ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки кампирнинг бозорда пайдо бўлгани)
Бу галги йиҚилиш қоронҚида бузоқ маърагандек бир аҳволда бошланди. Ўайъат аъзолари қўрқув ва ҳадик ичида ўтиришар эди. Барчада битта савол: Раис Одамшайтон ҳақида сўраб қолса нима деймиз? Раис ундан бошқа яна нимани ҳам сўрарди. Раиснинг ўзи боши-охири йўқ ишни бошлаб қўйди. Шу ишни деб иккита мансабдорнинг думи ечилиб кетди. Кечагина каттадир-кичикдир шайтонлар уларнинг соясига кўрпача солишарди. Энди бўлса чанг ютиб, кўча супуриб юришибди. Бу қуриб кетгур Одамшайтон, бу кетишда нечта шайтоннинг бошига етар экан? У раиснинг эркатойига айланиб бўлди.
Чолнинг чилла ўтириши Хўжақишлоқдаги шайтонларни фалажлаб, Одамшайтон билан алоқани узди. Зиндонга тушгандек ундан бирон-бир мужда йўқ.
Бунақа пайтларда ахборотчининг ошиҚи олчи бўлиб, айтгани айтган, дегани деган бўлиб қолади. У ѐлҚон-яшиқни шундай тўқиб ташлайдики, охири ўша ѐлҚонга ўзи ҳам ишонади. Шохдор раис сездиким, аҳвол чатоқ. Мажлисда шайтонлар ўтирибдими ѐки
86
ичига похол тиқилган тулумларми, билиб бўлмас эди. Фақат ахборотчинигина кўзлари йилтирар эди. Раис ўринбосарларига зуҚум қилмади. Чилла ўтириб, Қуръон хатм қилинаѐтган ўрамда шайтонларга кун йўқлигини у биларди. Шунинг учун у ҳалидан бери бир нима демоқчидек кўзлари йилтиллаѐтган ахборотчига қаради. Бу — гапир нима дейсан дегани эди. Ахборотчи шошилмай ўрнидан турди ва босиқлик билан
гап бошлади:
— Муҳтарам раисимизнинг хос айҚоқчи ва чақимчи хизматчиларининг
маълумотларига қараганда Хўжақишлоқда қизиқ ишлар бўляпти. АйҚоқчилар кампирни бозорда кўриб қолишган. У чемпионнинг олтин медалини тиллафурушларга яхшигина пуллаган. Пулнинг ярмини липпага уриб, қолганига бир дунѐ рўзҚор қилган. Гугуртдан тортиб тузгача, шаҚамдан тортиб, ун, макарон, пахта ѐҚи, писта ѐҚи, атирсовун, кирсовун, парашоклармей, қанд, шакар, ун, хуллас жуда кўп нарса. Харидлари бир эмас, иккита енгил машинага юк бўлган.
— Бундан чиқди кампир олдиндан қишлигини Қамлаб олар экан-да, — сўради раис ахборотчидан.
— Мен ҳам шундай бўлса керак деб ўйладим.
— Бу масалада таъминот бўлимининг фикри қандоқ, — дея раис шўъба мудирига қаради.
— Шубҳали, — деди у ўрнидан туриб, — уч жонга шунча рўзҚор, ақлга сиҚмайди, буни устига чол чилла ўтирганда рўза тутади. Бу ерда бошқа гап бор.
— Яна бир ажабланарли маълумот, — деди ахборотчи қўлидаги қоҚозларни титкилаб, — х-ў-ў-ў-ш, мана топдим, ҳа, кампир йўл-йўлакай электр моллари магазинига кириб, электрон тарози ҳам сотиб олган.
— Э, ҳа, — деди раис хурсанд бўлганидан муштyмини ҳавода ўйнатиб, — бу фикримизни тубдан ўзгартиради. Электрон тарози оптими, бундан чиқди Одамшайтонимиз тижорат билан шуҚулланяпти. Ўа, ҳа, кўнглим сезяпти, шундай. У мадрасамизда савдо-сотиқ ишларига кўп аралашиб юрарди, шундайми?— деб раис тижорат шўъбасининг бошлиҚига қаради.
— Шундай, шундай, — деди у раиснинг гапини маъқуллаб, — у тарозидан уриб қолишга устаси фаранг эди, лекин электрон тарозида бировнинг ҳақидан уриб бўлмайди- да. Шуниси сал шубҳали.
— Одамшайтонимиз билганни ҳали сиз билан биз билмаймиз, у сиз билан биздан кўра узоқроқни кўради. Мана, мени айтди дейсизлар.
— Айтганингиз келсин.
САКСОН ДАРРА
(ѐки Шайтонвачча хиѐнаткорни қандай қилиб жазолагани)
Шайтонвачча тижоратни бошлаб юбордию аммо кампир олиб келган молнинг чўҚи пастлигидан хуноб эди. У тилланинг грамми қанчаю қанча мол келишини, пулнинг тенг ярми кампирнинг липпасига тушиб кетганини яxши биларди. Бир куни охири чидай олмай деди:
— Бувижон, билиб қўйинг, бу аҳволда сиз билан узоққа бора олмаймиз.
— Нимага нолийсан, ношукр? — деди кампир тепадан келиб, — бирпасда ишинг юришиб кетдику, харидорларни ўзингга оҚдириб олдинг-ку. Нимаймиш, сени тарозинг

87
баракалимиш, молинг ҳам арзонмиш. Беш қўлингни оҚзингга тиқмасмишсан. Бу кетишда ҳадемай қишлоқдаги ҳамма тижорат дўконларини синдирасан. Яна нима керак
сенга?
— Тижорат Қирромни ѐқтирмайди бувижон, мен одамларнинг ҳақидан қўрқаман.
Шунга электрон тарози олдиртирдим. Одамларнинг қозони қайнасин деб, нафсимга бир уриб, арзонроқ сотяпман. Лекин...
— Ўа, отангга ўхшамай ўл,— Шайтонваччани гапиртирмади кампир,— бунақада икки дунѐда ҳам биринг икки бўмайди. Ўа, косанг оқармайди.
— ТўҚри айтасиз, айниқса, сиздақа шерик билан.
— Вой яшамагур-ей, нима сен менга ѐпишиб қолдинг, қўлинг пул кўрди-да?
— Сиз бувижон Қирромсиз, хиѐнатчисиз, беш қўлингизни оҚзингизга тиқасиз, яна
нима десам экан-а, ҳа майли, липпадаги пулни бу ѐққа олинг!
Кампир бир зум ранги ўчиб, сур бўлиб қолди. Кейин жодугарлардек қаҳ-қаҳ отиб
кулиб юборди. Шу тобда у энг бадбашара, энг хунук шайтонга ўхшаб кетди. «Думи тугуклар» мадрасасида бўларди шунақалари. Улар шом тушиши билан кўча-кўйда изҚишар, бемаҳал юрган одамларнинг кўзига кўриниб, шайтонлатиб қўйишарди. Аслида уларнинг қиладиган иши ҳам шу эди. Ундайларга тўсатдан дуч келиб қолишдан шайтонларнинг ўзлари ҳам қўрқар эди. Кампир кундан-кунга ана шунақа бадбашара бўлиб борарди. У Шайтонваччанинг гапи нашъа қилиб куляптию кўзлари ўйилиб, пешонаси олдинга чиқиб, ажинлари қулоҚининг тагига йиҚилиб, тукли ияги нуқул ликиллайди холос. Кампир ўзини гўлликка солиб деди:
— Сен яшшамагур, пақат хотинларнинг кўкрагидаги пулларни кўрасанми десам, липпадагини ҳам кўрар экансан-да? Ўа кўрмай, кўзинг тешилсин. Бўпти, бўпти ҳазиллашувдим, болам.
— Болам деманг мени, — баттар қовоҚини уйди Шайтонвачча. Унинг нияти бузилиб бўлган эди.
— Вой ўлай, болам бўлмай кимсан, ахир?
— Тижоратда она-болачилик кетмайди. Тижоратда шерикчилик бўлади. Шериги липпасига пул беркитса, аяб ўтирилмайди.
— Э, нималар дейди бу, ҳазиллашдим дедим-ку, гўрсўхта?
— Тижорат бу сизга хола-холакаммас, тижорат бу — тижорат! Пул билан ҳазиллашмайдилар.
— Вой тасқара-ей, қўлингдан нима келади, ўзи, а? Сал пастга тушсанг-чи, бола! — Нақ еб юборгудек бўлиб, муштини белига тираб, кўзларини ўйнатди, кампир.
Шайтонвачча ҳаммасини олдиндан режалаб қўйган эди. Кампир муштумини белига тираб, ўзича пўписа қилган бўлардию оѐҚининг тагидаги сиртмоқни кўрмас эди. Дўконда пишиқ-пухта чилвирлар ҳам сотилар, Шайтонвачча улардан тузоқ ясаб қўйган эди.
— Неварамни қўлидан ҳеч нарса келмайди, деб ўйлайсизми? — дея Шайтонвачча қўлтиқтаѐқни бир чеккага ташлаб, қўлини белига тираб, кўзларини ўйнатар экан. У қўлтиқтаѐқсиз ҳам юрадиган бўп қолган, қўлтиқтаѐқ бечора кўринишга бир баҳона эди.
— Қўлингдан қўйнинг қумалаҚи ҳам келмайди,— деди кампир елкасини учириб.
— Мана бўлмасам... Шайтонвачча шифтга осиб қўйган арқонни тортиб қолди. Сиртмоқ ишга тушиб, кампирни гуппа ерга йиқитди. Суяклари шақиллаб кетди, бечорани. ¤зига келгунча бўлмай, бир зумда қўл-оѐҚи боҚланди. Лўлилик қилган эди, оҚзига латта тиқилиб, овози ўчди. Шундагина у ҳамма нарса жиддий эканлигини тушунди. Аммо энди кеч. Ерда кулала бўлиб, бир аҳволда ѐтар эди.

88
— Билиб қўйинг кампир, — деди Шайтонвачча камига қўлтиқтаѐҚини
ўқталиб, — мен бировларга ҳақини бериб қўядиган аҳмоқларданмасман. Олтинларимни қандоқ қилиб ундирганларим эсингиздан чиқдими? Отамнинг бир сўм пулини минг сўм қилиб олганларимни-чи? Буларнинг бари кўрга ҳасса эдию мияси айниган кампир. Нимага мени олдимга похол соласиз-а? Алдагани бола яхшими?
Кампирнинг кўзлари орқага кетиб, бир нималар демоқчидек «иммм», «иммм» лаб овоз берди.
Шайтонвачча кампирнинг оҚзидан латтани олди-да, бақирса яна тиқиб қўяман деб, устида ушлаб турди. Кампир чуқур-чуқур нафас олиб, бир оз ўзига келгач, деди:
— Бўпти, пулингни бераман, оѐқ-қўлимни еч, бола.
— Энди пулни сизсиз ҳам оламан,— деди-да Шайтонвачча кампирни чинқиртириб, липпасидан бир боҚлам пулни тортиб олди.
— Вой шарманда, — деди кампир ѐтган жойида Шайтонваччанинг юзига тупуриб.
— Пул ўҚирлаш-чи?— деди Шайтонвачча ҳам кампирнинг юзига тупуриб,— шармандалик эмасми?
Кампир кўзини юмиб, жим бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам у набирасининг афтига тупуриб юборишини кутмаган эди. Бу бола эмас, бало. Ундан ҳамма нарсани кутса бўлади. Овсар деган номи бор. Муросага ўтишдан бошқа илож йўқ:
— Бўлди — оладиганингни олдинг, бола, бир-биримизга тупуришиб ҳам олдик, орамиз очиқ, бўшат энди оѐқ-қўлимни.
— ОҚирроқ бўладилар, — деди Шайтонвачча кампирга ўқрайиб, — жазо-чи, жазо у дунѐга қоладими? Йўқ, у дунѐда сиз билан ади-бади айтиб ўтиришга вақтим бўлмайди мени. Ўисоб-китобни шу дунѐдаѐқ қилиб қўя қоламиз.
— Ўов бола, ҳаддингдан ошма, мард бўлсанг мени судга бер.
— Э, она-бола судлашиб юрсак, уят-ку. Судьяларни биздан бошқа иши йўқми? Шайтонвачча олдиндан тайѐрлаб қўйган ошпичоқни бир қўлига, чилвирдан эшилган
даррани иккинчи қўлига олиб деди:
— Танланг, бувижон, сизга қай бири маъқул, қўлингиз кесилиб кетганими ѐки
саксон даррами? Аммо шуни ҳам айтиб қўяй, одам битта қўлсиз яшаб кетса бўлади, локин саксон даррадан камдан-кам одам ўлмай қолган. Тарихда бунга мисоллар кўп.
Кампир кўзларидан мўлт-мўлт ѐш тўкиб, йиҚлади-сиқтади, ялинди-ѐлворди, аммо Шайтонваччанинг тош юраги эримади. Чунки унинг юраги шайтоннинг юраги эди. Одам боласи қанча хўрланса, у шунча роҳатланарди. Ўа, Шайтонвачча ниятидан қайтмади. Охири кампир яшаб қоларман деган умидда даррани танлади. Қўли кесилиб кетишини хоҳламади. У олтмиш даррагача ер тишлаб, инқиллаб ѐтди. Кейин жимиб қолди. Шайтонвачча қолган йигирма даррани кампирнинг оѐқ-қўлини бўшатиб урди. Кейин наматга ўраб, қоронҚи тушгандан кейин кир ўрага гумдон қилишни ўйлади. Хаѐлида кампир жон таслим қилган эди. Шундоқ бўлса ҳам Шайтонвачча иккиландими, кампирнинг юзига сув сепиб кўрди. Кампир кутилмаганда сесканди. ¤лмапти, жони итнинг жонидан ҳам қаттиқ экан.
КАМПИР КАСАЛ
(ѐки чўри опанинг уй бошқарувчиси бўлиб қолгани)

89
Шайтонвачча кампирни чалажон
Бир ўзи сигирга қарасинми, товуқларнинг катагини тозаласинми, чолга ифторлик тайѐрласинми, бу ѐқда дўкон — тижорат ишлари... Буни устига қўлтиқтаѐқни ташлай олмайди. Кампир тузалиб қолган бўлса ҳам, муҚамбирлик қилиб, инқиллаб ѐтиб олди. Овқатни кўрдим демайди. Яна телевизорнинг рўпарасига ѐтиб олган. Бир хил пайтларда томошаларга берилиб кетиб, ѐтган жойидан туриб, астойдил ўтириб олади. Қаҳ-қаҳ отиб, соҚлардан яхши кулади. Шайтонваччани кўриши билан ўзини худди ўлиб қолаѐтган одамга солади. Шайтонвачча кампирни қандоқ қилиб ѐтган жойидан турҚазиб юборишни ўйлар экан, нуқул кўз олдига чўри опа келаверди. Қандоқ маъқул хотин эди-я. Соддагина, меҳнаткашгина. Уйим-жойим демайди. ЙиҚлаб қоладиган боласи йўқ. Чол бекорга шундоқ оѐқ-қўллик, беминнат чўрини ҳайдаб юборди. Ўали оҚзидаги тилла тишларнинг тўрттасиниям ҳақини адо қилгани йўқ. Шайтонвачча ўйлаб қараса, шу хотиндан яхшиси йўқ экан. Уйдаги баланд-паст гапларни фақат шу хотин билади.
Шайтонвачча шомдан кейин дўконни ѐпиб, қўлтиқтаѐҚини номига дўқиллатиб устозининг уйига борди. Чўри опа телевизор томоша қилиб ўтирган экан. Устоз қаѐққадир мусобақага кетибди.
— Ўа, — деди у Шайтонваччанинг келганидан шубҳаланиб, — нимага келдингиз, билиб қўйинг, чемпион, сиз билан орамиз очиқ, тил қисиқ жойим йўқ. Мен энди эркин қушман.
— Ўалиям, биров сизга бир нима деяптими,— деди Шайтонвачча гина қилган бўлиб, — сизга ўрганиб қолган эканман, соҚиниб кетдим, шунга кўргани келдим. Савил манови қўлтиқтаѐқлар бўлмаганда, қуруқ келмасидим. Дўкон очганимдан хабарингиз бор, нимага қуллуқ бўсинга ўтмадингиз.
— Мақсадга ўтинг, чемпион!
— Сизни ишга олмоқчиман.
— Ишга? Дўкончи қилибми?
— Йўқ, уй бошқарувчиси қилиб. Отам чиллада ўтирибдилар, бувим қаттиқ касал.
Уч-тўрт кунлиги борми-йўқми... Ўамма иш ўзимга қолиб кетди. Шундай деб Шайтонвачча қўлтиқтаѐқларини ерга дўқиллатиб уриб қўйди.
— Қанча ҳақ тўлайсиз, билай-чи?
Шайтонвачча дурустгина ҳақни айтди.
— ¤-ў-ў, — деб юборди чўри опа хурсанд бўлиб,— олий маълумотли эрим бунча
ойлик олмайди-ку, алдамаяпсизми?
— Ўаммаси қонуний, шартнома асосида бўлади, шартноманинг битта нусхаси сизда,
битта нусхаси менда туради. Алдасам судга бериб, ҳақингизни ундириб оласиз. — ¤ҳ-ҳў, гап йўқ, шартномани қанча муддатга тузамиз?
— Бир ойга.
— Э, каму?
— Кейинчалик яна чўзамиз.
Шундай қилиб, кечаги чўри тақдирнинг тақозоси билан бугун уй бошқарувчиси бўлиб қолди. Чолнинг ҳам овқати тайин, кампирнинг жони киргандан кирди. Ўатто бет- қўлини ювишга чилобчин сўратади. Нонуштани ѐтоҚимга олиб келиб бер, телевизорда кўрдим, чет элда шунақа экан, дейди. Нуқул сериаллардаги шим кийиб, папирос тутатиб ўтирадиган аслзодаларга ҳавас қилади. Ишқилиб охири бахайр бўлсин...
Уй бошқарувчиси зарур бўлиб қолса Қир этиб бозорга ҳам тушиб, дўконнинг кам- кўстини тўлдириб келади. Кампирга ўхшаб, липпасига пул беркитмайди. Хиѐнат қилса кампирнинг ҳолига тушишини Шайтонвачча шартнома тузаѐтганда тайинлаб қўйган.
қилиб қўйгандан кейин, боши қотиб қолди.

90
Шайтонвачча қараса, кампир жудаям ҳаддидан ошиб кетяпти. ¤зини касалга
солиб, еб ѐтишу чўрига бел уқалатишдан бўшамаяпти...
— Хў-ў-ў-ш, — деди бир куни Шайтонвачча кампирнинг рўпарасига ўтириб олиб,
— энди, шундоқ ѐтаверасизми, бувижон?
— Ўа энди, — деди кампир инқиллаб,— Худодан сўраб ѐтибман, оѐққа туриб
кетарман, нимайди?
— Яхши, ѐтаверинг, лекин ҳисобли дўст айрилмас деган гапга амал қилиб, бир
ҳисоб-китоб қилиб қўйсак...
Кампирнинг жон-пони чиқиб кетди.
— Қанақа ҳисоб-китоб, қурумсоқ ўлгур?
Шайтонвачча атайлаб кампирга эътибор қилмай, қўлидаги дафтарга бир нималарни
ѐзиб-чизиб гапида давом этди:
— Ўим... еб-ичишингизга бунча, бунчаси дори-дармонга, xў-ў-ў-ш, уй
бошқарувчисининг маоши ҳам сиззи ҳисобингиздан... Шайтонваччанинг гапи оҚзида қолди...
— Нима-нима? — деб ҳозиргина инқиллаб ѐтган касал дик этиб ўрнидан туриб кетди, — яшшамагур, бундан бошқа гапинг йўқми, ундан кўра мени ўлдириб қўяқол.
— Ахир, тушининг-да бувижон, уй бошқарувчисини сиззи ўрнингизга ѐллаганман- да, сиз қиладиган ишларни у қилиб ѐтибди-ку, ахир.
— Мени шу кўйга солган сенсан, сени ҳисобингдан бўлиши керак.
— Тан олинг-да, бувижон, сизни бу кўйга мен эмас ўзингиз солдингиз. ¤Қирлик қилмаганингизда... нима зарилмиди менга, ўзимга шунча ташвиш орттириб...
— Бўпти, йўқот анови хотинингни, уйни ўзим бошқараман.
— Иложим йўқ, ўттиз кунга шартнома тузганман.
— Буз шартномангни!
— Бузолмайман, судга берса, ўн баробар қилиб ундириб олади.
— Войдод, сен кимсан ўзинг, одаммисан, шайтонмисан, қонимга ташна қилиб
юбординг-ку, бола.
Кампир набирасига еб юборгудек бўлиб қаради. Шайтонвачча бамайлихотир кулиб
туриб деди:
— Одамшайтонман, бувижон, Одамшайтон! — Дард, секинроқ, биров эшитиб қолмасин.
БИРИНЧИ ЗАРБА
(ѐки етти хазинанинг бири — паррандаларга «қирҚин» келиши)
Кампир ўрнидан туриб дўконга кирдию уйилиб ѐтган бир дунѐ тухумга кўзи тушди.
— Ўай бола, бу тухумлар қаттан кеп қолди, вой бў-ў-ў бунча кўп. Ё тухумпуришлик ҳам қиляпсанми?
— Пули йўқлар тухум обкелиб, керак нарсага алмашлаб кетишяпти. Йўқ демай тўҚри қиляпманми бувижон.
— Отангга ўхшаб ҳожатбарор бўмай ўл, бунча тухумни бошингга урасанми, кимга сотасан, буни? ¤зимизни тухумниям бозорга обориб сотиб келаѐтган бўлсам. Бунақада ҳечам биринг икки бўмайди сени.

91
— Гапни охиригача эшитмайсиз-да, бувижон, шунингиз чатоқ. Тухумларни
ярим баҳосига оляпман, бозорга олиб борсангиз тенг ярим фойда қолиб турибди-ку. Фойдасига ўзимизнинг товуқларга оқ жўхоридан олиб келасиз. Тижорат дегани шу-да! Уни дўпписини бунга, буни дўпписини унга кийдирасиз. Қишлоқдан — шаҳарга, шаҳардан — қишлоққа экспорт дейдилар, буни.
— Вой ақлингдан ўргилай сени, ақлинг қайнар хумча-да, ўзи.
— Шу десангиз, дўконимизга ўз-ўзидан тухумлар оқиб келавергандан кейин ўйлани- и-и-б қолдим-да, бувижон.
— Нималарни ўйладинг қоқиндиқ, гапир! Биламан сен ѐмон нарсани ўйламайсан. Пақат фойдани ўйлайсан.
— Шу, оқ жўхори ейдиган анови олифта товуқлар керакми бизга... — чайналди Шайтонвачча, — тухумларни ярим баҳосига олиб турган бўлсак...
— Ўа-я, ақлингдан ўргилай сени, эртагаѐқ ҳаммасини қуритаман. Пулини чолнинг еб-ичишига чақиб, ҳисоб-китобни тўҚрилаб қўямиз, нима дединг?
— Сиз нима десангиз шу-да, бувижон.
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки яшасин Одамшайтон!)
Бу галги йиҚилишда яна ахборотчининг ошиҚи олчи келди. Раиснинг эътибори фақат унда бўлди. Гўѐ бошқа шўъба бошлиқлари мажлисда қатнашмаѐтгандек. Ахборотчи майда-чуйда заиф жинлар олиб келган маълумотларга қўшиб-чатиб, гапирарди. Кутилмаганда кўринмай қолган кампирнинг бирдан товуқ бозорида пайдо бўлиб қолиши бу ердаги кўп нарсаларни ойдинлаштириб берган эди.
— Шундай қилиб, — деди ахборотчи, — кампир дон-дун қиммат, товуқнинг тухуми еганига етмайди, тухуми нақ олтин баҳосига тушяпти деб, зорлана-зорлана зотдор товуқларни пуллаб юборди. Шу пайтгача чолнинг уйидан парранда зоти аримаган эди. Ўатто, етти хазинанинг бири деб бошқаларни ҳам товуқ боқишга даъват қиларди, чол. Товуқлари курк бўлса, жўжа очириб, Худо йўлига ҳадя қилиб юборарди. Шунгами, жўжаларига ўлат тегмасди. Турли-туман офатлардан омон қоларди...
— Майли бу ѐқларини бизга қизиҚи йўқ, — деди раис ўтлаб кетаѐтган ахборотчини тўхтатиб,— кампирда эътиборни тортадиган яна қандай ўзгаришлар бор, шундан гапиринг?
— Исковуч жинларнинг гапига қараганда улар кампирнинг орқасида дарра изларини кўришган.
— Ана халос, — деди раис қувонганидан қарсак уриб, кафтларини бир-бирига ишқалар экан,— бу Одамшайтонимизнинг иши, ҳа, ҳа, фақат ўшанинг иши. Э, иш деган бундоқ бўпти-да. Кампир бирон гуноҳ иш қилган бўлса, аяб ўтирмай жазолаган. Демак, қўл қовуштириб ўтиргани йўқ, ишлаяпти. Ўа, тинмай ишлаяпти, бошини қотиряпти. Одамшайтон номини оқлаяпти.
— Бизда унақа жазо усули йўқ эди-ку, ҳазратим, одамларни васваса қилиб ўзини ўзига остирардик, сувга ташлатардик, пойиззи тагига дегандек... лекин дарра билан жазолашни ҳеч эслолмаяпман,— дея ҳайратини яшира олмади ички ишлар шўъбасининг бошлиҚи.
— Аҳвол шу-да — деди раис ўтирганлардан ҳафсаласи пир бўлиб, — ҳар сафар қулоқларингга танбур чертаман, вакилимиз ҳам шайтон, ҳам одам деб. Унга ҳамма

усуллар чикора. Кампир жинниларни уриб ўзидан чиқарибди, қандини урсин!
даволарди? Одамшайтонимиз сопини
92
— Ажабо, кампир даррабоп нима иш қилган экан-а? — жим ўтира олмади жазо шўъбасининг бошлиҚи. Шайтонваччанинг қулоҚи билан думини кесиб, замбаракка қўйиб отган шу эди.
Раис жавоб беринг, дегандек ахборотчига қаради. Ахборотчи бирон ишонарли далил келтиролмай, чайналди. Кейин кампирда рўй берган яна бир ўзгаришни айта қолди:
— Кампирнинг битта яхши одати бор эди, савдонинг ярмини ўҚирлаб, липпасига беркитарди. Товуқларни пуллагандан кейин ярмини липпага уришга чоҚланган, аммо елкаси қичиб қолиб, ниятидан қайтган.
— Ўа-а-а, гап бу ѐқда экан, — деди раис яна қарсак уриб, кафтларини бир-бирига ишқар экан,— кампир Одамшайтонимизнинг ҳақига хиѐнат қилган. У ўз ҳақини бировларга бериб қўядиган аннойилардан эмас. Кампирни тарбиялаб, эсини киритиб қўймоқчи бўлган. Яшасин, бизнинг Одамшайтон!
— Яшасин! — деб қолганлар ҳам раисга жўр бўлишди.
Бир вақтлар Шайтонваччанинг шаънига «Яшасин, Миллион биринчи!» деган олқишлар бўлар эди. Эшитиб, у арпа бўйи ўсар эди. Энди-чи, энди бу оламнинг олқишларини на эшита олади, на бу оламга қайта олади?..