ЎАЙЪАТ ЙИўИЛИШИ
(Шайтонлар Шайтонваччанинг ишларидан кўнгиллари тўқ, лекин...)
Бу галги йиҚилиш яна чапаквозлик билан бошланди. Шохдор раис хурсандлигидан, ором курсисига сиҚмай ўтирарди.
— Хўш, — деди у ўтирганларга қараб, — бу олқишларнинг эгаси ким бўлади?
— Таълим ва тарбия шўъбаси, — деди ахборотчи оҚзи қулоҚида, — унинг таклифи билан вакилимизни бир зумда машҳури олам қилиб олдик. Энди биров мушугини пишт демайди. Ишлари ҳам чакки эмас. Орзуларимиз рўѐбга чиқа бошлади. Ўожи ота кинначиликни бидъат деб қишлоқдан йўқотган эди, невараси тиклади. Яна кимсан — олий маълумотли кинначи. Бунақаси бўлмаган. Халқ унақаларга тезда эргашади. Институтни битириб кинначи бўптими, кинначиликда бир гап бор дейди. Яна Одамшайтонимиз биз билмаган бир нималарнинг режасини тузиб, у ѐқ-бу ѐққа шайтон тузоқларини қўйиб ташлади. Одам болалари Қафлатда.
— ¤зи у мадрасамиздаги энг иқтидорли талабалардан эди-да, — деди раис оҚзи ѐйилиб,— тан олиш керак мадрасамизда ҳам анча-мунча ишларни қилиб ташлаган эди.
— Ўаммаси яхшию битта лекин томони бор-да,— деди ўтирганларни ўзига қаратиб ички ишлар шўъбасининг бошлиҚи, — машҳур қилиб қўйганимиздан кейин одам болаларига ўхшаб манмансираб, тумшуҚи кўтарилиб кетяпти. Ўа, дўст-душманни ажрата олмай қолди. Сал бўлмаса мактаб директори билан спорт ўқитувчисини кўпчиликнинг олдида шарманда қилмоқчи бўлди. Яхшиям Ажинашамол гирибонидан олиб қолди. Уни ҳар замонда танобини тортиб туриш керак. Шайтонлигини эсидан чиқариб қўймасин.
— Мен бу таклифга қаршиман,— деди ҳуқуқ-тартибот шўъбасининг бошлиҚи. — Эсдан чиқармайлик, вакилимиз Одамшайтон. Шундай бўлгандан кейин унинг одамларга хос ҳақ ва ҳуқуқларини пoймол қилишга ҳаққимиз йўқ.
47
— ТўҚри айтдингиз, — деди таълим ва тарбия шўъбасининг бошлиҚи эътирозга
қўшилиб,— вакилимиз одамлар орасига ўзининг одамий жиҳатлари билан кириб боради. Бўлмаса, одамлар унга ишонишмайди. Менимча ҳам у тўҚри иш қиляпти.
— Мен, — деди раис кўтаринки кайфиятда,— Одамшайтонимизга ишонаман. Лекин бу деганим ўз ҳолига ташлаб қўйинглар деганим эмас, бир-бирингизга қанчалик ишонсангиз, шунчалик ишонманг ҳам, демоқчиман. Минг қилганда ҳам биз шайтонлармиз. Бир-биримизга шайтонлик қилиб қўйишимиз мумкин.
¤ЗГА САЙЁРАЛИК
(ѐки Шайтонваччани ойнаи жаҳонда кўрсатишгани)
Кечқурун Шайтонвачча ўзини телевизорда кўриб, чапак чалиб юборди. Халқаро мусобақани телевизорда намойиш қилишарди. Экранда тез-тез бош қаҳрамон Шайтонвачча кўриниб қоларди. Ахир у бир эмас, тўртта олтин медаль олган-да. Ана, ҳакамларнинг ўзлари айтишяпти, бунақаси бўлмаган деб. Шайтонвачча анча-мунча жаҳон рекордларини янгилаб ташлабди. Кўп қиррали бу спортчининг келажаги порлоқ дейишяпти. Яна қаердадир катта мусобақа бўлармиш. Чемпион унга таклиф қилинармиш. Орада чемпионнинг устози деб спорт ўқитувчисини ҳам кўрсатиб қўйишарди. Қандай қилиб шогирдингизни бу даражага етказдингиз, дейишса беҳи новдалари ҳақидами-ей, бўйрага ѐтқизиб тузлашлар ҳақидами-ей, гапириб ўтирибди.
— Вой яшшамагур,— деди кампирнинг жони чиқиб, — мени муолажамни ўзиники қивобдими, бу кисовур, шошмай турсин, ҳали қўлимга тушар-ку.
Лекин жўшиб-қўшиб гапираѐтган мухбирнинг ѐнига битта калбашара одам қўшилдию, ҳамма иш расво бўлди. Ўа, ошга пашша тушди. Нимаймиш, ўша одамнинг Кавсаржон Ўожи ота ўҚлига шубҳаси бормиш. У бу дунѐнинг одами эмасмиш, ҳа, бошқа сайѐрадан келганмиш. Топган гапини қаранглар. Вой Қаламис-ей. Кавсаржон югурганда бошқача қиѐфага кириб қолганмиш. Бошида шохи, маймунникига ўхшаган узун думи бормиш. Курашганда ҳам бир зумгина шунақа тусга кирганмиш. ¤зга сайѐраликлар хоҳлаган қиѐфага кира олармиш. Шохдор калла, думли қиѐфа унинг аслимиш. ¤зга сайѐралик Кавсаржон Ўожи ота ўҚли қиѐфасига кириб олганмиш. Одам боласининг қўлидан бунақа ишлар келмасмиш. Бунақа катта мусобақада тўртта олтин медаль олиб бўлмасмиш. Ана шунақа миш-миш.
— Нималар дейди, бу кўзойнак, ичвоганми?— тўнҚиллади кампир, — боламми отаси назарбеклик, онаси шу xўжақишлоқлик бўлса. Онаси ўлгани билан Худога шукр отаси тирик-ку. Тиливузирга кирволдим деб оҚзига келганини гапироврадими, булар.
— Бу гапларга бирон-бир далилингиз борми?— деб мухбир кўзойнакдан сўради.
— Бор, — деди у ишонч билан, — биз видео тасмани секинлатганимизда бунга амин бўлдик. Шохдор каллани, хунукдан-хунук ўхшамаган думни кўрдик.
— ¤ша тасмани телетомошабинларга кўрсатсак бўладими, ахир бу сенсация-ку, — деди мухбир?
— Марҳамат.
Экранда Шайтонваччанинг ҳар бир олтин медални синчиклаб кузатгани, ишонмай тишига босиб кўргани акс этди.
— ¤зга сайѐраликлар биззи одамларга мутлақо ишонмайдилар, ҳар бир ишимизга шубҳа билан қарайдилар. Сохтакашлар сайѐраси дейишади бизни. Кўрдингизми,

48
берганлари ростакам олтинми, йўқми деб, тишига босиб кўряпти. Бунақа эҳтиѐткорлик бизнинг бу ѐшдаги болаларда бўлмайди. Ўа, етти ухлаб, тушига ҳам
кирмайди. ¤зга сайѐраликлар ўта ақлли, ўта ҳушѐр бўладилар.
— Шохи бор, думи бор дедингиз, ўша жойини кўрайлик, — қистади мухбир.
— Йўқ, унисини кўрсата олмаймиз, яқинда Қора денгиз бўйида худди шунақа йирик
халқаро мусобақа бўлади. Чемпион ўз рекордларини ўша ерда ҳимоя қилиши керак. Биз уни яна видеотасмага тушириб, тахминларимизни иккинчи марта текшириб кўрамиз. ¤шандан кейин кўрсатсак бўлади.
— Қара-я, тишлаб ҳам кўрган экансан-а, болам? Жезлигини билмапсан-да. Олтин мумга ўхшаган юмшоқ бўлади, дейишади.
Шайтонваччанинг ҳозир ҳуши ўзида эмас эди. Видеотасма секинлатилганда фош бўлиб қолишларини Ажинашамол ҳам, ўзи ҳам ўйлаб кўрмаган экан-да. Буни устига очкўзлик қилиб, олтинларни тишлаб нима қиларди? Бир ҳисобда тўҚри ҳам қилган. Нима учун унинг олтинлари кимнингдир чўнтагида кетиши керак? Илгари Шайтонваччанинг олтин-кумуш деган нарсалар билан иши йўқ эди. Одамга айландию, бунақа нарсаларга ўч бўлди қолди. Энди бу ѐҚи нима бўларкин? Чемпионлиги шубҳа остида қолди-ку. Ажинашамол қайларда тентираб юрибди экан. Бу миш-мишлардан хабари бормикан? Кейинги пайтда жа ўзини азиз қилиб юборди. Хоҳласа пайдо бўлади, хоҳламаса йўқ. Шайтонвачча уни на ѐнига чақира олади, на бирон-бир маслаҳат сўрай олади. ¤зи хон, кўланкаси майдон. Шошмай турсин...
108-КАНАЛ
(ѐки Шайтонваччани излаб келганлари)
Эртасига қишлоқ арининг уяси бўлиб кетди. Ўаммаѐқда дув-дув гап. — Эшитдингизми, қўшни, Ўожининг невараси келгиндилардан экан... — Қаѐқдан келиб қолган экан?
— Ўо-в-в,— дея осмонга ишора қилади униси.
— ЙўҚ-е... – деб ишонмайди буниси.
— Мен айтдимми, ишонаверинг, қизи раҳматлик жа кетворган, хурилиқо эди. Кўрган одам борки «оҳ» деб ўпкаси тушарди. Келгиндиларам анойи эмас, юлдузни бенарвон уришади.
— Бу билан нима демоқчисиз?
— Онаси болани ўшалардан орттирган, дон олишиб юрганини ўз кўзим билан кўрганман, туҚолмай ўлиб ҳам кетди, эссиз шундоқ нарса увол бўлди-я...
— Бундан чиқди, эри бекорга ташлаб кетмаган экан-да?
— Ўа-да! Ўартугул энди сизга етиб борди.
Қизиққан одамлар Ўожи отанинг набирасини минг марта кўрган бўлсалар ҳам, яна
кўргилари келар, аммо ҳовлига бостириб киришга отадан истиҳола қилишар эди. Ташқаридаги гап-сўзлардан на кампирнинг, на чолнинг хабари бор эди. Ўожи ота эрта туриб бозорга сарѐҚ, сузма сотгани кетган, кампир тинмай кув пишар, Шайтонвачча супурги билан товуқларни тирқиратиб катакни чангитиш билан овора эди. Шайтонвачча тақдирига тан бериб ўзига-ўзи дер эди: «Одамшайтон бўлгандан кейин қиласан-да, бунақа ишларни. Чанг ютасан. Эрта кунда ўпка касали орттирасан. Икки букилиб ўт юласан. Беланги бўласан. Кошкийди бу она-бола сигирлар ҳаром ўлсаю сен қутулсанг... Товуқлар ҳам қанот чиқариб узоқ-узоқларга учиб кетиша қолса.

49
Шу пайт ҳовлига шоша-пиша телекамера кўтариб, бир аѐл билан бир
эркак кириб келди. Улар товуқхонада одам шарпасини сезиб, шу тарафга юришди.
— Ўов бола, — деди улардан бири чанг-тўзонни қўли билан нари-бери қилиб, —
чемпион шетта турадими?
Шайтонвачча катак ичига кўз ташлаб, ҳалидан бери жонсарак бўлаѐтган хўрозга
қаради:
— Суратга олмоқчимисиз, оловринг, қишлоқда бунақаси йўқ, ўттиз иккита товуққа
бир ўзи бас келади. Ўақиқий чемпион!
— Мушдек бошинг билан ўзингдан катталарни калака қилишга уялмайсанми,
сендан гап сўраганда тўҚри жавоб беришни ўрган...
— Қайси каналдансиз, амаки?
— Бир юз саккизинчи каналдан, нимайди?
— ¤зимам сто восмой бўлсалар керак деб ўйловдим, ахир товуқни катагида хўроздан
бошқа яна қанақа чемпион бўлиши мумкин?
— Э-э-э... хўрозингни пишириб е, анови бошқа сайѐралик чемпионни сўраяпман.
— Э уми, Қора денгизга кетворди. Ўозир маза қилиб чўмилиб юрган бўлса керак.
— Воҳ, кеч қопмиз-а. Энди нима қилдик? Мухбир Шайтонваччага умид билан
қаради: — Сен бола чемпионни укасига ўхшайсан, аканг ҳақида бир нима девор, қуруқ кетмайлик. Бўлақол шер!
— Уми, у қип-қизил шарлатан. У биззикига ростан ҳам «Думи тугуклар» сайѐрасидан келиб қолган. У ҳамманинг қулоҚига лаҚмон осиб юрибди...
— Ўай, ким шарлатан, ким лаҚмон осиб юрибди? — деб кампир кув дастасини кўтариб ичкаридан чиқиб қолди.
— Кўрмайсизми мановиларни, бувижон, — деб Шайтонвачча кампирга мухбирларни кўрсатиб юборди,— товуқни катагини тозалашга ҳам қўйишмайди.
— Ўа яшшамагур, безбетлар, уялмасдан келдиларингми-а, мени ҳалол-пок боламни ҳаромига чиқариб-а, — деб кампир кув дастаси билан мухбирларни тушира кетди. Мухбирлар машинасига ўтириб, зўрҚа қочиб қолишди.
Шайтонвачча маза қилиб кулди, хуморидан чиққунча кулди. Уни шарманда қилган мухбирлардан бир нав аламини ҳам олди. Аммо бари бир юраги ѐришмади. Ростдан ҳам Қора денгизга борадиган бўлиб қолса унда нима бўлади? Бормийман деса-чи? Аслида уни Қора денгизга боргиси келарди. Одамий ҳою-ҳаваслар уни кўрмаган жойларни кўришга ундар эди. Шайтонвачча дунѐ кезишни хоҳлаб қолган эди.
Шайтонвачча Ажинашамол билан учрашиш учун бу ҳовлидан чиқиб, очиқроқ, холироқ жойни топиши керак эди. Ажинашамол ҳали ҳам бу ҳовлига кира олмас, чолнинг дуолари ҳамон ўз кучини йўқотмаган эди. Фақат заиф, бўлар-бўлмас жинларгина одамларга илашиб кириб қолмаса, бошқалари яқин йўлай олмас эди.
УЧРАШУВ
(ѐки Шайтонваччанинг Ажинашамол билан жиққамушт бўлганлари)
Шайтонвачча сигирга ўт опкелиш баҳонасида уйдан чиқди. Қараса униси, буниси тўхтатиб, гапга тутяпти. Бир чеккага ўтди-да, қопни японча қилиб бошига кийиб олди. Юра-юра бир вақтлар Ажинашамол осмони фалакдан ерга тушириб қўйган жойга етиб келди. ¤шанда Қўзалар нав-ниҳол эди. Шайтонваччанинг тўпиҚидан ҳам келмасди. Улар

50
бўй баробар бўлиб ўсибди, ҳосили териб ҳам олинибди. Барглари тўкилиб, чаноқлари шақилдоқ бўлиб қолибди. Вақтнинг ўтишини... У илгарилари бунақа нарсаларга эътибор қилмас эди, бошини ҳам қотириб ўтирмасди. Қорни тўйиб, биққидек бўлиб, куни ўтса бўлди эди. Одамшайтонга айлангандан бери боши ташвишдан чиқмай қолди. Одам бўлиб яшай деса — шайтон, шайтон бўлиб яшай деса — одам. Шунақа, икки ўт ўртасида қолди. У тўрт томонга аланглаб, Ажинашамолни қидира бошлади. Бу дунѐда ундан бошқа гаплашадигани йўқ. Далалар сукутга чўмган. Куз осмони кўм-кўк, уфқнинг охири кўринмайди. Унда-мунда мезон иплари учиб юрибди. Чумчуқлар тўп-тўп бўлиб, ҳавода коптокдек у ѐқдан-бу ѐққа сирҚалади. Қайгадир шошишади. Бирдан у чўчиб тушди. Хазонлар шопирилиб, дала-даштлар тебраниб кетди. Очиқ ҳавода момақалдироқ гулдyрагандек бўлди. Бу Ажинашамолнинг тўс-тўполони эди. Унинг бу қилиҚи Шайтонваччага ѐқмади. У бунақа ваҳима кўтармай, аста-секин келса ҳам бўларди. Йўқ, у ҳам ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйгиси келади. Пешонаси тиришди.
Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.
— Чемпионга саломларимиз бўлсин, қалай, шон-шуҳрат осмонида учиб
юрибдиларми?— дея Ажинашамол тепадан келди.
— Э Ажинашамол, ўзингмисан, секинроқ-да, ўтакамни ѐрдинг-ку.
— Нима, мен сенмидим, одамлардан қўрқиб, бошига қоп ѐпиниб оладиган. Мен
Ажинашамолман. Эркин қушман. Ўа-ҳа-ҳа-а-а,— деб дала-даштни бошига кўтарди у.
— Менга қара, жиддий гап бор.
— Қанча гап бўлса гаплашаверамиз-да, чемпион, мени гапдан қочирасанми, — деди
у Шайтонваччани менсимай.
Шайтонваччанинг пешонаси баттар тиришди. ¤з номи билан Ажинашамол бўлса,
нимасига керилади у. Жинлар аслида шайтонларнинг югурдаги бўлиши керак-ку. Улар одам болаларинигина қўрқитиши, кимсасиз жойларда исмларини айтиб чақириши, дала- даштларда адаштириб кетиши, кечалари кўзларига олов, турли туман ҳайвон бўлиб кўриниши мумкин. Шунда ҳам қўрқоқларнигина қўрқита олади. Қўрқмас, довюрак, баджаҳл одамлардан нари юришади. Шайтонвачча ҳам одам, ҳам шайтон-ку, нимага унга жиловини бериб қўйиши керак? У киму Ажинашамол ким? Ким-кимга қуллуқ қилиши керак, аслида? Шайтонвачча дарровда тўнини тескари кийди. Жанжал чиқаришга баҳона қидириб, чинор тагидаги воқеани эслади.
— Олдин битта нарсани келишиб олсак, — деди у овозини кўтариб.
— Хўш?
— Нимага сен мени хоҳлаганингча хўрлайсан, хоҳлаган жойингда ҳиқилдоҚимдан
оласан. Одамшайтонсан деб, одамлар ичида шарманда қилмоқчи бўласан? Сен кимсан ўзинг?
— Сени ким машҳур қилди нонкўр, юрган эдинг бир парча иштонга зор бўлиб,— дея Ажинашамол ҳам бўш келмади.
— Дап бўл, қилган яхшилигингни миси чиқди, ҳе, узун супурги... Шунга яраша мендан жазойингни ол, — деб аямай тусмоллаб тепиб қолди. Шайтонвачча Ажинашамолларнинг боши осмондаю жони оѐҚида бўлишини «Думи тугуклар» мадрасасида эшитган эди. Шунга ерда пилдираб турган жойига устма-уст тепди.
— Воҳ,— дедию, Ажинашамол бор бўйи билан кенг далага қулаб тушди. Ўаммаѐқ тинчиди қолди. Чанг-тўзон босилди.
— Мана энди мен сени жиҚингни эзаман, ҳиқилдоқдан олиш, тарсаки тушириш қанақа бўлишини кўзингга кўрсатиб қўяман...

51
— Войдод, мени кечир, тавба қилдим, айт нима қилай?— деб ѐлвора бошлади
Ажинашамол.
— Нимага мен сени нуқул қидириб юришим керак? Хоҳлаган жойимда, хоҳлаган
вақтимда тополмаслигим керак? Эркин қушмиш. Кўрсатиб қўяман сенга эркинлик қанақа бўлишини. Гаҳ деганда қўлимга қўнмагин. Тутатқингни бер, ҳозир менга?
— Менда тутатқи йўқ, тутатқи замонлари ўтиб кетган, ҳозир кодлашганмиз. — Айт кодингни?
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир...
— Бу нима дегани?
— Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, болта, тешангни олиб югур, дегани. — Ие, ҳали хотинингам борми, сени?
— Ўа, шунақа бўп қолган, эсим йўҚида уйланиб қўйганман.
— Бола-чақа-чи?
— Анчагина.
— Иш-пишга яраб қолганми, чурвақаларинг?
— Ўа, оқсуяк жинларнинг уйида фаррошлик қилишади.
— Бундоқ пичоққа илинадигонидан иккитасини биззикига юбор, бўлмаса.
— А, сўйиб ейдиларми?— инграб юборди Ажинашамол.
— Э, кўнглимни айнитма, ҳовли катта, супур-сидир ишлар кўп.
— Шугинами, шунга мени йўқладиларми?
— Сизлашни ҳам билар экансан-ку, писмиқ ўлгур,— деб Шайтонвачча
Ажинашамолни яна бир тепди.
— Вой жоним-ей, тавба қилдим дедим-ку.
Шайтонвачча сал бўлмаса бу ерга нимага келганини ҳам эсидан чиқараѐзди.
Эсладию яна Қазаби тошди, лекин бу гал тепмади.
— Нимага анови мусобақада қовун туширдинг-а? Мени Қолиб қилгандан кейин
дарров дап бўлмайсанми, нима қилиб кинога тушиб юрибсан.
— Сиз хурсанд бўлганингизга мен ҳам хурсанд бўп кетдим-да, қаттан билай тасмага
тушиб қолишимни. Тасмаси қурсин шайтондан ҳам сезгир экан. Кўрдим мен ҳам телевизорда.
— Қора денгиз сафари нима бўлади энди, галварс?
— Бормай қўя қоламиз, шу...
— Нима, нима?— Шайтонвачча Ажинашамолни яна аямай тепиб қолди.
— Вой-й-й... сиз нима десангиз, шу-у-у... — Ажинашамолнинг овози ўрадан
чиққандек бўлди.
— Қарорим қатъий, Қора денгизга борамиз, муҳокамага ўрин йўқ.
— Бош устига. Сиз нима десангиз шу.
— Энди, тур йўқол, кўзимга кўринма.
Ажинашамол инқиллаб-синқиллаб қўзҚала бошлади. Тоб ташлаган эшикдек бир
томонга оҚиб, судрала-судрала кўздан йўқолди. Бирдан Шайтонваччанинг юрагига ҚулҚула тушди. Ажинашамол лақиллатиб кетган бўлса-я. Дарровда кодни текшириб кўрмоқчи бўлди.
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир!..
Чор-атрофда хас-хашаклар шитирлади. Ажинашамолнинг шашти паст эди. Тепкилар-тепкилар, тепкилардан эс кирар деб, тавбасига таяниб қолган эди.
— Амрингизга мунтазирман, бегим!

52
— Ўа,— деди Шайтонвачча нима дейишини билмай, кейин хаѐлига келган
гапни айтиб қўя қолди, — эсимдан чиқай депти, хотинингга салом деб қўй... Шайтонвачча кутилмаганда қилиб қўйган ишларидан хурсанд эди. Қўрққанга қўша кўринар деганлари шу-да... Одам болалари ҳам бундоқ дадил бўлишсаю. Нуқул аммамнинг бузоҚига ўхшаб лаллайиб юришади. Уйларини, юракларининг тўригача
шайтону жинларга бериб қўйиб, ўзлари ижарада яшашади.
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки ҳайъат аъзолари саросимада)
Бугунги ҳайъат йиҚилиши мотамсаролик билан бошланди. Барча шўъба бошлиқларининг калласи ерга эгилган. Ахборотчи ахборотини бошлай олмай, қоҚоз титиб ўтирибди. Бу ҳолни кўриб раиснинг энсаси қотди:
— Ўа,— деди у, — осмон узилиб ерга тушдими? Ё қарсаквозликка шунчалар мазахўрак бўп қолдикми? — Раиснинг бу гапларидан кейин ахборотчи дадиллашди:
— Шу... 108-канал ишни белига тепди,— деди у Қудраб.
— Гап каналдамас, гап сенларнинг каллангда, замондан орқада қолиб кетганларингда. Наҳотки тасмани секинлатиш мумкинлигини билмаган бўлсаларинг. Вакилимизнинг ҳаѐти қил устида қолди-ку. Бошқа сайѐралик деб тошбўрон қилиб юборишса нима қиламиз? А, қўлимиздан нима келади? Шунча ҳаракатларимиз осмонга учадими? Гап шу: ички ишлар ва хавфсизлик бўлими шўъбалари бошлиқларининг думлари ечилсин, вассалом. (Бу дегани ишдан бўшатилсин ва қайта ишга олинмасин, думи билан ер супyриб, кунини кўрсин дегани эди.) «Думи тугуклар мадрасаси»да тартиб шунақа эди. Бу ҳукмдан бошқа шўъба бошлиқларининг ташвиши ортди. Думларидан хавотирга тушиб қолдилар. Ахир кеча кимсан-кимсанликдан бирданига гадоликка тушиб қолишнинг ўзи бўладими? Кечагина ҳар иккала шўъба бошлиқлари қарсаклар остида олқиш олган эдилар, бугун шундай тарсаки едиларки, нақ юзлари тескари бўп кетди. На илож, оламда тартиб шунақа.
— Одамшайтонимиззи ўзидаям айб бор, эркаланиб кетди, — деди ахборотчи бошқаларнинг ѐнини олиб, — «Думи тугуклар» сайѐрасидан деб мухбирларнинг ѐлҚонини ростга чиқарди. Ажинашамолни қўрқитиб, оѐҚини майиб қилди. Кодларини билиб олиб, ўзига қул қилиб олди. Болаларини бўлса уй хизматига ѐллади. Буни устига қандоқ бўлмасин Қора денгиз сафарига бормоқчи. ¤зига қўйилган тузоққа ўз оѐҚи билан тушмоқчи. Кундан-кунга одамий ҳой-ҳаваслари ошиб боряпти. Назоратимиздан чиқиб кетяпти. Ўали бошимизга бало бўлмаса эди.
— Демак, вакилимиз ишлаяпти, ишлагандан кейин хато бўлади-да. Уни тузатиш керак. Лекин айтиб қўяй, мабодо Одамшайтонимизнинг бошидан битта туки тўкилса, ҳаммангнинг ҳолингга вой, думларинг ечилади. У меники, менинг ижодим!