яшашларини кўрмоқ бу кўҳна Чўрумда неча кишига насиб бўлган неъмат эди?! Агар бир бегона одам уларнинг турмушини бир-икки ҳафта кузатса, Мунаввархоним Аминанинг онасими, қайнонасими — билиi қийин эди.
Гул тикансиз демоқ, ҳақиқатдан юз ўгирмоқдир. Амина бир гул. Тикани ҳам бор. Тиканчалик бўлсин оғриқлари, қусурлари бор. Булар Мустафонинт фикрича, арзимас нарсалар. Аммо бир кун Мустафо онасига айтмоқчи бўлди. Масалан, ўтган кун туфлисини тозаламабди. Икки кун аввал овқатни шўр қилиб юборди. Фалон кун кийимининг тугмасини қадаб қўйишни унутди. Шунга ўхшаш бир-икки камчилик... Шуларни гапирмоқчи эди. Мунаввархоним дарҳол:
— Мустафо, ўғлим, сен ҳар ҳолда дунёда туриб жаннатни талаб қилаётганга ўхшайсан. Шу ҳам гапми? Сендай эр йигитга бу ярашмайди. Бундай камчилик ҳар кимда бўлиши мумкин. Амина жаннатдан келган бир фаришта эмас-ки, истаган нарсангни истаган шаклда, истаган вақтингда бажарсин. Ёки бундай майда-чуйда гапларни сенга онанг ўргатган эдими? Сен гапирмадинг, мен эшитмадим. Агар шуларни гапириб, қизимни хафа қиладиган бўлсанг, мен ҳам сени хафа қиламан, — деди. Шу билан гап тугади. Аслида Мустафо бу гапларни шикоят учун айтмаган эди. Қани онам нима деркин, олдидан бир ўтиб қуяйин қабилида иш тутган эди. Онасининг бундай фикрини бир неъмат билиб, шукроналик билан қабул қилди. Чунки ҳамма жойда азалдан келиб, абадга ўтаётган бир дард бор эди. Одамнинг илк уйланиши билан бошланган ва сўнгги уйланганнинг уйида ҳам шу зайлда давом этаётган бир дард... Ҳар кун янгиланувчи ва бошқа бир ердан ёриб чиқувчи, камайиш ўрнига ортиб борувчи бир дард. Қайнона-келин муросаси дарди... Ўртадаги эркак эса ўзи иштирокчиси бўлмаган жангаинг томонларини мамнун эта олмаган ноҳақ ҳакам...
Шундай ҳукм берилиши билан иш битармиди? Яъни ноҳақлиги айтилган томон ҳақиқатни тан оладими? Қарши томондан узр сўраб, аҳволни яхшилашга ҳаракат қиладими. Асло!
Ҳақиқат шуки: тушунчаси мулоҳазасиз тор қайнона билан тарбиясиз келин орасида крлган эркакдек мушкул аҳволга тушган ҳакам бўлган эмас.
Ҳакам нимага асосан, кимнинг сўзларини эътиборга олиб ҳукм чиқарсин? Бир томонда йигирма йил заҳмат чекиб ўғшш ўстирган, чексиз ҳуқуқи бўлган она, иккинчи томонда бутун умидм эридан бўлган ўзига омонат сифатида берилган рафиқа. Иккаласи ҳам норози, иккаласи ҳам ўзини ҳақли деб билади, иккаласи ҳам мазлум қиёфасидаги золим ёки золим кўринишидаги мазлум.
Ҳали ҳеч бир эркак бу икки азалий ва абадий рақиб ўртасида чиқарган ҳукм билан иккала томонни хурсанд қила олган эмас. Чунки золим ҳисобланган аслида мазлум дейилганнинг зулми билан мазлум, мазлум кўринган эса золим бўлиб чиқаверади.
Булар икки рақибдирлар: бири шарқда, бошқаси ғарбда бўлса ҳам жанжал учун бир-бирига энг яқин, лекин ёнма-ён бўлсалар тинчгина яшашлари учун коинот қадар келадиган, масофагарни ошиши керак бўлган даражада узоқлар.
Мустафо шуларни кўнглидан ўтказар экан, турмушида яна-да мамнун бўларди. Дўсти Ориф уйланганига ўн беш кун бўлди. Кеча тушдан сўнг айланиб келиш учун истироҳат боғи томон юраркан унинг илк дардини тинглади. Ғамгин кўринар эди Ориф. Бироз юрдилар. Лицей қаршисига келган эдилар, Мустафо:
— Ориф, бугун хафароқсан? — деди. Ориф бош ирғади.
— Ҳа, афсуски, хафаман, Мустафо.
— Нима гап, бирон нима бўлдими?
— Бир нима бўлиши ҳам гапми Мустафо? Кеча оқшо жанжал бўлди. — Тинчликми?
— Тинчликка ўхшамайди, ошна. Кеча сен билан хайрлашгач уйга бордим. Дастурхон тайёр экан. Иккита ликоп қўйилган. Алоҳида идишларда овқат ейишга ўрганмаганимиз дан ҳайрон бўлдим. Кўрай-чи нима бўлар экан деб кутдим. Бир маҳал рафиқам қозонни келтирди,
72


ликоплардан бирига оз, бошқасига кўпроқ овқат солди.
— Нима гап? — деб сўрадим. Жавоб берди.
— Энди алоҳида ликопларда овқат еймиз.
— Хўш, яна битта ликоп қани? Иккита келтирибсан.
— Иккита етади. Онанг ана у ликопдан, биз иккаламиз бунисидан еймиз.
Шундай деб кўпроқ овқат солинган ликопчани олдимизга тортди. Сиқилдим:
— Нега онам алоҳида ейиши керак ёки нега биз бирга ейишимиз керак? — дедим.
— У овқат ейишни ҳам зўрға эплайди. Биз бўлсак иккаламиз биргамиз, биттамиз. Бирга
ейишимизда маъно йўқ. Нима бўлганда ҳам у бошқа, биз бошқамиз, шундай эмасми?
Қанчалар эзилганимни сўз билан ифодалай олмайман. Дастурхон ҳам чирпирак бўлиб айланаётгандек эди назаримда. Келганига ўн беш кунгина бўлган хотиним менга хўжайин, эга
чиқиб, биргалашиб онам бир четта суриб чиқарадиган бўлдик. Ўзимни тутдим ва сўрадим:
— Агар шу ерда менинг эмас, сенинг онанг ўтирган бўлса-ю, мен уни бир томонга ажратиб,
иккаламизнинг бирга овқат ейишимизни таклиф қилсам, нима деган бўлардинг? — Менинг онам сеникидайми? Шундай қилишга лойиқ аёлми онам?
— Яъни, сенинг онанг ҳурматга лойиқ, шундайми?
— Албатта.
— Мен учун эса ўз онам қадрлироқдир. Дунёда ундан қадрлироқ аёл йўқ.
— Шу юзи буришган аёлми онам деб севганинг, Ориф? Бундай ғалати гапларни гапирма. Хафа бўламан.
— Афсуски, ранжишинг учун яна бир бор такрорлайман. Қаршингдаги, сен хушламаган кекса аёл мен учун дунёдаги жамики аёллардан азизроқаир. Мен унинг бир тола сочига дунёни бераман.
Онам гап-сўзларимизни ҳайрат ва ҳасрат билан тингламоқда эди. Менга:
— Уғлим, келин ҳақ. Қўй, икки кунлик умри қолган бу кампир овқатини алоҳида идишда есин. Бу билан бир нарса бўлиб қолмайди. Сизлар яхши бўлсангиз бас, — деди.
— Йўқ, она, — дедим. Мен тирик эканман бу уйда менинг онам хўрланмайди: Ҳеч ким менинг онамни камсита олмайди. Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Кейин хотинимга юзландим:
— Бу биринчи ва сўнггиси бўлсин. Бу воқеани бир шарт билан бўлмади деб ҳисоблайман. Бундан кейин онамга қарши ҳаракатингни заррача сезмай. Агар шундай бирор нарсадан шубҳалансам, ўзингдан кўр. Ҳозир яна бир ликоп келтир. Фақат бу оқшом аяоҳида идишларда овқат еймиз. Эртага бундай разолатни кўрмайин, — дедим. Шу билан иш битди.
Истироҳат боғига етиб келган эдилар. Бир ўриндиққа ўтирдилар. Ориф давом этди:
— Мустафо, онам бу ҳолдан қаттиқ ранжиди деган фикрдаман. Чунки у дастурхондан оч туриб кетди. Мени емаяпти демасин деб қўли таомга бориб келарди-ю аммо овқат ҳеч камаймади. Ёлвордим, мажбур қилдим, фойдаси бўлмади.
— Қорним оч эмас эди, — деб туриб кетди. Кечқурун хотинимга қаттиқ танбеҳ бердим. Кўрайлик-чи, нима бўлар экан. Турмуш қурганимизга бор-йўғи ўн беш кун бўлди. Ҳозирдан шу аҳвол бўлса, кейинроқ нима бўлади? Тонгда онамнинг кўнглини кўтарай дедим-у ҳали турмаган экан. Уйғотгим келмади.
Мустафо эшитганларидан таъсирланди, қаттиқ ранжиди. Аммо нима ҳам қила оларди. Қўлидан бирон иш келсайди, дўсти учун жон деб қилган бўларди.
Кечагана келин бўлиб келган аёл бу ҳолда бўлса, кейинроқ яхши бўлади дейиш соддалик бўлар эди. Сабр қил дея олмасди. Онасининг эзилишига сабр қилишни тавсия этиш на унга ярашарди, на Ориф бунга сабр қила оларди. Бу аслида сабр эмас, зулмдан кўз юмиш бўлар эди. Шундай зулмки, эзилган онаси, эзган хотини. Шу билан бирга уни яхшилик билан тўғри йўлга солишга ҳаракат қилишини, насиҳатлар, яхши гаплар билан ўгит беришини Орифга маслаҳат
73


берди.
Таскин беришга ҳаракат қилди. Охири бахайр бўлиши учун биргаликда дуо қилайлик, деди. Оқшом бу воқеани эшитган Мунаввархоним жуда ранжиди. Орифдек яхши йигитнинг
бошида шундай савдолар бор эканми деб йиғлади, кекса аёл кўрган зулм учун кўз ёш тўкди, қўлларини очиб дуо қилди.
Бу воқеадан сўнг уч кун ўтгач Ориф Мустафога бундан-да қайғулироқ хабарни етказди:
— Уч кунки онам нонуштага чиқмади. Мен ухлаяпти деб ўйлаб уйғотгани кўзим қиймасди. Бугун тонгда яна турмагач кўнглимга шубҳа оралади. Ажабо, онам уйғоқ бўлса ҳам ёнимга чиқмаяптимикин, деб хонасига бордим, эшикни секингина тақиллатиб:
— Она, она, — деб чақирдим. Жавоб бўлмади. Яна эшикни тақиллатдим, чақирдим, яна жавоб бўлмади. Учинчи марта тақиллатмоқчи эдим, хонамизнинг эшиги очилди, хотиним:
— Онанг у ерда эмас, — деди. Ҳайрон бўлдим:
— Қаерда бўлмаса? — дедим ва хона эшигини очдим. Ҳақиқатдан ҳам ҳеч ким йўқ эди. Ётоқ олиб ташланган, уй бошқача жиҳозланган эди. Ҳеч нарсани англай олмадим. Хотинимга қараб: — Онам қаерда? Нега бу ер бундай жиҳозланган? — дедим. Хотиним ўта хотиржам овозда:
— Бу ерни меҳмонхона қилдим. Уни бемалолроқ ерга кўчирдим. Ўзига жуда муносиб жойга.
Бу гапларни шу қадар сокин, хотиржам гапирар эдики, ҳайрон қоласан. Гўёки, уйдаги бир стулнинг ўрнини алмаштирганини айтаётгандек бефарқ эди. Уйда онам учун бу хонадан қулайроқ жой йўқ эди. Учинчиси ўтирадиган хонамиз эди.
— Қаерда?
— Юринг, — деб қўлимдан тутди. Шунда миямда чақмоқ чаққандек бўлди. Сўз билан таърифлаб бўлмас изтироб туйдим. Мени нарвон томон бошламоқца эди. Нарвон билан чиқиладиган ягона жой чордоқ эди. Сабр косам тўлган эди. Шўрлик онаизоримни кўриш учун тишимни тишимга босдим, чидадим. Нарвонга тирмашдим:
— Шу ердами?
— Ҳа, дегандек бошини қимирлатди.
— Қачон кўчирдинг?
— Идишини алоҳида қилтан кунимиз ўрнини ҳам кўчирган эдим.
Ортиқ кута олмадим. Тезда нарвондан кўтарилиб, эшикни очдим. Чанг ва мағорли ҳаво
димоғимга урилди. Кўзларим кўниккунча кута олмадим.
— Она, она, деб чақирдим. Кўрпанинг остидан овоз келди:
— Нима дейсан, болам?
Онамнинг овози эди. Ичкарига юрдим. Кўрган манзарам шундай эди: онам ўринда, устига
кўрпани тортган, орқасини эшикка ўгириб ўтирар эди. Кўрпа-тўшак зўрға сиғадиган жой наридан-бери тозаланган, синган ашқол-дашқоллар бир томонга суриб қўйилган, атрофи чанглигидан оёқ босиб бўлмайдиган ҳолга келган бу ифлос ер онам учун ётоқхона, хотинимнинг таъбири билан айтганда, муносиб хона бўлган эди.
Турганида бошини эгмаса шифтга тегар, йиллар бўйи йиғилган чанг ва моғордан бошқа фазилати бўлмаган чордоқ эди онамга лойиқ кўрилган жой. Кўзларимдан қўйилган ёшларни артиб:
— Она, бу ерда нима қилаяпсиз? Қани, пастга тушайлик, — дедим. Бошини ҳам бурмасдан:
— Сизлар пастда яшайверинглар. Бу ерда бемалолроқман, менга шу ер қулай, — деди. Овози синиқ эди.
— Нега менга айтмадингиз, она? "Менга шу ерда ёт деяпти", деб нега айтмадингиз?
— Нега айтай, ўғлим. Ўзинг: "Мен айтсам яхши бўлмайди. Сен айт, онам овқатини алоҳида есин, пастда ҳам ётмасин. Менинг хабарим йўқдек чиқаверсин. Меҳмон келганда сиқилишиб қоламиз. Мен айтсам хафа бўлади", дебсан-ку, — деди.
74


Кейин чуқур хўрсиниб:
— Шунақа, ўғлим, — деди. — Бир пайтлар жажжигина гўдак бўлганинг, мени тонг саҳаргача ухлатмаганларинг, юзингга бирорта пашша қўнмасин деб соатлаб қўриганларимни билмаганлигинг учун шундай қилсанг ранжимайман. Шу ёшга келгунингча бир оғиз ёмон сўз айтдимми? Сени ўртоқларингдан уяладиган ахлоқ билан улғайтирдимми? Ёки жомеларда домлалар онангизни шу куйга солинг, деб насиҳат берадими?
Қўлини кўтариб кўз ёшларини артди ва давом этди:
— Нима қилай. Мадомики, ўғлим мени кўришни истамас экан, мен ўғлимга ортиқча юк бўлаётган эканман, бунинг ҳаад чораси топилар; Икки-уч кундан сўнг Аллоҳ ўлим юборар, хор- зор бўлмасман деб чидайман. Сен ишингга боравер, ўғлим. Яхши бор. Аллоҳ ишингни ўнгласин. Сени икки дунёда уялтирмасин. Эртанг бугунингдан яхши бўлсин. Фақат оқшомда менга бир лампа олиб кел. Тунда қоронғу бўлади, атрофни кўра олмаяпман.
Онамнинг бу сўзларини эшитиб қандай аҳволга тушганимни тасаввур қила олмайсан. Мен ҳам таърифлаб бера олмайман.
— Туринг, она, сизнинг бу ерга кўчганингиздан хабарим йўқ. Мен унга кўрсатиб қўяман, туринг, — дедим.
— Турмайман, ўғлим. Бор ишингга боравер. Сизлар пастда бахтли бўлсангиз, мен учун бу ерда яшаш — саройларда яшашдан афзалдир. Сен саодат ичида яшасанг, мен учун энг катта саодат шудир.
Пастга қараб бақирдим:
— Сароб!
Мени юқорига чиқариб, ўзи пастга тушган эди.
— Ҳа, Ориф!
— Бу ёққа кел! Сароб келди.
— Менга қара, — дедим. — Разиллик устига разиллик қилаяпсан. Мен қачон сенга "онам шу
ерда ётсин" дедим?
Хотинимнинг авзойи бирданига ўзгарди:
— Нима қилайлик Ориф? Менга меҳмонхона керак. Ҳайҳотдай хонани қайнонагинам
эгаллаган, мен меҳмонлар қаршисида хижолатдаман. Буидай нарсаларга ортиқча эътибор бериш ярамайди. "Ўғлингиз шуни истайди", деб хато қилдимми? Ёки кемшик бир кампирни деб мени ранжитасанми? Ўшанда айтмаган бўлсанг, энди айт.
Кейин онамга юзланди:
— Мана, ўғлингнинг ўзи айтаяпти. Мендан айб қидирма. Бундан кейин сенинг жойинг шу ерда. Овқатингни ҳам шу ерда ейсан.
Менга қараб:
— Тўғрими, Ориф, гапирсанг-чи? — деди.
Миямга қон қуйилган эди. Шаллақиликнинг, одобсизликнинг бу даражасини ҳеч ким кўрган
эмас. Шиддат билан ҳайқирдим.
— Тезда тўшакни йиғиштир. Онамни ўз қўлинг билан хонасига жойлаштир, — деб
буюрдим. Мени эшитмади ҳам:
— Нега тушар экан? Менинг уйимда қолишга қайнонамнинг нима ҳаққи бор? Чордоқнинг
нимаси бўлмас экан? — деб бақирди.
Онамга тегишли уйга келган келиннинг уни чордоқда яшашга мажбур қилиши ақлга
сиғмасди.
— Кўрсатиб қўяман сенга, тез тўшакни йиғиштир, — деб у томон юрдим.
— Мен кўтара олмайман. Ким келтирган бўлса ўша кўтарсин. Мен бу ерда қайнонага чўри
эмасман. Асранди хизматкор ҳам эмасман, — деб жавоб берди.
Демак, шўрлик онаизорим ўз уйида шундай ҳақоратланиш устига кўрпа-тўшакни олиб
75


чиқишга ҳам мажбур қилинган. Ортиқ тоқат қилолмадим. Хотинимга ташландим, уч-тўрт шапалоқ туширдим. Нима қилаётганимни билмас эдим. Онамнинг қўлимдан ушлаши билан ўзимга келдим.
— Қўй, ўғлим. Мени яхши кўрсанг, бас қил. Худо ҳаққи, бас қил, — дерди.
Тўхтадим. Кейин тўшакни олдим ва пастга туширдим. Хонасига ёйдим.
— Озгина ҳурматсизлик қилса менга айтинг, — дедим. Уйдан чиқдим. Қайнотамни қидириб
топдим, воқеани айтиб бердим. Охирида:
— Сизнинг онангизга шундай қилишса нима қилган бўлардингиз? — деб сўрадим.
— Аввало яхшилаб дўппослардим деди. Мен ҳам шундай қилганимни айтдим.
— Қўлинг дард кўрмасин, яхши қилибсан, ўғлим, — деди. Сўнгра:
— Сен туш пайтида уйда бўл. Мен жомедан чиқишим билан сизларникига бораман. Бу
ишни шундай қолдириб бўлмайди, — деди. Қайнотам тушдан сўнг етиб келди. Бироз суҳбатлашдик. Кейин менга:
— Рухсат берсанг, Сароб билан хонангизда гаплашсам, деб ўрнидан турди.
Сароб қовоқ-тумшуғини осиб унинг ортидан эргашди. Ярим соатча гаплашдилар ва қайтиб келдилар. Қайнотам менга: "Масала ҳал", — дегач, қизига:
— Такрор айтаман, қизим. Инсон яхшилик қилган пайтида инсондир. Сендан бу уйда инсон бўлишингни кутаман. Сен бу инсоний ҳаракатни бажаришга, катталарни ҳурмат қилишга, эрингга итоат этишга мажбурсан. Қиласан. Яхшилик билан қилмасанг, қандай йўл тутишимни жуда яхши биласан. Сен бугун қайнонангга ёмонлик қилсанг, эртага сенинг бошинга ундан ёмони келади. Келмаганда ҳам эртага Аллоҳ сендан буларнинг ҳисобини бирма-бир сўрайди. Сен бу ерда яхши яшасанг, менинг кўнглим кўтарилади, хурсанд бўламан. Бизнинг уйимизга келган келин сенинг қилгаширингни онангга қайтаришни истасанг сен ҳам давом эттиравер. Лекин шуни унутмаки, қизимнинг боши мажақланса ҳам қайнонасининг дили оғришига рози бўлолмайман. Бундан кейин шунга кўра иш тут.
Қайнотам шундан сўнг қизига:
— Олдимга туш, онангнинг қўлини ўпиб узр сўраб, ярашасан, — деди.
Турдик. Биргаликда онамнинг хонасига кирдик. Қўлини ўпди. Қайнотам қизининг
ишларидан ҳижолатда эканини, бундан кейин бундай одобсизлик қилмаслигига кафил эканлигани, қизининг отасини уялтирмаслигини айтди, рухсат сўраб хонадан чиқди.
Ориф:
— Мана оғайни, бу иккинчи воқеа. Турмуш қурганимизга ўн саккиз кун бўлди. Кўрайлик- чи, отасининг бу танбеҳ, насиҳатлари кор қилармикин, — дея сўзини тугатди.
Оқшом чўкаётганди. Улар ўринларидан турдилар ва йўл бўйлаб пастга туша бошладилар. X
Рамазон ойининг илк куни, Абдуллоҳ икки ойлик бўлган эди. Мунаввархоним бу икки ой ичида енг шимариб ишга шўнғиди, таъбир жоиз бўлса, уйнинг келинига айланди. Аслида Аминанинг ой-куни яқинлаша бошлагач, ишларни биргалиқда бажаришар, ҳатто баъзи кунлар:
— Бўлди, Амина, сен бугун бироз дам ол, уриниб қолма, — деб бирор ишни бажаргани қўймас, унинг:
— Она, ҳамма иш сизга қоладими? — деган сўзларига эътибор бермас:
— Сен бугун қайнонасан.. Қайноналар иш қилмайдилар. Сен ўтир, «Қуръон» ўқи, ўтирган жойингда қиладиган ишинг бўлса қил, — деб ўтқазиб қўярди.
Бола туғилганидан сўнг тунлари ухлай олмаган Амина Мунаввархонимнинг шарофати билан кундузи ухлаб олар эди. Уйдаги ишларни бирга битиришгач:
— Амина, навбатни менга бер. Сен кечалари ухлолмаяпсан, — деб Абдуллоҳнинг бешиги
76


ёнига ўтирар, гул юзли набирасининг бешигини Аллоҳ, Аллоҳ деб тебратар эди. Бу орада Амина тунги б,едорлик ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилар эди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Мунаввархонимнинг бу инсоний ҳаракатлари, Аминани келин эмас, қиз ўрнида кўришлари, доимо тушунишга ҳаракат қилишлари Аминани асло талтайтирмади. Унинг бу эзгулигидан ёмонлик йўлида фойдаланишни хаёлига ҳам келтирмади. Ҳамма ҳам шундай йўл тутадими? Кўрган яхшилитага яхшилик билан жавоб қайтарадими? Ёҳуд ҳар бир келин қайнонасидан яхши муомала кўрса, қайнонаси унга ўз онасидек мунбсабатда бўлса, буни қадрлаб, онасига кўрсатадиган ҳурматни қайнонасига ҳам кўрсата оладими? Ҳамма келинлар шундай бўлади, дея олмаймиз. Яхши, осуда ҳаёт эмас, нақадар фойдали эканин минглаб қизлар идрок этса, минглаб оила ҳузур-ҳаловат топади. Амина она шундай қизлардан бири.
Агарда Амина Мунаввархонимдек эмас, унинг нақ акси бўлган қайнона қўлига тушса нима қилган бўларди? Унга ҳам Мунаввархонимга қилган хонимлигини, олижаноблигини кўрсатиб, бугунги Амина бўла олармиди? Бунга жавоб бериш мушкул. Унда ҳар бир қизни борган ерини гулзорга айлантирган Мунаввар деб тасаввур қилиш керак. Қизлигида, келинлигида, қайноналигида, ҳар ҳолида гуллар каби дилтортар, зилол сувдек тиниқ, ўн тўрт кунлик ойдек сокин ва мағрур Мунаввар... Ёшлиги кексалигидан гўзал, кексалиги ёшлигидан нуроний бутун ҳаёти одоб пардаси билан ўралган, ҳар бир ҳаракати самимият билан йўғрилган Мунаввар... Ҳар бир қиз шундай бўла оладими? Ҳаракат қилса, бўла олади. Амина ҳам шундай аёл бўлиши учун қайнонасидан ўрнак олади.
Мунаввархоним Рамазон ойида саҳарликни Аминани турғизмасдан ўзи тайёрлашга ҳаракат қилади. Улардан бир соат аввал турар, қўли иш билан, қалби Робби билан банд ҳолда егулик ҳозирлар, шу топда сон-саноқсиз мусулмонларнинг Яратганга ибодат ниятида ширин уйқусидан кечиб, турганлигини ўйлар эди. Оғиз ёнилишига қирқ-эллик дақиқа қолганда ўғли билан қизининг эшигини секингина тақиллатиб, уларни уйғотар, Аминанинг:
— Она, нега мени уйғотмадингиз? Бирга тайёрласак бўлмасмиди? — дейишига жавобан кулимсираб:
— Насиб бўлса, кейинги Рамазонда бирга турамиз, қизим, дер, бирга овқатланар эдилар. Кейин эса ҳар эрининг олдида биттадан «Куръони карим», Мустафо уларга эшитиладиган овоз ва улар кузата оладиган тезлик билан бомдод намозигача ўқийдилар, азон айтилиши билан китоблар ҳурмат билан ёпилади, Мустафо бомдод номозини жомеъда ўқиш ниятида, ҳар қадамига савоб ёзилишини ўйлай-ўйлай йўлга чиқади, уйда эса ҳузури покда ҳурмат билан қўл қовуштириб турган икки аёл қолади. Гўёки инсоният боғида очилган атиргул ва унинг бағридан чиқиб очилмоққа чоғланган бир ғунча...
Рамазон Амина учун умри давомида ўтказган барча рамазонлардан баракалироқ келди. Шу пайтгача тонгдан оқшомгача оч юришдан иборат бўлган рўзанинг моҳиятини онасида кўрган ўрнаклар ёрдамида англади. Бир куни Абдуллоҳни ҳеч овутолмади, унга бақиришга мажбур бўлди.
— Қизим, бола бақиришни қайдан тушунсин? Бизга айтолмаётган бир дарди бордир, — деган онасига:
— Она, рўза оғиз инсон асабийлашади. Қаранг ҳеч тинмаяпти, — деб жавоб берди. Мунаввархоним вазмин оҳангда:
— Амина, рўза асабийлашиш учун эмас, асабларга ҳоким бўлиш учун тутилиши керак.
Инсон рўзадор бўлган пайтида тонгдан оқшомгача намоз ўқиётгандек, ўзини ибодатда деб билиши керак, — деди.
Қайнонаси тўғри гапираётган эди. Чунки ўзи ҳам ҳар доимгиданда сокин, мулоҳазали эди рамазонда...
Бир оқшом Мустафо қўлида тарвуз билан ичкарига кирди. Онам чанқагандир, ифторликда муздай тарвуз едирай, дуосини олай деб сотиб олган эди. Лекин тарвузни сўйганида ҳафсаласи
77


пир бўлди. Тарвуз хом чиқди. Юраги сиқилди. Ҳам пул бекорга сарфланган, ҳам онасининг кўнглини ололмаган эди. Дардини онасига айтганида Мунаввархоним:
— Хафа бўлма, ўғлим, Аллоҳ сендан рози бўлсин. Мени хурсанд қилай деб олдинг-ку, шунинг ўзи етарли. Мен хурсандман, — деб таскин берди.
— Аммо пул ҳам бекорга кетди, она.
— Бунда ҳам бир хайр бордир, ўғлим.
— Бунда қандай хайр бўлиши мумкин? Бекордан-бекорга пул кетиши хайрми?
— Ҳозир сен истасанг, ёки мен, Мустафо, менга яна битта тарвуз келтир десам бориб
олишга пулинг етади, тўғрими?
— Худога шукр, она, етади.
— Ҳолбуки оқшомгача ҳаракат қилиб, уриниб, бор-йўқ топганини кундалик егуликларга
еткиза олмайдиган қанчадан-қанча одамлар бор, агар бу тарвузни улар олганларида бориб бошқасини ололмас эдилар. Ҳеч бўлмаса, қўлида беш тангаси бўлмаган фақирга дуч келмасдан сенга келганига шукр қил. Ўзи фақир ва хаста бир кишиси ҳам бўлса, нима қиларди у шўрлик?
Мустафо бошини эгди ва олдин айтган сўзларидан хижолат чекди. ***
Бу уйда Аминанинг диний, ахлоқий билимлари ҳам ортмоқда эди. Чунки жума ва якшанба оқшомлари Мунаввар хоним Мустафодан:
— Ўғлим, бугун имом жомеъда нималар деди? Эсингда қолганларини гапир, биз ҳам бирон нарса ўрганайлик, — дер, Мустафо хотирасида қолганларини айтиб берар эди. Ҳатто шу важдан айтилганларни жон қулоғи билан тинглар, уйда эшитганларини англатар, шу тариқа Мунаввархонимнинг ҳам Аминанинг ҳам диний ва ахлоқий билимлари ортар эди. Мунаввархоним эшитиш билан қаноатланмас, буларни қандай амалга ошириш ҳақида узоқ-узоқ ўйлар эди. Аввал айтганимиздек, унинг инсоний тутумларида энг буюк ҳисса тушунчаларига оид эди. Кўрганларини бир воқеа-да, демасдан ахлоқий жиҳатдан баҳоларди.
Чўрумда Арафа кунлари қабристонлар зиёрат қилинади. Ўтганлар руҳига фотиҳа ўқилади. Ўша куни эрта тонгдан то кечгача сон-саноқсиз эркак-аёл қабристонга келиб-кетади. Мақсад ибрат олиш бўлгани ҳолда мақсадга эришиш имконсиз бўлади.
Мунаввархоним Мустафога Арафадан бир кун олдин:
— Ўғлим, бугун қабристонга бориб, ўтганлар руҳига фотиҳа ўқийлик. Аср намозидан чиққач, келиб бизни олиб бор.
Мустафо:
— Хўп бўлади, она, худо хоҳласа, — деб жавоб берди. Кейин эсига тушиб қолгандек сўради: — Арафа эртага-ку, эртага борсак-чи?
— Эртага ҳамма боради, ўғлим. Одам тўлиб кетади. Бемалол зиёрат қилиб бўлмайди. Биз
бугун борайлик.
— Бўпти, она. Нима десангиз шу.
Мустафо тайинланган вақтда келди. Мунаввархоним ва Амина ҳозир эдилар. Абдуллоҳга
қўшни аёл қараб турадиган бўлди. Биргаликда йўлга чиқдилар. Мунаввархоним Мустафони тўхтатди. Секин шивирлади:
— Шу ерда ўқийлик, кўп ичкари кирмайлик.
Мустафо овозини чиқармади. Девор тагига ўтириб ўқий бошладилар. Бир дақиқадан сўнг кўзлар юмилган, кўнгиллар гўёки дунёдан узилган эди. Қаршиларида тупроқ ва тошдан иборат бир уюм бор эдики, кечагина ҳаёт бўлган инсонларни ифода этар эди. Бу ерда не-не мард йигитлар, қаҳрамонлар дафн қилинган эдилар. Ораларида фазилатдан бошқа нарсадан қўл тортгаи, яхшиликдан бошқа йўлга бирон одим отмаган ҳурматли инсонлар бор эди. Яна булар

78
орасида умрнни ёмонлик йўлида сарфлаган, бирор кишига нафи тегмаган кишилар ҳам бор. Дунё тегирмони уларни шундай янчган эдики, ҳар иккаласидан ҳам олдин яшаганликларига ягона гувоҳ бўлгап чиригаи суяклардаи бошқа ном-нишон қолмаганднр.
Зиёратчилар фотиҳаларини ўқир эканлар, кўзлари ўнгида ачипарли манзара жонланган эди. Она сутига тўймаган, ҳатто она юзини кўрмаган гўдаклар, дунёдан, дунёдаги ҳамма нарсадан тўйгап, ягопа истаги ўлим бўлганлар хаёлларига келди. Келинлар либосида дунёга видо айтган қизлар, бир дақиқа яшаши учун хазиналар сарф этилган нозанин вужудлар, етим-есирларини оч-яланғоч қолдириб кслгап багри куйик оталар, оналар қаршиларнда намоён бўладилар. Бир сўз билан дунсга ҳукмини ўтказгап султонларнинг эгнига кийгани ямоқ кўплиги ҳам бўлмаган фақирлар билан айни ҳолдаги ҳазин аҳволи кўз олдиларига келди. Золим ва мазлум, олим ва жоҳнл, султон ва қул бу ерда ёнма-ён ётар эди. Дунё бозоридан бир кафан олиб келган, икки йўқлик орасидаги ўткинчи борлиққа ишониб, мағрур юрганларнинг юрти эди бу ер.
Бу ерда бир ҳид бор эди. Ҳеч нарсада мавжуд бўлмаган ҳид. Бу ҳидки; Роббига қул бўлиб яшаган, гулзорга кираётгандек қабрга кирган, нега қуллик йўлида яна бир одим ота олмадим деб пушаймон бўлганлар билан, охиратни хаёлига ҳам келтирмасдан охират оламига кўчган, ҳақиқат олами кечгач надоматдан ғамга ботганларнинг тупроғидан қориштирилган ҳид. Бу тупроқда яхши яшаган хайрли инсонларннн гуллардан хушбўйроқ, мушку анбардан ҳам муаттарроқ ҳид билан ёмонликдан бошқа нарсани билмаганларнинг жирканч ҳидларииинг бирлашишидан ҳосил бўлган ғалати ҳид бор эди. Бу ерда ҳозирдаёқ жаннат ҳаётини яшаётган, дунёнинг турли лаззатларини кўпдан унутган, қабрида маънавий салтанат ҳукм сурган толеи баланд саодат аҳли, мўминлар бор. Яна бу ср чеккан азоблари зўридан ҳайқириғи фалакка қадар чиққан саси дунёни тўлдиргучи неча гуноҳкорлар борки, кўрганлар уларнп уйқудалар деб ўйлайдилар.
Ҳар дақиқада ўтган-қайтгандан фотиҳа умид қилиб денгизга тушган ночор кишидек мадад кутган бу жамоат ўқилган фотиҳалар ва қилинган дуолардан сўнг Мунаввархоним кўзларини артди ва Мустафога:
— Кетайлик энди, — дегандек қаради.
Мустафо ўрнидан турди. У олдинда, икки аёл орқада, секин-аста қабристонни тарк этдилар. Оғир қадамлар билан уйга томон юрдилар. Уйдан чиққанларига эндигина кирқ беш дақиқа бўлган эди. Абдуллоҳ бешикда тинчгина ухламоқда эди.
***
Байрам ҳеч бир келин билан қайнонани Мунаввархоним билан Аминанинг ўртасидаги самимият даражасида яқинлаштирмаган. Мустафо ҳайит намозини ўқиб жомеъдан қайтгач, Аллоҳ берган неъматни, қуллик вазифамизни бажаришда қувват бўлсин деган ният ва дуо билан еган оила дастурхонидан тургач, одатга кўра бир-бирларни қутладилар. Мунаввархонимнинг қўлини эҳтиром билан ўпган Амина, сўнг бир-бирини қучоқлаган бу икки аёлни, аслида қайнона-келин эканликлари ҳеч кимнинг, ҳатто Мустафонинг ҳам хаёлига келмайди.
Табриклагани келган бир-икки қариндош билан дийдорлашгандан сўнг Мунаввархоним Мустафога:
— Мустафо, сен энди Юсуф афандиникига бор. Қўлини ўп. Саломимни етказ. Байрам билан қутла. Ў ердаи Аминаларникига ўт, кечқурун боришимизни айт. Ундан кейин истаган жойингга бор, — деб, жўнатди. Уйда байрам шукуҳи ичра икки аёл ва уйнинг қувончи Абдуллоҳ қолди.
Асрдан сўнгги сарин шабада шохларни секин-секин қимирлатар экан, Абдуллоҳ уйқудан уйғониб, кўзларини очди. Эшик тақиллади, Али келганди. Ёши улуғларни зиёрат қилган, дуоларини олган, қариндошларга онаси ва янгасининг саломларини етказган, жажжи Абдуллоҳнинг соғлиги ҳақйда хабар берган эди.
79


— Она, бугун яхшигина чарчадим, — дер экан, онасининг унинг бошини силаган қўлидан ушлади, такрор-такрор ўпди. Шу орада уларга қараб турган Аминанинг кўзлари унинг бўйнидаги куйишдан қолган изларга тушди. Изтиробли хотира жонланди. Янгасига нисбатан ёмонлик ҳис қилмасин деб бутун айбни ўз бўйнига олтан, буни бугунгача бирор кишига сездирмаган фазилат обидаси бўлган онанинг чизган манзараси бир лаҳзада кўз ўнгига келди. Бу воқеадан сўнг бир ҳафта-юз тубан ётган, тез-тез инграган бу боланинг ўша пайтдаги ҳолини ўйлади...
— Она, эшик тақиллади.
Али шундай дея эшикка югурди. Мустафо келган эди.
— Она, борган жойларимда саломингизни етказдим. Аминаларникига ҳам кирдим. "Кечки
овқатда, албатта кутамиз", — дедилар. Нима дейсиз?
Мунаввархоним:
— Жуда ҳам яхши, таклиф этишаётган экан, бориш керак. Амина, Абдуллоҳни кийинтир,
йўлга чиқайлик.
Ўн беш дақиқадан сўнг, қуёш ботишга ҳозирланар экан, Абдуллоҳ оғзида сўрғич,
бобосининг қўлини ўпиш учун бувиси қучоғида йўлга чиққан эди.
Чўрум шари, 28.8.1969. Жума.
80