ЧЎРИ МУБОРАК, БУВИЖОН
(ѐки Шайтонваччанинг бир ўқ билан бешинчи қуѐнни ҳам ургани)
Шайтонвачча кабинетдан олтин медални олиб, йўл-йўлакай устознинг айбини бўйнига қўя олмаган анови кишиларни ҳам бошлаб келмоқчи бўлдию, ниятидан қайтди. Битта қаллоб устоз юрса юрибди-да. Шарманда қилганда нима қолади. Яхшиси кеннойини бошлаб бораман.
— Бувижон,— деди Шайтонвачча,— мен сизга олтинларим ҳалол бўлса, бир куни ўз оѐҚи билан юр-и-и-б, кириб келади, деб айтганмидим,— дея кеннойига ишора қилди. Устозни намокоблаб ўтирган кампир ҳеч нарсага тушунмай, кеннойига бошдан-оѐқ қараб:
— Шунга ўхшашроқ бир нималар деган эдинг,— деди.
— Вой ўлай-й-й-й... сиззи ким бу кўйга соп қўйди? — қўрққанидан чапак уриб юборди кеннойи эрини таниб.
— ¤зим, — деди устоз, — ўзимни ўзим шу кўйга солдим.
— Бу нима ѐтиш, қўл-оѐҚингизни ким боҚлади, деяпман?
— Сен хотин гаппи кўпайтирма, тақинчоқларингни ечиб, чемпионга бер, вассалом. — Вой, нимага-а-а?
— Айтганимни қил, нимагалигини кейин айтаман.
— Кута-кута энди етишганимда-я, — кўзларига ѐш олди кеннойи.
— Бўл! Бўмаса эрингни ҳозир кир ўрага тиқворишади, чапагингни чалиб
қолавурасан, худди.
— Хўп-хўп, мана-мана, — деб кеннойи тақинчоқларни ечиб Шайтонваччага узатди.
Шайтонвачча кампирга, кампир шошиб қолганидан нима қилишини билмай, ишончлироқ деб липпасига урди.
— Энди бўлдими, чемпион, ора очиқми? — сўради устоз ѐтган жойида.
— Тилла тишлар-чи, устоз, тилла тишлар, — деди Шайтонвачча кеннойининг оҚзига ишора қилиб.
— Номард экансан...
— Бувижон, теша қаѐқда, ҳозир кеннойининг тишларини битта қўймай қоқиб оламан. Менинг тиллаларим бировнинг оҚзига тилла тиш бўп кетишини хоҳламайман.
— Войдод, — деб эрининг устига ўзини ташлади кеннойи, — бир нима денг, ўлиб қоламан-а, худди.
61
— Шартингни айт? — деди устоз боҚлоқдаги оѐқ-қўлларини силтаб.
— Кеннойини талоқ қиласиз.
— Нима?
— Отамга иккинчи хотин қилиб олиб бераман, бувим қариб қолдилар.
— Вой, майли-майли, Ўожи отага бўлса жон деб тегаман, у киши табаррук зотлар —
деб юборди кеннойи.
— Вой бевафо манжалақи-ей, — инграб юборди устоз. Бу ѐқда кампирники тутиб
кетди:
— Нималар дейди бу яшшамагур, — деб қайдандир топиб келган тешани
Шайтонваччага ўқталиб қолди. — Менга кундош қилмоқчимисан, ҳу турқинг қурсин, ушла тешани, ҳозироқ тишларини қоқиб ол. Эри олдида туриб ликиллашини қаранглар бу фоҳишани. Ўу кўзларинг сузилмай ўлсин, бузиқи.
— Чўрингиз бўлай холажон, илтимос, тишларимга тегманг, — деб кеннойи кампирнинг оѐҚига йиқилди.
Бирдан ҳамма жимиб қолди. Фақат кеннойи «пиқ-пиқ» йиҚлар, говмиш бу машмашаларга бефарқ, ҳафсала билан кавш қайтарар, юмшоқ жаҚи нари-бери бориб келар эди. Кампирнинг аѐлга раҳми келдими, нима дейсан дегандек, Шайтонваччага қаради. Шайтонвачча бош ирҚади:
— Чўри бўлсалар бўла қолсинлар.
— Бўпти, — деди кампир, — пақат ҳаммаси мен айтгандек бўлади. — Бомдод намози вақтида жойни йиҚиб, нонушта тайѐрлайсан — бу бир, пешин намози вақтида келиб белимни уқалаб қўясан — бу икки, аср намозига азон чақирганида кечки овқатга уннаб кетасан — бу уч, хуфтон намози вақтида идиш-товоқларни ювиб, чолим билан менга жойни соласану дап бўласан — бу тўрт. Бу пайтларда чолим масжидда бўлади. Унга турқингни кўрсатмайсан. Уқдингми, ҳу нафс бандалари?
— Хотирингиз жам бўлсин, холажон, бари сиз айтгандек бўлади.
— Бизам келишвосак бўларди, чемпион,— деди устоз ѐтган жойида тўлҚаниб, — шу гаплар шетта қоп кетади-а, иси чиқмайди-а?
— Бу ѐҚи ўзингизга боҚлиқ, устоз, бир-биримизни анча тушуниб қолдик шекилли... — Гап йўқ, йигит кишининг гапи битта бўлади, тавба дедим-ку...
— Келишдик.
Устоз бир амаллаб кийимларини кийиб, одам-башара бўлиб, оҚилхонадан чиқар
экан, хотинидан сўради:
— Яхшилаб қара-чи хотин, олдингидек қошим учмаяптими?
— Э-э-э, — деди хотини эрига қараб, — қошим дейсиз-а, қошиз қоптими, бурнингиз
картошка, оҚзингиз гармошка бўп ѐтибди-ку... Шайтонвачча кампирни ўзича қутлаб қўйди: — Чўри муборак, бувижон!
ҒИЙБАТЧИ КАНАЛ
(ѐки Шайтонваччанинг рост гапириб, яна бошига бало орттириб олганлари)
Шом бўлмасдан Ўожи ота таомланиб, масжидга шошар, кампир жойнамоз устида наридан-бери думалаб, телевизорни ѐқар эди. Она-бола термилишиб телесериал кўришарди. Телесериал Шайтонваччага жудаям ѐқарди. Гоҳ қаҳ-қаҳ отиб кулар, гоҳ чапак чалар, гоҳ думалаб-думалаб, маза қиларди. Баъзан кампирнинг соддалигидан

62
жаҳли чиқар, баъзан раҳми келарди. Нимага деганда сериалнинг қаҳрамонлари нуқул Худонинг айтганини қиляпмиз деб, шайтоннинг айтганини қилишарди. Бу ѐқда кампир: «Ўа, ана шунақа бўпти иш дегани» деб телевизорнинг ичига кириб кетай дерди.
Орада сериал тўхтатилиб, реклама, қисқа хабарлар ҳам бериларди.
Шундай қисқа хабарларнинг бирида сочи «малчишка» қилиб олинган диктор қиз
кутилмаганда Шайтонвачча ҳақида гап очиб қолди.
— ¤смир болалар ўртасидаги мусобақада тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган
xўжақишлоқлик бола ҳақидаги миш-мишлар ростга ўхшаб қолди. Ўа, унинг бошқа сайѐрадан келиб қолганлигига энди гумон йўқ. Ишонмасангиз ушбу тасвирга эътибор қилинг.
Тасвирда узумлари олтиндек товланган сўриток, товуқ катаги, чангдан кимлигини таниб бўлмайдиган бир нусха... (товуқларнинг жонсарак қақаҚлаши, хўрознинг қичқиргани эшитилади). Кейин ҳалиги нусха микрoфонга бошини чўзиб, шанҚиллайди: «Уми, у қип-қизил шарлатaн. Қайдан келганини айтайми? «Думи тугуклар» сайѐрасидан келган. Сизларнинг ҳаммангизни лақиллатиб юрибди».
— Эшитдингизми,— деди диктор ҳайратдан қошларини кериб,— ҳатто қаердан келгани ҳам маълум, «Думи тугуклар» сайѐрасидан! Бу гапларни у билан бир хонадонда яшайдиган бир болакай айтди. Одатда болалар ѐлҚон гапирмайди. Кейин бир- бирларидан сир бекитишмайди. Шунақа, гаплар... шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди... Биз бу мавзуга яна қайтамиз. Бир юз саккизинчи каналда қолинг...
— Вой ўлай, бу нима қилганинг, болам?— деди кампир Шайтонваччага қараб.
— Э, қўяверинг, бувижон, бу ўзи шунақа, олди-қочдилар канали...
Аммо сал ўтмай Шайтонваччанинг бу ҳазили бурнидан чиқди. Ўовлига Райимберди
алкаш билан Дадамирза Қийбатчи кириб келди. Икковини ҳам шайтонлари васваса қилиб бу ерга олиб келган эди. Илгарилари ҳам кўп васваса қилиб, Ўожи ота билан жиққамушт қилмоқчи бўлардию, лекин дурустроқ баҳона топилмас эди. Ўар доим отанинг тақвоси, салобати олдида ожиз бўлиб қолаверишарди. Шайтонвачча келдию бу хонадондан тақво кўтарила бошлади. Ўатто, Ажинашамолнинг болалари ҳам айтган ишни қилмай ҳовлида бемалол сайр қилиб юрадиган одат чиқаришди. Бўлмаса мухбирлар келганда Шайтонвачча товуқ катагини чангитиб ѐтган бўлармиди.
— Ўа-а-а, — деди Райимберди алкаш Шайтонваччанинг гирибонидан олиб, — айбингни хаспўшлаб, шунча вақтдан бери ўзингни жинниликка солиб юрган экансан-да, ҳароми,— деб кайф устида Шайтонваччага калла қўйди. Шайтонвачча ҳеч нарса қила олмай қолди. Ўатто Ажинашамолни ҳам ѐрдамга чақира олмади. Шилқ этиб алкашнинг оѐҚи тагига тушди. ўийбатчи билан алкашнинг шайтонлари зўр келди.
— БоҚланг оѐқ-қўлини Дадамирза, милисага берворамиз, — деди алкаш пишиллаб.
— Иймонсиз ҳожи,— деди Дадамирза, қўйнидан чилвир чиқариб, Шайтонваччанинг оѐқ-қўлини боҚлар экан, — ҳароми болани уйида асраб юрибди-я, бўлмаса ўз кўзим билан кўрганман қизини келгиндилар билан дон олишиб юрганини. Менга тег десам тегмаганиди, мўчаҚар...
Дадамирза ҳам Қирт маст эди. Нима деб, нима қилаѐтганини билмас эди.
Шу пайт Дадамирзанинг бошига оҚир бир нарса «гум» этиб тушдию эси оҚиб, чапга йиқилди. Бундан бехабар алкаш: «Ўов занҚар, кайфинг ошиб қолдими» деб энгашган эди, унинг ҳам бошига бир оҚир нарса тушди: «гум». Энди у ўнг томонга йиқилди. Икки бирдек босқинчининг бошига етган нарса кувнинг дастаси эди. Кув пишавериб кампирнинг қўли бунақа ишларга чапдаст бўлиб кетган эди. Мухбирларни ҳам шу кув дастаси билан тирқиратганди-да!

63
— Тур болам, — деди кампир Шайтонваччани ўзига келтириб, — манови
палакатларни отанг келгунча гумдон қилайлик...
— Кир ўрагами? — сўради Шайтонвачча лўқиллаѐтган бошини силаб.
— Э, кир ўрамни ҳаром қилма булар билан, кўчага...
Дадамирза Қийбатчининг уйи кўчанинг ўнг томонида эди, деворни пайпаслай-
пайпаслай сўкиниб чап томонга қараб кетди, Райимберди алкашнинг уйи чап томонда эди, у эса туртина-суртина, сўкиниб ўнг тарафга қараб кетди. Салдан кейин кўчанинг у боши билан бу бошида бақириқ-чақириқлар, дод-войлар қулоққа чалинди. Улар адашиб, бир-бирининг уйига кириб борганлари аниқ.
— Бу кунларингдан баттар бўлларинг, — деб ҳиринглади кампир бу ѐқда.
Аммо Шайтонвачча куладиган аҳволда эмас эди. Кўнгли айниб, боши гир-гир айланиб, ѐтиб қолди. Кечаси билан босинқираб, гапириб чиқди. Отанинг эрталабки бир- икки куф-суфидан кейингина тинчиб, ухлаб қолди.
ТОМОША
(ѐки Шайтонваччанинг шармандаю шармисор бўлишига бир баҳя қолгани)
Эртасига икки марта Шайтонваччани мактабдан йўқлаб келишди. Спорт ўқитувчиси Қора денгиз сафари олдидан машҚулотларни бошлаб юборган эди. Шайтонваччанинг югуриш у ѐқда турсин, қадам босишга ҳам ҳоли йўқ эди. Индамасанг ерпарчин бўлиб ѐтаверса. Бошини кўтара олмас, боши елкасида ортиқча юкка ўхшарди.
— Боролмайман,— деди Шайтонвачча бош чайқаб.
— Бора қол болам, югурмасанг югурмассан, зора ўртоқларингни кўриб, енгил тортсанг, одам тафтини одам олади. Қара, устозинг барака топкур сигир-бузоқни деб иккита дастѐр ҳам юборибди,— деди кампир, — саломга яраша алик-да, бора қол. Бормасанг дастѐрлар ҳам кетиб қолишади. Икки ўртада менга жавр бўлади, болам.
Шайтонвачча ноилож йўлга тушди. Мактабга бордию, ҳангу манг бўлиб қолди. Стадион тўла одам. Ўамма «Думи тугуклар» сайѐрасининг вакилини томоша қилгани келишибди. Шайтонвачча кўриниши билан гулдурос қарсаклар янграб кетди. Улар чемпионнинг қандай қилиб оѐҚи ерга тегмай чопишини, курашганда рақибларини қандай қилиб чирпирак қилиб ерга отиб уришини ўз кўзлари билан кўргани келишган эди. Спорт ўқитувчиси нимага икки мартадан одам юборди, деса гап бу ѐқда экан. Мусобақа олдидан ўзича «шоу» ўтказмоқчи бўлган кўринади. Топган кунини қаранг. Бир оҚиз маслаҳат солмайдими? Қаердан ҳам анови олди-қочди каналга интервью берди-я. Аҳмоқона иш қилди-да ўзиям. Тилини тийса ўлармиди? Мана оқибати, одамгарчиликдан чиқиб ўтирибди. Шайтонлигини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Эй... шайтонлиги қоптими? ¤зиям на у ѐҚлик, на бу ѐҚлик, аросат.
Спорт ўқитувчиси ҳам Қўдайганича Шайтонваччани қарсак билан кутиб олди. У ўша кунги аччиқтош қўшилган намакобли «муолажа»дан кейин бадани тортишиб, Қўдайиб қолган эди. Ўатто таъзимга ҳам эгила олмасди. Аммо гапирганида энди қоши илгаригидек учмас, жиддий тортиб қолган эди. Одамлар орасида қошини торттириб кепти деган гаплар тарқалган эди.
— Қалай, машҚулотларга тайѐрмисиз, чемпион, — деди у Шайтонваччага Қўдайганича қараб.
— Йўқ, — деб бош чайқади Шайтонвачча, — касалман, бошим отилиб кетай деяпти.

64
— Бе, — деди у кулиб,— сиздақалар касал бўлар эканми, қаранг, одамлар сиззи
деб ким билади қайлардан келиб ўтиришибди. — Кейин секин қулоҚига шипшиди,— белат ҳам сотганмиз, ҳа, бу ѐҚи тенгшерик, астойдил бўлинг. Йўқ десангиз оломон аяб ўтирмайди. Пуллари куйган. Мол аччиҚи, жон аччиҚи. Бошни қўя туринг, оѐқ жойидами, оѐқ, шундан келинг. Мусобақани югуришдан бошлаймиз, кураш тушмасангиз тушмассиз...
— Э, сиз оѐқ билан бошнинг фарқига бормайсизми, ҳали? — ачитди Шайтонвачча. У ўзини худди қопқонга тушиб қолгандек сеза бошлади. Энди нима қилади? Ажинашамолни ѐрдамга чақиради, бошқа иложи йўқ. Бу сир Қора денгизга боргунча ошкор бўлмай тургани яхши эди. Шу тобда нима қила олади, осмон йироқ, ер қаттиқ. Шайтонвачча битта нарсадан қўрқаѐтган эди. У ҳам бўлса мухбирлар. Ёманам у билан ўчакишиб қолишди-да. Қанчадан-қанча режаларини барбод қилиб ташлашяпти. Улардан қутулишнинг иложи бормикан?
— Тасвирчилар йўқми,— деб сўради у.
— Йўқ, бу одамлар кечаги кўрсатувдан кейин сизни кўргани келишган. Ростми, ѐлҚонми деб. Нима бўлганда ҳам чемпионлик номингизни оқлашингиз керак бўлди. Бу шоудан мухбирларнинг хабари йўқ, менга ишонаверинг...
— Яхши,— деди Шайтонвачча бошини ушлаб,— бир иложини қиламиз.
— Яшанг, чемпион, гап бундоқ бўпти. Рухсат беринг, мусобақани бошлай бўлмаса? — Бошлайверинг.
— Диққат, диққат, — деди спорт ўқитувчиси Қўдайганича микрофонни оҚзига
тутиб, — ҳозир уч минг метр масофага югуриш бўйича мусобақа ўтказилади. Майдонга чемпион билан беллашиш учун бир гуруҳ спортчилар таклиф этилади.
Оѐқлари узун-узун, бир-биридан чаққон, қотма баланд бўйли болалар югуриш йўлакчасида пайдо бўлишди.
– Одатда, — деди спорт ўқитувчиси шартларни эълон қилган бўлиб, — иштирокчилар уч минг метр масофани босиб ўтиш учун стадионни ўн марта айланиб чиқишлари керак. Чемпионимизнинг Қоятда учқурликларини ҳисобга олиб, қуйидаги шартларни лозим деб топдик. Чемпионимизнинг рақиблари стадионни тўққиз марта айланиб чиққунларича, чемпионимиз дам олиб турадилар. ¤нинчи айланишларида уларга қўшилиб, ўн марта айланишга улгурадилар ва маррага биринчилардан бўлиб етиб келадилар...
Стадион ҳайратдан бир гувиллаб олди. Бу ақлга сиҚмайдиган шарт эди. Шахматчилар тили билан айтганда битта шоҳ бутун бошли пиѐдаларга қарши ўйнаб мот қилиши ѐки бўлмаса бир нечта полвон кўтарган тошни жам қилиб, битта полвон кўтариши керак дегани эди.
Шундай қилиб мусобақа бошланди. Шайтонвачча югуриш чизиҚида турганича, бировни кутгандек нуқул осмонга аланглар эди. Стадион тепасида эса куз булутлари тўп- тўп бўлиб сузиб юрар, офтоб гоҳ булутлар орасига беркиниб, гоҳ чарақлаб нур сочар эди. Томошабинларнинг фикри ѐди Шайтонваччада. Унинг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатишади. Бирон-бир Қайритабиий ҳолни кўриб қолармиканман, деб ўйлашади. Аммо ҳамма қатори, тўпори, найнoвроқ қишлоқ боласи турганини кўриб: «Бошқа сайѐраликлар ҳам ўзимизга ўхшаган бўлар экан-да» деб қўйишади. Югуриш дақиқалари яқинлашгани сари Шайтонвачча асабийлаша бошлади. У аксига олиб ҳалидан бери Ажинашамолнинг кодини эслай олмаѐтган эди. Калласига «1»дан бошқа рақам келмас эди. Бу кўргилик ҳам бор экан-да ҳали унга? Қизиқ, сўзларини эслаяпти: «Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, болта, тешангни олиб югур!» Бу сўзларни у шошганидан

65
минг мартача айтиб юбордиѐв. Ажинашамолдан дарак йўқ. Кеча анави Райим алкаш калла қўйганда, миясининг рақамлар сақланадиган уяси шикаст еганга
ўхшайди. Бу ѐҚи нима бўлади, энди?. Эси қайтиб жойига келармикан?... Келмаса-я? Спорт ўқитувчиси Шайтонваччанинг аҳволидан бехабар, дабдаба билан югуришга рухсат бериб юборди. Томошабинлар шу дақиқани интизорлик билан кутишар эди. Спорт ўқитувчиси Қўдайганича, қўлини пешонасига қўйиб, стадион бўйлаб кўз ташлади. У ўзича стадионда қуюндек чирпирак бўлиб айланаѐтган чемпионни кўрмоқчи бўларди. Чемпион бўлса, ҳатто, стадионни тўққиз марта айланиб, ҳолдан тойган рақибларини ҳам орқада қолдира олмай, шунчаки лўкиллаб борарди. Рақиблари унга қараб-қараб қўйишар, ўзларича елка қисиб, ҳайрон бўлишарди. Шайтонвачча шу сўнгги дақиқаларда ҳам Ажинашамолдан мадад кутди. Охири бўлмади. Қараса, шармандаю-шармисор бўладиган. Устози айтмоқчи бу оломон уни соҚ қўймайди. Шайтонваччанинг шайтонлиги тутди. Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз бера бошлади. Шайтонваччанинг ѐн- веридаги рақиблари оѐқлари чалишиб, ўзидан-ўзи тўнтарилиб тушаверди. Бирдан стадионни томошабинларнинг қийқириҚи босиб кетди. Шайтонвачча бундоқ ўгирилиб орқасига қараса югуриш йўлакчасида сўппайиб, бир ўзи қопти. Шундан кейин у маррага бемалол ўзи етиб келди. Томошабинлар тинимсиз қийқиришар, сўкинишар... «Шоу»дан ким рози, ким норози... Спорт ўқитувчиси Қўдайганича у ѐқдан-бу ѐққа юрар, нималар
бўлаѐтганини тушуна олмай, ҳайрон эди...