мушкул.
***
Ишонч ақлдан устун.
***
Ҳаёт, умуман олганда, антиқадир. Антиқалик унга тўлиқ
мос келувчи ягона сифатдир.
***
Мен ҳеч нарсага кўр-кўрона ишонмайман. Ҳар бир ғоя,
фикр, маълумот мантиққа асосланиши лозим. Акс ҳолда, унинг қиймати бир пул.
***
Мен амалдорларнинг кўпини кўрдим, аммо уларнинг
орасида бахтлиларини учратмадим. Амал – полга қоқиб қўйилган курси эмас. Шунинг учун, амалдор доимо курсини кимдир силжитмаслигидан огоҳ бўлиб, ҳамиша хавотирда ишлайди.
***
Муаммони ҳал қилишнинг энг осон йўли – уни йўқ деб
фараз қилишдан иборат.
***
Олти – “аъло сонлар”нинг биринчисидир. Унинг
бўлинувчиларининг йиғиндиси ўзига тенг. Яъни, 6 да улар учта: 1, 2 ва 3. Уларнинг йиғиндиси 6 га тенг. Бундай сонлар кўп эмас. Ундан сўнг, 28 келади: 1+2+4+7+14=28. Кейингилари, 496 ва 8128 сонларидир. Бу нарсани қадимги математиклар яхши билишган.

***
Илмий ҳақиқат қонуний ёки ноқонуний каби тушунчалардан
ташқаридадир.
***
Файласуф бўлиш учун олийгоҳда ўқиш шарт эмас. Ўткир
ақл ва ҳаётий тажриба керак.
***
Озод бўлишни истаган одамгина озод бўла олади.
***
Истамай олинган билим – фойдаси йўқ билимдир.
Ҳеч қачон – бу жуда узоқ вақтдир.
***
Қўрқув – инсонга керак. У эҳтиёткор бўлишни ўргатади ва
ҳаётни асрайди. ***

158

Биз қандай усулда ризқ-насиба топаётганимиз, қай ҳолатлардан завқланаётганимиз, қандай ғояга ишонаётганлигимиз, нималарни яхши, нималарни ёмон, деяётганимиз – маданиятдир.
***
Бу сайёрада биргина ишлаб чиқариш ривожланган эди, яъни давлат томонидан биргина маҳсулот – қонун чиқариларди. Бутун ҳаёт жараёни бетиним бошқариларди. Сайёрада одамлар, уй ҳайвонлари ва паразит-текинхўрлар яшардилар. Транторда

Ёмон хабарлар бургут қанотида келади, яхшилари эса тошбақа оёқларида.
***

бошқача ҳаёт йўқ эди. ***
Айни ҳаётдан қониқмаслик инсониятни тараққиётга ва маданият ривожланишига ундаган. Ҳолатидан қониқиб ўтирабериш – ортга кетишдир.
***
Пулнинг жозибаси – жуда кучли. Лекин, ҳаётга жиддий
қараган одам учун пулнинг ўзи етарли эмас.
***
Кимнидир севсанг, унинг кўзларида ҳамиша қувонч
чақнаётганлигини кўргинг келади.
***
Атиргул – лой ва ифлос тупроқда ўсади.
***
Ўтган замонни бутунлай унитиш мумкин эмас, чунки у бугунни келтириб чиқарган.
159
***
Миш-мишларни барча замонларда тўхтата олишмаган.
***
Сен кўпҳужайралик организм сифатида тахминан эллик триллион ҳужайрадан иборатсан. Лекин, шахс сифатида,



айтилган барча ҳужайралар аҳамияти йиғиндисидан муҳимроқсан.
***
Ишларни ривожлантириш учун режалар тузишнинг ўзи камлик қилади. Уларни вақт келганда ўзгартиришни ҳам билиш керак.
***
Мен тўсатдан, одамлар аҳмоқдир, деган фикрга келиб
қолдим. Ўйлаб кўринг, инсонлар хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи қонун-қоидалар йўқ эди, уларни ўйлаб топишди. Аммо, одамлар, шу, ўзлари ўрнатган қоидаларга риоя қилишмайди. Ажаб!..