НЕВАРА
НЕВАРА
(ѐки Шайтонваччанинг рост гапириб юборганлари)
Шайтонвачча сўри яқинида турган курсига бориб чўкди. Шу ўтиришда ҳовлини кузата бошлади. Билакдек сув қўшни тарафдаги деворнинг тагидан ўйноқлаб чиқиб, ѐнҚоқ дарахтининг ер бетига чиқиб қолган илдизи тагидан ўтиб, ҳовлининг ўртасигача келар, ундан нари томорқага қараб буриларди. Томорқадан ям-яшил бир нималар кўзга ташланарди. Шайтонваччанинг қулоҚи битганми ѐки бўлаѐтган ишлардан гарангсиб қолдими ҳовлидаги тарақ-туруқ, шовқинларни энди эшита бошлади. Катакда товуқлар қақаҚлар, хўроз уларни тирқиратиб қувар, қанотларини тап-тап уриб, қичқирар... Хўрозлар бир эмас иккита эди. Товуқларни тирқиратишда ҳам, қичқиришда ҳам бир- биридан ўзаман дерди. Бостирмада сигирнинг қоп-қора боши, бузоқчалар кўринарди. Бузоқлар сузишибми, ниманидир тарақлатишар, мў-ў-раб қўйишарди. Молхона яқинида кир ўра кўзга ташланарди.
Шайтонвачча кўзига илинган бу нарсаларни шунчаки томоша қилар, вақти келиб уларнинг ҳар бири бошига бало бўлишини билмас эди. У бу ҳовлига тасодифан келиб қолмаганини ҳис қила бошлади. Бу ҳовлида Шайтонваччага номаълум бўлган кўпгина сирлар бор эди. Сиру синоатларнинг бошида Ўожи ота турарди. У кишини қишлоқда ҳамма ҳам яхши кўрмас эди. Ўожи отанинг сирли ишлари оддий бир эҳсондан бошланган эди: Ўожи ота бир йили зулукдек қоп-қора Қунажин сотиб олдилар. Қочган экан, қувонтириб эгизак туҚиб берди. Хурсанд бўлган Ўожи ота кампирининг чирқиллашига қарамай, бузоқнинг биттасини бир бечора одамга Аллоҳ йўлида ҳадя қилиб юборди. Бузоқ урҚочи эди. Аммо шундай деб тайинлади: «ўунажин онасига тортиб, эгизак туҚса, сиз ҳам биттасини Аллоҳ учун бировга ҳадя қиласиз, у ҳам бу ишни давом эттиради, қарабсизки» ... Ўожи ота у ѐҚини айтмадилар, сирли гап қилиб қўя қолдилар. Аммо нима бўлишини ўзлари ҳам билмас эдилар. Фақат, Аллоҳ йўлида чин дилдан қилинган эҳсонга Аллоҳ ўн, юз, минг баравар қилиб қайтаришини билар эди. Ўожи ота бир нарсани билмасалар қилмайдилар деб айримлар у кишига эргашди. Кимнинг моли, қўйи, эчкиси эгиз туҚса биттасини бева-бечораларга ҳадя қилаверди. Ўожи ота тахмин қилган сир ўзини кўрсатди. Қишлоқда эгиз туҚадиган чорва моллари кўпайиб кетди. Бу эзгу, баракотли иш қўшни қишлоқларга ҳам ѐйила бошлади. Бу меҳру оқибат, хайру саховатлар шайтонлар оламини ташвишга солиб қўйди. Шайтонлар сув қаерда тинган бўлса ўша жойдан лойқалатишни яхши билардилар. Одамшайтонни ана шундай вазифа билан бу қишлоққа ташлаган эдилар.
Шайтонвачча очликдан қорни қулдираб, чор-атрофни томоша қилишдан зерикди. Шара-барачи тасбеҳ ўгириб, нуқул ўзига «куф-суф» деб дам солиб ўтирарди. Кампир пиѐздоҚ ҳиди анқиѐтган ошхонага кириб кетганича қорасини кўрсатмаѐтган эди. Шу пайт ҳовлига калта соқол, икки юзи қип-қизил, қотма бир одам йўталганича кириб келди.
19
Устида оқ иштон, оқ яктак, бошида чавати
суюнганидан қанотини кенг ѐзиб юборди. Бу одам кириб келиши билан ҳовли янаям бўлакча бўлиб кетди. Юзидан нур ѐҚиларди бу одамнинг. Ўовли ҳам янада нурланиб кетди.
— ¤ҳ-ҳў-ў-ў... уйимиз тўлиб қопти-ку... Узоқдан аравани кўриб, бир суйиндим, бир суйиндим... еткизганига шукр...
Ўожи отанинг қучоҚига биринчи бўлиб пилдираволиб Шара-барачи ўзини урди. Елка уриштиришиб, омон-эсонлик қилишди. Кейин Ўожи ота нима қиларини билмай серрайиб турган Шайтонваччага юзланди.
— Ўай, бу менинг Кавсартойимми, ѐ қудратингдан... — деб юз-кўзлари яна ҳам кулиб, қанотлари янаям кенг ѐзилди.
— Қани, набирангизни яхшилаб таниб олинг-чи, балки алмашиб қолгандир, — дея соқолини тутамлаб болаларча қийқирди Шара-барачи.
Ўожи ота илдам келиб Шайтонваччани қайта-қайта баҚрига босиб, пешонасидан ўпди. Елка-бошини силади. Чол бечора набирасига боқиб тўймас, терисига сиҚмас эди.
— Яратганга шукр,— деди Ўожи ота ҳовучини юзига босиб, — бўй-бастлари чўзилиб, кўзга яқин бўп қопти, бандаси ўзи ношукр, нуқул шошади... Дардни берган Худо бир куни давосини ҳам беришини ўйламайди...
— Худо хоҳласа, набирангиз, мени айтди дейсиз, ўрнингизни босиб, қорию- қурролардан бўлади, — деди Шара-барачи нима қиларини билмай турган Шайтонваччага қараб.
— Айтганингиз келсин, борақол, болам, бувингга қарашвор, қорин очиб кетди...
Ўожи ота сўрига чиқар экан, кўзларига ишонмай набирасини яна бир бор орқасидан кузатди:
— Кўриниб турибди, болада ўзгариш катта, сиздан ўла-ўлгунимча миннатдорман, бу дунѐдан дуоижонингизни қилиб ўтаман, биродар, — деди Ўожи ота Шара-барачига.
— Айтган эдим-ку, сизга бизни жиннихонадаги дўхтирлар қилни қирқ ѐрадиганлардан деб... Шара-барачи жиннихона билан боҚлиқ анови саргузаштларни айтмай қўяқолди. Ўа шайтоннинг гапига кирди, айтмади. Айтганда Ўожи ота сал бўлса ҳам ҳушѐр тортган бўлармиди?!
Ўожи ота бир тўлҚаниб, ошхона томонга қаради-да, сабри чидамай:
— Кавсаржон болам,— дея эркалаб чақирди. Неварасининг исми Кавсар эди. Онаси раҳматлик тўлҚоқ азобида бу дунѐдан кўз юмгандан кейин кампир қизимдан ѐдгор бўлсин деб чақалоқнинг исмини Ёдгор қўймоқчи бўлди. Ўожи ота унамади. Бу бидъатни қўй. Кавсар қўямиз. Жаннатдаги энг катта ҳовузни Кавсар дейдилар. ПайҚамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннати одамларни шу Кавсар суви билан сийлайдилар деб, шу исмга тўхташган эди. Аммо бола ақлан заиф туҚилганини кейинчалик билиб қолишди. Буни сезган қўшни болалар уни эрмак қилиб, Овсар деб чақирадиган бўлишди. Болани қишлоқ мактабига олишмади. Шаҳарга, ақли заиф болалар мактабига олиб боринг, дейишди. Бу орада Шара-барачи пайдо бўлдию, болани тузатиб келаман деб таниш жиннихонага олди-кетди. Шайтонвачча Ўожи ота чақирганида ийиб кетиб:
— Лаббай ота, — деб юборди. «Ота» деган сўз илк бора унинг бўҚзидан отилиб чиқди. Нимагадир «ота» дейиш ўзига ҳам ѐқиб тушди.
— Ана эшиттингизми, бу сиз билган бола эмас, тамомила-чи бошқа бола, ҳа, тилла бола, — деди Шара-барачи, оҚзи қулоҚида.
оқ дўппи. У меҳмонларни кўриб,
20
— Ўа, лаббай деган тилингдан отанг айлансин, бу ѐққа кел, болам. — Ўожи ота
ҳамсуҳбатига жилмайиб қўйди. Шара-барачига бир гапга солиб кўринг, дегандек им қоқди.
Шайтонвачча ошхонадан чиқиб, сўрига яқинлашди.
— Бу ѐққа чиқ, хў-ў-ш-ш, мана бундоқ ѐнимга ўтир-чи,— деб Ўожи ота уни ўзига тортди. Отанинг қўллари бирам юмшоқ, соқол-мўйловларидан ѐқимли хушбўйликлар тараларди. Чол Шайтонваччага ѐқиб қолган эди. — Ўа, ана шундоқ,— дея ота Шайтонваччанинг пешонасига лабини босди. Кейин меҳр билан бошини силаб, сўради:
— Сени у ѐқларда кўп хапа қилишмадими, болам?
Шайтонвачча «у ѐқ» деганда «Думи тугуклар» мадрасасидан бошқа жойни тасаввур қила олмас эди.
— Хапа қилишди,— деди Шайтонвачча ерга қараб.
— А, нималар қилишди? Қани, бир чеккадан гапириб бер-чи, болам. — Ўожи ота гапни чуватиб олганидан хурсанд эди.
— Олдин-чи,— деб Шайтонвачча чолга «ярқ» этиб қаради, — олдин қулоҚимни кесишди, кейин думимни, ундан кейин замбаракка қўйиб отишди...
Шайтонвачча бирданига рост гапириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ажинашамолни эслаб қўрқиб кетди. Ана энди Ажинашамол уни аяб ўтирмайди. Ўозироқ тарсаки туширади. У шошиб, қўлларини бошига пана қилди. Чоллар бир-бирига қараб қолишди. Аммо нимагадир Ажинашамол бу сафар тарсакини ундан аяди.
— Думим билан қулоҚимни кесишди дейсанми, болам, қўй-е,— деб набирасига бошдан-оѐқ ҳайрон бўлиб қараб қўйди Ўожи ота.
— ЁлҚон гапирсам Азозил бобом урсин,— деб чолни баттар лол қолдирди у.
— Азозил дейсанми? АстаҚфируллоҳ! Азозилни сен қаттан биласан?
— Бобомиз бўладилару, билмайми!
— Ўа-я, дарвоқе, — деб Ўожи ота набирасининг телбалигини эслаб қолди. Шу
билан суҳбат тугади. — Бўпти, бор бувингга қараш, обкела қолсин обкеладиганини, — деди ҳафсаласи пир бўлиб,— қорин таталаб кетди.
Бу суҳбатдан кейин қарияларнинг тарвузлари қўлтиҚидан тушди. Бир-бирларига елка қисиб қараб қолишди.
Шара-барачи Шайтонваччанинг гапларини ўзича тушуниб деди:
— Набирангизнинг гапидан кўпам ҳайрон бўлманг, Ўожи ота, батамом соҚайиб кетгунча касали ҳар замон, бир замонда қўзиб туради. У ѐқда шундоқ дори-дармонлар беришадики, жиннилар хаѐлан осмони фалакларда учиб юришади.
— Сиз ҳақсиз, лекин Азозил деганига ҳайрон бўляпман. Шайтонларнинг бобокалони Азозилни ҳаммаям билавермайди-да, тақсир. Унинг номи хос китоблардагина келади, — деди Ўожи ота хаѐлларини йиҚиштира олмай.
— Э, — деб қаҳ-қаҳ отиб кулди Шара-барачи, — жиннихонани сиз нима деб ўйловдингиз? Билсангиз у ердагиларнинг ярми олим. Ўатто академиклар ҳам бор. ¤ҳ-ҳў- ў-ў... уларнинг билмаган нарсаси йўқ. Азозил дейсизми, Азройил дейсизми, Одам Ато, Момо Ўаводан тортиб, шоҳу гадогача билишади...
— Ўай майли, шунчалик бўп қопти-ку, бу ѐҚи ўзимизга тан. Кампирга айтаман, бир- икки енгилгина муолажа қилиб қўяди. ¤зим ҳам қараб турмайман. ¤қиб, дам солиб қўяман. Бу сиз қилаѐтган савоб ишларнинг ажри. Сиз жиннихонадагиларга деб, кўрпа- тўшак, кийим-бош йиҚиб юрмаганингизда сизни қаттанам учратардим. Овсар неварам борлигини сиз қаттанам билардингиз? Аввалам бор Худо бизни учраштирди. Даволатиб бераман, деб сиз марҳамат қилдингиз. Мана, Худо хоҳласа оқибати ѐмонмасга ўхшайди.
21
Хў-ў-ш, — деб сўлиш олдилар Ўожи ота, — бу ѐҚини сўрасангиз, яна анча-мунча кўрпа-тўшак, кийим-бошлар йиҚиб қўйганман. ҚишлоҚимиз одамлари аломат-да. Биров ўлса, масжидга кўрпа-тўшак ташлаб кетишади. Шундай қилишса, ўлганнинг ѐтган жойи юмшоқ бўлармиш. Бўлмаган гап, қўйинглар бу одатни деб уввало уқтираман, қани қулоқ солишса. Илгари муҳтожларга берсак, олишарди. Энди ирим қилиб олмай қўйишди. Майли, ҳамманинг ўзига берсин. Мана, сиз уларни «соҳиби узр»ларга элтиб берасиз,
қарабсизки савобига биз ҳам шерик-да...
ДИЛКАШ СУҲБАТЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг баъзи бир нарсаларни англай бошлагани)
Ўожи отанинг мақтовларидан яйраб кетган Шара-барачи чўккалаб ўтириб олди.
— Биззи қўятуринг, тақсирим, ўзларининг ҳур фикрлари билан шаҳарда нималар бўлаѐтганини билсангиз эди, ҳай-ҳай-й-й...
Шайтонвачча сўридаги хонтахта устига дастурхон ѐзиб, битта лаганда янги пишган ўрик, гилос, бодринг обкелиб қўйди. ¤зи ҳам ўтирди. Суҳбат бўлинди.
— Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, қани, меҳмон, мевага қарасинлар, деҳқончилик, муҳтарам пайҚамбаримиз овқатдан олдин мева тановул қилган эканлар. Тушликка Пошша ойингизга пиѐва буюриб қўйган эдим.
Илгарилари Аллоҳнинг исми айтилиши билан Шайтонваччага сичқоннинг ини минг танга бўлиб қоларди. Энди эса ундоқ бўлмади. Бир сесканиб қўйди, холос. Шайтонвачча бодрингдан бирини олиб, карсиллатиб ея бошлади. Унга Ўожи ота эътибор қилиб:
— Шошма, болам, одатда шайтонларгина таомни шошиб ейдилар,— деди.
Шайтонваччанинг «ахир мен шайтонваччаман-да» деб юборишига бир баҳя қолди. Яхшики, Шара-барачи гапни бошқа ѐққа буриб юборди:
— Аммо, лекин, пиѐва буюриб зап иш қипсизда, Ўожи ота, Пошша ойимнинг пиѐваси оҚзимда қолган. Биззи кампир ўхшатолмайди. У ѐҚини сўрасангиз пиѐвабоб нарсалар ҳам олиб келганман, — деди Шара-барачи ѐнидаги хуржунга қўл чўзиб.
У шундай дея хуржуннинг кўзини очиб, ундаги сувхалталардан бир нималар ола бошлади. Ўожи ота қизиқиб қараб турди.
— Буни қаранг, мановиниси, — деди у сувхалтани Ўожи отанинг қўлига тутиб, — ѐҚлиқ патирнинг қотгани, буниси бўличканики, буниси бозор нони, буниси оқ бўлка, буниси қора бўлка... Атайлаб хил-хиллаб олиб келдим, сизга кўрсатгани.
— Сиззикиям деҳқончиликми, дейман, — кулди Ўожи ота.
— Топдингиз! ¤лманг, Ўожи ота, мана шунақа кўзга суртадиган нонлар ахлатга тушиб кетаѐтган эди-да. Шу сиз билан гаплашгандан кейин шаҳарга тушдиму, — деб боя узилиб қолган суҳбатни давом эттирди Шара-барачи, — эринмай дўмма-дўм юрдим, денг. Ўа, астойдил бўлиб олдим. ¤лай агар, нафсим учунмас, Худо учун юрдим. «Ўай болаларим, пўчоқни алоҳида сувхалталарга, ортиқча нонларни алоҳида сувхалталарга солиб қўйинглар, мен ҳар куни дуои-жонингизни қилиб, олиб кетаман, деб тайинлаб чиқдим. Қаранг, ўрисдир, ўзбекдир, бари гапимга юришди. Яна «тоза нон» деб ѐзиб ҳам қўйишади, барака топкурлар. Нон нонда, тозамаси бўлар эканми, вой ўқимаганлар-ей деб куламан. Йўл-йўлакай мол боқадиган, қўй боқадиган, товуқ боқадиган шинавандаларни ҳам топиб олдим. Ўар куни пўчоқ, қолган-қутган нонларни ташлаб ўтаман. Беминнат дастѐр кимга ѐқмайди. Мендан совҚа-саломни олиб, ҳатто, уч-тўрт сўм пул ҳам тиқиштиришади, денг. Мен бўлсам, уввало қўлларини қайтараман. Пийсабилло, увол
22
бўлмасинга қиляпман бу ишларни, мени тирикчилигим манови шиша идишлардан, йўлим устидасизлар деб, қўлларини қайтараман. Охири мижозларим ҳам мен билан ҳисоб-китоб қилишнинг йўлини топиб олишди. Саломингизга яраша алик деб қўйишмади. Ким бир бонкада қаймоқ, қатиқ, сут, ким тухум, бирон-бир жонлик сўйишса гўшт дегандек. Сиз айтган барака шу бўлса керак-да-а, Ўожи ота. Қаранг мол боқмайман, оқлиҚим тайин, товуқ боқмайман уйимдан тухум аримайди. Унда-мунда ҳалол-пок
гўштни айтмайсизми?
Ўожи ота Шара-барачининг гапларидан ҳузурланиб, ўтирган жойларида тўлҚаниб-
тўлҚаниб қўядилар. Бундан меҳмоннинг баттар гап қопи очилади. Нимагадир улар энди Шайтонваччани эсларидан чиқаришган, ўзлари билан ўзлари овора эдилар.
— Шу десангиз Ўожи ота, — деб Шара-барачи муштига йўталиб олди, — бир издиҳомда сиззи мақтаб, маслаҳатларингизни дастурхон қилиб қоламанми? Буни қаранг, савоб иш қўйга ўхшаб тез кўпайиб кетар экан. Кўпайганда ҳам эгиз-эгиз денг... Битта йигит ўша издиҳомда ўтирган экан. Эшитиб нима қипти, денг? Миниб юрган машинасини шартта сотиб, менга ўхшаган бешта бекорчига бешта эшакарава олиб берибди, азамат. Бир кунда ҳар бири бир арава пўчоқми, ўтми олиб бориб берса бўлди экан. Кейин ўзларининг тирикчилигини қилишовраркан. Аммо лекин ѐманам каллалик бола экан-да. ¤йлаб кўринг, бир кунда бир тонна пўчоқ йиҚиларкан, ҳазилакамми! Қанча бўрдоқи боқиш мумкин-а унга. Вой азаматей... Ахир, пўчоқ ҳам бекорга ахлатга кетиб ѐтовди-да. Шаҳар катта, ҳазилакам хонадон борми? Ўар куни қора қозон қайнаб тургандан кейин...
— Балли, — деди Ўожи ота юзлари кулиб,— қандоқ улуҚ иш қипти ўша йигит, исрофни олдини олиб, юртга барака киритибди. Ахир исроф — шайтондан. Шунга айтадилар-да, исрофли юртда барака бўлмайди, ѐтиб еган билан қорин тўймайди, деб.
— Нимага ҳамма ҳам анови йигитга ўхшаб дарровда ўзига ола олмайди-а, Ўожи ота? — деб куйинди Шара-барачи.
— Бунинг учун одамда озгина ҳафсала, озгина Қайрат бўлиши керак, Қайрат, тақсирим! ўайрат бобида шайтонга етадигани йўқ. Ўа, бизни ярим йўлда қолдириб кетади. Одам болаларини йўлдан урай деб бир дам тинчимайди, молиниям, жониниям нисор қилиб юборади. Шундай бўлгандан кейин уни иши юришмай кимни иши юришсин? Биз Худо деймизу, Худо йўлида куйиб-пишмаймиз. ¤лардек хотиржаммиз.
Анови Қайратли йигитга Шайтонваччанинг ростдан ҳам ҳаваси келди. ¤зи ҳам тўҚри келиб қолса, шунақа ишлар қилишни кўнглига тугди. Энди у одам шайтонми, одамларни ҳам, шайтонларни ҳам ҳайрон қолдирадиган ишларни қилиши керак. Қилади ҳам. Уни ораларидан қувиб солганларни ҳали тавбасига таянтиради.
Дастурхонга пиѐва тортилди. Пиѐва деганлари қанақа овқат бўлса экан деб, ҳалидан бери Шайтонваччанинг нафси ҳалак эди. Косага қошиқ урдию, ҳафсаласи пир бўлди. Шилдир сув. Юзида чала қовурилган пиѐздоҚ сузиб юрибди. Тишга босадиган на жаз бор, на бошқа нарса...
— Бай-бай, ҳидини қаранг ҳидини, — деди Шара-барачи мақтаб. Шайтонвачча тескари қараб бурнини жийирди. Иккала чол сув қоҚоздаги қотган нонлардан олиб пиѐвага ташлашди. Нонлар бир зумда бўкиб, косани тўлдириб чиқди. Ана ундан кейин ҳай-ҳайлаб, бай-байлаб ейишга тушишди.
Шайтонвачча тарки одат амри маҳол деганларидек, олдида ўз косаси туриб қошиҚини Шара-барачининг косасига солди.
— Э, ҳазиллашма баччаҚар, — деди Шара-барачи косани ўзига тортиб, — бу пиѐвага етишишни ўзи бўлдими?
23
Ўожи ота кулиб, Шайтонваччанинг косасига ҳам қотган нонлардан бўктириб
берди. Шайтонвачча умрида биринчи марта бировнинг косасига қошиқ урмай ўз косасида қорин тўйдирди...