СЎЗ БОШИ Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм
Улуғ руҳлик, тўлиқ ақллик кишиларнинг айтишларича, ҳар одам ўзида бор яхшиликларидан, ундаги илм-ҳунар фазилатларидан бошқаларга фойда еткудек, кейингилар ибрат олғудек бир асар ёзиб қолдириши, албатта, унга лозимдир.
Мен, Али Соғуний, ёшлик-йигитлик кунларимдан бошлабоқ арабий, форсий тилларини тўлиқ равишда ўзлаштирдим. Замоннинг менга кўрсатган тўсқинликларига қарамай, Тангри ёрдамида кенг кўламда диний, тиббий, айниқса, тарихий маълумотларга эга бўлдим. Арабча, форсийчаларни ёзиш- сўзлашгина эмас, балки, бу икки тилда китоб ёзиш, шеър айтиш қобилияти менда бўлса ҳам, ўз туркий она тилимни бошқа тиллардан ортиқроқ кўрдим. Чунки, қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.
Юқорида оқиллар тилидан айтилган сўзга қараб, ўзимда топилган фазилатлардан тарих илмини танлаб олдим, чунки шу ҳозирги давримиз 1966 йилда, ўз Ватанларида туриб ғариб бўлган халқимиз учун, тарих илми балиққа сув ўрнида бўлиши кўпдан бери менга сезилмиш эди. Ўтмишдаги тарихини унитиб, эндиги тарихини туймаган бир миллат, қоронғуда қолган қўлида таёғи йўқ кўр киши каби қаёққа оёқ қўйишини билмаганлигидан душман етакчиси кейнидан кетишга мажбур бўлади. Очиқ фикрли, сезгир Ватан ўғиллари тарихнинг қандай зарур эканлигини менинг шу сўзларимдан илҳом олиб, чуқур тушунишлари керак.
Энди, Ватаним мени суймас экан, мен уни севганлигимдан, улусим мени танимас экан, мен уни таниганлигимдан, Ватан устида бўлаётган тарихий ўзгаришларни ва ҳам бунинг келажакдаги яхши-ёмон натижаларини кўрсатиб, Ватан болаларига улгу (намуна) бўлгудек, бошқалар бундан ибрат олгудек тарихий бир асар ёзишга киришдим. Бироқ, мен ёлгизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам- ғусса кунлари билан ўтказдим. Энди эса соч-соқолим оқариб, қарилигим етди. Ёшим саксонга эришиб, ички-ташқи кучларим орқага чекинди, қарилик юки остида букула туриб, олдимизда кўрина бошлаган ҳалокат чуқури яқинлашаётганига чидаёлмай, келажак бўғин наслларимиз ғамхўрлиги учун, ҳар ёқлама қийинчиликлар бўлса ҳам, шу тарихни ёзишга бошладим. Қаламим тилидан дардлик сўзларим қонлик кўз ёшима қўшилиб, бу китоб варақлари юзига тўкилмиш эди. Шунинг учун бунинг отини «ТУРКИСТОН КАЙҒУСИ» қўйдим.
Мен бу асаримни, бундаги тарихий сўзларимни ҳозирги Ўзбекистон аталган ўз Ватаним улуғ Туркистон номига ёзишим керак эди. Бироқ бу ерларда бўлиб ўтган сўнгги кунлардаги энг оғир ҳодисалар, даҳшатли воқеалар, тубсиз денгиз каби туганмас достон бўлғонлиқдан вақтинча бўлса ҳам уларни қўятуриб, шу кунларда аждарҳо оғзига келиб, биздан ҳам илгарироқ ютилиш олдида турган Шарқий Туркистон устидан ёзмоқни ортиқроқ кўрдим. Чунки бу ерда 1931 йилдан 1946 йилгача бўлиб ўтган улуғ тарихий воқеаларга ўзим бошчилик қилиб эмгаким (меҳнатим) сингган, кўзим кўрган эди. Бошқа виждонсизлар каби тарих юзини қоралашдан сақланиб, ўтган ҳодисаларда бўлган воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри ёзишни ўзимга лозим тутдим. Лекин, бу икки ўлканинг
тарихи, сиёсий ҳоллари бир-бирларига қаттиқ боғланган эди ва ҳам бутун дунёга майдон1 ўқиган совет ҳокимиятининг, 1917 йили қурилган кунидан бошла 1931 йилгача ўтган даҳшат ваҳшатлик кунларни хирмондан бир дона, балки денгиздан бир қатра бўлса ҳам, ёзиб ўтмоқни тарихий вазифам деб билдим. Шунинг учун чексиз қудратли улуғ Тангрига сиғинган ҳолда Шарқий Туркистонга ўткунимча кўрганларимни, қилган ишларимни баён қилмоқчи бўлиб сўзга киришдим.
КОШҒАРГА ЎТИШИМ
Ҳаёт тарихи инсонларнинг синфий курашларидангина иборат деган хато фикр Карл Маркс томонидан ўртага етишган кунидан бошлабоқ, халқаро ёпирилиб ётган ҳасад ўти қўзғалиб, инсон
10


оламига фитна-фасодлар эшиги очилмиш эди. Бу фикрни кўрларча қабул қилгувчи одамлар қўлига ҳукумат ўтгандан сўнгра, халқ ўртасида синфий айирмачиликни ва ҳам хусусий мулкни йўқотиш учун, ишчилар ҳокимияти отидан даҳшатли қонунлар чиқардилар.
Унинг натижасида қора ишчи, нодон деҳқонлардан бошқа халқ ичида ҳақлик, ҳақсиз деган фитна ғавғоси бошланди. Диндорларча Аллоҳ одати, даҳрийларча табиат қонунига қарши туришиб, ҳаёт оламида бир текис ҳақли яратилган инсонлар ичидан бир қисмини, ўзлари чиқазган хаёлий қонунларига асосланиб, ҳаёт ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум қилдилар. Бу орқали отилган-чопилган гуноҳсиз кишилар ҳисоби йўқ эди. Улардан ошиб қолган ҳақсизлар ва ҳам қочибписиб юриб қўлга тушмаган кишилар ҳақида ҳар турли жазо белгиладилар. Баъзиларнинг борлиқ нарсалари ёрғу (мусодара қилиш) қилиниб, бола-чақалари кўчаларга ҳайдалиб, ўзлари узоқ ерларга сургун қилинди; кўплари эса, узун муддатли қамоққа олиниб, оғир хизматларга солинди. Халқ ўртасидаги баъзи бир одамларни қўрқитиш ва алдаш йўллари билан ёширин хизматларга боғладилар.
Уруш-сўкиш ва қийнашлар даҳшатидан имонлик-имонсиз, виждонлик-виждонсиз кишилар, бу мансабпараст жаллодлар олдида бир текис туришга мажбур эдилар. Чунки топшириқлари тўлиқ равишда бажарилмас экан, улар учун белгиланган оғир жазолар дарҳол амалга ошмоғи шубҳасиз эди. Ҳеч қандай гуноҳсиз, ўзларига қарши деб билган кишиларни товуш чиқмас ер ости уйларига киргизиб, қийнов остида ўлдириш каби ваҳшийликлари одатдаги ишларидан эди. Бу жаллодлар қўлига тушган бахтсиз мазлумлар, қийновнинг қаттиқлиғидан кўнгилларидаги сўзлари, кўмилган молларини ёшириб қолиш буён турсин, умрларида эшитмаган, киши хаёлига ҳам келмайдиган сиёсий туҳмат сўзларини иқрор қилишга мажбур бўлганликларидан, кўплари фожиали ҳалок бўлдилар.
Инқилоб бошланиш даврида кўзга кўринарли кишилар ўз уйларига сиғмаганлигидан, мен ҳам ўз Ватаним Тўқмоқ (Қирғизистондаги Чуй вилояти маркази) шаҳрида туролмай, биздан юз чақирим йироқдаги Сўқулуқ деган жойда, тунгонлар ичида кун кечиришга мажбур бўлдим; чунки Бухоро ўқишини шу замон одатича битириб қайтганим сўнггида, диний илм ўқувчилари оз бўлса ҳам шулар ичидан топилур эди. Бунинг устига улар бошқаларга қараганда, ҳар тўғрилиқ бизга ёрдамчи эдилар. Тунгон халқининг келиб чиқиши, тарихини ўрни келганда албатта ёзишимиз бизнинг вазифамиздир.
1919 йил охирларида Пишпекга (Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри) қарашли Қора-болта, Оқсув каби 18 рус қишлоқлари бирлашган ҳолда большевикларга қарши қўзғолон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишпек, Сўқулуқ тунгонлари ҳам тушунмаслиқдан бу ишга қўшилиб қолдилар Натижада тортқулуқ (тортқилиқ, кўргулик, зулм) бутунлай улар устиларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар булар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Сўқулуқ тунгонларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Улар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб, жони чиқмай турганларни қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлтирди. Қўзғолончилар маркази бўлган беш минг чамали Оқсувлик руслардан илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрганлари ўттиздан ошмаган эди.
Аллоҳ сақласа бало йўқ дегандай, шу йили Сўқулуқга боришдан мени сақлаб, бу каби натижасиз қонлик қўзғолон офатларидан ўзи асрамишдир. Шу воқеа бўлишида мен Тўқмоқдан саккиз чақирим шимол тарафидаги тунгон қишлоғи Қорақўнғиз масжидида эдим. Пишпек, Сўқулуқ қочоқлари қилич, милтиқ каби борлиқ қуролларини осинган ҳолда таниган, танимаган аралаш мени қора тортиб устима тушдилар. Буни кўришган масжид қавмлари ўз бошларидан қўрқишиб ва яна мени аяшганликларидан, уларни бу ерда қўндирмаслик учун маслаҳат кўрсатган бўлсалар ҳам, мен бунга розилик билдирмадим. Бу каби улуғ офатлардан мени неча мартабалар асраб ўтган меҳрибон Тангрим илтифотига ишонганлигимдан, бу мазлумларни эрларча очиқ юз билан қарши олиб, синиқ кўнгилларини кўтардим. Бу ерда ёшириниб олиш имконияти йўқлигидан, бош-оёғи икки-уч кун туришганидан сўнг, Олмота, Ёркент чегаралари орқали Ғулжага ўтмоқчи бўлиб кетдилар.
Сўқулуқ тунгонларининг тузларини татиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим, уларнинг ичида ишонимлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай уч-тўрт шогирдим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ томонга йўл тортдик. Пишпекга келгач, тунгон қалъаси йўл устида бўлганликдан уни оралаб ўтишга тўғри келмиш эди яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган кўнгилсиз нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди. Интизомлик аскарларга, қуроллик кучга, тили бўлак, дини бўлак бир қанча йиғинди қўли қуруқ, қора куч кишилар қандай қарши тура олсинлар?
Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам, шу табиат қонунларига бўйинсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йўқдир. Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарларнинг сон-
11


саноқлари, қурол-жабдуқ ва аскари интизомлари, энг бўлмаганда, душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан, душманга қарши қуролга қўл сунуш албатта, фарз бўлур. Бундай имконият бўлмаган такдирда, ўзини ўринсиз ўтга урушдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир.
Биз ҳозир шундай шароитсиз, оғир аҳвол устида турибмиз. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда йўл бўйлаб, талан-булан қолдиқлари, чочилиб ётган нарсалар, куйдириб-ёндирилган иморатлар ичида вайрон-талқони чиқиб, йиқилиб ётган томлари кўзга ташланмоқда эди. Буларни кўргач, кўз ёшимиз қуримасдан, шу юрганимизча мазлумлар қонлари билан бўёлган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганимиз учун, мусулмонлар отилган-чопилган кўча қонлари тозаланган бўлса ҳам, қирғиннинг бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизнинг бошқа ёкдан келганимизни кўриб, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Ўлганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча кийим-бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра, йўл хатларимизни текшириб, бизга рухсат қилган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина сўз ўтмиш эди.
Маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ тиллар ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан тўнғиз қурти тушган қуроллик, шаҳдам тиллар олдида нима дея оладилар? Шу билан ғолиб душман олдидан, қандайдир қутулиб чиққанимиздан сўнгра, ёрдамга келтурган оздир кўпдир нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан қироат ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада маним ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқроқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Булардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди. Шундай қилиб, бу жойда икки-уч кун турганимиздан кейин яна Тўқмоққа қайтиб келдик.
Қиш ўтиши яқинлашиб, ердан кўкатлар янгигина бош кўтармиш эди. Бир куни эрталаб кўча эшигимиздан киши чақирган товуш эшитилди. Қарасам, ўз маҳалламиздаги Мирзабой деган киши экан. У мени кўргач, кўзига ёш олиб: «Сизга яхшиликдан бошқани тиламаймиз. Ҳозирги ҳукумат олдида, эшитишим бўйича, устингиздан ҳар турли хабарлар борга ўхшайди. Эндиги маслаҳат шулки, манаву ишлар юз бости бўлгунча, ўрин ўзгартиб, бошқароқ ерда туришингиз яхшироқ кўринади», деди. Унинг бу сўзидан ўйланиб, қандайдир эҳтиёт юзасидан, ёт бир ҳукумат тупроғига ўтмоқчи бўлиб, сафар жамолғосига киришдим. Лекин бошқа чегаралар биздан йироқ бўлганликдан, Кошғар томонига ўтишни маъқулроқ кўрдим. Жонфидо шогирдларимдан тунгон Довудҳожи сафар йўлдошим бўлиб, йўлга тушдик.
Болосоғун Тўқмоқ билан Кошғар оралиғи отлиқ ўртача юришда ўн-ўн бир кунлик йўлдир. Болосоғун шаҳрининг эски туркча номи Моқул болиғ бўлиб, моқул яхши, болиғ шаҳар демакдир. Исломдан кўп йиллар илгари Иссиқкўл бўйларидаги Бешболиғ билан Болосоғун шаҳарларида уйғурларга ўхшаш ўтроқ маданий туркларидан ўғуз турклари яшаган эди. Рум подшоҳларининг лақаби Қайсар, эронийларники Хисров бўлганидек, Бешболиғ, Болосоғунга ким подшоҳ бўлар экан, унга Эдиқут лақаби қўюлур эди. Аслида, Туркистон бешиги ва пойтаҳти Бешболиғ-Болосоғун шаҳридир. Ҳозир ҳам Иссиқкўлнинг кунгай (жануб), терскай (шимол) томонларига сув ичида қайиқ билан юрган кишиларга Бешболиғ ҳаробалари кўриниб туради. Биз бола вақтимизда кўлнинг саёзроқ еридан бир ҳаммом биноси топилмиш эди ундан чиққан пишиқ ғиштлардан қирғизлар олишиб, улкан манаплар (аслзода, оқ суяклар) қабрлари устига бир неча гумбазлар ясатганлари ҳали эсимизда бордир. Кўлнинг тўлқинлари билан чет ёқага сурилиб чиқиб қолган ўша замоннинг уй асбоблари, деҳқончилик саймонларини (иш қуроллари, асбоб- ускуналари) шу кунгача ҳам топиб оладилар. Бу Бешболиғ шаҳрининг ҳароб бўлишига келсак, биз кўрган тарихларнинг ҳеч бировида бунинг баёни кўзимизга тушмади. Ўтмишдаги табиат ўзгаришлари орқали, ер тебраниши билан шаҳар ўринлари кўлга айланиб, сув остида қолган бўлиши ҳам мумкиндир. Қандай бўлса ҳам, Бешболиғ обидаларидан топилган асарлар эскидан бери ўтроқ туркларида илм, маданият бор бўлганлигини билдиради. Болосоғун милоддан икки минг йиллар илгари ўтган Эрондаги Қиёний подшоҳларидан Кайковуз, Кайхисровлар замондоши эронча Афросиёб, туркча Дўкухон аталган турк ҳоқонининг учинчи пойтахти бўлган экан. Унинг биринчи пойтахти Самарқанд бўлишини эски тарихчилар шубҳа қилишадилар. Бироқ шаҳар четидаги кенг майдон ҳаробаси, ерлик халқ оғзида, Афросиёб аталиши ва бу яқинларда у ердан милоддан эски давр асарлари топилиши, турк ҳоқони пойтахти Афросиёб бўлганлигини қувватлайди. Бунга кўра Самарқанд шаҳри жаҳонгир Искандар Македоний томонидан қурилган деган, баъзи тарихларда ёзилган сўз асоссиз бўлиб қолади, чунки Искандар Афросиёб давридан кўп кейин келганлиги ҳаммага маълумдир.
Тарих ҳижратнинг 536 йили қорахитой хони Гурхон билан султон Санжар Биноканд (Сирдарёнинг ўнг қирғоғида Оҳангарон сувининг қуйилиш жойида бўлган ўрта аср шаҳри. Кейинги номи Шоҳруҳия
12


бўлган) яқинида тўқнашиб, султон Санжар қаттиқ енгилмиш эди. Бу урушда Санжар аскаридан 30 минг киши қурбон бўлмишдир. Шу билан бутун Мовароуннаҳр Санжар қўлидан чиқиб, 71 йил қорахитой Гурхон қўлида қолади. Сўнгра хоразмлик султон Муҳаммад Гурхон аскарини Бухоро, Самарқанд, Фарғонадан ҳайдаб чиқаради. Тароз Таласда (ҳозирги Жамбул) бўлган урушда Гурхон тарафдорлари қаттиқ енгилиб, бош қўмондони Тоянгу асир олинмишдир. Буни англагач, Гурхон Олмалиғ (ҳозирги Ғулжа шаҳри), Бешболиғ туркларидан ўз қўмондасида кучлик қўшин тузиб, кетган ерларни қайтариб олиш учун йўлга чиқади. Тароз ғалабасидан сўнгра султон Муҳаммад Тоянгу бошлиқ бутун асирларни олиб Хоразмга қайтмиш эди. Гурхон бу хабарни эшитиши билан бутун борлиқ аскарини унга қарши келтириб, яна Биноканд яқинида икки ҳукмдор қўмондонлиғи остидаги турк аскарлари энг қаттиқ жанг қиладилар. Бу урушда Гурхон тарафдорлари очиқ енгилган бўлмасалар ҳам, унинг аскарлари орқага чекинишга мажбур бўла-дилар; чунки бу орада Олтойдаги Найман туркларидан Тоянгухон ўғли Кушлукхон Гурхонга қарши орқа томондан ҳужум бошлаб, Олмалиғни олиб, Болосоғунга келаётган хабари онгланмиш эди. Бу чекинишда хоразмийлар орқадан тақамиш (таъқиб қилиш, изма-из қувмоқ) бериб, Тарозга етгунча қувғин қиладилар. Бу ерда ҳам Гурхон тўхтаб қаршилик кўрсатмагач, бу чекиниш уруш алдови бўлмасин деб, султон Муҳаммад шу ерда тўхталиб қолади.
Гурхон шу юрганича юриб Болосоғунга келмишдир. Қараса, қалъа қапқоқлари унинг юзига ёпилмиш эди, чунки бу ердаги ўғуз мусулмонлари Хоразмшоҳнинг Гурхон устидан ғалаба қозонганлигини онглашиб, унинг томонидан қўйилган шаҳар босқоқларини (ҳокимларини) ўзига қарашли кишилари билан қолдирмай ўлдиришиб, Султон аскарининг келишини кутишмоқда эдилар. Лекин уларнинг Гурхон ортидан ета келиб, душманга энг сўнгги зарбани бергудек кучлари йўқ эди. Шунинг учун ёрдамсиз қолган Болосоғун муcулмонларини, кўчманчи турк улусларининг ҳар туридан тўпланган қўшин билан келган Гурхон қаттиқ қамал остига олади. Қурол-жабдуқлари тўлиқ, уруш устидан қайтган, қизиққон, ўлжаларига етолмаган, қўллари қуруқ, оз бўлганда юз минг чамалик аскар қаршисида у замон шароитига кўра бир шаҳар халқи қандай чидаб тура олсин?
Қамалдан ўн олти кун ўтгандан сўнгра, оч бўридек очиққан кўп аскар куч билан кириб шаҳарни оладилар. Ўлжа асирлардан бошқа бу урушда мусулмонлардан 70 минг киши ўлдирилмиш эди. Шу билан Ўғузхондан қолган эски маданиятдан намуна бўлган, ўтроқ ўғуз туркларининг маркази саналган қутлуғ Болосоғун шаҳри ҳаёт оламидан кўз юммишдир. Чингиз даврига келгунча, Туркистон халқи ичида бундай қирғин бўлиб, кўп қон тўкилмаган эди. Бу шаҳар ҳозирги вақтгача (1966 йил) ўзининг ўтмишдаги шонлик шарафининг таниқли белгилари бўлган Оқпешин, Тўрткўл, Бурона ҳаробаларини қолдирмишдир. Бу ерда.
ноҳақ тўкилган қонлар эгалари Бурона минораси орқали ҳануз шаҳодат бармоғини кўтариб, ўзларининг исломиятларини сўнгғиларига билдириб турадилар.
Бутун турк улусининг энг эски маданиятли адабий тили ҳисобланган «Қутадғу билик» (Қут отлиқ билим) китобини ёзган Юсуф Хос Ҳожиб шу Болосоғунлик эди. Ислом оламида шуҳрат қозонган машҳур луғат китоби «Сихох Жавҳари»ни арабчадан форсчага таржима қилгувчи Жамол Қарший ҳам шу Болосоғунлиқдир. «Тарихи Рашидий»нинг эгаси Мирзо Муҳаммад Ҳайдар кўрагон, бир вақтлар Болосоғунда юзлаб китоб тасниф қилгувчилар бўлганлигини шу тарих китобида ёзмишдир.
1908 йили Болосоғун ҳаробатидан ўн беш чақиримча шимолда, ҳозирги Тўқмоқ шаҳрида бир қабр тош топилган эди. Ундаги арабча хатни ёшлигимда ўзим ўқиб чиқарган эдим. Орадан 60 йиллик узоқ вақт ўтган бўлса ҳам, мазмуни ёдимда қолмишдир. Шу қабр эгаси ўз замонасида энг улуғ олимлардан бўлиб, бир неча китоблар тасниф қилганлиги, ёши ўттизга етмай туриб, 500-ҳижрийда шаҳид бўлганлиги маълум бўлади. Бу тошдаги бутун хатларни ёзиб олишга қизиққан бўлсам ҳам, унга улгуролмай қолдим, чунки у тош Тўқмоқдаги тунгон бойларидан бўлган Маҳаммаджон Писангўй уйида сақланур эди. Одат бўйича, мусулмонларнинг байрам кунлари уларни табриклаш учун руслардан бир неча шаҳар бошлиқлари келмиш эканлар. Киши кўнглига қизиқарлик, кўриниши ҳайкал мисоллиқ бўлиб, уйнинг токчасида турган бу тошга уларнинг оч кўзлари тушгач: «У нима?» деб сўрайдилар. Маълумот топгандан сўнгра: «Буни биз оқ подшоҳнинг музейига юборамиз», деб олиб чиқиб кетган эканлар. Шундай қилиб, бошқа нарсаларимиздан ажралганимиздай, бундан ҳам ажраб қолганмиз. Йўқ эса, тошнинг бош оёғигача бўш ўрин қолдирмай, анчагина тарихий сўзлар ёзилмиш эди.
Ҳар ҳолда, боши Иссиқкўл, оёғи Мерки, етти-саккиз кунлик йўл бўйлаб туташган ҳаробалар, узун йиллардан бери булардан чиқаётган эскилик тарихий асарлар, ўз даврида бу ерлар маданий ўтроқ ўғуз туркларининг ободон шаҳарлари бўлганлигини исботлайди. 1960 йилларгача совет ҳукуматининг эскилик изловчи қазувчилари кўп нарсалар топган, жумладан, Оқпешин ҳаробасидан бир хум тўла
13


китоб, яна Бурона атрофида бир қудуқ ичидан исломдан илгари энг эски туркий хати билан ёзилган бир китоб ва ҳам бир неча тарихий асарлар топганларини шу ерлик кўрган кишилар бизга сўзладилар. 1965 йили Тўқмоққа борганимда ўтганларни эскариб руҳига дуо қилиш учун Болосоғун ҳаробасига чиқдим. Ерлик кишиларнинг айтишларича, шу йили колхозчилар ер ҳайдаб юрганларида бир хум олтин топмиш эканлар, ўзаро келишолмасдан, барини ҳукумат олиб ўзлари қуруқ қолибдилар. Яна, Тўқмоқ бозорининг қаршисида, Чуй сувининг у томони Шўртепада, Гурхон қорахитойдан қолган бир сапил (тупроқ қўргон, қалъа) бордир. Иккинчиси, бундан кун ботиш тарафига қирқ чақиримча тубанроқ, чўнглиги (катталиги) унга неча баробар келгудек яна бир сапил бўлиб, ўз вақтида шаҳар қўрғони эканлиги очиқ кўриниб туради. Манимча, босқинчи Гурхондан қолган ерлик асарлардан Эдиқут ўлкасида шу икки сапил ҳаробаларидан бошқа бирор нарса қолганлиги маълум эмас. Бироқ ўзлари билмасалар ҳам, шу кунга давр халқ оғзида икки оғиз хитой сўзи бириси домла, иккинчиси шийпонг сақланиб қолмишдир. Аввалгиси чўнг мулла, кейингиси зиёфат уйи демакдир.
Шу кунларда бу ўлканинг жанубий томонида қирғиз, шимолий томонида қозоқ турклари яшайдилар. «Тарих ал-Комил»да қирғиз турклари арабча тағарғар аталмишдир. Бу китобнинг айтишича, исломдан тахминан бир икки юз йилгина кейин шимолдаги мўғул ва бурят каби кучлик турк уруғларининг чопулларига (ҳужумларига) чидаёлмай қирғизлар жануб томонга чекиниб, Эдиқут ўлкаси Болосоғун тоғларига тарқалмиш эдилар. Сўнгги кунларда уларнинг уруғлари ўсиб, сонлари кўпайгач, кўчманчилик одати қўзғалиб, шимолдан қувғин еб келганлари эсидан чиқиб, ўтроқ ва замонасига кўра маданий ҳисобланган ўғуз турклари устига кўз очирмай чопул қилгали турдилар. Кучлик қуролга эга бўлмаган шаҳар халқи уруш майдонларида ҳар вақт дала кўчманчиларидан енгилишлари одат ҳукмини олмишдур. Бунинг сабаблари ҳар кимга тушунарлик бўлганликдан, ёзиб ўтиришни лойиқ кўрмадим. Шунинг учун Болосоғун халқи ўзларини қирғизлардан мудофаа қилолмай янгидан отоғи эл ичида тарқалаётган Олмалиғдаги қорахитой Гурхонга тобун (фуқароси, тобе) бўлишиб, уни чақиришга мажбур бўлдилар. Хитой халқидан адолат узулмайди деган халқ оғзидаги ёлғон довруққа алданишган Болосоғун халқи бўридан қочиб, қассобга йўлиққан қўй каби бўлмиш эдилар. Чунки қирғизлар қандай бўлса ҳам ўз қариндошлари эди, булар билан яраш чораларини излашнинг ўрнига, бошқа бир ёт миллатни чақиришлари ўз Ватанларига хиёнат қилмоқ демакдир. Бундай янглиш сиёсатлар натижасида ўз ҳокимиятларидан ажраб, қуллик занжирига гирифтор бўлган халқлар тариҳда кўплаб учрайди.
Мўғулча Моқул болиғ аталган Болосоғун шаҳри тўғрилик бу кунгача мен кўрган тарихларнинг ҳеч бирида бирор оғиз сўз бўлса ҳам учратолмадим. Турк бешиги аталган бу ўлка уйғур ўғуз элини ўз қучоғида саклаб бутун дунёга танитган эди. Шундай қутлуғ она Ватанимизни, жаҳолат орқали ўз болалари ётларга бостириб, унинг шонлик шарафини эсларидан бутунлай чиқарган эдилар. Юзларча эмас, мингларча йил ўтган сўнггида бўлса ҳам, мен унинг энг кенжа ўғлони бўлганлигимдан, ўз улуси томонидан бутунлай унутилган онамизни эскардим. Узундан бери кўнглимда йиғилиб ётган бу ҳақдаги тарихий сўзларимни, кўп йиллар давомида тўплаган маълумотларимни келажак бўғинларимизга билдириш учун, бу ўринда ёздим ва шеърият сўзларимга шиор қилиб Соғунийни танладим. Қобуси (пайти, фурсати, ўрни, вақти) келар экан, ёт душманлар оёғи остида депсалиб ётган она Ватанларини эскарсинлар!
Шундай қилиб, Болосоғун воқеасидан сўнгра, Гурхон ўзи ҳам кўп яшаёлмади. Давлатни сақлаш учун ўз душмани Кушлукхонга қизини бериб, уни куёв қилган бўлса ҳам, яна мақсадига етолмади. Унинг пойтахти Олмалиғ ўлкасини атрофи билан Кушлукхон эли Найман турклари бузиб, ёриб, ўлдириб, чопиб, ер билан бир текис чолдевор қилдилар. Сўнгра Кушлукхон аскари билан Уйғуристонга ўтиб, Ёркент, Хўтангача ҳукмини ўрнатган бўлса ҳам, сўнгги кунлари Чингизхон юришига тўғри келганлиқдан унинг амрибуйруғи билан ўлдирилиб, давлати шу билан тугамиш эди.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тўқмоқдан чиққач, тўғри шарққа қараб Чимқўрғон, Буролсой, Елариқ, Тойғоқ, Майдонтол, Қувоқи орқали юриб Қорағов Қўчқорга тушдик. Бу ердан юрганимизча орада бир неча қўнолғулар (сафарда ётиб ёки дам олиб ўтадиган жойлар) босиб, Дўлан довонидан ошиб, Норин суви бўйидаги Норин шаҳрига кириб бордик. Бу эса тўрт томони улуғ тоғлар билан ўралган бир элдир. Руслар Туркистонни босиб олганларидан сўнгра, Шарқий Туркистонга кириш қасдида тайёргарлик кўриш учун, Норин суви бўйига бир қалъа бино қилмиш эдилар. Олатоу ва Тян-Шан тизма тоғларининг энг қалинлашган ўрни ва кўчманчи қирғиз туркларининг қайнаган жойи ғарби жанубий Ўзбекистон, шарқи жанубий Уйғуристон бўлганлигидан бунинг сиёсий аҳамияти ортиқдир. Бу ердан чиқиб, ораси қирқ беш чақирим чамасидаги Отбоши қишлоғига етиб, тошкентлик Туёқбойҳожи уйига меҳмон бўлиб тушдик. У киши эса Тўқмокда узун турган, ўз маҳалламиздан кетган киши эди. Бу ернинг тўрт томони
14


эгиз тоғлар билан ўралган бўлса ҳам, даласи кенг, ўтлов яйловлари кўпдир. Улар ичида Орпа, Оқсув деган ерларнинг чўпи кучлик, қимизи ортуқ бўлишида атоғи чиқмишдир. Отбошида икки кун турганимиздан сўнгра шу ерда қўшилган Қўшмоқ ҳожим билан уч киши йўлдош бўлиб йўлга тушдик.
Олдимизда бир қўнолғулик Тошрабод чегара тўсқ овуллари қирғиз Шомирқон, рус Чудир бошлиқ бир неча аскар борлиғини билган эдик. Булар олдидан ўтишга йўлхатимиз йўқлигидан, Қўшмоқ ҳожим маслаҳатича, тўғри йўлни қолдириб, Белошув деган ўғри йўл билан кетмоқчи бўлдик. Йўлда кетаётганимизда узокда от етаклаб келаётган бир кишининг қораси кўринмиш эди. Қачонки, чўнг йўлдан у йўлга бuрулдик эса, олдимиздан келаётган киши узоққан ишора билан бизни чақирди. Унинг бу чақиришидан оддий киши бўлмаса керак деб олдига бордик. Қарасак, чегара соқчилари бошлиғи қирғиз Шомирқон экан. Бизни кўриши билан: «Ҳай, сизлар қандай кишисизлар? Очиқ чўнг йўлни қўйиб, ёпиқ кичик йўлга кирасизлар? Қани бу ёққа юринглар!», деб бизни бошлаганича, йўл устидаги карвон саройга тушурди. Шу орада қаёқдандир икки уч қирғиз йигитлари билан илгарги сипоҳийлардек белига кумуш беллик, ёнига эгри қилич осган шу ерлик қирғизларнинг бошлиғи ҳам келиб, устимизга тушди. Буни кўрган Қўшмоқ ҳожимнинг кўзлари аланг жаланг бўлиб: «Ҳай аттанг, ишимиз қандай бўлар экан, сўраб қолса йўлхатимиз йўқ? Аллоҳ сақласин! Бизни қайтариб, Нориндаги жаллодларга топширса, вақт ёмон, оғир кунларга қолмагай эдик», деди.
Тўғри, бунинг деганидек у кунларда ишчи камбағаллар ҳокимияти қурилганлиқдан, арзимаган нарса баҳонаси билан ўлдириш тиргизиш ишларини, инсоннинг энг улуғ ҳуқуқларини инкор қилиб, ўнг сўлини ажрата олмаган ишчи қўшчи қўлларига топширмиш эдилар. Халқ ичида оз кўп тушунарлик, кўзга кўринарлик, борлиқ кишилар инқилоб душманлари ҳисобланур эди. Уларча ҳақсиз деб танилган одамлар жазога тортилиши учун, у кундаги ҳокимлар олдида у бечораларнинг ўзларидан бошқа ҳеч қандай гувоҳ-исбот керак эмас эди. Мана шунинг учун унинг сўзидан менга ҳам бироз ташвиш тушган бўлса ҳам, эс топган кунимдан бошлаб, ҳар иш Аллоҳдан изнсиз бўлмайди деган ишончим борлиғидан ўзига топшириб, бу ишнинг сабабига киришдим. Шундоқки, чой қайнаши билан: «Қани, мирзалар, чой ичиб олайлик, биз бўлсак қўлингизда турибмиз», деган бўлиб, дарҳол хуржундаги ёғлиқ кулча, мойлиқ қази, мева чеваларни чиқариб дастурхонга тўқдим.
Илик узилган кўклам вақти эди. Ўзлари оч бўлса керак, бўри қўйга теккандек таомга ҳужум бошлаб ейишгани турдилар. Қонишгандан сўнгра: «Хўш, энди сўрашиб-танишайлик, қаёқдан чиқдингиз, қаёққа бормоқчисизлар?», дейишди. Мен ҳам тўғрисини сўзлаб:
«Қўлимизда ҳеч қандай қоғозимиз йўқ, ҳозирги замонни кўриб турасиз, ўзимиздан чўчиган кишилармиз, чегарадан ўтиб, Кошғарга бормоқчи бўламиз», дедим. Менинг бу сўзларимга ишониб, бошқа гумон қилмаган бўлса ҳам, отказ моллар борми хаёли билан бизга қараб: «Меҳмонлар, хафа бўлманглар, қонун бўйича хуржунларни қарашимиз керак», деб меникидан бошлаб қараган эди, қўлига китоб чиқди. Бошқаларникини ҳам кўргандай бўлиб, сўнгра айтди: «Сизлар яхши киши кўринасизлар, баримиз мусулмон боласимиз, бунинг устига қўлинглардан нон еб, туз татиб қолдик. Бизнинг бошчимиз ўрис, сизларни кўриб қолса, Норинга қайтариб ҳайдашдан тортинмайди. Эндиги бизнинг ёрдамимиз шулки, бу чўнг йўлни қўйиб, ҳалиги йўлингларга кирсанглар Белошув орқали ўтиб, чегара соқчиларидан беш чақирим юқори Тошработга тушасизлар», дейишди.
Биз учун 6у каби ғамхўрлик қилишини ундан кутмаган эдик. Бу сўзни англашимиз билан уни олқишлаган ҳолда орқага қайтиб, Қўшмоқ ҳожим бошчилиги остида йўлга тушдик. У ерда пешин номозини ўқиб отланган эдик. Икки тоғ орасидан сув бўйлаб юрганимизча уч тўрт соатлардан кейин Белошув довонига етиб келдик. Қарасак, довон ўртасида бир чақиримча ер оппоқ қор билан қопланган бўлса ҳам, нариги кун чиқар томони кўриниб турарди. Бироқ кўклам вақти келиб, қор юмшаб қолганликдан, қаерга от солсак, қулоғигача қорга кўмилиб, бир босим олға юришга йўл тополмадик. Энди бир ёкдан кечқурунги тоғ изғирин совуғи суягимиздан ўтиб бораётган бўлса, иккинчи томондан, тун қоронғуси яқинлашмоқда эди.
Буни кўрган мен: «Бу йўлимиз келишмади, тун бўйи қоронғуда совуққа қолиб, бир хатарга учрамайлик, қайтсак қандай бўлар?», десам, Қўшмоқҳожим: «Ҳай тақсир, ҳаммадан қайтишимиз хатарликдир, тоғ тўлган йўлтўсарлар ичидан ўтишимиз керак. Ҳар қандай бўлса ҳам орқага қайтмайлик», деб сўз талашиб, кўз жалдираши устида турган чоғимизда, довоннинг тепасидан бизга қараб келаётган бир кишининг қораси кўринди. Ҳизр кўргандай, уни интизорлик билан кутиб турдик. У киши билан кўришиб ҳолимизни айтдик. Агар йўл топиб бизни довондан ўтказиб қўяр экан, эллик сўм беришга ваъда бердик. Бу киши ўзи яёв бўлгани устига, кеч кириб тун қоронғуси тушканликдан: «Борар жойим олис эди, йўлда қийналиб қоламан», деб ижирғанган бўлса ҳам, айланиб-ўргилиб уни
15


кўндирдик. «Қани бўлмаса туринглар!», деб бир отни етаклаганича, олдимизга тушди. «Қаёқдан йўл топар экан?», деб қараб турсак, қор устидаги эски йўлни қўйиб, тоғ бағридаги ялама музга от солган эди, оёғи тойиб юмалаганча беш ўн қулоч тубанроқда ётган қалин қорга кўмилди. Минг турлик машаққат билан уни чиқариб олгандан сўнгра, бошқароқ ердан йўл топиб баримиз саломат ўтдик. Қўлидаги таёғини санча санча эски йўл изига тушди. Бизни эргаштирганича ўзи яёв, биз отлиқ юрганимизча эсон омон довондан ошириб қўйди. Суйинганимиздан ваъдалашган ақчани ошиғи билан бериб, уни қайтардик.
Тун қоронғуси босиб, юрар йўлимиз анчагина қо-ронғулашиб қолди. Довондан қутилгач бел ошиб, икки тоғ орасидаги узун ўзанга тушдик. Усти қор, муз билан қопланган бўлса ҳам, остида сув оқаётганлиги сезилиб турарди. Тун қоронғусида йўлбошчимиз йўқлигидан даҳшатга тушиб, изғирин совуққа қолиб кетаётганимизда, «йилт» этиб уч тўрт ердан ўт ёруғи кўринишга бошлади. Кўзимиз унга тушиши билан йўқолган моли олдидан чиққан кишидай баримиз қувонишиб кетаётганимизда, бирданига муз ёрилиб, белимдан сувга ботиб қолдим. Йўлдошларим ҳай-ҳайлашиб юриб, мени сувдан чиқариб олдилар. Қўнжимга сув тўлиб, эгин бошларим бутунлай ҳўл бўлган эди. Яхшиямки, қўнолғуга келиб қолган эканмиз.
Чироқ ёниб турган уй устига келиб: «Меҳмон келди, киши борми?», дейишимиз билан уч тўрт одам югиришиб чиқишди. Қарасам, ўз маҳалламиз Бешкарам саройидаги таниш савдогар йигитлар экан. Мени кўришлари билан шошилишган ҳолда ўт устига киргизиб, ҳўл кийимларимни ечиришганларидан сўнгра, пишиб турган таомларини қўйдилар. Ўз уйимизда ўтиргандек суюнишиб, Тошрабод сарой қошида тикилган кўчманчи қора уйда, ўртада осилган чўнг қозон остга ёқилган улуғ олов гир тўгарагида, турк улусидан тиниқ кўнгилли, кулар юзли, тўғри сўзли қирғиз, уйғур йигитларидан қўшма бир тўп киши бўлиб ўлтир-дик. Кун совуқ, қорнимиз оч. Ҳай, ўша куни еган тамоқнинг тотиғи, орадан 46 йил ўтибдир, ҳалигача кўнглимда сақланиб турибди. Шундай қилиб, у кечани дўст уйида ётгандай кўнгил хуши билан ўтказдик.
Эрталаб турганимизда қарасам, эскидан қолган Тошрабод деган тарихий сарой олдига қўнган эканмиз. Бунинг биринчи биноси Кошғар ҳокими Муҳаммадхон томонидан қурилмиш эди. Буниси эса, шайбонийлардан 1006 ҳижрийда вафот топган Бухоро подшоҳи машҳур Абдуллахоннинг замондошидир. Шарқий ва Ғарбий Туркистон савдо тижорат карвонларини қароқчилар ҳужумларидан сақлаш учун, ҳар икки ҳукмдор ўзаро келишиб, шу ўринда кузатувчи аскар қўймиш эдилар. Бунинг қандай натижа берганлиги маълум эмасдир. Бу ердан мен ўтган вақтда ҳеч нар-са қолмаган бўлса ҳам, олди томонидан кириш эшиги устига бир икки газлик тахта тошлар қўйилган ва ўртадаги узун йўлканинг ҳар икки ёғига солинган қирқтача келгудек гумбазли уйларнинг белгилари бўлиб, қибла томонида юз киши ётқудек меҳроблик уй, усти ўйилган катта гумбази билан турган эди. Шуларга қараганда, бу бино ўз вақтида анчагина ҳашаматли қурилиш бўлган бўлса керак.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Эртаси баримиз, ўн кишича бўлиб, Тошрабод довонидан ошиб, Чодиркўл бўйига тушдик. Бу бош оёғи кўриниб турган, айланаси ўттиз-қирқ чақирим келгудек, кичикроқ кўл экан. Йўл яқинига қараб янгидан эрий бошлаган кўл музини кесиб ўтиб, Тўрақот саройига тушдик. Бу ерда, саройчи бир уйлик уйғурдан бошқа, ҳитой ҳукумати томонидан қўйилган ҳеч киши йўқ эди. Бир кеча ётиб, эртаси Кошғар чегарасида Тўюнтепа деган жойга келганимизда йўлимиз иккига ажради. Тўғри кетсак Чақмоқ қоровул ўрни бўлиб, йўл текширувчи хитойлар шу ерда турар эканлар. Шунинг учун биз уч киши бошқа йўлдошларимиз маслаҳатларича, сўл қўл томонга бурилиб, Қоратепа довонига қараб йўл ол-дик. Довон остига келганимизда, 1800 йилларда Кошғар ҳокими марҳум Ёқуббекдан қолган қоровул қўрғони ёнидан ўтишга тўғри келди. Орадан узоқ давр ўтмаганликдан қалъа бинолари ҳали кўп бузулмаган эди. Бу ҳароба кўзимга кўриниши билан икки Туркистоннинг илгариги тарихини кўнглимдан кечириб, эндиги қайғулик ҳоллари устида узоқ ўйланиб тўхталдим. Кўринг ўғуз, уйғур каби қаҳрамон турк улуси болаларини! Онгсизлик, билимсизликларидан бугунги кунда қўлоёқларига қуллик асирлик кишанлари солинган ҳолда, инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажрагандирлар. Босқинчи душманлари ҳисобига, ўз она Ватанларида туриб, қандайин хор зорлик билан ҳайвонларча эрк ихтиёрсиз, мажбурият қамчиси остида ишлаб турибдилар.
Улуғ қудрат эгаси Аллоҳдек худоси бор, бутун оламга раҳмат келтирган Муҳаммад алайҳиссаломдек йўлбошчиси бор, худо қонуни бўлган Ислом динидек дини бор мусулмонларнинг бу каби хорликка қолишлари, Қуръон ҳукмига кўра мумкин эмасдир. Чунки Қуръоннинг айтишича, Ислом дини илоҳий бир қонундирким, буни тўлиғи билан амалга оширувчи мусулмонлар ҳар икки дунё давлатига, албатта, эга бўладилар. Бу сўзнинг ҳақлигига ҳеч шак йўкдир. Ислом давлатининг аввали, айниқса, ҳазрат Умар
16


давридаги исломнинг шон шавкати бу сўзни аниқ исботлайди. Туркия султонларидан Султон Сулаймон даврида деярлик бутун Оврупо ҳукуматлари ислом подшоҳининг буйруғига бўйсунмиш эдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу умматим аввалда нима билан кўтарилган бўлса, охирида ҳам шу билан кўтарилади», дедилар. Маълумдирки, Расулуллоҳ давридан бошлаб, ислом тараққиёти давомида ислом подшоҳлари олдида, Қуръон ҳукми биринчи қўлланма бўлмиш эди.
Энди юқоридаги сўзлардан очиқ маълум бўлдики, илм-ҳунардан орқада қолиб, бошқалар оёқ остида эзилган мусулмонлар Куръон ҳукмини амалга оши-ролмай, ҳақиқий исломиятдан баҳра топмаган эканлар. Йўқ эса, Қуръон ҳукмлари, асосан, уч ишга тўхталмиш:
1. иттифоқлик;
2. замонавий илм-ҳунарни ўрганиб, ҳар ишнинг сабабларини имконият борича тўлиқлаш;
3. душман қаршисида ўлимдан қўрқмаслик.
Мана шу уч нарсага ҳаёт оламида ҳар ким эга бўлар экан, ўз Ватанларини, бутун инсоний
ҳуқуқларини бо