7 - БОБ
уят жойларингизни ҳам очасиз, уятли жойларингизни ҳам кўрсатиб юриш сизлар учун шараф ва обрўга айланади. Мода туфайли кимдир қўлига қайчи олиб, либосининг олдини қирқади, йиртади ва моданинг янги шаклини, жорий этади. Мода деб сизларни кимлардир бармоғида ўйнатадилар, айлантирадилар, хоҳлаган куйларига соладилар. Кимлар булар? Бир пуллик, насли-насабининг тайини йўқ кимсалар эмасми? Барча ўй-мақсади содда халқни алдамоқ, оила номусини топтамоқ, мусулмонлар шарафини йўққа чиқармоқ, мўминларни ҳам ўзларига ўхшатмоқчи бўлган бузғунчи кимсалар иши эмасми бу? Бошларингиз, сочларингиз, ҳар ой ҳар тусга киради, қўлларингиз, елкаларингиз очилди. Эртага кўксингиз очилмоғи амр этилади, кейин яна бир кун келади-ки, онадан туғилгандек қип-яланғоч кезмоқдан номус қилмай қўясиз.
Мунаввархоним бир оз сукут қилгач:
— Ҳозир меҳмондорчиликда аёл-эркак аралаш-қуралаш ўтиради, шундайми? Тўғрими? — деди.
Сўзларини қизиқиш ва ҳайратланиш билан тинглаётган қиз:
— Ҳа, шундай хола, — деди
— Хўш, улар бирга ўтиришганда аёл-эркакнинг бир-бирига кўзи тушмайдими, кўзларини
уриштирмайдими? Эртага бир баҳона билан бир-бирларига янада яқинроқ келмайдиларми? Ҳозир янгича тўйларда бир-бирларининг хотинлари билан тансага туша бошладилар.
Мунаввархоним сўзлаётганда секин-секин пешонасида ва ёноқларидан чиққан терлар бу нуроний юзни ёмғир томчиларидай ювиб, гўё бир гул ҳолига келтираётгандек эди. Кизнинг бир оз аввал онасига нисбатан масхаромуз қараши жиддийлаша бошлади. Ва масала ҳам жиддийроқ тус олди. Чунки қаршисида турган аёл онаси эмас, ва онасига ўхшаб «Биз шуларни кўрдик, сен ҳам шундай бўл», демаётганди. Мунаввархоним бир оз ҳаяжонланди. Бир муддат ҳаяжони босилишини кутиб, сукут қилгач, давом этди:
— Биз бундай эмасмиз, қизим. Сен мода дея бир йўлга киряпсан. Бу моданинг етакчиси ким, бошқарувчиси қайси имонсиз билмайсан. Имонсиз деяпман, менинг таърифим шу сўзда мужассам. Бутун бир мамлакатни буздилар, юз мингларча инсонни одоб-ахлоқидан жудо қилдилар. Номаҳрамдан арслондан қочгандай беркинган аёлларнинг қизларини фоҳишалар каби яланғочладилар. Денгиз қирғоқларида хаммомда ечингандай ечиниб, эркакларга аралашиб юрганлар акасининг ёнида тиззасини очишдан уялган аёлларнинг қизлари эди. Яна нималар қилади? Қайси душман бир миллатга бундаи каттароқ ёмонлик қилган ёки килиши мумкин?
Шундай қизим, сизнинг модаларингиз сизга шуларни ўргатмоқда. Бу яшаш шакли сизнингча номусли, фазилат тўла бир турмуш тарзи эмиш. Билмадим. Бўлиши мумкин. Бир нарса деёлмайман.
Мунаввархоним қаттиқ ҳаяжонланар, овози кўтарилиб борар, кўтарилган сайин қиз эзиларди.
— Бизнинг ҳам андозаларимиз бор. Бизнинг ҳам ўрнак оладиган улуғларимиз бор, қизим. Фақат уларни яхши билмайсизлар. Сизлар амрини бажо келтирганларингиз, бир куни келиб сизларни ҳар кимнинг аёлига айлантиражак, зотан вазият шуни кўрсатмоқда. Биз амрини тутган буюклар эса бизга фақат эрларимизга қарашли эканимизни, улардан бошқа ҳеч кимнинг олдида очилмаслигимиз кераклигини билдирмоқда. Очиқ-сочиқ юрганлар қимматли ҳаёсини йўқотдилар, биз эса, Худога шукр, бугунгача номус билан яшадик. Ота-боболаримиз шу йўлда жон бердилар. Бизнинг биргина "мода"миз бор қизим, лекин у бугунгача ўзгармади, қиёматга қадар ўзгармайди, иншааллоҳ. Бу "мода" соҳибига шарафдан бошқа нарса келтирмайди. Бизнинг "мода"чиларимиз шаън ва шарафни бошларига тож қилган, ҳар ким уларни ўз онасидай кўрган, ўз онасидай ҳурмат этган, ёшу қари эҳтиром билан тилга оладиган хонимлардир улар. Сизнинг модачиларингиз тонггача майхоналарда, қиморхоналарда бегоналар қўйнида сафолат билан овунадилар. Бизникилар эса фазилатли турмуши билан кўнгилларда тахт қурганлар, ҳар бир ҳаракати Аллоҳдан қўрқув ҳисси билан тўла, ҳар иши Аллоҳ ризоси учун бўлган, шарафли
51
ҳаёт кечирган аёллардир.
Мунаввархоним сўзлари фаросатли бир инсон учун кифоя эканлигини ўйлаб тўхтади. Қиз
паришон бўлиб қолди, умридаги энг кучли зарбани олди. Шу билан бирга кўнглида бир мароқ, бир қизиқиш пайдо бўлди. Ким экан бу Мунаввархонимларнинг «мода»чилари? Нега шу пайтгача ҳеч ким эшитмаган уларни. Секингина сўради:
— Кечирасиз, Мунаввархоним, кимлар сизларнинг модачиларингиз? Нега ҳеч ким билмайди, нега ҳеч ким эшитмаган? Сиз айтган мода қай бичимда?
— Қизим бизнинг «мода»чиларимиз, Хадича онамиз, Ойша онамиз ва Фотима онамиздир. Биз уларнинг андозасига эргашамиз. Бу юз, қўлимиздан бошқа жойларимиз ёпиқ бўлиши, номаҳрамга кўрсатмаслик, номаҳрамлар билан бирга ўтирмаслик, ёлғиз ҳолда ҳам уятли бир қиёфада қолмасликдир. Мана, ҳаммаси шу. Бу улуғ миллатларни тиклаган, маънавиятларни сақлагандир. Бу улуғ зот аёлларни эшитмаганлигингиз масаласига келсак, кўпгина ёшларнинт қулоқлари очиғу, жон қулоғи, қалб кўзи беркилган. Аксинча бўлса, яхши, эди. Яъни, инсон қулоғини турли зарарли шамоллар, ёмон сўзлар, маънавий хасталиклар киришидан тўсса, беркитса, шундагина кўнгил кўзи ва қулоғи очилса ажаб эмас...
— Ким бу Хадича онамиз, Фотима онамиз, хола?
— Хадича ва Ойша онамиз Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) хотинлари. Фотима эса қизлари.
— Хола, ундай бўлса онам иккингиз бир «мода»да экансиз-да?
— Шундай, қизим. Фақат битта фарқи бор. София хоним вақтида буларни қизига
англатмади. Қалбига Аллоҳдан қўрқишни жойламади. Бошига рўмол ўратсам бўлди, иш битади, деб бошқа томонларини эсдан чиқарди. Бугун ўша унутишнинг жазосини тортмоқда.
Бу орада Амина меҳмонларга чой келтирди. Мавзу шу ерда тугади.
Яна ярим соатча ўтиришган меҳмонлар такрор-такрор шифолар тилаб қўзғалишди. Қўшни қизнинг ҳолида ўзгариш борлиги кўзга ташланди. Энди аввалгига нисбатан бироз ўранса, янада одоблироқ йўлдан кетса ажабмас. Улар кетиши билан Амина ҳайратини яширолмади:
— Она, сизнинг бунчалик гапирганингизни кўрмагандим.
— Қизим, бундай пайтларда гапириш жим турмоқдан хайрлидир. Қиз тўғри (ҳақ) йўлга кирса ажабмас.
Кўшни қиз бир неча кун ўтиб, эшик қўнғироғини чалди. Кнйим-кечаги нисбатан одоб доирасида эди. Онасига бир кийим тиктирмоқчи экан. Ўша кун эшитганига кўра қандай бичимда тиктиришни сўрамоқчи бўлибди. Мунаввархоним кулимсиради:
— Қизим, бизнинг андозамизнинг шакли йўқ. Осон. Фақат чегаралари бор, буни ўша кун айтдим. Юз-қўлдан бошқа жойларнинг ёпиқ бўлиши. Шаклини эса ҳар кимнинг хоҳиши, таъби, диди белгилайди. Ҳар ким истагандай тиктиради ва сизнинг бунга ақлингиз етади. Гўзал бир кийим тиктиринг-ки, ёшларимизга ҳам ёқадиган бўлсин.
Орадан кунлар, ойлар ўтди. Амина Мунаввархонимдан фақат яхшилик ва самимият кўрди. Мунаввархоним унга она ўрнида она, керагида опа ва бир яқин жигар мавқеида бўлди. Унга йўл кўрсатди, қадрлади, рағбатлантирди, ўрни келганда кўнглини оғритмай танбеҳ-насиҳатлар қилди. Бу унинг она меҳри билан бирга ақлий, мантиқий бир шафқати ҳам эди. Балки бу шафқатни она ўз қизига кўрсата олмас, лекин Мунаввархоним келинини асло ранжитмади.
Уйқунинг энг ширин пайти саҳарга тўғри келади. Бомдод вақти. Бу вақт Холиқ ошиқлари учун бедорлик, ғофиллар учун ғафлат пайтидир.
Мана шу дамларда Аминанинг эшиги оҳиста чертилар ва ташқаридан:
— Мустафо, Амина, туринглар, болаларим, — деган овоз эшитиларди.
Баъзаи турмуш қурганларига эндигина бир неча ой бўлган икки ёш уйғонишга уйғонсалар-
да, жойларидан кўзғалишга қийналишар, мудраб қолишарди. Бу пайтлар жойнамоз устида қиблага йўналган, кўнглини Парвардигорга боғлаган бир мўмина ўрнидан туриб, такрор эшикни чертарди:
52
— Мустафо, Амина туринглар энди, ҳозир қуёш чиқиб қолади, — деб такрорлайди, «намоз уйқудан хайрли» эканини эслатарди. Амина билан Мустафо туриб таҳорат оладилар. Амина хонасига Мунаввархоним каби ҳозирлаган масжидига кирар, Мустафо эса жомеъга йўл олади. Бу хонадонда намоздан сўнг қўллар Қуръони каримга узанар, икки-уч саҳифа ўқилгач, ўпиб жойига қўйилади.
Қизим кеч ётди, ўғлим ишга боради, деб тонгги номозга уйғотмайдиган оналар ҳам топилади. Аммо натижаси зарар келтиради. Уч кун уйқусиз бўлса ҳам, намозига турмаса маънавий зарар кўражакларини яхши ҳис этади. Шу бомдод намозини ўқигач, уларга яна ухлаб олишлари учун рухсат беради.
***
Тўй ўтганига икки йил бўлай деб қолди. Бу вақт ичида келин-қайнона ўртасида ҳеч қандай кўнгилсиз воқеа бўлмади. Аммо, кейинги бир воқеа, оқ қанддай ширин турмушга сиёҳдай сизиб доғ солмоқчи бўлдими?
Ўша кун Амина юраги ғаш бўлиб уйғонди. Кўнгилсиз тушлар кўрган эди. Уни очиқ чеҳра билан қаршилаган Мунаввархоним:
— Бугун қалайсиз, қизим? — деркан ундаги паришонликни сезгандай бўлди.
— Тузукман, она.
— Аллоҳ янада яхши айласин, қизим.
Мунаввархоним бошқа ҳеч нарса сўрамади. Лекин Аминанинг ичини бир нарса кемирарди.
Сабр этолмади. Мунаввархонимнинг ёнига ўтирди:
— Она, сизга бир нарса айтмоқчиман.
— Айтинг, Амина.
— Кўнглим ғаш. Алоқ-чалоқ нарсаларни туш кўрдим тонгда, қўрқдим. — Яхшиликдир, иншааллоҳ, Аллоҳ хайрли ўнг атасин.
— Айтайми?
— Йўқ қизим. Айтманг, қўрқинчли тушлар айтилмайди, фақат Аллоҳдан яхшилик ато этиш тиланади. Ҳеч кимга ўша тушни айтманг. Хайрли бўлишини Аллоҳдан сўранг.
Дарвоза қўнғироғи жиринглади. Амина бориб очди:
— Она, почтачи келди.
Лекин келган почтачи эмас, бир фақир эди. Бироз кутиб туришини айтиб, Амина ичкари
кирди.
— Садақа бериш яхши иш. Шундай туш кўрсанг садақа беришни унутманг. Ўз оёғи билан
келибди, мамнун этинг.
— Нима берай, она?
— Сўраб ўтирасизми?! Ўзингизни фақир ўрнига кўйинг, нима берилса мамнун бўлишини
ўйлаб кўринг ва ўшани беринг. Бу уйда сиз яхшилик қиламан десангиз, ким қаршилик этади? Амина ичкаридан бир нарсалар олиб, фақирга берди. Садақа беҳуда кетмайди. Балони қайтаради, садақа — радди бало. Охиратда ўн баробардан зиёдаси билан қайтади. Яна бу фақир
дуолар қилади.
Бугун Юсуф афанди амакилар келмоқчи. Амина бу одамни жуда яхши кўрарди. Аввал совчи
бўлиб боргани учун хафа бўлди, кейин бу уйдаги инсоний муҳит уни бу ҳисдан узоқлаштирди. Барибир турмушга чиқиши керак бўлган Амина учун Мустафодай эр, Мунаввархонимдай қайнонани топиш осон эмас, албатта. Яхшиликми? Шунинг учун Амина Юсуф афандини амакисидай яхши кўрар ва ҳурмат қилар эди.
Улар пешиндан сўнг келишмоқчи эди. Юсуф афанди кечки овқатга қолмоқчи эди. Пешингача ҳам анча вақт бор. Амина бир-иккита кир-чирларини ювиб-чайиб олмоқчи бўлди.
53
Ташқарида алоҳида катта қозонда сув иситиш зарурати йўқ, шунинг учун уйдаги қозонга сув кўйди.
Аслини олганда Мунаввархонимнинг кўнгли ҳам бир оз ғаш эди. Тиловат қилар, Аллоҳдан сабр тилар, ёмонликни тўсиб, яхшиликка айлантиришни Парвардигордан сўрарди.
Эшик қўнғироғи чалинди, келган Али эди. Мунаввархоним унга:
— Кел, онасининг гули, қўзичоғим, — деди. Али бир оз хаста кўринарди.
— Она, тобим йўқ. Ётгим келяпти.
— Хўп майли, болам, чойшаб ёпиб қўяман, ётавер.
Али ётди. Онаси ёнига ўтирди, Қуръон ўқиди, Аллоҳдан шифо тилади. Амина ювиладиган
кирларни тайёрлаб, сув исиганига қараш учун ичкарига кирди. Сув энди илиганди, яна бир оз кутиш керак эди, ташқарига чиқди.
Ярим соатлар ўтиб, тағин ичкари кирганида сув қайнамоқда эди. Иссиқ бўлганидан олиш қийин эди.
— Қўлингиз куймасин Амина, бир нарса билан ушланг, — деди Мунаввархоним.
Амина қўлига қалинроқ иккита латта олиб, улар билан қозонни кўтарди. Ташқари чиқаётиб, қайниси ёнига келганда негадир қўллари титраб, қозон уйқудаги Алининг устига ағдарилди. Мунаввар хоним ўқдай отилиб қозонни оларкан, айни замонда Аминани ҳам итариб юборди. Бу бир лаҳзада бўлди. Ўн учларга кирган Али сапчиб уйғонганида, қўлида қозон.
— Болагинам, нима ҳам бўлдию, ағдариб юбордим-а, — дея фарёд чекаётган онаси билан бир оз нарида бу ибрат саҳнасига ҳайрат ичра қараб қолган Аминани кўрди. Сув қайноқ, лекин жун кўрпадан ўтиб, Алига таъсир қилгунча бир-икки лаҳза ўтган, бу орада онаси жуда ҳам тез ҳаракат билан ечинтирган, балки бир ҳамлада кўйлагини устидан йиртиб олиб ташлаган эди.
Али бир оз куйди. Лекин шуниси ҳам хаста болага етиб ортди, фарёди кўкларга етди. Аминанинг юзи сарғайди, қўл-оёғи титраб, нима дейишини, нима қилишини билмади. Қалтирарди. Мунаввархонимга ёрдам қилсинми ё қўшниларни ёрдамга чақирсинми? Бир қарорга, бир фикрга келолмасди.
Боланинг елкаси анча қаттиқ куйган, ҳатто баъзи жойларининг териси шишиб чиққанди. Бусиз ҳам дардманд боласининг бу аҳволини кўриб Мунаввархонимнинг юраги ҳам куйиб- ёнди. Кўзларидан инжуларидек тизилган ёшлар нурли юзларига думалаб тушар, боланинг азобини зиёдароқ ҳис этарди.
— Уйда куйишга қарши дори бор, Амина, тез келтиринг қизим.
Амина югурди, жавонни очди, уч-тўрт хил дори бор эди, қайси бири эканини билмади, ҳаммасини тўплаб келтирди. Бу аччиқ ҳодиса қаршисида ўзини йўқотиб қўймаган Мунаввархоним дорини олиб, Алининг куйган жойларига «шифо бўлсин» деб мўл-мўл сурди.
Пешиндан сўнг келган Юсуф афандининг хотини Алини юзтубан ётган ҳолда кўрди. «Мазаси йўқ, хаста», дедилар.
— Нега юз тубан ётибди? — деди. Али жавоб берди:
— Куйиб қолдим. Устимга сув тўкилди.
— Ким тўкди, болам.
Али жавоб бермади. Онасига қаради. У куйдирди демоқчи бўлди. Мунаввархоним:
— На чора, шундай бўлиб қолди, жигарим. Фалокат оёқ остида бўларкан. Бунинг устига
боламнинг сал тоби қочганди, деди. Амина ич-ичини ерди, виждони қийналарди. Куйган боласининг азоби етарли бўлса ҳам Мунаввархоним Аминани ўйлаб бу ишни ўз бўйнига олди. Унинг кўзига қаради. Амина: «Алини мен куйдирдим, айбни онам ўз бўйнига олмоқда», демоқчи эди. Мунаввархоним «товушингни чиқарма» дегандек унга илкис қаради. Амина индамади. Лекин кўнгли ҳам тинчимади. Ичидан қон йиғларди Амина.
Оқшом Юсуф афанди ва Мустафо келгач, воқеани қисқача тушунтирдилар. — Воҳ болам-а, воҳ болам, — деб Алининг бошини силарди Юсуф афанди.
54
— Амина янгам шу ерда эди, онам унга қилдирсайди балки тўкилмасди, — илк бор товушини чиқарди Али.
— Не илож, қўзим. Шундай бўлишини билибманми? Мендан хафа бўлдингми, ўғлим. — Йўқ, она, сиздан хафа бўлармидим, сиз менинг бирдан бир онамсиз-ку?!
Шу билан масала ечилди. Меҳмонлар кечгача ўтирди, шифо тиладилар.
Шундан сўнг Мунаввархоним Аминанинг қулоғига:
— Мени яхши кўрасизми, Амина? — деди. Амина унинг юзига ҳайрон бўлиб қаради: — Бу нима деганингиз, она, сизни яхши кўрмасам, кимни яхши кўраман?!
— Шундай бўлса, Али ҳақида Мустафога бошқача гапирманг. Мени яхши кўрсангиз... — Лекин, она, нечун?
— Бу менинг сизга буйруғим!
Амина ғалати бўлиб кетди, ажабланди.
— Бу бўладиган нарса эмас, чидолмаяпман, она.
— Агар гапимга қулоқ солмасангиз, рози эмасман. Ақлингизни йиғинг, — деди
Мунаввархоним. Бу орада меҳмонларни кузатиб қайтган Мустафо ичкари кирди: — Нимани гаплашяпсизлар, она? — деди. Онаси кулимсираб:
— Она ва қиз нимани гаплашса, биз ҳам шуни гаплашяпмиз, — деди.
Шу кеча тонггача ухлаёлмаган уч жуфт кўз бор эди.
Бу кўзлар куйган бир вужудни, маҳзун бир қалбни, зирқираган бир виждонни тамсил этарди.
***
Бу ҳодиса... Бунда Мунаввархонимнинг инсонийлиги, вазминлиги, оқила ва олийжаноблиги қаршисида Амина довдираб қолди, ҳайратланди. Ўйлади. Кечалар ўйлади, кундузлар ўйлади. Қариндош-уруғларини, онасининг барча таниган аёлларини бир-бир кўз олдидан ўтказди. Ҳеч бирининг бу даражадаги олий фазилатларини эслаёлмади. Келинининг энг кичик қусурини ҳам ҳар келганга айтиб, тилларда "достон" қилган ғалати қайноналар олдида ўз қайнонаси улуғлашиб, буюклашиб, унинг юксак фазилатлари қаршисида ўзининг нақадар кичик эканлигини ўйлади. Яна Мунаввархоним шу гапи шу ерда қолишини, куйиш воқеасини иккисидан бошқа ҳеч ким билмаслиги кераклигини уқтирди.
Амина кўп кутди. Кунлар, ойлар ўтди ҳамки, бир четга чақириб: "Бу хатони ўз бўйнимга олдим, бошқа такрорланмасин" демади. Амина шу сўзларни беҳуда кутди. Қайнонасининг қарашларида, ҳаракатларида ҳеч ўзгариш сезмади. Муомаласи ҳам худди илгаригидек.
Бир кун Амина қўлида пайпоқ тўқир, Мунаввархоним тасбеҳ ўгириш билан машғул, пок, нуроний юзидан ёққан самимият Парвардигорга бўлган таслимиятини ифода этарди.
Амина қўлидаги ишини тўхтатиб нимадир сўрамоқчи бўлар, лекин Мунаввархонимнинг ҳолини кўриб, маънавий ҳаловатига тўсқинлик қилишни истамас ва яна ишида давом этарди. Охири:
— Она, — деди. Мунаввархоним унга қаради:
— Лаббай, марҳамат, қизим, гапиринг.
— Она, нега мени ҳанузгача жазоламайсиз, койимайсиз?
— Нима сабабдан жазолашим керак, Амина?!
— Алини куйдириб қўйтаним учун.
— Бу гапни қайдан топдингиз? Ўтди-кетди. Бир йил бўлди. Нега ҳалигача ўйлаб юрибсиз? — Мен ўйламай ким ўйласин, она?
— Қизим, эслашдан не наф? Хафа бўлсангиз, Аллоҳ таолога яҳши қул бўлмаётганимиздан,
яхши бандалик қилмаётганимиздан хафа бўлинг. Сиз айтган ишдан эмас. Яхшилик қилинг. Билмасдан хатоликка йўл қўйсангиз, она сифатида бекитмоғим лозим. Мени хафа қилишни
55
истамасангиз, буни ҳеч кимга айтманг, ёдингиздан ўчиринг. Буни ўша кун ҳам айтганман. Бу гапни бошқа қўзғаманг. Акс ҳолда, кечирмайман, Амина.
Бу гап шу тариқа якун топди.
***
Бир куни Амина Мунаввархонимга шундай савол берди:
— Она, сиз ҳам қайнона дардини тортганмисиз?
— Қайнонам вафотига ўн беш йил бўлди, қизим. Амина кулимсиради:
— Ҳар ҳолда сал бошқачароқ тушундингиз, она. Қайнонангиз қачон вафот этди демадим,
қайнона дардини тортганмисиз, деб сўрадим.
— Билдим, қизим. Мен ҳам сизга вафотига ўн беш йил бўлди демадимми?
— Дедингиз. Аммо саволимнинг бу гапга алоқаси борми?
— Унда, тушунтирай. Бизнинг тарбиямиз ҳатто тирик одамнинг ортидан гапиришни маън
этади. Унинг дунёдан ўтганига ўн беш йил бўлди. Хатоси бўлса, агар лозим келса, тиригида юзига айтган бўлардим. Энди айтадиган ягона сўзим — Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Амина бугун қайнонасининг одатини унутгандай кўринди. Уни гапиртирмоқчи эди. Сўзлашгиси келди.
— Агар мени яхши кўрсангиз, қисқача бўлса ҳам гапириб беринг.
Мунаввархоним гапириб беролмасди. Булар бир имтиҳон эди. У ўз ақидаларида содиқ ва собит. Айтолмайди. Амина ёлвориб сўраса ҳам, ўлган одамни ёмонлаб гапиролмайди. Йўқ. Агар севимли дўсти келиб, чўғни кафтига олишни таклиф этса, ким ҳам рози бўларди?! Мунаввархонимнинг фикрича, куйишидан ҳам ахлоқсизлик зарарлироқдир. Сўровчини мамнун этиш учун беодоблик қилишга рози эмасди.
— Қизим, сизни яхши кўраман, аммо бу бошқа масала. Сиз учун, номақбул бир ишни қилиш эса яна бошқа гап. Сиз сўраган масалангиз юзасидан суҳбатлашишимни хоҳлайсиз, менинг Жанобим эса сукут сақлашимни истабди.
— Сизнинг Жанобингиз ким, она?
— Пайғамбарим.
Деворда осиғлиқ Равзаи Мутаҳҳара сувратига қаради. Шунда Амина Мунаввархоним ҳар он
бир улуғ зот қаршисида туриб одоб сақлагандай оҳиста сўзлашининг сабабини энди англади. Демакки, бу хонимлар хоними ҳар он ўзини Пайғамбарларнинг ҳузури покларида санайди.
Амина бу мақсадига етолмади. Етолмасди ҳам. Мунаввархоним уни қаноатлантириш учун:
— Амина, сиз бир инсоннинг зарарига сабаб бўлсангиз, масалан, бир болани алдаб ишонтириб ўғрилик қилдирсангиз, бир неча кун ўтгач, сир очилса ва бола жазоланса, бундан хафа бўласизми? Бу ҳам шунга ўхшаш. Саволингизга жавоб бермаганим сизни ҳам худди ўзимдай ўйлаганимдан, тушундингизми, қизим?!
— Тушундим, она. Узр сўрайман.
Мунаввар хонимнинг ёшлиги, келинлиги
1942 йил... Олмон ҳарби шиддат билан давом этаётган йиллар. Қаҳатчилик. Қийинчилик. Қимматчилик. Очарчилик.
Бир кило буғдой нархи осмонда. Нон, ёғ чек билан олинади... Мана шундай даврда уч болали, ночор оила. Бизга таниш бўлган тўнғич қиз энди ўн саккизга қадам қўяётир, бошқа болаларнинг бири ўн икки, бири ўн ёшларда.
***
Фақирлик — ҳаёт синови, машаққатли бир ҳолдир. Бу ўн саккиз яшар қиз фақирликнинг тор
56
туйнукчасидан дунёга бўйлаган, таъбир жоиз бўлса, инсонийлик ва ҳаёт мактабининг тиришқоқ толибасидир.
Чек билан олинадиган нон бир одамга жудаям камлик қилади. Кўпроқ олишнинг асло имкони йўқ. Нон ёпиш учун эса бозорда буғдой жуда ҳам қиммат. Пуллари етмайди. Буғдой топилмайди ҳам. Тирик қолишнинг бирдан бир чораси чек билан олинадиган нонга қаноат қилиш. Бошқа илож йўқ.
Чек билан нон сотилишининг илк ҳафтаси эди. Дастурхондаги нондан биринчи бўлиб қўл тортган тўнғич қиз бўлди.
— Нега олмайсан, Мунаввар?
— Етарлича едим, ота.
— Яхши тўймадинг қизим, қара, нонингнинг ярми қолди.
— Кўп емоқчи эмасман. Сиз олинг, ота, менга қараманг.
Отаси тўғри айтди, Мунаввар тўймаганди. Шугина нонга одам тўймайди. Зотан, неча кунки ўз улушини емайди, бари-бир тўймади Мунаввар. Икки кичик укаси-чи? Улар ҳам ўзидай оч қолади. Мунаввар чидайди, аммо улар-чи? Шу сабабдан дастурхондан қўл тортди. Қолган нонни икки бўлиб укаларига узатди. Кичигига:
— Бакр, мана буни ҳам еяоласанми? — деди.
Боланинг кўзлари порлади. Севинч билан ҳа дегандай бош қимирлатди.
— Ундай бўлса, кўрайлик-чи, еб қўяоласанми?
— Еб қўяман, опа.
Болалар ҳам тўймаётганди. Учови оч қолгандан кўра, иккови пича тўйгани маъқул. Ўша
кундан эътиборан Мунаввар опалари ўз улушининг ярмидан кўпини емади. Онаси бир кун илтимос қилди, қистади, оч қоласан, деди.
— Оч қолсам емасмидим, она, оч қолишни истайманми? Бир оз кейин ўн саккизга тўлган Мунаввар ҳам келинлик ҳаётига қадам қўйди. Замонанинг оғирлигига қарамай турли харажатлар билан қизларини узатаётганлар олдида Мунавварга ҳам нималардир тайёрланди дейишга тил бормайди. Бундаи куйиниб. ташвишланган онасига Мунаввар тасалли берди:
— Куйинманг онажон, кийимнинг, зийнат ашёсининг нима қиймати бор?! Ҳозиргача уларни тақдимми? Энди тақармидим? Сиз мени яхши кўрасиз-ку, шунинг ўзи менга етарли. Кўлингизда не бўлса, мендан аямаслигингизни билмайманми? Дуо қилинг. Бахтли турмуш ато этишини сўраб Аллоҳга ёлвораман. Сиздан ошиқча нарса кутмайман, она.
Тўғри гапирарди Мунаввар. Отаси не ҳасратда қийналиб олиб берган бир-икки тақинчокдарини уйдан ташқарида таққанини ҳеч ким кўрмади. Тўйга кетаркан тақинчоқларини бир четга қўяр, келгач отаси тақмаганига хафа бўлмасин учун яна тақиб оларди. Ҳатто бир кун онаси:
— Нега бўйнингдаги тилло тақинчоқларни олиб қўйдинг, Мунаввар, қайга қўйдинг? — деганида:
— Она, топган бор, топмаган бор, бирор фақирнинг кўнгли оғримасин, — деб жавоб берди. — Қизим, ҳамма тақади-ку, сен ҳам тақсанг нима қилади?
— Ҳар ким ўйсиз тақиб, ўзини атай намоён қилса, мен ҳам шундай йўл тутайми? Бир
инсоннинг кўнгли эзилишига мен сабабчи бўлмайин, она.
— Хўп, майли сен айтгандай бўлсин, — дея бошқа қистовга олмади онаси.
Агар бу зийнат ашёлари инсонга бир фазилат келтирса, Мунаввар уларни уйда етарлича
тақарди. Кибр ва ғурурдан бошқа не фойдаси бор?! Вақти келиб бир эҳтиёжини қондирадиган ҳар нарса зийнат, лекин ўзига фойдасиз олтин ё олмоснинг безакдан бошқа не нафи бор?! Бир йил аввал отасининг муҳтож кунида олтин тақинчоғини олиб, унинг олдига қўйди, отаси ололмайман деб қайтарганда:
— Буни сиз олгансиз. Ҳозир эҳтиёжни кетказинг, кейин яна олиб берасиз. Сиз изтироб
57