улардан олдинроқ мен сўзладим:
— Нега овқатланмаяпсизлар? — дедим, — Бу гал ўзингизга ҳавола дея ҳеч туз солмадим,
яна хатолик бўлдими? Мана ўзингиз истаганча солиб олинг, — деб ёнимдаги туздонни олдиларига қўйдим.
— Машааллоҳ, қизим. Демак, сизнингча тузсиз шундай бўлади, тўғрими? Бу овқатни бир кўринг, агар умрингизда заҳар емаган бўлсангиз, заҳар қанақа бўлишини билиб оласиз, — деди қайнонам.
Бир қошиқ олдим. Ютишнинг иложи йўқ. Туз оғуси дейсиз. Ҳолимни ўзгартмадим.
— Мен бугунги таомга бир чимдим ҳам туз қўшмадим. Ким қўшган бўлса, Аллоҳ қўлини синдирсин, разил-расво айласин, — дедим.
— Сизнинг қўлингизни синдирсин, айбни ўзингиз қилиб бировга тўнкайсиз, сувдан қуруқ чиқмоқчимисиз?! Уялмайсизми-а!?
Бу сўзни айтган Нигор эди. Ўзини ошкор қилди. Эрим энди тушунгандай бўлди:
— Нигор, нега бундай қиляпсан? Айбмасми синглим? Кеча таом шўр бўлди, емадик, тўкдик. Бу оқшом яна шундай. Менга осонми, синглим? Сизлар бу ерда овқатни еёлмайдиган даражага келтирар экансиз, мен бир кунлик овқат пулини топиш учун офтобда тер тўкаман. Юк кўтариб қийналаман. Сизлар ёрдам бериш ўрнига, бундай ишлар қиласизлар, Аллоҳ рози бўлармикин, синглим?!
Нигор бошини эгиб қолди, ҳеч нарса демади. Эрим ҳам сўзини чўзмади. Қайнонам ҳам жим эди. Эрим хуфтонгача одатдагидек "Таборак" ўқиди... Вақтлироқ уйқуга кетдик.
Эрталаб ошхонада ёлғиз эдим. Нигор келди. Деворга суянди, оёғини чалкаштириб турди. Мени бир паст кузатиб тургач:
— Кеннойи, жудаям маърифатлисиз, — деди киноя билан.
— Сиз ҳам яхшисиз, ғайратлисиз, — дедим.
Балки мендан бу сўзни кутмаганди. Унингча, узр сўрашим керакмиди, йўқса нима қилишим
кераклигини билмасдим. Бу сўзимдан сўнг гапирмай чиқиб кетди.
Яна нималар бўлганини айтсам, катта бир китоб бўлади. Ҳар қалай кўп ўтмади, бир йилдан
сўнг Нигор узатилди. Тушган жойида балодай бир қайнсингил менинг ҳақимни зиёда қилиб олибди. Зулм қилган зулм кўриши аниқ. Ўз турмуши тўғрисида менинг олдимда сўзламасди, аммо мен сезардим.
Нигорнинг узатилганига бир ярим йил бўлган эди. Бир кун уйда ёлғиз эдим. Қайнонам кичик қайнсинглим билан айлангани кетган эди. Эшик қўнғироғи чалинди, очдим. Нигор ва қайнонаси. Нигор киргач, қайнонаси:
— Мен холамларникига кириб чиқаман. Бирор соатда қайтаман. Сиз ўтираверинг, — деди ва кетди. Ўтириб бирпас суҳбатлашдик. Дардли эди Нигор. Нималардир демоқчи бўлар, лекин истиҳола қилиб, очилиб гапиролмас эди. Охири:
— Янга, сизга бир нарса айтмоқчиман, мендан рози бўлинг, — деди.
Нигорнинг гоҳо "келин ойи", кўпинча "келин пошшо", "келин хоним" дейишига ўрганиб қолгандим, ҳозир "янга" дейишига ҳайратлангандай бўлдим. Кўнглида пўртаналар, довулу бўронлар қўзғалгандек тўлқинланар ва чекаётган виждон азобидан халос бўлишни истаётгани кўриниб турарди. Кўнглим зирқираб кетди, унга ачиндим. Меҳрим товлаб самимият билан:
— Нигор, мен розиман. Нима бўлди? — дедим.
Кўз ёшларини артиб дедики:
— Кўп ҳаққингиз бор менда, янга. Сизга кўп ҳақсизликлар қилдим. Бир кун ўзимга
қайтишини ўйламадим. Бугун жазойимни олаяпман. Бунчалик қийин, аччиқ бўлишини билмаган эканман. Бир ярим йилки, тортмаган азобим қолмади, бўғзимга келди. Энди чидолмайман, янга.
Нигорнинг кўзларидан жаладай кўзёшлар тўкилди, рўмолчаси ҳўл бўлди. Давом этди:
43


— Фақат қайнсингил дарди, қайнсингил балоси бўлса чидардим, сабр этардим. Икки кундан сўнг эгалик бўлиб кетади дердим. Лекин эр дарди ундан ошиб тушди. Ҳар оқшом ичиб келади. Куним мастни овутиш, сўкиш эшитиш билан ўтмоқда.
«Гапир, — дейди, — гапир, мен яхшиманми?»
«Яхшисиз, ҳаммадан яхшисиз!» дейман.
«Мен яхшилигимни сендан сўраб биламанми? Сен ким бўлдинг-ки, менинг яхшилигимни
таърифласанг», дей бақиради. Уят сўзлар айтиб сўкинади. Жим туриш иложсиз, ёмонсан десанг бу ҳам бўлмайди. Қусади. Эрталаб либосини ифлос ҳолда кўриб, айбни менга ағдаради.
Нигор шу тариқа гапириб, кўнглида борини тўки бўшатди:
— Сизга қилганим ортиғи билан қайтди, янга. Оҳ, бир қутулсайдим, — деб сўзини тугатди. Тасалли бердим:
— Хафа бўлманг десам, фойдасиз, аммо начора, сабрдан ўзга чора йўқ. Дунё роҳат дунёси эмас. Ҳамманинг бир дарди бор. Бир кун сиз ҳам ҳузур кўрасиз, — дедим. Шу ерда сўзимни бўлди:
— Менинг дардим бошқаларникидек эмас. Бу кетишда фақат ўлим ҳузурига бораман, — деди ва кўзларини юмди. Кўз ёшлари дув-дув тўкиларкан, диққат қилдим: Нигор бир ярим йил аввалги Нигор эмас, хароб бўлганди, ўн ёшга қаригандек эди. Аввал ўчим ошиғи билан олинди деб ўйладим, сўнг яна ачиндим. Бечора мендан ҳам кўпроқ азият чекибди.
Аёл ҳикояси сўнггида яна шуларни айтди:
— Мана, шундай, қизим. Сепларингни кўрдик. Дунё келтирмайсан-ку. Кучинг нимага етса, қўлингдан нима келса шуни адо этасан. Қани нималар дейишаркин дея бир йўқлаб қўйгим келди. Улар ёнида бир-икки оғиз гапирдим, сиз ҳам бор эдингиз. Чиқаётганимда қулоғимга нималар демади.
Сочиқ, пайпоқ келтириб олдиларига қўймабсизми-ей... Яна нима балолар. Бундай қилиш уят. Буни гапириб юриш инсонга ярашмайди. Тарбияли одам бундай иззатталаб бўлмайди. Яна тўйнинг иккинчи куниёқ келган-кетганга буларни гапириб юриш яхшимас. Шундаймасми, болам?! Машааллоҳ, гўзалсиз, одоблисиз, кўлингиздан иш келади. Кўрдим, уйни тартибга келтирибсиз. Яна нима керак?
Уйга бир кўз югуртириб чиққач:
— Сиз келгунча ифлос бўлиб ётарди бу уй. Ҳамма нарса остин-устун, айқаш-уйқаш эди. Начора, болам. Ўз бошидаги калини кўрмаганлар, бошқанинг сунбул сочидан айб ахтараркан. Дунё шундай, тескари дунё, тескари айланмоқда.
Келиннинг дарди қўзғалди. Ҳақиқатдан аёл айтгандек эмасми?! Не қилса, ёқтиришмайди. Меҳмон олдида изза қилади, кийган кийимигача гапириб камситади:
«Буни кийиб бўлмайди, қизим, бориб пушти кўйлак кийиб келинг», дейди. Бошқа меҳмон олдида бошқача гапиришади.
«И-е, қизим, ҳар келганнинг ёнида бу кийилавермайди-ку, айб бўлади. Тез ўзгартириб, бошқасини кийиб келинг. Қўлимни ўпишни унутманг».
Буйруқ бераверишади. Истаса унисини, истамаса бунисини кийдиргизишади. Ҳар келган меҳмон учун алоҳида либос киймоқ керак, деган хулосага келган ҳолда эртадан кечгача кийим алмаштиради.
Келин бугун ўзига бир ҳамдард (аслида дардига дард қўшувчи) топганди. Унинг ҳикояси дардига малҳамдай кўринса, аслида туз, ундан ҳам баттар бир заҳар эдиким, икки томонни — қайнона, қайнсингил ва келинни жиққа мушт қилишга, оила ва айниқса келиннинг дардини кучайтиришга бемалол етиб ортарди.
Бечора келин тушуна олмасди. «Мен бу ерга турмуш қургани келдим, ғавғо учун эмас» дея олмасди. Уларнинг ёмонликлари ҳақида эшиттан ҳар ёмон гапни интиқомнинг бир тури сифатида қабул этар ва руҳи бу сўзлардан шифо топажагини ўйларди. Қолаверса, унинг сўзлари
44


кунлар келиб асқотиб қолиши мумкин.
Қайдан келиб қолди бу аёл? Ҳар куни келсайди. Ҳар куни суҳбатлашсайди. Унга дардини
ёрса, бироз енгил тортармиди? Беш дақиқа деган аёл икки соат ўтириб қолганини жуда яхши биларди. Бугунча шуниси кифоялигини, вазифасини етарли бажарганини, ҳали замон уй эгалари — қайнона ва қайнсингил келиб қолиши сезган аёл:
— Вақт кеч бўлди, болам. Беш дақиқа деб шунча қолиб кетдим. Сизнинг ҳурматингиз учун, қизим. Яна келаман, сизни яна йўқлайман. Ҳозир келсалар нари-бери, паст-баланд гапириб юришар. Яхшиси кетайин. Келганимни айтманг, ҳеч нарса гапирманг, яхшиси, — деди.
Турди, рўмолини олди, эшикка томон юраркан, ногоҳ тўхтади, ёдига муҳим нарса тушиб қолгандай келинпошшога насиҳат қилишни унутмади:
— Сабр қилинг, чироғим. Сабр билан ҳар иш ҳал бўлади. Сабр қилсанг, ғўрадан ҳолва пишар деб бежиз айтишмаган. Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмайди. Ҳамма кетади. Бир кун; қарабсизки, эрингиз билан ёлғиз қолибсиз.. Икки кунда қайнсинглингиз узатилади. Уй ўзингизга қолади. Бир эрингизни амаллаб идора қиларсиз.
Дарвоза томон юришди. Шунда келин:
— Хола, айбга буюрмайсиз, қўлингизни ўпишни унутибман, — деди.
— Ундай деманг, чироғим. Тушунмайманми?! Бегона эмасманку, холангиз ҳисобланаман-
а?! Фалон-писмадон десангиз хафа бўламан. Қўл ўпишга ҳавасмандлар қўлини ўпинг. Мени қўяверинг. Хайр, хўш, Аллоҳ ёр бўлсин!
Дарвозани очди, аста бошини чиқариб, аланглади сўнг биров кўриб қолмасин деган тарзда тез чиқиб, йўрғалаб қолди. Келиннинг оҳистагина:
— Яна кутаман сизни хола, бошқа келинг, бизни унутманг, — дейишига тасдиқ маъносида бош қимирлатиб, узоқлашди.
Аёл қай даражада самимий эди? Албатта, келин бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади, аёл ўша кун бошқасига:
«Келини жуда аҳмоқ. Бугун бордим ўтирдим-ўтирдим, то дарвоза оддига келиб хайрлашгунча қўл ўпиш эсига келмади» деб айтганларини эшитса, ҳар ҳолда ўша аёл кимлигини дарҳол билиб олар эди. У кетиши билан келин эшикни оҳиста бекитди. Неча кун-ки, ўзига ҳамдард бир дўст тополмаётган келин томонга ҳам сарин бир шабада эсгандай бўлди. Чуқур нафас олди, хўрсинди. Қайнонаси кетаётиб айланишга уни ҳам таклиф этмагани учун ўзича койиниб хафа бўлганди, ҳозир эса бундан хурсанд бўлди. Сабр қил деди аёл, қарабсиз-ки, уйда бир эр, бир хотин қолибсиз.
Тўғри айтади. Султон Сулаймонга қолмаган дунё қайнонасига вафо қилармиди, у ҳам бир кун хайр-хўш қилади, дунёга видо айтади. У кетгач, ўзи хон, кўланкаси майдон. Ёлғиз қайнсингилнинг қўлидан нима ҳам келарди. Бир-икки йил ўтсин, кетишмаса иккисига ҳам ўзи бас келади. Ҳозирнинг ушданоқ қайнсингил билан ёлғиз қолса, уни чўқиб ташлайдигандай кучли ҳис этарди ўзини. Ҳатто ўтган кун қайнонасининг боғчада йўқлигидан фойдаланиб, ишга жойлашмоқчи бўлган қайнсингилга шундай тикилдики, сўзсиз, уми чекинмоққа мажбур этди. Қайнонаси бўлса, бундай қилолмасди, аммо унга ҳам навбат келади. Зотан, опаси келин бўлаётганда унга:
— Синглим, қайнона ва қайнсингил шундай-ки, жим турсанг, улар гапиради, агар сен гапирадиган бўлсанг, улар жим бўлади. Овозингни чиқармасанг бошингга чиқиб олади, бир оз дағалроқ муомала қил, дарҳол бўйин эгадилар, — деганди. Айтишича, келганининг иккинчи ҳафтасидаёқ қайнсинглисига қўрслик қилган эди:
— Қани кетинг-чи, сиз кимсизки менинг ишимга аралашасиз?! Бу уйнинг келинпошшоси менман. Икки кун ўтар-ўтмас кимнингдир эшигига кетасиз, шу икки кун эримнинг нонини ейиш учун ишларимга аралашасизми?! Қорнингизни тўйдирганимиз етмаганидай, энди гапингизниям эшитамизми?! Одобингизни тузатинг, — деди ва қиз жимиб колган эди ўшанда...
45


Ёлғиз қолиб ортиқча тотли хаёллар суролмади. Эшик очилгандай бўлди. Деразадан қаради. Келдилар. Қаҳва идишларини йиғиштирмагани ёдига тушиб, тезлик билан саранжомлади. Сўнг: "Хуш келдингиз", дея уларни кутиб олмоқ учун ташқари чиқди.
***
Ҳар келин хонасига кириб, ўзларича тафтиш ўтказиб, хотинларга ғийбат қилиш учун ахборот тўплаш ҳавасида бўлганлар Аминанинг хонасига кириш имконини топа олмадилар. Лекин бари бир гап топиш илинжида келинга "Қалайсиз?" дейишни унутмадилар. У ҳақида ёмон гап эшитмаган, ҳатто Мунаввархонимнинг миш-миш, ғийбат қилмаслигини билсалар ҳам, ҳар дуч келганда бу саволни такрорлайдиганлар бор эди.
Бир кун хаста қўшни хотиндан ҳол сўрагани кетишганди. Бемор оғриқ ва изтироб ичида эди. Бир хилда ётолмай беҳузур бўлар, гоҳ ўнг, гоҳ чап ёнига ағдариларди. Мунаввархоним соғайиб кетинг, деб шифолар тилади. Аёл чекаётган азоб қаршисида изтиробга тушмоқда эди. Шу сабаб хасталикдан қутулолмаслигини сўзларди.
— Ҳеч бўлмаса, ўлиб қутулсам, — дерди. Мунаввархоним тасалли берди:
Ноумид бўлманг, синглим. Аллоҳ буюкдир. Хасталигингиз унинг мағфирати учун балки бир каффоратдир. Ҳали тузалиб қоласиз. Аллоҳ таолонинг ўзи бир кун ичида шифо беришга қодир. Ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасиз. Шифо бергани учун шукр этиб, яхши ишлар қиласиз. Ўлимни орзу қилиш яхши эмас. Ҳаммамиз ўламиз. Бироқ қандай? Бўш қўл биланми ёки охират учун йиғилган сармоя биланми? Гап шунда. Аллоҳдан шифо сўранг. Хайрли умр сўранг. Бу орада қўшнининг тоби қочганлигини эшитган бошқа бир хотин ҳам кириб келди.
— Ҳой қиз, жудаям мазангиз йўқ. Нима булди? Хабар юбормабсиз. Келиб кўрардик. У-бу нарса керакми, ёлғизликдан сиқилмаяпсизми, аҳволингиз қалай? Қаранг, қабоқларингиз, чаккалариигиз чўкиб кетибди. Одам сал ўзига қарамайдими? Бир устихон бўлиб қолибсиз.
У бир оз шунга ўхшаш гапларни вайсагач, Мунаввархонимга қаради. — Қалайсиз, Мунаввархоним? Яхшимисиз?
— Худога шукр, яхшиман?
— Келин ҳам яхшидир, иншааллоҳ. Ие, шу ердамисан, қалайсан қизим? — Раҳмат, яхши хола.
Орадан беш дақиқа сассиз садосиз кечди. Фақат бемор аёлнинг ингроқлари эшитилиб турди: Мунаввархонимга қаради.
— Бир оз сув...
Амина дарҳол сув келтириш учун ташқари чиқди. Хастанинг тўққиз ёшлардаги қизи ҳовли супириш билая машғул эди. Онаси сув сўраётганини эшитиб ичкари кирди.
Бир оздан сўнг Амина Мунаввархонимнинг қулоғига яқин қилиб секингина:
— Она, ҳовлига чиқмоқчиман, — деди. Мунаввархоним бош қимирлатиб тасдиқлади ва Амина ташқари чиқди. Бу орада ҳалиги хотин бемор ёнида ўринсиз сўзларини давом эттирди. Бу гал Мунаввархонимга:
— Келин билан яхшисан, иншааллоҳ, шундайми? — деди. Бу биринчи, иккинчи ёки бешинчи сўраши эмас эди.
— Худога шукр, яхшимиз, — деган жавобни олди.
— Келин бироз ётсирагандай, ғалатироқ кўринди. Юзи ҳам тундроқ бугун, бир гап бўлдими дейман?
Келгандан бери хастага хасталик, дардига дард қўшган, озгина яшаш умиди бўлса шуни ҳам сўндирган бу эзма хотинга не керак ўзи? Нимага эришмоқчи?
— Масалан, келиним билан ёмон бўлсам, бунга бирор чорангиз борми ёки бу билан бирор нарсага эга бўласизми?
46


— Бу қанақаси, Мунаввархоним, сизлар яхши яшамасангиз, чиқишмасангиз мен нимага эга бўлардим?!
— Ундай бўлса, бунчалик сўраб-суриштиришда қандай маъно бор? Тушунолмаяпман. Яхши яшаса сизга фойдаси йўқ, ёмон бўлса ҳам бирор зарар кўрмайсиз. Ташвишланманг, чиқиша олмасак, атрофга ёйилиб кетарди, гапиришга ҳожат қолмасди. Умуман, нега энди чиқишолмаслигимиз керак? У ўзимнинг қизим, мен эса онасиман. Ҳайрон қоладиган жойим шуки, биров қизингиз билан қалайсиз демасди, келинингиз билан қалайсиз дейди. Нега у кўпчиликни бунчалик қизиқтиради: ҳеч тушунолмаяпман. Яна такрор айтаман, мен келиним билан яхшиман. Бундан кейин ҳам Худо хоҳласа яхши яшаймиз. Келинимнинг ҳозирги маъюслигига келсак, менинг қизим бемор ёнида ўзини қандай тутишни яхши билади. Албатта, бу ерда тўй бўлаётгани йўқ. Аллоҳдан беморга шифо сўраб, қалбан дуо этаркан, кулолмайди, албатта, кулса одобсизлик қилган бўлади.
Яна кўп гапириши мумкин эди, бироқ ўз дарди билан овора хастанинг ёнида ноқулай. Зотан, беморни хафа қилган бу аёлга озгина сабоқ берилди. Хасталар зиёрати ҳақида ҳам озроқ гапирса бўларди, бироқ аёл аллақачон чиқиб кетган эди. У кетгач беморнинг Мунаввархонимга биринчи сўзи шу бўлди:
— Тўғриси, аҳволим шунчалик бўлиб қолдими? Демак, анча ёмонлашибман-да ?
— Йўқ, синглим. Худога шукр, яхшисиз. Айтганимдай, Аллоҳдан умид узманг. Шу ёшга кирдим, ҳар йил ниҳолларнинг, дарахтларнинг ёздан сўнг қуп-қуруқ бўлиб қолганини кўраман. Илк баҳор келиши билан Аллоҳ уларга яна ҳаёт бахш этади, улар яна жонланади. Ўша жонсиз қуруқ новдалар, шохлар ёз келиши билан қанча одамга соя бўлади, қанчасига мева беради. Сиз ҳам шундай бўласиз, синглим. Бу хасталик сиз учун, баҳор ёздан сўнгги бир мавсумдир-ки, дарахт япроқларидек гуноҳларингаз тўкилмоқда. Аллоҳ насиб этса, яқинда онадан қайта туғилгандек покиза, беғубор бир мусулмон хоним бўлиб оёққа турасиз. Узоқ йиллар қанчадан- қанча одамларга фойда келтиргансиз. Фақат сабр этинг. Келган-кеттанга аҳволингиздан шикоят қилманг. Доим Аллоҳни ёдингизда тутинг, унутманг, тилингиз толса, дилингиз билан гўзал исмини такрорланг, синглим.
Хаста ёнида узоқ қолмаслик лозим эди, бироздан сўнг кетишга рухсат сўрадилар. Бемор эшитган сўзларидан мамнун эди. Яна бир оз ўтиришларини, йўқса тез-тез йўқлаб туришларини илтимос қилди. Мунаввархоним сўз берди. Такрор-такрор шифолар тилаб, Аминани ёнига олиб хайрлашди, ўзига айталган сўзлардан фароғат топган, бир талай яхшиликлар ҳис этган бир хаста вужуд ва бу вужудда илиқ ёшларга тўлган бир жуфт кўз бор эди.
VIII
1966 йил. Баҳорнинг охирги кунлари... Ҳаво бир салқинлаб, гоҳ исийдиган кунлар...
Бир кун Амина ўрнидан ҳолсиз турди. Вужудида бир ланжлик сезди. Мунаввархоним одатдагидай:
— Хайрли тонг, қизим, қалайсиз? — дер экан унинг ҳолсизлигини дарҳол билди.
— Хайрли тонг, она!
— Нега ҳолсиз кўринасиз, Амина?
— Ўтиб кетади, она, унчалик оғирмас. Мунаввархоним қўлини унинг пешонасига кўйди,
ҳарорати баланд эди. Дам олиши керак.
— Амина, дам олинг, болам. Иссиғингиз баланд.
— Ҳозир ўтиб кетади, ишларим бор, она.
— Ишингизни қаранг-у, бир-иккита кир-чир билан бир уйни супуриш иш бўптими?! Яхши
бўлгач, қиласиз.
Амина мажбуран ётди. Боши қаттиқ оғрирди. Мунаввархоним сочиқни ҳўллаб пешонасига
47


босиб қўйди.
— Аллоҳ шифо берсин, қизим!
Амина кўзларини юмди. Мунаввархоним зўрлаб ётқизмаса бари бир бир-икки соатдан сўнг
ўзи ҳам ётишга маясбур бўларди. Бутун вужуди пичоқ санчгандай оғрирди. Қўли қаерига тегса, игна киргандай ҳис этарди.
Орадан ярим соат ўтди. Тўшагида бир ўнгга, бир чапга ағдарилиб, тўлғаниб ётган Амина, эшик оҳиста тақиллаб, секин очилганини эшитди. Бир-икки лаҳзадан сўнг
Мунаввархонимнинг паст овозда:
— Амина, Амина! — деганини эшитиб кўзларини очди. Амина туришга ҳаракат қилди. Бу орада қўлидаги лаъли патнисни қўйиб, Мунаввархоним ёрдамга етиб келди. Елкасига икки ёстиқни таяб қўйди, жун чойшаб билан яхшилаб ўради, сўнгра жўка гули қайнатмаси тўла истаконни оғзига тутди.
— Қўйинг, она, овора бўлманг, ўзим ичаман.
— Йўқ, қўлларингиз совуқ қотмасин, ўзим ичираман.
— Уялтирманг, она!
— Уяти йўқ, қизим. Бир она бемор қизига хизмат этса, нимаси уят?! Мен хаста бўлсам, сиз
ичирмайсизми? Қани, «Бисмиллоҳ» денг.
Амина «Бисмиллоҳ»ни айтиб ичди. Ютум-ютум, ҳўплам-ҳўплам ичар, ҳар ичганда онасига
миннатдор боқиб қўярди. Ҳар бир қайнона келинга шундай муомалада бўлармикан? Устма-уст ичиргач, яна ўрнига ўраб-чирмаб ётқизди.
— Иссиқлаб кетдим, деб устингизни очиб юборманг, қизим. Терланг, иншааллоҳ шифо топасиз, — деди Мунаввархоним.
Амина ётди. Номаълум бир нарса бошидан айлангандек бўлди. Бу тушунча, бу фикр, бу ҳодиса бир, беш, ўн беш бор ўтди калласидан. Мияси зирқирайди. Қутулмоқ истайди, аммо имкон йўқ. Ҳеч бўлмаса бошида тасмадай давомли айланаётган нарсанинг нималигини билса эди. Гоҳо ўзига келганда зеҳн чарчоқлигини ҳис этди. Бошидаги нима эканлигини билгани йўқ. Баъзан Мунаввархоним эшикни аста очиб, унинг паришон ётганини кузатиб оҳиста чекинарди.
Икки соатлардан сўнг Аминанинг пешонасида тер доналари пайдо бўлди. Ташқарида ишларини битириб келган Мунаввархоним унинг бош томонига ўтириб, етти бор "фотиҳа" ўқиб, Аллоҳ таолодан шифо тилади.
Амина иситма таъсирида чойшабдан қўлини ташқари чиқарди, энди-энди терлаётганини кўрган Мунаввархоним уни ўраб қўйди.
Орада гоҳ Аминанинг пешонасини артарди. Ярим соатча Амина роса терга ботди. Сўнг кўзларини очди. Боши устида қайнонасини кўрди. Дудоқларида ҳолсиз бир кулимсираш пайдо бўлди.
— Қалайсиз, қизим?
— Терлабман, она.
— Ҳа, терладингиз, қизим. Ўтиб кетади, иншааллоҳ. Мунаввархоним турди, кийим
келтирди. Тезда алмаштириб яна ўрнига ётқизиб қўйди.
Ўша куни Амина яна бир неча бор терлади. Бутун танаси ҳар гал жиққа-жиққа терларга
ботди.
— Она, жуда ҳолсизман, миям чақнагандай бўляпти.
— Сабр этинг, Амина. Бундай дейишдан фойда йўқ, қизим. Жуда қийналганингизни
биляпман. Агар сабр этсангиз Аллоҳ кўп ажру савоб беради. Сабр этиб дардингизни Аллоҳдан бошқасига шикоят этмасангиз, бу тер гуноҳларингизни ҳам ювиб юборади. Пок-покиза, гуноҳлардан фориғ бўласиз, Амина. Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр этган хастанинг гуноҳлари кузги дарахт япроқларидек тўкилишини марҳамат қилганлар.
Мунаввархоним аср вақти Аминанинг кийимларини қайта алмаштирди, устидан ечиб
48


олганларини кўтариб ташқари чиқаркан Аминанинг:
— Она, кийимларимни бир четга қўйинг, тургач ўзим юваман, — деганини эшитиб:
— Хўп, қизим, энди дам олинг. Мен намозимни ўқиб келаман, — деб ташқарига чиқди.
Намозини ўқиди, кирларни ювиб, илиб қўйди. Сўнг Амина учун таҳорат суви олиб кирди.
— Амина, қани таҳорат қилиб, намозингизни ўқиб олинг, — деб уни турғазди. Ёрдамлашиб
таҳорат олдирди. Амина намозини ўқиб, яна ётди. — Она!
— Лаббай, Амина!
— Тонгдан бери нима бўлаётганини билмай овораман. Бошимда бир нарса музлаб, қотиб қолгандай. Ҳеч қутулолмаяпман. Зеҳним шу қадар толдики, тушунтириб беролмайман. Нима қилишни билмай ҳайронман?
— Бу нимаданлигини биласизми, қизим? Инсон соғ пайтида нима билан кўп шуғулланган бўлса, ўзига ҳоким бўлолмай хасталаниб қолганида ҳам ўй-хаёллари мажбуран ўша нарса билан машғул бўлади. Бундан кейин кўнглингизни Аллоҳнинг зикри билан нурлантиринг. Хасталанганда ўзингиз билиб-билмай тилу дилингиз Унинг зикри билан машғул бўлади. Шунда ҳолсизланмайсиз. Ухлаётганда ҳам ўз-ўзидан уни эслайсиз, уйқунгиз ҳам ибодатга айланади.
Амина оқшомга бориб ўзига келгандай бўлди. Турайин деди, рухсат этилмади, яна ётди. Хасталигини оёқда утказадиганлар бор.
— Касал бўладиган нима бор, ётишга бало борми, ноз қилади-да, энди бир хизматчи керак бу келинпошшага, — деган сўзларни эшитадиган келинлар ҳам бор.
Бу хасталик Мунаввархонимнинг олижаноблигини, қайнона бундай ҳолда ўзини қандай тутиши кераклигини ва бу ҳолда келинга самимий ёрдам кўрсатиш яхши бир вазифа жанини намоён қилди. Бу жиҳатдан Амина бахтиёр эди. Чунки бу уйда инсоний муомала туфайли қайнонасини онасидай яхши кўриб қолган бир келин, бир умр Аллоҳ ризосини топай деб ҳаракат қилиб яшаётган шарафли бир қайнона бор.
***
Бир миллатни маҳв этмоқ учун излаб топилган йўлларнинг энг таҳликали бузувчиси мода, деган киши янглишмайди. Мода эҳтироси, модапарастлик, мода тажовузи миллат ичига вабодай кириб тарқалса, бу йўл охирида фалокат бор, холос.
Амина хасталигининг учинчи кунида ён қўшниси Сория хоним, келини, қизи ҳол сўрагани киришди. Эски билан янгини бир онда кўришни истаган киши Сория хоним билан қизига назар ташласа етади. Сория хоним сочининг бир толаси кўринмайдиган шаклда муносиб кийинган, қизи эса боши тамоман, қўллари тирсакдан юқорисига ва оёқлари тиззаларигача очиқ ҳолда. Она қизининг бу кийимидан, қизи онасининг эскича қолганидан уялишмоқда. Бири қизида одоб ва иффат туйғуси қолмаганидан, қизи оила шарафини бир пулга чиқарганидан маъюс ва изтиробда. Бошқаси онасининг эски тушунчаларига берилиб, маданий оламга муносиб ва мувофиқ қадам ташлашда ғайрат кўрсатмагани учун маҳзун. Она истайдики, қизи ҳам ўзидай ўрансин, сотиладиган молдай ўртага чиқмасин. Қизи орзу этадики, онаси хонанишин бўлиб, уйда бекиниб қолмасин ва дунёдан бир оз бўлсада насибасини олсин.
Меҳмонлар келдилар, ўтирдилар. Амина энди ўрнида ётмас, туриб ўтирарди. — Тузукмисиз, Амина, хаста деб эшитдик?
— Раҳмат, Сория хола, бир оз шамоллабман. Худога шукр ўтиб кетди.
— Ўзингизга қаранг, қизим, яхши қаранг. Эҳтиёт бўлиш керак.
Сўнг Мунаввархонимга қаради:
— Бизнинг қизимиз гапга кирмаяпти, сўзимизни олмаяпти, қўшнижон. Қизим бунчалик очилма, шамоллаб қоласан десам, қулоқ солмайди. Бошига рўмол ўратолмайман. Кўйлагини
49


тиззасидан баланд киярмиш. Мода бу йил шунақамиш. Шу етмай турганди ўзи. Бу модаси қаёқдан чиқди. Авваллар биз бунақа мода-подани билмасдик. Шундайми, Мунаввархоним?!
Қиз "портлади":
— Сиз онамга қараманг, қулоқ солманг, Мунаввар хола. Эскилик саркитларига ёпишиб олганлар. Замонга мослашайлик деган мақсад йўқ. Қўлларидан келса, мени эрли хотинлар, кампирлардай кийинтирадилар. Рўмол ўрармишман, тиззамдан бир қарич паст либос киярмишман. Кинога бориш йўқ. Яна бир қанча мантиқсиз ишлар. Ҳеч бу ҳам ёш, айлансин, кўнгил очсин, ёшлик завқини тотсин демайдилар.
Сўнг онасига қаради:
— Она, нима бўлди ўзи сизга?! Уйда гапирасиз майли, энди бу ерда нимага тинмайсиз?! Уйнинг гапини ташқарига чиқаришдан не фойда? Ҳамма кулмайдими? Бунчалик мутаассиб бўлиш тўғрими? Ўзингиз амал қилмайсиз, бизга халал берманг, масхара бўлмайлик.
Амина хасталигини унутди. Она-бола ҳол сўрагани эмас, баҳслашгани, гурунглашгани чиққандай. Сория хоним қизининг гапларидан кўнгли оғриди.
— Тўғри айтасан қизим, ҳамма мендан кулмоқда. Қизини модага ўргатди, одобга ўргатмади, ахлоқини унутдирди, сотиладиган нарсанинг мазаси, ҳидини кўрсатгандай қизининг қўл-оёғини очиб қўйди, деб мендан кулишмоқда. Қаранг қизимга, очиқ жойларини кўриб қўйинг, шунга кўра баҳо беринг, деяётганлар бу ҳолга тушганим учун кулсалар ўринли, қизим. Менинг отам: «Хотиним, қизим номусли бўлсин, ҳаё билан яшасин, йўқса ўламан», деб душман билан урушди, шу йўлда шаҳид бўлди. Мен унинг васиятига амал қилиб, шу кунгача бир тола сочимни номаҳрамга кўрсатмадим. Фақат сен мени хор қилдинг, наслингга тортмадинг. Нима, соянгни сотасанми, ҳаммага кўз-кўз қиласан?
Онаси ўртаниб, юраги ёниб-ёниб, кўзлари ёшларга тўлиб сўзлади. Кизи бу сўзларни мийиғида кулиб тинглади. Онаси: «Сен мени хор қилдинг, наслингга тортмадинг», деганда қаҳ- қаҳа отиб кулди. Сўнг жиддий тортди.
— Нималар дейсиз, она, фақат ўранганлар номусли бўладими? Номус инсоннинг ичидаги бир туйғу. Ўзимни жиддий тутсам, ким менга нима дейди? Очилганимиз учун хор бўлармишмиз. Наслу насабимизга тортмаётган эмишмиз. Наслимизга тортамиз деб, нима, уйда қамалиб ўтирамизми?
Кейин Мунаввархонимга қаради:
— Мунаввар хола, онам бунчалик исканжага олмасин. Айтиб қўйинг. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ демайдиларми? Бир оз ақлни ишлатиш керак-да. Бунчалик қилишлари айб эмасми?
Мунаввархоним, бир тарафдан бу қизнинг ҳаёсизлигини, одобсизлигини, иккинчи томондан ёш қизларнинг, ҳатто оналарининг секин-аста очилиб бораётганини, уят туйғусидан узоқлашаётганини ўйларди.
Қизнинг «Мунаввар хола» деган мурожаати ўйларини тарқатиб юборди. Бечора қиз ёрдам умидида мурожаат қиларди.
— Қизим, келинг, мен сизларга бир орачилик қилай. Она-бола баҳслашиб, бир-бирингизни хафа қилишингизнинг асосий сабабини айтай. Бу, бир суҳбатда ечилиб, ҳал бўладиган масала эмас. Буларнинг бир асосий манбаи бор. Масалан, сен бир газмол олсанг уни тикиш ёки тиктириш учун дарҳол бир андоза излайсан, шундайми?
— Шундай, хола.
— Андоза китобларни олиб такрор-такрор қарайсан, ниҳоят биттасига ўхшатиб тикасан. Яъни сенинг доимий бир мўлжаллаган, ўрнак оладиган нусханг йўқ. Бугун бир турлисини, эртага бошқа бир турлисини тиктирасан. Ўтган йили модангиз тиззадан пастда эди. Бу йил тиззага чиқди, мен аминман-ки, келгуси йил тиззадан баландда бўлади. Келажак йилларда бир қарич яна юқори кўтарасиз ва бундан уялмайсизлар. Мен яна аминман-ки, бир кун келади-ки,
50