ЗАМБИЛДА КЕЛГАН ХОТИН
(ѐки шайтоний ташхис)
Унинг ҳузурига замбилга солиб битта хотинни кўтариб келишди. Хотин бечора оҚзидан кўпик сочиб, тош қотиб ѐтарди, бехосдан ҳали оѐҚи, ҳали қўли учиб қўярди. Шайтонвачча аѐлни кўрдию тескари қараб олди.
— Ўа, — деди кампир,— кўриб қўймайсанми бу шўрликни, — билиб қўй, шунақаларни тузатсанг, обрўйинг яна ҳам ошади, болам.
— Бу хотинга алоқаси бўлмаганлар хонадан чиқишсин,— амр қилди Шайтонвачча. — Менамми?— сўради кампир.
— Ўа, сиз ҳам.
Хонада шўппайиб бир эркак қолди. Бўш-баѐвлиги шундоқ юз-кўзларидан кўриниб
турарди.
— Сиз бу хотинни кими бўласиз? — энсаси қотиб сўради Шайтонвачча.
— Эри, кими бўларди.
— Бу хотинни қўйворинг...
Эркак анграйиб Шайтонваччага қаради. У Шайтонвачча айтган гапдан жудаям узоқ
одам эди. Қўрқа-писа деди:
— Ўалиям, ушаб турганим йўқ-ку!
— Э, талоқ қилинг деяпман сизга, талоқ.
— Талоқ, нимага?— бирдан кўзлари ирҚиб чиқди эркакнинг.
— Ўовлингизда хало борми? Шундоқ нарсаларни қуриб қўйганмисиз, эркак бўлиб? — Ўа, усиз бўлади дейсизми?
— Нимага унда хотинингиз дуч келган жойга ўтириб кетаверади, палакат босиб,
жинларни устига ўтириб қўйибди-ку.
— Айтардим, унақа қимагин деб, сал қовуҚи бўшроқ-да, ака...
— Шалтоқ хотинларники ўзи шунақа, бўш бўлади. Буни устига Қусл қилиб, энди
жумага кетаѐтган мусулмон жинларнинг устидан маҚзава тўкворибди. Қайноқ сув сепиб, иккита жинни куйдирибди. Одам ҳам шунақа бефаросат бўладими? Хуллас, жинлар хотинингизга уруш очган. Аҳволи чатоқ. Кўзини шу юмганича, қайта очмай у дунѐга равона бўлса керак.
— Йўқ, йўқ,— деди эркак қўлини кўксига қўйиб икки букилар экан,— бир иложини қилинг, ака, уйда бир этак болам мўлтираб қолди.
— Уйда жонлик борми?
— Бор, топаман.
— Жинларга атаб битта қўй сўйиб юборинг. Жинлар шуни хоҳлашяпти.
— Сўяман...
Эшик тагида гап пойлаб ўтирган кампир шартта ичкари кирди-да, эркакка деди:
— Хотинингга айтиб қўй, жа бўмай кетса «пўш-пўш» деб ўтирсин, маҚзавани
кўчагамас, ўрага тўксин. Иссиқ сув сепадими, совуқ сув сепадими, Бисмилло айтиб сепсин, шунда жинлар қочади. Ирими шунақа... Ўа, қўй сўйсанг, битта сонини жўнатвор.
— Битта сони етадими? — Обкеловур-чи...
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
79
(ѐки Шайтонваччанинг тақдири ҳал бўлиб
кетишига сал қолгани)
Бу галги ҳайъат йиҚилиши ҳардамхаѐллик билан бошланди. Кимлардир хотиржам, кимлардир хавотирда. Кўпни кўрган раис ҳар доимгидек оҚир ва босиқ. Бундан кўринадики кимлардир Шайтонваччадан рози, кимлардир норози. Энди ҳамма гап ахборотчида қолди. У кимлар томонида, ҳамма гап шунда?
— Иш чатоқ,— деди у кутилмаганда,— Одамшайтонимиз чегарадан чиқиб кетди. ¤тирганларнинг ярми «расво бўлди» дегандек ерга қаради, ярми «шундай, ўртоқ раис» дегандек раисга юз бурди. Раиснинг бир туки ҳам ўзгармади. Шунинг учун ҳам раис-да!
— Хў-ў-ў-ш,— деди у ахбoротчининг ваҳимасига эътибор қилмай. Раиснинг шунчаки «х-ў-ў-ў-ш» деб қўйиши ахборотчини саросимага солиб қўйди. Демак раис Одамшайтондан рози. Энди бошқача гапира олмайди. «Чатоқ» дедими чатоқлигини исботлаши керак. Бўлмаса унинг ҳам думи ечилиб кетиши, фаррошлар сафи биттага кўпайиши аниқ.
— Чипор товуқ тупроқ сочар, ўз айбини ўзи очар бўп кетди бу ѐҚи, ҳурматли раис жаноблари. Вакилимиз тажрибасизлик қилиб қовун тушириб қўйди. Ўа, кўпгина сирларимизни очиб ташлади. Хўжақишлоқликлар болаларини шомдан кейин кўчага чиқармай қўйишди. ¤злари ҳам зарурат бўлмаса чиқмайдилар. Ўовлиларда кир ўралар пайдо бўлди. Эркагу хотин Бисмилло айтиб, пўш-пўшлашни ўрганишди. Қишлоқда Бисмиллосиз юрмайдиган одам қолмади, ҳисоб. Анови полковник ҳам ўзимиздан эди, кўп ишкалликларни ўшани қўли билан қилардик. Хуллас, ҳамма иш чаппасига кетди.
— Ажинашамол қайда юрибди? — дея ўтирганларга синашта кўз ташлади раис. Тахминан сездики, масала унчалик ваҳима қиладиган даражада эмас. ¤тирганларнинг юз- кўзлари айтиб турибди, ораларида ахбoротчини ѐқламайдиганлар ҳам бор.
— Айтган эдим-ку, чолнинг ҳовлиси бамисоли Хитой девори, деб... Аллоҳнинг оятлари билан қўрҚонлаб ташланган. Ажинашамол у ерга кира олмаяпти. Кирганда нима. Қўлидан ҳеч нарса келмайди. Вакилимиз Ажинашамолдан аллақачон ихтиѐрни олиб қўйган.
— Таклиф?
— Одамшайтон операцияси бекор қилиниб, вакилимизнинг баҳридан ўтиш керак, вассалом.
— Овозга қўяман...
Ўисоб эликка эллик бўлиб қолди. Энди раис қайси томонга овоз берса Одамшайтоннинг тақдири ҳал бўлади. Ё яшаб қолади ѐ эрта кунда асфаласофилинга жўнайди. Учинчи йўл йўқ. Лекин раис ҳамишадагидек шошилмади. Қарши томоннинг ҳам фикрини билмоқчи бўлди. Ўалидан бери қўл кўтараѐтган жинлар шўъбасининг бошлиҚига сўз берди.
— Аксинча,— деди у ҳаяжон билан,— биз жинлар Хўжақишлоқда бўлаѐтган ишларни қўллаб-қувватлаймиз. Одамшайтон жинларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини бирмунча тиклаб берди. Жинларни ҳам Худо яратган, ахир. Уларнинг ҳам вақтида ўйнаб-кулишга, еб-ичишга, тўй-тoмошалар қилишга ҳақлари бор. Вакилимиз сиримизни жудаям очиб ташлаѐтгани йўқ, қайтага жинларни ҳимоя қилди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай изҚиб юрган одам болаларига бизни ҳам бу дунѐда яшашга ҳаққимиз борлигини эслатиб қўйди. Буни нимаси ѐмон? Қолаверса вакилимиз Хўжақишлоқда янгича бир салтанат қураѐтганга ўхшайди. Бошқаларни билмадиму, менга шунақа туюлади. Ўадеб

80
куткилайвермасдан сал эркинлик бериш кераклича. Хўжақишлоқда қачон жинларга атаб қўй сўйилган эди? Ким эслай олади? Ўеч ким! Шунинг ўзи катта ютуқ эмасми? Ана, қассоб илгари битта молнинг суягини ўтказа олмай хуноб бўларди. Энди кушхонадан бери келмай қўйди. Битта молга иккита молнинг суягини қўшиб сотяпти. Яна одамлар раҳмат деб олиб кетишади. Бу найрангларни ким ўйлаб топди? Шундоқ
вакилимизни қандоқ қилиб баҳридан ўтиш мумкин?
— Таъминот бўлими шўъбаси ҳам Одамшайтондан рози, — деди шўъба бошлиҚи
жинлар вакилини қўллаб-қувватлаб, — жинлар ейиш-ичишда тавбасига таяниб қолган эди. Энди биққидек-биққидек бўлиб, кўпайишни бошладилар. Шом билан хуфтон оралиҚида тўйларини бемалол қилиб олишяпти. Бу ажойиб тажриба бошқа қишлоқларга ҳам ѐйилса қанийди. Таъминот юзасидан жинларнинг шикояти бирмунча камаярди.
— Ўақ ва ҳуқуқлар шўъбаси ҳам Одамшайтоннинг ишларини қўллаб-қувватлайди. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, дунѐдаги энг қабиҳ ишлар ҳам ҳақиқат ниқоби остида амалга оширилади. Ахир заҳар ҳам таомга қўшиб берилади-да. Шундай экан, вакилимизнинг тутган йўли тўҚри. Сал сиримизни очиб қўйган бўлса осмон узилиб ерга тушибдими? Ахир нимадандир воз кечмай туриб, нимагадир эришиб бўлмайди-ку!
— Барибир у бизнинг чизган чизиҚимиздан чиқмаслиги керак.
— У ҳолда Одамшайтонимиз бизнинг даражамизда қолиб кетади. Шогирд устоздан ўтиши керак.
— Ўозироқ у биздан ўтиб бўлди, бизни оѐҚининг учида кўрсата бошлади.
— Ахир у шайтонгина эмас, одам ҳам, одамгина эмас шайтон ҳам. У биздан бир калла баланд. Унда имкониятлар тўлиб-тошиб ѐтибди. Ўали ўн гулидан бир гули очилгани йўқ.
— Пойиз кетиб бўлгандан кейин эртага оҳ-воҳлар бефойда бўлади...
— Унда нимага бу операцияга қўл урдик? Натижасини охиригача кутайлик-да.
— Бас,— деди раис тортишувга чек қўйиб, — тажриба давом эттирилади, вассалом.
Фақат қандай бўлмасин, нимайди, ҳалиги Хитой девори деяпсизларми, ўша ўртадан олиб ташлансин.
Шарҳловчи норози бўлибми ѐки мулзам бўлибми олдин ҳайъат аъзоларига, кейин раисга қараб деди:
— Менинг истеъфомни қабул қилинг, ҳурматли раис, кейнги пайтларда янгиликни ҳазм қила олмаяпман шекилли.
— Ишни давом эттираверинг, ҳар замон-бир замонда ошдан тош чиқиб тургани ҳам яхши, ҳушѐрликни йўқотмайсиз... Тишингизни эҳтиѐт қилинг...
ХУШХАБАР
(ѐки Шайтонвачча билан кампирнинг 108-канал билан тил топишганлари)
Телевизорнинг рўпарасида чўзилиб ѐтган Шайтонвачча кампирни қидириб қолди: — Буви, буви дейман, қаѐқдасиз, чопинг тезроқ...
— Ўа, нима бўлди, қорнинг оҚриб қолдими, нафсингни тийсанг ўласанми?
— Йўқ, ана уни қаранг,— деб телевизорга ишора қилди Шайтонвачча.
Экранда яна ўша таниш диктор қиз гапирарди.
— Вой манжалақи-ей, яна нималар деяпти у? Бошига бир туширайми? — Тўхтаб туринг, эшитволайлик, кейин ...

81
— Шундай қилиб, — дерди диктор қиз, — тунов кунги тўс-тўполонда дом-
дараксиз йўқолган машҳур жарроҳимиз топилди. У қўрқиб кетганидан балнисанинг ўликхонасига кириб олган экан. ¤ша ерда музлаб қопти, бечора. ҚизиҚи шундаки, у кишининг чўнтагидан манови олтин медаль билан, манови тилла тақинчоқлар топилган, — дея ялтир-юлтирларни намойиш қилди диктор.
— Воҳ,— деб юборди кампир беихтиѐр липпасини ушлаб, — ахир булар меники- ку...
— Биз, — деб сўзида давом этди диктор, — олтин медални аниқладик, у xўжақишлоқлик чемпионники. Мана бу тилла тақинчоқларга ҳайронмиз, булар қаттан кеп қолди экан? Маълум бўлишича, жарроҳимиз бола-чақа қилмаган, хотинига тегишлими десак...
— Вой, меники, меники деяпман-ку доно қизим, меники,— деб кампир телевизорнинг ичига кириб кетай деди, — ҳа, «малчиш»ка қилган сочларингдан ўргилай сени, меники... Диктор бепарво сўзида давом этарди:
— Умуман олганда бу нарсалар у кишининг чўнтагига қаердан келиб қолди? Бу ерда бир сир бор. Шу ва шу каби саволларга эртага Хўжақишлоққа борганимизда жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Ўа, биз бу мавзуга яна қайтамиз, бизнинг каналда қолинг...
— Ана, — деб чапак чалиб юборди кампир, — буюрмапти-ку, Худо бор-да, Худо. Бу диктор қизим бало экан, бир нарсанинг кетига тушдими охирига етмай қўймас экан. Кесин, менга деса телевизорлари билан кўчиб кесин, бир иззатини жойига қўйиб кутиб олай. Ўа, жасадинг ўликхонада чиригур анови дўхтирни ўзимоқ телевизорга чиқиб, шармандасини чиқариб бераман...
Кампир шу куни чўрини уйига юбормади. Кечаси билан ҳали ѐҚли патир, ҳали жиззали нон, гўштли сомса ѐпиш билан овора бўлди. Қозонларга ҳам икки-уч хил овқат ташланди. Дастурхонда жондан бўлак ҳамма нарса муҳайѐ бўлди.
— Қалай, — деди кампир чўрига,— ками кўсти йўқми, бўлса айт, яна азиз меҳмонларнинг олдида уялиб қолмайлик.
— Ўалидан бери айтишга тилим айланмай турувди, холажон, камчилиги бор-да — деди чўри кўзлари ўйнаб.
— Ўа, қуриб кетма, ичимсан-да, ичим, — деди кампир эҳтиѐти шарт у ѐқ-бу ѐққа қараб, — менам ўшани ўйлаѐтувдим...
— ¤ша бўлмаса, оѐқларини тагига қўй сўйинг, барибир ўрнига тушмайди. Бўлганда ҳам зўридан бўлиши керак. Ўа, улар пақат зўридан олишади.
— Хотин бошимиз билан зўрини қаттан топамиз, шундан ке?
— Райимберди алкашникида бўлади, зўрини сотади-да, фойдасига пастини олиб ичиб юради.
— Шундай дегин, унда манови пулни олгин-да, тезда бехит қилиб ке...
— Хўп бўлади, маликам, амрлари бош устига, — хандон отиб кулди чўри.
Шу куни Ўожи отанинг ҳовлисида нималар бўлмади... Ўовли гўѐ кино майдонига
айланиб кетди. Тилла тақинчоқлар тантанали равишда кампирга бус-бутун топширилди. Кампир ўлиб кетган қароқчи, порахўр жарроҳни аяб ўтирмади, шармандасини чиқарди. Икки бирдек пенсионерни болангни оѐҚини кесаман деб қўрқитиб, пенса пулларию тақинчоқларигача шилиб олганларини айтди. Шайтонваччанинг азайимхонлиги билан боҚлиқ интервьюлар уюштирилди. Мухбирнинг бундан бу ѐҚига спортни ташлаб, азайимхонлик билан шуҚулланасизми, деган саволига Шайтонвачча йўқ деб жавоб берди. Азайимхонлик билан узоққа бориб бўлмайди, бизнес— тижорат билан шуҚулланаман, деди. Хуллас, мухбирлар чўри топиб келган «зўри»нинг таги кўрингунча

82
ҳовлида базми жамшид қилишди. Кейин кампир билан она-бола тутинишиб, оҚиз-
бурун ўпишиб, хайрлашишди.
Ўаммадан ҳам Шайтонвачча шу куни эркин-эркин нафас олиб яйради. Ўовлида юз
берган ўзгаришни биринчи бўлиб ўша сезди. Ўа, ҳовлига чўри топиб келган «зўри» кириши билан Хитой қўрҚони нуради. Ўаром ўз кучини кўрсатди. Фаришталар ҳовлини ташлаб чиқиб кетишди. Чор атрофдан шайтону кофир жинлар мўри-малаҳдек ѐпирилишди. ЁнҚоқ устига ўз қора байроқларини тикишди.
Ўожи отанинг намозларидан хушу ва хузу кетди. Шайтони лаъин отанинг жойнамозигача кириб борди. Намоз ичидаги ракатларни чалкаштириб, сураларни эсидан чиқара бошлади. Нуқул шайтон дўмбиллаб-сўмбиллаб юрган чўрини чолнинг кўз олдига олиб келиб, ақли ҳушини олар эди. Чол илгари ҳеч қачон бунақа аҳволга тушмаганини эслаб, тунлари Аллоҳга нола қиларди. «¤зимни ўзимга ташлаб қўймагин, эй Парвардигорим, бир ожиз бандангман, худди адашибла кетаман-а». Чол кундан-кунга чўкиб борарди. Кампир чолнинг вақти-соати яқин деб кафанлигини бир-икки шамоллатиб ҳам қўйди. Бу дақиқаларни кампир сабрсизлик билан кутарди. Чолдан кейин қолиб, топармoн-тутармoн невараси билан даври-давронлар суришни ўйларди. Буни сезган чўри опа чолга зимдан ачиниб қўярди. Лекин қўлидан нима ҳам келарди. Жилови кампирнинг қўлида. Хоҳлаган вақтида тилла тишларини қоқиб олиши мумкин. Анови, олтин медалу тақинчоқлар қайтиб келгандан кейин кампир янаям гижинглаб кетди.
ҲОЖИ ОТА УЙҚУДАН КЕЧ УЙҒОНДИ
(ѐки Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчининг масжидга борганлари)
Шундай бўлди, хуфтон намози вақтида Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи қишлоқ масжидига Қирт кайфда кириб боришди. Масжиднинг сўфиси уларга ҳассасини ўқталиб:
— Ўозироқ чиқларинг, — деб ўдаҚайлади.
— Бу ер Худонинг уйи, чиқ дейишга ҳаққингиз йўқ, — деди Райимберди алкаш ҳиқичоқ тутиб. – Бориб уйингизга хўжайинлик қилинг, ҳиқ...
— Бизам Худони бандасимиз, биззиям Худо яратган, — деди Дадамирза Қийбатчи кўкрагини кериб.
— Қўяверинг,— деди Ўожи ота сўфини қайтариб,— балки Аллоҳга тавба қилиб, намоз ўқишмоқчидир. Инсоф берса, ¤зига осон.
— Инсоф ҳақида ҳамма гапирсаям сиз гапирманг Ўожим, намоз ўқисам ҳам сиззи орқангизда ўқимайман, — деб бирдан алкаш Ўожи отага ташланиб қолди. — Сиз, сиз... ҳиқ...
Намозхонлар ҳай-ҳайлаб уларни масжиддан суриб, чиқариб юбормоқчи бўлишди.
— Тўхтанглар, — деди Ўожи ота уларни қайтариб — шуларки Аллоҳнинг уйига келишибдими, ҳайдаманг, гапиришсин. Нима дейишмоқчи, билайлик-чи.
— Гап бундоқ, — деди Дадамирза жамоани ўзига қаратиб, — сизлар кимнинг орқасида намоз ўқиѐтганингларни билиб қўйинглар. Бу кишим домлани айтганини қилу қилганини қилма дейдиганлардан. Бу одамни тили бошқаю, дили бошқа. Мен бўлган ишларни мановиндан эшитиб, эсим тескари бўлаѐзди, — деб алкашни кўрсатди у, кейин: – Айт, ҳов,— деб уни турткилади.
— Айтсам, айтовраман, — деди алкаш, — яқинда Ўожимнинг чўриси, келиб... ҳиқ...

83
— Ў-а-а-а, — деди Дадамирза кўзлари йилтираб,— билиб қўйинглар, бу кишим
уйида чўриям асрайди, чўрики нақ,— деб қошини учириб қўйди.— Гапир, — деб яна алкашни турткилади.
— ¤ша келиб, ҳиқ... — гапида давом этди алкаш,— ўз қўлимдан бешта «Бренди» билан бешта ўрис ароҚидан олиб кетди. Бировга айтманг, деб роса ялинди. Айтаман деган эдим, пул билан оҚзимга урди. Кейин билсам, домла бува телевизорчиларга уйларида пи-и-и-р, уюштирган экан, п-и-и-р...
— ЁлҚон, — деб ташланиб қолди намозхонлардан бири. Алкашни урмоқчи бўлди.
— ЁлҚон бўлса, Худони уйида турибман, Худо урсин, — деб бақириб берди алкаш, — яна булар намоз ўқирмиш, ҳиқ...
Шу куни Ўожи ота хуфтонда имомликка ўтмади. ¤зини оқлайдиган бир оҚиз ҳам сўз қилмади. Фақат қирқ кун уйда чилла ўтиришини жамоага айтиб қўйди. Ўа, Ўожи ота уйқудан уйҚонган эди. Аммо кеч...
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки Шайтонваччанинг яна уй қамоғига тушиб қолгани)
Шайтонваччанинг яйраб-яйраб, эркин-эркин нафас олишлари узоққа бормади. Ўожи ота чиллага ўтириши билан ҳовлининг гир айланасига кўзга кўринмас яна қўрҚон тушди. У шайтон ва жинларнинг йўлини тўсди. Одамшайтон билан яна алоқа узилиб қолди. Бу ҳол ҳайъат аъзоларини ташвишга солиб қўйди.
— Хўш, — деди раис ахборотчига қараб, — яна нима бўлди?
— Биласиз, — деди у оҚир хўрсиниб, — одам болаларининг бир кунлик чилла ўтириши жин ва шайтонларни бир чақирим нарига улоқтириб ташлайди. Чол қирқ кун чилла ўтиришга ният қилиб қўйди. Бу қирқ чақирим нарига улоқтирилади, дегани. Бизнинг аскару лашкарларимиз шунча масофада фалажланиб қоладилар. Одамшайтонимизга умуман қўлимиз етмай қолади, энди. Шунга бошимиз қотган. Чолни ановундай йўллар билан «мот» қилмоқчи бўлган эдик, у бошқа ѐқдан бизга «кишт» эълон қилиб қолди.
— Мен, — деди хавфсизлик шўъбасининг бошлиҚи ахборотчини тўхтатиб, — бу ерда бизга нисбатан ҳеч қандай «кишт»ни сезмаяпман. Тақсирим сал ваҳима қилиб юборяптилар, чамамда.
¤тирганлар қаддиларини ростлаб, унга «шундай денг» дегандек қараб қўйишди.
— Фикрингизни очиқроқ баѐн қилинг, — деди раиснинг чиройи очилиб.
— Гап шундаки, шўъбаларда ўсиш катта, вакилимиз ѐнига қандоқ қилиб йўл
топишганини ўзингиз кўрдингиз. Анови тақинчоқлар, нафс балосига учраган кампиршо, чўри хотин, Райимберди алкаш... Тан олиш керак, буларнинг бари заргарона иш бўлди. Оловнинг ўтини ўзидан чиқди. Чолнинг обрўси бир пул бўлди. Умр бўйи топган- тутганини бир кунда бой берди, қўйди. Дадамирза деганлари энди жим ўтиради, дейсизми, эрмак топилди-ку уларга, бутун дунѐга ноҚора қилиб чалиш билан овора. Чол қирқ кун эмас қирқ йил чиллага ўтирганда ҳам илгариги Ўожи ота бўла олмайди, энди. Ўа, чол ўлди, адойи тамом бўлди. Хўжақишлоқнинг чинори қулади.
¤тирганлар чапак чалиб юборишди.
— Демак, кўпчилигингиз шундай фикрдасиз?— дея ҳайъат аъзоларига қаради раис. ¤тирганлар «шундай» дегандек жойларидан бир қўзҚалиб қўйишди.

84
— Балки, — деди раис уларга синовчан қараб,— Хўжақишлоқнинг
чинори қулагани ростдир. Лекин Хўжақишлоқ жойида турибди. Қулагани йўқ. Қишлоқда бошқа бир Ўожи ота бош кўтармайди деб ким кафолат бера олади? Чол ўзига ўхшаганларни шундай экиб ташлаганки, ўҳ-ҳў-ў-ў! Мен хоҳлардимки, ўша бош кўтaриб чиқадиган валломат бизнинг Одамшайтонимиз бўлсин. Гап тамом, вассалом!
ИККИ ЁРТИ БИР БУТУН
(ѐки Шайтонваччанинг ғалати найранглари)
Чол ҳовлига кирибоқ чўрини ҳайдаб солди. Ўа, қорасини ўчирди. Гўѐ ҳаммасига ўша айбдордек. Аммо шундай қилиб катта хатога йўл қўйди. Чунки чолга бу ҳовлида биттаю битта садоқатли одам шу чўри эди.
— Оҳ, — деди кампир Шайтонваччага арз қилган бўлиб, — бу чол ниманг бору ниманг йўқ демай эрта кунда очиқ гўрга кириб олди-ку. Шу ҳолига чўрини ҳайдаб нима қиларди. Эсизгина, шунча тилла тиш савил кетди-я!
— Анови кинначи хотиндан ўмарган пулларимиз турибдими, бувижон, — деб Шайтонвачча кампирдан сўради. Энди у қўлтиқтаѐқ билан ҳожатга ўзи бориб-келадиган, ҳовлини сайр қиладиган бўлиб қолган эди.
— Ов, — деди кампир энсаси қотиб, — ѐтиб еганга тоҚ чидайдими, пул қолибдими сенга. Жин чалганлар ҳам кемай қўйди. Кинначи ҳам бозорим касод деб нуқул минҚиллайди. Ўе, бозорингга ўт тушсин.
Кампир нолиб туриб, бирдан ҳушѐр тортди: — Пулни нима қиласан, шу ҳолингга, болам?
— Ўужрадан кўчага туйнук очиб, тижорат қилмоқчиман.
— Вой ақлингдан ўргилай сени, каллангга шунақанги зўр фикрлар келадики. Хўп иш қиласан-да, болам, сенга ўхшаган ногиронларга солиқчилар ҳам индамайди. Локин қўл ўлгур калта-да, болам. Барибир бир йўлини қилмасак, бўлмайди, қиличини қайраб қиш келяпти. Сигирларга ем, товуқларга дон керак. Бирорта қўй олиб, тузлаб олсак ѐмон бўлмасиди, — шундай деб Шайтонваччага тикилди кампир.
— Йўли бор, — деди Шайтонвачча, — мени олтин медалимни сотасиз, ўшани пулини айлантирамиз.
— Вой сендан ўргилай, сутхўрлик қиламизми?
— ЙўҚ-е, нималар деяпсиз, бувижон, отамни ҳурмати бор-а.
— Ўе, отанг ўлиб отасиз қол, қандоқ қилиб айлантирмоқчисан, бўлмаса?
— Сиз қишлоҚимизда йўқ нарсаларни олиб келиб берасиз, мен ўтирволиб сотаман. — Унда пулни хўжайини сен бўларкансан-да, ҳа ѐқмай кетсин!
— Ўечамда, обкелган нарсага сиз ўз хизмат ҳақингизни қўясиз, мен ўзимникини
қўяман. Тижорат деганлари шунақа бўлади-да, бувижон. Сармоя ўртада айланаверади. Унга тегилмайди.
— Яхши, мен сенга попирос, нос, кўкнори, ароқ обкелиб бераман. Аммо лекин «Бренди»си менга маъқул бўп қолди-да, болам. Диктир қизни нимага тили бийрон- бийрон десам, нуқул «Бренди» ичаркан.
— Йўқ, бувижон, бу моллар билан узоққа бориб бўлмайди, бу моллар ҳаром, ундан кейин отам чилла ўтириб чиққандан кейин дўконимизга ўт қўйворадилар-а, ўт. Сиз менга бехитроқ нарсаларни олиб келиб беринг.

85
— Бўпти, унда газламаларнинг асилидан обкелиб бераман. Хотин-халаж
дўконингни атрофида ўралашиб кетолмай қолади.
— Уям бўлмайди, рўзҚорга ҳар куни керак бўладиган нарсалардан обкелинг.
Масалан: гугурт, туз, чой, макарон, шакар, ѐҚ, совун, ун... шунга ўхшаганлар...
— Э, унда обкелганларим ўзимизни рўзҚорга ҳам кириб кетади-да, савдони бош-
охирини тополмай қоламиз.
— Хотирингиз жам бўлсин, ишлатсак, сотиб олиб ишлатамиз. Сизга алоҳида, ўзимга
алоҳида даптар очаман. Ким қанча еганию ичганини ѐзиб бораман. Дўкон молига хиѐнат қилиш йўқ. Ўисобли дўст — айрилмас...
— Вой-й-й, шунақа дегин? Сени калланг калламас, нақ институт, — деб кампир яйраб кулди. — Майли, сен айтганча бўла қолсин, локин чолни нима қиламиз, чолни? У чилла ўтириб, еб ѐтвурса...
— Отамми, отам сиззи қарамоҚингизда бўлади-да, бувижон. ¤з вақтида отамни хўп соҚиб егансиз, ҳузурини кўргансиз. Буни қайтар дунѐ, дейдилар.
— Ўузурмиш, ҳе ордона қолсин, бир умр тишимни кирини сўриб яшадим, отангни топгани нуқул масжиднинг ҳалимига кетган. Гаппи кўпайтирма, неварасисан, ўзинг боқасан.
— Бунақа дейишга ҳаққингиз йўқ. Мен ҳали вояга етмаганман. Қонун мени ҳимоя қилади. Олдин ўн саккизга кириб олай, кимни боқиш ва боқмасликни ўзим ҳал қиламан.
— Вой-й-й, қонунниям билади-я бу, яшшамагур. Биз буни жиннихонага жўнатдик десак... Али десам бали дейди-я, тавба.
— Бўпти, — деди Шайтонвачча бу ѐҚини ҳам ўзича текислаб, — отамга ҳам битта даптар очиб қўямиз. Чилла ўтириб чиққанларидан кейин ҳисоб-китоб қилиб, қўлларига чек берамиз, қуртдек қилиб тўлаб қўядилар.
— Айтяпман-ку сени калланг калламас — институт, деб. Икки ѐрти бир бутун бўларканмиз-да, болажоним.
— Шундоқ, бувижон, шундоқ!
Шундай қилиб, чол чилла ўтириб, ўзини ибодатга, кампир билан набира ўзини тижоратга урди.