йилтиллади. Рўмолчаси билан артди.
— Нималар дедингиз, қизим? Канақа турмуш? Кундан-кунга кунларимиз қийин кечмоқда.
Кундан-кунга баттарлашмоқда. Кўрмаяпсизми, она-боладай яшаган кунларимиз қани?
Тўғри сўзларди қайнона. Она-қиздай яшадилар. Аммо ўша ҳаётда ўзига қандай фойдаси
тегди. Агар келини Мунаввар сабр этмаса, она-боладай яшашлари мумкин эдими?
— Она, биргалашиб бирор чорасини топамиз.
— Қанақа чора топиларди, қизим? Кўрмайсизми, нима десангиз, бетга чопади. Қулоқсиз
хилидан экан. Гапни тингламайди.
— Рухсат берсангиз, бу ишни ўзим ҳал қиламан.
— Қандай қилиб қизим? Бирор кимса эплайдиган нарса эмас.
— У ёғини менга кўйиб беринг. Фақат бундан сўнг индаманг. Уни қил, буни қил деманг.
Нима қилиши керак бўлса, мен бажараман. Сиз фақат кузатинг. — Сиз билан уришса, сизни урса-чи қизим?!
— Урсин. Мени урмаса, сизни уради.
— Майли, билганингизни қилинг.
***
Бир кундан сўнг... Кичик келиннинг қовоғи одатдагидек солиқ. Ҳар кунгидай ҳозирланган дастурхон атрофига келиб ўтирди. Нонуштадан кейин доимий одатига кўра бир-икки соат қайтиб чиқмайдиган бўлиб хонасига кириб кетди.
Бугун қайнона Мунавварнинг таклифига биноан ишга аралашмайди. Икки келин юзма-юз келади. Юввош Мунаввар билан баджаҳл, ўжар Комила орасида мароқли томоша бўлади. Комила Мунавварнинг сўзига кирмаслига сабабли жанжал чиқиши аниқ. Дастурхондан туриб бир четга ўтиб олган қайнона ҳайиқарди.
Мунаввар овқатини еяр-емас, уйига кириб кетган келин ортидан:
— Комила бир дақиқа чиқасизми? — дея чақирди. Қайнонанинг хаёлига жанжал келди, сочлари юлинган кичик келин остида чирпинган Мунаввар кўз олдига келди:
— Эҳтиёт бўлинг, жанжал қилманг, — дея ёлворди. Мунаввар жавоб бермаган келинни яна баландроқ овозда чақирди.
— Комила, бир дақиқага чиқинг. Дераза очилди:
— Нима дейсиз?
— Бир дақиқага чиқинг, сизга айтадиган гапларим бор.
Комила келди...
— Нима дейсиз, мана келдим? Шу дастурхонни йиғиштириб қўйсангиз. Менинг ташқарида
ишим бор эди.
— Хоним афанди айтадиганлари шуми? Ўзларининг ташқарида ишлари бўлса, менинг
ичкарида ишим бор. Йиғиштирсинларда, кейин ташқаридаги ишларини бажарсинлар.
— Ҳамманинг ҳам ичкарида ўзига хос ишлари бор. Фақатгина сизнинг эмас. Аммо
кўряпсиз-ки, бу ишларни мен бажаряпман, сиз уйингизга кириб оляпсиз.
— Хоҳласам чиқаман, хоҳласам ўтириб оламан. Сизга алоқаси йўқ. Иш қилишни
хоҳламасангиз, сиз ҳам уйга кириб ўтириб олардингиз. Онамиз нега ишламайди?
— У ишламайди. Ишлатмайман ҳам. Барча ишларни мен қилиб, сиз уйда бемалол
ўтирсангиз Аллоҳ рози бўлармикан?!
— Мен рози бўлсам, шу етарли!
— Комила сизга бир нарса айтаман! Бундан буён бу уйда мен қанча ишласам, сиз ҳам шунча
ишлайсиз. Онам икки ой аввал ишларимизни тақсимлади, бирор иш қилмадингиз. Бир кун инсофга келар, виждонига қулоқ солар дедим, бўлмади. Энди бугундан бошлаб ҳар ишни тенг
65


бажарамиз.
— Бажармасам-чи?
— Бажаришга мажбурсиз.
Бу орада жанжал чиқишини сезган қайнонанинг юраги қаттиқ урар, қўл оёқлари қалтирарди.
Аммо унинг гапига ким кирарди, ким қулоқ соларди?! — Ким мажбур этаркан, кўрай-чи?
— Мен!
Сўнг ҳайқирди:
— Тез йиғиштир дастурхонни, жаҳлимни чиқарма!
Мунавварнинг овозидага шиддат қайнонасини қўрқитиб юборди, сапчиб тушди. Мунаввар Комила томонга икки одим отди; зора жанжалсиз бажарса. Комиланинг юз-кўзидаги шишлар ҳали кетган эмас. Икки марта мағлуб бўлгани эсига келди, ташланмай жим турди. Яна бир томони; агар ташланса, снгилиб қайнона олдида шарманда бўлади. Мақсад қайнонани букмоқ экан, Мунаввардан мағлуб бўлишга чидаш қийин. Аммо бу ҳолда муштларини тугиб, итоат қилишдан бошқа чора йўқ. Минғирланиб, дастурхонни йиғиштиришга тушди.
— Ундан кейин кирларни ювинг. Мен боғни супураман, — дея буйруқ берди Мунаввар. Кейин:
— Агар хоҳласангиз, боғни сиз супуринг, кирни менга қолдиринг, — деб ташқари чиқди.
Қайнона ҳайратланди; шу пайтгача сассиз, садосиз Мунаввар, беш дақиқа ичида қайсар, қайтмас Комилани уриш-жанжалсиз таслим этди. Албатта, қайнона аввалги икки жанжалдан хабарсиз эди. Ҳайрон бўларди қайнона; бундай жасоратли Мунаввар бугунгача қандай ва нечун ўзига итоат этди? Қўрқармиди? «Ҳа» демоқни йўққа чиқарганди ҳозирги ҳолат. Бу итоат Мунавварга яхши муомала қилганиданми? Тамоман виждонсиз бўлсайди «Ҳа» деб жавоб берган бўларди. Қолган биргина асос — Мунавварнинг юксак хонимлик шаъни, аёллик шарафи эди. Тўғри сўз ҳам, тўғри ҳукм ҳам шу! Кунлар ўтиши билан малак юзли Мунаввар айтган ҳар бир ишни истаса-истамаса Комила адо этадиган бўлди. Қайнона бу дарддан узоқлашди. Энди қайнона ўрнини ўз-ўзидан Мунаввар ола бошлади. Эрталабдан ишларни тақсимларди:
— Шуларни сиз бажаринг, мана буларни мен, хоҳласангиз алмашиб олиб ёки баробар, тенг бажарамиз, — дерди адолат юзасидан таклиф этиб, ихтиёрига қўйиб, хоҳишига қарарди. Комила истар-истамасдан итоат этарди. У секин-аста ишга ўрганган сайин Мунавварнинг ҳам чимирилган қошлари жойига тушиб, секин-секин юзи ёришиб борарди.
Бир ойча вақт ўтгандан сўнг бу уйда қайсарлиги кетган итоатли, уй ишларига анча қобил Комила билан унинт дағаллигини мағлуб этган, гўзал бир муомала билан йўлга киритган Мунаввар ва бу ҳолдан мамнун қайнона яшарди.
Мана, Мунаввар хонимнинг Амина сўраганда жавоб бермаган азият ва ҳиммату муруватларга тўла келинлик ҳаёти...
***
Мунавварнинг бутун ҳаётига қаралса, кичиклигидан ўрнак оладиган аёл эканлиги намоён бўлади. Хўш, бу етуклик, камолот манбаининг илдизи қаерда ва нимада?
Мактаб ва таълим-тарбия инсонни нималарга эриштириши мумкин, нималар бериши мумкин? Баъзиларга кўп нарса, кимларгадир ҳеч нарса. Мунаввар махсус тарбия берадиган бир мактаб кўрган эмас. Диний таҳсил ҳам олмаган. Чунки замоннинг диний таҳсил билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ҳатто бир кун муаллим синфда:
— Қани болалар, Аллоҳдан қанд сўранглар-чи, берармикан? — деган, ҳамма қанд сўраган, бир иш чиқмаган, сўнгра, — қани энди мендан сўраб кўринглар-чи, — деган, болалар ундан сўрагач, қанд тарқатганди. Шу орада болалардан бир қўлини кўтарди.
66


— Нима дейсан?
— Муаллим, онам менга қанд егизмайди, тишинг чирийди, дейди. Қанд ўрнига менга олма берсангиз...
Муаллим шошиб қолди. Унинг мақсади болаларга, қанд тарқатмоқдан ташқари Аллоҳнинг борлиги ва йўқлиги хусусида бир-икки сўз айтмоқ ва натижада: «Мана ундан қанд сўрасангиз бермайди, мен бердим» демоқчи эди. Лекин муаммо чиқди.Унинг олдини олиш учун:
— Сенга ҳам эртага олма келтираман, — деб масалани ёпди. Аммо энди икки қатор олдиндаги бир қиз қўлини кўтарди.
— Нима дейсан, Мунаввар?
— Дугонам қанд емаяпти. Бошқа ҳамма еяпти. Мен ҳам емайман, у ёлғиз қолмасин. Эртага иккимиз олма еймиз.
Масала чўзилиб кетмаслигани истаган муаллим «майли» деди. Аммо олма сўраб ололмаган боланинг хафалиги олдида, кўпгина дўстларига қанд тарқатгани ҳолда, бир болага олма беролмаган муаллимнинг кўзбўямачилиги сезилди.
Ана шундай қиёфали мактаб болаларга яхши ахлоқ бериши мушкул эди. Диний тарбияни уйда олиш ҳам анча қийин эди. Лекин онасидан Қуръон ва намоз ўқишни ўрганди. Озгина бўлса ҳам диний маълумот олди.
Мунаввар, туғма — фитратан покиза эди. Фазилатларининг манбаи ва илдизи мана шу. Агар истеъдод яхши томонга йўналтирилса, бебаҳо инсон бўлиб, камолотга эришади. Шу йўл — Мунавварнинг ҳаёт йўлидир. Яхши-ёмонни нозик фаҳмлагани учун шундай вояга етди.
Масалан, отаси оқшомлари ҳориб-чарчаб қайтганида онаси нохуш қаршиларди. Хўш, онаси ўзини отасининг ўрнига кўйиб қараса-чи? Қандай кутиб олишини истарди? Бир кун бу саволга гўзал жавоб топди.
Боғларида тут бор эди. Шу сабаб қушлар, айниқса, чумчуқлар кўп бўлади. Ҳатто ён деворга уя қурган, ин солган қушлар ҳам бор эди. Мунаввар уларни деразадан бемалол кўра оларди. Бу уяларнинг бирида эрталабдан-кечгача онаси ва онаси келтирадиган егуликни кутишдан бошқа нарсага ярамайдиган икки полапон бор. Ногоҳ бошқа чумчуқлар сайроғи аро уларнинг ҳам шиддатлироқ чирқиллаши эшитилиб қолар, бу оналари келганидан ишорат эди. Ва уясидан ошиб тушгудек талпиниб: «Она, менга беринг, менга беринг, она», дегандек бўларди. Оғизлар шу қадар катта очилиб кетади-ки!.. Она наридан-бери тўплаб оғзида олиб келган егуликни бўлиб бериб, тағин уларга ризқ ахтармоқ учун учиб кетади.
Мунавварнинг отаси ҳам яхши кутиб олиниши, бемалол дам олиши учун шароит ҳозирлаб, бирга севиниб, бирга дард чекиб инсонийлик кўрсатилиши лозим эмасми?!
Онаси қовоғи солиқ ҳолда кутиб олади, отасининг кўнглини Мунаввар кўтаролмайди. Хеч бўлмаса очиқ чеҳра билан кутиб олса, отасининг боши осмонга етмайдими?
Бир кун девор четида ўргимчакнинг тўр тўқишини кузатди. Тартиби ёқди. Шу кундан бошлаб уйга бошқача бир файз, ўзгача бир тартиб кирди. Бошқа кун катакдаги икки товуқ, бир хўрозга дон сочди, ажабо, хўроз қичқириб товуқларни чақирди ва улар тўйгунча дон чўқимай турди. Ўзидан кичикларга яхши муомала қилиш, ўзидан аввал уларнинг ғамини ейиш лозимлигини ўшанда чуқур англади.
Шу тариқа атрофидаги воқеалардан керакли хулосалар чиқариб, ўз ҳаётига тадбиқ қилиш Мунаввархонимнинг одатига айланди.
Ўн тўрт-ўн беш ёшларида онаси билан қариндошлариникига боришди. Хотинлар алоҳида хонада. Уй бекаси:
— Қизлар бу тарафга, — деб Мунавварни бошқа хонага олди. Ичкаридигилар янги келганга бир қараб қўйдилар. Яна суҳбатларида давом этдилар. Мунаввар танимайдиган кимдир хақида гаплашдилар. Либос тиктиргани тўғрисида. Ўша қизга қаралса, янги либосни кияр-киймас улғайганмиш, ҳатто ўтган кун ўзига: «Олти ойки, доим бир кийимни кияди», дегандай қараб,
67


лабини буриб ўтаверганмиш. Қиз буларни дугоналарига айтгач:
— Ихтиёр менда, хоҳлаганимни кияман. У нега аралашади. У бир либос кийгач ўзини одам
санай бошлади. Уялмайди. Бир кун шарманда қиламан. Масхаралашни кўрсатиб қўяман. Кўрсатмасам, одам эмасман, — деди.
Бошқа бир қиз аралашди:
— Шунга хафамидинг? Сени қара-ю мен эса асло хафа бўлмайман. Ўтган ҳафта ямоқли кўйлакда ичимизда эзилиб турган шу эмасмиди?! Хоҳласак, отамизга айтиб, янги кийимлар олдиролмаймизми?
Яна шу мавзуда бир муддат суҳбатлашдилар. Мунавварни таниган бир қиз: — Сен нега жимсан, Мунаввар? — деб сўради.
— Сиз гапираётган қизни мен танимайман-ку, — деб жавоб берди Мунаввар. Бир пайт очилган эшикдан бир бола:
— Опа, юринг, кетяпмиз. Онам чақиряпти, — деди. Гап мажбуран бўлинди. Боядан бери дугонасининг ўзига лаб бурганидан тортиб, бошқа турли қусурларини айтаёттан қиз:
— Менга рухсат беринг, дугоналар, — деб чиқди. Оёқ товушлари ҳали тиниб улгурмасиданоқ қизлардан бири:
— Эзма: Унинг-бунинг камчилигини гапиришдан бошқа иши йўқ. Тинмай гапиради. Осмондан тушгандай, камчиликсиз дунёга келгандай. Шу ишларига жаҳлим чиқади. Шулар ҳам одам бўлдими?
Ҳолбуки бу қизнинг ўзи ҳозиргина кетган қизни қувватлаб гапирган эди. Ортидан ғийбат қилди. Шунга кўра, ким билсин тағин Мунаввар кетса, у ҳақида нималар дейди? Туриб кетишни хоҳларди. Бундай одобсизлар орасида сиқила бошлади. Шуларни ўйлаб турганида эшик . очилиб, бир хотиннинг боши кўринди; «Қани, кетамиз!» дегандай ишора қилди. Биринчи бўлиб кетганни ёмонлаган қиз хотиннинг ортидан эргашди. Кетаётиб қолганларни уйига таклиф этди. Ваъдаларини олиб ташқари чиқди. Энди ёмонланиш навбати шу қизга келди. Мунавварни танийдиган қиз сўз бошлади:
— Тарбиясиз. Дугонаси кетар-кетмас ортидан нималар демади. Ўзи яхши бўлса, ҳар кимнинг ортидан гапираверадими?! Эртага кўзи-кўзига тушади-ку. Жонажон дугонадай гаплашиб кетади. Инсон дўстининг орқасидан шундай гапирадими?
Мунаввар бошқа тингламади, турди. Онаси ўтирган хонага кирди. Ёнига ўтирди. Бу ерда ҳам ғийбат. Унинг-бунинг ортидан гапириш... Онаси туриши билан бу кўнгилсиз суҳбатдан қутулди. Шундан сўнг Мунаввар уй ишларини баҳона қилиб бундай жамоатларда қатнашмайдиган бўлди.
Мунаввар маданиятли қиз бўлиш йўлида эди. Оила аъзолари билан бирга тамсил этмоқ лозим бўлса, бир гул ғунчасини кўз олдига келтириш кифоя. Ғунча, банди, новдаси, япроқлари, тиканлари бир оилани ташкил этади. Шохчалар, япроқлардан, тиконлардан мурод ғунча — гул. Ғунчасиз қаралганда, мўлясалдаги завқли ҳузур ҳосил бўлмайди. Шу гулғунча гўзаллиги ҳурматидан қўлга кирувчи тиканларга ҳам ёмон назар солинмайди. Унинг хушбўйли малҳами тикан заҳмини енгиллаштириб, ҳатто унуттириб юборади. Ёки унинг гўзал, муаттар ҳидларидан атрофдагилар шу қадар маст бўладилар-ки, ҳатто қўлларига кирган тикандан хабарсиз қоладилар. Оилада Мунаввар бир гулғунчаки, оиласй унинг хуш феъли, гўзал ахлоқи соясида, кафтда, қўлда тутилар ҳолга келмоқда.
Гулғунча қайда бўлса, у ерни хуш бўйи билан гулистонга айлантиради. Бу муаттар ҳидлардан кўнгиллар энтикади. Атроф ҳам чиройли ҳолатга келади. Мунаввар гулғунчани қандай авайлашни яхши билади. Келини Аминага ҳам гулбоғ завқини муносиб кўрди.
IX
68


Мунаввархоним Аминани ҳафтада бир марта, жума кунлари ота-онасиникига олиб борарди. Қайнонаси ёнида Аминанинг айтолмайдиган, махфий бир гапи йўқ эди. Шу билан бирга у:
— Амина бугун жума, қизим, менга бир жойнамоз беринг, ибодатни адо этайин, — дер, бир хонага кириб, узундан-узоқ намозини ўқиб чиқар эди.
Келинлигига олти ойча бўлиб қолганди, бир гал онаси Аминадан турмуши ҳақида жиддийроқ сўради:
— Қизим, ҳар сафар яхшиман дейсан. Тўғрисини айт, балки менинг ёрдамим тегар. Эринг, қайнонанг билан қалайсан? Шикоятинг борми, айт, қизим.
Амина ҳар гал яхшиман деб айтарди. Бу гал жиддий бир тарзда:
— Ҳамма ишим яхши, баридан мамнунман. Лекин қайнонамнинг бир камчилиги бор. Оҳ, шу... Бўлмаса...
Онанинг юраги ҳаприқди:
— Нима у, қизим?
Амина жиддиятини бузмасдан давом этди.
— Менга қайноналигини кўрсатгани йўқ. Мен келин эмасманми? Бошқалардай бўлишга
ҳаққим йўқми? Улардан кам жойим борми?
Онаси ҳеч нарсани англамади:
— Тушунмадим, қизим. Қайси қайнонанг? Қанақа ҳақ? Очиқроқ гапир, юрагимни сиқма.
— Ҳеч ортимдан гапирмайди. Ўзимга ёмон сўз айтмайди. Ўғлига ёмонлаб, урдирмайди.
Камчилигимни юзимга солмайди. Қизишмайди. Нима қилай бундай қайнонани, она?! Аминанинг юзи жиддий, ҳазил аломатлари йўқ; «Ажабо ҳазилми, рост гапиряптими?»
— Қизим, нималар деянсан? Бундай фазилат қайси қайнонада бор? Қайси келин шундай
қайнонага, шундай имконга эга? Сен шундан шикоят қиляпсанми ҳали? Ё ҳазиллашаяпсанми? Амина онасини ташвишга қўймоқчи эмас. Чидолмади.
Кулди.
— Аҳ, сен қиз, менга тегишяпсан, шундайми? — деб онаси кулиб юборди. Пича кулиб олгач
Амина:
— Ҳазиллашдим, онажон. Аллоҳга шукр, ҳеч қандай шикоятим йўқ. На қайнонамдан, на
эримдан. Фақат сизлардан бошқа яшаяпмиз, бу шикоятга кирмайди. Чунки ўзингиз кўряпсиз, ҳар жума келиб гурибмиз. Сиз билан, отам билан кўришяпмиз. Ҳасратга ўрин йўқ. Аҳволим яхшн оулгач, нимадан шикоят қилай, онажон?!
Тўйдан сўнг уч ой ўтгач, бундай кўришиш масаласини Мунаввархоним қатъий бир қоидага боғлади. Аминани жума кунлари онасининг уйига олиб боради. Бир гал шундай таклиф бўлди:
— Ойшахоним, бир таклифим бор. Аминани ҳар ҳафта сизникига олиб келяпман... Аминанинг онаси гапни бўлди:
— Табиий, бу ер онасининг уйи, ҳар кун келинг. У қизим бўлса, сиз опам. Шундай эмасми? Мунаввархоним давом этди:
— Менинг айтмоқчи бўлганим шуки, Амина бу ерга жума кунлари келяпти, мен эса
сизларнинг тезроқ кўришиб туришингизғи истайман. Бунинг у^гун сиз ҳам ҳафтанинг бир куни бизникига борсангиз. Масалан, душанба куни. Шунда уч кунда бир кўришган бўласиз. Мабодо янада кўпроқ учрашишни истасаигиз, марҳамат, эшигимиз сиз учун доимо очиқ. Фақат ўн беш кунда, ойда бир борайин деманг, — деди ва ўша кундан бошлаб, Амина душанба ўз уйида, жумада онасининг уйида дийдорлашув имконига эга бўлди.
***
Юсуф афанди айтганидек, Маҳмуд оға қизнни «Яхши бир оилага» тушишига сабабчи бўлган биродарини дуо қилди. Ҳурмати янада зиёда бўлди. Гоҳ Мустафога, гоҳ Мунаввар хонимга
69


нисбатан қизларига кўрсатаётган инсоний муомалалари учун кўнглида меҳр-муҳаббат уйғонди. Бир кун уйда хотини билан суҳбатлашаётиб, гап Аминанинг бир неча кун келиб уйда
туришига тақалди. Онаси истарди буни. Бир-икки кун кўз олдида бўлишини истарди:
— Мустафога айтсангиз, бир-икки кун келтириб қўйса, — деди. Оғага бу фикр маъқул
келмади.
— Нима қилардинг, онаси, бу ерда туришидан бир фойда йўқ. Уйида бўлгани яхши-ку. Узоқ
эмас, хоҳлаганда бориб кўрасан. Ҳафтада бир келиб турибди. Худога шукр, шикоят-ҳасратга ўрин йўқ. Эрининг уйига кўнгли илисин.
— Отаси, у ер уйи-ю, бу ер уйи эмасми? Нега ундай дейсиз?
— Шунинг учунки, Аминанинг уйи бу ер эмас. Бу ер ота-онасининг уйи. Энди ўша ерда яшайди, кун кечиради, бу ерга фақат меҳмон бўлиб келади. Биз учун одатий меҳмонлардан эмас, ўз қизимиз сифатида келади. Лекин уни тунаб қолишига кўндириш учун ҳаракат қилма.
— Сизнинг қизингизга меҳр-муҳаббатингиз бормиди?
— Мен қизимни яхши кўраман. Лекин уни қандай яхши кўришимни билмайсан. Меҳр- муҳаббат сенингча, бир хил бўлса, менимча яна бошқача. Уч ёшли қизалоқни суйгандай жоним, жигарим қилиб эркалашимниистайман. Оға хотинининг кўзига бир қараб, давом этди: — Мен қизимни жуда яхши кўраман, аммо қалбан яхши кўраман. Масалан, унинг бу ерда туришидан кўра, эрининг уйида туришини истайман. Мен учун муҳими бу ерга келиб олиши эмас, балки эри, қайнонаси билан яхши яшашидир. Худога шукр, тинч.
Маҳмуд оға гапининг сўнгида хотинига Аминани тунаб қолишга мажбур қилмаслигини уқтирди. Фақат бу суҳбатдан Аминанинг хабари йўқ.
***
Тўйдан сўнг ойлар ўтди. Шу кунларда Аминанинг кўзи ёриши кутилмоқда. Бир пайшанба оқшоми хуфтонни ўқиб ётдилар. Ярим кеча. Амина енгилроқ санчишдан уйғонди. «Бисмиллоҳ»ни айтди. Санчиш давом этмади. Ўтиб кетди. Амина яна ухлаш учун кўзларини юмди. Энди уйқуга кетай деганида иккинчи санчиқ туриб, кўзларини очишга мажбур бўлди. Шундан сўнг Амина ухлолмади. Мустафони уйғотиб онасини чақиришини айтди.
Мустафо бомдодни ўқиб уйга қайтганда, онаси уни очиқ чеҳра ва мамнунлик билан кутиб олди:
— Муборак бўлсин, болам, ўғилли бўлдик. Беадад шукр, Аллоҳ шу кунларга етказди, — деди.
Бир кун ўтгач, Мустафо онасидан сўради:
— Она, неварангизга қандай исм қўясиз?
— Муносиб кўрганингни қўй, ўғлим. Онаси билан келишиб яхши бир исм топиб қўйинглар. — Бу уйда бизнинг айтганимиз бўладими?
— Бўлмайдими, ўтлим? Жуда бўлади. Худога шукр уйландинг, фарзандли бўлдинг. Уйнинг
бошлиғи сенсан.
— Хўп; мен исмқўйиш ҳаққимизни сизга бағишлайман, она.
— У ҳолда, шу тўрт исмдан бирини танланг: Аҳмад, Иброҳим, Абдуллоҳ, Нуриддин.
Булардан қайси бирини қўйсангиз ҳам менинг айтганим бўлган бўлади. — Энди Аминани бир кўриб чиқ. Гўдакка Абдуллоҳ деб исм кўйилди.
***
Аминанинг ўғилли бўлганини эшитган қариндошлар ва қўшнилар: «Муборак бўлсин, қутлуғ бўлсин, униб-ўссин», дея дуолар қилиб, табриклаб бирин-кетин кела бошладилар. Мезбонлар:
70


«Раҳмат. Қуллуқ, қуллуқ» деб кутиб олишди. Шундан сўнг биринчи саволлари шу бўлди:
— Исмини нима деб қўйдингизлар?
Абдуллоҳ исмини ёқтирганлар, жуда яхши бўлибди дейишди. Маҳалла имомининг хотини: — Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) отасининг исми ҳам Абдуллоҳ экан. Ўтган кун бизникилар
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): «Исмларнинг энг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдураҳмондир», деганларини кимгадир айтаётган эдилар. Яхши бўлибди. Бундан яхши исм бўлмайди, — деди.
Бошқа бири:
— Энди ишлар тескарисига кстди. Хаёлга келмаган исмларни қўйишмоқда. Ҳайвонларнинг номлари билан аташмоқда, исм қилиб қўйишмоқда. Бир ой аввал опам неварали бўлди. Отини нима қўйдингиз, десам келин дарҳол:
«Олтой қўйдик, холажоним. Қандай, яхшими?», дейди.
«А? Қандай яхши бўлсин, қизим? Хеч бўлмаса Бўзтой демайсизми?», дедим. Келин пошшага гапим ёқмади. Лекин ҳеч нарса демади. Хафа бўлгани юзидан билиниб турарди. Дарҳол эри кўшилди.
«Холам-а жа ҳазилкаш, Эво, ҳазиллашдилар, — деди. Сўнг менга қараб, шундайми, хола? Қаранг Эво хафа бўлди, кўнглини олинг».
«Ҳазил бир ёқда турсин-у, аммо, бу ишда ўзинг ҳазил қилмагин, ўғлим. Ростдан ҳам боланинг оти Олтойми?»
«Олтой, хола. Ё сизга ёқмадими?»
«Ёқди десам, ёлғон бўлса. Той деб отнинг боласини айтишади. Қўяр экансиз, ҳеч бўлмаса, Қиртой қўйинг, эл бўлади, отларнинг ола-қизил ранглисидан кўра бўз бўлгани яхшироқ», дедим. Йигит ҳам бир оз ранжиди.
Ранжиса ранжисин, менга нима?! Олтойдан ҳам исм бўладими? Бугун Олтой дейди, эртага Бўзтой, индинга, Худо билсин, қандай той дейди. Бир кун келиб, отлар ҳам қолиб, бошқа ҳайвонлар хаёлларига келади. Келиннинг исми ҳам Эво эмиш. Етти пуштимда йўқ. Ўзини Истамбулдан топиб келтирибди. Опамдан сўрадим, кимлардан дедим, у ҳам яхши билмайди. Мусулмонми, бошқами?... Йигит менга бир балоларни тушунтирган бўлди. Олтой қайлардаги бир тоғнинг номи эмиш, аввал боболаримиз у ерда яшаганмиш, қаҳатчилик, очарчилик бўлгач, бу ерга келганмиш, фалон-пистон деди, аммо кошки қулоқ солсам. Энди навбат тоғларга келибди.
Бошқа бир хотин:
— Бизнинг болалар қўйган исмига ақл етмайди, синглим. Менинг ҳам икки неварам бор. Эр- хотин бир бўлиб, яхши исм қўямиз дедилар. Бирига Тонгут дейишди.
— Иккинчисига тўғри, дуруст бир от қўйинглар, — дедим. Ўғлим: «Бу бизнинг ишимиз, ўзимиз биламиз», — деди. Бунисини Ойкут кўйдилар. Каттасини Таҳсин, кичигини Олия дея бошладим. «Болани ҳозирдан бошқа исмга кўниктирманг, ўрганиб қолмасин», деб жаҳллари чиқди. Мен ҳам энди бир нарса демайдиган бўлдим. Тилим келмайди, уларнинг исмига, айб эмасми, синглим.
Мунаввархоним бу суҳбатларни тинглаб ўтирибди. Аллоҳга шукр, ўғли улар айтган хилидан эмас. Келини ҳам кўнглидагидек. Тўрт исмдан бирини қўйинг деганида: «Йўқ, мен бунақаснни истамайман», дейиши мумкин эди. Дея оларди. Қайнонани бирор ишга аралаштирмаслик ҳозирги келинлар учун одат ҳолига келди. Шундай бўлмагани учун, Аллоҳга шукроналар айтди.
***
Мустафо бу пайтда ўғлининг отаси бўлиш нашъаси ичида эди. Ҳаётидан беҳад мамнун эди. Мунаввархоним каби бир она, Амина каби бир хоним соҳиби бўлмоқ ва уч йилдан бери на онасидан, на хонимидан кичик бир шикоят эшитмаyлик, бунинг устига самимият ичида
71