ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки Шайтонваччанинг тақдирига шайтонлар раисининг бефарқ эмаслиги ҳақида)
«Думи тугуклар» мадрасасида ҳар куни касалхоналарнинг «пятиминутка»сига ўхшаган йиҚилиш бўларди. Унда кеча йўл қўйилган хатолар ва бугун қилинадиган ишлар белгилаб олинарди. Уни туѐҚи катта, шохдор раис олиб борар, лекин ҳақиқатга қаттиқ амал қиларди. Ўайъат аъзоларига ўз ҳукмини мажбурлаб ўтказишга уринмасди.
8
Унинг хонасида шайтон ва жинлар қув- қувга олинаѐтган қишлоқ ва шаҳарларнинг харитаси турарди. Кейинги пайтда уни Хўжақишлоқ деган жой ташвишга солиб қўйган эди. У ерда қўпорувчилик ишлари олиб бориш учун Шайтонвачча билан Ажинашамол
сафарбар қилинган эди.
Бугунги ҳайъат йиҚилишида у шу масалада алоҳида маълумот беришларини сўради. — Биринчи рақамли айҚоқчимизнинг маълумотига қараганда ҳозирча иш ѐмон
кетмаяпти, — деди ахборотчи. — Одамшайтонимиз Ажинашамол ѐрдамида қишлоқ яқинидаги бир далага туширилди. Иккинчи рақамли айҚоқчимизнинг маълумотига қараганда вакилимиз қулоҚи билан думи кесилиб кетганига сираям чидай олмаяпти. Одам бўлишни хоҳламаяпти. Ажинашамол одамшайтонлигини қайта-қайта эслатса ҳам бўйнига олмаяпти. ¤лардек қайсар чиқди у.
— Бўйнига олмагани яхши, — деб шохдор раис кулиб қўйди, — шундай бўлишини билган эдим.
— Ўа-я, иймон келтириб мусурмон бўб кетса-чи, унда қўлимиздан нима келади, — деб ваҳима қилди хавфсизлик бўлимининг бошлиҚи.
— Ўеч қачон ундай бўлмайди, унинг томирида шайтон қони бор, — деди раис жаҳл билан.
— Айтганингиз келсин.
— Учинчи рақамли айҚоқчимизнинг айтишича, вакилимиз одамларга қўшила олмаяпти, шир яланҚочлиги халақит қиляпти, — деди ахборотчи.
— Айб менда, — деди таъминот бўлимининг бошлиҚи афсус ва надомат билан, — шу томонини ўйламапман. Рухсат беринг бу хатони тезда тузатай.
Шохдор раис «сиз нима дейсиз» дегандек таълим бўлимининг бошлиҚига қаради.
— Мен қаршиман, — деди у кескин, — вакилимиз учун тайѐрга айѐр замонлар ўтди, бундан бу ѐҚига каллани ишлатсин, керак нарсасини ўзи топсин. Одамни йўқчилик одам қилади, борчилик эмас...
— Овозга қўяман, — деди раис.
¤зи топсин деганлар кўпчилик овоз олди.
КЕЧУВДАГИ БОЛАЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг ноилож қишлоқ томон юрганлари)
Шайтонвачча ҳайъат мажлисидан бехабар (энди унинг ҳеч қачон хабари бўлмайди) анчагача «Думи тугуклар» мадрасасидаги устозларининг гўрига Қишт қалади. Ахир бир парча иштон кимни ўлдирибди. ҚўлтиҚига қистириб юборишса асакалари кетармиди? Вой нокаслар-ей. Вой қурумсоқлар-ей. Шир яланҚоч қаѐққа боради деб ўйлашмадимикан? У атрофига аланглаб, Ажинашамолни чақирди:
— Ажинашамол, шеттамисан, қариндош? Овоз бер!
Тутлар барги чайқалиб кетди. Ариқдаги сув орқасига қараб оққандек бўлди.
— Нима дейсан?
— Модомики, шетта экансан, — дея чайналди Шайтонвачча.
— Чайналма, нима демоқчилигингни билиб турибман. Кўйлак-иштонни энди елканг
яҚир бўлиб, ўзинг топасан. Тайѐрга — айѐр замонлар ўтди. Ўа, пойизинг кетди. Бундан буѐҚига сенинг яшаш шиоринг: «Гапирсам — ѐлҚон гапираман», «Ваъда берсам бажармайман», «Омонатга хиѐнат қиламан»...
9
Ажинашамол шундай деб кўчачангитганича, қишлоқ томон пилдираб
жўнаб қолди. Шайтонваччага орқамдан юргинам демади. Шуниси унга алам қилди. ¤рганмаган чучвара қулоҚини бир-икки ишқаб, йўқ думини силамоқчи бўлди. Бунча керилади бу узун сатанг, деб Ажинашамол кетган томонга қараб қўйди. Гапини қаранглар. «Гапирсам — ѐлҚон гапирармишман». Худди илгари рост гапиргандек. Шайтонвачча ноилож Ажинашамолга эргашди. Ажинашамол аллақачон кўздан Қойиб бўлган эди. Шайтонвачча уни қувиб етаман деб, ҳаллослаб қолди. Илгарилари Ўалокунинг итидек эртадан-кечгача ҳакиллаб чопгани-чопган эди. Чарчаш нималигини билмасди... ¤ша куч ва Қайратлари қайга кетди экан?
Шайтонвачча одамга айланиб қолганини тан олгиси келмасди. Ахир Азозил бобоси Одамга бўй эгмай Аллоҳнинг ҳузуридан қувилди-ку. Одамга итоат қилгунча, асфаласофилинга тушишни маъқул кўрдику. Нимага энди у бирданига одам болаларига ўхшаб қолиши керак?
Шайтонвачча йўл юрди, йўл юрса ҳам анча юрди. Офтоб қиздиргандан қиздирар, кўча ҳамон ариқ ѐқалаб, ариқ эса кўча ѐқалаб борарди. Сув гоҳ шовуллар, гоҳ тинчиб қоларди... Сув қишлоқдаги боҚ-роҚларни суҚориб, экинзорларга кириб йўқолар эди. Шуниси ажабки, қўшни қишлоққа ўн тегирмон сув оққанда Хўжақишлоққа беш тегирмон сув оқар, қўшни қишлоқда сув талаш, Хўжақишлоқда эса... Обиҳаѐт қишлоққа кириши билан кўпайиб ариқларга сиҚмай кетарди. Сабаби хўжақишлоқликлар сувни исроф қилишмас, экинларини навбат билан суҚоришар, ариққа супуринди ташламас эди. Сувни улуҚ неъмат, барака деб билишарди. Хўжақишлоқ Аллоҳнинг нури тўкилган гўзал пучмоқларидан бири эди. Шайтонвачча ана шу тенгсиз гўшага қадам-бақадам яқинлашиб келарди.
Шайтонвачча бирдан болаларнинг қий-чуви устидан чиқиб қолди. Улар ѐйилмада маза қилиб чўмилишар, бари Шайтонваччага ўхшаб, шир яланҚоч эди.
ЎАЙРАТ
(ѐки Шайтонваччани бошқа бир бола ўрнида қабул қилганлари)
Шайтонвачча бундоқ қараса, ариқ бўйи иштон, кўйлак бозори бўб ѐтибди. «Вой, шайтончиликни билмаган, нокас-ей»,— деб у Ажинашамолни ѐзҚирди. Шулардан бир жуфтини «туя кўрдингми — йўқ» қилиб бергандаю олам гулистон эди-я! Ўозир Шайтонвачча қишлоқнинг бирон-бир бурчагида тирикчилигини қилиб юрган бўларди. У таваккал қилиб, ўзини ариққа ташлаб, болаларга қўшилиб олди. Сув деганлари жон роҳати экан. Одам болалари ѐзда нимага ўзини сувга отади деса, чўмилиб, маза қилишар экан-да. Шайтонвачча «Думи тугуклар» мадрасасида терга ботиб, бадбўй ҳидлардан нафаси қайтиб юрарди. Энди у сув ичида балиқдек ҳали у ѐққа, ҳали бу ѐққа шох ташлаб сузар, болалар ундан ѐтсирашмас ҳам эди. Худди эски ошнасидек шўнҚиб у билан бекинмачоқ ўйнашарди. Шайтонвачча сув тагини яхши кўрар, ўйинда нуқул ютиб чиқар эди. ¤йин қизигандан қизир, болалар мен у ѐқдаман, мен бу ѐқдаман деб Шайтонваччани чалҚитмоқчи бўлишарди. Буни устига болалар уни нимагадир Овсар деб чақиришарди. Нимага энди Овсар? Овсар дегани жинни дегани-ку? Шайтонваччанинг бирдан ҳафсаласи пир бўлди. Қишлоқ болаларининг чўмилишдан бошқа дардлари йўққа ўхшарди. Шайтонваччани-чи? Қанийди, бирортасининг иштон-кўйлагини кийиб олиб, бу ердан жўнаб қолса... Бироқ, қандоқ қилиб?
10
Шайтонваччанинг қорни очиб, ранги ўчиб, кўзлари тина бошлади. Муздек сув
баттар силласини қуритди. Бадани учиб, совқота бошлади. Беихтиѐр анови қоравойларга ўхшаб тупроққа баҚрини берди. Оҳ, қанчалар иссиқ, роҳатижон экан бу тупроқ. Шу билан бирга у илк бора тупроқ ҳидини ҳам туйди. Туйдию, ҳузур ва ҳаловатдан кўзлари юмилиб кетди. Дунѐдаги жамики турли-туман таомлар, кўкатлар, мева-чеваларнинг хушбўй ҳидлари тупроқда гуркираб ѐтарди. Ер деганлари ўзи бир мўъжиза экан-да. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани унинг ичига жойлаб қўйибди экан-да! Одам болаларини ҳам шу тупроқдан яратган... Қимирлаган жон борки шу тупроқдан ризқини териб ейди. Кунлардан бир кун яна шу тупроққа кириб кетади. Унгача одам болалари ер бетида ҳамма эркаликни қилишади. Кимхоб ҳам шу ердан чиқади. Шойи деса шойи. Гўшт ҳам, ѐҚ ҳам. Нимага энди бобокалони шундоқ бебаҳо тупроққа сиҚинмади экан?.. Шайтонвачча тупроққа аҚанаб шуларни ўйлар, томирида шайтон айтмоқчи шайтон қони қайнар эди.
ГАРОВ
(ѐки Шайтонваччанинг найранги)
Қоравойлар уни кўтариб, сувга отмоқчи бўлишди. ¤йинга қисташди. Шайтонваччанинг топқирлиги уларга ѐқиб қолган эди. Аммо унинг хаѐли ҳамон қуриб кетгур анови иштон-кўйлакларда эди. Қанийди мўъжиза юз берсаю бир жуфти уники бўлиб қолса. Ажинашамол қаерда юрибди экан. Ўойнаҳой анови тутнинг орқасида пойлаб турган бўлса-чи. Писмиқ ўлгур. Шайтонвачча ўҚирлик қилмайди. Буни у пасткашлик деб билади. ¤Қирласа одам болаларига ўхшаб қолади. Нима қилса экан? Бирдан унинг ѐдига онасининг қўшни шайтон билан гаров ўйнаб, кўзи ва ўттиз иккита тишини қоқиб олганларини эслаб қолди.
— Мен текиндан-текин ўйнамайман, — деб юборди у болаларга қараб.
— Вой Овсар-ей, ўйинни ҳам пулга ўйнайдими,— ҳайрон бўлишди болалар,— бу гаппи қаттан олдинг?
— Мен Овсармасман, — жаҳли чиқиб, бирдан рост гапириб юборди Шайтонвачча. — Бўлмаса кимсан? — ҳайрон бўлди болалар, унга бошдан-оѐқ қараб.
Шайтонвачча иккиланиб қолди. Шайтонвачча десинми ѐ Шайтонбек десинми?
Шайтонқул деса-чи? Йўқ, ҳеч қачон қул бўлмайди. Бек бўлгани яхши.
— Шайтонбек! — деб азбаройи ўзини танитган бўлди у.
— Ва-ҳа-ҳа-а-а-а... Яна битта қайтар?
— Шайтонбек... Шайтонбек... нима қипти? — деб у ѐни-берига қаради.
— Ва-ҳа-ҳа-а-а-а... Шайтонбек... Шайтонбек, — деб болалар уни қўли билан
кўрсатиб, калака қила бошлашди. Шу пайт оѐҚининг тагида Ажинашамол пилдир этдию кутилмаганда қулоҚининг тагига тарсаки тушиб қолди. Шайтонваччанинг жон-пони чиқиб, муштини дўлайди. Болалар бизга дўлайяпти деб ура қочишди. Ажинашамол унинг қулоҚига жаҳл билан деди: «Нимага рост гапириб қўйдинг, эшакмия еган, шиор эсингдан чиқдими?» «Э, кўрмайсанми, қариндош, — деди Шайтонвачча тарсаки тушган юзини силаб, — мени қанақадир Овсарга ўхшатишяпти». «Қўявур, ўхшатишгани қайтага яхши-ку». «Уям чўмилгани келиб қолса, нечта Овсар бўламиз?» «У келмайди, энди сен бу ердагилар учун Овсар исмли боласан». «Овсар дегани ким ўзи?» «У ѐҚи билан ишинг бўлмасин, тилингни тийиб юрсанг билиб оласан, ҳа, манови каллангни ишлат», — деб
11
Ажинашамол бошига тўқиллатиб уриб қўйди. «Барибир шайтонлигингга
ишонишмади-ку, бекорга кулги бўлганинг қолди».
Болалар бу пайтда Шайтонбекни эсларидан чиқариб, бошқа бир ўйин билан машҚул
бўлиб кетишган эди. Улар қум устида кураш тушишарди. Униси уни, буниси буни йиқитиб, охирида битта зўри қолди.
— Энди манови Овсарни ҳам йиқитсанг чемпион номингни оқлаган бўласан, — дейишди болалар уни Шайтонваччага тезлаб. Полвон кўз тагидан Шайтонваччага қараб қўйди.
— Билиб қўй, Овсарни деви бор-а, сени бир деганда чалпак қилиб ташлайди, — гижгижлай бошлашди болалар. Бир пайтлар Шайтонваччанинг ўзи ҳам одам болаларини худди шундай гижгижлаб, жиққамушт қилар эди. Энди бу кўргилик ўзининг бошига тушиб турибди. Шайтонвачча умрида на шайтонлар билан ва на одам болалари билан кураш тушган эди. Бир қараганда кураш дегани жудаям жўн нарсага ўхшарди. Шу, кўтар-е-е-б туриб ерга «жиққа» урса бўлди экан-да. Бу иш унинг қўлидан келадими? Келса керак. Нимага келмасин! Шайтонваччанинг бирдан шайтонлиги тутди. Ўа, Ажинашамол айтгандек калласини ишлатди. Мушук текинга офтобга чиқмайди, шайтонлар ҳам.
— Бекордан-бекорга кураш тушмайман, — деб оѐқ тираб олди у.
Болалар ҳайрон. Ахир улар тамасиз кураш тушишди-ку. Ютқазган ютганга бирон нарса бермади. Ютган ҳам бирон нарса сўрамади. Қизиқ...
— Овсар рост айтяпти, — деди болалардан бири унинг тарафини олиб, — ахир чемпионликка пул тикилиши керак-да, пул!.. Билдинглар, шунда законний бўлади.
— Пул тикса қимор бўлади, Ўожи ота қиморни ҳаром деганлар, — деб унашмади баъзи болалар.
— Э, Овсарга бўловради.
— Бўмайди...
— Бўловради...
— Билиб қўй, ҳов Овсар, — деди болалардан бири, — ўйинга ҳаром аралашса
ютқазасан-а! Бу гапни Ўожи отанг айтганлар.
Шайтонвачча бирдан ҳушѐр тортди. Ўожи отанинг номини боя хотинлардан
эшитган эди. Бисмилло холадан қутулиб, Ўожи отага тутилмаса эди. Ўожи ота шайтонларнинг хилват жойларда хотинларга яланҚоч кўринишини билар экан. Қиморнинг ҳаромлигини ҳам.
Болалар икки тоифага бўлиниб қолишди. Қимор ҳаром деганлар «нокас»га чиқди. Ўароммас деганлар ҳаромхўрга чиқди. Икки ўртада муштлашиш бошланиб кетди. Бундан Шайтонвачча кўп ҳузурланди. Дўсти киму, душмани ким билиб олди.
— Мен пулга кураш тушмайман, — деди Шайтонвачча кутилмаганда. Ростда пулни нима қилади?— Мен кўйлак-иштонга курашаман.
— Э, буни кўйлак-иштонини бошингга урасанми, сассиқ, — деди болалардан бири. — Менга кўйлак, иштон керак, — деб битта гапда туриб олди Шайтонвачча.
— Мен кўйлак, иштондан ўйнамайман, — четга чиқди полвон бола.
¤ртада турган ҳакамларнинг ичи қизиди. Уларнинг хаѐлида Овсар ютадиганга
ўхшарди. Жинниларда куч кўп бўлади деб эшитишган эди. Лекин шу пайтгача ҳеч бири Овсар билан курашиб кўрмаган эди.
— Бўпти, — деди улардан бири, — ютсанг пул менгаю, менинг кўйлак-иштоним сенга бўлади, келишдикми?
— Келишдик.
12
Шундай қилиб кураш бошланди. Шайтонвачча чиранар, аммо худди ердан
ўсиб чиққандек полвонни қимирлата олмас эди. Шундай бўлиши ҳам керак-да. Полвон болани Худо лойдан яратган. Шунга полвон ердан куч оляпти. Полвон ҳар чиранганида Шайтонваччани ердан осонгина узиб олар, энди ерга жиққа ураман деганда, Шайтонвачча сирҚалиб, тескари томонга ўтиб олар, полвон гандираклаб кетиб, рақибини қўлидан чиқариб юборар эди. Полвон бола ўртага тикилган пулдан ҳам кўра, кўпроқ чемпионлигини ҳимоя қиларди. Шайтонвачча шу бир парча латта-путтага пачакишлашиб ўтирибди?
Қизиқ, одамларнинг либоссиз яшай олмаслигини Шайтонвачча илгари ҳеч ўйлаб кўрмаган экан. «Одам болаларини учта нарса билан лақиллатасизлар», — деб таълим беришарди мадрасадагилар: «Нафсидан, либосидан, бошпанасидан. Худо уларни шу учта нарсага боҚлаб қўйган. Улар шу учта нарсасиз яшай олмайди. Қанча яхши еса, шунча яхши есам дейди, қанча яхши кийса, шунча яхши кийсам дейди, қанча уй қурса яна қурсам дейди. Одам болаларини ана шу «яна-яна»лар билан ҳовлиқтириб, йўлдан ураверинг, шу учта нарсани хўрак қилиб, қармоҚингизга илинтираверинг, ҳа!»
Ўозир Шайтонваччанинг ўзи шу аҳволга тушиб қолган эди. ¤зи пешонаси шўр экан- да. Шайтонлар орасида юриб, дурустроқ шайтон бўла олмади. Катталари қаҳрига учраб, шу аҳволга тушиб қолди. Манови барзангини даст кўтариб ерга жиққа ура олармикан. Ура олса, хўп, хўп-а, ура олмаса-чи... Болалар «ҳа лаллайма, кўтар, ерга ур, ур-е!» деб Шайтонваччага тарафкашлик қилишарди. Иккови ҳам олишиб, жиққа терга ботди. Айниқса полвон бола кўп куч йўқотди. Шайтонваччадан олдинги болаларни бир зум, бир зумда чалпак қилиб ташлаган эди.
Шайтонвачча курашнинг оѐқдан чалишдек Қирром усуллари борлигини ҳали билмас эди. Полвон бола мусобақаларда бу усулни хамирдан қил суҚyргандек қилиб бажарар, манаман деган ҳакамлар ҳам сезмай қоларди. У охири Қирромликка ўтди. Шайтонваччанинг оѐҚига бир тепди-да, даст кўтариб, ерга урди! «Жиқ!»
— Ваҳ!..
— Айтмадимми, ҳаром юқмайди деб...
— Ажаб бўлди...
Полвон шоша-пиша ҳакам қўлидаги пулни юлқиб олди-да, кўйлак-иштонини
кийиб, жўнаб қолди. Шайтонвачча ҳайрон. Ахир ҳаром нарсалар унга ѐқар эди-ку? Ютқазиб қўйгани болаларга алам қилди. Унга бекорга пул тикканлари қолди. Аламдан дўппослаб кетишди.
— Мана сенга... — Ўе, онайни...