ОЙИМСУПУРГИЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг Ажинашамол болаларини қандай қилиб ишга солиб қўйганлари)
Шайтонвачча ҳовлини супуриб, эндигина товуқ катагига ўтган эди, оѐҚи тагида иккита ажинашамол пилдираб қолди. Ва бараварига шовқинлашди:
53
— Ассалому алайкум эй отамнинг хожаси!
Шайтонвачча олдинига бир чўчиб тушди. Кейин Ажинашамолнинг ваъдасини эслаб, уларга ақл берган бўлди:
— Бундоқ йўталиб-пўталиб келсаларинг бўлмайдими, одамни чўчитвордиларинг-ку?
— Йўқ,— дейишди улар бараварига чулдираб,— биз йўтала олмаймиз, йўталсак ҳаво бошқа ѐҚимиздан чиқиб кетади.
— Ола, ҳалитдан шунақа бўп қолдиларингми?
— Йўқ, биз илгаритдан шунақамиз,— яна чулдирашди улар.
— Ўей, биттанг гапир, нима сенларнинг киндигинг бирми?
— Ўеч иложи йўқ, калламиз бошқа-бошқаю кекирдагимиз битта, биз эгизаклармиз. — Оббо, бу ѐҚидан ҳам берган экану, оталаринг қалай?— атайлаб сўради
Шайтонвачча.
— Яхшимас...
— Биламан, ўзидан кўрсин. Хўш, оналаринг қалай?
— Онамлар сиззи қарҚаб ѐтибди.
— Буни ҳам биламан, чўлоқ эр кимга керак. Айтганларимни қилмасаларинг,
сенларни ҳам оѐҚингни синдираман.
Шу пайт бирдан катакнинг ичи чангу тўзонга тўлиб кетди. Товуқлар қақаҚлаб, бир
қучоқ пахтадек у ѐқдан-бу ѐққа уча бошлади.
— Ўазиллашдим, тўхтатларинг,— деди Шайтонвачча жон ҳолатда.
— Билиб қўйинг, биз ѐш жинлармиз, бўлар-бўлмасга ўзимизни хўрлатиб
қўймаймиз,— дейишди улар боягидек чулдираб.
Ўаҳ деди, Шайтонвачча ўзини-ўзи койиб, булар билан майдалашиб ўтиргунча ишни
буюриб қўйиб, ҳуштагимни чал-е-е-б ўтирмайманми?
— Ишни кўрсатинг, хўжайин,— дейишди жинваччалар бараварига.
— Хўп, — деди Шайтонвачча шоша-пиша, — олдин ҳовлини чинни-чироқ
қиласанлар, кейин мана шу катакка ўтасанлар. Ана ундан кейин сигирга ўт юлиб, оѐҚимни уқалаб қўясанлар, бўлдими?
— Бўлмади!
— Нимаси бўлмади?.. — аччиҚи чиққанлигини билдириб ер тепинди Шайтонвачча. — Биз ойимсупургилармиз, супyришни биламиз, ўт юлишни, оѐқ уқалашни
билмаймиз.
— Билмасаларинг билдираман, ҳеч ким онасининг қорнидан ўрганиб тушмаган.
— Йўқ дедикми, йўқ — деб жинваччалар яна чангитишни бошлашаѐтган эди,
Шайтонвачча кўна қолди.
— Келишдик, келишдик, — деди у шартга кўниб, — қайсарликларинг менга ѐқди,
ўзимам шунақароқман, фақат қилган ишларингни биров билиб, биров билмасин.
— Биз супир-сидирни офтоб чиққунча қилиб қўямиз, одам болаларига ўхшаб
Қафлат босиб ѐтмаймиз.
— Баракалла, иш дегани бундоқ бўпти...
Шундай қилиб Шайтонвачча ҳовлидаги ишларнинг биттасидан осонгина қутyлди.
Ойимсупургилар бирам тиниб-тинчимас экан, олдин пилдираволиб ахлатларни бир жойга тўплашади, кейин бир кўтаришда осмону фалакка олиб чиқиб, кўча-кўйгами, қўшниникигами, фарқи йўқ, сочиб юборишади... Энди Шайтонвачча тинкасини қуритаѐтган сигир-бузоқлардан қутулиш йўлини ўйлай бошлади.
ҚОПҚОН

54
(ѐки «устоз»нинг пешонасига
битган қасоскор жин)
Спорт ўқитувчиси бу галги мусобақадан қуппа-қуруқ қайтди. Қишлоқда олдингидай карнай-сурнайлар чалинмади. Устоз бошқа шогирдларига ҳаддан зиѐд ишониб, Шайтонваччани бу мусобақага олиб кетмаган эди. Бекор қилди. Омадлари келмади. Буни устига Шайтонваччадан тилла медалларни олганлар унга бир дунѐ ташвиш тайѐрлаб қўйишган эди. Уни ўртага олиб, қаллобдан олиб қаллобга солишди. У деб кўришди, бу деб кўришди, барибир бўйнига айбини қўйиша олмади. Спорт ўқитувчиси «мен қаттан билай» деб елка қисиб тураверди. «Ана боринглар-да медаль берганларни судга беринглар» деб, сувдан қуруқ чиқди. Медаль берганлар юртларига кетиб бўлган эдилар. Бу жанжалларга Шайтонвачча ҳам, кампир ҳам аралашмади. Улар «жанг»нинг бошқачароқ режасини тузиб қўйишган эди. Устозни бир кунмас бир кун ўз оѐҚи билан ҳузурларига кириб келишини кутишар эди. У ахир шогирдларини «пишириш» учун кампирдан дарс олиши керак эди-да. Олдинда Қора денгиз сафари турибди ахир. Бу сафардан ҳам устоз анча-мунча олтин медаллар кутяпти. ¤рганган кўнгил ўртанса тўймас, дейдилар.
Ниҳоят спорт ўқитувчиси кампирга рўпара бўлди.
— Холажон,— деди у тавозе билан,— олдингизга бош эгиб келдим, шогирдларимни неварангизга ўхшатиб пиширмасак бўлмайди. Бу гал йўлкираю еган овқатлариниям оқлашмади, номардлар. Қайтага ҳамманинг оҚзида сизнинг набирангиз. Нимага чемпионни обкелмадингиз?— деб қулоқни қоматга келтиришди. Спорт юлдузлари фақат халқаро мусобақаларга боради, деб зўрҚа қутулдим. Телевизорни кўрдингизми, холажон, телевизорни, ваҳ, топган гапларини қаранг. Неварангиз бошқа сайѐраликмиш... — У хо- холаб, кулиб чаккасини қашиб қўйди. – Бу бари кўролмасликдан, холажон. Биззи соҳада ҳам бунақалар жуда кўп...
Шайтонвачча илгари эътибор қилмаган экан. Устози икки гапнинг бирида қошини учириб гапирар экан. Яна иккала қоши қалдирҚочнинг қанотига ўхшаб баравар учади. Худди рўпарасида турган одамга бир нималарни ваъда қилаѐтгандек. Шайтонвачча бу қош учиришларни қизиқиб кузатар, устози тўхтамай жаврар эди. –Шу десангиз, холажон, нуқул шогирдингизни қандоқ қилиб чопаҚон қилдингиз, қандоқ қилиб у полвон бўп қолган, деб ижикилашгани ижикилашган. Сиззи муолажаларингизни айтиб бўладими, уларга?
— Эшитдим, жа меникини ўзингники қилиб гапирдинг... уятинг ҳам йўқ экан.
— Э, ташвиш қилманг, барибир ҳеч нарсага тушунишмади, шунчаки лақиллатдим. Кампир ҳам спорт ўқитувчисининг қошлари бир нимага ишора қилгандек учиб-учиб
қўяѐтганини пайқаб қолди. Бу боламни бекитиқча бирон-бир гапи борга ўхшайди, шогирдидан ийманяпти шекилли, деб кампир Шайтонваччани ишга буюрди:
— Бор болам, узумнинг офтоб еган, офтоб еган жойидан узиб келиб, устозингни бир меҳмон қилгин-чи.
Шайтонвачча нари кетиши билан кампир ҳам спорт ўқитувчисига қараб устма-уст қош учирди:
— Гапир, нима дейсиз?
— Шу, машҚулотларни тезроқ бошласак, девдим-да, холажон,— деди у мақсадга кўчиб.
— Бошқа гапинг йўқми?

55
— ЙўҚ-а...
— Нимага ҳалидан бери менга қошингни учириб ѐтибсан, ҳезалакка ўхшаб?
Спорт ўқитувчиси қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. Бечора бир кулсанг ўн йиҚларсан
деганларидек, олдинда ўзини нималар кутаѐтганини билмас эди.
— Қошимми айтяпсизми, холажон, нуқул ҳамма шунақа дейди. ¤зи шунақа, онадан
туҚма...
— Қўй-е, Худо урди, кетди, қайси бола онасининг қорнидан қошини учириб
тушибди, сен тушсанг?
Шайтонвачча бу сирни аллақачоноқ пайқаб улгурган эди. У қўлидаги олтиндек
товланиб турган бир лаган узумни устозининг олдига қўяр экан, деди:
— Қошингизни учиши туҚма эмас устоз, онангизни тек қўйинг, бу ерда бошқа гап
бор.
— А, қанақа гап?— ҳайрон бўлди устоз.
— Пешонангизда битта қоп-қора жин ўтирибди!
Спорт ўқитувчиси бир Шайтонваччага, бир кампирга қараб, худди жинни
кўрмоқчидек кўзи Қилай тортиб тепалади.
— Ўазиллашманг, чемпион, одам чўчиркан...
— Одобли шогирдлар устозлари билан ҳазиллашмайдилар,— деди Шайтонвачча.
— Вой, ишонаверинг болам, ишонаверинг, неварам ўша сиз гувоҳ бўлган
муолажадан кейин шунақа, кўрадиган бўп қолган. Ўа, азайимхон. Фақат биз буни сир сақлаб турибмиз. Бўлмаса аллақачаноқ эшигимизнинг таги ўчирит бўп кетарди, ўчирит.
— ЙўҚ-е...— деб устоз Шайтонваччадан нари сурилиб ўтирди.
— Ишонмасангиз, илгари нима воқеа рўй берганини, қошингиз нимага учадиган бўп қолганини жинни ўзидан сўраймиз, устоз,— деди Шайтонвачча. Шундай деб у устозга қараб сурилди. Устоз чўчиб ўзини орқага ташлади. Шайтонвачча унинг башарасига шундоқ тикилди-ки, кўзлари совуқдан-совуқ йилтираб кетди. Бу ҳақиқий шайтоннинг кўзи эди. Устоз қўрққанидан, тараша бўп қолди.
— Гапир, ҳов шайтоннинг урҚочиси, устознинг пешонасида нима қилиб ўтирибсан, бир чертиб, бурнингни пучуқ қилиб қўяйми,— деди Шайтонвачча ҳезланиб. У ѐқдан бир ишора бўлди шекилли:
— Нима дединг,— деб Шайтонвачча қулоҚини устознинг пешонасига олиб бориб, анчагача «ҳа», «ҳим»лаб бош қимирлатиб турди. Кейин жиркангандек ўзини устоздан нари олиб қочди-да, деди:
— Воқеа бундоқ бўлган экан, устоз. Сиз болалигингизда жудаям куйдирмажон, безори, қайсар, шумтака бўлган экансиз. Онангиз бечора сизга шомдан кейин кўчага чиқма, жинлар тўзҚийдиган пайт бўп қолди, зарари тегиб қолиши мумкин деб, кўп тайинлар эканлар. Сиз бўлса қулоқ солмас экансиз. Охири шундоқ бўптики, шом пайти кўчага ўйнагани чиқиб, жиннинг боласини босиб, майиб қилибсиз. Онаси бу мажруҳ болани бошимга ураманми деб, уни олиб бошингизга урибди. Шу-шу жиннинг боласи пешонангизга ѐпишиб қопти. ¤шандан бери у кўзингга қараб юрсанг ўлармидинг, мени бир умрга дабдала қилдинг-ку деб, икки қовоҚингизнинг остига тепгани-тепган экан. Шунга қошингиз ҳам учгани-учган экан. Ана шунақа гаплар, устоз.
— Э-э-э,— деди спорт ўқитувчиси,— жа оширвордингизми, чемпион.
— Бувижон, — деди Шайтонвачча кампирга юзланиб,— қошингизга ўсма қўядиган ойнагингизни бериб туринг, ҳозир жинларини кўзларига кўрсатиб қўяман.
— Қўй-е, яна юраги ѐрилиб-нетиб, товонига қолмайлик, болам. Жўжабирдек жон-а?

56
— Ойнагингизни менга берворинг-чи, холажон— дея спорт ўқитувчиси кампирга
қўлини чўзди. Кампир камзулининг чўнтагига қўл тиқиб узоқ тимирскиланди-да, ахири бир парча синиқ кўзгуни олиб унга узатар экан: — Қара, синдириб қўйма яна, худди тўлайсан-а, — деб қўйди.
Кампир ҳам ростанмикан, деб спорт ўқитувчисининг орқасига ўтди. Жинлар қанақа бўлишини кампир ҳам кўргиси келарди. Жинлар билан ундоқ эдию, бундоқ эди деб гаплашишни билардию ўзини кўрмаган эди. Спорт ўқитувчисининг ранги қути ўчиб, кўзгуга тикилар экан, қўли титрай бошлади.
Шайтонвачча устозининг пешонасига пешонасини тираб, ўшқира кетди:
— Ўов шайтоннинг урҚочиси, устознинг қовоҚига тепгину шундоҚлигича ушлаб тур, устоз бир ўзларини ўзлари кўриб олсинлар.
Бу гапдан кейин устознинг қошлари тепага кўтарилдию, пешонада қоракуядек қотди. Кўзнинг қорачиҚи орқага кетиб, оқи чиқиб, ўлган бузоқнинг кўзига ўхшаб қолди. Бурун дегани танқайди, юз супрага ўхшаб сўмрайди. ОҚиз ўра, тишлар бузилган қўра...
Кампир қани деб устознинг елкаси оша кўзгуга қарадию устознинг афти башарасини кўриб, жин деб ўйлаб ўзидан кетиб, йиқилди. Устоз кўзгуда жинни кўряптими, ўзини кўряптими, тушуна олмай қолди. ҚовоҚи борган сари орқага тортиб, кўзи ўйилиб, бурнининг катаклари керилиб борарди...
Шайтонвачча энди жинга буйруқ бера бошлади: «Теп, бир-икки-уч тушир, уч-икки- бир, теп...» Жин унинг айтганларини бажарар, устознинг қоши буйруққа қараб, гоҳ учар, гоҳ тушар эди.
— Бўлди, бўлди, тавба қилдим,— деб устоз кўзгуни отиб юборди. Бирдан ҳўнграб, ѐш боладек йиҚлай бошлади. Анча йиҚлади. Тўйиб-тўйиб йиҚлади. Афсус ва надомат билан йиҚлади. Айтиб-айтиб йиҚлади: — Вой, пешонам қурсин, нимага омадим юрмайди десам... Мен қайсар болангизни кечиринг онажон! Гапингизга кириб, шом пайтлари дайдимай, уйда ўтирсам ўлармидим. Бу кўргиликлар бўлмасмиди... Аҳ-аҳ-а-ҳ- ҳ-ҳ...
Шайтонвачча сув сепиб, устозни ҳам, кампирни ҳам ўзига келтирди...
ОЛТИНЛАРУ ОЛТИНЛАР...
(ѐки Шайтонваччанинг бир ўқ билан тўртта қуѐнни ургани)
— Дийдиѐни бас қилинг, устоз. Пешонангизга битган жин бизга таржимаи холингизни айтиб берди. Раҳмат унга, ташаккур. Энди таомилини қилиб қўймасак бўлмайди...
— Шу, чўнтакни сал мазаси йўқроқ-да, чемпион. Кеннойингизни одати чатоқ, чўнтакни қоқиб олмасдан кўчага чиқармайди.
— Хаѐлингиз дарровда чўнтакка кетмасин. Жинларнинг таомили бўлакча бўлади. Уларнинг яхшилигига яраша ѐмонлик қилиб қўйиш керак. Бўлмаса ўрнига тушмайди. Бирпас чидаб турасиз, жинчанинг бурунчасини пучуқ қилиб қўямиз. Бечорани мажруҳлиги етмагандек энди пучуқ ҳам бўп қолади. Шайтонвачча ўрта бармоҚини бош бармоҚининг тагига олиб, ҳам одамий, ҳам шайтоний кучларини битта қилиб шундоқ чертдики, калла демаган тарсиллаб буклама пичоқдек бир бориб келди. Устознинг кўзларидан ўт чақнаб, миясига биров болта билан туширгандек бўлди.

57
— Ваҳ,— деди Шайтонвачча афсус ва
кетдим-ку, устоз. Кечирасиз-да энди. — Ўа, бурнинг қурсин жиртаймай, сени, — деб жинни койиган бўлди Шайтонвачча. ¤зи буни бурнидан бошқа ҳеч вақоси ҳам йўқ экан. Ўавониям бурнидан олиб, овқатниям бурнидан ейдими, дейман. Ўали ахлатниям бурнидан чиқарса керак. Қаранг-а, устоз ҳаммаси битта жойда. Биззикини қаранг, бири боҚда бўлса, бири тоҚда... Бошқатдан чертамиз, энди. — Ўаҳ, сезиб қолди, тутқич бермаяпти. Пешонангиз ҳам бор экан, устоз, камбаҚалнинг ҳовлисидек. Шу, ойболтанинг орқаси тузукроқмикан-а, устоз, — деди Шайтонвачча, — бира тўласи жиндан қутyлиб қўя қолардингиз.
— Ойболтани орқаси дейсизми, қўйинг-е, бошқа йўлини қилинг, илтимос...
— Бошқа йўли дейсизми?— деб Шайтонвачча кампирга қаради. Кампир боягидан анча ўзига келиб қолган, устоз билан шогирд ўртасидаги чертмак ўйинини тoмоша қилиб ўтирарди. — Сиз нима дейсиз, бувижон, бошқа йўлини билсангиз айтинг?
— Йўли муолажа-да, бошқа йўли йўқ,— деди кампир. Локин менга ишонманглар, юрагим теракнинг баргидек титраб турибди. Қуриб кетсин, жин деганинглар ўтакамни ѐрди.
— Яхши бўларкан,— деди устоз хурсанд бўлиб,— бир ўқ билан иккита қуѐнни урар эканмиз.
— Иккита қуѐн нима бўпти,— деди Шайтонвачча устознинг ўз хоҳиши билан қопқонга тушганидан хурсанд бўлиб,— бир ўқ билан учта қуѐнни урамиз. Биринчидан жинларнинг таомили ўрнига тушади, иккинчидан жин сизни ташлаб кетади, учинчидан менга ўхшаб «пишасиз».
— Оҳ, тилизга шакар, қанийди, мени ҳам югурганда оѐҚим, курашганда курагим ерга тегмаса,— деб спорт ўқитувчиси пешонасини силаб қўйди. Кейин кампирга ялинди:
— Йўқ деманг, холажон, ҳақини яхшигина оласиз, муолажангизни бошлай қолинг.
— Хўп денг, бувижон, устознинг ҳурматлари бор ахир,— деб Шайтонвачча кампирга кўз қисиб қўйди.
— Қўймадиларинг, қўймадиларинг-да,— дея кампир таранг қилиб ўрнидан турди. Кейин устознинг қўлига токқайчи бериб, боҚ этагига бошлади. Пичоқнинг сопи ўзидан чиқсин, деди. Устоз беҳининг етти дона майда саваҚидан, етти дона катта саваҚидан ҳафсала билан кесди. Кампир Шайтонваччани муолажага онадан туҚма қилиб, яланҚоч қилиб тортган эди. Устозга раҳм қилди. Калта иштонда қолдирди. ¤зиям эти устихонига ѐпишган, тарашадек экан. «Ов, бу одамни урадиган жойи ҳам йўқ-ку, қоқ суяк» деб қўйди кампир ичида.
Устозни Шайтонваччага ўхшаб устунга чирмаб ташламади, оѐқ-қўлини боҚлаб, шундоқ бўйра устига дум қилиб ѐтқизиб қўйди. Кампир одатдагидек ундоҚиди- бундоҚиди деб жин билан гаплашишга тушиб кетди:
— Ўай жин деяпман, мусурмон бўлсанг ҳам, кофир бўлсанг ҳам мени яхшилаб эшит. Сенга саломларим бўлсин. Билиб қўй «Салом» бу Аллоҳимнинг исми. Гап шундаки, қандай бўлмасин бу боламнинг танасидан чиқиб кет. Эркак кишини ўз ҳолига қўй. Қошини учировурма. Айб бўлади-я. Билган ундоқ дейди, билмаган бундоқ. Қўй оҚзидан чўп олмаган, бировнинг ҳақига хиѐнат қилмаган, шайтон йўлларига юрмаган, симѐҚочдек тўппа-тўҚри боламда нима гуноҳ? Болалигидаги шўхлигини айтасанми? Ўа энди, болаликда нималар бўлмайди. Шунга шунчами? Билмаган-да, билса бемаҳалда кўчаларда тентираб юрармиди. Сен билан ѐвлашармиди? Бир чеккаси ўзингдан ҳам ўтган. ОѐҚининг тагида ўралашиб нима қилардинг? Энди бўлар иш бўлган, бўѐҚи синган. ¤лгунча қасос олишми? Йў-ў-ў, йў-ў-ў, бу инсофданмас... ¤Қри бўл, Қар бўл,
надомат билан, — мўлжалдан тойиб

58
инсоф билан бўл, деганлар... Сен ундан кўра қорни катта бойларга бор, қон ялаган қассобларга бор, пулни-пулга никоҳлаб, пул туҚдираѐтган сутхўрларга бор... Закотни Худодан яширадиган, хайри-эҳсон қилмайдиган нокасларга бор. Ўа, бу боламни ўз ҳолига қўй, қара, қонини сўровриб қоқсуяк қип қўйибсан-ку... Чиқасанми, йўқми? Йўқ
дейсанми? Унда ўзингдан кўр. Аяб ўтириш йўқ...
Кампир шундай деб, жазавага тушиб, устозни савалай кетди. Ўа-ҳув..., ҳа-ҳув...
— Вой холажон, секинроқ-секинроқ-да,— деб додлаб юборди устоз. Овози худди
ўрадан чиққандек бўлди. Кампир устозни на эшитарди, на дод-войига қулоқ соларди. Бирпасда устоз товонидан то елкасигача матросча кўйлак кийгандек бўлиб қолди. Йўл- йўл изларики, ҳар бири ўқлоҚидек-ўқлоҚидек...
— Бўлди, бувижон,— деди Шайтонвачча кампирнинг қўлидан ушлаб, — орқаларини дабдала қивордингиз, энди олдиларини ўгириш керак. Ахир жин устознинг пешонасида- ку, эсингиздан чиқдими?
— Эй, менга барибир...
— Шунақайкан, орқамда нима қилиб юрибсизлар?— бўкирди устоз жон аччиҚида дум ѐтганича.
— Э, кабобниям айлантириб пиширади-да, болам,— деди кампир нафаси оҚзига тиқилиб. – Устозингни айлантир, олдини тепага қил,— буюрди кампир Шайтонваччага.
Шайтонвачча Қўлани думалатгандек, бир амаллаб устозни чалқанча қилди.
— Ов-в-в...— деди кампир юзини тескари буриб, — мен эркак кишининг олдига уролмайман, ма ўзинг ур, — деб гавронлар боҚламини Шайтонваччага тутди кампир,— кучинг кўп.
— Ахир, булар устозим бўладилар-ку, бувижон, қандоқ бўларкин?
— Кечиринг устоз дегин-да, уровур.
— Энди устоз, айбга буюрмайсиз-да,— деди Шайтонвачча қўлини кўксига қўйиб, —
муолажани оѐҚингиздан бошлайману тепага чиққанда башарангизга ҳам тушириб қоламан. Шундай қилмаса, бўлмайди. Ахир жин пешонада-да. Қаттан кирган бўлса ўшаттан чиқиб кетиши керак, у шайтонни урҚочиси.
— Э, билганингизни қилинг, чемпион, — ингради устоз.
Шайтонвачча ҳар сафар «ҳаҳ» деб гавронни ҳавода ўйнатиб туширганда, устознинг оҚзидан «ваҳ» деб тутун чиқиб кетарди. Айниқса, сондан ўтиб, киндикдан пастига тушганида устоз шундоқ чинқириб юбордики, оҚилхонанинг бир чеккасида кaвш қайтариб ѐтган говмиш ҳам чўчиб, ўрнидан туриб кетди. Нариги хонадаги эгизак бузоқлар маъраб, катакдаги товуқлар қақаҚлаб, бобохўроз ваҳима ичида устма-уст қичқириб юборди. Устоз ѐтган жойида акашак бўлди-қолди.
— Айбга буюрмайсиз, устоз, гаврон ҳамма жойга бирдек тегмаса бўлмайди. Эми шунақа.
Нимагадир устоз жон таслим қилгандек чурқ этмади. Гаврон қорин устида бир-икки пўкиллади-да, башарага етди. Устоз ўзидан кетиб бўлган эди. Шайтонвачча башарасига шундай туширдики, устознинг кўзлари «ярқ» этиб, очилиб кетди. Шунда унинг кўзлари тепасида чақчайиб турган Шайтонваччанинг кўзларига тушди. Шайтонвачча бўлса емоҚда-ичмоҚда бўлиб деди:
— Олтинлар қани, аблаҳ?
Бу муомаладан кейин устоз бирдан оҚриқларни унутди. ¤з оѐҚи билан қопқонга тушганини билиб қолди. Аммо энди кеч. Оѐқ-қўли кишанда. ¤з инон-ихтиѐри билан боҚлатди.
— Қанақа олтинлар? — тили ҳам калимага келиб қолди устозни.

59
— Менинг олтинларим, ҳе шайтондан тарқаган, устози қаллоб...
— ¤зинг инъом қилиб юборибсан-ку, мен қаттан билай.
— Сени шарманда қилиш учун атай инъом қилдим, қароқчи. Олтинларнинг ҳар бирига тиш босиб, мухрлаб қўйган эдим, ўша олтинларни топасан,— деб Шайтонвачча қозиқ тишларини кўрсатиб устозга яна ҳам энгашди,— бўлмаса шу тишларим билан кекирдагингни узаман.
— Уза қол.
— Йўқ, сени ҳаром қонинг билан оҚзимни булҚамайман, бунга сен арзимайсан. Бошқа йўлини қиламан.
— Қўлингдан келганини қил.
— Бувижон,— деди Шайтонвачча ҳовли тарафга юзланиб, — қаттасиз?
— Қорним таталаб кетди, болам, гапировир, қулоҚим сенда?
— Устозни биззикига келганини биров кўрмадими мабодо?
— Хотиринг жам бўлсин, сену мен, Худодан бошқа...— деб луқмага тиқилиб
йўталди кампир.
— Кир ўрангиз қанақа?
— Қанақа бўларди, кир ўра — кир ўра-да, нимага сўраб қолдинг?
— Устоз бандачиликни бажо келтириб қўйдилар, эрта кунда гумдон қилмасак
бўмайди.
— Ўа, боласи тушмагур-а, иш оширибсан-да, ўрадан оѐҚи чиқиб қоларов...
— Унда оѐҚи билан тиқворамиз.
— Калласи чиқиб қолса-чи?
— Бир-икки ойболтанинг орқаси билан урворсак, қозиқ бўлиб, қоқилиб кетади.
— Билганингни қил бола, пақат бу ишларга мени аралаштирма. Кўрмай ҳам, куймай
ҳам. Туя кўрдингми? Йўқ! Бия кўрдингми? Йўқ! Ана шунақа, иси чиқмасин... Бўлақол, отанг келмай туриб йўқот.
— Узр энди устоз, келиша олмадик,— деб Шайтонвачча устозини ўра томонга судраб қолди. Устоз қарасаки, шогирди уни ростдан ҳам асфаласофилинга жўнатадиган. Шу пайтда «бошқа сайѐралик» деган гаплар ѐдига тушиб, тезда бир қарорга кела қолди.
— Тўхта.
— Гапир, менинг олтинларим қаерда?
— Биттаси трос, биттаси билакузук, яна биттаси тиш бўп кетган.
— Қаерда, деб сўраяпман сендан? — устозининг кўзларига қўлини тиқиб олай деди
Шайтонвачча.
— Хотинимда...
— Ўа-а-а... кеннойида денг? — яйраб кулди Шайтонвачча. — Унда ишончли жойда экан. Яна биттаси қаерда?
— Кабинетимда, чемпионлик кубогининг тагига ѐпиштириб қўйганман. Фақат гап шетта қолсин, шарманда қилма, чемпион, илтимос? Кимлигингни билиб бўлдим.
— Буни менга аҳамияти йўқ, устоз, кабинетнинг калитини чўзинг.
— Шимнинг чап чўнтагида.
— Бувижон,— деди Шайтонвачча оҚзи қулоҚида,— устознинг умрлари узун экан,
Худо жонларини қайтиб берди. Сиз энди «Жин» сурасини ўқиб, аччиқтош қўшилган намакоб билан даволаб туринг, мен ҳозир келаман. Устоз иш буюриб қолдилар. Худо хоҳласа бир ўқ билан тўртта қуѐнни урдик, ҳисоб.
— Тўртта қуѐнни дейсанми, қўй-е...

60
— Мана эшитинг, бувижон: устоз жинларидан фориҚ бўлдилар — бу бир,
пишмаган жойлари пишди — бу икки, жинларнинг таомили ўрнига тушди— бу уч, энди насиб қилса тўртинчисига кетяпман.
Шайтонвачча кўчага чиқса, аччиқтош қўшилган намакобнинг азобидан устоз буқадек бўкирарди. Овози ҳовлидан ошиб, кўчагача чиқарди. Қайтиб ҳовлига кирди-да, радиони баландлатиб юборди. Байрам-байрамдек бўлсин-да. Бир ўқ билан тўртта қуѐнни уришнинг ўзи бўладими?! Омадни қаранг, радиода ҳам устознинг бўкиришига мос ва хос бир қўшиқ янграѐтган экан:
Севиб қолдим бўз болани, Қийнашлари зўр болани, Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ...