ФИТНА
(ѐки Шайтонваччанинг бугунги «шоу»ни тузоқ деб ўйлаганлари)
Шайтонвачча «шоу»дан қайтиб келгач кампир унга, «кир-кир»лаб», «чиқ-чиқ»лаб кинна солиб қўйди. Яхшиниям, ѐмонниям кўзига тушиб қолдинг, отангга айтаман, тумор қилиб беради, деди. Ота ҳам масжиддан қайтгач узун-узун дуоларни ўқиб, дам солиб қўйди. Энди Ўожи ота оятларни овоз чиқариб ўқимас, набирам эрта кунда ѐдлаб олиб, бир иш кўрсатиб юрмасин, деб қўрқарди. Набираси билан бу масалада вақти-соати етганда, алоҳида шуҚулланишни ўйларди. Ўали уни намозга олиб кириши керак, бундоқ пешонаси саждага тегсин. Ўарф танисин. Аллоҳнинг каломини ўзи ўқийдиган бўлсин. Саводсиз, кўр қорига ўхшаб қолмасин дер эди.
Шом кирди. Ота масжидга чиқиб кетди. Хуфтонни ҳам жамоат билан ўқиб қайтишини айтди. Яна ҳам яхши. Кампир билан набира маза қилиб, сериал кўришади. Отани телевизор билан иши йўқ. Одамнинг ақл-ҳушини ўҚирлайди, деб рўйихушлик бермайди. Аммо уйдагиларни бундан қайтармайди.
Кутилмаганда кинонинг рекламасига 108-канални улаб юборишди. Сочи «малчишка» қилиб олинган ўша диктор қиз: «Яна ўзга сайѐралик чемпион бола ҳақида» деб гап бошлаб қолди.
— Вой ўлай, булар бунча сенга ѐпишиб олишди-а, бошқа ишлари йўқми уларни? Кувни дастаси билан анови хотинни бошига соп қолайми?
— Қўйинг, телевизорни дабдала қиласиз, бувижон, эшитайлик-чи бу гал нима дейишар экан.
«Бугун чемпион яшайдиган Хўжақишлоқда ўзига хос «шоу» бўлиб ўтди. Ўатто унга қўшни қишлоқлардан ҳам томошабинлар келишди. Улар бизнинг кечаги хабаримиздан кейин ўзга сайѐралик билан қизиқиб қолишди. Лекин «шоу»да яна кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлди. Қаранг, чемпион билан мусобақалашаѐтган болалар
66
кутилмаганда бирин-сирин сафдан чиқа бошлашди! Ана, видеотасмани кўриб, ўзингиз гувоҳ бўлинг... Видеотасмада югуриб бораѐтган болалар бирданига ерга калла
қўйиб, ўмбалоқ ошиб, чўзилиб қоларди.
— Вой ўлай, бу нимаси, — деб ҳайрон бўлди кампир ҳам телевизорнинг ичига кириб
кетай деб.
«Жудаям Қайритабиий ҳодиса-а, нимага бундай бўлди, дейсизми», — деб гапида
давом этди диктор қиз, — шошманг, ҳозир видеотасмани секинлатамиз, шунда нималар бўлганини ўзингиз билиб оласиз». Тасма секинлатилганда Шайтонвачча рақибларини усталик билан чалиб йиқитганлари кўриниб қолди. Шайтонвачча жаҳли чиқиб, ўрнидан туриб кетди.
— Сотқин, сўзида турмаган ҳезалак, — деб спорт ўқитувчисини сўкди у. «Шоу» деб менга тузоқ қўйган экан-да бу ўҚри. Мухбирлар йўқ деб мени алдаган экан-да. Шошмай тур. Хотинингни отамга обериб, сени бир чув туширай. Кейин додингни Худога айт!
— Нималар деяпсан яшшамагур, шундоҚам отанг ўлгур овқатга маза кириб қолдими, жойлар ҳам бошқача солиняптими деб жа-а-а киши билмас ис олиб юрибди. Иккаламиз душманлашсак ўзингга қийин бўлади-я, бола, ҳа. Нимага ўзинг ҳам номарднинг ишини қилиб, болаларнинг оѐҚидан чалиб юрибсан?
— Э, бу дунѐ ўзи шунақа, мен чалмасам, мени бошқаси чалади, — деб шанҚиллади Шайтонвачча. Шу пайт дарвоза тақиллаб, Шайтонваччанинг гапи бўлинди. Яна кечаги алкашлар бўлмасин таҚин, деб кампир кув дастасини қидириб қолди. Хайрият улар эмас, спорт ўқитувчиси экан.
— Мени кечиринг, чемпион, — деди у худди Шайтонваччанинг ҳозиргина гўрига Қишт қалаганини эшитиб келгандек. — Узр, минг бора узр. — У қўлини кўксига қўйиб, таъзим қилмоқчи бўлар, лекин хода ютгандек эгила олмас эди. ўўдайганича деди:
— ¤лимдан хабарим бор, бироқ анови Қаламис телеканалдан хабарим йўқ. Улар қишлоҚимизга ин қуриб олишган экан. Кимникига денг? Райимқул алкашникига, ҳа... Йўл-йўлакай билиб келяпман.
— Ана кўрдингми? — деди кампир, — сен бекордан-бекорга устозингни ѐмон отлиқ қилиб ўтирибсан.
— Йўқ холажон, тан олишим керак, менда ҳам айб бор. Набирангиз менга тоби йўқлигини айтди, бир амалланг деб мен қистаб қўймадим,— деб айбдордек бош эгди спорт ўқитувчиси. Кейин Шайтонваччага ҳасрат ва надомат билан қаради. — Ўай майли, — деди у, — бўлар иш бўлди. Ишқилиб, Қораденгиз, сафаригача тузалиб қоласизми, чемпион? Умид қиловурайми? Сиззи баҳонангизда биз ҳам ўшоқларни бир кўриб келайлик.
Шайтонвачча елка қилиб ерга қаради. У ҳамон Ажинашамолнинг кодини эслай олмай гаранг эди. Эсламоқчи бўлиши билан калласи лўқиллай бошларди.
ЁНҒОҚ ПАҚҚА БЎЛДИ
(ѐки Шайтонваччага хотиранинг қайтишию кутилмаганда яна бир фалокатнинг бошланиши)
Ўовлининг этагида бир туп тош ѐнҚоқ бор эди. У бошқа ѐнҚоқлардан кечроқ паққа бўларди. Уни Ўожи ота ҳар йили қоқтириб, хотирасидан шикоят қиладиган намозхонларга улашиб юборар эди. Кампир шуни ҳам сарѐққа қўшиб, сотиб келинг, ҳарна рўзҚорга барака дер эди. Чол унамасди. Барака эҳсонда, дер эди, чол. Кампир

67
набирасининг ўтли-шудли бўлиб қолганини кўриб, ѐнҚоқни унга қоқтириб
олмоқчи бўлди. Ўа, бу йил хомталаш қилгиси келмади. Набирасига ачинган бўлиб деди: — Сен болам, тошѐнҚоқдан беш-олтитасини еб кўр-чи, зора фойдаси тегса. Отанг нуқул тошѐнҚоқ хотирани яхшилайди, дегани деган. Бир нимани биладики, айтади.
Балки бошингни лўқиллаши қолар.
Кампирнинг «хотирани яхшилайди» дегани Шайтонваччанинг калласига чақмоқдек
урилди. Шоша-пиша ѐнҚоқдан бир дўпписини йиҚиб олди. ТошѐнҚоқ деганларини майдалаб еганида бирдан «код»нинг «3» рақами ѐдига тушиб қолди. «Оҳ, — деб юборди у кўзлари ўйнаб, — бу сеҳрли ѐнҚоқ экан-ку. Шайтонвачча баттар шошиб қолди. Кўп ўтмай ҳамма рақамлар ѐдига тушди. «1», «3», «5», «7», «9», «11». У ѐнҚоқ тагида ўзидан- ўзи ўйинга тушиб кетди. Суюнганидан нима қилишини билмай, югуриб борди-да, кампирни чўлпиллатиб юзидан ўпиб олди:
— Акангни бувижониси, айтганингиз рост чиқди. Каллам жойига тушди. ЁнҚоҚимиз сеҳрли ѐнҚоқ экан.
— Айтмадимми, чол ўлгур балони билади деб... Энди ѐнҚоққа чиқиб, биттаям қолдирмай қоқиб бер. Чол жумадан келгунча сарамжонлаб олайлик, бўлмаса ол санга, ол санга, нима қолди Ўасанга бўп кетади бу ѐҚи.
— Бўпти, бувижон, хотирингиз жам бўлсин, биттаям қолдирмай қоқиб оламиз.
Шайтонвачча умрида дарахтга чиқиб на ѐнҚоқ, на жийда қоққан эди. У энди Ажинашамолга тўла-тўкис ишонаѐтган эди. Кодни билиб олди-ку. Чақиради. Битта силкитиб берса, олам гулистон. Тутдек тўкади, қўяди. Ваъдасида турган бўлсин, ишқилиб. Учраша олмаганига ҳам анча бўлиб кетди.
Шайтонвачча Ажинашамолни чақириш учун ѐнҚоқнинг қир учигача чиқиб кетди. Бу ердан бутун қишлоқ кўзга ташланарди. БоҚлар тилла рангда, куз офтоби яхшигина қиздирар, осмон мусаффо. Сокинлик. Ажинашамолни эслатувчи тиқ этган шамол йўқ. Шунинг учун ҳам Шайтонвачча овозини баралла қўйиб бақирди: «1», «3», «5», «7», «9», «11!» Кейин Ажинашамол қайси томондан келар экан деб чор-атрофни кузата бошлади. Аммо ҳадеганда Ажинашамолдан дарак бўлавермади. У «код»ни бир эмас, уч маротаба такрорлади.
— Ўай яшшамагур, мен сени ѐнғоқ санагани чиқарганим йўқ, бўла қолсанг-чи, — шанҚиллади пастдан кампир.
Шу пайт кунчиқар тарафда чанг-тўзон кўтарилди. ОѐҚи ердаю боши осмонда. Шайтонвачча иши юришиб кетганига суюниб, қарсак чалиб юборди. Қора денгиз сафарини эслаб, олам кўзига янаям чиройли кўриниб кетди. ¤зини тўхтата олмай кула бошлади. Ўа-ҳа-ҳа-а-а... ҳаҳ-ҳа-ҳа...
Бундан кампир ўзича ѐмон фол олди:
— Ўай бола, нима бало ѐнҚоқни жини тегдими сенга, ҳали қарсак чаласан, ҳали куласан?
Бу орада Ажинашамол ҳам етиб келди. Бош эгиб Шайтонваччага таъзим қилди. «Буюрсинлар, Хожам, амрларига мунтазирман!» Кампир Ажинашамолнинг овозини эшитдими ѐки ўзини кўриб қолдими, ишқилиб, ўтакаси ѐрилиб, ўзини уйга урди.
— Шундоқ қилгинки,— деди Шайтонвачча Ажинашамолга,— ѐнҚоқнинг ҳосилидан бир дона ҳам қолмасин, бари ерга тушсин. Судралма, бўла қол, ҳадемай жумадан отам келиб қоладилар...
— Амрлари бош устига, Хожам!.. Қу-в-в-в...

68
Ажинашамол ѐнҚоқ меваларини бир зумда дўлдек тўкиб берди. Ўа, шип-
шийдам қилди. Ие, Шайтонвачча қани? Ажинашамол уни ҳам ѐнҚоққа қўшиб қоқиб юборган, ерда чалпак бўлиб ѐтарди.
Шайтонвачча эртасига ўзига келди. Оѐқлари тахтакачда. Иккови болдиридан синибди. Спорт ўқитувчиси устида Қўдайиб туриб олибди. Кўриниши бир аҳволда, касал одамга ўхшайди. У Шайтонваччанинг кўзи очилганини кўриб, дийдиѐ қила кетди:
— Қора денгиз сафари нима бўлади, энди, а, чемпион? Шайтонвачча ѐтган жойида елка қисди.
— Балки у ѐқдан келиб тузатиб кетишар а, нима дедингиз? — деб тепага ишора қилди, спорт ўқитувчиси. У чиқмаган жондан умид деб, бирон-бир мўъжиза юз беришини кутар эди. Шайтонвачча яна бепарво елка қисди. Спорт ўқитувчисининг тоқати тоқ бўлди.
— Сен бола,— деди у Қўдайганича, — мени адойи тамом қилдинг, бу кунимдан ўлганим минг марта яхши эди.
— Сиззи мен эмас, нафсингиз адойи тамом қилди...
— Сени-чи, унда сени ким адойи тамом қилди?— деб шогирдининг чўзилиб ѐтишига ишора қилди устоз.
— Мени ҳам нафсим шу кўйга солди.
— Бекорларни айтибсан,— деди қаердандир пайдо бўлиб қолган кампир, — сени бу кўйга ѐнҚоқнинг жини солди, ҳа. Жинни мана шу кўзларим билан кўриб, овозини эшитмаган бўлсам экан. ¤-ў-ў... деб кампир ҳурпайиб, ваҳима қилди.— ОѐҚи ердаю боши осмони фалакда. Янаям Худо бир сақлади-да, сени.
Кампирнинг ваҳимасидан спорт ўқитувчиси хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, Қўдайганича жуфтакни ростлади.
— Дап бўл! — деди кампир орқасидан қарҚаниб, — қара-я, эчкига жон қайҚуси, қассобга ѐҚ. Ўе, боламнинг олтинларига мазахўрак бўмай ўл! — Кампир Шайтонваччага меҳрибончилик қилди: — Бошинг лўқилламаяптими, болам?
— Йўқ, оѐҚим лўқиллаяпти...
— Отанг бир ѐқларга тоза мўмиѐ қидириб кетди, эрта-индин келиб қолади, бир-икки ичсанг, отдек бўп кетасан. Бола дегани шунақа, йиқилиб-сурилиб, катта бўлади, ҳа!
ТЕЛЕКАНАЛДА ЯНА ШОВ-ШУВ
(ѐки Шайтонвачча яна оғир-оғир ўйларга толиб қолади...)
Шайтонвачча атрофида бўлаѐтган ишларга тушуна олмай ҳайрон эди. ЁнҚоқдан йиқилиши, оѐҚининг синиши, Қора денгиз сафарининг йўққа чиқиши.. Тавба, нимага Ажинашамол пастга тушиб тур, демади? Фаросати етмадимикан? ¤зи-чи ўзи, ўзи нимага калласини ишлатмади. Аҳмоққа ўхшаб, ўзи ўтирган шохга ўзи болта урди. Балки, Ажинашамол ундан ўчини олгандир? Сен мени битта оѐҚимни синдирган эдинг, мен сени иккита оѐҚингни синдираман деб. Шунақа ўч олар экан, нима қиларди уни оламга машҳур қилиб. Энди югура олмайди ҳам. Кураш ҳам тушолмайди. Мақсади нима ўзи, Ажинашамолнинг? ¤зи ҳаммаси яхши бўлаѐтувди-я. Шу телеканал деган орага тушдию ишлар чаппасига кетди. Ўа, бошга битган бало бўлди, телеканал. Нуқул Шайтонваччани фош қилиш билан овора. Гапириб чарчашмайди. Яна Райимберди алкашнинг уйига ин қуриб олганлари-чи. Аслида кеча Ажинашамолга ѐнҚоқ қоқтиришдан олдин Райимберди алкашнинг уйини теп-текис қилиб ташла, деса бўларкан. Ахир уни шармандаю

69
шармисор қилган ҳам шу, алкаш-да. ¤ша калла қўйиб, эсини кирди-чиқди қилиб қўймаганда, Ажинашамолни чақирарди, «шоу» си ҳам шоудек бўларди. Шайтонвачча
яна олқишлар остида қоларди. Томошадан тушган пул арра бўларди.
Шайтонваччанинг хаѐллари чалкашиб кетди. Бирпасда мияси қизиди. Унинг калласи ҳали одам болаларига ўхшаб узоқ хаѐл суришга ўрганмаган эди. Йўқ, деди у ўз фикрига ўзи қарши бориб. Яхшиям «шоу»да Ажинашамолнинг кодини эслай олмадим. Тасвирчилар унга пистирма қўйишган экан. Агарда эслаганимда баттар шармандалик бўларди. Улар даъволарини исботлаб, сохта чемпионлигимни фош қиларди. Бундан кўринадики, Райимберди алкаш унга ѐмонлик қиламан деб яхшилик қилибди. Бу, ҳойнаҳой, Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи шайтонларининг иши бўлса керак? Уларнинг шайтонлари кўп нарсани билишади, қани энди улар билан гаплаша олса. Афсуски Шайтонвачча шайтонлар оламидан узилган. Улар Шайтонваччани кўриши мумкин, бу уларни кўра олмайди. «Думи тугуклар» мадрасасидаги мударрислар айтар эдилар: «Алкашлар, Қийбатчилар билан кўпам ѐвлашманглар, улар ўзимиздан» деб.
Бундан чиқди йиқилиб, оѐҚининг синишида ҳам бир ҳикмат бор экан-да. ЙўҚ-е... Шайтонваччанинг яна мияси қизиб, лўқиллаб кетди. Уйқу элтди. Аммо салдан кейин
кампир уни туртиб уйҚотди:
— Тур, болам, яна сени кўрсатишяпти...
Шайтонвачча кўзларини ишқаб, рўпарасидаги экранга тикилди. Яна нимани
гапиришяпти экан? Гапирмаган нимаси қолди ўзи? Яна ўша сочини «малчишка» қилиб олган диктор қиз жаҚи-жаҚига тегмай дерди:
— Хўжақишлоқда яна кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар бўлиб ўтди. Гап яна ўша «Думи тугуклар» сайѐрасидан келган бола ҳақида. Минг афсуски, биз энди унинг сохтакорликларини ҳеч қачон исбот қила олмасак керак.
— Ажаб бўпти, — деди Шайтонвачча ва деворга суяниб, бемалолроқ ўтириб олди.
— Сабаби сохта чемпион ѐнҚоқдан йиқилиб, бир эмас, иккала оѐҚини ҳам синдириб олди. Бели ҳам лат еган. Боши чайқалган. Хуллас бир қоп гўшт бўлиб ѐтибди.
— Вой исковучлар-ей, дарровда қаттан била қолишди экан? — ўрнидан туриб кетай деди Шайтонвачча, ҳаммаѐҚи зирқираб кетди, — ваҳималарини қаранг, бир қоп гўштмиш...
— Энди, — дея давом этарди диктор, — чемпионимизга Қора денгиз сафари ушалмас орзуга айланди. Лекин каналимизнинг сиз ашаддий ишқибозларига бир сюрприз тайѐрлаб қўйибмиз. Эътиборингизни суратга олинган ноѐб тасвирга қаратамиз. Ўа, диққат қилинг. Ана, ѐнҚоқ дарахтининг у-у-учига чиқиб олган бола қаҳрамонимиз бўлади.
Шайтонвачча экранда ўзини кўриб, ҳайрону лол бўлиб қолди. Вой исковучлар-ей, қачон суратга олишга улгуришди экан?
— Чемпион ѐнҚоқ қоқмоқчими? Биз ҳам шундай деб ўйлаган эдик. Ундоқ бўп чиқмади. Ана у осмону фалакка аланглаб, «Думи тугуклар» сайѐраси билан боҚланмоқчи бўляпти. Бўлмаса дарахтнинг шу қадар у-у-у-чига чиқиб олишдан мақсад нима? Ана, у ўз тилида бир нималар деяпти. Афсуски, овозни узоқдан ѐзиб оладиган аппаратимиз йўқ. Тахминимиз рост бўлиб чиқди. У чиндан ҳам самовий шерикларини чақирган экан. Энди эътиборингизни кунчиқиш тарафга қаратамиз. Ўов кўтарилган чанг-тўзонни кўряпсизми? У шунчаки чанг-тўзон эмас. У Ажинашамолнинг энг каттаси — гирват- торнада бўлади. Олимларнинг айтишларича у баъзи-баъзида шундай қутирадики, ҳатто ер билан космосни бир-бирига боҚлай олади. Диққат қилинг-а, у тўҚри Хўжақишлоққа қараб келяпти. Энди қаҳрамонимизни ҳам эсдан чиқариб қўйманг. Қаранг, у қанчалар

70
хурсанд. ОҚзи қулоҚида. Қўл силкишларига эътибор қилинг. Ўозир торнада етиб келадию, уни даст кўтариб, осмону фалакка олиб чиқиб кетади. Шу билан келгинди шарлатанимиз билан хайрлашамиз. Узр, биз шундай деб тахмин қилган эдик. Минг афсуски, ундай бўлмади. Торнада манзилга етиб келгандан кейин тасвирга тушириб бўлмай қолди. Ўаммаѐқни чанг-тўзон босиб кетди. Афтидан қаҳрамонимиз билан самовий шериклари ўртасида яхшигина савалаш бўлганга ўхшайди. ЁнҚоқнинг танасига эътибор қилинг. Меваси у ѐқда турсин, ҳатто барги ҳам қолмаган. Хуллас, қаҳрамонимизни олиб кетишмади, қайтага бир қоп гўшт қилиб, сафар муддатини чўзиб ташлаб кетишди. Ўали унинг орамизда қиладиган ишлари кўпга ўхшайди. ҚизиҚи шундаки торнада қайси тарафдан келган бўлса, яна ўша тарафга силжиб, кўздан йўқолди. Чемпионимиз айни пайтда оѐҚи тахтакачда, осмонга қараб ѐтган бўлса ажаб эмас.
Бизнинг каналда қолинг ва биз бу мавзуга яна қайтамиз...
— Нималар дейди ўзи булар?— деб кампир Шайтонваччага қаради, — сени тинч
қўйишадими йўқми, вой жаҚинг тушкурлар-ей...
— Қўяверинг бувижон, буни бизнес деб қўйибдилар— деди Шайтонвачча ўзини
хотиржам тутиб.
Бир қараганда кўрсатув Шайтонваччанинг фойдасига ҳал бўлгандек эди. Одам
болалари бунақа сирли нарсаларга барибир ўч бўлишади. Одам гўл, хотиржам, улардек бепарво, баҚрикенг махлуқ йўқ дунѐда...
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки шайтонларнинг Шайтонваччага тан бериб юборишлари)
Бу галги йиҚилиш анча кўтаринки руҳда бошланди. Шохдор раис Одамшайтон ҳақидаги хушхабарларни эшитишга ошиқарди. Шунинг учун «қани бўла қол» дегандек ахборотчига қараб қўйди.
— Вакилимиз, — деди ахборотчи раисга юзланиб, — сизнинг ишончингизни мутлақо оқлай бошлади. Оз кунда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишларни қилиб улгурди. Одам болалари ўн йиллаб ўқийдиган мактабни у бир кундаѐқ поѐнига етказди. Қароқчи устозидан олтинларни шундоқ қайтариб олдики, ҳа, битта ўқ билан бешта қуѐнни урди. Бунақаси тарихимизда бўлмаган. Камига чўрилик ҳам бўлиб олди. Уни шарманда қилиш учун уюштирилган шоудан усталик билан чиқиб кетди.
— Бас,— деди раис дарҚазаб бўлиб,— Одамшайтонимизнинг оѐҚини ким синдирди? Бугун кимнинг думи ечилади?
¤тирганларнинг қулоқлари динг бўлди. Думларини қўлтиққа қисганча, ахборотчига жaвдираб қараб қолишди.
— Менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Билишимча, вакилимизнинг ўзи сабабчи бўлган. Ерга тушиб туриши керак эди. Ажинашамолнинг бунақа нарсаларга фаросати етмайди. У буйруқни бажаради, холос.
— Балки вакилимиздан ўчини олгандир?
— Йўқ, жинлар бировга қўл бердими, тамом, унга қарши исѐн қилмайдилар. Қулдек итоатда бўладилар. Буни ўзингиз ҳам мендан кўра яхши биласиз. Менга қолса, бу масалага бошқачароқ қараган бўлардим.
— Масалан?
— Бир ѐмоннинг бир яхшиси, бир яхшининг бир ѐмони. Майиб бўлишнинг битта яхши томони шундаки, бундан бу ѐҚига одам болалари уни безовта қилишмайди. Биз

71
уни машҳури олам қилиб олдик. Бўлди-да. Мақсадимиз ҳам шу эди. Энди билиб
ишини қилсин.
— Демак, сенлар йиқитгансан, шундайми?
— Биз эмас, аммо шундай бўлишини жудаям хоҳлаган эдик, — деб рост гапирди
ахборотчи.
— Маъқул, — деди раис ўйланиб туриб. Ўайъат аъзолари қўлтиққа босиб ўтирган
думларини қўйиб юборишди.
— Фақат, — деди ахборотчи сўзини тугатиб,— телеканал қаршисида ожиз
қоляпмиз. Вакилимизнинг ишларига Қов бўлиб турибди улар. — Балки унинг ҳам бир яхши тарафи бордир,— деди раис. — Балки, — дейишди ўтирганлар ҳам эркин нафас олиб.