БИЗНЕС ГЎР-ЕР
БИЗНЕС ГЎР-ЕР
(ѐки кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бизнес)
Шайтонваччанинг дўконига йўқ нарсаларни сўраб, тез-тез келиб туришарди. Улар: дори-дармон, кўзойнак, мих, ароқ, игна, ип, ангишвона, атир-упа, рўмолчалар сўрашарди...
Шайтонвачча «йўқ, биз унақа нарсалар билан савдо қилмаймиз, биззики озиқ- овқат» деб қўя қоларди. Бир куни битта кампир адашиб икки марта кўзойнак сўраб келди.
— Бувижон, эрта билан ҳам келган эдингиз, яна келибсиз-да.
— Ана шунақа-да, — деди кампир зорланиб, — кўзойнак бўмагандан кейин, қайси кўчага кириб чиққанингни ҳам билмай, тентираб юраверасан, киши. — Сен болам Ўожи отанинг ўҚли бўлсанг, бундоқ қил, менга кўзойнак обкелиб бер, йўлкирангни бераман. Нақ савобни тагида қоласан.
Шайтонвачча бирдан ҳушѐр тортди. Шошиб кампирдан сўради:
— Йўлкирасини бераман дедингизми, бувижон?
— Ўа-да, ўзим борсамам йўлкира қилиб бораман-да, айланай сендан. Ундан кейин
нафсим қургур ѐмонроқ, қийма кабобни яxши кўраман, дегин, еволиб, орқасидан музқаймоқ ялагим келиб қолади. Оҳ-оҳ... ана роҳату мана роҳат. Кейин пенсагача тишимни кирини сўриб юришим керак. Ана шунақа, кўпга тушиб кетаман. Сен обкелиб бергин, йўлкиранг қанча бўлса, ўшанча бераман, камига дуоям қиламан.
— Неччи тақасиз, бувижон?
— Бувижон деган тилларингдан ўргилай сени, пилус беш тақаман, беш, уқдингми? Шундай қил, болам, илоҳо умрингдан барака топ.
Кампирнинг бир оҚиз «йўлкирани бераман» деган гапи Шайтонваччанинг калласини компьютердек ишлатиб юборди. Энди биров дўконда йўқ нарсани сўраб келса, «йўлкирасини берсангиз обкелиб бераман» дейдиган бўлди. Шайтонвачча унга
93
ҳам қаноат қилмади «Озиқ-овқат» дўкони деган ѐзув ѐнига «Бизнес – курьер» деган
хатни ҳам қўшиб қўйди.
— Бу таҚин нима ѐзув? — сўради кампир тушунмай.
— Бу — «Бизнес – курьер», бувижон.
— Нима бало, капанфуришлик ҳам қиламизми, энди?
— Э, йўҚ-е...
— Гўр-ер деяпсан-ку, ахир...
— Гўр-ер эмас, курь-ер.
— Э, нима фарқи бор?
— Фарқи бор-да, «курьер» дегани «дастѐр» дегани.
— Шунақа деб ѐз-да, бўлмаса. Гўр-ерингни ким тушунади.
— Йўқ, шуниси яхши, қулоққа бошқача эшитилади, чет элча.
— Хўп, бу гўр-еринг нима каромат кўрсатади, шундан ке?
— Пақат фойда келтиради.
— Қулоққа лаҚмон осма, бола... бизнесмен бўлиб анча-мунча нарсага ақлим етиб
қолди, мени ҳам.
— Барибир хомсиз, бувижон. Бизнеснинг тагига ким етибдики, шу ѐшингизда сиз
етасиз? У шунақанги ўпқонки, бир айлантирганни чир айлантиради. Мана қулоқ солинг, эртага мол учун шаҳарга тушасиз-а. ¤нта одамдан буюртма олганман. Йўл-йўлакай дорихонадан дори, кўзойнак дўконидан кўзойнак, хўжалик дўконидан икки кило мих, битта белкурак, токқайчи оласиз. Ўаммаси йўлкирасини қуртдек қилиб санаб беради. Ўисоблаб кўринг, ўнта йўлкира қанча бўлади, бувижон?
— Вой, тавбангдан кетай, — деб ѐқа ушлади кампир, — шунақаси ҳам бўлар экан- да дунѐда, ҳай, ҳай, кўз тегмасин-а сен, кундан-кунга очилиб боряпсан, болам. Гўр-еринг яхши нарса экан... Мабодо, «Бренди» сўрашмаяптими?
— Биз «Бренди», нос, папирос деган нарсаларга буюртма олмаймиз, биз ҳалол тижорат қиламиз, бувижон!
БИЗНЕС ВА САРЁҒ
(ѐки алкаш билан Қийбатчининг чув тушганлари)
Саҳармардондан Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи дўкон олдида хира пашшадек туриб олишди. Икковидан ҳам ачиган вино ҳиди анқирди. Кеча кечқурун бўкиб ичишган, кўчага «бошоҚриқ» қидириб чиқишган эди.
— Ўов чемпион, — деди Райимберди алкаш тирҚалиб, — билиб қўй биз дўкон қуллуҚ бўлсинга келдик, янги дўконни ювасан энди, бўлақол, томоқ тақиллаб кетяпти...
— Менда ювадиган нарса бўлмайди-да, тоҚажонлар, хўп десангизлар, пахта ѐҚидан юз граммдан қуйиб беришим мумкин... ¤зини атайин хокисор тутиб муомала қилди Шайтонвачча.
— Одамни устидан кулма, Азайимхон, — деди Дадамирза афтини буриштириб, ювадиганинг бўлмаса яримтага чўз, яхшиликча.
— Чўзмасам-чи? — дея Шайтонвачча дарровда тусини ўзгартириб. — Чўзасан.
— Чўзмайман.
— Чўзасан дедим, чўзасан.
— Чўзмайман дедим, чўзмайман.
94
— Унда ўзингдан кўр, ўлдириб, дўкон- пўконинг билан ѐқворамиз...
Шайтонвачча ўйланиб қолди. «Думи тугуклар» мадрасасида ўқиб юрганида одамлар орасидаги жиноий ишларга бериладиган жазо муддатларини ҳам ижикилаб роса ўргатишган эди. Одамларни каттароқ муддатга қаматиб юборишга шайтонлар орасида мусобақалар бўларди. У бу қора ниятли одамларнинг жиноий иши ва унга бериладиган жазо муддатларини ичида ҳисоблаб чиқди-да:
— Унда битта ўттизни иккига бўлиб оларкансизлар-да,— деди тиржайиб.
— Ана энди ўзингга келдинг, Азайимхон, — деди Дадамирза кўзлари ялтираб, — ўттиз минг берасанми? Вой сени-ей, жон ширинда-а?
— Жондан ҳам мол ширин,— деди Райимберди алкаш томоҚини қириб.
— Жа унчаликмас, тоҚажонлар,— деди Шайтонвачча уларнинг кўзига бақрайиб туриб,— фуқаролар жиноий ишлар низомининг бир юз олтмишинчи моддаси «А» прим банди бўйича ҳимоясиз қолган нафақахўрларнинг молига тажовуз қилганлиги учун саккиз, уларни бир амаллаб боқиб келаѐтган ногирон набирасининг жонига қасд қилганлиги учун ўн беш, жиноий ишни қасддан группа бўлиб амалга оширилганлиги учун шу модданинг «Е» прим банди бўйича етти, ҳаммаси бўлиб ўттиз йил қамоқ бўлади. ¤н беш йилдан бўлашиб оласизлар, шу. Ўозир кўзимдан йўқолмасанглар соткамда шаҳардан мелиса чақираман. Қишлоқни мелисасига ишонч йўқ. У сизларга ҳамшиша. — Шайтонвачча шундай деб, соткасидан бозорга молга кетган кампирнинг номерини тера бошлади.
— Ўай, ҳай, — деди Дадамирза уни тўхтатиб, — ҳазиллашдик, Азайимхон, ҳазиллашдик-а. Сени кимлигингни билмасак экан... Ахир сен, — деб кўрсаткич бармоҚи билан тепага ишора қилди у, — у ѐҚдансан-ку, оҚайни... Шундоқ қилиб, ўттиз йил дегин? Шуларгача биласанми-а... қойил!
— Билмай-чи, бу дунѐда қонунсиз яшаб бўларканми?
— Майли, анови гапларни эсингдан чиқар Азайимхон, — деди Дадамирза попуги пасайиб. Кейин қўйнидан сувқоҚозга ўралган чақалоқнинг калласидек сарѐҚ чиқарди: – Шуни пулга чақиб бер, бизга пул керак, бош ѐрилай деяпти. Райимберди алкаш ҳам чўнтагидан бештадан — ўнта тухум чиқарди. – Сени биламиз ҳожатбарорсан, мановиларни ярим пулига бўлса ҳам ол, — деди у ҳам ялиниб.
— Э, тоҚажонлар,— деди Шайтонвачча илгариги самимий ҳолига қайтиб, — мен бу нарсаларни пулга чақолмайман, молга чақаман, тухумни макаронга, сарѐҚни кирсовунга алмашлаб беришим мумкин. Шундаям ярим баҳосига.
— Э, Азайимхон, иложини қил, озиб, ѐзиб бир ишимиз тушибди, сенга.
— Қўймадинглар, қўймадинглар-да, пулга чақадиган бўлсак, чорак баҳосига чақамиз, келишдикми?
— ¤ҳ, — деди Дадамирза кўзини пахтаси чиқиб,— бу бориб турган қароқчилик-ку, Азайимхон, куппа-кундуз куни одамни шилиш-ку, бу қайси қонунда ѐзилган?
— Бола-чақанинг ризқини қийиб, ўҚирлаб сотиш-чи, у қайси қонунда ѐзилган?
Шундай қилиб Шайтонвачча бир кило сарѐҚ билан ўнта тухумни сувтекинга олиб қолди. Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи сўкина-сўкина дўкондан узоқлаша бошлади. Шайтонвачча янги мижозларининг орқасидан бақирди:
— СоҚинтирмай тез-тез кеп туринглар, тоҚажонлар...
Улар ўгирилиб Шайтонваччага муштларини дўлайтиришди. У орқаларидан қаҳ-қаҳ отиб кулди. «Мени совунимга кир ювмабсизлар»...
БЎНЖЎ СЕНЁРА
95
(ѐки зотдор сигирнинг ҳам сотилиб кетиши)
Шайтонвачча ҳаво совуқ бўлгани учун сарѐҚни музлаткичга қўймай, харидори чиқиб қолса сотиб юбораман деб, шишали ѐҚлар қаторига қўшиб қўйди. Чиндан ҳам харидорлардан бирининг кўзи сарѐққа тушиб сўради:
— СарѐҚ ҳам сотяпсизми, чемпион?
— Олсангиз сотаман, биттасига пул зарил экан, ҳожатини чиқардим.
— Вой мендаям анча-мунча сарѐҚ бор эди, бозорга оборай десам йўлкираси чақиб
қўйяпти. Мениям ҳожатимни чиқара қолинг, чемпион. Илойим умрингиздан барака топинг.
— Шарти бор-да,— деди Шайтонвачча жиддий туриб,— шартига кўнсангиз, гап йўқ, ҳожатингизни чиқараман.
— Айтинг-чи, шартини?
— Дўконимдан мол олсангиз ярим баҳосига чақаман, пулга бўлса чорак баҳоси, розимисиз?
— Жа кепак баҳоси қивордингиз-ку, чемпион...
— Пул топиш ҳам қийин-да, опажон.
— Иложим қанча, дорига пул керак эди.
— Айниб қолмасидан обкела қолинг сарѐҚингизни, бўлмаса.
Шайтонвачча шаҳарга экспорт қилаѐтган моллари қаторига сарѐҚ ҳам
қўшилганидан хурсанд бўлиб кетди. Яна сувтекинга. Бу ишнинг баракасини Қийбатчи Дадамирзадан кўрди. ¤ша болалари ейдиган сарѐҚни уйидан ўҚирлаб чиқмаганида унинг калласига бу ўйлар қайдан келарди? Шайтонваччанинг ѐдига бир вақтлари иши юришиб қолганда айтадиган қўшиҚи тушиб кетди. Икки қўлтиқтаѐқни икки ѐққа отиб, елкасини учириб, муқом қилиб, ўша қўшиқни айта кетди:
Умбила қидан-қидан-қидан,
Ип ўтказай одамларнинг қулоҚидан, Умбила қидан-қидан-қидан,
Чалай энди мижозларнинг оѐҚидан... Умбила...
Шайтонваччанинг қўшиҚи бўҚзида қолди. Пештахтанинг нариги ѐҚида янги бир харидор унга жилмайиб қараб турарди. Эркак бўлиб эркакка, аѐл бўлиб аѐлга ўхшамас эди. Бошида шляпа, эгнида ѐқаси қундузли чарм куртка. Лаби бўялган, қулоҚида араванинг Қилдирагига ўхшаган балдоқ. Ўар қалай харидор бу ерликка ўхшамас эди. Э, деди Шайтонвачча ҳушѐр тортиб, Хўжақишлоққа туристлар ҳам келадиган бўп қолибди- да. Яхши, яхши... Шайтонвачча меҳмонга қўлини кўксига қўйиб, иссиқ табассум қилди:
— Бўнжў, сенѐра, бўнжў, биҳай-биҳай, букрон, тумаро, гутентак,— деб Шайтонвачча бисотидаги бор чет элча сўзларни айтиб солди...
— Дард, ўзинг тентак,— деган жавоб бўлди у ѐқдан.
Шайтонваччанинг ранги қув ўчиб, бақа бўп қолди. Ё алҳазар... Бувимми? ЙўҚ-е...
— Анови сарѐҚ қаттан кеп қолди яна?
— Бувижон бу сизми? — Во-о-о-й...— ҳайратдан оҚзи очилиб қолди
Шайтонваччанинг,— мен сизни туристмикан депман. Бошқача бўп кетибсиз-ку. Воҳ, воҳ, воҳ... Анови сериалдаги бизнесмен баронесса бор-ку, худди ўшани ўзи. Қуйиб қўйгандек. Пақат уни сочи калта эди. Меники-чи, дегандек кампир шляпани кўтарди. – Воҳ...— янаям қотиб қолди Шайтонвачча,— малчишка қивобсиз-ку, бувижон, малчишка.
96
Ўали шим ҳам кийиб олгандирсиз, менга кўринмаяпти,— пештахтанинг орқасидан бўйнини чўзди Шайтонвачча? Кампир чарм куртканинг бир қатини очиб, ўзини намойиш қилди. — ¤ҳ, акангни бувижониси, ўҳ, шим ҳам кетворибди-ку, қойил, этик шпилка... Отам кўрсалар борми, сиззи бошқаттан яхши кўриб қоладилар энди... Ўа, чилла
ўтиришдан ҳам воз кечворадилар...
— Э, отанг ўлиб, отасиз қол, гаппи айлантирма, бола, сарѐҚ қаттан кеп қолди деб
сўраяпман, сендан?
— Дадамирза обкелувди, чорак баҳосига ташлаб кетди,— деб рост гапирди
Шайтонвачча. Ярим баҳосига деб ўзини фойдасига ѐлҚон гапирса ҳам бўларди. Лекин калласида бошқа режалар айланиб қолган эди.
— Чорак баҳосига, дейсанми? — хурсанд бўлиб кетди кампир.
— Ўа, нақт пул зарил экан-да, ҳозир яна биттаси олиб келади. Бугундан бошлаб ким нақт пул деса чорак баҳосига дейман, тўҚрими, бувижон, пул топиш осонми?
— Ўай, — деди кампир бошини силкиб, чиройли жилмаяр экан, қулоҚидаги ҳалқалари қимирлаб кетди, — сен бола бу дўконни соҚин сигир қивординг-ку, а, унда анови она-бола сигирни нима қиламиз ошга ўртоқ, бошга тўқмоқ қилиб?
— ¤лманг, бувижон, ўлманг, ичимсиз. Ўар куни сут десангиз сут, қаймоқ десангиз қаймоқ, бари мени ҳисобимдан бўлади. ¤ша сигирни йўқотинг, мен қутилай. Шайтонвачча ўз ниятига етган эди.
— Паду-у-умиш, эртагаѐқ сотвораман...
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки Шайтонвачча давоси йўқ вирус)
ЙиҚилиш катта шов-шувлар билан бошланди. Кампирнинг ажнабийча кийиниб олиши, эгиз-эгиз туҚиб, бутун Xўжақишлоқни маъмур қилган зотдор сигирнинг сотилиб кетиши, э ҳа-а-а... буларнинг бари ҳайъат аъзоларини шошириб қўйди. Нималар бўляпти ўзи Xўжақишлоқда? Чол ҳамон чилла ўтирар, қишлоқдаги шайтонлар фалажланиб, ҳамон алоқа боҚланмаган эди. Аммо бўлаѐтган ишлар ҳайъат аъзоларини қайта-қайта ҳайрон қолдирарди. ¤йлаб ўйларига ета олмас эдилар. Фақат раисгина хотиржам. ¤зича бу ишлардан яхши фол олиб, хурсанд ўтирарди. Хурсанд бўлади-да, Одамшайтон унинг кўп йиллик ихтироси бўлгандан кейин. Битта Одамшайтон бутун бир қишлоққа бас келиб турса, мингта шайтон қила олмаган ишларни қилаѐтган бўлса, яна нима керак?
Одам болалари хатми Қуръон қилганда, чилла ўтиришганда шайтонлар фалажланиб, оѐқ-қўлларига кишан тушарди. Ниҳоят бунга қарши тадбир топилди. Яшасин, Одамшайтон! Хурсанд бўладиган яна бир жиҳати кампир ҳам бир думалаб одамшайтонга айланди, қолди. Бечора, ўзиям зўрҚа турган экан-да. Одамшайтон битта эди, иккита бўлди. Худди узукка кўз қўйгандек. Чол ибодатга муккасидан кетиб, атрофида нималар бўлаѐтганини ѐ кўрмаяпти, ѐ барига қўл силтаб қўйган. Одам болалари бунақа пайтда дунѐ ишларидан узиладилар. Ўойнаҳой Одамшайтонимиз чолнинг ана шу тақвосидан фойдаланиб қоляпти. Шундай катта файзли хонадонда етти мўъжизанинг бири на парранда, на мол зоти қолди. Бу ѐқда кампир ҳам эркин қуш бўлиб олди. Энди у кечаги кампир эмас, бизнесмен баронесса. Пул ва бойлик уни ана шунақа қилиб қўйди. Чол энди кампирни хотин қиладими, йўқми бу ѐҚини Худо билади? Ўар қалай талоқ қилиб юборса керак. Балки ҳовлидан ўзи бош олиб чиқиб кетар. Нима бўлганда ҳам айб чолнинг ўзида. Набирасининг бир думалаб машҳури олам бўлиб кетишлари, азайимхонга
97
айланиб қолиши, телеканалдаги миш- мишлар бари-барига бефарқ бўлди. Лоақал шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди-ку деган хаѐлга ҳам бормади. Ўатто, Шайтонвачча дастлаб атайлаб, ўзининг кимлигини айтган ҳам бўлди. Шундаям чол парвосига келтирмади. Қайтага Шайтонваччани телбага чиқариб, кампирга савалатди. Рост гапириб жазоланди, бечора. Охири у ҳам тақдирига тан берди. Одамшайтон йўлини маҳкам тутди. Шундай қилиб чол энди бу дунѐда ҳам, у дунѐда ҳам айбни шайтонга
тўнкай олмайди. Шунга яраша жазосини оляпти, ҳозир.
Ютуқлардан маст бўлиб ўтирган раиснинг кўнглидан кечаѐтган ўйларни
тасдиқлагандек, ҳайъат аъзолари бирдан уни олқишларга кўмиб юборишди: — Яшасин, раисимиз!
— Яшасин, сояий давлатимиз!
— Яшасин, раисимизнинг буюк ихтироси, Одамшайтон!
Улар кашфиѐтнинг моҳиятига энди тушуниб ета бошлаган эдилар. Одамшайтон ўтда ѐнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳар қандай шароитда ҳам яшаб кетадигандек туюларди уларга. Ўа, у ана шунақа давоси йўқ вирус...
— Пахта қўйишни бас қилинг, — кутилмаганда тўнини тескари кийди раис,— бугундан бошлаб сизлар ҳам қандай бўлмасин Одамшайтонларни кўпайтиришни ўйланг. Бўлмаса ҳар бирингизни қулоҚингиз билан думингизни кесиб, замбаракка қўйиб, ўзим отаман. Нима, сигир сотилса сотилибди, битта кампир динидан чиқса чиқибди. Шу билан осмон узилиб ерга тушдими? Йўқ, Хўжақишлоқ ҳали тирик. Ер ютиб, текисланиб кетгани йўқ. Қарсак чалишга ҳали кўп қовун пишиқлар бор... Одамшайтонимиз янгича яшашга энди-энди мослашяпти. Қиладиган ишларнинг мингдан бирини ҳам ҳали қилгани йўқ... Менинг соямга кўрпача солиб, чапак чалишни бас қилинг...
Шундай қилиб, олқишлар билан бошланган йиҚилиш таҳлика билан тугади.
ҲАСРАТ
(ѐки Шайтонваччанинг кампирнинг юрагига қўрқув солиб қўйганлари)
Кампир кундан-кунга ѐшариб, модний бўлиб борарди. Буни Шайтонвачча ҳам кузатар, қараб-қараб, ичида бу кунингдан баттар бўл кампир, деб қўярди. Қўшни хотинлар ҳам нуқул дўкон баҳона, кампирни томоша қилгани чиқишар, кампир бўлса кўзларини сузиб, шляпа тагидан уларга табассум қиларди. Хотинлар ҳайратларини ичига сиҚдира олмай, жаҚ уриб, бири олиб, бири қўярди:
— Ажабми, вой тавба-ей, кийим ҳам одамни шунчалик ўзгартириб юбораркан-да, а?..
— Одамга кийим, эшакка тўқим деб қўйибдилар буни.
— Ўожи отанинг хотини шунақа қилиб юрса бўлавераркан-да?
— Нима, Ўожи отанинг хотини одаммасми?
— Гап кийимдамас, одамнинг манави ерида,— деб улардан бири кўкрагига уриб
қўяди.
— Ов-в-в,— дейди кампир, чарм куртканинг қанотини очиб шимини кўз-кўз
қиларкан,— бизнесмен бўлиш осон бўптими, ҳа, шунақа кийинмаса бўлмайди. Калиш- маҳсини судраб, рўдапо бўлиб боринг-чи, ким сизга қарарикин? Итмисан-эшакмисан, демайди. Омборхоналарга шляпани қўндириб, шпилка этикни тақиллатиб шундоқ кириб борсам борми, манаман деган эркаклар бақа бўп қолишади. ¤тирган бўлишса
98
ўринларидан дик этиб туриб кетишади. «Келинг Ўожи она, хизмат» деб, қўл қовуштиришади. Мени уринтириб ўтиришмайди барака топкурлар. Ундан унча, бундан бунча деб, тураман холос, ўзлари тарозида тортишиб, ўраб-чирмаб, мошинага юклаб беришади. Ана шунақа, гаплар, — деб кампир ўзига бошдан-оѐқ қараб қўяди,—
билмасанглар билиб қўйинглар буни биззи тилда имиж дейдилар.
Бир куни Шайтонвачча кампирга бошдан-оѐқ қараб:
— Шу, бувижон дейман, имижга битта нарса етишмаяпти-да, ўшаям бўлса борми,
сериалдаги баронесса ҳам сиззи олдингизда ҳеч ким бўлмай қоларди, — деди.
— Мановини айтмаяпсанми, — деб кампир курткасининг чўнтагидан хотинлар чекадиган ингичка олифта сигарета олиб лабига босди ва шу заҳоти ўт олдирди. Хумор
қилиб турган эканми, тутунни ютоқиб-ютоқиб ичига тортди.
Шайтонвачча «воҳ» деб юборди. У кампир телеканал мухбирлари билан «Бренди»
ичганида ҳам, имижини ўзгартирганида ҳам бунчалик ҳайратга тушмаган эди. Одам болалари нафс йўлида шайтонга ҳам дарс беради деганларига энди ишонди. Шайтонвачча шошиб-пишиб сўради:
— ҚуллуҚ бўсин, бувижон, қуллуҚ бўсин, қачон бошладингиз?
— Анча бўлди, ашаҚларда чекиб юрибман,— деб шаҳар томонга ишора қилди кампир,— бир яхши нарса эканки, ҳай, ҳай, шундоҚ роҳат қиламан, дегин, шундоҚ роҳат қиламан асти қўѐврасан. — Тутунни ичига торта-торта кўзлари сузилиб кетди кампирнинг. — Эссизгина, шунча умрим шунақа нарсаларсиз ўтиб кетибди-я...
— Нима қипти, қишлоқда ҳам бемалол чековринг, кимдан қўрқасиз, отам чилла ўтирган бўлса. Ундан кейин бу ѐҚига ҳам чилла ўтиришнинг саноқли кунлари қолди, ўйнаб-кулволинг! Отам чилладан чиқсалар сиззи бу аҳволда қўймайди-ѐв...
— Биламан, чилладан қутурган итдек бўп чиқади, эндигина кўкрагимга шамол тегаѐтган эди-я. Чол ўлгур мени тирик қўймайди. Ўа, кўнглим сезиб турибди. Шу, ажрашга ариза бериб қўйсаммикан-а? Нима дединг? ¤зим хон, кўланкам майдон, юроврардим.
— Шунақами, унда билиб қўйинг, ажрашсангиз мен отам билан қоламан.
— Ўа, ўл оҚмачи, бизнесни мен билан бошлаб, отангни дейсанми?
— Сизга ишониб бўлмайди. Имиж деб отамдан воз кечяпсизми, эртага мендан ҳам
воз кечворишингиз мумкин.
— Ўа, отанг ўлиб отасиз қол, чилладан чиқмай, у дунѐга равона бўп қолармиди?
— Унда сиз билан қоламан-да, бувижон. Бу жойларни кимдир чироҚини ѐқиб
ўтириши керак-ку...
Кампир ҳаям-йўҚам демади, ўй сурганча туриб қолди. ¤йларки, боши охири йўқ,
қўрқинчли ўйлар...