Чингиз Айтматов ЖАМИЛА
Чингиз Айтматов ЖАМИЛА
Қисса
Ҳар гал сафарга чиқишим олдидан кичкина ёғоч рамкага солинган сурат олдида туриш менга одат бўлиб қолганди. Эртага овулга жўнашим керак. Мана, ҳозир ҳам ўша суратга тикилиб, гўё ундан оқ йўл тилаётгандек кўзимни узолмай, узоқ термилиб қолдим.
Суратни ҳали бирон марта ҳам кўргазмага қўйганим йўқ. Овулдан қавм-қариндошларим келишганида кўриб қолишмасин, деб яшириб қўяман. Демак, суратда бирор ножўя нарса тасвирланган экан, деб ўйламанг тағин, унинг ийманадиган, шунингдек, бу бир нодир асар, «кўз тегади» дейдиган ҳеч жойи ҳам йўқ, шунчаки ўргамчикка чизилган бир сурат. Унда оддий дала манзарасининг айнан тасвири берилган, холос.
Суратнинг орқа планида сўлғин куз осмонининг чеккалари оқариб кўринади. Шамол парқу булутларни узоқ-узоқларга, қорайиб кўринган тоғ чўққилари сари ҳайдаб борарди. Суратнинг олд қисмида сарғиш либос кийган бепоён дала, кенг дарё тасвирланган. Ёғин-сочиндан кейин пўрсиллаб ётган, чеккаларидаги қамишлар бир-бирига айқашиб кетган йўлда икки йўловчининг оёқ излари кўзга ташланади. Йўловчилар узоқлашган сайин, оёқ излари хиралаша боради, гўё яна бир-икки қадам юришса рамкадан чиқиб кетадигандек туюларди. Ҳа, айтмоқчи, йўловчилардан бири... Келинг, бир бошдан гапириб бера қолай.
Бу воқеа болалигимда юз берган эди. Иккинчи жаҳон уруши учинчи йилга қадам қўйган, айниқса Курск билан Орёл остоналарида даҳшатли жанглар борарди. Ўшанда биз бир гала ўспирин болалар хўжаликда экин суғориб, арава ҳайдаб, ўт ўриб юрар эдик, хуллас, урушга кетган эркакларнинг оғир меҳнати бизнинг зиммамизга тушган эди.
Айниқса, ҳосил йиғим-теримида ҳафталаб уй бетини кўрмасдик, кечаю кундуз хирмонда бўлардик ёки стансияга ғалла таширдик.
Стансияга қатнаб юриб, кўпдан бери уйдагиларни кўрмаганим учун ўроқнинг айни қизиган, саратон кунларининг бирида йўл-йўлакай уйга кириб ўтай, деб бўш аравамни йўлдан бурдим.
Биз азалдан кўчанинг бошидаги ёнма-ён тушган икки уйда турардик. Уларнинг баландлиги уч метрча келадиган. деворлари жуда пишиқ қурилган бўлиб, дарё томони дарахтлар билан ўралган ҳовли бизники эди. Мен катта уйнинг ўғли эдим. Акаларим урушга кетган, улардан хат- хабар йўқ эди. Иккаласи ҳам балоғатга етиб, айни уйланадиган вақтда кетишган. Кекса отам — дурадгор-уста. Тонг саҳарда намозини ўқирди-да, устахонага жўнарди, шу кетганича қош қорайганда келарди. Хўжаликдаги барча аравалар унинг қўлидан ўтарди. Уйда онам билан сингилчам қоларди, холос.
Бериги кичик уйда эса яқин қариндошларимиз туришарди. Қариндошимиз дейишимнинг боиси, орадан икки-уч авлод ўтиб кетган бўлса ҳам, улар билан азалдан мол-жонимиз бир эди. Ота-боболаримиз бирга кўчиб, бирга қўниб, жуда аҳил яшаган экан, бу одатни муқаддас билиб, биз ҳам орага совуқлик туширмай, апоқ-чапоқ бўлиб келардик. Жамоа хўжалиги тузилганда оталаримиз бир жойда ўтроқлашганлар. Бугина эмас, икки сув ўртасидаги Орол кўчада
1
турувчиарнинг ҳаммаси бир отанинг фарзандлари эди.
Кейинчалик бериги уйнинг эгаси дунёдан ўтиб, хотини икки гўдак боласи билан қолди.
Эски одат бўйича қариндош-уруғлар есирнинг бошини боғлаб қўяйлик, деб арвоҳ ва Худони пеш қилиб, уни отамга никоҳлаб қўйганлар. Гарчи у уйнинг қозон-товоғи, мол-жони, чорбоғи бўлак бўлгани билан, аслида биз бир хонадон эдик. Уларнинг ҳам икки ўғли аскарга кетган эди. Содиқ деган катта ўғли уйланиши билан кетганди. Улар-“биз фронтдамиз”- деб онда-сонда хат ёзиб туришарди. Кичик уйда кичик ойим билан келини қолган эди. Мен уни доим “кичик ойи” деб чақирардим. Иккаласи ҳам эртадан қора кечгача далада ишлашарди. Кичик ойим (уни овулдагилар ишчан аёл, барака топсин, бунақаси топилмайди, деб мақташарди) бригадир билан ади-бади айтиб ўтирмас, буюрган ишини қилаверар, юр деганига юраверар, анови ёш келинчаклар қатори ариқ чопишга ҳам, экин суғоришга ҳам йўқ демасди, қўлидан сира кетмон тушмасди. Худо билиб берганми, дейман, унинг келини Жамила ҳам серғайрат, бақуwат бўлиб, бироқ феъл-атвори сал бошқачароқ эди.
Жамила янгамни чин қалбимдан яхши кўрардим. Бир томони янгам, иккинчи томони мендан бироз катта, лекин биз худди тенгқур дўстлардек эдик. Мени «кичкина бола», деб ўз укасидек эркалатганини айтмайсизми.
Хуллас, иккала хонадоннинг тирикчилигини, рўзғорини ойим билан сингилчам тебратиб турарди. Сингилчам жуда шўх қиз эди. Лекин ўша оғир кунларда анча қуйилиб, ойимга жон- дили билан ёрдамлашганини сира-сира унутмайман. Икки хонадоннинг қўй-ечкиларига қараган ҳам ўша, тезак териб, ўтин-чўп ғамлаган ҳам ўша, дом-дараксиз кетган болаларини қўмсаб ғамгин хаёлларга чўмган ёлғиз ойимнинг кўнглига тасалли берган ҳам ўша эди. Энди, ҳар иккала оиланинг бошини қовуштириб, ризқ-рўзини сақлаган ҳам ойим, билармони ҳам ойим эди. У ўлганларнинг арвоҳини ҳурматлаб, сеники-меники демай, икки хонадонга баравар қараб турган, овулнинг кўпни кўрган обрўли, диндор хотинларидан бири эди. Бизга тааллуқли ҳар қандай ишни ойим ҳал қиларди. Отам бўлса ҳеч кимнинг эсига ҳам келмасди. «Ҳой, уста акангга бормай қўя қол, унинг ғилдиракдан бошқа ҳеч нарса билан иши йўқ, ҳар икки рўзғорни ҳам бойвучча хотини тебратиб турибди; ўшанга бор» дейишардилар. Мен ҳам ёш бўлишимга қарамай, унча-мунча ишларга аралашиб турардим. Дарвоқе, акаларим ҳарбийга кетиб қолганидан, мен икки уйнинг дастёр йигити бўлиб қолгандим. Шунинг учун ҳам ўзимда қандайдир масъулият ҳис этардим. Бу ойимга жуда ёқарди, пишиқ бўлсин, ёғочдан бошқани билмайдиган отасига ўхшамай, рўзғор ишларига аралашиб кўзи пишсин, дер эди. Мен аравамни чорбоғнинг четига, кўланкага ҳайдаб келсам, қамчисини қанжиғасига қистириб олган бригадир Ўрозмат оға билан ойим эшик олдида негадир айтишиб турган экан. Уларга яқинлашганимда ойимни овози эшитилди:
— Бормайди! Ахир бу инсофдан эмас-ку. Худодан қўрқишсин! Хотин кишининг арава ҳайдагани нимаси. Худо хайрингни берсин, айланай, келинимга тегма, ўроғини ўриб юраверсин, шусиз ҳам ёлғизлик азобини тортиб, иккала хонадоннинг тирикчилигидан бош қаширга ҳам қўли тегмайди! Бунинг устига, бир ҳафтадан бери белим санчиб, анови жўхорилар қаровсиз қолди. Бахтимга, яхшиям ўша муштдек қизча бор экан...
Ойим одатича рўмол учларини кўйлагининг ёқаси остига қистирар эди.
Ўрозматнинг чайқала-чайқала тинкаси қуриди.
— Оббо сиз-ей, — деди у, — агар тўрт мучалим соғ бўлиб, қўлимдан келса, ўзимоқ
илгаригидек қопларни аравага ирғитиб-ирғитиб, отларни чоптириб кетмасмидим! Ҳожи йўқ-да, ёш келинларга арава ҳайдатиб бўладими, десак, ўзи рози бўлган келинингизни сиз йўлдан урсангиз, бунақада план тўлармиди, бошлиқлар фронтга юбориладиган ғаллани нега тўхтатдинглар, деб столни муштлаб бизга дўқ урса, ахир нима қилайлик, сиз ҳам тушунинг-да!
Бригадир менинг қамчини судратиб келаётганимни кўриб, гўё миясига бир яхши фикр келгандек хурсанд бўлиб кетди.
2
— Агар келинимга йўлда-пўлда тентак аравакашлар тегажоғлик қилади, деб қўрқсангиз, мана, қайин иниси бор-ку, — деди мени кўрсатиб. — Бу иним янгасига бировни яқин йўлатиш у ёқда турсин, қарагани ҳам қўймас. Сеит ҳам чакана эмас, азамат йигит-ку. Садағаси кетай, жонимизга ора кираётганлар мана шу болаларда....
Ойим мени кўргач, бригадирнинг сўзини бўлиб, ялина бошлади:
— Қаёқларда тентираб юрибсан, болам? Сочларинг ўсиб, девонага ўхшаб кетибсан-ку. Отаси тушмагур боласининг сочини олишга ҳам қўли тегмайди... Ота эмиш...
— Ундай боиса майли, бугун сочини олиб, чол-кампирлар ёнида бир дам олсин, — деди Ўрозмат чеҳраси очилиб, — Сеитжон, ука, бугун уйда қолиб, отларингга бироз дам бер. Эртага Жамилага арава берамиз, янгангни бирга олиб, унга ўзинг бош бўл. Сиз эса, онаси, Сеит бор экан, кўнглингиз тўқ боисин, камлик қилса янги келган Дониёрни ҳам қўшиб берай: ўзингиз биласизки, у бировга зиёни тегмайдиган хокисор одам...Ўзларича уч арава бир бригада бўлиб, стансияга қатнай беришсин, майли, буларнинг ёнига бошқаларни қўшмай... Хўш, Сеит, сен нима дейсан? Бу, ойинг, Жамилага арава ҳайдатайлик, десак, кўнмаяпти. Қани, ўзинг бир нарса де-чи...
Бир томони, бригадир мени роса кўкларга кўтариб мақтагани, иккинчидан, катта кишилардек мендан ақл сўрагани, бунинг устига, янгам ёнимда арава ҳайдаб юрса қандай маза бўлади, деган болаларча хаёл билан ишбилармон одамлардек ойимга дедим:
— Ҳайдаса ҳайдайверсин, нима, бўри еб кетармиди! — деб худди катта аравакашлардек чирт эткизиб тупурдим-да, қамчини судраганимча салмоқ билан қадам ташладим.
— Э, жин урсин сени, бўри еб кетармиди, дейди-я! Қўй, болам, сен нимани билардинг! — деди ойим аччиқланиб.
— Ие, нега билмас экан, икки уйнинг азамат йигити боиади-ю, билмайдими? — деб юборди Ўрозмат. Ойим эндигина кўнганда яна айниб қолмасмикин деган шубҳа билан нима деярини билмай шошиб қолди.
Ойим боиса огир бир уҳ тортиб қўйди.
— Э, худойим, шу тирноқдек боламизга ўзинг умр бер... Девдек азамат йигитларимиз қаерларда юрибди: уйларимиз уларсиз ҳувиллаб қолди...
Шундан кейин мен уларнинг гапини эшитмадим. Бора туриб уйнинг муюлишига қамчи урдим, кокилларини селкиллатиб, кичкина қўлчалари билан шипиллатиб деворга таппи ёпаётган, менга очиқ чеҳра билан жилмайиб турган сингилчамга ҳам назар солмай ўтиб кетдим, даҳлизда турган чўян қумғонни энгаштириб, шошилмай қолимни ювдим-да, қолтигимга артдим, кейин уйга кириб, ҳаш-паш дегунча катта косадаги айронни шимириб ташладим, иккинчисини эса дераза олдига олиб бориб нон тўғраб едим. Ойим билан Ўрозмат ҳали ҳам ташқарида суҳбатлашиб туришарди. Бироқ, бу сафар улар ҳасратлашаётгандек кўринди. Ойим енглари билан йиғидаҳ қизариб кетган кўзларини артиб, тасалли бераётган Ўрозматнинг сўзларини бош ирғаб маъқуллар, ич-ичига ботиб кетган кўзлари билан дом-дараксиз кетган болаларини гўё кўрмоқчи бўлгандек олис-олисларга тикиларди. Ҳайтовур, анча дардлашиб кўнгли юмшаган ойим Жамиланинг арава ҳайдашига кўнди шекилли, бироздан кейин бригадир кўнгли тинчиб йўрға байталини йўрттириб кетди.
Ўшанда бу ишнинг оқибати нима билан тугашини ойим ҳам, мен ҳам билмаган эдик. Жамиланинг икки от қўшилган аравани бемалол ҳайдаб кетишига ҳеч ҳам шубҳа қилганим йўқ. Чунки у ёшлигидан йилқичилар орасида ўсиб, катта бўлган, тоғ этагига жойлашган Бақайир овулидаги йилқичининг қизи эди, Содиқ акам ҳам чавандоз бўлган экан, у бир куни яйловдаги чорвадорлар тўйи муносабати билан ўтказилган пойгада Жамилага етолмай қолган экан. Шундан кейин изза бўлиб, уни олиб қочиб кетганлигини билардим. Овсин-ажинлар болса, ҳечам-да, улар бир-бирларини яхши кўриб топишган, дейишарди. Ҳар қалай, нима боиса ҳам улар уч-тўрт ой бирга туришган, кейин Содиқ акамни ҳарбийга олиб кетишган эди. Билмадим,
3
ёшлигидан отаси бииан бирга дала-даштларда йилқи ҳайдашиб, от чопишиб эрка ўсганиданми, ёки биттаю битта қиз бўлганлиги учунми, ишқилиб, Жамиланинг хатти-ҳаракатларида аллақандай жўшқинлик, эркакларга хос фазилат бор эди. Ҳар бир ишга астойдил киришар, бошқа келинлардек бошим, белим оғрияпти деб сира зорланмасди. Бироқ ўзи ҳам бировга ҳақини кетказмайдиган, айтишган билан айтишиб, сўкишган билан сўкишадиган ўжар аёллардан эди. Унинг овулдаги келинлар билан юмдалашган вақтлари ҳам бўлганди.
Ён-атрофдаги одамлар:
— Э, бу қандай шаддод келин ўзи! Тушганига ҳеч қанча вақт бўлмай, тилидан заҳар сочади- я! — деганларида, ойим:
— Майли, шуниси яхши! Келинимиз очиқ-ёриқ, сира бўш келмайди... Ана шундай кўнглида кири йўқ одам яхши, индамай юрган писмиқлардан қўрқиш керак, ҳамма фисқ-фасод ўшалардан чиқади, — деб жавоб қайтарарди.
Отам билан ҳалиги «ишчан» деган ойим бошқа қайнота, қайноналардек Жамилани туртмай, сўкмай, аксинча, ўз фарзандларидек эркалатишиб: «Худо ишқилиб ўзига инсоф берсин, тўғри юриб, тўғри турса бўлгани!» — дейишарди. Улар вояга етган тўрт ўғиларини ҳарбийга жўнатишиб, икки хонадондаги яккаю ягона келинини ранжитишадими? Бироқ мен ойимнинг баъзи ишларига ҳайрон қолардим. Бошқаларни қўйиб турайлик, ойим бировларнинг қўлига қарайдиган аёллардан эмас эди. Ҳар йили куз келиши билан одати бўйича отам тайёрлаган олти қанотли қора ўтовни тикиб, арча тутатарди. Бизларни чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиб тарбиялаб, ҳаргиз икки оиланинг бошини қовуштириб келарди. Ойимнинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Аммо Жамила орамизда ажралиб турарди. Тўғри, у кампирлардан бироз тортинар, уларнинг ҳурматини жойига қўяр, бироқ овулдаги кўпчилик келинлардек индамай бошини қуйи солиб ўтирмас ёки тескари қараб пўнғилламас, кўнглида борини яшириб ўтирмай, шартта гапириб қўя қолар эди. Гаплари ўринли бўлса, ойим уни кўпинча маъқулиар, лекин ўшанда ҳам ўз гапини икки қилмасди. Назаримда, ойим уни бир сўзлиги, тўғрилиги учун ўзига яқин тутар, келажакда уни икки хонадоннинг бошини қовуштириб, рўзғорнинг ризқ-баракасини ўзидек сақлай оладиган уддабурон ўринбосар қилиб қолдириш ниятида бўлса керак.
— Худога шукр, тагли-жойли ерга тушдинг, болам. Бу ҳам бўлса сенинг бахтинг, буни сира ҳам ёдингдан чиқарма. Хотин деган тангрининг берганига шукр қилиб, рўзғорида бирини икки қилиб юрса, шунинг ўзи катта давлат. Биз чол-кампир топган-тутганимизни ўзимиз билан бирга гўрга олиб кетармидик... Ўз қадр-қимматингни билсанг, сира кам бўлмайсан, доим мартабанг баланд бўлади, болам, — деб эслатиб турарди. Тўғри, чол-кампирларнинг чўчиганича бор эди: Жамила жуда шўх, ёш болага ўхшарди. Бир қара-сангиз ўзидан-ўзи кампирларга суйкалиб эркаланар, ё бўлмаса бирдан қаҳ-қаҳ уриб кулар, ёки кўчадан кириб келаётганида худди ёш қизчалардек ариқдан лорсиллаб сакраб ўтар, ёхуд ўзича хиргойи қиииб юрарди. Кампирлар Жамиланинг бу қилиқларини ўзларича гап қилиб: «Ҳали бола-да, бора-бора қуюлиб қолади» деб қўйишарди.
Менга бўлса янгамнинг шунақалиги ёқарди. Баъзида иккивомиз олишиб, курашиб, қувлашиб ҳам кетаверардик.
Жамила сарвқомат, бежирим аёл эди. Икки ўрим қора сочини бошига чамбарак қилиб ўриб, устидан танғиб олган оппоқ дурраси унинг буғдойранг кулча юзига шундай ярашиб тушар эдики, асти қўяверасиз! Жамила кулганда унинг шаҳло кўзларида навқирон ёшлик барқ урар, шунда у беихтиёр қаддини ростлаб, овулнинг шўх лапарларини куйлаб юборарди. Овулдаги йигитлар, айниқса фронтдан қайтиб келган йигитларнинг Жамилани кўз остига олишиб, тегишиб юрганларини неча бор пайқардим. Ҳангоматалаб янгам улар билан бемалол ҳазил- ҳузул қилишарди-ю, бироқ ҳаддидан ошганларнинг таъзирини бериб қўярди. Бари бир бу менинг иззат-нафсимга қаттиқ тегар, янгамни рашк қилардим. Шунинг учун ҳам ҳалиги “безориларга” ўзимни кўрсатиб қўяй деб: «Ҳой, билиб қўйинглар, бу менинг янгам бўлади-я,
4
кўп пашшахўрда боиаверманглар* дегандек, уларнинг сўзини шартта бўлиб, виқор билан хўмрайиб қарардим.
«Eнди мма қилдик, бунинг янгаси экан-ку!» деб йигитлар масхара қилиб кулишганида, қизариб-бўзариб, азбаройи хўрлигим келганидан йиғлаб юборай дердим. Буни сезган янгам хурсанд бўлиб, кулгидан ўзини тиёлмай жилмайиб: «Ишларинг бўлмасин, нима, янга деган ерда қолибдими? Юр кетдик, қайиним!» деб уларнинг баттар қитиғига тегар, сўнгра бошини мағрур кўтарганча дадил қадам ташлаб кетарди. У йигитларнинг таъзирини берганидан ҳам хурсанд бўлиб, ҳам ўзига хўрлиги келиб, менга қараб бир кулимсираб қўярди. Балки у: «E тентак, янгамга кўз-қулоқ боламан дейсанми? Агар бузиламан десам, минг кўз-қулоқ боисанг ҳам бузиламан. Ахир мен чумчуқ эмасман-ку», деган хаёлга борганмикин? Мен ҳам ўшандай вақтларда айбдор кислиидек ғинг демасдим. Аммо бироздан сўнг янгам хиёл ёзилиб: «Оббо кичкина болаей, жуда ғалатисан-да!» деб мени яна бағрига босиб пешонамдан ўпарди.
Ҳа, чиндан ҳам янгамни ҳеч кимга раво кўрмай рашк қилардим. Унинг қувноқлиги, ўзини эркин тутиши билан фахрланардим. Биз у билан жуда апоқ-чапоқ, бир-биридан ҳеч нарсани яширмайдиган сирдош дўстлардек эдик. Нега шундайлигини ўзим ҳам билмасдим. ўша кезларда овулда эркаклар жуда оз эди. Шу сабабли баъзи йигитлар кўкрак кериб, баландпарвоз гапириб, овулда «мендан бошқа йигит йўқ» дегандек, аёлларни ҳечам назар-писанд қилишмасди. Бир куни пичан ўримида, юр десам бўлди, орқамдан эргашиб келаверади, деб ўзига ишонганларнинг бири — узоқ қариндошимизнинг ўғли Усмон янгамга тегажаклик қилаверган эди, у Усмоннинг қўлини силтаб юборди-да, ғарам соясида ўтирган жойидан тураркан:
— Тур йўқол! — деб ўшқирди ва тескари қараб олди. — Қўлларингдан модабозлик қилишдан бошқа иш келармиди.
Ғарам остида талтайиб ётган Усмон қалин лаб-ларини нафрат билан буриштириб тўнғиллади:
— Ол-а, мушукнинг бўйи шифтда осиғлиқ турган гўштга етмай, пуф сассиқ деган экан... Шунга ўхшаб, кўп ноз қилаверма. Ичингда жон-жон деб турибсану, яна...
Жамила унга ялт этиб қаради-да:
— Жон-жон деб турсам тургандирман. Лекин пешонамга ёзилгани шу экан, нима қилай. Эй, аҳмоқ, бунинг куладиган жойи борми? Жон-жон дейиш у ёқда турсин, минг йил тоқ ўтсам ҳам сенга ўхшаган шумшукларга назаримни солмайман. Аҳмоқсан. Илгаригидек тинч замон бўлганда шундай деб бўпсан эди! — деди.
— Шуни айтяпман-да! Урушнинг касофати билан қамчи емай қутуриб юрибсан-да, — деди истеҳзо билан Усмон кўзларини ўйнатиб тамшанаркан. — Менинг хотиним бўлганингдами, нима қилишимни ўзим билардим!
Жамила лаблари дир-дир титраб, Усмонга еб қўйгудек бўлиб қаради, унга бир нарса демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, лекин «шу аҳмоқ билан айтишиб нима обрў топдим» деб ўйлади шекилли, жирканиш билан «тфу» деди-да, ерда ётган паншахасини елкасига ташлаб, индамай нари кетди. Мен бериги томонда араварринг устидан хашак тушираётган эдим, Жамила мени кўриши билан бошқа томонга бурилиб кетди. Янгам менинг қай аҳволда эканимни сезган эди. Назаримда, янгамни эмас, мени ҳақорат қилишганларидек изза бўлиб, ғазабим қайнаб кетди. «Нега уларга ёндашасан, нега улар билан гаплашасан?» — деб янгамга жоним ачиди-ю, ичимда уни койидим.
Жамила ўша куни кечгача нохуш юрди, кулмади ҳам, гапирмади ҳам. Мен шоти аравани ҳайдаб ғарам олдига борганимда, Жамила мени гапирмасин деб атайлаб ишга алаҳситиб, дилини ўртаётган ўй-фикрларини яширишга ҳаракат қилди, у паншахасини каттакон пичан ғарамига санчди-да, гўё тоғни ағдараётгандек уни ердан шартта кўтариб, юзини яширганича ғайрат билан пичанни аравага отаверди. Ундан узоқлашар эканман, қайта-қайта орқамга
5
қайрилиб қарардим: янгам паншаха дастасига суяниб бироз хомуш турар, ўйланиб қолар, кейин яна ишга тушиб кетарди.
Мен аравага охирги марта пичан босар эканман, Жамиланинг ботиб бораётган қуёшга узоқ тикилиб турганини пайқадим. Қуёш дарёнинг нариги ёғида, қозоқ даштларининг аллақаерида ўт ёқилган тандир-нинг оғзидек алангаланиб, ҳолдан тойиб, осмонда сузиб юрган паға-паға булут парчаларини қизғиш рангга бўяб, бинафшаранг даштликка сўнгги шуълаларини сочиб, аста- секин уфқ орқасига ўтиб борарди. Жамила қоли билан қуёшни тўсиб, ўша томонда ажиб бир манзара бордек, кўзларини узмай, кулимсираб қараб турарди. Энди унинг чеҳраси очилиб, кўнгли анча кўтарилган эди.
Ўшанда Жамила менинг айтмаган, лекин юрагимда тугилиб, тилим учида турган: «Нега уларга ёндашасан, нега улар билан гаплашасан!» — деган таънамга жавоб бераётгандек:
— Ҳалиги гапларимни кўнглингга олма, кичкина бола, — деб қўйди, энг яқин сирдоши билан дардла-шаётгандек. — Усмон ҳам одамми? Ит ҳам бир, у ҳам бир.
Жамила ботиб бораётган қуёшдан кўзини узмай, индамай қолди, кейин гўё менга эмас, ўзи- га гапираётгандек, яна шундай деди:
— Бундай кишилар кўнглингдагини билармиди... Буни ҳеч ким билмайди. Худо билсин, бундай эркаклар дунёда йўқдир ҳам!
Мен аравани қайтаришга ҳам улгурмасдан қарасам, Жамила аллақачон нариги томонда ишлаётган келинлар олдига югуриб бориб, улар билан чақчақлашиб, қувалашиб юрибди. Оловдек товланиб турган кечки шафаққа қараб кўнгли очилдими ёки бугун яхши ишлаганидан хурсанд бўлдими, билмадим, ҳар қалай, кайфи чоғ эди. Хашак ортилган арава усти-да ўтирар эканман, Жамиланинг қўлларини кенг ёз-ганча оппоқ дуррасини ҳилпиратиб чопиб бораётганини кўриб, кўнглим анча таскин топди: «Ҳа, Усмон ўзи киму унинг сўзи нима боиарди?»
— Чуҳ, жонивор, чуҳ! — деб отга қамчи урдим.
Бригадир Ўрозмат оға айтгандек, сочимни олдириб кетайин, деб отамнинг устахонадан қайтишини кутдим. Лекин у келгунча бекор олирмай, деб Содиқ акамнинг хатига жавоб ёздим.
Дарвоқе, хат ёзишда бизларнинг ўзимизга хос бир таомилимиз бор. Ҳарбийдаги акаларим хатни отамнинг номига ёзишарди, почталон бўлса уларни онамгаберарди, хатларни ўқиб бериш, уларга жавоб ёзиш менинг вазифам эди. Хатни ўқий бошлашим биланоқ унда нималар ёзил- ганини дарров билиб олардим. Чунки ҳамма хатлар эгиз қўзилардек бир-бирига ўхшарди. Содиқ акам ҳар доим хатни «Соғинчли салом хат» деган сўздан бошларди. Кейин: «Етиб малум бўлсинки, у томонда, яъни гуллаб-яшнаётган Толоснинг салқин ҳавосида соғ-саломат, ўйнаб- кулиб юрган жондан азиз, меҳрибон отажоним Йўлчибойга», — деб саломни отамдан бошларди, кейин катта ойимни, сўнгра ишчан ойимни, ана ундан кейин қавм- қариндослиларимизнинг соғлиғини сўраб, энг охи-рида: «шунингдек хотиним Жамила ҳам эсон-омон юрибдими?» — деб бир оғиз қистириб ўтарди.
Ота-онаси, қавм-қариндошлари турганда дастлаб хотинини эсга олиш, хатни унинг номига ёзиш одобдан эмас, албатта, бу нарса фақат Содиққа эмас, балки, умуман эркак зотига тўғри келмайди. Бироқ биз шу икки энлик хат олиб турганимизга ҳам минг қатла шукр қиламиз, овулдагилар учун бу бир катта бахт эди. Ойим хатни менга икки-уч марта ўқитиб олгандан кейин, қозон-товоқ, иссиқ-совуққа уравериб ёрилиб кетган қолларига олиб, гўё учириб юборишдан қўрққандек уни авайлаб учбурчак қилиб буклаб қўярди.
— Э-е, тумордек хатларингдан онанг айлансин, — дерди у кўзига ёш олиб, оғир хўрсиниб. — Ота-она, қариндошларнинг аҳволини сўрайди-я! Ахир, биз уйдамиз-ку, бизни жин урармиди! Бахтимизга, ишқилиб, сизлар омон бўлинглар, худо ўз паноҳида сақласин. Икки энлик хат ёзиб: соғ-саломат юрибман, деб қўйсаларинг, шунинг ўзи ҳам катта ғанимат.
Ойим хатга яна бироз термилиб қараб турарди-да, сўнгра уни сандиқдаги хатлар
6
сақланадиган халтачага яшириб қўярди.
Агар шу пайт Жамила уйда бўлиб қолса, у ҳам хатни бир карра ичида ўқиб чиқарди. Жамила
ҳар сафар хатни қўлига олиши билан ўз-ўзидан қизишиб кетар, уни ҳарислик билан тез-тез ўқий бошларди. Лекин хатнинг охирига яқинлашган сайин юзидаги қувонч алангалари сўниб, ранги ўчиб, қошлари яна чимирилиб қоларди.
Баъзида хатни охиригача ўқиб чиқишга ҳам сабри чидамай, ҳафсаласи пир бўларди-ю, ғинг демасдан, гўё қарз олган нарсасини қайтариб бераётгандек бўшашиб, хатни ойимнинг қўлига тутқазарди.
Хат сақланадиган халтачани сандиққа бекитаркан, келинининг тумшайиб қолганини пайқаган ойим унга тасалли берган бўларди:
— Хабар келганига қувониш ўрнига хафа бўлганинг нимаси, болам. Ёки фақат сенинг куёвинг аскарликка кетганми? Барчага баробар мусибат, сабр қил... Кўз очиб кўрган ёрини ким соғинмайди дейсан, Соғинсанг ҳам сир бой берма, ичингда сақла.
Жамила бўлса миқ этмасди. Лом-мим демаса ҳам, паришон чеҳраси гўё: «Eҳ, кошки эди тушунсангиз!» деяётгандек бўларди.
Содиқ акам бу хатини ҳам Саратовдан, госпиталдан ёзган эди. Худо хоҳласа, кузнинг ўрталарига бориб қоларман, дебди. Илгари ҳам шундай деб ёз-ганида биз жуда қувонган эдик.
Отам ишдан қайтгач, тезда сочимни олдирдиму уйда қолмай, отларни бедазорга қўйиб юбордим-да, ўзим ҳар кунгидек хирмонда тунадим. Раисимиз молларни бедазорга ёйишга рухсат бермасди, бироқ мен отларим яхши тўйсин деб уларни кўздан овлоқ жойдаги бедазорга тушовлаб қўярдим. Буни ҳеч ким билмас-ди. Бу сафар, аравани хирмонда қолдириб борсам, пастлик-да яна тўрт от ўтлаб юрибди. Жаҳлим чиқиб, уларни чеккароқ жойга ҳайдаб юбормоқчи бўлдим. Бироқ отларнинг иккитаси бригадир айтган ўша Дониёрники эканини таниб қолдим. Мен, эртадан бошлаб баримиз бир бригада бўлиб, стансияга бирга қатнаймиз, деган ўй билан отларга текканим йўқ. Сўнгра хирмонга келсам, Дониёр ҳам шу ерда экан. У эндигина аравасининг ғилдиракларини мойлаб бўлиб, ўқнинг гайкаларини бураётган экан.
— Дониёр ака, отлар сизникими? — деб сўра-дим ундан. У менга бир қараб қўйди-да:
— Иккитаси меники, — деди.
— Қолган иккитаси-чи?
— Ҳалиги, ҳа, оти нима эди, Жамиламиди, ўша келинники. Айтмоқчи, у сенинг янганг боладими?
— Ҳа, янгам болади.
— Бўлмаса, бугун кечаси Сеит қараб турсин, деб бригадирнинг ўзи ташлаб кетди.
«Яхшиям уларни ҳайдаб юбормаган эканман-а!» — деб қўйдим ичимда.
Кеч кириб, тоғдан эсган майин шабада ҳам тиниб, хирмон жимжит бўлиб қолди. Дониёр ҳам
мен ётган сомон устига келиб ёнбошлади. Лекин кўп. ўтмай яна ўрнидан турди-да, сой бўйига томон кетди. У тик жар ёқасига борди-да, бошини сал қийшайтириб, қоиларини орқасига қилганича туриб қолди. Орқасидан қараганда унинг гавдаси ой ёруғида кўзга аниқ ташианиб турарди.
Дониёр, афтидан, мудроқ, сокин тун уйқусини бузиб, тошлардан тошларга урилиб, шариллаб оқаётган сой сувининг мусиқий оҳангини ё бўлмаса бошқа бир қулоқ илғамас товушларни тинглаётгандек қимир этмай турарди.
«Одатича сой бўйига бориб тунамоқчи шекил-ли», деб кулиб қўйдим мен ўзимча. Дониёр овулимизга яқиндагина келганди. Пичан ўроғи энди бошланган кезлар эди. Бир куни битта бола чопиб келди-да, овулга бир ярадор аскар қайтади, лекин кимлигини ўзим ҳам билмайман, деб қолди.
Овулда биров аскардан қайтиб келгудек болса, кўргани ҳамма ёпирилиб борарди. Аммо бу
7