энди бу хаёлий тузимни қўлланувчилар, хаёлпараст Ленин бошлиқ, қурол кучи билан шу каби шармандачиликларни амалга ошириб, 50 йилдан бери халқни қийнаб келадилар.
Б а й т:
Қайғулик тунлар узайди, тонг отар кун бормикин? Биз қамалдик бу темир қўрғон ичида инграниб.
Бу зулм қўрғон қобиғин синдирар кун бормикин? Барча олам йўллари очиқ эрур бизга ёпиб.
Эй, худо, ҳаж йўли бизга очилур кун бормикин? Барча олам аҳли ўз мақсадларини топтилар. Узбекистон халқига 6у иш бўлар кун бормикин? Руслар бости Ватанни, қоплади селдек келиб,
Бу фалокатдин, худоё, қутилар кун бормикин? Соғуний, бағринг эзилди, бу Ватаннинг дардида
Ким билур, бу дардима дармон топар кун бормикин?
Қоғоз устида ўн олти эрклик жумҳурият ҳукумати деб ёзилган бўлса ҳам, буларнинг ҳеч бировида ҳақиқатан қилчалик ҳам ихтиёрлари йўқдир. Бу мамлакатларнинг асосий ишлари эса бутунлай Масковга боғланганлиги учун катта кичик ҳар қандай ишларини Масковдан буйруқсиз қилолмайдилар. Айниқса, Ўзбекистон жумҳурияти бошқа жумҳуриятларга қараганда ҳар бир иш тўғрилик энг тубанги ҳолга тушганликдан халқи диний, миллий, шахсий, ҳатто инсоний ҳуқуқларидан бутунлай маҳрумдирлар.
Халқ душмани деган ёлғон туҳматни тақиб, 1936-1937 йилларда неча минглаган миллатимиз зиёлилари, сиёсатга тушунган Ватан йигитлари йўқ қилинган кундан бошлаб, Масков нима деса бош
36


устига дейдиган, халқ танимаган суймаган, лекин ўзига содиқ кимсаларни, Масков ўз тилаганларича Ўзбекистон қўғирчоқ ҳукумати бошлиғи қилиб белгилаб, шулар орқалик ўз мақсадларини бажаришга киришгани гурдилар. Бунинг устига 1966 йили 26 апрелда Тошкент шаҳрида бўлган зилзила баҳонаси билан, уйлари бузилган ўзбекларга ёрдам етказиш деган бўлиб, барча жумҳуриятлардан киши чақирдилар. Ҳақиқатда эса зилзиладан вайронликка учраган марказий янги шаҳар бинолари эди. Ерлик халқ офатдан омон эдилар. Шундоқ бўлса ҳам, буни шилтов (баҳона) қилиб, неча минглаган ўзбекларни мажбурий равишда кўчириб, шаҳар ташқарисига чиқаздилар. Айниқса, Тошкентнинг энг тарихий жойи ҳисобланган Шайхонтоҳур маҳалласи бутунлай бузилиб, ундан ном нишона ҳам қолмади. Шаҳар ташқарисига чиқарилган бечораларни Қурб-қаобод деган қий далага обориб ташлади. Уйларини бузишда етарлик моддий ёрдам берилмади. Бу бечоралар ёш гўдак болалари билан шу кунларда ҳам қийналмоқдалар. XX асрга келиб ўз Ватанларида ўзлари хор бўлдилар.
Босқинчиларнинг биринчиси чор ҳукумати давридан 50 йил ўтгач, кофирлар акси уриб, баъзи бир ўзгаришлар бошлаган бўлса ҳам, у кунга давр диний-миллий, айниқса тил ўзгаришлари бўлмаган эди. Энди эса, бу динсиз коммунистлар давридан 50 йил унга қўшилиб, босқинчиларнинг келганига 100 йил тўлмишдур. Буларнинг асли мақсадлари бутун дунёга динсизлик тарқатиш, ўзларининг жирканч сассиқ тузумларини ўрнатиш бўлганликдан, буткул ишларини ўзларининг бузуқ сиёсатларига боглаб, ҳар нарса коммунистлар раҳбарлиги остидагина бўлиши мажбурий равишда шарт қилинмишдур. Шунинг натижасида булар ҳар ишга аралашволиб, ҳушёрларига эсириклар (мастлар, беҳушлар), соғларига телбалар йўлбошчилик қилгандек, бутун мамлакатда бу мажнунларнинг аралашмаган ишлари йўқдир.
Халқда ихтиёрий ҳаёт кечириш йўқолгани учун уларнинг жон ҳаракатлари, ҳалол меҳнатлари би-лан чиққан ер ҳосилотининг юздан бирига ҳам ўзлари эга бўлолмадилар. Озиқ овқат, емақ ичмақ маҳсулотлари буларнинг ўз омборларида сақланиб, халққа тилаган ўлчамларида бериб туриш коммунистларнинг бузилмас қонунидир. Агар уч кун бермай тўхтатар эканлар, халқ бошига қиёмат қўпиб, шу куниёқ очарчилик бошланиши кўриниб туради.
Мана шундай бўлиб, ҳозирги кунда илгари тарихларда ярқираб кўринган, тилларда достон бўлган Туркистон улуси Турон мусулмонлари ёлгиз диний ҳуқуқларидангина эмас, инсоний ҳуқуқларидан ҳам ажраб, ютилиш олдида турибди. Келажакда биз учун энг қўрқинчлик иш эса, йўқ баҳоналар билан ўн минглаб, юз минглаб селдек келаётган босқинчиларнинг Ватанимизда ўрнаша ётқанларидур ва баъзи бир миллий ҳиси йўқ виждонсизлар кўз олдимизда ютулаётганлиги очиқ кўриниб турибди. Булар авлод олдида энг жиноятчи одамлардир. Тарихларда босқинчилар доим шундай амалпараст сотқинлардан кенг равишда фойдаланган.
Ҳозирги кунларда эса хитой босқинчилари интернақионал ниқоби остида Сайпиддин Азизий, Бурҳон Шаҳидий каби виждонсизлардан шу тариқа фойдаланмоқда. Бу балолардан қутулиш чорасини излаш ҳар бир Ватан боласининг муқаддас вазифасидир. Бунинг учун бизлар диний ва миллий ҳиссиётларимизни сақлаш билан бир қаторда, бирлик-иттифоқлигимизни кучайтириб, энг аввал илм қуролини қўлга киритишимиз керакдур. Ҳаводан бошқа, ўт-сувдан бошлаб инсон ҳаётига керакли барча нарсаларни қулф-калит қилиб, ўз омборларига қамаб олдилар. Минг турли қилган ҳунар-тадбирлари, ҳар куйга солиб ўқиган байтгазаллари билан, вақти келганда одам боласини бир парча нон олдида бош эгишга маж-бур қилдилар. «Улдирмай олар жонимни, бўгизламай ичар қонимни, ўлчаб берар нонимни», деб бундан неча юз йиллар илгари айтган қозоқ шоирининг сўзи ҳозир бизнинг устимизга келиб ўрнашди.
Динсизлик туфайли ўгирлик, одоб ахлоқсизлик, бир бирига ҳурматсизлик, виждонсизлик кўпайди. Ҳозирги маданият даврида диёнат билан тараққиёт бирга яшолмайди деган хато фикр оқиллар олдида эмас, жаҳон бўйича жоҳиллар орасида тарқалмишдур. Ҳақиқатда эса, дин покликдур. Покликка қурилган ахлоқдур. Динимизнинг асли ақлдур, қуроли илмдур. Ҳозирги тараққиёт ислом ахлоқи асосида олиб борилса, инсонлар учун энг фойдалик маданият бўлишида шак йўқдир. Умуминсоний ҳақ ҳуқуқлар бутун халқ олдида, айниқса, ҳукумат доираларида қонуний равишда ҳимояланиб сақланар экан, ўшандагина маданияти фозилага эришилади.
Шу кунларда устимизда ҳукмрон бўлган динсизлар маданияти эрса фосиқ маданият дейилади. Бундай маданият инсонларни ҳам ахлоқий, ҳам руҳоний фазилатларидан бутунлай ажратади. Коммунистларнинг мустабид ҳукмронлиги остида яшаётган ҳамма, инсонлик ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум бўлиб, ҳайвонлар қаторида эрксиз ишлаётганлигини кўриб турибмиз.
Ҳозирги даврда қайси йўл билан бўлса ҳам, кундан кунга илм ўсаётганлиги кўрилади. Бунинг раҳбарлиги орқасида, инсоният олами коммунистлар офатидан қутилар кун бўлар деган хаёлий
37


умидлар ҳам кўнгилга келади. Лекин марказий арбоблардан бошлаб, тубандаги табақага келгунча, ҳамма иш устида ўлтирган ҳукумат хизматчилари шахсиятпараст, виждонсиз одамлардангина иборат бўлса, бу умиднинг вужудга чиқиши мумкин эмасдир. Чунки, илмга агар ақл чироги раҳбарлик қилмас экан, ҳар ким уни ўз қобилиятига қарата ишлатади. Шунинг учун ёмонлар илмидан ҳозиргидек доимий ёмонликдан бошқа натижа чиқмайди.
Бунинг яна бир сабаби эрса, кўпинча иш бошида ўлтирувчилар икки гуруҳ кишиларидангина иборатдир. Биринчиси кўрларча етакчиси орқасидан кетаётган, қизил белатидан бошқа ишонадигани йўқ, мансабпараст коммунистлардир. Иккинчиси эса ҳозирги маданият соҳасидаги фанлардан етарлик даражада ўзлаштириб, илмий жиҳатдан халқ учун фойда еткузарлик маълумотни эгаллаган бўлса ҳам, ўз нафси учун ҳамма нарсани қурбон қиладиган одамлар, айниқса, иқтисодий ўринларни эгаллаган, кўпроқ шу виждонсиз кишилардир.
Энди иш шундай бўлгач, илм маърифат ривожланган сари фикрлар ўзгариб, ўз ичидан ўнгланиб қолишга кўз тутиш хаёлий умиддан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан «Қиёмат қачон бўлади?», деб сўраганда: «Хукумат ишлари ёмон одамлар қўлига ўтганда бўлади. Мен кўрсатган ойдан ёриқ, тўгри йўлдан умматларим четга чиққанларида, халқ бошига шундай фитналар келгусидирким, ўша замоннинг энг доно билгичлари ҳам чора тополмай, ҳайронликда қолади», дедилар. Бундан 1360 йил илгари берган шу хабарларини ҳозирги кунда кўзимиз билан кўриб турибмиз. Қуръон нима деган бўлса, Расулуллоҳ алайҳи васаллам нима хабар берган бўлсалар, унинг ҳақ ростлигида ҳеч гумонимиз йўқдир. Кўнглига гумон келганлар кўзлари кўрганда, албатта, ишонадилар.
Инсон яратилгандан бери ер устига ҳар турлик офат-балолар келганлиги ёлгиз тарихдагина эмас, бал-ки, Тангри томонидан пайғамбарларга тушиб, бизгача етган Таврот, Инжил, Қуръон каби ило?