САЛОМ БЕРДИК...
(ѐки Шайтонваччанинг оѐғини кесмоқчи бўлганлари)
Телекўрсатувдан кейин эртасигаѐқ Хўжақишлоқ яна тўс-тўпoлон бўлиб кетди. Аллақаѐқлардан алламбало «тез ѐрдам» машиналари етиб келди. «Биз чемпионни ундоқ қилиб тузатамиз, бундоқ қилиб тузатамиз, икки кундаѐқ оѐққа турҚазиб юборамиз» деб, Шайтонваччани талашиб қолишди дўхтирлар. Кампир: «Боламни ўз ҳолига қўйинглар, отаси тоза мўмиѐ қидириб кетди, ўзи тузатиб олади» деб унамади. Барибир биттаси зўр чиқди-да, олди кетди. Ким эди у, қаѐққа олиб кетди, ҳеч ким билмай ҳам қолди. Шу куни кечга қараб, Ўожи ота сафардан қайтиб келди. Айтишича мўмиѐнинг энг асилини топиб келибди. Шаҳрихон деган жойдаги мўмиѐчи чолда бор экан. Лекин набираси қани? У ѐққа югурди, бу ѐққа югурди, ундан сўради, бундан сўради, дараги чиқмади. Чол-кампир нима бўлса ҳам шу 108-каналдан биламиз, деб телевизорга тикилиб ўтираверишди. Ота шу куни масжидга ҳам чиқмади. Ўа, кўнглига сиҚмади. Намозини уйда ўқиди.
Шайтонваччани бир вақтлар ака-укалар ѐтган касалхонага олиб келишди. Уни шайтони зўр амаки кутиб олди.
— Салом,— деди Шайтонвачча уни таниб.
— Ваалайкум ассалом, ўртоқ чемпион,— одатдагидек тишини кавлаб деди амаки. Ундан ўша-ўша мусаллас ҳиди гупилларди.
— Ие, сиз ҳам мени танийсизми?
— Танимай-чи, тўрт карра чемпион, тўртта олтин медалнинг соҳиби. Қизиқ, шунча олтинни қаерда сақлаяпсиз ҳайронман. Қўрқмайсизми?
— Олтинлар ишончли жойда,— деди Шайтонвачча жўрттага ўзини хотиржам тутиб. Нимага боя ҳар тoмондан «тез ѐрдам»лар келиб, талаш-талаш қилишганини энди тушуниб етди. Отнинг ўлими, итнинг байрами деб, ҳаммаси олтин дарди-да келган экан- да.
— Сир бўлмаса, олтинлар қаердалигини айтасизми? — деди шайтони зўр амаки Шайтонваччанинг устига энгашиб, — ѐ оѐқларингиз билан хайрлашасизми? Танланг, ѐ унисини, ѐ бунисини?
Шайтонвачча устозининг бошига энгашиб, «олтинларим қани, мени олтинларим» деганларини, ўрага тиқвораман деб даҚдаҚа қилганларини эслади. Во дариҚ, қайтар дунѐ деганлари рост экан-да. Бирпасда ўзига қайтди-я. ОҚримаган бошга олтин тароқ
72
деб, бошига бало бўлди-ку бу олтинлар. Шайтонвачча яшириб ўтирмади, ростини
айтиб қўя қолди:
— Олтинларни биттаси чўримизнинг оҚзида тилла тиш бўлиб турибди, иккитаси
сеп бўлиб бувимнинг липпасига тушиб кетган, биттасигина бус-бутун.
— Унда битта оѐқ билан қоларкансиз-да, чемпион? Бай-бай, суқсурдай йигитнинг қўлтиқтаѐқда юришини тасаввур қиляпман. Мажруҳ одамга ким ҳам қизини берарди.
Бирорта эрдан чиққан, пандавоқи хотин учрамаса...
— ЙўҚ-е, — деди Шайтонвачча худди оѐҚи ҳозироқ кесилиб кетаѐтгандек шошиб,
— хўп десангиз чўримизни оҚзидаги тилла тиши билан обкелтириб бераман, ўзиям жуда кетворган хотин, лўмбиллама.
— Э, унақа кетворганлар тиқилиб ѐтибди шаҳарда. Менга сариҚидан, соф сариҚидан керак, чемпион. Гаппи кўп айлантирманг.
Шайтонвачча ўйланиб қолди, шайтони зўр амаки аррани ушлаб тепасида турар, Шайтонвачча Ажинашамолни ѐрдамга чақиришни ўйларди. Қараса, фойдаси йўқ. Ўаммаѐқ берк, Ажинашамол овозини эшитмайди. Бекорга кодларни ошкор қилгани қолади. Шайтони зўр амаки атайлаб арра тишларига бармоқларини юборган бўлиб, Шайтонваччанинг асабларини ўйнай бошлади. Шайтонвачча яна оѐқ-қўли боҚлиқ спорт ўқитувчисини эслади. Бечорага қанчалик қийин бўлган экан. Фитнанинг уяси экан-ку бу «сариқ» деганлари. Ўаѐтимни жар ѐқасига опкелиб қўйди-ку. Жони кўзига кўриниб турган бўлса-да Шайтонваччанинг ҳам «сариқ»дан ажрагиси келмаѐтган эди. Унга ишониб кўпгина ишларнинг режасини тузиб қўйган эди. Ўа, одамларга ўхшаб бизнес қилмоқчи эди. На илож, осмон узоқ, ер қаттиқ...
— Бувим билан бувамни чақиртиринг, ҳаммаси сиз айтгандек бўлади,— деди Шайтонвачча бир қарорга келиб, — фақат сиздан илтимос, дўхтир, деразани очиб қўйсангиз, дорилар ҳидидан бошим айланиб кетяпти. Бунақада ўлиб қолсам «сариқ»лар ҳам савил қолиб кетади.
— Яхши, чол билан кампир келгунча менинг меҳмоним бўлиб турасиз, чемпион. Устингиздан қулфлаб, бир хуморбости қилиб келаман. Томоқ тақиллаб кетяпти.
— Янаям яхши, менга тинчлик керак.
Шайтонвачча ўйлаган ниятига етган эди. У кодни айтиб, Ажинашамолни чақирди. Бирдан ҳаммаѐқ остин-устyн бўлиб кетди. Тунука томлар тарақлаган, омонат дарахтлар синган, ахлатхоналардаги сувқоҚозлар осмони фалакка учган. Ўамма ўзи билан ўзи бўп қолди. Очиқ турган деразага Ажинашамол энгашди:
— Xожам буюрсинлар, амрлари бош устига.
— Буйруқ шундоқ, шу атрофда бўп тур, ҳали-замон чол билан кампир келишади. Кампир менинг олтин медалимни ва яна аллақанча тақинчоқларни шу хонада бир одамнинг қўлига тутқазади. У ҳалигиларни олгандан кейин шогирдларига бизни эсон- омон қишлоққа олиб бориб қўйишни тайинлайди. Шундан кейин тўполон кўтаргин-да, ҳалиги одамни гадой топмас жойларга тиқиб ташла, қораси ўчсин, унинг боридан йўҚи.
— Амрлари бош устига,— деб Ажинашамол чирпирак бўлиб нари кетди.
Ўаммаси Шайтонвачча ўйлагандек бўлди. «Тез ѐрдам» машинаси уни қандоқ қилиб Хўжақишлоқдан олиб кетган бўлса, яна худди шундоқ олиб келиб қўйди. Ўамма нарса тинчигандек эди гўѐ. Чол мўмиѐни ҳали сутга қўшиб, ҳали асалга қўшиб Шайтонваччага ичирар, камига дам солиб қўярди. Фақат кечга бориб яна 108-канал ваҳима кўтариб қолди. Яна ўша сочини «малчишка» қилиб олган диктор қиз гапирарди:
— «Думи тугуклар» сайѐрасидан келиб қолган келгинди ҳақидаги хабаримизни давом эттирамиз. Гап шундаки ѐнҚоқдан йиқилиб, иккала оѐҚи сингандан кейин чол-

73
кампир уни эскичасига уйда даволай
бўп қолди. Бунга ўзга сайѐраликлар ҳеч қачон йўл қўймаслигини, ўзларининг даволаш усуллари борлигини тахмин қилдик. Шунинг учун видеотасмаларни яширинча ишга солиб, кузата бошладик. Воқеа биз ўйлагандек бўлиб чиқди. Яна ўша торнада етиб келиб жарроҳлик ишларига йўл қўймади. Ўаммаѐқни остин-устун қилди. Қўрқиб кетган жарроҳлар чемпионни қишлоҚига жўнатиб тинчишди. Аммо ўша тўс-тўполонда бир машҳур жарроҳимиз дом-дараксиз йўқолди, у қидирилмоқда,— деб шайтони зўр амакининг оқ халатда тушган суратини кўрсатди. — Кўрган-билганлар бўлса ушбу телефон рақамларига қўнҚироқ қилишларини сўраймиз.
— Вой, тиқилиб ўлсин ўша қароқчи жарроҳинг, қидираѐтган одамларини қаранглар, савил. Нима бўларди, ер юткур деб қарҚагандим, дуоим мустажоб бўлиб, ер ютиб кетгандир-да. Икки бирдай қари одамни шилиб оладию дуо мустажоб бўлмайдими, — деб тиззасига шапати урди кампир. Шайтонвачча сезиб турибди, шунча бойлик қўлидан чиқиб кетганига кампир чидай олмаяпти.
— ¤тники ўтга, сувники сувга, бойлик қандоқ келган бўлса, шундоқ кетди, ачинма, — деди чол кампирига, — икки ўртада боламизни оѐҚи кесилиб кетса нима бўларди, яхшиям ўша нарсалар бор экан, ўзига асқотти, шукр қил... Чол Қуръондан оят ўқиди. Мана Аллоҳим нима деяпти: «Билингизки, бу дунѐ ҳаѐти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва моли дунѐ ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир». Қара, ҳаммасини Эгамнинг ўзи кўрга ҳасса қилиб айтиб қўйибди. Шундай бўлгач, кўп куяверма, ўтган ишга саловот, барини эсингдан чиқар...
ОСОЙИШТА КУНЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг «арғамчиси»)
Шайтонваччанинг оѐҚига тахтакач тушиб, унинг учун осойишта кунлар бошланди. Сигирга ўт юлиш, товуқларга қараш билан боҚлиқ ташвишлар чўрининг ўзига қолиб кетди. Яна у Шайтонваччага ҳам қарайди, зарурат бўп қолса тувак тутади. Анови бойликлардан айрилгач, дастлаб кампирнинг фикри ѐди чўрининг оҚзидаги тилла тишларда бўлиб қолди. Қани энди чўрилигидан ҳам воз кечсаю тишларини қоқиб олса. Афсуски иложи йўқ. ¤зи кув пишишга ҳам зўрҚа яраяпти. Бўлмаса аллақачон тилла тишлар кампирнинг липпасига тушиб кетарди. Буни чўри ҳам сезиб қолган шекилли, қошдан қовоқ қайтармай дуч келган ишни қилиб юрибди. У ҳар замон, бир замонда Ўожидан панага олади. Баъзан тортинибгина салом бериб қўяди. Баъзан кўриб, кўрмаганга олади. Ахир кампир билан келишиб қўйган-да. Буни устига «Ўожи ота табарруклар, тегсам, теговраман» деб бошидаѐқ қовун тушириб қўйган. Чол кампиридан бу жувон нима қилиб юрибди, деб ижикилаб сўрамаса ҳам бефарқ эмас. Нуқул кампирининг оҚзини пойларди, ўзи бир нарса деб қолар деб. Ахири кампирнинг ўзи ѐрилди: — ¤Қлингизни устозини дуо қилинг, қарашгин деб, хотинини юбориб турибди, — дея бу ѐҚига ҳам тўн кийдириб қўяқолди кампир. Буни кампир атайлаб чўрига эшиттириб айтди. Чунки у «Ўожи отам ҳовлида бўлсалар ўҚрига ўхшаб қўлим ишга бормаяпти, ушлаган нарсам қўлимдан тушиб кетяпти» деб кампирга зорланган эди. Бу гапдан кейин чўри опа жудаям ўзини қўйиб юборди. Сигир соҚиш, кув пишишлардан кампирни озод қилди. Ишга берилиб кетганларида унча-мунча хиргойи ҳам қиладиган бўлди. Ўожи ота энди жумага борганида унга ҳам бир нималар илиниб, олиб келадиган
бошлашди. Аммо суяк чириб, кесиладиган

одат чиқарди. У бўлса, арзимаган нарсани миннатдорчилик билдирар эди.
ҳам катта нарса ўрнида билиб, қайта-қайта
74
Буларни кўриб, кузатиб ѐтган Шайтонвачча «Думи тугуклар» мадрасасидаги устозларининг гапини эслаб, кулиб қўйди. «Аѐллар шайтонларнинг арҚамчисидир», бу — бизнинг эътирофимиз эмас,— дерди шохдор раис, — охирги замон пайҚамбари Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг эътирофлари, дарҳақиқат, биз эркакларни кўпроқ аѐлларни ўртага қўйиб йўлдан урамиз. Хотинларни эркакларнинг кўзига ноз-карашмали, ҳурилиқо қилиб кўрсатамиз. Қарабсизки, маст бўлган туядек бўкириб босар-тусарини билмай қолишади, керак бўлса иймонларини ҳам бир пулга сотиб юборишади. Шайтонвачча ўзи қилиб қўйган ишга ўзи ҳайрон бўлиб ѐтарди. Кампирнинг рашклари қаѐққа кетди? Одам болалари аста-секин ҳамма нарсага кўникар экан-да. Наҳотки бу офатижон хотин вақти келиб чолнинг бўйнига «арҚамчи» бўлиб тушса. Наҳотки устози Қўдайганича хотинсиз қолиб кетса. ¤ртада Қов бўладиган бола-чақаси ҳам йўқ- да, бечоранинг. ТуҚмагани учун ҳам нуқул коптокдек сакраб юради, бу хотин.
Шайтонвачча шуларни ўйлаб, хаѐл суриб ѐтган эди, очиқ эшикдан пилдирашиб Ойимсупургилар кириб келишди.
— Биз энди бу номи улуҚ, супраси қуруқ ҳовлига бошқа келмаймиз, — дейишди улар кутилмаганда томдан тараша тушгандек қилиб. Шайтонвачча қўрқиб кетди. Наҳотки Ажинашамол унга бўйсунишдан бош тортган бўлса. Усиз Шайтонвачча нимаям қила оларди?
— Нима бўлди? — сўради у шошиб, — шундоҚам қойил қилаѐтганларинг йўқ, ҳамма иш ўзимга қолиб кетган.
— Бу уйда суяк-саѐқ ейилмас экан, оч қоляпмиз.
— Шугинами? — бирдан чиройи очилди Шайтонваччанинг,— шу бугуноқ бу хатони тузатамиз, қани ишга марш...
— Бувижон,— деб чақирди Шайтонвачча ѐтган жойида.
— Бунча бақирасан,— деб қўшни хонадан чиқиб келди кампир, — гапир, нима дейсан?
— Иш чатоқ.
— Яна нима бўлди? — деб кампир капалаги учиб телевизорга қаради.
— Телевизордамас, ҳовлида... тўполон.
— А, яна телевизорчилар келдими, кувдастам қатта қолди экан-а? — деб кампир
тўрт томонга аланглади, — қуриб кеткур анови чўри хотин рўзҚорга аралашгандан бери бошимиз ташвишдан чиқмай қолди-да...
— Э, қулоқ солсангиз-чи, гап бошқа ѐқда, мен боҚдан келсам, сиз тоҚдан келасиз-а, ҳовлимиздаги жинлар бизга қарши бош кўтаришибди.
— А, — қўрққанидан кампирнинг кўзлари ўйнаб кетди,— нималар деяпсан, яшшамагур.
— Мени олдимга жинлар ўз вакилларини киритишди, номимиз улуҚ, супрамиз қуруқ эмиш, бундоқ суяк-саѐқ емас эканмиз, улар нуқул оч қолишяпти экан. Айтганларини қилмасак эртага сизни чалиб оҚзингизни қийшайтириб кетишар экан.
— Вой-й-й,— деб кампир бир аҳволда ерга ўтириб қолди. –Айиб анови қурумсоқ чолда,— Шайтонваччага арз қилган бўлди у,— бўлмаса ўзи минг марта айтади еган суягимизда жинларга насиба бор деб. Шундай дейдию илмига амал қилмайди, яшшамагур, чол. Нуқул лаҳм гўшт олиб келади. Ё жинларга чалдириб, эрта кунда мендан қутилиб-а, нима дединг?— даҳшат билан қаради кампир Шайтонваччага.

75
Шайтонвачча ѐтган жойида елка қисиб қўя қолди. Нимаям дейиши мумкин. Бўлса
бордир. Ўаммани қўйиб чол ичидагини айтармиди.
— Ўозироқ бориб, қассобдан ўзимоқ суякли гўшт обкеламан. Чол ниятига етолмай
ўлсин...
Шайтонвачча кампир нимага шаъма қилаѐтганини сезиб, «арҚамчи»ни эслаб қўйди.
Яна ўша шохдор раиснинг сўзлари қулоҚининг тагида янгради: «Жинлар охирги замон ПайҚамбаридан ейдиган таъомлари ҳақида сўрашганида у улуҚ зот шундай жавоб берганлар: «Сизларга Аллоҳ номи билан сўйилган ҳайвоннинг суяклари гўштдан кўра тўйимли бўлади, ҳайвонларнинг тезаги эса уловларингизга озуқадир». Шайтонвачча Ойимсупургиларнинг арз-додларидан билдики, дастурхондан жинларга суяк-саѐқ тушиб турмаса уй эгасидан ўч олишлари турган гап. Оч қолса ит ҳам тишлайди. Сигир сутини соҚдирмай қўяди. От, эшаклар тепади. У «кампирга жин чалиб кетади», деб билгандек айтди.
Югурганича ҳовлидан чиқиб кетган кампир салда гўшт кўтариб, оҚзи қулоҚида қайтиб келди.
— Гаппи эшит, болам — деди у Шайтонваччага суюнчилаб,— қассобга гўштни суякли қилиб тортинг десам, ҳазиллашманг, эна, дейди. Сени айтганларингни айтиб беровдим, бақа бўп қолди, бақа. Мендан кейин навбатда турганлар, бизгаям суякдан қолсин деб, талашиб қолишса бўладими? Ана томоша-ю мана томоша! Буни устига қассоб нима деди дегин. «Неварангиз жинлар билан гаплашса азайимхон экан-да, мен азайимхонлардан пул омийман» деб пулни қайтариб берса бўладими. Бирам суюндим дегин, кела-келгунча қассобни дуо қилиб келдим...
— Бекор қипсиз, пулни ташлаб келишингиз керак эди, отам эшитсалар уйдан овқат емай қўядилар, — деди Шайтонвачча жўрттага.
— Э, емаса заҳарни есин?
Шайтонвачча чолнинг «арҚамчи»си ўзи билан эканини тушуниб етди.
ШАЙТОНВАЧЧА АЗАЙИМХОН
(ѐки қишлоқдаги жинларнинг яйраб қолганлари)
Ўожи отанинг кампири қассобдан суякли гўшт сотиб олгани, невараси азайимхон бўлиб қолгани ҳақидаги гаплар яшин тезлигида қишлоққа тарқади. ¤зи қишлоқда гап урчийдиган тўртта жой бор: қассобнинг дўкони, сартарошнинг дўкони, чойхона ва масжид. Хуфтон намозидан кейин масжидда ҳам шу ҳақда гап бўлди. Ўожи ота набираси билан кампирини ѐқлаб гапирди:
— Аллоҳ таоло «Эй, жинлар ва инсонлар жамоаси!» деб Ар-Раҳмон сурасида мурожаат қилади. Яна «Ваз-зориѐт» сурасида «Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим», дейди. Бу ер юзида жинларнинг мавжудлигига бир далилдир. Жин дегани «тўсилган» деган маънони билдиради. Яъни жинлар одамлардан тўсилган. Бу дегани биз жинларни кўрмаймиз, аммо жинлар бизни кўрадилар. Жинлар ҳам бизга ўхшаб жамоа-жамоа бўлиб яшайдилар. Бир-бирларига никоҳланадилар. Кўпаядилар. Жинларнинг ҳам мусулмонлари бор, кофирлари бор. Бу ҳам Қуръонда далил ва исботи билан келган, деб Ўожи ота токчадан Қуръонни олди-да, варақлаб, қироат билан оят ўқиди. Кейин тушунтирди: «Жин» сурасида жинлар айтяптики, орамизда Аллоҳга иймон келтирган мусулмонларимиз бор ва адашган кофирларимиз ҳам бор. Мусулмон жинлар ҳақ йўлни танлаганлар, адашган кофир жинлар эса сўзсиз дўзахга

76
ўтин бўлади, дейдилар. Энди жинларнинг емишларига келсак, дарҳақиқат, улар суяк- саѐқлардан баҳраманд бўладилар. Аллоҳ таолонинг амри билан ташланган суяк- саѐқларда жинлар учун қайтадан гўшт пайдо бўлади. Улар ўша гўштни еб таомланадилар. Устихон қанчалик покиза тозаланса, гўшти шунчалик мўл бўлади, чала тозаланса чала бўлади. Шунинг учун устихонни ҳамма ҳам тозалайвермаслиги керак. Билган одам тозалагани маъқул. Бўлмаса, жинлар шу хонадондагилар билан қасдлашиб қолишлари мумкин. Бир куни жинлар ПайҚамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, умматингизни суяк, тезак ва кўмир билан истинжо қилишдан қайтаринг. Аллоҳ бизнинг ризқимизни ўшаларда қилган», дейишади. Мана, баҳона-сабаб билан жинлар ҳақида билганларимни сизларга етказдим. Энди набирамнинг азайимхонлигига келсак, мен уни кўздан нари қилиб, ҳеч кимга айтмай келаѐтган эдим. Бу ҳам бор гап, яширмайман. Набирам телбаликдан қутилдию шунақа кўрадиган — азайимхон бўп қолди. Мактаб мудирасининг бошидаги жинни кўргани рост. Соч ҳам аврат. Кофир жинлар авратга ўч бўладилар. Шунинг учун ҳам ҳожатга киришдан олдин эркакдир, хотиндир шайтоннинг эркаги ва урҚочисидан Аллоҳдан паноҳ сўраши суннат. Бўлмаса эркакка шайтоннинг урҚочиси, хотинга эса эркаги тегажоҚлик қилиши мумкин. Набирамнинг спорт ўқитувчисининг пешонасидаги эски жинни қувиб солгани ҳам рост. Сир эмас, биласизлар илгари қошлари ўзидан-ўзи учгани- учган эди. Бу жудаям хунук эди. Одам бетига қарагиси келмасди. Тавба, эркак ҳам
шунақа бўладими, деб. Муолажадан кейин, бир яхши бўп қолди.
Ёшу қари намозхонлар Ўожи отанинг гапларини бўлмай, вужудлари қулоқ бўлиб
эшитдилар. Отанинг кечагина чемпион бўлиб ном таратган набираси бугун азайимхон бўлиб қолганидан ҳайратга тушдилар. Ўожи отанинг гаплари баъзи миш-мишларга чек қўйдию, аммо оқибати нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмас эди. Шундай қилиб, Шайтонвачча бир думалаб азайимхонга айланди-қолди.
Шайтонваччанинг ҳузурига «Мени кўриб қўйинг» деб келувчиларнинг сафи кундан- кунга кўпаяверди. Шайтонвачча ѐтган жойида фақат жин теккан, жин чалган одамларнигина кўрар, бошқаларига дўхтирга боринг, деб жавоб бериб юборарди.
Албатта у одамларни кўрганида кампир эшик тагида пойлоқчи бўлиб ўтирар, кирганни ҳам, чиққанни ҳам шилиб оларди. Шундай кунларнинг бирида Шайтонваччанинг ҳузурига кўриниши гунгурсдек, кўзлари ботиқ бир одам кириб келди. Шайтонвачча шундоқ қараб, юрагининг устида жин ўтирганини кўрди. Жин бўлганда ҳам ўлардек қайсари. Жинни тилга киритиб, у ерга қандоқ келиб қолганини билиш учун анча тер тўкишга тўҚри келди.
— Азайимхонга кўпдан-кўп саломларимиз бўлсин,— деди амаки узала тушиб ѐтган Шайтонваччага тепадан қараб.
Шайтонвачча қовоҚини солиб индамади. Кўзлари билан ўтиришга ишора қилди, холос. Амаки курсига омонатгина ўтирди. Азайимхоннинг чўзилиб ѐтиши, гап-сўзнинг йўқлиги уни шубҳага солиб қўйди. Хаѐлида хона кенгайиб, ўзи кичрайиб кетгандек эди.
— Юрагингиз сиқади? — деди Шайтонвачча томдан тараша тушгандек қилиб. Амаки чўчиб тушди. Нафақат амаки, жин ҳам бир газ кўтарилиб-тушди.
— Шундай, шундай азайимхон, — деб амаки ўрнидан туриб кетди. – Касалимни топдингиз! Шундай сиқади-ки кўринган нарсани отворсам, тепворсам дейман. Уйда на коса, на пиѐла қолди. Ўа, туппа-тузук ўтириб, бирпасда жинни бўлиб қоламан, жинни.
— Юрагингизни устида тоҚдек бўлиб жин ўтирадию, янаям сиқилмасинми, юрак бўлгандан кейин сиқилади-да.

77
— ЙўҚ-е, — деб амаки тикка турганича юрагини ушлаб қолди. — Жин
деганингиз қаттан кеп қолади азайимхон? У шоша-пиша тугмасини ечиб, қўрқа-писа қўйнига қаради. У жунли кўкрагидан бошқа ҳеч нарсани кўрмадию, аммо қўрқувдан кўзлари бир жойда турмай қолди. У ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмас эди.
— Қаттан келиб қолади, дейсизми? Мен ҳам ҳайронман. Ўозир Жин сурасини ўқиб, санаб туриб, етмиш дарра урайлик, булбулигўѐ бўлиб сайраб, ўзи айтиб беради. Турқи ѐқмаяпти менга жиннинг. Жудаям тарбиясиз жин экан. Бувижон, сувга ташлаб қўйган гавронларингизни олиб келинг, бўлинг тезроқ, аччиҚим чиқиб кетяпти. Аҳ, оѐҚим тахтакачда бўлмаганда ҳозироқ туриб, бўйнини узиб ташлардим.
Жин «Жин» сурасини ва дарра нималигини билади шекилли турган жойида Шайтонваччага қуллуқ қилиб қолди. У ўз тилида бир нималар дер, Шайтонвачча диққат билан «ҳа», «ҳим»лаб, бош силкиб эшитар эди. Уй ичида ранги қув ўчган амаки ва у кишини савалашга шай бўлиб кампир турарди. Келувчилар кўпайган сари кампир ҳам кучга тўлиб борарди.
— Бари тушунарли, — деди Шайтонвачча амакига қараб, — касбингизни ўзгартирасиз, бошқа иложи йўқ.
— Э, касбим нима экан, азайимхон?
— ¤зингизни гўлликка солманг, ўртоқ полковник, биз формасиз ҳам билиб оламиз. Сизга айтсам, мелисада оҚир, босиқ, ҳалим одамлар ишлаши керак. Муштуми зўрлармас. Сиз бир бегуноҳ одамни жаҳл устида дўппослаб, ўлдириб қўйибсиз. Жаҳл чиққанда одамдан ақл ҳам, иймон ҳам кетади. Унинг ўрнини, албатта, ѐ жин ѐ шайтон эгаллаб олади. Эгаллаганда ҳам ўлардек қайсари эгаллаб олади. Сизга шунақаси учраб қолган. Касбингизни ўзгартирсангиз, у сизни ташлаб, бошқа муштуми зўрларни қидириб кетишга мажбурман, деяпти.
— ¤зингиздан ҳам ўтибди, болам,— деб гап қўшди кампир,— дўппослаганда Бисмилло айтиб дўппослаш керак эди, шунда жин яқинлаша олмасди.
— Э, у пайитта Бисмилло эсга келадими, она, қизиқ гапларни айтасиз. Тавба, бировни Бисмилло айтиб ҳам дўппослаб бўларканми? — Амаки Шайтонваччага савол назари билан қараб деди: — Шу-у-у, пенсага озгина қолувди-да, озроқ чидасаммикан-а, азайимхон?
— Унда сизни жин эрта кунда «ни» қип қўяди.
— У яна нима деганингиз, азайимхон?
— Мактабда ўқиганмисиз, «Жин» сўзига «ни» қўшимчасини қўшса нима бўлади?
— Э, ҳа-а-а-а... — деб амакининг капалаги учди.
— Кейин сизни жиннихонага обориб тиқишади. У ерда эрта кунда бандачиликни
бажо келтирасиз. ¤лигингизни кўмишмайди ҳам, жаноза ҳам ўқишмайди, куйдириб, кулингизни ароқ шишасига солиб қўйишади, воҳ қандай ѐмон-а? Бувижон, — деди Шайтонвачча, — бу амакининг чўнтакларини яхшилаб қоқиб олинг, жаҳллари чиқса биззи гапларимиз кор қилмаган бўлади, индамасалар инсофга келган бўладилар, бошланг.
— Э, нималар деяпсиз, азайимхон, беш кетдим сизга-е, ўйлаб қарасам мен мелисалик формасига лойиқ ходим эмас эканман, билгандек ечиб келибман, бошқа киймаганим бўлсин, бир кунимни кўрарман, нима дедингиз?
Кампир амакининг чўнтагини бир зумда шип-шийдон қилди.
— Жаҳли чиқяпти демангу энажон,— деди амаки бир аҳволда. — Ўеч бўлмаса йўлкира беринг, уйга етиб олай.
— Бекорларни айтибсан, мелисадан пул олишмайди, боровур,— деди кампир.