ОЛИЙЗОТ ХОНИМ
ОЛИЙЗОТ ХОНИМ
Самия бир нарсани яхши биларди: Самия Файф қизининг илм билан шуғулланишига, Саркнинг оқсуяк олийзот хонимларининг асосий вазифаси — жамиятда дабдаба билан кўзга ташланиб юриши ва иккитадан кам бўлмаган (лекин кўп ҳам эмас) сарклик сквайрни дунёга келтиришдан иборат, деб билувчилар, ғижиниб боқардилар.
Улар қизнинг олдига келиб:
— Самия, сиз ҳақиқатан ҳам китоб ёзяпсизми? — деб сўрашарди ва кўрсатишни илтимос қилишарди, сўнг қиқирлаб кулардилар.
Булар аёллар эди. Эркаклар эса ўзларининг ширин сўзлари, ўтли нигоҳлари ёки қизнинг нозик белидан бир мартагина қучиб, Самияни бундай аҳмоқгарчиликдан қайтариш ҳамда унинг диққатини ҳақиқий муҳим ишларга жалб этиш мумкин, деган ақидалари билан янада жирканчроқ кўринардилар.
Бунинг бошланганига анча бўлганди. Кўпчилик киртни фақат зарурий нарсагина деб ҳисобласа-да, Самия эсини танигандан бери унга бутун меҳр-муҳаббатини бағишлаганди. Кирт! Матоларнинг энг олийси!
Кимёвий томондан у фақат целлюлозанинг бир тури эди. Кимёгарлар бу ҳақда ҳатто қасам ичишлари мумкин эди. Бироқ, ўзларининг барча асбоб-ускуналари-ю, назариялари билан, нега бутун Галактика қаъридаги барча сайёралар орасида Флоринада, фақат Флоринада целлюлозанинг киртга айланишини тушунтириб беролмасдилар. Ҳамма бало физик ҳолатда, дердилар улар. Аммо улардан, киртнинг целлюлозадан фарқи нима, деб сўранг-чи, оғизларига талқон солиб олардилар.
Қачонлардир у кирт толаларининг жилосидан ҳайратланиб, ўз энагасидан сўраганди:
— Эна, нега у ялтирайди?
— Чунки, у — кирт, Самия бегим.
— Эна, нега бошқа нарсалар бунчалик ялтирамайди?
— Бошқа нарсалар кирт эмас, Самия бегим.
Хуллас, бор савол-жавоб шунақа бўларди. Бу мавзуга
бағишланган икки жилдлик рисола уч йилгина аввал чоп этилганди. Қиз уни диққат билан ўқиб чиқди. Ундан чиқарилган хулоса энага фикри билан бир хил эди. Кирт — бу кирт, чунки у кирт.
Тўғри, кирт ўз-ўзича ялтирамасди, махсус усул қўллаб тўқилса, қуёш нурида исталган ранг ёки биратўла камалакнинг барча рангларида товланарди. Бошқа бир усул эса толага олмос жилосини берарди. Оддийгина ишлов бериш орқали матони 600 градусгача чидамли ва барча кимёвий моддаларга нисбатан инерт5 ҳолига келтириш мумкин эди. Толалардан юпқа мато тўқиш учун уни ўта ингичка ипга ҳам айлантирардилар, бу толаларнинг мустаҳкамлигига ҳеч бир пўлат қотишма тенглашолмасди. Одамзотга маълум бўлган нарсаларнинг ичида кирт ўзининг турли-туман жабҳаларда ва жуда кенг қўлланилиши билан ажралиб турарди. Агар кирт бунчалик қиммат бўлмаганида уни беҳисоб техника соҳаларида қўлланилувчи шиша, пластмасса ёки металл ўрнига ишлатиш мумкин эди. У оптик асбобларда ягона ипли хоч сифатида, гиператомли юритгичларда ишлатилувчи гидрохрон қолиплар учун, хуллас, қайси жабҳада темир ҳаддан зиёд мўрт ва оғир деб ҳисобланса, ўша ерда хизмат қиларди.
Лекин кирт оз эди, жуда ҳам оз эди. Кирт хирмонининг асосий қисми Галактикадаги энг антиқа кийимлар тикилувчи матоларга сарф бўларди. Флорина миллионлаб сайёралардаги аслзодаларни кийинтирарди, шунинг учун етиштирилган ҳосил жуда оз-оздан тарқатиларди.
Самиянинг ёши улғайгач, у отасига мурожаат қилди.
71
5 Инертлик – кимёвий реакцияга киришмаслик
— Дада, кирт нима?
— У - нон билан ёғ, Самия.
— Мен учунми?
— Фақат сен учун эмас, Самия. У - бутун Сарк учун нон
билан ёғ.
Қиз Галактикадаги ҳар бир сайёра ўз ерида кирт ўстиришга уриниб кўрганини билиб олди. Аввалига, Сарк ким кирт уруғини ўғирлаган бўлса, уни ўлим жазосига ҳукм қилиш ҳақида қонун чиқарди. Бироқ, бу контрабандани тўхтатолмади ва Сарк қонунни бекор қилиш лозимлигини англаб етди. Энди, ҳар бир кимса, у қаердан келган бўлмасин, кирт уруғини сотиб олиши мумкин эди, лекин кирт матосининг оғирлиги нархида пул тўлаши шарт эди. Чунки, Галактикадаги Флоринадан бошқа сайёрада кирт ўрнига оддийгина оппоқ, жозибасиз, толаси бўш, бефойда пахта ўсиб чиқарди.
Минг хил усул қўллаб кўрилганди. Флорина тупроғидан намуналар олинди. Флорина қуёши нурлари спектр6ини берувчи сунъий ёруғлик манбалари қурилди. Тупроқларга Флорина бактериялари юқтирилди. Кирт эса пинак бузмай оппоқ, жозибасиз, толаси бўш ва оддий пахта бўлиб ўсиб чиқаверди.
Беш йилдирки, Самия Файф қизи кирт ҳақида, яъни у ўсаётган сайёра, уни ундираётган кишилар тўғрисида китоб битишни орзу қиларди.
Бу орзу атрофдагиларнинг масхараомуз кулгусига сабаб бўлса ҳам, Самия учун эзгу ният эди. У Флоринага учаман деб туриб олди. Флоринада қиз бутун мавсумни далада ўтказиб, сўнгра фабрикадаги ишларни кузатмоқчи эди. У истардики...
Унинг нималарни исташ-истамаслигининг нима фарқи бор? Қизга қайтиш буюрилганди. Ҳозир унинг Саркка учишдан бўлак иложи йўқ. Лекин, - у - Самия Файф қизи, Флоринага албатта қайтади. Балки бир кун, балки икки кун, балки бир ҳафтадан
72
6 С п е к т р - ёруғлнк нурининг тўлкин узунликлари бўйича ёйилмаси.
73
сўнг!
Самия, Флорина то кичкина илғар-илғамас пуфакчадек бўлиб кўрингунча иллюминатордан қараб турди...
***
— Хоним, сиз ўз бўлмангизга кирмайсизми?
Қиз капитан Рейстига қарадида, киноя билан жавоб берди: —Капитан, яна қандай буйруқлар олдингиз? Мабодо, мен
асира эмасманми?
— Йўқ, албатта. Бу фақат эҳтиёткорлик. Учишимиз арафасида фазо бекати негадир бўм-бўш эди. Эҳтимол, анави флориналик яна кимнидир ўлдирган бўлса, фазо бекати бўлинмаси ҳам назоратчиларга қўшилиб жиноятчини қидираётгандир.
— Бунга менинг қандай дахлим бор?
— Менимча, кемамизга бегона шахслар кириб олишган.
— Нега?
— Ҳозирча, бу менга номаълум.
— Капитан, сиз буларни тўқиб чиқаряпсиз.
— Унчалик эмас, хоним. Бизнинг қувват ўлчагичларимиз
Флорина қуёши буржи, яъни сайёравий масофалар ичида функцияларини бажаролмас эдилар, ҳозир эса аниқ ишлаяптилар ва назаримда, эҳтиёт қисмлар омборидан ортиқча иссиқлик тараляпти.
— Жиддий гапиряпсизми?
— Таралаётган қувватнинг катталиги, икки киши вужудидан чиқиши мумкин бўлган иссиқлик миқдорига тенг.
— Бу балки, кимдир ўчиришни унутиб қўйган иситиш қурилмасидир.
— Хоним, бизнинг эҳтиёт қувватларимиз заррача ишлатилмаган. Ҳар ҳолда, биз текширув ўтказишга тайёрмиз,
74
бироқ аввал сиз ўз бўлмангизга киришингиз керак.
Қиз индамай бош ирғади-да, ичкарига кириб кетди.
***
Назоратчилар кийимидаги Мирлин Теренс кўчада Новвойни, Рикни ва Валонани бирга кўриб қолганида тез ва кескин ҳаракат қилиш лозимлигини англади. Унинг бошқа иложи йўқ эди: қўлига қуролни олган заҳоти Новвой тил тортмай ҳалок бўлди ва ерга қулади.
Кейин, халойиқ орасида ғала-ғовур кўтарилиб, Рик билан Валона оломон ичида йўқолиб кетдилар. Юқорида эса ҳақиқий назоратчиларнинг учар машиналари калхатдек чарх ура бошлади, у эса нима қилишни билолмай гангиб қолди.
Аввалига у Рик билан Валонага етиб олмоқчи бўлди, бироқ бу режадан тезда воз кечишга тўғри келди. Эсини йўқотган оломон орасидан ўтиб бўлармиди? Бунинг устига хавф катта, уни бирпасда тутиб олардилар! Резидент қарама-қарши томонга — новвойхонага қараб йўл олди.
У эрта тонгда назорат станциясига яқинлашди. Зерикиб ўтирган ёлғизгина навбатчида беэътиборлик билан қаҳр- ғазабнинг аралашмасидан иборат кайфият зоҳир эди. Теренсга ўз шахсини ва иш жойини тасдиқлаш буюрилди. Резидент чўнтагидан ҳужжат ўрнига шаҳар атрофидаги қандайдир ярим хароба кулбадан суғуриб олган пластмасса бўлагини чиқарди.
У назоратчининг бошига ана шу бўлак билан туширди ва унинг кийимлари билан қуролини ечиб олди. У, назоратчи ҳушини йўқотдигина эмас, ўлганини ҳам сезиб унча ташвишланмади, чунки шундоқ ҳам жиноятлари кўпайиб қолганди.
У ҳамон озодликда юрар, назорат олий судининг занглаган машинаси уни қидириб бекорга ғирчилларди.
75
Теренс новвойхонага яқинлашди. Новвойнинг остонада турган кекса ёрдамчиси назоратчининг даҳшатли кийимини кўриб, чинқирди-да, ўзини лип этиб дўконга урди. Резидент унга отилиб, хамир юқи ёқасидан ушлаб тортди.
— Новвой қани?
Чол лабларини жуфтлади-ю, аммо товуш чиқаролмади.
— Гапир. Икки дақиқа илгари мен одам ўлдирдим. Яна бир
кишини гумдон қилиш менга ҳеч гап эмас.
— Шафқат қилинг, жаноб! Мен билмайман.
— Билмасанг, ўласан.
— У менга ҳеч нарса демади. Мен фақат унинг Вотекс ва
қандайдир фазовий кема тўғрисида гапирганини эшитиб қолдим. Теренс уни итариб юборди.
Демак, Новвой уларга патта олиб берган. Кема кутиб туради.
Рик билан Валона ўша ёққа йўл олишган. Бормасликларининг иложи йўқ. Аммо қандай қилиб у — Резидент, куппа-кундузи ҳеч кимга билинтирмай фазо бекатига боради?... Вазият жуда мушкул эди. Агар у Рикдан, яъни Сарк истибдодига қаратилган катта қудратли қуролдан айрилса, унинг ҳаёти саркликлар учун пашша умридек арзимас бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозир энг аҳамиятлиси Рик...
Шунинг учун, у назоратчилар ўзлари каби кийинган кимсани қидиришаётгани, ҳаво машиналари ҳамон учиб юришган бўлса-да, асло ҳаяжонланмай кўчага чиқди.
Теренсга манзил маълум эди. Флоринанинг фазо бекатлари орасида фақат биттагинаси оддий саёҳатчиларга, камбағалроқ саркликларга, флориналик хизматчиларга ва Флоринага рухсат олишга муваффақ бўлган ўзга сайёраликларга мўлжалланган.
Бекат дарбозаси ёнида турган текширувчи яқинлашиб келаётган Теренсга қизиқсиниб қараб турарди.
— Салом, жаноб, — деди у. Унинг товушида журъатсизлик оҳанги сезилиб турарди. — Шаҳарда катта ғалаён бўляптими?
76
Теренс қармоққа илинмади. У шляпасининг қайрилган айвонини пастроққа тушириб, кўйлагининг юқори тугмасини тақиб олди.
— Бу ердан Вотексга йўл олган икки киши - эркак ва аёл ўтмадими? - сўради у дўқ аралаш.
Текширувчи ҳайратга тушди. У бир томоқ қириб олди-да, итоаткорона сўз қотди:
— Ўтди, офицер. Ярим соатча бўлди. Балки ундан камроқдир. — У бирдан қизарди. — Уларнинг анави... ишларга алоқаси йўқми? Офицер, уларнинг паттаси жойида эди. Мен бегоналарни тегишли рухсатномасиз ўтказмайман.
Теренс унга бошқа эътибор қилмади. Тегишли рухсатнома! Новвой уни бир кечада топибди. “О, Галактика!”, ўйлади у, Транторнинг жосуслари Сарк маъмурияти орасига шунчалик даражада кириб олишганми?
— Уларнинг исми қандай экан? — Харет ва Ханса Барн.
— Кема учиб кетдими? Тез айт! — Йўқ, жаноб.
— У қайси майдонда?
— Ўн еттинчида.
Кеманинг асосий эшиги олдида офицер кийимидаги
сайёралараро парвоз хизматчиси турарди. Теренс ҳарсиллаб нафас олар экан, хизматчини саволга тутди:
— Кемага Харет ва Ханса Берн чиқишдими?
— Йўқ, чиқишмади, - деди совуққонлик билан офицер. У сарклик бўлгани учун назоратчи — бор-йўғи махсус кийимли оддий одам эди.
— Наҳотки, чиқишмаган бўлса? - бетоқатлик билан қайта сўради Теренс.
— Айтдим бор гапни. Биз уларни кутмаймиз. Кема жадвал бўйича учади. Теренс яна текширувчининг ёнига қайтди.
77
— Улар учиб кетишдими?
— Учиб кетишди? Ким, ўзи улар, жаноб?
— Барнлар. Вотексдан келганлар. Улар кемага чиқишмабди.
Орқага қайтиб кетишмадими?
— Бу ердан ҳеч ким чиқмади, жаноб!
— Улар ўтиб кетишган пайтдан бери бирон-бир кема
учмадими? Текширувчи жадвалга қаради.
— Учди, — деди у. — “Довюрак” кемаси. — Ва тутоқиб
турган назоратчининг кайфиятини яхшилаш ниятида қўшимча маълумот берди. — “Довюрак” махсус рейс билан олийзот Самия Файф қизини Флоринадан Саркка олиб кетяпти.
Теренс шошилмай нари кетди. Умуман иложи йўқ ишларни амалга оширсанг, бошқа ҳар қандай мўъжиза ҳақиқатга айланади. Рик билан Валона фазо бекатига киришган. Улар қўлга тушишмаган, акс ҳолда буни текширувчи билган бўларди. Улар патталарига ёзилган кемага чиқишмаган. Улар бекатдан ҳам қайтиб ўтишмаган. Ўша дамдан бери учган якка-ю ягона кема — “Довюрак”. Демак, Рик ва Валона ўша кемага чиқиб олиштан. Улар ё асирга тушишган, ё беркиниб ётишибди.
Иккала тахминнинг маъноси бир. Агар улар беркинишган бўлишса ҳам, бари-бир тез орада асирга айланардилар. Замонавий кемаларга яшириниб олишнинг иложи йўқлигини фақат флориналик деҳқон қиз билан эси оғган кишигина билмайди. Аммо, энг ҳайратланарлиси шуки, улар шунча фазовий кемаларнинг ичидан келиб-келиб Сквайр Файфнинг қизи учаётганини танлашибди!