сафар негадир ёлғизлик дард-аламларини ифода қилгандек жуда мунгли эшитилиб, киши қалбини поралар эди. Кўзимга қайноқ ёш келиб, томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Жамила бу сафар қўлларини Дониёр томон узатиб, унга яқин борди-да, аравага суяниб, бошини қуйи солганича индамай кетаверди. Дониёрнинг овози тобора кучайиб, тунги даштда янгидан тўлқинлана бошлаганда, Жамила қаддини ростлаганча аравага сакраб чиқиб олди. У Дониёр билан ёнма-ён ўтирди-да, қимирлашдан қўрққандек, қўлини кўксига қовуштирганча қотиб қолди. Қани, бу ёғи нима бўларкин, дегандек, мен ҳам улардан кўзимни узганим йўқ. Жамиланинг чиқиб ўтирганини Дониёр пайқамади шекилли, унга қарамай куйлайверди. Бироздан сўнг Жамила қўлларини аста-секин Дониёрнинг елкасига ташлади-да, унга суяниб, бошини елкасига қўйди. Шунда Дониёрнинг товуши бир зум титради-ю, кейин яна ҳам кучайиб, қўнғироқдекянгради. У севги ҳақида куйларди.
Тонг отиб, гуллаган водий юзидан қора парда кўтарилганда, мен ўша кенг дала ўртасида севишган икки ёшни кўрдим.
Улар менга ҳеч назар солмасалар ҳам, кўз остидан қараб, сеҳрлангандек эргашиб борардим. Севишганлар мен билан иши бўлмай, фақат менигина эмас, балки бутун борлиқни ҳам унутиб юборгандек, жонга ором берувчи куй оқимида чайқалиб, бир-бирига термилишиб секин боришарди. Назаримда, Дониёр билан Жамила бутунлай бошқача бўлиб қолгандек эди.
Булар мен илгари кўрмаган-билмаган қандайдир янги, бахти кулиб боққан кишилар эди.
Ҳа, уларнинг бири, кўзи қоронғида ўтдек ёниб, эски кўйлагининг ёқасини очиб юбориб, дала-даштга янгроқ куй таратиб бораётган Дониёр эди.
Ҳа, иккинчиси, Донёрга эркаланиб жимгина ўтирган менинг янгам Жамила эди! Унинг киприкиарида севинч ёшлари милтирар, юзида бахт нури порлар эди.
Чинакам бахт шу эмасми? Дониёр ўзидаги она Ватанга, ёруғ дунёга бўлган оташин, юксак меҳр-муҳаббатини ҳам, ана шу улуғ севги туғдирган дилрабо куйни ҳам Жамилага тортиқ этди. У Жамила учун, Жамила ҳақида куйларди. Ахир бахт дегани шу эмасми?! Уларга юрагимдан бахт-саодат тииадим. Дониёрнинг куйлари мени яна ҳаяжонга солди-да, бирдан, кутилмаганда миямга ғалати бир фикр келди: «Мен уларнинг суратини чизаман!» — дедим ўзимча ва гўё нодир бир нарса топиб олгандай ўзимда йўқ суюниб кетдим. Лекин шу заҳоти ўз фикримдан ўзим чўчиб кетдим: «Бу иш менинг қўлимдан келармикин, эплай олармикинман?» Лекин орзу- истак қўрқувдан кучли келди. «Ҳа, мен уларнинг суратини албатта чизаман, мен уларни худди ҳозиргидек бахтиёр қилиб тасвирлайман!» дердим.
Мен шундай ширин орзу-хаёллар оғушида маст бўлиб, атрофга назар ташлар эканман, август туни кўзимга яна ҳам гўзал кўриниб, дала гуллаб-яшнаётгандек бўлиб туюларди. Орзу- ниятимга худди ҳозир етадигандек бўлардим. Лекин энди билсам, ўшанда жуда ғўр, ёш бола эканман, келажакда қанчадан-қанча қийинчиликларга дуч келишимни билмаган эканман. Мен ўзимга, она Ерни Дониёр кўзи билан кўра билиш, Дониёр қалби билан сева билиш керак, дердим. Мен унинг ажойиб ашулаларини бўёқлар ёрдамида ҳикоя қилиб бераман. Менда ҳам ўша тоғлар, далалар, майсазорлар, булутлар, дараларнинг жонли тасвири берилади. Бунинг учун жуда катта маҳорат кераклигини ўйламай, «бўёқларни қаердан олсам экан, мактабдан сўрасам беришмас, ахир ўзларига керак-ку!» — деб ташвишланиб юрардим. Энди билсам, ўшанда чучварани хом санаб,болалик қилиб юрган эканман.
Дониёрнинг ашуласи нима учундир бирдан узилиб қолди. Бундай қарасам, Жамила Дониёрни маҳ-кам қучоқлаб, уни бағрига босиб олган экан. Бироқ, шу заҳотиёқ нимадандир чўчигандек тисарилиб, аравадан сакраб тушди. Дониёр шошиб қолганидан тизгинни тортиб аравани тўхтатди. Жамила тескари қараганича йўлнинг қоқ ўртасида серрайиб туриб қолди, сўнг бошини шартта бурди-да, йиғи аралаш:
— Нега қарайсан? Менда ниманг бор? Қарама менга, аравангни ҳайда, жўна! — деди-да, орқада қолган араваси томон кетди. Мен лол бўлиб, оғзимни очиб қолган эканман, янгам мени
22


ҳам койиб берди:
— Хўш, сен-чи, сен нега анграйиб турибсан, аравангга мин! Бошимга битган бало
бўлдиларинг-да!
«Қизиқ, унга нима боиди, чап ёнидан турган-ми», деб ўйлардим ёи-ёиакай. Албатта
чуқурроқ ўйлаган одам Жамиланинг ростдан ҳам изтироб чекаётганини изоҳсиз ҳам тушунар эди: кўз очиб кўрган эри Саратов госпиталларидан бирида ётса, яқинда қайтиб бораман, деса, ахир бу осон гапми? Мен ҳеч нарса тўғрисида ўйлагим келмасди. Мен ўзимдан ҳам, Жамиладан ҳам хафа бўлдим, агар Дониёрнинг бундан кейин ашула айтмаслигини, унинг овозини бошқа эшитмаслигимни аниқ билсам, Жамиладан бутун вужудим билан нафратланган бўлардим.
Ҳозир ўлгудек чарчаб, кўнглим негадир ғаш бўлиб, тезроқ хирмонга етиб, сомонга чўзилсам дердим. Арава тинмай силкиниб, тинкани қуритар, тизгин қўлимдан чиқиб-чиқиб кетарди. Хирмонга етиб келганимизда бир амаллаб отларнинг хомутларини ечдимда, уларни араванинг тагига ташлаб, кейин сомон ғарами устига бориб чўзилдим. Қъша кеча отларни Дониёр тушовлабди.
Лекин эрталаб жуда хурсанд бўлиб турдим, кўнглим мусаффо тонг сингари равшан, қувончга тўла эди. Ҳа, мен Жамила биЖан Дониёрнинг суратини чизаман. Лекин «ўхшата олармикинман?» деган гумон бутун миямни чулғаб олган эди. Кўзимни юмиб, уларни қандай тасвир қилмоқчи бўлсам, ана ўшандай тасаwур этдим. ўрнимдан ирғиб турдим-да, каттакон сой бўйига тушиб, қўл-бетимни ювдим. Кейин ўтлоққа тушовланган отларни кўздан кечирдим. Эрталаб шудринг тушган муздек беда оёқларимни савалаб, тиззамгача шилта ҳўл қилганди. Лекин мен буни писанд қилмай, олдинга чопиб борар, теварак-атрофдаги ҳар бир нарсани синчиклаб кўздан кечирар, ёдимда сақлаб қолишга уринар эдим. Мана, қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб келар, ариқ бўйидаги ёлғиз кунгабоқар эса унга томон бўй чўзарди. Уни какралар ўраб олган, бироқ кунгабоқар бўш келмай кўкка интилар, сариқ гулли бошларини мағрур кўтариб, қуёш нурини шимирарди. Мана, ариқнинг арава ўтган жойидан — ғилдираклар изидан сув жимирлаб оқмоқда. Сув ўртасида кўкариб турган бинафшаранг ялпиздан атрофга муаттар ҳид тараларди.
«Қани энди рассом бўИсаму мусаффо гўзал тонгни, кўк бииан ўпишган азамат тоғларни, шудринг қўнган кўм-кўк бедазорни, ариқ бўйидаги бир туп кунгабо-қарни суратга солсам!»
Бироқ хирмонга келишим билан бу ширин хаёлларимдан асар ҳам қолмай, кўнглим ғаш бўлди. Афтидан, Жамила ўтган кечаси ухламай чиққан боиса керак, кўзлари киртайиб, қовоғидан қор ёғиб турар-ди. Менга у ҳеч нарса демади, қайрилиб қарамади ҳам. Хирмонга бригадир Ўрозмат келиб, энди отидан тушаётганида, Жамила унинг ёнига борди-да, салом-алик ҳам қилмай, томдан тараша тушгандек гапириб қолди!
— Аравангизни олинг! Қаёққа юборсаларинг ҳам майли, лекин стансияга ғалла ташимайман!
— Ие, сенга нима боиди, Жамилахон, жин тегдими? — деди Ўрозмат ҳазиллашиб.
— Жин теккани йўғ-у, лекин бормайман дедим-ми, бормайман.
Ўрозматнинг жаҳли чиқди:
— Бу гапингни қўй, ғалла ташийсан, вассалом! — деди у қўлтиқтаёғини ерга дўқ эткизиб
уриб. — Агар биров хафа қилган бўлса, айт, мана шу таёғим билан гарданига бир туширай. Бўлмаса, ишинггажўна. Ғалла менга эмас, фронтга керак, эринг ҳам фронтда-ку. — Бригадир жаҳл билан шартта бурилди-да, тез-тез одимлаб кетди.
Жамила ғинг деёлмай, қўлидаги қамчини ўйнатиб, айбдор одамдек, қизарганича туриб қолди. Бериги ёқда турган Дониёрни кўрди-ю, сир бой бермай, огир хўрсиниб қўйди. Дониёр ҳамма гапни эшитди-ю, лекин сездирмади. У тескари қараганча хомут ипларини қаттиқ тортиб боғлай бошлади. Жамила ҳам хирмон ўртасида бирпас турди-да, сўнг: «E, нима бўлса бўлар» дегандек қўл силтаб араваси томон кетди.
23


Ўша куни биз овулга ҳар кунгидан барвақт қайтдик. Чунки бораётганда ҳам, келаётганда ҳам До-ниёр отларини зовталаб ҳайдаб борди. Жамила ғамгин, гапирмас эди. Мен қақраган бийдай далани кўриб кўзларимга ишонмасдим: ахир куни кеча у худди афсоналарда тасвирлангандек гуллаб-яшнаб турганди-ку... Кечаги ажойиб манзара, Дониёр билан Жамиланинг аравада ёнма-ён ўтирганлари сира кўз ўнгимдан кетмас эди. Гўё ҳаётнинг энг гўзал бир лавҳасини қўлимда ушлаб тургандек бўлардим. Ўша ажиб бир лавҳа бутун фикру ёдимни банд қилган эди. ўйлаган мақсадимга етмагунимча жоним хотиржамлик топмайдигандек эди. Хирмондаги ҳисобчининг бир варақ қалин қоғозини ўғирлаб олиб, ғарам орқасига яшириниб, ғалла совурадиган курак устига қўйганимда юрагим чиқиб кетаётгандек дукуллаб бўғзимга тиқилди. Отам мени биринчи марта от устига мингизгандаги каби «бисмилло!» дедим-да, қаламни қоғозга теккиздим. Ана-мана дегунча Дониёрнинг қиёфасини қоғозга чиза бошладим. Лекин бу ҳали мукаммал бўлмаган, шунчаки ўргамчикка чизилган сурат эди. Лекин, Дониёрнинг қомати ўзига анча ўхшай бошлаганида бошим кўкларга етиб, қаердалигимни, нима иш қилаётганимни ҳам унутиб қўйдим. ўша август туни, ястаниб ётган бепоён дала қоғоз бетида жилолангандек, Дониёрнинг дилрабо куйи ҳозир ҳам қулоғим остида жаранглаб тургандек боиди. Кўз ўнгимда аскарча кўйлагининг ёқаси очиқ Дониёр билан унинг елкасига бош қўйган Жамила гавдаланди. Бу менинг умримда биринчи марта чизган мустақил суратим эди! Мана арава, мана ёнма-ён ўтиришган Дониёр билан Жамила, мана бўш ташлаб қўйилган тизгинлар, мана қоронғида сағриси зўрға кўриниб йўртиб бора-ётган отлар, ундан нарида бийдай дала, узоқ-узоқларда юлдузлар милтиллайди... Ишга шунчалик берилиб кетибманки, кимнингдир тепамга келиб жаҳл билан қичқирганидан ҳушимга келдим. Қарасам, Жамила экан:
— Нима бало, кар бўлиб қолдингми?
У мени излаб юрган экан, шошганимдан суратимни беркитишга ҳам улгуролмай қолдим.
— Буғдойни аллақачон юклаб бўлдик, бир соатдан бери қичқирамиз-а, овозинг чиқса-чи!..
Қўлингдаги нима? — деб Жамила суратни мендан тортиб олди ва: «Бу нима қилиқ!» — деб авзойи бузилиб, қоғозга термилганича қолди.
Ўшанда хижолатдан жуда мулзам бўлдим. Жамила суратга узоқ тикилиб турди-да, кейин ёшланган кўзлари билан менга маъюс боқиб:
— Шуни менга бергин-а, кичкина бола! — деди у секингина. — Сендан менга ёдгор...
Жамила сурат солинган қоғозни икки буклаб қўйнига солиб қўйди.
Биз йўлга чиқиб, овулдан анча узоқлашиб кетгунча ўзимга кела олмадим. Қалбимни шу қадар
тўлқинлантирган ўша лавҳани чиндан ҳам қоғозда акс эттира олдимми ёки бу бир туш — хаёлми деб гумонсирадим. Лекин шундай бўлса ҳам қалбимнинг чуқур бир жойида чизган суратимдан фахрланиш ҳисси уйғониб, юрагим севинчдан тўлиб-тошар, яқинда бўёқ топсам, жуда кўп суратлар чизиб, мактабга илиб қўярдим. деган ширин хаёллар мени маст қиларди. Энди билсам, бу болаликка хос бир фазилат экан. Мен ўз хаёлларим билан банд бўлиб, жуда тез кетаётганимизни ҳам пайқамабман. Чунки олдинда бораётган Дониёрдан орқада қолмайлик деб Жамила отларга устма-уст қамчи урарди. Кейинги пайтларда Дониёр аравасини ҳар қачонгидан ҳам тез ҳайдайдиган бўлиб қолганди.
Жамила Дониёр билан ёнма-ён борарди. У гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга қарар, баъзан эса бирон айб иш қилиб қўйгандек аянчли жилмайиб турарди. Буни кўриб мен ҳам жилмаярдим ва: «Чизган суратим янгамга ёқди шекилли, хафалиги тарқаб, кўнгли ёзилди. Жамила Дониёрга ашула айт деса, у албатта айтиб беради... Демак, бугун Дониёрнинг ашуласини маза қилиб тинглар эканман-да... Эҳ, тезроқ айта қолса экан», деган ўй кўнглимдан кечарди!
Бу сафар биз стансияга анча барвақт етиб келдик, лекин отларимиз қора терга тушиб кетган эди. Тарози ҳам бўш экан, Дониёр аравадан туша солиб, қопларни таший бошлади. Унинг бунча шошиб-пишиб ишлашига, индамай тумшайиб юрганига ҳайрон эдик. Поездлар ўтганда, Дониёр тўхтаб қолиб, уларнинг орқасидан узоқ вақт қараб турар, негадир чуқур ўйланиб қоларди.
24


Жамила ҳам гўё унинг кўнглидагини билмоқчи бўлгандек, Дониёр боққан томонга қаради. Жамила аравасининг ёнига бориб Дониёрни чақирди:
— Бери кел-чи Дониёр, қашқа отнинг тақаси тушай деб турибди, шуни юлиб ташлагин.
Дониёр отнинг туёғини тиззалари орасига қисиб, тақани юлиб олиб, қаддини ростлаётганида Жамила секин шивирлади:
— Нима, ҳеч нарсани тушунмайсанми дейман? Ё мендан бошқа қиз-жувон қуриб қолганми. Дониёр қиё боқди-ю, лекин ҳеч нарса демади.
— Нима, менга осон деб ўйлайсанми? — деди Жамила хўрсиниб.
Дониёр Жамилага меҳр билан боқиб, алланима деди-ю, лекин мен эшитмай қолдим, чунки
юганидан ушлаб турган отим бошини силтаб пишқириб юборди. Дониёр нимадандир мамнун бўлгандек қўИидаги тақани силаб, ўз араваси томон кетди. Мен унга қараб, наҳотки унинг юраги Жамиланинг ҳалиги сўзларидан таскин топди экан, деб ҳайрон бўлардим. Ахир «менга осон деб ўйлайсан-ми?» деган сўзининг нимасига хурсанд бўлади?
Биз қопларни ташиб бўлиб, энди овулга қайтмоқ-чи бўлиб турганимизда, ҳовлига эгнига ғижимианган эски шинел кийган, елкасига халта илиб олган бир ориқ ярадор аскар кириб келди. Ундан сал олдин стансияга бир эшелон келиб тўхтаган эди. Ҳалиги аскар чор-атрофга аланг- жаианг қаради-да:
— Гуркуров овулидан ким бор?! — деб қичқир-ди. Бу ким бўлдийкин, деб ўйладим-да: — Мен Гуркуровдан бўламан, — дедим. Аскар қувониб кетди-да:
— Кимнинг. боласисан, укажон? — деб сўраб олдимга келмоқчи бўИган эди, бирдан Жамилага кўзи тушиб, турган жойида донг қотиб қолди.
— Кариммисан? — деди Жамила шодланиб.
— Вой, Жамила, сингилжоним! — деб аскар Жамиланинг ёнига югуриб бориб, у билан қўшқўллаб кўриша кетди.
Бу келган йигит Жамиланинг узоқ қариндоши, ҳамқишлоғи экан.
— Буни қара, худди билгандек шу ёққа қайрилибман-а! — деди у ҳаяжон билан. — Содиқнинг ёнидан чиққанимга атиги беш кун бўлди, госпиталда у билан бирга ётдик, худо хоҳласа, у ҳам бир-икки ойда келиб қолади. Мен кеиаётганимда хотинингга хат ёзиб бер, ўз қўлим билан топширай деб хат ёздириб олгандим... Жуда яхши қилган эканман-да, мана, омонатингни ол! — деб хурсанд бўлиб, аскар шинелининг ичидан учбурчак хатни олиб, Жамилага узатди. Жамила хатни шоша-пиша олди-да, қувонганидаҳми, ё уялганиданми аwалига қизариб, ъсўнгра ранги қув дъчиб, индамай Дониёрга кўз қирини ташлади. У бояги хирмондагидек оёқларини кериб, аравасиниҳг ёнида ёлғиз тураркаҳ, Жамилага маъюс боқарди. Бу орада ҳар томондан югуриб келишган кишилар аскарни ўраб оииб, баъзиси қариндош, баъзиси ҳамқишлоқ чиқиб, ҳол-аҳвол сўрашиб қолишди. Жамила ўз ҳамқишлоғига миннатдорчитик билдиришга улгурмаган ҳам эдики, Дониёр унинг ёнидан аравасини тақир- туқур қилиб ўтди-да, чанг-тўзон кўтариб йўлга тушди. Кишилар унинг эрқасидан:
— Нима бало, уни жин урдими? Эси жойидами ўзи? — деб қичқириб қолишди.
Аскарни ҳам таниш-билишлари олиб кетишди шекилли, ҳовлида янгам иккаламиздан бошқа ҳеч ким қолмабди. Биз Дониёрнинг араваси кўздан ғойиб бўлгунча, олисда
кўтарилаётган чангга қараб турдик.
— Юр, янга, уйга кетайлик, — дедим мен.
— Ўзинг кетавер! — деди Жамила.
Ана шундай қилиб, биз биринчи марта алоҳида-алоҳида кетдик.
Ҳавонинг димлигидан нафас олиш қийин эди. Ердан кўтарилган ҳарорат лабларимни
қабарситиб, томоғимни қуритиб юборди. Жазирама қуёш нури эрталабдан куйдириб, қовжиратиб ётган ер бети энди шўрхок туз билан қопланиб, аста-секин совиётгандек бўларди. Қуёш шўрхок ердан кўтарилаётган сароб сингари парда ичида уфқ сари чўкиб борарди.
25


Узоқда, уфқ тепасида қизил-сур булутлар йиғила бошлади. Баъзан кучли гармсел эсиб, отларнинг тумшуқларига чанг аралаш оқиш шўрхокларни келтириб урар ҳамда уларнинг чанг босган ёл ва думларини юлқиб, йўл бўйидаги эрманларни учириб кетарди.
«Ёмғир ёғади шекилли» деб ўйладим. Шунда ёлғизлик дарди ичимни ўртаб, алланимадан қўрққандек отларни жадал ҳайдаб кетдим. Менгина эмас, ҳатто узун оёқли тувалоқ қушиар ҳам бир нарсадан чўчигандек қамишзорлар орасига кириб яширинишди. Шамол жазирама иссиқдан қовжираган қариқиз япроқларини аллақаерлардандир йўл устига учириб келарди. Биз томонларда бундай ўсимликлар ўсмайди. Чамамда, бу япроқлар қозоқ чўлларидан учиб келган бўлса керак. Теварак-атрофда қимирлаган жон йўқ. Дониёр ҳам кўринмайди, орқада қолган Жамиладан ҳам дарак йўқ. Қуёшнинг охирги нури ҳам сўнди. Толиққан дала ҳам мудраб уйқуга кетди.
Мен хирмонга қош қорайганда етиб келдим. У ер тинч, ғир этган шабада йўқ. Дониёрни чақирган эдим, қоровул жавоб берди:
— У сойга кетди, нима ишинг бор эди? — деди-да, сўнгра бир ютиниб олиб, ўзича минғирлади. — Ҳавонинг димлигини-чи, ҳамма уй-уйига кетишди. Шамол бўлмаса, хирмонда иш бўлармиди...
Отларни бедазорга тушовлаб, сойга бурилдим. Дониёр одатдагидек тик тушган жар тепасида тиззасини қучоқлаб, бошини қуйи солганча жар остида сувнинг шовиллаб оқишига қулоқ солиб ўтирарди. Унинг мустар бўлиб ўтириши юрагимни эзиб юборди. Дониёрнинг ёнига бориб, уни маҳкам қучоқлаб, тасалли бермоқчи, илиқ сўзлар билан кўнглини кўтармоқчи бўлдим. Лекин нима ҳам дея олардим, уни қандай юпатаман ахир. Анчагача иккиланиб турдим- да, сўнгра хирмонга қайтиб кетдим.
Ўшандан кейин ғарам устида ётиб анча вақтгача ухЛай олмай, осмонни қоплаб келаётган булутларга қараб хаёл суриб кетдим. «Инсон ҳаёти нега бунчалик мураккаб, сира тушуниб бўлмайди-я». Жа-миланинг бўлса ҳамон дараги йўқ. Нега бунча ҳаяллади экан, қаерларда юрганикин, деб араванинг ғилдирак товушларини эшитишга зор бўлиб қулоқ солиб ётдим. Қаттиқ чарчагаҳ бўлсам ҳам, сира уйқум келмади.Тоғлар тепасидаги булутлар орасидан яшин ялт-юлт этиб чақнарди.
Дониёр келганда ҳали уйғоқ эдим. У нима қиларини билмай, қайта-қайта йўлга қараб, хирмонда бироз айланиб юрди-да, сўнгра ёнимга келиб, ўзини юзтубан отди.
«Eнди у овулда қолмайди, бошини олиб кетса керак», деб ўйлардим. Лекин бечора қаерга ҳам борарди? Бошпанасиз бир мусофир кимга ҳам керак? Бечорага қийин бўлди-да, энди нима қилар экан?
Eнди кўзим илинган экан, хирмон томондан арава товуши эшитилди. «Жамила бўлса керак», деб ўйладим уйқу аралаш.
Қанча ухлаганимни билмайман, бир вақт нақ қулоғим тагида шитирлаган товуш эшитилиб, биров келаётгандек бўлди. Қанот серпигандек қандайдир бир совуқ нарса бетимни силаб ўтди. Кўзимни очсам Жамила экан. Чўмилиб келган бўлса керак, кўйлагини ҳам ҳўллаб олибди, шунинг учун ҳам ёнимдан ўтаётганида салқин шабада эсгандек бўлди. Жамила тўхтаб қолди-да, у ёқ-бу ёққа аланглаб, Дониёрнинг бош томонига ўтирди.
— Дониёр, мана мен ўзим келдим! — деди у секин шивирлаб.
Атроф жимжит, осмонни гумбурлатиб яшин чақнади.
— Хафа бўлдингми? Қаттиқ хафа бўлдингми? Яна жимиик чўкди, қирғоқдан тупроқнинг
сувга «шўлп» этиб тушгани эшитилди.
— Лекин менинг айбим нима? Сенда ҳам гуноҳ йўқ.
Тоғлар устида яшин гумбурлади. Жамила чўчиб ялт этиб қараганида, яшин унинг юзини
ёритиб юборди. Жамила атрофга бир қаради-да, ўзини Дониёр кўксига ташлади, унинг елкаси Дониёрнинг бақуwат қўллари остида дир-дир учарди. Жамила ҳам ғарамга чўзилиб, Дониёр
26


билан ёнма-ён ётди.
Кучли шамол сомонни кўкка совуриб, хирмон четида қийшайиб турган ўтовни ялаб ўтди-да,
қуюн бўлиб осмонга кўтарилди. Чақмоқ булутлар орасида кўкимтир из қолдириб, қарағай сингандек қасира-қусур қилиб ҳамма ёқни ларзага солди. Аъзойи баданим титраб, ҳам қўрқиб, ҳам қувониб кетдим. Момақалдироқ, ёзнинг охирги момақалдироғи ёпирилиб келар, илк куз нафаси димоққа уриларди. Энди Жамилани ҳеч қандай куч тўсолмасди. У Дониёрга секин шивирлади:
— Чиндан ҳам гумонсирадингми, наҳотки мен сени унга алмаштирсам! У мени ҳеч қачон севган эмас, севмайди ҳам! Майли, ким нима деса деявер-син, лекин мен сеникиман! Ёлғизим, азизим, мен сени ҳеч кимга бермайман. Мен сени кўпдан бери севаман. Ғойибона ошиқ бўлиб келишингни интизорлик билан кўзим тўрт бўлиб кутгандим. Кутганлигимни билгандек, мана, сен ҳам мени излаб келдинг...
Жарлик орқасидаги сой қирғоқларидан ивиб сувга қулаб тушаётган тупроқ чақмоқ ёруғида кўриниб турарди. Дастлабки йирик ёмғир томчилари сомон устига шитирлаб ёға бошлади.
— Жамилам, жонгинам, севгилим, Жамилахон! — деб Дониёр қирғизча ва қозоқча энг нафис сўзлар билан ўз маъшуқасини эркалатарди. — Мен ҳам сени кўпдан бери севиб юрардим. Умримда кўрмаган бўлсам ҳам, окопларда ётиб сени ўйлардим. Севган ёрим Ватанимда эканлигини билардим. Бу сен экансан, Жамилам!
— Шунқорим, мард лочиним! Бу ёққа қарачи, кўзларингга тўйиб боқай!
Ёмғир шаррос қуйиб берди. Қора уй тепасига ёпилган наматлар худди қанот қоққан қушдек шамолда учиб кетди. Гоҳ қиялаб, гоҳ тик қуйган жала ерни орзиқиб кутгандек устма-уст ўпарди. Кетма-кет момақалдироқ гумбурлаб, бутун осмон қаърини тилиб ўтгандек бўларди. Узоқ-узоқлардаги тоғлар баҳор лолаларидек қизариб кўринарди.
Ёмғир кучая борди. Мен бўлсам, сомонга кўмилиб олиб, юрагимнинг дук-дук уришини сезиб ётардим. Мен ниҳоятда бахтиёр эдим! ўзимни узоқ касалликдан кейин биринчи марта кўчага чиққан одамдек ҳис этиб, ҳар бир нарсага суқланиб қарар, гўё ҳаёт лаззатини энди билаётгандек эдим.
Ёғин ҳам, чақмоқларнинг ёруғи ҳам сомон остида ётган жойимга етиб борарди, лекин мен ўзим-ни жуда яхши ҳис этардим, уйқуга кетар эканман, ўзимча кулимсираб қўярдим. Қулоғимга чалинган шарпанинг нималигини билмасдим. Бу Жамила билан Дониёрнинг шивирлашими ё бўимаса, тинаётган ёмғирнинг сомонга шитирлаб тушишими?
«Мана энди ёмғир тинмайди, ҳадемай куз ҳам киради!» дердим ўзимга-ўзим. Нам сомон билан эрман ҳиди димоққа уриб, куздан дарак берарди.
Лекин бу кузда бизни нималар кутаётгани ҳақида ўйламабман.
Ўша кузда мен икки йиллик танаффусдан кейин яна мактабга қатнай бошладим. Дарсдан бўш вақтларим-да кўпинча ҳалиги сой бўйидаги жар тепасига бориб ўтирардим. Хирмон ҳувиллаб бўшаб қолган эди. Бу ерда мен мактабдан олган бўёқлар билан ўзимнинг дастлабки этюдларимни чиздим. Чизган суратчаларимдан ўзимнинг ҳам кўнглим тоимас эди.
«Бўёқларимнинг мазаси йўқ. Қани энди чинакам, асл бўёқлар бўлса!» — деб ўйлардим ичимда. Яхши бўёқларнинг қандай бўлишини билмасдим ҳам. Рассомлар ишлатадиган мойбўёқларни фақат кейинги вақтлардагина кўришга муяссар бўлдим.
Бўёқ ўз йўли билан-у, лекин муаллимларнинг гапида ҳам жон борга ўхшарди: рассом бўлиш учун ўқиш керак. Бу гап тўғрилигини билиб турсам ҳам, ўқишимга сира кўзим етмасди.
Ўқиш қаёқда дейсиз: акаларим дом-дараксиз кетган бўлса, мен икки уйнинг ёлғизгина дастёри бўлсам, ўқишга юборишармиди. Шунинг учун ўқиш тўғрисида оғиз ҳам очмасдим. Лекин ўқишни қўмсаб, боролмаслиғмга ич-ичимдан ачинардим, бунинг устига, бу йил кузнинг бу қадар кўркам келишини айтмайсизми!
Қўлингдан келса, ўтирсанг-у, чизсанг, ажойиб сурат чиқарди-да.
27


Гуркуровнинг суви камайиб, қозондек-қозондек тошлар туртиб чиқиб, уларнинг усти ям- яшил, сап-сариқ йўсин билан қопланганди. Эрталабки изғириндан яланғоч толчаларнинг нозик таналари қизариб кетганди, бироқ теракларнинг сап-сариқ япроқлари ҳали тўкилмаган эди.
Йилқичиларнинг ёзи билан ўт ёқилавериб тутундан қорайиб кетган ўтовлари катта сойнинг у ер-бу ерида кўзга ташланарди. ўтовдан буралиб-буралиб чиқаётган кўк тутун худди тўй- тўйлаган хотинлардек овулма-овул сузиб юришарди. Тойчалар атрофга ёйилиб кетган оналарини қидиришиб, зўр бериб кишнашарди. Энди тойчалар кишнагани-кишнаган. Чунки бияларни то баҳоргача уюрда сақлаш қийин. Тоғлардан қайтган моллар ҳосили йиғиб олинган далаларда пода-пода бўлиб юришарди. Дашт саҳни туёқ изидан илма-тешик бўлиб кетган эди.
Бу йил ҳам куз кузлигини қилди: ҳаммаёқни тўзитиб изғирин шамол қўзғалди ва осмоннинг авзойи бузилиб, қор аралаш ёмғир ёг"а бошлади. Бир ҳафта сурункасига ёққан ёмғир бир кун сал тиниши билан, мен Гуркуров томонга қараб жўнадим. Тошлоқдаги бир туп тоғ четани қип- қизил чўғдек ёниб, «мени суратга ол» дегандек бўй чўзиб турарди.
Мен сой бўйидаги буталар орасида сурат чизиб ўтирганимда, қош қорайиб қолган эди. Бир вақт бошимни кўтариб қарасам, нариги соҳилда икки киши турибди, дарёнинг саёзжойидан ўтишган бўлса керак. Уларнинг Дониёр билан Жамила эканини дарров танидим. Мен уларнинг жиддий ва ташвишли юзидан кўзимни уза олмай тикилиб турдим. Дониёр ҳар гаигидек дадил қадам ташлар, юрган сайин шинелининг бари оҳори тўкилган аскарча этигининг қўнжларига шартиллаб тегарди. Жамила бўлса эгнига бозорга борганда киядиган парча-парча қизил гуллик кўйилагини, чийбахмал чопонини кийиб, бошига оқ жун рўмолини ўраб олганди. Бир қўлига тугунчак кўтариб, иккинчи қўли бииан Дониёрнинг халтасидан ушлаб бормоқда. Улар йўл- йўлакай нималар тўғрисидадир ўзаро гапиришиб боришарди.
Уларнинг овулимизни ташлаб, қаёққадир кетишаётганини сезиб, юрагим «жиз» этиб кетди.
Мана, улар жарликдан ўтиб, қамишзор оралаб кетиб борарди. Мен бўлсам, худди бир нарсани йўқотган кишидек уларнинг орқасидан қараб, нима қиларимни билмай қолдим. Қичқирайин десам, нафасим сиқилиб, овозим чиқмасди.
Қуёш тоғлар ёқалаб сузиб бораётган булутларга қизғиш нурларини сўнгги бор сочди, атрофни қоронғилик қоплай бошлади.
Дониёр билан Жамила орқа-олдиларига қарамай, темир йўл разездини кўзлаб тез-тез одимлаб боришмоқда. Бора-бора уларнинг қоралари узоқлашиб, бироздан кейин қамишзор орасига кириб, бутунлай ғойиб бўлди.
Ана ўшандагина мен ўзимга келиб, орқаларидан овозимнинг борича:
— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим.
Дала устида анча вақтгача: «а-а-а» деган акс садо эшитилиб, бироздан сўнг тинар эди. Яна
бир марта жаҳл билан:
— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим-да, сўнг уларнинг орқасидан югуриб қолдим. Сувни сув
демай, оёқяланг, бошяланг, уларнинг орқасидан қувиб борардим, уст-бошим жиққа ҳўл бўлганди. Шунга қарамай, яна тезроқ чопа бошладим. Бирдан оёғим нимагадир чалиниб кетди- да, юзтубан йиқилдим. Бошимни кўтармай, икки қўлим орасига олиб, ўксиб-ўксиб йиғлаб юбордим. Кўз ёшларимдан намланган майин тупроқ қўл-бетимни музлатиб ғира-шира қоронғилик кўнглимга ғулғула солгандек, ўпкам қисилиб, аччиқ-аччиқ йиғадим, қамишлар гўё менинг қайғу-ҳасратимга ҳамдард бўлгандек тинмай шитирлашар эди.
— Жамила! Жамила! — дердим мен ўпкамни босолмай пиқ-пиқ йиғлаб. Мен энг яқин, энг азиз одамларим билан хайрлашар эдим. Мана ҳозиргина, ерда ётиб, ўзим ҳам Жамилани севиб қолганлигимни тушундим. Бу менинг илк, боиаликдаги севгим эди.
Юзимни кўз ёшидан ҳўл бўлиб кетган енгимга артиб, яна анчагача йиғлаб ўтирдим. Мен фақат Жамилалар билангина эмас, балки ўзимнинг болалик даврим билан ҳам хайрлашар эдим.
Қоронғида тимирскиланиб уйга келганимда ҳовлимизда шовқин-сурон авжида эди: ит
28


эгасини танимасди. Кимдир отга эгар урарди. Безори Усмон бўлса, ҳар кунгидек маст, отини гижинглатиб, овозининг борича бақирарди:
— Айтмаганмидим, мана оқибати нима бўлди. Йўлчибой ота шармандайи шармисор бўиди.Қани кетдик, бу саёқ ит, чала қозоқни ушлаб бўйнини узмасам, отимни бошқа қўяман. Ўн йилга кесилсам, кесиламану, лекин ҳар қандай ялангоёқнинг хотиниаримизни олиб кетишига йўл қўймайман. Қани кетдик, йигитлар! Қаерга ҳам борарди дейсан? Улар қайси томонга кетишаркин деган фикр хаёлимдан ўтди-ю, юрагим шув этиб, аъзойи баданим музлаб кетди. Нима қиларимни билмай, отлиқларнинг орқасидан мен ҳам овул чеккасига югуриб бордим-да, уларнинг разезд томонга эмас, стансияга олиб борадиган катта йўИ томонга қараб бурилиб кетганларини кўриб, жоним ўрнига тушди. Сўнгра уйга қайтиб келдим-да, йиғлаганимни ҳеч ким билмасин, деб, отамнинг тўнига ўралиб ётдим.
Овулда ҳар хил мишмиш гаплар тарқалди. Ҳамма хотинлар Жамилани қоралашарди:
— Аҳмоқ-да! Ақли бўлса туз ичган жойига туфлаб, санқиб юрган бир мусофирга эргашиб кетармиди.
— Шунисига куяман-да! Унинг нимасига қизиқ-ди экан дейман-да! Эски шинели билан, тешик этигидан бўИак ҳеч балоси йўқ эди-ку!
— Қўтан-қўтан қўйи бормиди! Уйи йўқ, жойи йўқ, насл-насаби бетайин бир дайди-да! Майли, уволи ўзига, ҳали аттанг дейди... Бу танноз хотиннинг ҳолини ўшанда кўрармиз.
— Тавба, Содиқдан ортиқ эрни топиб бўпти.
— Қайнонасини айтмайсанми, қайнонаси-чи? Бундай ювош қайнонани қаердан топади! ўзига-ўзи қилди, жувонмарг, майли!
Бурунги янгамни, Жамилани қораламай, унинг қилмишини тўғри деб топган ёлғиз мен бўИсам керак. Дониёрнинг эски шинели билан тешик этигидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, лекин унинг маънавий бой, қалби юксак одамлигини мен билмаганда ким билади. Жамила Дониёрнинг этагини ушлаб кетиб, ўз бахтини топтади, деган гапларга ишониш у ёқда турсин, аксинча, мен у ўз бахтини энди топди, деб ишонардим. Фақат ойимга ачинардим, холос. Жамила билан бирга унинг бутун куч-қуwати кетгандек. Ойим ғамгин бўлиб, ўзини анча олдириб, қадди букилиб қолди. Оҳ, бечора ойим. Ҳаёт оқими баъзида эскилик илдизига шафқатсиз болта уриб, янги бахт сари интилишини ойим тушунмаса керак-да. Агар бўрон азим чинорни таг-томири билан қўпориб ташласа, у қайтиб қаддини ростлаёлмайди...Ойимнинг ҳар бир хатти-ҳаракатидан унинг олдинги куч-қуввати қолмаганлиги сезилиб турарди. Илгарилари у ҳеч кимдан игнага ип ўтказиб беришни илтимос қилмас, қарилик ғурури бунга йўл қўймас эди. Бир куни уйга кириб келсам, ойим игнанинг кўзини тополмай, қийналиб йиғлаб ўтирибди.
— Ма, ипни ўтказиб бер-чи! — деди у қалтираган қўллари билан игна ва ипни менга узатиб. Сўнгра оғир хўрсинди-да, кўз ёшларини артиб, ўзича минғирлади: — Э-е, шўрлик келиним, кўра-била туриб ўзингни ўтга ташладинг-а. Уйимизнинг тўри сеники, еганинг олдингда, емаганинг кетингда эди... Ўзингни ўзинг жувонмарг қилдинг... Бизни доғда қолдириб кетдинг... Нега кетдинг... Уйимизда нима камчилик кўрдинг... Шўрлик Жамила...
Ойимнинг шундай мунғайиб ўтирганини кўриб, ўзимни тутолмай, беихтиёр: «Йўқ, ойи, у шўрлик эмас!» — деб қичқириб юборгим келди-ю, лекин ўзимни босдим. Ойимни маҳкам қучоқлаб, Дониёрнинг кимлигини, уни жонимдан азиз кўришимни айтиб, йиғлаб юборишимга оз қолди. Лекин бу сўзларни айтишга тилим борармиди. Бу гапим билан ойимни бир умрга хафа қилган бўлардим.
Лекин бари бир бу бегуноҳ «қилмишларим» сир бўлиб қолмади.
Орадан кўп ўтмай Содиқ акам ҳарбийдан қайтиб келди. Ростини айтганда, у кўринишда унчалик сир бой бермаса ҳам, лекин номусдан қаттиқ куйиниб, жиғибийрон бўлиб юрди, Усмонлар билан ичишиб қолгудек бўлса:
— Кетган бўлса садқайи сар! Сарсон-саргардон бўлиб юриб, охири бир кун очидан ўлади-
29


кетади. Хотинман деганинг тўлиб ётибди, чертиб-чертиб олиш мумкин. Олтин бошли хотиндан, бақа бошли эр яхши! — дерди жаҳл билан.
— Гапинг-ку тўғри-я, — деб жавоб қайтарарди Усмон. — Афсуски, ўшанда қўлимга тушмади-да: унисининг ичак-чавоғини ағдариб, бунисининг сочларидан отга богиаб судратардим! Эҳтимол, улар жанубда, пахта далаларида, ё бўлмаса қозоқ ерларида тентиб юришгандир. Саёқлик Дониёрга касб бўлиб қолган. Шунисига доғманки, буни ҳеч ким билмай, ҳеч ким сезмай қолган-а, қандай бўлганига кишининг сира ақли етмайди-я... Бу ишнинг ҳаммасини ўша қанжиқнинг ўзи қилган, исини ҳам чиқармади-я, лаънати, бўлмаса мен уни нақ!..
Бундай гапларни эшитганимда қоним қайнаб, муштларимни қисардим. Кучим етса, ўша Усмоннинг башарасига туфлаб: «Пичан ўроғида адабингни бергани эсингдан чиқибди-да... Энг ярамас, энг разил одам сенсан-ку!» деган бўлардим.
Бир куни уйда мактаб деворий газетасига сурат чизиб ўтирган эдим, ойим ҳам печка олдида чўққайиб ўт ёқиб ўтирарди, бехосдан эшик очилиб, уйга ранги кўкариб, ғазабидан кўзларига қон тўлган Содиқ акам кириб келди. У мени устимга ёпирилиб келаётганда, елкасига ташлаб олган шинели ерга тушиб кетди.
— Буни сен чиздингми? — деб сўради у бир варақ қоғозни тумшуғимга тиқиб. Қоғоздаги суратни кўриб юрагим орқамга тортиб кетди: бу ўша хирмонда ўтириб қаламда чизган Дониёр билан Жамиланинг сурати эди. Суратга кўзим тушиши билан гўё улар менга қараб туришгандек бўлди. «Қизиқ, Жамила буни нега ташлаб кетдийкин? Уни бир ерга яшириб қўйган-у, кейин эсидан чиқариб кетган бўлса керак!» — деб ўйладим ичимда.
— Ҳа, мен чизган эдим! — дедим.
— Бу-чи, бу ким ўзи?
— Дониёр.
— Э, аблаҳ, сотқин! — деб ўшқирди Содиқ акам менга ва суратни майдамайда қилиб
йиртди-да, оёғи остига олиб топтаб, кейин эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Уй ичига оғир жимлик чўкди.
— Сен буни билармидинг? — деб сўради ойим бир маҳал.
— Ҳа, билардим.
Ойим печкага ўт ёқиб ўтириб, менга шундай таъна ва ҳайрат назари билан қарадики, мен нима қилишимни билмай, бош бармоғимни узиб олгудек бўлиб:
— Мен уларнинг суратини яна чизаман! — дедим.
Ойим ғинг демай бошини маъюсгина чайқаб, ерга боқди.
Ерда сочилиб ётган суратга қараб, ичимни ўтдек ўртаётган хўрликка ҳеч чидай олмадим.
Майли, мен оиламиз, уруғимиз учун «сотқин» бўлайин, бироқ, мен одамгарчиликка, ҳақиқатга, ҳаёт ҳақиқатига хиёнат қилганим йўқ. Аксинча, адолат тарафдори бўлдим. Менинг кўнглим соф, ниятим холис эканлигини ҳеч ким билган эмас, буни одамларга ҳам айтиб бўлмайди, бошқалар тугул, ҳатто ойим ҳам буни тушунмас эди, албатта.
Ойим индамай ўтираверди. лзза бўИганимдан кўзларимга ёш келди, йиртиб ташланган сурат парчалари гўё жонлидай ерда айланиб юрарди. Дониёр билан Жамиланинг ёрқин қиёфаси сира кўз ўнгимдан кетмас, Дониёрнинг ўша август кечаси айтган оромбахш қўшиқларини яна эшитаётгандек бўИардим. Уларнинг овулдан кетганиарини эсладим-да, мен ҳам ғайратга тўлиб улар каби ўз истиқболим йўлида қийин сафарга отланишга қатъий бел боғладим.
— Мен ўқишга кетаман! — дедим ойимга. — Рассом бўлгим келади, рассомлик ўқишига бораман, отамга ҳам айтиб қўйинг...
Мен, ҳозир ойим урушда ҳалок бўлган акаларимни эслаб, фарёд кўтариб йиғласа керак, деб ўйлаган эдим. Лекин, бахтимга ойим йиғлагани йўғу, фақат ғамгин, эшитилар-ешитилмас қилиб гапирди.
30


— Майли, ўзинг биласан, борсанг бора қол... Учирма қанот бўИганларингдан кейин гапимизга кирармидиларинг, ҳар қайсинг ўз билганларингни қиласизлар. Биз нимани биламиз, балки сизиарнинг билганларинг тўғридир, балки жуда катта одам бўлиб кетарсанлар... Ҳозир замон ўзи шунақа-ку. Майли, боравер... Эҳтимол, ўша ёқларга борганингдан кейин сураткашлик яхши касб эмаслиги-ни ўзинг тушуниб оларсан... Уйингни, ота-онангни унутма, насиҳатим шу...
Шу кундан бошлаб кичик уй ўз-ўзидан бўИиниб кетди. Ҳадемай мен ҳам ўқишга жўнадим.
Рассомлик мактабини битириб, ўз маҳоратимни ошириш учун яна Санкт-Петербург академиясига ўқишгаъ борганимда, ўз диплом ишимни топширдим. Бу дипиом иши — кўпдан бери орзу қилиб, юрагимда сақиаб юрган суратим эди.
Албатта, сизлар бу суратда Дониёр билан Жамила тасвирианганини дарров фаҳмлагандирсизлар. Улар даладаги ёлғизоёқ йўИдан ёнма-ён кетишар эди. Дониёрнинг шинели шамолда елпиниб, юзидан севинч балқиган Жамила унинг халтасидан ушлаб олганди.
Уларнинг олдида Дониёр куйлаган поёнсиз, ёруғ, кенг дала ястаниб ётарди. Ҳозир оламда Жамила билан Дониёрдан бахтли одам бўлмаса керак!
Тўғри, суратимни ҳар томонлама мукаммал, бекаму-кўст ишланган деб айтолмайман, ахир, маҳорат деганўз-ўзидандарровкелмайди-ку.
Бу—оғир, машаққатли меҳнат меваси... Лекин бари бир бу сурат мен учун дунёда энг азиз, энг қимматли нар?