ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки янги Одамшайтон муаммоси)
Мажлис яна кампирнинг юриш-туришига қараб бир ҳикмат қидиришдан бошланди.
— Кампирнинг авзойи чатоқ, тўрвасини олдирган гадойга ўхшаб юрибди, — деди ахборотчи.
— Сабаб?
— Чолнинг чилла ўтириши тугаб боряпти-да. Шунга кампирнинг икки дунѐси қоронҚи. Мени айтди дейсизлар, эртага чол ҳужрасидан чиқадию кампирга пичоқ
99
тортворади. Ўа, чидаб туролмайди. Талоқ қилгунча баҳридан ўтиб қўя қолади.
Шунақа тахминлар бор.
— Яхши-ку,— деди ички ишлар шўъбасининг бошлиҚи хурсанд бўлиб, — унда чол
чилладан чиқадию қамоққа тушади. Бу айни муддао. Унақаларнинг умри қамоқда чириши керак, ўзи!
— Шунга кампир талвасага тушиб, уйқусини йўқотиб қўйганга ўхшайди. Бугун дорихонадан уйқу дорисини сотиб олди. Яна қанақасидан денг? ¤лдирадиганидан. Ичадию тарашадек қотади. Дорифуруш, холажон, нима бало жонингизда қасдингиз борми, бу сизга кучлилик қилади деса ҳам парво қилмади, барибир сотиб олаверди. Ния- ти бузилган кўринади кампирни.
— ЙўҚе,— деди раис ташвиши ортиб,— кампир ҳали бизга керак-ку?
— Афсуски тақсирим, аҳвол шунақароқ,— деди ахборотчи чайналиб,— бошқа иложиям қолмади-да кампирни, аввалига босар-тусарини билмай қолди, уйдаги нарсаларни сотди, ўзини бизнесга урди, имижини ўзгартирди. Боши берк кўчага кириб қолди, дори ичиб, осонгина бу дунѐдан қутулиб кетмоқчи.
— Тушунмадим, ким-кимдан қутулмоқчи?— ўсмоқчилади раис бир нарсани сезгандек, — менинг назаримда кампир осонликча жон берадиганларданмас... У мен билган нусхаларнинг энг ноѐби.
— Ўа-а-а...— деди ахборотчи бошини қашиб,— биздан кўра сизга аѐнроқ, тақсирим, умид Одамшайтондан, ҳар қалай у кампирнинг ўлишига йўл қўймаса керак, нима дедингиз?
— Менимча,— деди хавфсизлик шўъбасининг бошлиҚи орага суқилиб,— чол ўлмаслиги керак, чол ўлса арининг ини бузилади. Чол Одамшайтонимизга қалқон вазифасини ўтаб турибди ҳозир. Биздаги маълумотларга қараганда аҳвол сал чатақроқ. Масжиднинг янги имоми бошлиқ Райимберди алкаш, Дадамирза Қийбатчи, спорт ўқитувчиси Одамшайтонимизнинг изига тушишган. Уларга 108-канал ҳам қўшилган. Улар чолнинг невараси даволанган жиннихонада бўлишган. Неваранинг ўлгани, жасади куйдирилиб, xоки шара-барачига бериб юборилганини аниқлашган. Кейин шара- барачини ҳам қидириб топишган. У бор гапни рўйирост айтиб берган. Хуллас, улар Одамшайтонимизни невара қиѐфасидаги ўзга сайѐралик деган қарорга келиб бўлишган. Шов-шув кўтаришга чолдан андиша қилиб туришипти. Чол чилладан чиққандан кейин ѐтиҚи билан тушунтириб, неваранинг баҳридан ўтишмоқчи. Ё ўлдириб юборишади, ѐ керакли жойга тутиб беришади.
— Омон бўлсак кўрамиз,— деди раис. Аммо шўъба бошлиҚининг гапларидан раиснинг ичига ўт тушди. Эсига лоп этиб олдинги ҳайъат йиҚилишида берган топшириҚи тушдию ўтирганларга савол назари билан қаради. Улар бўлса ўша нарсадан гап очолмай, ерга қарашди.
— Ўа,— деди раис овозини баландлатиб,— оҚзингизга талқон солиб олганмисиз? Навбатдаги Одамшайтон масаласи нима бўлди? Одамлар орасига жўнатишга тайѐрми, сизлардан сўраяпман? Тайѐр бўлса, нечтаси? Айтиб қўяй, бундан кейин гувоҳларни йўқотиш керак. Шара-барачи нима қилиб тирик юрибди ҳанузгача? Жиннихонадагилар- чи? Ёмон ишлаяпсизлар, ѐмон!
¤тирганлар саросимада ахборотчига қарашди. ¤зларидаги бор маълумотни унга етказишган эди.
— Бир қошиқ қонимиздан кечинг жаноб раис,— деди ахборотчи, — биз қулларингиз ҳаммасини ўрганиб чиқдик, Одамшайтонимизга ўхшаган шайтонлар ҳар миллионтадан
битта туҚилар экан. Эсингиздами, «Миллион биринчи» эди.
мадрасамиздаги унинг тартиб рақами ҳам
100
— Нима бало, туҚилиш шунчалик камайиб кетганми бизда?
— Йўқ, жаноби олийлари, гап шундаки Одамшайтонимиз бир антиқа хонадонда дунѐга келган. Оиланинг Хожаси иймонлигу, Xожабекаси унинг тескариси эди. Жанобларининг Одамшайтони ўша Хожабеканинг енги ичида туҚилган. Унинг тарбиясида ўша хонадоннинг таъсири жуда катта бўлган.
— Хўп, ўша хонадонни ер ютиб кетмагандир?
— Ўамма гап шунда-да, Хожа хотинини талоқ қилиб, бошқа бир хотинга уйланиб олди. Болалари ҳам ўзи билан. Бозорда ўйинчоқ сотиб ўтиради. Талоқ қилган хотини чидай олмай сирка ичиб ўлди. Одамшайтоннинг сизга қўл келган жиҳати билиб-билмай одам болаларига қайишиб туриши эди. Бунда, албатта, анови жодугар кампирнинг ҳам ҳиссаси бор. Хабарингиз бор, кампирни ҳам куни битти. Ўозирги туҚилаѐтган шайтонваччаларнинг бирортаси Одамшайтонимизга ўхшамайди. Бари бир томонлама. Ханжарга ўхшаб икки томони билан кесмайди. Лекин юртчилик, қидиряпмиз, топилсаѐқ сиздан суюнчи оламиз.
ХУДОДАН ҚЎРҚМАЙСИЗМИ, БУВИЖОН
(ѐки Шайтонваччанинг кампирнинг ишидан ҳайрон бўлиб қолганлари)
Кампир бозордан келгач, баронесса кийимларини ечиб, кечки овқатга уннаб қолди. Ўар якшанба ош дамланарди. Нимагадир сабзи тахта тақиллайвермагач Шайтонваччанинг сабри чидамай ошхонага мўралади:
— Бугун нима овқат, бувижон?
— Қўй ѐҚига атала.
— Атала?
— Ўа, отангни кўнгли атала тусабди. Ичи қотибди-да, шўрликни. Чилла ўтириш
осонми, сенга?
— Мен ош ермиканмиз, деган эдим.
— Чида, бир ҳафта ош емасанг ўлиб қомайсан. Чидамасанг аталадан кейин ош ҳам
дамлаб беровраман, фақат, айтиб қўяй, масаллиқ сени ҳисобингдан бўлади, бола.
— Ўа йў-ў-ў-қ, бувижон, қўй ѐҚига бўлса атала ҳам тешиб чиқмайди.
Шайтонвачча кампирнинг чолга меҳрибон бўлиб қолганини ўзича тушунди. Баъзи
кунлари ифторликка қотган нон билан доҚ сувни ҳам раво кўрмас эди. Чилла тугаган сари чолнинг оҚзини мойлаб, еган оҚиз уялар қилиб қўймоқчи, шекилли. Бу орада масжиднинг ѐш имоми отанинг олдига келиб кетди. Шомга яқин Шайтонвачча дўконни ѐпиб, қорни очиб яна ошхонага мўралади. Мўраладию кўриб турган кўзларига ишонмай қолди. ¤зини орқага олиб, секин кузата бошлади. Кампир чўнтагидан ҳапдори олиб чолнинг косасига соларди. Кейин қошиқ билан яхшилаб аралаштирди. Шайтонвачча билдики кампир чолни эрта кунда у дунѐга жўнатмоқчи.
— Худодан қўрқмайсизми, бувижон? — деди Шайтонвачча эшик орқасидан чиқиб, — қўйинг-е, сизни бунчаликка борасиз деб ўйламаган эдим.
— Нималар дейди бу ер юткур, — кампирнинг кўзлари қинидан чиқай деди. — Отамни косасига ҳозир нима солдингиз?
101
— Вой ишпион ўлгур-ей, айтдим-ку сенга ичи қотиб кетибди деб, шунга озгина
сурги қўшвордим. Атала билан сурги жа кетади-да, эртага кўрасан отанг сен кўр, мен кўр бўп кетади. Ё сенгаям озроқ қўшворайми, аммолекин маза қиласан, бола.
— Ўа, йўқ, — деди Шайтонвачча шоша-пиша,— мени ичим яхши.
— Сени бунақа ўйларга боришинг яхшимас, болам, — дея астойдил хафа бўлди, кампир. Бувинг бўламан-а, кимми деб бозорма-бозор тентираб юрибман. Сени деб. Уйлантирсам, қизимдан қолган ѐдгоримдан неваралар кўрсам дейман. Сен бўлса, қўй-е, одамни ҳар нарса бўлгани яхши...
— Кечиринг, бувижон, вос-вос бўп қопман,— деб қутyлди Шайтонвачча.
МЕҲРИБОНИМ, ВОЙ ОТАМ
(ѐки Хўжақишлоқда мотам)
Тонг билан қўни-қўшнилар Шайтонваччанинг йиҚисидан уйҚониб кетди. Эссизгина, Ўожи ота ўтибдилар-да. Худо раҳмат қилсин. Чилла ўтириб, чиллада кетибдилар-да. Жаннати одам эдилар, жаннати бўлдилар-да. Аммо набирасининг айтиб йиҚлаши қўшниларни ажаблантирар эди. Ўожи ота азада айтиб йиҚлашни ѐқтирмасдилар. Қишлоқда бу одатни айта-айта ўзлари йўқ қилган эдилар. Уйидагиларига сўзини ўтказа олмаган эканлар-да. Ўай, аттанг... Бир ҳисобда айтиб йиҚлаш ҳам азага файз берар экан-ми? Невараси сўзларни териб-териб, бир чиройли айтяптики...
Кун кўрайин деганда, Кунлар кўзи беркилдими? Ер босайин деганда, Ерлар чоки сўкилдими? Отам-ма, вой отам!..
Хотину халаж, каттаю кичик мотам ичида қолди. Қўшни қишлоқларга ҳам хабарчилар кетди. Кампир баронесса кийимларини ечмади, ҳартугул шляпанинг ўрнига телпак кийиб олди. ОѐҚида шпилка этик. Устида қундуз ѐқали чарм куртка. Кун совуқ бўлганиданми, биров унга эътибор берди, биров бермади. ТўҚриси, кампирни тергайдиган одам йўқ эди. Энди бу дунѐда битта одам бор эди. У ҳам ўтди. Дори кучини кўрсатди.
У ѐққа ўтсаям, бу ѐққа ўтсаям кампир нуқул Шайтонваччани турткилайди: «Бўл, овозингни чиқар, йиҚла, отангни бошқа йиҚлайдигани йўқ, аза азадек бўлсин!» Шайтонвачча авжга чиқади:
Баланд тоҚлар паст бўлдими? Ажал сизга қасд қилдими? ¤лганингиз рост бўлдими? Отам-ма, вой отам!..
Ора-сира кампирнинг ўзи ҳам шайтон йиҚи қилиб, неварасига қўшилади:
Узун-узун арҚамчилар, Ерда ѐтса майлими? Шундоққина тўражоним, Гўрда ѐтса майлими?
Вой тўрам-а, вой тўрам...
102
Аммо Шайтонваччанинг термалари юракларни кўпроқ эзарди. ЙиҚламаган
тошюракларни ҳам йиҚлатарди. Турганлар унинг оҚзидан чиққанини илиб олиб, унга жўр бўлишарди.
Масжид билан мадраса ораси, Кўринмайди отажоним қораси, Кўринсайди отажоним қораси, Битармиди юрагимнинг яраси? Отам-ма, вой отам!.. Кўчаларга сув тошибди, ¤тишга йўл бормикан?
Отам кетди келмас бўлиб, Дунѐ шунча тормикан? Отам-ма, отам...
ШОШИЛИНЧ ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки шайтонлар оламининг ҳам шошиб қолганлари)
Тўсатдан Ўожи отанинг бандачиликни бажо келтириши «Думи тугуклар» мадрасасидагиларни ҳам шошириб қўйди. Яқин қирқ кундан бери Хўжақишлоқда фалажланиб ѐтган шайтонлар, кофир жинлар оѐқ-қўлларини ѐзиб, аста-секин ўзларига кела бошлашди. ¤ртадаги кўринмас деворлар кўтарилиб, алоқа ўрнатилди. Хўжақишлоқдан бир-биридан совуқ хабарлар келарди. Шўъба бошлиҚи айтганидек Хўжақишлоқда арининг ини бузилган эди. Одамшайтоннинг ҳаѐти қил устида қолган эди.
— Гапиринглар, — деди раис йиҚилганларга қараб, — нима гап? У ўзи яратган мўъжиза — Одамшайтонни йўқотиб қўйишдан жудаям қўрқар эди. Раис шу ихтироси билан ўз ўрнида мустаҳкам эди. Шўъба бошлиқлари ўз айҚоқчилари, кофир жинлар олиб келган хабарларни бирин-кетин баѐн қила бошлашди:
— Одамшайтонимизни суд қилишдан бош тортишди. Келгиндиларни қамаб бўлмас экан. Қочиб кетиш xавфи бор экан. Уни оломон дарахтга боҚлаб, тошбўрон қиламиз дейишяпти.
— Йўқ, бу фикрдан ҳам воз кечишди, бўйнига тош боҚлаб сувга чўктиришмоқчи.
— Бу гап ҳам эскиди, қудуққа ташлаб, кўмиб юборишмоқчи.
— Охирги гапни эшитинг бўлмаса, уни оловда ѐқишмоқчи, оловда...
— Алвидо, — деб ҳайқириб юборди раис ўзини тута олмай,— минг афсуски
қўлимиз калта. Ахир у шайтон эмас – одам-да. Уни одамчасига ҳукм қилишади. Эссиз, ниятларим катта эди-я. У билан қиладиган ишларим кўп эди-я. Шундоқ нодир нусха савил кетадиган бўлди-я. Бир ўзи кимсан Хўжақишлоқ деган ўрта қўлдек қишлоқни кулини кўкка совурди-я. Вой азамат-ей. Қандоқ бўлмасин, анови ѐш имом бошлиқ Қаламисларни васваса қилиб, ниятларидан қайтаринглар. Мукофоти катта бўлади. Бўлинглар, тўрт томонга тарқалинглар, нима қилиб турибсизлар, ҳе аммамни бузоқлари...
ЎЗИНГ УЧУН ЎЛ ЕТИМ
103
Айтиб йиҚлаш ѐш имом домла келгунича давом этди. У йиҚлаѐтганларга қараб худди Ўожи отага ўхшаб қаттиқ-қаттиқ гапирди. Бир пайтлар Ўожи отанинг ўзлари ҳам шундай қилардилар.
— Ўой яхшилар, динимизда айтиб йиҚлаш йўқ. Худди гуноҳкор бўлиб қоласизлар- а! Ахир Аллоҳдан етган ажалга исѐн-ку бу! Ўожи ота биздан рози кетсин десанглар айтиб йиҚламанглар. ЙиҚини ўрнига таҳлил айтинглар, «ла илаҳа иллаллоҳ» денглар, отага шундан фойда. ЙиҚидан фойда йўқ...
— Кечирасиз имом домла,— деди кимдир одамлар орасидан,— сиз Аллоҳдан етган ажал деяпсиз, балки бандасидан еткандир-а?
— Сиз кимсиз? Нимага азада фитна қўзҚаяпсиз?
— Мен мустақил дедективман.
— Бундай дейишга бирон асосингиз борми?
— Бор-да, бўлганда қандоқ. Ўожи отанинг невараси отамни бувим ўлдирдилар,
деяпти. Сурги дори деб, аталага заҳар қўшиб бердилар дейди. Буви бўлсалар ѐш имом, яъни сиздан кўряпти. Кеча шомга яқин ифторликдан олдин отанинг ҳузурига бирров келиб кетган экансиз. Чолимнинг ўрнига шу ѐш имом кўз олайтириб юрарди, чилласи тугаб яна ўрнини олиб қўяди деб, заҳар берган бўлса керак, деяпти. Бу гапларга нима дейсиз?
— АстаҚфируллоҳ,— деди имом домла ранги-қути ўчиб,— қачондан бери азаларимизга дедективлар аралашадиган бўлиб қолди? Азаларимизни тинч қўйинглар, шов-шувни бошқа ѐқдан қидиринглар.
— Жавоб беришдан ўзингизни олиб қочманг, имом домла, яхшимас, Худодан қўрқинг.
— Сизга отанинг қотили керакми? Озгина сабр қилинг, майитни тупроққа топшириб олайлик, кейин гаплaшамиз. Ўа, жанозани кечиктирмай ўқийлик.
— Кечирасиз,— деди дедектив бўш келмай,— ҳозир бу ѐққа қараб бутун бошли лаборатория йўлга чиққан. Майит текширилмагунча жаноза ўқилмайди.
— Бу киши ҳақ гапни айтяптилар, жанозани кечиктириб турайлик, — деди кимдир. — Ё Худойим, наҳотки, қўй оҚзидан чўп олмаган шундай одамни душмани бўлса-я? — Ўа-я, нималар бўляпти, ўзи?
— ҚишлоҚимизга кўз тегди...
Шу пайт спорт ўқитувчиси, Райимберди алкаш, Дадамирза Қийбатчи тўрт томонга чопиб қолишди.
— Невара қочди, ушланглар уни. Отани ўлдирган ўша, ўша... У сохта невара... Бошқа сайѐралик... келгинди...
— Ваҳима қилманглар, ҳеч қаѐққа кетмайди, Худо уни билиб оѐҚини синдирган,— деди имом домла саросимага тушиб,— қўлтиқтаѐқ билан узоққа боролмайди.
— Қўлтиқтаѐқлари мана, ўзи йўқ,— деди спорт ўқитувчиси иккита қўлтиқтаѐқни кўрсатиб.
— Ё алҳазар, қўлтиқтаѐқлар ҳам хўжакўрсинга экан-да...
— Ана холос...
Шу пайт кампир ичкари уйдан додлаб чиқди. У энди ѐлҚондан эмас, ростдан йиҚлар
эди.
(ѐки кофир жинларнинг
бир амаллаб етказганлари)
Шайтонваччага ўзи ҳақидаги шум хабарни
104
— Вой одамлар, шўримга шўрва тўкил-де... Топган-тутганимни ўмариб
кетиб-де... Капан гадо бўл-де-е-м... Шу пайт кимдир:
— Ана, ана,— деб томни кўрсатди. Ўамма шу томонга қаради.
Бу пайтда Шайтонвачча Ажинашамолнинг кодини айтиб улгурган, орқасида сафар халтаси, соябони узун бош кийимида пастдагиларга тиржайиб қараб турарди.
— Туш бола пастга, барибир қочиб қутила олмайсан. Сирларинг аллақачон фош бўлган, — бақирди имом домла, — ҳаммаси мана бунга ѐзилган,— деб қўйнидан бир даста қоҚоз олиб кўрсатди.
Шайтонвачча гап-сўзларга парво ҳам қилмай осмонга қаради. Тепасида Ажинашамол пайдо бўлди. «Буюрсинлар, хизматлари бош устига» деган овоз гулдираб кетди. Турганларнинг эси оҚиб қолди.
— Кўтар мени бу дардисарлар оламидан,— буюрди Шайтонвачча.
Ўовли юзи тўс-тўполон бўп кетди, нимаики нарса бўлса бари осмони фалакка учди. Шайтонвачча кўздан Қойиб бўлди.
ШОШИЛИНЧ ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
— Хўш, — деди раис ўтирганларга умидли кўзларини тикиб, — Одамшайтонимиз қаерлардан макон топди, гапиринглар?
Ўамма жим. Нуқул бир-бирига қарашади. Маълум бўлдики, ҳеч кимда бир тайинли гап йўқ. Ўатто, бунақа пайтларда ѐлҚон-яшиқ маълумотлари билан обрў орттириб оладиган ахборотчи ҳам соқов.
— Ўа, — ўшқирди шохдор раис! У Одамшайтоннинг хавф-хатардан қутyлиб қолганидан хурсанд эдию, лекин қаердалигини билмас эди. Одамшайтон «Думи тугyклар» мадрасасидан қувилганда борар жойи маълум эди. Унга Ажинашамол йўлдош бўлди. Фавқулодда рўй берган бугунги ҳодиса бир чиройли бораѐтган шайтоний ишларнинг белига тепди.
— Одамшайтонимиз ерда ҳам, кўкда ҳам йўқ,— деди ниҳоят ахборотчи тилга кириб, — қидирмаган жойимиз қолмади. Ўатто интернет сайтларига ҳам кириб чиқдик.
— Ажинашамол-чи, ахир у билиши керак-ку?
— Ажинашамол бизнинг ихтиѐримиздан чиқиб кетганига анча бўлди. У энди фақат Одамшайтонгагина бўйсунади. Унинг айтганларинигина қилади. Одамшайтонни нафақат биз, одам болалари ҳам қидиришяпти. У билан боҚлиқ воқеаларни тез-тез 108-каналда кўрсатишяпти. Суратини катталаштириб, кўринарли ерларга ѐпиштириб ташлашган. У хавфли жиноятчилар қаторидан ўрин олган. Бошига миллион доллар тикилган.
— Мен унга икки миллион тикаман, топинглар уни, — деди шохдор раис жаҳл билан, — ахир у менинг кўп йиллик ижодим, ноѐб нусхам. Унақасини бу яқин ўртада яратиб бўлмайди. Буни ўзингиз ҳам биласиз. Эшитяпсизми, икки миллион!
— Икки миллион!.. Ўайъат аъзолари шошиб қолишди.
(Давомини кутинг.)