ҒОЛИБЛАР
ҒОЛИБЛАР
Ҳамма ҳайкалдек қотиб қолганди.
Кейин Стиннинг чинқироқ кулгиси эшитилди.
— Жуда тўғри, — хаҳолашга ўтди Стин. — Мен доимо шу
ҳақда гапирганман. Файф бу флориналикни ёллаган. Мана, Файфнинг асл қиёфасини кўриб турибсиз, унинг мақсади...
— Бу ғирт туҳмат!
Бу хитобни Файф эмас, Резидент айтди. У ўрнидан дик этиб туриб кетди. Кўзлари ёнарди.
— Нима туҳмат? — сўради Эбл.
Теренс каловланиб, бир муддат унга қараб турди-да, тез-тез нафас оларкан, жавоб берди:
— Сквайрнинг гаплари. Ҳеч қандай сарклик менга пул тўлаётгани йўқ.
— Қизнинг гаплари-чи? Улар ҳам туҳматми?
— Йўқ. Валона тўғри айтди. Руҳият зондини мен қўлладим. Менга бундай қарама, Лона! Мен Рикка зиён-заҳмат етказмоқчи эмасдим. Мен бундай бўлишини ҳеч қачон истамаганман.
— Ҳаммаси уюштирилган, — норозилик билдирди Файф. — Эбл, мен сизнинг ниятингизни, аниқ билмайман, лекин мана бу
140
шахснинг жиноятлари рўйхатига яна янгисини қўшиш мумкин эмас. Ҳаммага маълумки, фақат Буюк Сквайргина керакли билим ва имкониятларга эга бўла олади. Стин, балки сиз, йўқ айбни бўйнига олиш усули билан ёллаган одамингизни қутқариб қолмоқчидирсиз?
— Бу масалада мен ҳеч кимдан, ҳатто Трантордан ҳам пул олмайман, — деди Резидент. — Агар бутун воқеани эшитгингиз келса, мен айтиб бераман. Мен учун Сарк нима-ю, Трантор нима?! Ҳаммаси жонга тегди! Майли, ҳеч бўлмаса кўнглимни бўшатаман. — У Файфга ишора қиларкан, гапида давом этди. — Мана бу киши — Буюк Сквайр Файфнинг айтиши бўйича, бир жиноятчининг қилган ишларини бажаришга, фақат Буюк Сквайрдагина етарли билим ва имконият мавжуд экан. У бунга чин дилдан ишонади. Бироқ, унинг бир ўзи нима ҳам қиларди? Барча саркликлар қўшилиб ҳам ҳеч нарса қилолмайдилар. Улар бошқарув ишларида қатнашмайдилар. Мамлакатни флориналиклар бошқарадилар! Флорина Фуқаролик хизмати бошқаради! Барча қоғозбозлик ишлари флориналиклар бўйнида. Қоғозлар эса, маълумки, Саркни бошқарадилар. Албатта, кўпчилик флориналиклар муте бўлиб қолишган, бироқ агар истасак, лаънати сквайрлар тумшуғининг тагида қандай ишларни амалга оширишимиз мумкинлигини биласизми? Мана, менинг ишларимга назар ташланг.
Бир йил аввал мен вақтинчалик фазо бекатида ҳаракат бошлиғи эдим. Бу ҳақда қоғозларда қайд этилган. Расмий томондан ҳаракат бошлиғи сарклик бўлгани учун, озроқ қоғоз титкилашингизга тўғри келади. Лекин у расмий бошлиқ бўлгани билан, барча иш менинг зиммамда эди. Менинг номимни фақат "Флориналик ходимлар" деб аталмиш алоҳида бўлимдан топасиз. Ҳеч бир сарклик у ерга нигоҳ ташлашни ўзига эп кўрмайди.
ЮКТБнинг маҳаллий ходимлари коинот тадқиқотчисининг
141
хабарномасини юбориб, унинг кемасини “Тез ёрдам” билан кутиб олишни таклиф қилганларида, бу ахборот менга келиб тушган. Флорина ҳалокати ҳақида эшитиш ҳар куни ҳам насиб қилавермайди, шундай эмасми? Шунинг учун, мен коинот тадқиқотчиси билан шаҳар ташқарисидаги кичкина бекатда учрашишга келишдим. Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ эди. Саркни ҳаракатга келтирувчи барча мурват ва дастаклар менинг қўлимда эди.
Мен коинот тадқиқотчисини кутиб олиб, уни ЮКТБдан ҳам, Саркдан ҳам беркитдим. Ундан барча ахборотни қўлимдан келганча сиқиб олдим ва уларни Флорина учун ва Саркка қарши ишлатишга қарор қилдим. Файф беихтиёр савол берди:
— Биринчи хатларни сиз юборганмидингиз?
— Буюк Сквайр, — хотиржам давом этди Теренс, — биринчи хатларни мен жўнатганман. Мен кирт майдонларининг катта қисмига эга бўлсам, Транторга ўз шартларимни қўйиб, саркликларни ўз сайёрамиздан ҳайдаб чиқара оламан, деб ўйлагандим.
— Сиз ақлдан озибсиз?
— Балки. Ҳар ҳолда бундан ҳеч нарса чиқмади. Коинот тадқиқотчисига ўзимни Файф деб таништирдим. Чунки, у сайёрадаги энг катта одам Файф эканлигини билар ва мени шу киши деб таниса очиқ-ойдин гапириши маълум эди.
Афсуски, унинг сабр-тоқати меникидан ҳам кам экан. У ЮКТБ ходими билан учраштирасан, деб туриб олди. Мен уни тинчлантира олмай руҳият зондини ишлатишга мажбур бўлдим. Руҳият зондини амаллаб топдим. Унинг қандай ишлатилишини касалхоналарда кўрган эдим. Бу соҳадаги билимим жуда саёз эди. Бахтга қарши, шундай бўлиб чиқди. Мен зондни унинг онги юқори қатламларидаги қўрқув ва хавотирлик ҳиссини олиб ташлашга мўлжаллаб мосладим. Бу жуда оддий операция эди. Нима бўлганини ҳалигача тушунмайман. Эҳтимол, қўрқув ва
142
хавотирлик анча пастки қатламларда ётган бўлса кераг-у, зонд эса уларни қидириб, йўл-йўлакай ақлни ҳам вайрон қилиб кетган. Натижада, менинг қўлимда ақлсиз жонзот пайдо бўлиб қолди... Рик, мени кечир, жуда афсусланаман... Шундай қилиб коинот тадқиқотчиси бутунлай ожиз кимсага айланади. Уни бирор кимса таниб қолиши мумкин бўлган шарт-шароитдан асраш лозим эди. Ўлдириб ҳам бўлмасди. Унинг билимлари менга керак эди, эс-ҳушининг қайтишига ишонардим.
Мени Флоринага Резидент сифатида жўнатишларига эришдим-да, қалбаки ҳужжатлар билан коинот тадқиқотчисини ҳам ола кетдим. Кейин, уни даладан топиб олишларини уюштирдим ва Лонанинг қўлига топширдим. У доктор билан учрашмагунча ҳеч қандай хавф туғилгани йўқ. Шунда мен Юқори Шаҳарнинг кучланиш станцияларига боришга мажбур бўлдим. У ердаги инженерлар саркликлардан иборат эди, лекин кириш-чиқиш назоратини флориналиклар эгаллагандилар. Саркда юрган пайтимда қувват олиш йўлларини етарли даражада билиб олганим учун кучланиш симларини туташтириш қийин бўлмади. Ўшандан бери одам ўлдиришга кўникиб қолдим. У пайтда докторнинг қоғозлари нусхаси ҳам сақланишини билмасдим. Бу ҳақда ўйлаб кўриш керак экан. Кейин, юз соатча аввал, — назаримда юз йилга ўхшайди, — Рикнинг эс-ҳуши қайта бошлади. Бор гап шу. Жунц жаноблари тўғри айтдилар.
Энди бир нарсага эътибор қилинг. Рикнинг қоғозлари қаердалигини фақат мен биламан. Ҳеч бир сарклик, ҳеч бир транторлик уларни тополмайди. Агар ўша ҳисоб-китоблар сизга керак бўлса, менга сиёсий бошпана беришингиз зарур. Сарклик ёки транторлик ўзини ватанпарвар деб аташи мумкин-у, нега флориналик бундай қилмаслиги керак?
— Биз сизни Саркка бермаймиз, — деди Жунц. — Сиз коинот тадқиқотчисига етказган жисмоний заҳматингиз учун
суд қилинасиз. Натижа қандай тугашини билмайман, лекин ҳозир бизга ёрдам берсангиз, бу айбингизни енгиллаштиради.
Теренс доктор Жунцга синовчан нигоҳ ташлади.
— Доктор, сизга ишонишга ҳаракат қиламан... Коинот тадқиқотчисининг гапига қараганда, Флоринанинг қуёши янги юлдуз портлаши даврига кирган.
— Йўғ-е! — Бу хитоб Валонадан бўлак барчанинг оғзидан чиқди.
— Қуёш пақ этиб портлашга тайёр турибди, — истеҳзо билан жилмайди Теренс. — Бу рўй бериши билан Флорина тамаки тутунидек йўқ бўлиб кетади.
— Мен коинот тадқиқотчиси эмасман, лекин юлдузнинг қачон портлашини олдиндан айтиш мумкин эмас, деб эшитгандим, — сўз қотди Эбл.
— Жуда тўғри. Айтинг-чи, Теренс, сизга Рик нега шундай хулосага келганини тушунтирмаганмиди? — сўради Жунц.
— Эҳтимол, бу нарса унинг қоғозларида ёзилгандир. Менинг ёдимда фақат углерод оқимлари тўғрисидаги гаплар қолган.
— Нима деяпсиз?
— У доимо бир гапни қайтарарди: “Углеродли коинот оқими. Углеродли коинот оқими...". Бундан ташқари, қандайдир “каталик эффект”8 ҳақида ҳам сўзлаганди. Бошқа ҳеч нарса билмайман.
Стин ҳиринглади, Файф хўмрайди. Жунцнинг кўзлари катта- катта очилди.
Кейин Жунц ғўлдиради:
— Мени кечиринг. Мен ҳозир қайтаман.
У уч ўлчамли тасвирни тарк этди. Жунц чорак соатдан сўнг
қайтди. Ҳайратланиб атрофга боқди. Хонада фақат Эбл билан Файф ўтиришарди.
— Биз сизни кутаётгандик, доктор Жунц, — деди Эбл. —
143
8 Каталик эффект — бирон-бир физик ёки кимёвий жараённи тезлатувчи эффект
144
Коинот тадқиқотчиси билан қиз элчихонага йўл олишди. Мажлис тугади.
— Тугади? Ё Буюк Коинот, биз энди бошладик-ку! Мен сизга янги юлдуз портлаш шарт-шароитларини тушунтирмоқчи эдим.
Эбл хижолатдан қимирлаб қўйди.
— Бунинг зарурияти йўқ, доктор.
— Бу жуда муҳим. Менга беш дақиқа вақт беринг.
— Майли, гапира қолинг, — сўз қотди Файф. У жилмаярди. — Бошидан бошлай қолай. Галактика тараққиётининг
дастлабки илмий мақолаларида таъкидланганки, юлдузлар қувватни ўз таркибларидаги ядровий ўзгаришлардан оладилар. Шунингдек маълум эдики, бу қувватнинг вужудга келиш шарти фақат икки хил ядровий реакция натижасидир. Иккала ҳолда ҳам водород гелийга айланиши керак. Биринчи реакция тўғридан-тўғри рўй беради, водороднинг икки ядроси икки нейтрон билан бирлашиб, гелийнинг битта ядросига айланадилар. Иккинчиси эса билвосита, бир неча жараённи босиб ўтади. Бу ҳолда ҳам водород гелийга айланади, лекин оралиқ жараёнлардаги ўзгаришларда углерод ядролари ҳам иштирок этади. Бу ядролар бирон-бир ўзгаришга учрамайди, унинг учун оз миқдордаги углерод ҳам жуда кўп водороднинг гелийга айланиши жараёнида қайта-қайта иштирок этаберади. Бошқача қилиб айтганда, катализатор бўлиб хизмат қилади. Бу нарсалар тарихий даврларда, инсоният фақатгина бир сайёрада яшаётган пайтида ҳам маълум эди.
— Бу ҳаммага маълум бўлса, — эътибор қилди Файф, — сиз вақтни беҳуда ўтказяпсиз.
— Бироқ, биз бундан бошқа ҳеч нарса билмаймиз. Юлдузларда бу икки хил реакциянинг қайси бири рўй бериши ҳеч қачон маълум бўлмаган. У ёки бу йўналишни асосий деб олган турли илмий йўналишлар доимо мавжуд бўлган. Лекин,
145
одатда умуман фикр оддий бир хулосага — водороднинг гелийга айланишига келиб тақалган. Менимча, Рикнинг назарияси мана бундай бўлган. Водороднинг гелийга айланиши жараёнида, баъзан шундай шарт-шароит вужудга келадики, бунда углерод ҳам иштирок эта бошлайди. Натижада, айтилган реакция жараёни тезлашиб, юлдуз қизий бошлайди.
Коинотда турли оқимлар мавжуд. Буни яхши биласиз. Уларнинг баъзилари углеродлидир. Юлдузлар бу оқимларга дуч келиб қолганда, улардан катта миқдордаги атомларни юлиб оладилар. Лекин бу атомларнинг умумий миқдори юлдузнинг моддалари миқдори олдида билинмас даражада кам, ва улар юлдузга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдилар. Бироқ, углероддан ташқари! Углеродга бой оқимлар орасидан ўтган юлдуз мувозанатдан чиқади. Мен, углерод атомларининг юлдуз бағрига кириб олиши учун неча йил - юз йилми ёки миллион йилми кетишини билмайман, лекин ҳар ҳолда, анча вақт керак бўлади. Бу нарса рўй бериши учун, оқим жуда кенг бўлиши, юлдуз эса унга кичик бурчак ҳосил қилиб кириши лозим. Юлдуз бағрига ўрнашган углерод миқдори маълум тўйиниш даражасига етгандан сўнг, юлдузнинг нурланиши тўсатдан ва кескин кўпаяди. Ташқи қатламлар даҳшатли портлашдан учиб кетадилар ва янги юлдуз туғилади. Хўш, бунга нима дейсиз?
Жунц жавоб кутди.
— Сиз, коинот тадқиқотчисининг бир йил илгариги сўзларини эслашга уринган Резидентнинг мавҳум гапларига асосланиб мана шуларни ўйлаб топдингизми?
— Ҳа, ҳа. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Коинот тадқиқи ана шу назарияни қабул қилишга тайёр. Агар Рик бу фикрни олға сурмаса, тез орада бошқа бир кимса албатта асослаши мумкин эди. Бу хилдаги назариялар авваллари ҳам таклиф қилинган, лекин улар жиддий қабул қилинмаган. Коинот тадқиқи техникаси яхши ривожланмаганлиги сабабли, ҳеч бир
146
назария юлдуз таркибидаги углероднинг нега тўсатдан ошиб кетишини тушунтириб беролмаган. Угелеродли оқимлар мавжудлиги ҳозир маълум. Биз харитага унинг йўлини чизишимиз, охирги ўн минг йилликда қайси юлдузлар оқимдан ўтганлигини аниқлашимиз ва бу ахборотни янги юлдузларнинг пайдо бўлиши, уларнинг нурланиш оқими билан таққослашимиз мумкин. Худди шу ишларни Рик бажарган бўлиши керак. Унинг Резидентга кўрсатишга уринган ҳисоб-китоблари ва кузатишлари асосида ҳам менимча, ана шу назария ётади. Лекин ҳозир бошқа муҳимроқ иш бор: зудлик билан Флорина аҳолисини кўчириш зарур.
— Иш мана шунга бориб етади, деб ўйлагандим, — деди вазминлик билан Файф.
— Кечирасиз, Жунц, бунинг асло иложи йўқ, — деди Эбл.
— Нега иложи йўқ?
— Флорина қуёши қачон портлайди?
— Билмайман. Рикнинг бир йил олдинги ташвишли хабарига
кўра, жуда оз вақт қолган.
— Сиз бу муддатни аниқлай оласизми?
— Йўқ.
— Қачон бундай имконият туғилади?
— Айтиш қийин. Рикнинг ҳисоб-китобларини топган
тақдиримизда ҳам, уларни қайта текшириб чиқиш керак.
— Сиз коинот тадқиқотчисининг назарияси тўғрилигига
кафил бўла оласизми?
Жунц қовоқларини уйди.
— Менинг ишончим комил, лекин ҳеч бир олим назариянинг
тўғрилигига олдиндан кафил бўла олмайди.
— Демак, сиз далилланмаган қуруқ гап асосида Флорина
аҳолисини кўчирмоқчимисиз?
— Бутун сайёра аҳолисининг ҳаёти қандайдир мол-матоҳ
эмаски, уни хавфга қўйиб далил-исбот қидириб юрсак.
147
— Агар Флорина оддий сайёра бўлганда, мен таклифингизга шу заҳотиёқ розилик билдирардим. Флорина бутун Галактикани кирт билан таъминлайди. Сизнинг талабингизни қондириш жуда мушкул.
— Жаноблар, арзон таннархли киртнинг сири тез орада
бизнинг қўлимизда бўлади. яккаҳокимлигига чек қўйилади.
Бир йилдан сўнг кирт
— Аниқроқ тушунтириб бера оласизми?
— Мана энди, Файф, мажлисимиз асосий нуқтасига етиб келди. Кирт барча аҳоли яшайдиган сайёраларнинг ичида фақат Флоринада ўсади. Киртнинг ўсиш имконияти билан портлашолди жараёни бир-бирига боғлиқлиги эҳтимоли жуда катта. Ўйлаб кўринг, Галактикада портлай деб турган бошқа қуёшнинг бўлмагани каби, кирт ўсадиган бошқа сайёра ҳам йўқ, — тушунтирди Салим Жунц.
— Сафсата, - деди Файф.
— Наҳотки? Нега бўлмаса, кирт Флоринада кирт сифатида ўсади-ю, ўзга ҳар қандай сайёрада эса фақат пахта бўлиб кўкаради? Олимлар қанча даврдан бери уни бошқа сайёраларда сунъий ўстиришга, етиштириш шарт-шароитларини аниқлашга беҳуда уриниб келишаётир. Бунга портлашолди жараёни билан боғлиқ омиллар таъсир этиши мумкинлиги энди бизга аён.
— Улар Флорина қуёшининг нурланишини қайтаришга ҳаракат ҳам қилишган, — деди жаҳл билан Файф.
— Ҳа, фақат нурланиш спектрининг кўзга кўринувчи ва ультрабинафша қисмини такрорлай олувчи электр ёйи ёрдамида уринишган. Инфрақизил қисми-чи? Бундан ҳам ташқаридагиси- чи? Магнит майдонлари тўғрисида нима дейиш мумкин? Электронлар эмиссияси ҳақида-чи? Коинот нурларининг таъсири бўйича қандай хулоса бор? Мен физик йўналишдаги биокимёгар эмасман, бу ерда мен билмайдиган ўзга омиллар ҳам мавжуддир. Тез орада бутун Галактикадаги физик йўналишдаги
148
биокимёгарлар бу муаммони ҳал этишга киришадилар. Ишонтириб айтишим мумкин-ки, бир йил ўтгач масала ечилади.
— Лоф қиляпсиз? — ғўлдиради Файф.
— Сквайр Файф, бир йилдан сўнг сизнинг Флоринадаги ерларингиз янги юлдуз биланми ёки йўқми, ўз қадрини йўқотади. Сиз уни сотинг. Бутун Флоринани сотиб юборинг! Трантор пулини тўлайди.
— Бутун сайёрани сотиб олиш! — ажабланди Эбл.
— Нима, мумкин эмасми? Транторнинг маблағи етарли. Бутун Галактика аҳолисининг сизга нисбатан туғилувчи меҳр- муҳаббати чиқимларингизни минг маротаба орттириб қоплайди. Сиз юз миллионлаб ҳаётни сақлаб қоласиз, ҳаммани арзон кирт билан таъминлайсиз.
— Мен ўйлаб кўраман, — деди Эбл.
У Файфга боқди. Сквайр кўзларини пастга қаратди. Бир оз сукут сақлагач, у ҳам сўз қотди:
— Мен ҳам ўйлаб кўраман.
Салим Жунц жилмайди.
— Жуда узоқ ўйламанг. Кирт воқеаси тез орада овоза
бўлади. Уни тўхтатиб қололмайсиз. Унда эркин ҳаракат қилолмайсиз. Шу ернинг ўзида савдолашганингиз маъқул!
***
Резидент жуда маъюс эди.
— Наҳотки, ҳаммаси чин бўлса? — такрорларди у. — Наҳотки шундай? Флорина энди йўқоладими?
— Афсуски шундай, — деди Жунц.
Теренс бир қўли билан иккинчисини ушлади.
— Агар сизга Рикнинг ҳисоб-китоблари керак бўлса, уларни
уйимдаги менинг статистик қоғозларим орасидан топиш мумкин. Ҳеч кимнинг хаёлига келмаслиги учун, эски, юз йил илгариги статистик маълумотлар ичига тиқиб қўйганман.
149
— Менга қаранг, — деди Жунц. — Бир таклиф бор. Биз ЮКТБ билан келиша олсак керак. Бизнинг ишларимизда Флоринада ёрдам бера оладиган одам зарур, у флориналикларни яқиндан билиши, барча шарт-шароитларни уларга тушунтира олиши, аҳоли кўчиришни уюштириши, бунинг учун қайси сайёралар тўғри келишини аниқлаши керак. Менимча, сиз ўша одамсиз.
— Яъни, сизга подачи зарур экан-да?! Шу билан ўз жонимни қутқараманми? Нега энди йўқ дейишим керак? — Резидентнинг кўзлари тўсатдан ёшга тўлди. — Мен ахир йўқотяпман. Менинг на уйим, на сайёрам бўлади. Ҳаммамиз йўқотяпмиз. Флориналиклар сайёрасини, саркликлар бойлигини, Трантор эса бу бойликни қўлга киритиш имкониятини йўқотяпти. Ҳеч ким ҳеч нарса ютмаяпти.
— Агар бир нарсани ҳисобга олмасак, — деди юмшоқлик билан Жунц - Янги Галактикада, мувозанатдан чиққан юлдузларсиз ҳам ҳаммага етарли кирт бўлади ва сиёсий бирдамликка яқинлашган Галактикада, барибир ғолиблар бўлади. Уларнинг сони квадрильондан ҳам ортиқ. Улар Галактиканинг аҳолиси — ўшалар ютди, мана ўшалар ғолиб!