5 - БОБ
марҳаматли бўлиб, унга инсоний муомала қилишингни истайман. Ҳеч қачон уни хафа қилмаслигингни сўрайман. Сени ҳар кимдан зиёда яхши кўраман. Лекин Аллоҳ омонат сифатида берган келин, агар ўғлимдан норози бўлса, мен келинни эмас, ўғлимни айбдор деб биламан. Бир кун Аллоҳ ҳузурига сен билан чиқамиз ва келин ҳаққи риоясининг ҳисобини берамиз. Уни ҳурмат қилганинг мени ҳурмат қилганингдир. Уни хафа қилсанг, мен баттар хафа бўламан. Мен унинг қайнонаси эмас, ўз онасиман. У ҳам менинг келиним эмас, қизимдир.
Ҳамма оила ҳам бир хил эмас. Унга ўз уйининг одатларини тарк этиш қийин кечиши мумкин. Сен ва менга нисбатан камчиликка йўл қўйиши мумкин. Бундан хафа бўлма. Инсон баъзан Аллоҳнинг йўлига юра олмай хатога йўл қўяди. Бу бандага нисбатан ҳам бўлиши мумкинлигини ўйлаб, тасалли топ, тинчлан. Хом сут эмган банда, лекин у ҳам виждон соҳиби, секин аста хоним бўлар, яхшилик йўлини тутар.
Доимо Аллоҳга дуо қил. Яхшилик ва яхши турмуш ато этишини сўраб ёлвор ўғлим. Сени уйлантирдим, мени уялтирма! Менинг сутимни эмганингни, мени ўғлим эканингни исботла. Аллоҳ сени шод этсин, икки дунёда юзингни ёруғ қилсин.
Мунаввархоним шундай деб икки қўлини Мустафонинг елкасига қўйиб:
— Менга сўз бер, Мустафо, қўлингдан келганича, кучинг етганича, айтганларимни бажар. Яхши турмуш кечириш учун сабр матонат билан ҳаракат қилишга сўз бер. Мусулмон сўзидан қайтмайди, сўз бер ўғлим, — деди ва Мустафонинг ваъдасини олди.
Мустафо катта жомеъ ҳовлисида ана шуларни эслади. Кошки берган сўзим ёлғон чиқмасайди, деб ўйлар эди.
Осмон тиниқ, қуёшли, сарин шабада эсиб турган бир кунда Амина кўз ёшлари сел бўлиб, ота уйи билан хўшлашди. Улуғларнинг қўлларини ўпди, дуоларини олди. Янги уйга бормоқ учун мураккаб, ғаройиб туйғулар оғушида машинага, шу беш-ўн кун ичида таний бошлаган бир икки аёл орасига ўтирди. Улов йўлга тушди. Аминани бир уйга туширдилар. Униб-ўссин дейилди. Устидан танга пул сочдилар. Эркаклар чекингач илк бор Мунаввахоним унинг ёнига борди. Аминага:
— Қайнонангни қўлини ўп, — дейишди.
Мунаввархоним уларга қайрилиб қаради:
— Йўқ, бу менинг қизим, онасининг қўлини ўпади, — деди ва қўлини тутди.
Амина йиллар бўйи фақат яхшилик учун очилган, фақат яхшилик учун чўзилган гуллардек
пок озода қўлни ўпди ва кўзига пшонасига оҳиста босди. Уйга қадам ташлаши билан айтилган бир жумла сўз беран ишонч унга кифоя. Гўё ғариблик ва ёлғизлик ҳислари тумандек тарқаб кўнгли офтобли осмондек чарақлаб кетди. Мунаввархонимнинг: «Хуш келдинг, болам!» деб очилган қучоғи Аминага ором ва ҳузур боғидек туюлди.
***
Оқшомгача келиб кетувчилар кўп бўлди. Кечгача уй аёлларга тўлди. Оқшом яқинлашгач, эркак меҳмонлар кела бошлади. Юсуф афанди уй соҳиби сифатида келганларни кутиб олди. Азон айтилгач, жомеъга борилди. Шом намозидан кейин таом тортилди. Таклиф этилан икки ҳофиз Қуръони Карим ўқиди. Амина хонасида илоҳийни тинглади:
Хос боғингга келганлар,
Гулларингни терганлар,
Хабар берди кўрганлар,
Нури уръон ичинда.
Бу ҳикматлар барчанинг кўзларини ёшлади. Маъно мақоми билан кўнгилларда ҳузурбахш
туйғулар уйғотарди. Ҳофиз афанди Фахри Коинот с.а.в. учун ёзилган бир наът ҳам ўқиди: Севармиз суннатингизни сиздан асар, из деяро,
35
Эслармиз исмингизни ар он Сарваримиз деяро,
Узо тушмасак сизнинг лутфингиздан, шои Расул,
Тортармиз шарбати мавтни, ўрмасдан Алло деяро.
Тилармиз: олмайлик еч сизни севмодан йиро,
Умматингиз машарга етгай шафоат деяро.
Охири маҳалла имоми дуо қилди. Сўнг Мустафо имомдан бошлаб улуғларнинг қўлларини
ўпди. Дўстлари билан қўл сиқишиб кўришди. Кейин онасининг олдига кирди.
— Болам, Аллоҳ сени икки дунёда масъуд этсин, — дея дуо қилди Мунаввархоним.
Мустафо онасининг қўлини ўпди. Келиннинг хонасига, Аминанинг олдига кирди. ***
Юсуф афанди қариндош аёлларга таом ейилган дастурхонларни, коса товоқларни тозалашни буюрмоқда. Меҳмонлар хуфтон намози учун жомеъга кетишаркан, азон овози эшитилди. Бу азон ҳар кимга — уйланган Мустафога ҳам Аллоҳнинг бандаси эканини, фарзини адо этиш вақти киргани ва шарт эканини эслатарди.
Ичкари кираркан Мустафо таҳоратли бўлгани учун:
— Қани, Амина аввал намозни ўқийлик, бандалик бурчимизни адо этайлик, — деди. Жойнамозлар ёзилди ва Мустафо «Аллоҳу акбар!» деб намозни бошлади. Амина умр бўйи итоат этмоқ қарори билан унга эргашди.
***
Амина тонгда уйғониб Мунаввархонимнинг қўлларини ўпди. Янги оила қурганлар учун бир одат бу. Жума бўлгани учун Мустафо масжидга кетди. Мунаввархоним келини билан ёлғиз қолди:
— Қизим, бундан сўнг сендан ҳар ким: «Қайнонанг билан қандайсан» деб сўрайди. Мен аслида бир яхши аёл эмасман. Балки сенга ноҳақлик қилиб, билиб билмай хафа қилиб қўйишим мумкин. Булар ўзимизнинг дардимиз, уйнинг ичида қолсин. Сенга нисбатан ноҳақлик қилсам, фақат ўзимга айт, тузатаман. Аммо бошқаларга гапирма, яхшимиз дегин. Бу саволларни беганларнинг мақсади дардингга чора изламоқ эмас, қўшиб чатиб элга тарқатиш. Иккимиз қайнона келин эмас, она боламиз. Шундай яшашга ҳаракат қиламиз. Бугундан эътиборан келинлигинг ниҳоясига етди. Балки мен сенга оналик қилишни уддалай олмасман, аммо сен қиз бўлишни уддаларсан, иншааллоҳ.
Мунаввархоним бу гапларни айтгача, сўради:
— Қуръон ўқишни биласанми?
— Ҳа, она.
— Яхши, уйимизда ҳар тонгда Қуръон ўқиш одат. Бу одат сенга ҳам тегишли. Аллоҳ ҳаргиз
сени уялтирмагай. Бандам ҳар кун Мени биринчи, энг аввал эслайди, Каломимни ўқийди, деб саодатлар ато этгай, иншааллоҳ.
Бу одат, бу насиҳат Аминага жуда маъқул келди. ***
Тўйдан кейин уйда Маҳмуд оға билан хотинидан бошқа ҳеч ким қолмади. Улар олдига қўйилган турли таомларга қўл узатмаган ва томоқларидан ўтмасди ҳам. Уй Чўрум таъбири билан айтганда, суви тинган тегирмондай жимиб қолган. Кетган фақат Амина эди. У ўзи билан уйнинг барча нашъу намосини ҳам олиб кетганди. Маҳмуд оға қорни очлигига қарамасдан:
36
— Онаси, ол дастурхонни ҳеч нарса емаймиз, — деди. Хонимнинг йиғлаши учун шунинг ўзи кифоя.
— Онаси, яна йиғлаяпсанми?
— Йиғламай нима қилай, кулайинми?
— Кул, Аллоҳга шукр, қизинг яхши бир хонадонга тушди. Иншааллоҳ, энди юзимиз ёруғ,
хурсанд бўламиз.
— Хўш, унда нега хурсанд эмассиз?
— Меники ҳозир ўтиб кетади онаси. Фақат ундан айрилганим учун кўнглим бироз қайғули.
Лекин келин қилиб узатганим учун хафа эмасман. ***
Аминани одатга биноан тўйдан сўнг ота уйига қўл ўпмоққа олиб бордилар. Меҳмондорчиликка чақирилган бир-икки яқин қариндошлар ҳам бор эди. Кирганда-чиққанда ёлғиз дуч келган ҳар бир киши:
— Қайнонанг билан қандайсан? — дер эди. Амина ўргатилганига биноан:
— Аллоҳга шукр, жуда яхшимиз, — деб жавоб берарди.
Тўйдан бор-йўғи икки кун ўтди. Икки кун ичида ҳам саволларига жавоб бўлгудек бирор
ҳодиса бўлгандир деб ўйлашарди. Лекин Аминадан яхши жавоб олишарди. Аслида оила муҳити жавобдан ҳам яхшироқ эди. Бир она фарзандига шафқат кўрсатади. Амина ҳам бу шафқатни кўрмадим деёлмайди. Онасидан меҳр муҳаббат кўрмаган фарзанд бўлмайди. Бу ўлгунча давом этади. Амина келин бўлгач, Мунаввархонимни онасидай яхши кўрмаганлигини иддао этолмайди. У буюк шуурли, меҳр муҳаббат билан яхши кўришига ҳар вақт гувоҳ бўлажакдир. Онаси хавотирланиб унинг юзида хафалик излари бормикин деб қараган бўлса-да, мамнуниятдан бошқа нарса кўрмади.
VII
Ҳар маҳаллада сувни лойқалатиб юрувчи бекорчи хотинлар топилади. Улар келин тушган уйга ўралашиб қоладилар. Келин кўриш бахона, ниятлари эзмалик, ғийбатчилик. Жуда ҳам қизиқиб тўй бўлиб ўтган хонадонга югуради улар. Келинни, сепларини кўрадилар, ким нима ҳадя этганлиги тўғрисида маълумот оладилар. Бойлар билан беллашолмаган, керагича ёки ошириб тошириб уйини безаб тузай олмаганлар бўладики, келганларга уй кўрсатишни истамайдилар. Бу бекорчи ғийбатчилар эса ҳеч узрни қабул қилмайдилар. Гўё ҳокимдай, терговчидай туриб оладилар. Ҳамма ёқни титиб кўрадилар, текширадилар. Ҳадялар ҳақида насиҳатлар ўқиб, қайнона қайнота қуруқ қолганлигини, бу иш жуда катта айб эканлигини уқтирадилар. Келган ҳадяларни бир қисми оддий, буларни келтиргандан келтирмаган афзал дейишади. Ҳадяларни бир-бир кўзадан кечириб, яхши ёмонга ажратиб берган бўлишади. Камчиликларни айтиб ўтишгач, навбат уй тузашга, нарсаларни жойлаштиришга келади. Шу каравот бурчакка эмас, унисига муносиб кўчириш керак. Четда турган мана бу кичик таглик бир қарич яна ўнгроққа олинса уйга бошқача файз киради. Кўрпа ёстиқ оч мовийдан ним пушти бўлса, ётоқдаги нарсалар фалончиникига ўхшаб жойлаштирилса яхши бўларди. Шунга ўхшаш маслаҳатлар айтиб чиқиб кетишади. Келинпошша ўша ондан бошлаб маъюсланади.
Не-не заҳматлар эвазига йиғилган сеплар, ҳадялар ерга урилди, келин кўзига паст кўрсатилди. Бу ишлар бир-икки ғийбатчи аёллар томонидан амалга оширилади. Бу хотинлар сепларни йиғиш учун эртани эрта, кечни кеч демай тер тўккан ота меҳнатининг қадрига етармиди? Қўл қадоқларини кўрармиди? Уларнинг яна бир мақсади келиннинг қусурларини топиб, элга ёйишдир. Қусур тополмаса, қўшиб чатиб ғийбатнамо гапларни кўпайтирадилар,
37
шундан завқланиб, кўнглини хушлаб юрадилар.
Мунаввархоним буларни яхши билгани учун борган жойда келин хонасини, сепини кўришга
интилмайди. Ҳатто уй эгалари:
— Келиннинг хонасини кўрмайсизми? — деб таклиф этса ҳам, шундай жавоб беради:
— Йўқ, у жой фақат келин куёвга тегишли, менга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Амина келгач бу одат такрорланадими? Албатта. Лекин Мунаввархоним бунга рухсат
бермайди. Бегона аёл тугул, ҳатто ўзи ҳам уларнинг хонасига кирмайди. Деразасидан ҳам қарамайди. Гарчанд ҳозиргача юзлаб келин уйлари кезилган бўлса-да, ғийбатчи хотинлар учун ҳам, келин учун ҳам асло фойда берган эмас. Мунаввархоним биладики, рухсат этмаса, буни ҳам ғийбат қиладилар, албатта. Йўқ ердаги гапларни тўқиб чиқарадилар. Бу гаплар ё Мунаввархоним ёки Амина ҳақида бўлади. Уй кўришни истайдиларми? Марҳамат! Меҳмонхона, ошхонани кўрсинлар. Улар уйдан, уйдагилардан, Аминадан қанчалик камчилик ахтармасин, асло тополмайдилар. Чунки Амина уй ишларига ота уйида яхшилаб ўрганган. Қолаверса, Мунаввархоним ҳам қараб турмайди. Кутилмаган бир пайтда меҳмон келиб қолиши ёки одамлар ўзи учун эмас, балки покизаларни Аллоҳ севгани ва Аллоҳ ризоси учун озодаликка эътибор берилади бу хонадонда. Бир умр миш-мишу ғийбатлардан узоқ юрган, дили пок Мунаввархоним тонглари:
— Мени банда ҳаққи билан ҳузурингга келмоқдан Ўзинг сақла, эмн ҳақимда ғийбат қилганларни авф эт, — дея дуолар, илтижолар, нолалар қилган. Аллоҳни эслаб, Расулуллоҳга с.а.в. саловат айтиб кўнгил уйини нурлантирган Мунаввархоним уйида бирор тартибсизлик кўролмайди. Аминага айб тақолмайди.
Янги келин тушган уйга келиб ўтирган ғийбатсевар хотинлар барибир бир йўл топиб мақсадига эришишга интиладилар. Аминанинг бир дақиқа ташқарига чиқишидан фойдаланиб сўрашади:
— Мунаввархоним, шу келин буғдойранг ёки жиндай қорамағиз эмасми, менга шундай туюлди-да. Бир оз гўзалроғини топсангиз бўлмасмиди?
— Бўлиши мумкин. Қоралик Аллоҳдан. Ёнида бўлиб, бу Мунаввархонимнинг бўлажак келини, ё Раббий, яна бир оз гўзалроқ ярат дермидингиз, — деган жавобни олдилар. Хотинларнинг ранги рўйи салгина ўзгаргандай бўлди. Мунаввархоним давом этди:
— Ташқи чирой икки кунда ўтиб кетади, бировга вафо қилмайди. Қаригач бизни ҳеч ким ёшликда гўзал бўлганимиз учун ҳурмат қилмайди. Аммо кўнгил гўзаллиги ўткинчи эмас. Муҳими ҳам шу – ички гўзаллик, қалб гўзаллигидир. Мен келинимнинг ташқи чиройидан зиёдароқ ички гўзаллиги, одоби ва тарбияси учун олдим. Майли, менинг келиним қорамағиз, буғдойранг бўлсину, гўзаллик бошқаларга қолсин. Буғдойранг чиркинлик аломати эмас-ку! Биров оқни, биров сариқни яхши кўради. Мен эса қорамағиз, буғдойрангни ёқтираман.
Амина кириши билан Мунаввархоним гапини тўхтатди. Мақташни лозим кўрмади. Бировнинг ёнида келинининг камчилигини айтишни ёқтирмаганидек, мақташни ҳам хуш кўрмади. Хотинлар кетишга чоғланди. Кексароқ бир аёл Аминанинг қулоғига пичирлади:
— Қизим, қайнонагга эътибор бер. Умринг бўйи Аллоҳга ёлворсанг ҳам, эҳтимол бундан яхши, бундан гўзалроқ бир қайнона тополмас эдинг. Қадрига етгин.
***
Уч эшик наридаги қўшниларга келин тушди. Келинни уйини маҳалла кезувчи хотинлар обдон текширдилар. Зарур гаплар айтилди. Кетар чоғи қайнсингил келинга эшитилмайдиган товушда:
— Хомроқ чиқди, опа. Қайнота учун ақалли бир сочиқ ҳам қўймади. Бир жуфт пайпоққа ҳам лойиқ эмасми? Уялиб кетдим. Ўзим қўйдим. Эшитса қиёматни бошлайди. Нечора бошга
38
тушганни кўз кўради, — деди.
Сўнгра хўрсиниб қўшиб қўйди:
— Билмай қолдик, билолмадик.
Яна гапирилажак нималар бор? Икки кун ичида миш-мишга арзирлик қандай воқеалар рўй
берди? Келинни кўриб, унинг камчиликларини атрофга ёйиш учун келган, бундан завқ оладиган хотинлар учун ҳозирги воқеа ҳам ғийбатлари учун етарли хом ашёдир. Улар тўғри ўз уйларига бормайдилар, аввал қайсидир дугоналариникига кириб, остонадаёқ воқеаларга ўзларидан қўшиб, навбатдаги дугонаникига шошадилар. Ахир вазифа жуда оғир, шошилиш керак. Ғийбатни тарқатиш керак. Бу орада йўлда таниши тўхтатади.
— Қаёққа бундай шошиляпсиз, Закия хоним?
— (...)никидан келяпман. Келин кўргани борган эдим.
— Қандай экан?
— Билмадим, охири бахайр бўлсин. Ҳар ҳолда яхши эмас. Чиқаётганимизда қайнсинглиси
бир икки гапни айтди. Фурсат бўлганида ким билади яна неларни сўзларди. Икки кун ичида шунча гап, билмадим охири нима бўлади? Яна бировларга гапириб юрманг, эгачи. Оиласи бузилиб кетса бизлардан кўришади. Яхши бўлса икки кунда шунча қабоҳат топармидилар? Бу менинг келиним-ку, деб ёмонини яшириб яхшисини оширардилар.
Сўнг хўрсиниб:
— Келинга ачинаман. Қиз не ниятлар билан келган бу уйга. Қандай қилиб уялмасдан ўзларини ўзлари мақтайдилар. Ҳеч кимга билдирмасдан икки кунда келинни келтирдилар қўйдилар. Мен билсайдим, қараб турмасдим, берманг буларга қизингизни, деб дунёни остин- устун қилиб юборардим. Менга нимаям қилишарди? Кўрасиз кўп ўтмай келинни қай аҳволга солишаркин? Фурсатини топиб буларнинг кимлигини келинга билдириб қўярман. Билсин-да бу қизча, ҳеч бўлмаса шунга яраша оёғини, қадамини улар билан танг ташласин.
Суҳбатдоши бош тебратади:
— Аввалги келинга нималар қилишмади булар. Э, эгачи сиз булардан инсонийликни қидириб юрибсиз. Тағинам келин бардошли яхши келин экан, икки йил сабр тоқат қилиб яшади. Қутулди, аммо дунёсидан кечиб қутулди.
Суҳбатлашарканлар йўл ўртасида эканликларини, оёқлари толганини ҳис этишиб, қўллари билан ўтайлик дегандай ишора қилишиб, йўлнинг четига ўтиб олишди. Хотин такрор сўз бошлади:
— Нима деяпган эдим? Ҳа... бизникилар судларига боришди. Ҳакам: «Қизим, эрингни дейсанми, отангни?» деб сўрабди. Қиз: «Ҳакам афанди, мен на эримни дейман, на отамни дейман. Мени буларни қўлларидан қутқаринг. Истасангиз мени дорга осиб ўлдиринг, ҳатто шунга ҳам розиман», дебди. Қиз буларни айтаётганида ҳакамнинг кўзлари ёшланганмиш.
Хотин яна давом этди:
— Эгачи, булар Аллоҳдан қўрқмайдилар, ҳеч бўлмаса бандадан уялсалар эди. Йўқ.
Уйида боласини ёлғиз қолдиргани эсига тушиб:
— Турайлик, эгачи, болам уйда ёлғиз ухлаб қолганди, уйғонса йиғлайди, — деди ва кетди.
***
Бир кун қайнона ва қайнсингил уйда йўқ пайтида “тасодифан” эшик тақиллади. Аслида, бу тасодиф ташриф эмас, балки у қайнона ва қайнсингил бирга чиқиб кетганини кўриб, шоша- пиша келганди.
— Меҳмон оласизми қизим?
— Марҳамат киринг хола.
Ичкари кирди, оёқ кийимларини ечди. Келин оҳистагина қайнонаси уйда йўқлигини айтди.
39
Аёл гўё маҳзунланди:
— Кўрдингизми, қизим, шоша-пиша келувдим. Майли, болам, салом денг, мен кетай.
— Беш дақиқа ўтиринг хола, ҳозир келиб қолсалар керак.
— Кетай, чироғим, ишим бор. Мен бу ерда эканимда келсалар нари бери гап бўлади. Улар
шу ерда эканида келарман.
Келин зериккан эди. Бироз суҳбатлашгиси келарди. Неча кунки қайнонанинг қовоғи солиқ.
Уйга ҳокимлик ҳавасида бўлган қайнсингилнинг гапларидан сиқилганди. Шу сабаб улар йўғида Хўжайи Ҳизрдек пайдо бўлган бу аёлнинг келиши бир неъмат бўлиб, бироз суҳбатлашамиз дея севинди. Бироз ўтриса ҳеч нарса бўлмайди, одам тафтини одам олади, очилишади.
— Хола, ўтиринг, қаҳва олиб келай, ичиб кетасиз. Йўқса, ҳурмат этмабсан, деб қайнонам мендан хафа бўлади. Мен ҳам зерикиб ўтирибман, беш дақиқа суҳбатлашамиз, мени хафа қилманг. Хўп денг, хола, келинг, хўп денг.
Аслида ўтиргиси келиб турган аёл:
— Майли, беш дақиқа бўлса, ўтирайин. Аммо сенинг ҳурматинг учун, болам. Ишим бор эди, — деб қаҳва қуйган келиннинг ёнига ўтирди. Қаҳвадан устма-уст икки марта хўплаб, яхши деб мақтади, қўли енгил, одобли, тарбияли эканини айтгач деди:
— Қизим, сени яхши кўриб қолдим. Оёқ остида қолиб кетмаслигинг учун гапираман. Қайнонанг яхшидир-у, фақат баъзан бўлар-бўлмасга асабийлашади, пашшадан фил ясайди. Ҳушингни йиғиб ол. Ҳурмат қил, начора қизим. Келинлик бу. Биз ҳам бошимиздан кечирдик.
Қаҳванинг қолганини бир икки хўплаб хўриллатиб ичди:
— Офарин болам, қўлинг дард кўрмасин. Кўпдан бери бундай ширин қаҳва ичмаган эдим. Айтгандай, қўлинг енгил экан.
Чуқур нафас олиб:
— О-оҳ, оҳ, ким тақдирлайди сени. Асосий масала шу, қизим, шу. Куни билан ишлайсан, бир пуллик қадринг йўқ. Келинсан. Менинг ҳам икки қайнсинглим, бир қайнонам бор эди. Дарров қайнсингиллар қовоғи солинади, қайнона оғзига талқон солиб олган. Унинг ҳам қовоғидан қор ёғилади. Саволингга жеркиб жавоб беради ёки умуман жавоб бермай қўя қолади, сўз ҳайф. Овқатда сал камчилик кўрилса, жағлари очилиб кетади. Овқат дастурхонга қўйилиши билан ҳеч ким йиғилмайди. Бир қошиқ луқма олиб, дарҳол ташқарига отилиб туфлаб ташлайди, сўнг қуруқ нон ейди. Бошқаси яна нимадир келтириб ейди. Бири яна бир бурчакка чекиниб қовоғини уйиб ўтириб олади. Эрим не қилишини билмай ҳайрон. Уларга бир нарса демайди, менга ҳам ҳеч нарса демайди. Бир куни яна шундай чекинишаётганда эрим жаҳл билан бақирди:
— Нигор, энга туриб кетдинг, овқатланмайсанми? — деди синглисига.
— Қорним тўқ, ака, еёлмайман.
Қайнсинглим бундай пиширилган овқатдан тўйдим, деган оҳангда гапирди.
— Қорнинг тўқ-у, бир луқма олиш учун ўтирганмидинг. Емасанг ҳам ҳеч бўлмаса афтингни
бужмайтма. Одамнинг кайфиятини бузма. Сизларга нима бўляпти, ўзи, билмадим. Кечгача ишласам, уйга келиб сизларнинг қор ёққан қовоғингизга қарайман. Сизлар ҳам ҳеч ўйлайсизларми? Бизни деб шунча уриняпти, чарчаб келяпти, биз ҳам бир оз сабрлироқ бўлайлик, уни хафа қилмайлик, демайсизларми? Хўш, овқатланаётганда, нега қовоғингни солиб, афтингни бужмайтирасан?
Эримнинг бу сўзларидан мамнун бўлдим. Фақат бу мамнунлигим узоққа чўзилмади. Қайнсинглимнинг жавобидан ер ёрилмади – кириб кетсам.
— Қовоқ солсак ўзимиз учун эмас, сизга ачинганимиздан. Албатта, бир овқатга икки уч овқатлик ёғ солинса, мазали бўлади. Билмаганингиз учун сизга мазали туюлади. Лекин мен акамни ўйлаганим, ёғ пули топай деб эртадан кечгача тер тўкканини билганим учун менга аччиқ туюлади. Юзим шундан ўзгаради. Онаси уйида ёғ солса таом тотли бўлишидан бошқа нарса ўргатмаган келинпошшалар бу ишни қилаётиб ичи ачимайди. Акамиз ҳам икки кунлик
40
хотинини деб, йигирма йиллик синглисини айблайди, хафа қилади. Бировнинг қизи яхши кўринади-да.
Бу созлар бошимга болғадай урилди. Улар ўзлари кундузлари таом пиширадилар ва буни менга тўнкайдилар. Ҳақиқатдан ҳам бир ҳафтадан сўнг ёғ тамом бўлди деганимда эрим менга дедики:
“Хоним фақат кўп исроф қилманг, аввал олиб келганимда бир ярим ойга етарди, энди ўн беш кунда тугаяпти”.
Ҳолбуки, мен таомга ортиқча мўл ёғ солмасдим, бу ўзларининг қилиғи. “Онасиникида овқатга мўл ёғ солишдан бошқасини ўрганмаган” деган гапи менга алам қилди. Чунки буни айтган қайнсинглим ўзи тухум пиширишдан бошқасини билмасди. Буни ҳеч бўлмаса, қўлидан иш келадиган қайнонам айтса менга алам қилмасди. Ростини айтсам, қайнонам таомни жуда ширин қилиб пиширарди. Ўша қайнсинглим келин бўлиб борган жойида қандай иш тутаркин? Лоақал бирор хил таом пиширишини билмаса? Айниқса унинг: «Бировнинг қизи яхши кўринади-да» дейиши аниқ нишонга урилган эди. Шу сабаб оқшом эрим билан росса айтишдилар. Охири қайнонам:
— Бас, етар, иккингиз ҳам жуда ошириб юбординглар, энди таёқ ейсизлар, — деганидан кейин бас қилишди.
Эрталаб қайнсинглимдан гарчи пазандаликда нўноқлигини билсамда, овқат пиширишни илтимос қилдим. Шундай жавоб берди;
— Овқат пишириш менинг вазифамми? Сиз нима учун келин бўлиб келгансиз? Сўнг дағал оҳангда қўшиб қўйди:
— Менга қаранг кеннойи, бу уйда сизнинг эмас, бизнинг айтганимиз бўлади. Менинг нима дейишимни кутиб ўтирмасдан:
— Ҳиҳ, шу ҳам ўзини одам санайди, — деб лабини буриб чиқиб кетди.
Қизим, келин бўлгандан кўра ҳар нарса бўлган яхши. Менга жуда оғир ботди. Хонамга кириб йиғладим. Ҳолбуки, мен уларни менсимайдиган ҳеч бир иш қилганим йўқ. Ҳали уйдалигимда: «Ўзинг тенги икки қайнсинглинг бор» дейишганида, хурсанд бўлгандим: «Улар мени тушунишади, дўстлашиб кетамиз», деб ўйлагандим. Бу умидларим пучга чиқди. Ўша куни овқат таёрлаётганимда қайнсинглим ёнимга келиб, бир муддат тикилиб, томоша қилиб турди. Эрталабки сўзлари етмагандек яна нималардир демоқчи бўларди.
— Ўтиринг, Нигор хоним, — дедим. Томдан тараша тушгандек:
— Кўрамиз, бугун таомни қандай тайёрларкансиз? Кечагидек бўлмасин, — деди.
— Бўлмайди, ундан ширинроқ бўлади. Бу гап сизга ҳам маъқул қиламан, — дедим. Яна
мени пича кузатиб тургач:
— Овқатни онам пиширганда кўринг. Мен онам пиширган таомни яхши кўраман, — деди. Жаҳлим чиқди.
— Онангизга гап йўқ, аммо бундан сизга нима фойда? Онангиз сиз тушган жойга бориб
таом пишириб бермайдику, — дедим. Бу сўзим унинг ғазабини қўзғатди:
— Менга қаранг, сиз менинг ишимга аралашманг. Ҳар ҳолда сизчалик билсам керак. Сиз
кимсизки, менга ақл ўргатасиз? Гўё келинлик вазифангизни дўндириб бажариб қўйгандек менга насиҳат қиласиз. Ўзингизни билмасангиз, билдириб ўзингизга келтириб қўядиганлар, бор. Жа-а биздай ювош қайнсингилларнинг бошига чиқиб оляпсиз. Аслида айб ўзимизда, инсондай муомала қилдик, — деди.
Гапни чўзмадим. Вайсаётган қайнсинглимга бироз тикилиб турдим. Инсон зоти шу қадар орсиз бўлишини шу кунгача билмасдим. Сўзларини жавобсиз қолдирганим учун қайрилиб кетди. Қозонга масаллиқ солиб, бошқа ишалр билан машғул бўлдим. Орада овқат тагига олмасин, деб сувига қарадим, таъмини кўрдим. Оловни паст баланд қилдим, қани бу кеч нима дейишаркин? Менимча овқатнинг ҳеч камчилиги йўқ. Лекин қаердадир камчилик қилгандай,
41
яна гап эшитадигандай туюлаверди. Ҳақиқатдан ҳам кутганимдек бўлиб чиқди. Эрим биринчи қошиқни олар олмас юзини буриштирди. “эй, воҳ энди у ҳам камчилик ахтара бошлайди” Юрагимни уруши тезлашди. Ажабо, нима бўляпти? Қайнонам кўзларини менга тикди. Бир нарсалар демоқчи бўлди. Индамади. Балки эримнинг сўз бошлаши уни тўхтатди. Эрим тўғри қайнсингилларимнинг олдига бориб сўради:
— Ким пиширди бу овқатни? — Мен пиширдим.
Улардан аввал жавоб бердим. Эрим мулоҳазакор:
— Ундай бўлса бир қошиқ сен ҳам ол. Кўр, қандай бўлибди.
Тезда бир қошиқ олдим. Менинг ҳам юзим буришди. Ейишнинг ҳеч иложиси йўқ эди. Шўр, жуда ҳам шўр эди овқат. Юзларим қирмизи тус олди, лекин бу хатолик учун эмасди. Капалаклардай бир бурчакка ўзини урган қайнсингилларимдан кейин қайнонам ҳам қўзғолди. Эрим ҳам қўлига нон олиб ўрнидан тургач:
— Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакийл, — деб жўнаб қолди. Дастурхон атрофида мендан бошқа ҳеч ким қолмади. Мен ҳам турайми-турмайми, деб тараддудландим. Нима қилишимни билмай хайрон қолдим. Турсам ўзиям еёлмадику дейишади, қолсам, билмадим яна нима балолар дейишади. Барака топсин эрим:
— Дастурхонни йиғиштир, ҳар ким топганини есин, — деди ва дастурхонни ўраб олиб қўйдим.
Ётиш олдидан эримга сўз очдим:
— Агар мусулмон бўлсангиз сўзимга ишонинг. Таом шўр эмасди. Оқшомгача неча марта сувини ҳам, тузини ҳам кўрдим. Дастурхонга қўйишдан олдин ҳам ҳаммаси жойида эди, — дедим. Бу гапларим эримни ҳайрон қолдирди.
— Тушунолмадим, таомнинг тузи яхши эди дедингми?
— Ҳа, яхшийди.
— Хўш, унда қандай қилиб шўр бўлиб қолди?
— Мана, шунисини билолмаяпман. Билганим шуки, мен бунча туз солганим йўқ.
Эрим ўйланиб қолди. Сўзимга ишонсинми? Бир тўхтамга келолмасди. Жуда соф, пок ва
беғубор йигит эди. Сингиллари шу хиёнатни қилишлари хаёлига ҳам келмасди.
— Мен энди бундай ҳийлаларга чидаёлмайман. Ёдингизда бўлсин, эртага таомга умуман туз
солмайман. Кўрайлик-чи, нима бўларкин? — дедим.
Эрим ҳайратланиб сўради:
— Нима бўлади?
— Билмадим. Лекин шуни билинг-ки, эртанги таомни тузсиз пишираман.
Гап шу ерда тўхтади. Лекин эрим ҳануз асабий ҳолда эди. Туриб юзини ювди. Деразани
очди, уйга салқин шабада кирди.
Ярим соатча шундай турди. Мен майда-чуйда ишларим билан банд эдим. Кўнглимда:
— Ё Роббий, мени уялтирганларни, ўзинг паришон қил, хор қил, юзларини қаро айла, — дея
дуойибад қилдим.
Ниҳоят эрим деразани ёпди:
— Қани. Энди ухлайлик, — деди ва ухладик.
Эртаси кунни бу ишни қандай амалга ошириш керак деган ўй билан ўтказдим. Кеча ҳеч
нарса бўлмагандай кўриндим уларга, очиқ чеҳра билан муомала қилдим. Бирон нарса сўраганда, яхши жавоб бердим. Айтганимдай таомни туз қўшмай пиширдим. Кечқурун эрим жомеъдан қайтиб келди. Дастурхон тузадим. Бу гал қандай бўларкин, дея ҳаяжон билан кутардим. Натижа, яна аввалги кечагидек бўлди: илк луқмаданоқ буришган юзлар, тарк этилган қошиқлар, юзимга ғазабла тикилган кўзлар ва яна бирин-кетин дастурхондан узоқлашишлар. Бу гал
42