ШАРА-БАРАЧИ
ШАРА-БАРАЧИ
(ѐки Шайтонваччанинг бир ўлимдан қолиши)
Ўозиргина дўст бўлиб турган болалар тўрт томондан унга ташланиб қолишди. Бечора Шайтонвачча тепкилар остида қолиб кетди.
Шу пайт бир бақириқ бўлди, бир бақириқ бўлди... нақ осмон гумбурлаб кетди. Шайтонваччани дўппослаѐтган болалар тўрт томонга тумтарақай қочишди. Шайтонваччанинг туришга ҳам мадори қолмаган эди. Кимдир чангларини қоқиб-суқиб, ўрнидан турҚазди. Қўллари бирам ѐқимли... Шайтонвачча, аввалига, Ажинашамол ѐрдамга келдиѐв деб ўйлади. Аммо тепасида турган таниш одамни кўриб ҳангу манг
13
бўлиб қолди. Кўзларига ишонгиси келмас эди. Тепасида шара-барачи турарди! Эшаги ҳам ўша-ўша. ¤шанда узунқулоқ Шайтонвачча билан кўз уриштириб роса ҳанграган эди. Энди бўлса лабининг четини буриб, тишларини кўрсатдию «ҳим-м-м, ҳим-м...» деб қўя қолди. ¤зича мен сени танидим деди шекилли. Аммо «Одамлар,
ораларингда шайтон юрибди» деб атрофга айюҳаннос солмади.
Шара-барачи ҳам Шайтонваччани кўриб, унданда баттар аҳволга тушиб қолди. Ўа,
эси оҚиб қолай деди... Қисиқ кўзлари каттариб, оҚзи очилиб, кемшик тишлари кўриниб кетди... Иккалови бир-бирига қанча тикилиб туришди, буни Худо билади. Аммо чол олдинроқ ўзига келди:
— Ё қудратингдан, Овсар болам, бу сенми? Вой айланайин сендан, бу ѐқларга қачон кеп қолдинг?
Шайтонвачча ерга қаради. Тавба, бу одам ҳам гапни «Овсар» дейишдан бошлади- ку.
Шайтонвачча нима деб, нима жавоб қилишини билмай турган эди чол яна ўзидан- ўзи бидирлаб кетди:
— Тавба,— деди у ҳамон ҳайратини яшира олмай, — сени жиннихонадан олай деб борсам, ҳе йўқ, бе йўқ сени ўлдига чиқариб ўтиришибди? Бу шум хабарни эшитиб, жоним нақ ҳиқилдоҚимга келди. Нақ ўтакам ѐрилай деди. Топиб беринглар, ахир у бировнинг омонати, йўқолган пичоқнинг сопи олтин дейдилар, деб Худони зорини қиламан, қани қулоқ солишса. Нуқул елка қисишади,— деб чол елкасини қисиб, кўзларини укки қилди. – Яна улар нуқул жинни бола кимга керак, қутулганингизга шукр қилинг, дейди. Устига-устак мени айблаб ѐтишибди дегин. Почтадан «қорахат» юбориб, уч кун кутишганмиш. Гапларини қара. — Хўп, қайга кўмдиларинг, ҳеч бўлмаса гўрига бориб, бир калима Қуръон ўқиб кетай дедим. Бир маҳал нима қилишди дегин? Ё алҳазар! Қўлимга ароқдан бўшаган манови шишани тутқазишди. «Мана хоҳлаган жойингизга обориб, Қуръонингизни ўқийверинг», дейишди. Қара-я, номардларни сени куйдириб, кулингни мана шу ароқ шишасига соп қўйишибди. Жинниларни ўлигини куйдириш расм бўпти-да. ЙиҚладим-сиқтадим, телба бўлса ҳам етимчагина ер бетида юрса бўларди деб, Худога нола қилдим. Кейин тақдирга тан бериб, шишани ўртага қўйиб, арвоҳингга Қуръон ўқидим. Жиннию соҚ дуога баравар қўл очишди. Шундай қилиб, энди Ўожи отага нима дейман, набирам қани деса, кулини кўрсатаманми деб, минг хаѐлда келаѐтган жойим эди, болам. Қарасам кўзимга ўтдек кўриниб кетдинг.
Чол кулиб қамчи дастаси билан қаншарини қашиб қўйди. Қашилаган жойи бирпасда қизариб чиқди.
— ¤лай агар, аввалига сенлигингга ишонмадим, — деди у кўзлари жaвдираб. — Арвоҳингмикан, деб ҳам ўйладим. Аравани ариқ чеккасига буриб, эринмай роса кузатдим, — кўзларини қисиб, пешонасини тириштирди чол. — Бундоқ қарасам, анови болалар сени дайди итдек талаб ташлайдиган... Ўай-ҳайлаб, чопдим, шу... Бир ўлимдан қолдинг-да, болам.
ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ
(ѐки Шайтонваччанинг оғир-оғир ўйларга толганлари)
Чол жуда кўп гапириб юборди. Шайтонваччанинг боши оҚриб, тарс ѐрилай деди. Нималарнидир билгандек, тахмин қилгандек бўлди. Мадрасадаги қилни қирқ ѐрадиган устозлари бир-бир кўз олдидан ўтди. Бундан чиқди Овсар ўлгандан кейин
14
Шайтонваччани ўшанинг қиѐфасида бу ѐқларга ташлашибди-да. Балки бола бечорани ҳам ўзлари ўлдиришгандир. Тушунарли, бу қишлоқда шайтонлар оламига ѐқмайдиган бир сир бор. У хаѐлларини йиҚиб олгунча бўлмай, чол яна гапга тушиб
қолди:
— Шу дейман, мени билишимча сен жиннихонадан. — Чол шундай деб ўзича фол
оча бошлади. Бу гап Шайтонваччага анча қўл келар эди. Ахир ундоқ эмас, бундоқ эди деб рост гапириб кўрсин-чи? Чол ўла қолса ҳам ишонмаса керагов. Бунинг устига Ажинашамол шу яқин ўртада искаланиб юрибди. Яна тарсаки тушириши мумкин. Ахир у гапирса ѐлҚон гапириши керак.
– Улар сени топиша олмагандан кейин, — гапида давом этарди чол, — ўлдига чиқаришиб, шишага ўчоқнинг кулидан солиб қўйишган. Шара-барачига бўловради, дейишган-да номардлар.
Шайтонваччанинг онаси бир вақтлари унга, «маҳмадона бўма, жаҚинг тушкур, кўп гапирсанг кўп адашасан» деб калтаклар эди. Шунга, Шайтонвачча, чолнинг гапини маъқуллаган бўлиб ерга қараб тураверди.
— Ўай майли,— деди чол Шайтонваччадан садо чиқавермагач,— ўтган ишга салавот. Жиннихонадагиларга ҳам осонмас. Бирини қочди деб, бирини ўлди деб ҳужжатлаштиришса керак-да. Қани, менга айт-чи болам, Ўожи ота, Пошша ойимлар тинч-омон юришибдими?
— Билмадим, — деб бу сафар ростини айтди Шайтонвачча. — Ие, бу нима деганинг, занҚар, қишлоққа қачон келдинг? — Ўозир, — яна рост гапиришга мажбур бўлди Шайтонвачча. — Ановини қара-я, ростдан ҳозирми?
— Нон урсин ѐлҚон гапирсам, нониз борми?— кўзлари жавдиради Шайтонваччанинг. У росаям очиққан эди.
— Уни қара-я, бўлди-бўлди ишондим, болам,— деди чол баттар яйраб, — бу фақат Худонинг меҳрибончилигидан бошқа нарса эмас. Мен бечорани ташвишлардан қутқарай деган-да Худойим. ¤зингга минг қатла шукр! Ўожи отанинг олдига шишани қучоқлабмас, ўзинг билан етаклашиб кириб борадиган бўлдим.
— Вей, менга қара болам,— деди яна ҳайрон бўлиб,— жиннихонадан-ку қочибсан, аммо бу ерларни қандоқ қилиб топиб келдинг а? Ўа, ким сени бу ѐқларга обкелиб қўйди, шундан ке?
Шайтонвачча баттар соқов бўлиб қолди. Осмондан тушдим десинми?
Шара-барачи Шайтонваччадан жавоб ололмагач, бирдан унга эътибор қилиб қолди. Шайтонвачча уппа-узун бўлиб, чолнинг олдида ҳамон ширяланҚоч турарди.
— Э, иштон-кўйлагинг қани?
Шайтонвачча беихтиѐр болалар кетган томонга қаради.
— Ўа, анови шумтакалар сувга ташлаворишдими? Майли мен шара-барамни
титкилаб, бир нималар топиб бераман, кийиб оласан, у ѐҚи бир гап бўлар. Балки Ўожи ота янги саруполар олиб қўйгандир-а, нима дединг?
Шайтонвачча бу меҳрибончиликдан хурсанд бўлиб кетди. Кўйлак-иштон осонгина топила қолди. Ажинашамол бу матоҳни елкангни яҚир қилиб топасан, деган эди. Унчаликка бормади.
Аммо кўп нарсаларнинг ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолиши Шайтонваччани шубҳага солар эди. Ишқилиб яхшиликка бўлсин-да...
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
15
(Шайтонвачча яна йиғилиш кун тартибида)
Бугунги ҳайъат йиҚилиши қарсаклар билан бошланди. Бу бирон-бир хушхабардан дарак эди. ТуѐҚи катта, шохдор раис йиҚилганларга сергакланиб қараб қўйди-да, жилмайиб сўради:
— Хўш, бугун нима билан бир-биримизни хурсанд қиламиз? Қарсаклар кимнинг шаънига?
— Аввало сизга, қолаверса ички ишлар шўъбасининг шаънига, — дея сўз бошлади ахборотчи, — улар ишлаб чиққан режа хамирдан қил суҚургандек, заргарона амалга ошди. Гап Хўжақишлоққа ташланган вакилимиз ҳақида бормоқда. Одамшайтонимиз Шара-барачи билан учрашди. Учрашув космик кеманинг станция билан туташишига ўхшаб кетди. Станция ердан кўтарилган ҳар бир муждага баҚрини очганидек, Шара- барачи ҳам вакилимизга баҚрини очди. Кўнглида заррача ҳам шубҳа бўлмади.
— Одамшайтонимиз-чи, тақдирига тан бериб қолдими, ишқилиб? — сўради раис.
— Ўозирча йўқ, нуқул саркашлик қиляпти, ўзи билан ўзи олишиб ѐтибди. Номини Шайтонбек деб эълон ҳам қилиб кўрди, роса кулги бўлди. Рост гапиргани учун Ажинашамолдан яхшигини тарсаки еди.
— Кўйлак-иштон масаласи нима бўлди, кўйлак-иштон?
— ¤шани деб вакилимиз бир ўлимдан қолди. Ўар-тугул Шара-барачи жонига оро кирди. Энди ҳамма ташвиш олдинда. Хўжақишлоқнинг «додхоси» бўлиб олган Ўожи ота билан унинг кампири ясама неварасини қандоқ кутиб олишаркин? Одамшайтонимиз-чи? У ўзини қандоқ тутаркин? Ўамма гап шунда. Яна бир ноқулайлиги Ажинашамол бу ҳовлига кира олмайди. Алоқа узилади. Ўожи ота дам солавериб ҳовлисини Хитой девори қилиб ташлаган. Вакилимиз Ажинашамолсиз қанчалик мустақил ҳаракат қила олади, бу ѐҚи даргумон.
— Биламан, — деди шохдор раис, — шунинг учун ҳам мен Одамшайтон муқобилини ўйлаб топдим-да. Менинг бор умидим Одамшайтонимизнинг томирида оқаѐтган қонда. Ота-боболаримизнинг муборак қони бизни доҚда қолдирмайди, — дея ҳайъат йиҚилишини ѐпди шохдор раис.
ҒАРИБГИНА БИР ҲОВЛИ
(ѐки Шайтонваччанинг янги манзили)
Шайтонвачча ўлган бир боланинг кўйлак-иштонини кийиб, куѐвтўрадек бўлди- қолди.
— ¤ҳ-ҳў... Ўожи ота кўрса борми болам, эртагаѐқ битта бошингни иккита қилиб қўяди. Эшакка тўқим, одамга кийим деганлари шу-да! Тўқим ургандан кейин эшак жонивор ҳам бир чиройлик бўп кетади, дегин, — дея чол қамчин дастаси билан икки курагининг ўртасини ҳузур қилиб қашлаб қўйди.
— Бу яхшими, ѐмонми,— чўчиб сўради Шайтонвачча.
— Нимани сўраяпсан, болам?
— Битта бошни иккита бўлиши-да?
— О-о-о,— деди у энди қамчиннинг дастасини кўкрагига босиб, тебраниб қўяр
экан,— эркак киши дунѐга шуни деб келади-да, болам, — ҳиринглади чол. Кейин кўзларини юмиб: — Ўай-ҳай-ҳай-й-й... бу роҳатни айтиб, тамом қилиб бўларканми?!
16
Қўйнингда ўтдеккина биттаси тўлҚаниб ѐтадию, ѐмон бўларканми, занҚар, ѐшсан- да ҳали билмайсан.— Ўи, жонивор, — деб чол эшакка қамчи босди, — тезроқ бориб, Ўожи отанинг кўзларини қувонтирайлик, дуосини олайлик. ¤зинг ҳам бўйинг чўзилиб
бошқача бўп кетибсан, ҳали танимай қолиш-са-я?
Шайтонвачча эшакаравада борар экан, бундан бу ѐҚига нималар бўлишини ўйлар
эди. У кутилмаганда яна кимни, Ўожи ота деганнинг невараси бўп қолди. Ўа, умрида кўрмаган бир одамни энди у ота, кампири бўлса буви дейди. Улар билан қони қирқ йилда ҳам қўшилмаса керак. Ўожи қайдаю шайтон қайда. Уни олдинда катта ишлар кутаѐтганини ҳис қилди.
Шайтонвачча бу дунѐда ҳеч бир иш ўз-ўзидан бўлиб қолмаслигини «Думи тугуклар» мадрасасида кўп эшитган. Ўа, ҳар бир иш Худодан. У жамики инсу жинлар ҳаѐтини олдиндан белгилаб қўйган. Шулар қатори шайтонларнинг ҳам. Шайтонлар охиратгача одам болалари орасида сув билан ўт бўлиб яшайди. Шайтонлар иймони сустларни осонгина «синдириб», ўзларига қул қилиб оладилар. Иймони бутунларни-чи? Уларни йўлдан уриш қийин. Улар тошѐнҚоққа ўхшаб унча-мунчага чақилмайдилар. Бамисоли асов от. Ўа деганда бўй бермайдилар. Бундайлар Худодан қанчалар қўрқишса, шайтондан ҳам шунчалар қўрқадилар. Бир умр шайтоннинг ѐмонликларидан Аллоҳдан паноҳ сўраб яшашади. Иймони сустлар-чи? Худодан ҳам, шайтондан ҳам қўрқмайдилар. ҚилҚиликни қилиб қўйиб, шайтонга тўнкаб, яна гуноҳ қилаверадилар. Бундайлардан — алҳазар, шайтонлар ҳам нари юрадилар. Шайтонлар учун энг катта ўлжа бу иймонли тақводорлар. Тақводорлар беш вақт намоздан ташқари, нафл намозлари ўқийдилар, ўттиз кун рўзадан ташқари нафл рўзалари тутадилар. Кечалари туриб ибодат қиладилар. Таҳоратсиз юрмайдилар. Аллоҳ йўлида эҳсон қилиб чарчашмайди. Шайтонлар шундақалардан лоақал биттасини йўлдан урса борми, ўша куни шайтонлар оламида катта байрам бўлади. Карнай-сурнайлар чалинади. Ўар бир шайтон бир қопдан семиради.
Шайтонвачча шуларни ўйлар экан, бирдан ўзини якка-ѐлҚиз ҳис қилди. Энди унинг ѐнида на онаси, на биркам миллион, на мадраса мударрислари бор! Бамисоли тўрт томони қибла... Қаѐққа қараса жумбоқ. Хаѐлига Ажинашамол келдию тарсаки тушган юзини силаб қўйди. Бунчаям қаҳри қаттиқ бўлмаса бу Ажинашамолнинг. Худди онасига ўхшайдия. Вой, қўлинг сингур-е. Ажинашамолни эслаб, сал юраги ѐришди. Майли, қаҳри қаттиқ бўлса ҳам бори яхши. Ўарқалай кўз-қулоқ бўлиб, турибди-ку. У «Думи тугуклар» мадрасасидан топшириқ олгани аниқ. Фақат унинг кўзга кўринмагани чатоқ. Ўозир қаерларда тентираб юрибди экан. Бундоқ олдиндаги ишлардан хабардор қилиб турса бўларди! Балки олдинда нималар бўлишини Ажинашамолнинг ўзи ҳам билмас.
Шайтонвачча ана шунақа ҳардам хаѐлларга Қарқ бўлиб борарди.
Эшакарава Қарибгина бир ҳовли ѐнига келиб тўхтади. Узунқулоқ зўрҚа турган эканми, тўрт оѐҚини тўрт томонга кериб, бўшаниб юборди. «Бефаросат эш-шак» деб тўнҚиллади Шара-барачи... хижолат бўлиб ҳовли тарафга қарар экан.
Ўовлини кўчадан тўсиб турган девор ҳам пастдек, ҳовли юзини оѐқ учида туриб кўрса бўларди. Аммо қараган одамнинг кўзи охири кўринмайдиган сўритокка тушар, баргидан ҳам кўп узум шўралари одамни «ваҳ» дегизиб юборарди.
Шайтонвачча кела-келгунча пойдеворлари алламбало, ҳашаматли уйларни узоқдан кўрганда, шу Ўожи ота деганники бўлса керак деб фол очиб келди. Лекин у уйлар орқада қолиб кетди. Унинг хаѐлида Ўожи ота деганлари қишлоқнинг манаман деган обрўли кишисию, уй-жойи ҳам шунга яраша ҳашамдор бўлиши керак эди.
Шара-барачининг сўритокли ҳовлига иссиқ-иссиқ қарашидан билдики, бу Ўожи отанинг кулбаси. Номи улуҚу супраси қуруқ.
17
Шара-барачи узунқулоқни аравадан чиқариб, тўқимларини ечиб, шўразорга
арқонлаб келди. Жонивор думини ликиллатиб, очкўзлик билан ўзини шўрага урди. Эшакнинг танлагани шўра, деб бекорга айтмаганлар! Эшак ҳам аҳмоқ эмас. Шўра тилласи кўп бўз ерда ўсишини билади. Еб қувватга киради. Яхшиямки буни одам болалари билишмайди. Билишса эшакка шўра ортармиди?!
Шара-барачи хуржунини елкасига ташлаб, қамчин дастаси билан дарвозани қаттиқ қоқди.
— Ки-и-и-м?.. — ичкаридан хотин кишининг овози келди... — Кировурсинлар, эшигимиз очиқ...
Шара-барачи уст-бошига наридан-бери қараган бўлиб, бир зум тараддудланди-да, эшикни катта очиб, Шайтонваччани ичкарига турткилади:
— Юр, юрақолсанг-чи...
Шайтонвачча ҳовлига қадам қўйдию, бирдан бошқа бир оламга кириб қолгандек тўхтаб қолди. Тиккага келиб қолган офтоб нурлари узум барглари оша ерга тўшалар, ҳовли юзи билан сўриток оралиҚида ажойиб бир шуъла ўйнар эди. Шуълаки жимирлаб, ақл-ҳушни оларди. Шайтонвачча шайтоний сезгиси билан буни дарровда илҚаб етди. Юраги бир сиқиб келдию, қўйиб юборди. Бу ҳовли шайтон ва кофир жинлардан холи, пок эди. Шунга Шайтонваччанинг юраги безовта бўлиб олди.
Ўовлининг ўртасида баланд бўйли бир кампир уларга танимайроқ қараб турарди. Шара-барачи йўлида серрайиб туриб қолган Шайтонваччага урилиб кетиб тўхтади-да, кампирга кўзи тушиб:
— Ассалому алайкум Пошшо ойи, мана биз келде-э-э-к, — деди «шара-бара-а-а...» дегандек овозини баралла қўйиб. Кейин Шайтонваччанинг биқинига туртди:
— Ўа, бувинг билан кўришмайсанми, занҚар?! Пошшо ойимни соҚинмадингми, аммамнинг бузоҚи?..
— Ўаҳ, жа кўзим учиб турувди, — деди кампир ҳушламайгина, — келинглар...
— Э, Пошшо ойи бу энди, бошқа бола бўп қолган, қарамайсизми бўйи-бастини...
— Ов, — деди кампир ҳамон рўйиҳушлик бермай,— гапироврасиз-да, Худо
қамишга ҳам бўй беради... Кампир чол билан тузук сўрашмади ҳам.
— Э, ақлиям ўсиб қоган, мана мени айтди дейсиз...
— Яна овсарлик қилса оҚилхонага обкириб, сигирнинг ѐнига боҚлаб қўярман,
худди. — Кампир шундай деб қуруқ даҚдаҚа билан Шайтонваччага яқинлашди:
— Ке, кўришайлик...
Кампир Шайтонваччани баҚрига ҳам босмади, шунчаки елкасига қоқиб кўришган
бўлиб қўя қолди.
Шайтонвачча кампирни яхшироқ таниб олиш учунми, ишқилиб, унга тик қаради.
«Невара» билан «буви»нинг кўзлари учрашди. Ўар икковининг ҳам қорачиҚларида хунук бир нима «йилт» этиб кетди. У бехосдан темир-темирга урилиб кетганда чиқадиган учқунга ўхшарди. Кампир бир сесканди. Илгари набираси жиннилик қилиб, қонига ташна қилиб юборганларида, беҳи новдаси билан оҚилхонага обкириб, шундай савалардики... У қора терга тушиб, чинқириб додлар, қочай деса оѐқ-қўллари боҚлиқ бўларди. Шунда кампирнинг кўзи бехосдан неварасининг кўзига тушиб қолар, алланечук бўлиб, қўлидан хипчин тушиб кетар эди. «Ахир бу жинни-ку, нима қилаѐтганини билмайди-ку, нимага азоблайверасан бола бечорани, Худонинг уриб қўйгани камми» дея маломат қилгандек бўларди кимдир. Шунда кампир бўшашиб тушар, калтаклашни бас қилар эди. Энди-чи, ѐ тавба... набирасининг кўзлари бошқача. Худди бўриникига ўхшайди. Шара-барачи айтгандек ростдан ҳам ақли кириб қолдимикин-а...
18
Шара-барачининг дўриллаган овози кампирни ўзига келтирди.
— Ўожи ота кўринмайдиларми, Пошшо ойи?
— У кишимнинг топиб олган паккаси мачит, пешинга чиқиб кетдилар...
— Э, дарвоқе, пешинни ўқиб ола қолай, — деб Шара-барачи ҳеч бир тортинмай
ҳовли этагидаги сўрига қараб юрди...
Кампир Шайтонваччага бошқа эътибор қилмай, ичкари уйга кириб кетди.
Шайтонвачча янги бувиси билан шу йўсин топишди.