ҲОЖИ ОТА
(ѐки Шайтонваччанинг Ҳожи отани яхшироқ таний бошлагани)
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Шара-барачи эшакни аравага қўшадиган, Ўожи ота масжиддаги кўрпа тўшагу ўлганларнинг кийим-кечакларини бериб юборадиган бўлди. Шара-барачи Шайтонваччани баҚрига қайта-қайта босиб xайрлашди. Пиѐва учун кампирга ташаккурлар айтиб, ташқарига қараб юрди. Шу пайт дарвозадан туртиниб, суртиниб бир эркак билан бир хотин кириб келишди. Хотин йиҚлаган, эркак ундан-да дарҚазаб. Улар Ўожи отага наридан-бери салом беришди. Ота уларнинг келишлари сабабини тушунди шекилли, Шара-барачига овоз берди:
— Тақсир, сиз эшакни шошмай аравага қўшовринг, мен ҳозир...
— Ота, биз кегинроқ келайликми? — тўнҚиллади эркак ноқулайлик сезиб.
— Йўқ,— деди хотин йиҚлаб, — кегин кеч бўлади, ўзимни бир нима қилиб қўяман
худди.
Бу гапдан кейин чол уларни сўри томонга бошлади. Эркак сўрининг чеккасига
омонатгина ўтирди, хотин ерга чўнқайди. Шайтонвачча унга курси олиб келиб берди. Ота «балли» дегандек набирасининг ишини маъқуллаб бош қимирлатиб қўйди. Кейин эркакка юзланди:
— Нима бўлди?
— Э, ўзидан ўтди, ўзидан, — деди эркак аѐлга ўқрайиб, — хотинимни бир ит феъли бор, қачон қараса оҚзи бичилиб, мени шарманда қилиб юради.
— Унақамас,— деди хотин ўзини оқлаб, — мен нима қилай, ўшанга бошим қоронҚи бўлса, шунга, шунчами?
— Тушунтириброқ гапиринглар, — деди чол.
— Э, бу боши қоронҚи бўлса, нуқул қозоннинг куясини ялагани-ялаган. Яна шундай қилсанг талоқсан деб қўрқитувдим. ҚишлоҚимизнинг домласи шундай деб қўрқитсанг, бу одатни ташлайди деб ўргатган эди. Бир ҳафта, ўн кун бир чиройли юрди. Яхши маслаҳат берибсиз деб домлага қуллуқ қилдим. Кеча не кўз билан кўрайки, яна ўша аҳвол. Домлага айтсам, энди ўртага талоқ тушиб қопти, дейди. Шу ростми, ота?
Ота бошини эгиб, бир муддат жим қолди-да эркакдан сўради:
— Хотинингизга нима деган эдингиз, бошқаттан қайтаринг.
— Яна қозоннинг қорасини яласанг, талоқсан дедим, бор-йўҚи шу...
— Болам, — деди чол томошабин бўлиб турган Шайтонваччага қараб, — ўчоқ
бошидаги кичкина декчани обкелгин. Қара, қораси тегмасин.
Шайтончачча декчани олиб келди. Кейин чол бир йиҚлаб, бир ўзига келиб ўтирган
хотинга қараб деди:
— Қани келин, қандоқ қилиб яладингиз, бир кўрсатиб беринг-чи, бир нима дейишим
учун ҳаммасини ўз кўзим билан кўришим керак, ҳа бўлақолинг!
— Нима деяпсиз ота, жон-жон деб ялаб беради,— шанҚиллади эркак.
24
Хотин ҳеч бир иккиланмай кўрсаткич бармоҚи билан қозоннинг қорасини
сидирди-да, ҳузур қилиб ялади. Шайтонваччанинг кўнгли айниб кетди. Ўов наридан кўриб турган кампир тескари қараб олди.
— Талоқ тушмапти, — деди ота бирдан кулиб, — келиним қозонни тагини эмас, бармоҚини ялаган экан. Тили билан ялаганда бошқа гап эди...
— Ие, талоқ тушмаптими, — ўрнидан туриб кетди эркак севинганидан, — хайрият- ей, э, тилингизга шакар-ей. Кўзимга бу дунѐ тор бўп кетувди-я. Яхши кўриб олганман-да ўзи буни, ота. Э, боринг-е қозонни тагини яласа ялайверсин, менга нима.
— Талоқ билан ҳазиллашиб бўлмайди, болаларим, бу сўздан нафақат ер, ҳатто Аллоҳнинг арши ҳам силкиниб кетади-я. Ахир Аллоҳнинг никоҳи билан қурилган бир оила барбод бўладию, Аллоҳнинг Арши силкинмайдими? Ундан кўра бозорга борингда атторлардан гулвата сотиб олиб келиб беринг. Боши қоронҚи бўлса қийин-да...
Шайтонвачча беихтиѐр онасини эслади. Онаси Хожа билан Хожабеканинг ўртасига совуқчилик тушириб, ажратиб юборган эди. Бу ишнинг мукофотига қўшни шайтондан бир вақтлар гаровга тикиб ютқазиб қўйган иккала кўзини қайтариб олган, буни устига ўттиз иккита тишини ҳам қоқиб олган эди. Бу кишининг шайтони ҳам шундай бир режа тузган экану, бу ѐҚи ўхшамай қолди-да. Чол зийраклик қилиб, битта оилани барбод бўлишдан асраб қолди. Бу чолда гап кўп экан...
МУОЛАЖА
(ѐки Шайтонваччанинг рост гапириб бошига бало орттириб олгани)
Шайтонвачча шу куни одам болаларига ўхшаб тошдек қотиб ухлади. Офтоб кўтарилиб кетди ҳамки, уйқудан кўзини очай демасди. Тоқати тоқ бўлган кампир ариқчадан сув олди-да, Шайтонваччанинг афт-башарасига сепиб юборди.
— Ўов бошоҚриқ, тур-е!
Шайтонвачча чўчиб уйҚонди. Олдинига қаерда ѐтганини ҳам унутиб, кўзларини катта-катта очиб, чор-атрофга аланглади. Тепасида девдек бўлиб кампир турарди. Дарров эс-ҳушини йиҚиб олди.
— Ассаломалайкум, бувижон!
— Олдин бет-қўлингни юв, тўтиқушга ўхшамай...
— Кечиринг, бувижон!
— Ўо-о-о... жа кечирим сўрашларни ҳам билиб қопсанми? — кўзларини Қилай
қилди кампир.
— Биламан бувижон, шошмасангиз ҳамма нарсани биламан, мен сиз билган
Овсармасман... Мен Шайтонваччаман, Шайтонбек деб чақирсангиз ҳам майли, пақат Шайтонқул деманг. Қул бўлишни ѐмон кўраман.
— Бўпти, айнима, — деб жеркиб берди кампир.
Уйқудан кўз очиш билан Шайтонваччанинг қорни таталай бошлаган, кампирга у деб, бу деб пахта қўйиб эритмоқчи бўларди. Зиқналиги кечаги пиѐвасидан маълум. Шайтонваччанинг кўнглидан кечганини кампир сездими дарров шарт қўйди.
— Олдин томорқадан сигирга ўт юл, кейин товуқларнинг катагини тозала, ана ундан кейин заҳарингга бирон нарса еб оларсан.
— Мен ўт юлишни билмайман-да, бувижон! — деб Шайтонвачча яна рост гапирди. У Ажинашамолга берган ваъдасини бир эмас, бир неча марта бузди. Нима гапирса ѐлҚон гапириши керак эди. Нимагадир, шунча рост гапириб юборса ҳам Ажинашамолнинг у

25
— Ўа билмаганни билаги тинч бўмай ўлсин, билардинг-ку, муҚамбир ўлгур?
— ¤лай агар, бувижон, мен ҳечам ўт юлмаганман, ҳечам товуқнинг катагини тозаламаганман. Овсар болангиз қилган бу ишларни. Мен Овсармасман. У жиннихонада ўли-и-и-б қолган. Кейин ўлигини куйдиришган. Кулини ароқ шишасига солишган...
— Бўлди, бўлди, алжирама... Сен айнима қовунни ҳали бир муолажа қилиб қўяй, жонинг киради.
— Муолажани еса бўладими, бувижон?
— Бўганда қандоқ. Қани юр баққа, олдин сенга ўт юлишни кўрсатиб қўяй...
Аҳмоққа иш буюрсанг ақл ўргатади...
Кампир Шайтонваччани ҳовли этагидаги ям-яшил майдонга бошлади. Шамол туриб,
жўхори пояларини у ѐққа, бу ѐққа шопириб ўйнади. Ажинашамол келиб қолдимикан деб, Шайтонвачча ҳушѐр тортди.
— Анқайма, бу ѐққа қара,— деди кампир Шайтонваччанинг қулоҚидан чўзиб.
— Хўп бўлади, бувижон, пақат қулоҚимни чўзманг, у бировнинг қулоҚи, омонат!
— Нималар дейди, бу гўрсўхта? Жинниликни бас қил, менга қара, мановиниси
жўхори бўлади, мановиниси ловия, буларни юлмайсан, эртага пишса заҳарингга ўзинг ейсан. Қолган ўтларни илдизи билан тозалаб юласан, уқдингми эсарак?
— Уқдим, уқдим...
Шайтонвачча ўтни юлиб пешма-пеш қора говмушнинг охурига обкелиб ташлайверди. Қани энди бу қорнинг ѐрилиб ўлгур тўйдим деса. Бу ѐқда қўшбузоқлар тинмай типирчилайди. Товуқлар катакларига сиҚмай қақаҚлайди. Заҳарларига улар ҳам кўкат чўқилашар экан. Шайтонвачча жониворларни тинчитаман деб ўзи ҳам «тинчиб» қолай деди. Силласи қуриди. Одам болаларининг бу дунѐда кун кўришлари қанчалик қийинлигини англай бошлади. Эрта кунда жиннихонага тушиб, кули ароқ шишасига тушган Овсарни ўйлади. Ўойнаҳой, уни мана шунақа ишлар ўлдирган. ¤либ, қутyлиб кетибди-да бечора. Одам болалари нимага ҳадеб қимир-қимир қиловради деса ишламаса тишлолмас экан-да. Ажаб савдолар... ¤тдан тозаланмаса жўхори ҳам, ловия ҳам пишмас экан. ¤т емаса сигир сут бермас экан. Дон чўқиламаса товуқ тухум бермас экан. Ўаммаси бир-бирига боҚлиқ-а! Сендан угина, мендан бугина. Ол қўлим, бер қўлим... Шуям ҳаѐт бўлдию...
Шайтонвачча кўзлари ўқдек, қоқсуяк кампирни кўрган сари туққан онасини эслаб қоларди. Минг қилса ҳам онаси-да, соҚиниб алланечук юраги эзилади. Онаси ҳам шу кампирга ўхшаб қаҳри қаттиқ эди. Ё у ҳам бирорта ўлган кампирнинг тусига кириб бу ерга келиб қолдимикан? У ѐқдагилар онасини ҳам бола туҚиб, тарбиялашни билмадинг деб, бу ѐқларга бадарҚа қилган бўлса-чи?
Шайтонвачча очдан-оч, сўрида сулайиб ѐтган эди, кампир бир коса сут билан Шара- барачи ташлаб кетган қотган нонларни олдига қўйиб кетди. Нонушта Шайтонваччага бирам ширин татиб кетди. Ўай, ҳай-й-й... Яқин ўртада бунақа маза қилмаган эди. Қорни тўйиб, азбаройи суюниб кетганидан кампирга ялтоҚланди. Кампир тақир ерга пўстак солиб, чолининг яктагини ямаш билан овора эди.
— Бувижон?
— Гапировур!
— Айтайми нима, ҳалиги... худди онамга ўхшаб кетасиз-а?
Кампир кулиб юборди. Шайтонваччанинг гаплари унга нашъа қилди.
билан иши бўлмади. Нима бало, боре деб,
Кетса, яна ҳам яхши! Шайтонвачча билганидан қолмайди.
Шайтонваччани ташлаб кетиб қолдимикан?

Ўа, онанг мени қизим бўлгандан кейин, ўхшайман-да, нимага ўхшамас
эканман... Бирдан кампир Қалати бўлиб кетди. Қўлидаги игна-ипни нари қўйиб, Шайтонваччага тикил-и-и-и-б қолди. Шайтонвачча яна нимадир демоқчи бўлдию, оҚзини очирмади.
— Нималар деб алжираяпсан, яшшамагур, онанг бечора сени дунѐга келтираман деб ўлиб кетди-ку. Ўа, биттаю битта болам пешонамга сиҚмади, уни сен ўлдирдинг, жуванмарг, сен, — деб бирдан йиҚлаб юборди.
— Э, нималар деяпсиз, онам ўлмаган, тирик...
Кампир ерни муштлаб, ўрнидан туриб кетди. Ип-игна ҳам бир чеккада қолди.
— Муолажани бошламасам бўлмайдиганга ўхшайди, яна айнишни бошладинг сен
айнима қовун...
Шайтонвачча жиҚилдонига яна бирон нима тушишини ўйлаб, кампирга вақтида
«пахта» қўйибман деб суюниб кетди.
Кампир қўлига токқайчини олиб, Шайтонваччани боҚ этагига бошлади. Улар беҳи
дарахти олдида тўхташди. Кампир Шайтонваччага айтиб туриб, узун-узун шилт новдалардан етти дона кестирди. Кейин уни дасталаб боҚлатди-да, ариқчадаги сувга ташлаб қўйди. Шайтонвачча бу ишларни итоат билан бажарар эди. Кампир ҳайрон. Невараси илгари муолажа деса зир титрарди. Кўзларидан шашқатор ѐшларини оқизиб, ялиниб-ѐлворишни бошларди. Кампир набирасининг танасига кириб қолган ѐвуз жинларни калтаклаб, ҳайдаб чиқарган бўларди. «Муолажа»дан кейин набираси қуйилиб, анча яхши бўлиб қоларди.
Кампир Шайтонваччани оҚилхонага бошлаб кирди. Қорни тўйиб, кaвш қайтариб ѐтган говмиш безовталаниб ўрнидан туриб кетди. Нимагадир пишқириб қўйди. Бир кўнгилсизликни сезди шекилли. Кампир Шайтонваччани ечинтириб, устунни қучоқлатиб, арқон билан чирмаб ташлади. Шайтонвачча нималар бўлаѐтганини тушунмас, «муолажа» деганларини оѐқ-қўлни боҚлаб, устунни қучоқлаб яланҚоч ҳолда ер эканлар-да деб ўйларди. Кампир нима деса, айтганларини бажарарди.
Бир маҳал кампир йўқ бўлиб қолди. Шайтонвачча устунга сирилиб ҳайрону лол бўлиб тураверди. Ўартугул, кампир яна пайдо бўлди. Қўлида бояги сувга ташланган бир даста гаврон. Гавронни кўрган сигир қўрқиб бир чеккага тиқилди.
— Х-ў-ў-ш,— деди кампир кўзларини чақчайтириб. Балки чақчаймагандиру, лекин Шайтонваччага шунақа кўриниб кетди. — «Муолажа»лани бошлаймизми?
— Бошлаймиз, бувижон...
— Сен яшшамагур олдин менга айт-чи, — деди кампир кўзларини лўқ қилиб, — кеча икки бирдек, кап-катта одамни нимага лақиллатдинг-а, меров?
— Мен лақиллатмадим бувижон...
— Ў-о-о-о... ҚулоҚимни кесишди, думимни кесишди деган ким? Азозил деб қасам ичган ким?
— Мен бувижон, мен! Ростини айтдим-да, нима қилай?
— Ўали сен нонкўрни шайтон туққани ҳам ростдир?
— Рост бувижон, Хожабека деганнинг енгини ичида туҚилганман, қасам ичайми?... — Энди тўхта бола, ҳаммани лақиллатсанг ҳам мени лақиллата олмайсан. Ўозир сен
гапирмаяпсан. Жим тур. Ичингга кириб олган жин гапиряпти. Мен ўша бадбахт билан гаплашиб олай. Менга халақит қилма.
Кампир кўзларини чирт юмиб, дуолар ўқиди, кейин мулойимлашиб деди:
— Ўай жин, мусурмон бўсанг мен сени биродарим дей. Гап шундаки, бу боласи тушмагур билиб-билмай сенга озор етказиб қўйган бўлиши мумкин. ¤зи сал анақароқ.
27
Ота-онасиз ўсяпти-да. Томи ҳам кетиб қолган. Ўа, эси кирарли-чиқарли. Шу билмасдан устингга чоптириб юборганми, ѐ болангни ўйнатиб юрган бўлсанг босиб олганми, у ѐҚи менга қоронҚи, сенга равшан. Бола-да, бундоқ Бисмилло айтиб, «пўшт- тўшт»лаш эсига келмаган. Айтдим-ку эси жойидамас деб. Шунга диндош биродарим деб болам учун сендан узр сўрайман. Худо ҳаққи, болани тинч қўй, уни танасидан
яхшиликча чиқиб кет.
Кампир бир муддат жим қолди. Кейин яна тилга кирди:
— Ўай жин, агарда сен кофир бўлсанг, мен сени мусурмонликка чақирай. «Ла илаҳа
иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ» деб калима келтир. Ўа, шундай қил. Биродарлашайлик, бунақа бир-биримиз билан ѐвлашиб юрмайлик. Жаннатларга бирга- бирга кирайлик. Мусурмонлар кечиримли бўлишади. Агарда хоҳламасанг, зорим бору зўрим йўқ. Сенга ҳидоят йўлини кўрсатдим холос. Гап шу— болани тинч қўй. Ёмон кўриб қолган бўлсанг ҳам, яхши кўриб қолган бўлсанг ҳам, инсофга кел. Йўқ деб, қайсарлик қиладиган бўлсанг унда ўзингга жабр қиласан. Охиратда бу ишинг учун Аллоҳ олдида жавоб берасан. Дўзахнинг асфаласофилин деган жойига бориб тушасан. Оҳ, у қандоқ, ѐмон жой-а. Ундан, ҳатто, дўзахнинг фаришталари ҳам қўрқиб туришади. Йўқ десанг, биласанми, ҳозир сени нима қиламан? Кампирнинг кўзлари ўйноқлаб кетди. Қуръон ўқиб, жигарингни эзаман, бир эмас, икки эмас, етмиш дарра уриб, тилка-пора қиламан... Ке, тавба қилиб, мусурмон бўл! Бу боламнинг жисми-жонидан бошқа кирмайдиган бўлиб чиқиб кет.
Шайтонвачча «Думи тугуклар» мадрасасида ўқиб юрганларида мударрисларнинг «мусулмон жинлар кундан-кунга кўпайиб кетяпти» деб нолиганларини эшитган эди. Энди билдики, одам болалари кофир жинларни мана бундай қилиб аврар экан.
Кампир шунчалар авраб ташладики Шайтонваччанинг ҳам калима келтириб юборишига бир баҳя қолди.
– Йўқ, йўқ, — деб бақириб юборди Шайтонвачча, — мусулмон бўлмайман.
Кампир буни набираси эмас, жин гапиряпти деб ўйлаб, жазаваси тутди:
— Шунақами? Унда ўзингдан кўр...
Сувда семириб олган шилт гавронлар бор бўйи билан Шайтонваччанинг кураги
аралаш тушиб қолди-ку. «Ваҳ»... Шайтонваччанинг кўзларидан ўт чақнаб кетди. — Ваҳ...
Шайтонваччанинг орқаси кесак бўлиб, ҳеч нарсани сезмай қолди.
— Вой ўлдим...
— Мени калтагимдан ҳали ҳеч ким ўлгани йўқ, қайтага балонинг ўқидек бўп кетган,
— деб кампир баттар жазавага тушиб, устунни гир айланиб «ҳа-ҳу, ҳа-ҳу»лаб, савалай кетди... Охири Шайтонвачча бир қоп гўшт бўлиб, арқонга осилиб қолди.
Кампир ҳам қора терга тушиб, чарчади. Қўлидаги титилиб, бир тутам бўлиб қолган матоҳни нарига отиб юборди. Юзидаги терларни артиб, ўзига кела олмай, молхона деворига суяниб анча ўтирди. Набирасининг аҳволига ачингандек қараб қўйди. Кейин шу ернинг ўзига бўйра ѐзиб, Шайтонваччани чалқанча ѐтқизиб қўйди. Муздек бўйра хуш ѐқиб, унга жон битди. Бўйра чўплари танасидаги оҚриқни сим-сим суҚуриб олар эди. У кўзини очди. Шу пайт қайдандир чолнинг овози келди:
— Муолажа қандоқ бўлди, онаси?
— Э, кучим қолмапти, чол.
— Шуниси яхши-да, бўлмаса ўлдириб қўясан-а...
— Шу десангиз, ишларни бир чиройли қилганига ниятимдан қайтиб туровдим,
бирдан яна айниб қолса бўладими!

28
— Яна кечаги гапларими?
— Унданам баттарини, — деб Шайтонваччанинг гапларини оқизмай-томизмай айтиб берди.— «Жин» сурасини ўқиб, дам ҳам солиб юбордим,— деди.
— Худо хоҳласа шу муолажанг эм бўлиб, неварамиз яхши бўп кетса, ажаб эмас. Кўнглим сезиб турибди. ¤зи жиннихонадан ақли қуйилиброқ қайтди, пайқагандирсан?
— Билмадим чол, билмадим. ТуҚилибдики, шу болага сираям илимайман. Хосиятсиз. Шундоқ қизимнинг бошига етди-я, туҚдию ўлди,— деб йиҚлаб юборди кампир.
— Унақа дема, бари Худодан. Бу кўргиликларни ҳам бир ҳикмати бордир...
Шайтонвачча ѐтган жойида ўйлар эди: Рост гапириб, шунча азобларга қолдим. Ажинашамол бекорга айтмаган экан. Гапирсам, фақат ѐлҚон гапиришим керак экан. Рост гапириб болаларга калака бўлдим. Чолларнинг энсасини қотирдим. Кампирдан калтак едим.