кимсанинг одатий иши. Ҳар кун шу зайлда кечади. У учун муҳими, пул, иғво, ғийбат. Бу иши
тўғрими, йўқми, ўйлаб ҳам кўрмайди.
***
Маҳмуд оға оқшом уйга келиб қовоқлари осилган она-болани кўрди. Ҳол сўради. Амина дарҳол ташқарига отилди. Онаси аҳволини, бўлиб ўтган гапларнинг ҳаммасини айтди. Сўнгра қўшимча қилди:
— Шошилдик, отаси. Йигитни биламан, яхши, яхши дедингиз. Яхшилаб сўраб суриштирмасдан қизингизни бердингиз-қўйдингиз. Тезда “хўп” дедингиз. Хўп, ўғли яхши, қайноначи? Жигарпорам эртаю кеч у билан қоладими? Не савдолар солади, қизимнинг бошига. Бу ишда бир гап бор деб, кўнглим сезувди-я. Ҳеч кўрмаган эдик совчиликка аёллар қолиб эркаклар келганини. Нечун ҳозиргача қорасини кўрсатмади бу аёл? Бошида кали бўлмаса, келиб кўринган бўларди. Биз ҳам билар эдик.
Онаси чуқур хўрсиниб қўйди. Кўнгли негадир хуфтон бўлди. Кўп пушаймонлар чекди, нечун рози бўлдим? Аламини оғадан олмоқчи бўлди.
— Пиёзни келин қилмишлару қирқ кун ҳиди чиқмабди. Бунинг ҳиди бир ҳафтада чиқди. Қани, кўрайликчи, яна нималар эшитамиз. Куйдирдингиз қизни, ўзимга қўйиб бермадингиз. Қайда кўрилган, бир ҳафта ичида совчи келиб, қизни олсин. Мен яккаю ягона қизимни шундай жойга бериб, шундай узтаманми? Шошиб бошни ёрдингиз. Яхшилаб ўйлаб кўрайлик, ўзингиз тузата оларсиз. Ўзингиз бошладингиз, энди чорасини ҳам ўзингиз топинг.
Маҳмуд оға хотининг сўзлари нега бунчалик тушкун ва куйгун эканлигини биларди. Ҳар гапни санаб, ҳар эшитганига ишонишини, бунинг устига оловга тараша қалаб, ермой сепишини неча йилки билади.
Бир ҳафта аввал ўзи ҳам Мунанвар хонимни бир неч қўшниларидан сўраб суриштиргач:
— Менга қолса, бундан яхши аёл бўлмайди. Ҳамма яхши деди, мақтади. Кошки бизни ҳам одамлар шундай мақташса, — деган хотинининг ўзи эди. Бир ҳафтадан бери жим эди. Бундай воқаеларни кўп кўргани учун аҳамият бермади. Фақат асаблари жойига тушиб, тинчланишини кутиш керак эди.
— Кўрамиз, керагича ҳал қиламиз. Сен куйинма, бу ишни менга қўйиб бер, — деди, оға ва ташқарига чиқди.
— Амина, қани болам, дастурхон ёз... Отам келди, очиққандир ҳам демайсан? Ҳаҳ сен хоин қиз-а...ҳаҳ сен-а...
Амина бироздан кейин келди. Юзи ғамгин. Кўзларидан йиғлагани билиниб турарди.
— Қизим нима бўлди? Ё мендан хафамисан? Таомни ёлғиз ўзимга едирмоқчимисан? Ўзинг- чи? Кел, ёнимга ўтир, мен ҳам хотиржам бўлайин. Майли, қани кел, бундай. Йўқса хафа бўламан, — деди отаси.
Овқатланишаётганида ҳам она-болани чеҳраси ёришмади.
Отасининг:
— Қани, Амина мен сенинг ёшингда бундай оз овқатланмасдим, — дейишига қарамасдан
ҳеч нарса емади. Ниҳоят дастурхон атрофидан қўзғалишди. Амина отасига чой, қаҳва тайёрлаш билан овора экан, Маҳмуд оға бундай вазиятда Мунаввархонимнинг келиш хабарини қандай айтишни ўйларди.
Аср намозидан чиқар экан Юсуф афанди айтган эди:
— Оға бу оқшом сизларникига борамиз. Мунаввархоним тезроқ борайлик, деса-да, икки кундан бери мен орқага ташлаб келяпман. Насиб этса бугун борайлик деганди.
Уйга келиб уйдагиларни бу ҳолда кўраман деб ўйламаганди. Ҳозир тўғридан тўғри бу оқшом бизникига улар келадилар деса ким билсин не қиёматлар кўради. Қаҳвасини ичаётиб
27


бирдан ёдига тушиб қолди:
— Онаси, сенга латифа айтиб берайми, нима дейсан?
— Нима дердим, бекорчиликда латифабозликдан бошқа нимаям қилардингиз? Қизни жа-а
ўрнига жойладингиз. Энди навбат латифага келди.
Хотини изтироб билан гапирар эди. Зарда билан юзини ўгириб олмасидан деди:
— Хотин, шу Хўжа Насриддин ҳалиги Насриддин Афанди қанча яшаб, қачон вафот
этганини биласанми?
— Ҳей, отаси, сиз мени нега масхара қиляпсиз? Вафотини сўрагунча, қачон туғилди, қачон
суннат қилинди, қайси кун уйланди, нечта боласи бўлган, қандай яшаган, деб сўрамайсизми? Тавба. Мен мактаб-мадраса кўрибманми? Қачон ўлса ўлсин. Биров ўламан деса, бу киши куламан дейдилар. Ҳозир шунинг ўрними? Нега мени калака қиляпсиз?
Оға арқонни янада узунроқ ташлади. Паст келди. Янада пастроқдан келди. Хотининг тиззасига енгилгина уриб қўйгач:
— Қачон ўлганлигини билмаслигингни биламан. Ўзим ҳам қачон яшаб, қачон ўлганини билмайман. Фақат кўп қадим замонларда яшаб ўтганини биларсан, — деди.
— Биламан, хўш?
— Эшит. Бир куни Афандининг ёнига келиб эшагини сўрашибди. Хўжа эшаги уйда эмаслигини айтиши билан, эшаги ҳанграб қолибди.
— Хожам, оппоқ соч-соқолингиз билан уялмайсизми ёлғон гапиришга? Эшак ҳовлингизда экан-ку.
Афанди дарҳол жавоб қайтарибди:
— Оппоқ соч-соқолим билан менинг гапимга ишонмай, эшакнинг гапига ишонасанми? — дебди. Хулоса шуки, Хўжа Насриддин ўлганига кўп бўлган, аммо сўзлари қимматли. Сен ҳам шундай. Бир хонимни мақтаб гапирган элнинг сўзига қулоқ солмайсан, бир тайинсиз, бир бўхчачининг гапига кирасан, ишонасан. Уятмасми? Мен қизим бораётган оила яхши чиқишини хоҳламайманми? Ёмон жойга тушса менинг кўнглим тўлади деб ўйлайсанми? Қизим фалокатга тушса, мен саодатга эришаманми? Ё қизимни фаат фақат сен яхши кўрасанми? У аёлни ҳали кўрмадингку? Кўриб, таниб уяларсан, бу ишингга пушаймон бўларсан. Инсон дуч келганга, айниқса, фисқ-фасодчига ишониб кетаверадими? Бир эмас, беш уйда сўрадинг. Бирига ишонмадинг бошқасига бординг. Яхшилигини айтганларга ишонмасдан, ёмонлигини сўзлаган аллақандай нотайинга ишонасанми? Мен ҳам сенга ўхшаб ишониб, ишни бузсам, нима бўлади? Мунаввархоним биз эшитганларимиздан ортиқроқ фазилатли аёл бўлсачи?
Оға сўзларини айтаётиб қандай таъсир қилаётганини билиш учун хотинининг юзига қараб қўйди.
— Бугун улар бизникига келишаркан. Вазмин, сипо бўл. Меҳмон эканликларини унутма. Меҳмонларга муносиб иззат икром кўрсат. Ўзинг ўйла, ҳақиқат аввалги эшитганларингми, бугунгисми рости... Иншааллоҳ охири хайрли бўлар.
Ярим соатлардан кейин дарвоза таққилади.
***
Содда, лекин тоза кийинган бир хоним. Вазмин. Сўзлаши ҳам, сукут сақлаши ҳам ўринли. Ҳар ҳоли ҳурматга сазовар фазилат соҳибаси. Маҳмуд оға айтганидек, икки соат илгари айтган сўзлари учун хотинини хижолат чектирадиган, уялтирадиган етук хислатларга эга бир аёл. Аминанинг кўнглига бу кеча ишонч ҳислари тўлди. Уни кўриши билан юраги ҳузурланди. Одамлар шунақа. Меҳри кўзидан, яхшилиги юзидан билиниб туради. Бир хиллари борки, қанча ҳаракат қилинса-да, юзи-кўзини кўриб сўзини эшитиб, асло яхши кўриб бўлмайди. Шундай одамлар борки, уларни кўришинг билан, кўнглингда яхшилик қилиш туйғулари туюлади. Улар
28


таъсирида латиф ҳислар оғушига киради инсон. Юзларида нур бор, илиқилик бор. Аллоҳ улар кўнглига муҳаббат билан назар солган, уларнинг юзлари Аллоҳнинг зикри билан нурланган қалблари акс этган ойнадир. Одам уларнинг юзларида қалбларидаги самимият ва ихлос гўзал инсоний туйғулар аксини кўриб дарҳол меҳри ортади. Азалдан танийдиган, биладигандек бир- бирига эл бўлиб қолади.
Мунаввархоним Аминада шундай таассурот қолдирди. Амина йироқдан келган холаси қаршисида тургандек ҳис этди ўзини. Унинг дона-дона сўзлари, сўзлаётиб маъноларга тўла масъум кўзлари билан Аминага қараб қўйишлари кўнглига ором берарди. Ярим соат аввал кошки келмасалар эди дея ўйлаган Амина кетишлари яқинлаган сайин яна бироз ўтиришларини чин кўнгилдан истарди.
Эй, хуш хулқ! Эй, гўзал ахлоқ! Қандай қимматли, қандай буюксан. Сен-ла душманлар дўстга, мусибатлар саодатга айланади. Эй, гўзал ахлоқ! Аллоҳ ҳузурида шарафинг баланд!
Аминанинг бўлажак қайнонаси ҳақидаги тушунчаси Мунаввархонимнинг хуш феъли, гўзал хулқи, очиқ чеҳраси туфайли қисқа бир фурсатда ўзгарди.
***
— Қандай онаси, нима дейсан? Бошида кали бўлмаса бир бора келарди, дегандинг. Ўша ўйдамисан?
Хотини кулимсираб турарди. Мамнун эди.
— Ҳозирча бир нарса деб бўлмайди. Яхши аёлга ўхшайди. Иншааллоҳ охири хайрли бўлар. Мустафо ўқирди. Уйланадиган эркак вазифаларини, ўзига омонат берилаётган бир хонимга
ҳақсизлик қилмасликни ўқиб ўрганмоқда эди. Адолатли, меҳрибон оила бошлиғи қандай ахлоқ қоидаларига риоя этиши кераклиги тўғрисида изланмоқда эди у. Унинг изланиши ўзига оид вазифаларини билишига алоқадор. Аминага алоқадорини Амина ўйласин. Оилада яхшилик ва инсонийлик йўлини, ҳар бир яхши ишни ўзига раво кўриш, шу билан бирга Аминага ҳам гўзал муомала қилиш йўлини тутиш лозим. Аввало пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга. Номусга алоқаси бўлмаган айбларни беркитиб авф этмоқ йўлини, йиллар бўйи онасидан ўрганган сабр, азму қарор йўлини тутмоқ лозим. Амина ҳам буларни билса керак, эҳтимол эшитгандир. У ҳам инсон. Мустафонинг яхшилигига ёмонлик билан жавоб қайтармас, ахир?!
Хато камчиликсиз, бекаму кўст инсонни ахтариш... имкондан ташқари иш. Шу қадар имконсиз-ку, ўз яратганига қарши ҳатто кеча-кундуз исён қилган инсон, ўзига ўхшаш бир инсонга нисбатан вазифасини адо этолмаса, бу ғариб-ғалат қабул қилинмаслиги керак, яъни бундан ажабланмаса бўлади. Модомики гулнинг ҳам тикани бор экан, Мустафо гулни тикани билан бирга яхши кўради. Ким билсин, ўзининг ҳам қилажак қанча хатолари бор? Ўзаро муносабатларда Мустафо яхши инсонлигини кўрсатишга азму қарор қилди. Ҳаётда ҳам, оилада ҳам яхши яшашни таъминлаш – Аллоҳ ризосини топиш учун ҳаракатдир. Мустафо шундай қилмоқчи. Асло одамлар яхши яшадилар, дейишалри учун эмас.
V
Амина яна икки бор қайнонасини учратди. Уни ўз холасидек кўриб қолди. Чунки хаёлидаги қайнонага зид ўлароқ, бир самимиятни кўрди унда. Уйига келгунча сохта меҳр туйган, уйига келгач эса ҳар куни оз-оздан ўзгариб борувчи қайнона ҳислати унда йўқ. Шу сабаб Амина уни ўзига яқин олди. Унга нисбатан кўнглида меҳр-муҳаббат ва ҳурмат жўш урди.
Ажабо, Мустафоси қандай экан Аминанинг. Агар у Мунаввархонимнинг ўғли бўлиб, тарбияни ундан олган бўлса, муаммо йўқ. Аммо иш фақат унинг ўғли бўлиш билан битмайди, албатта. Ота-онаси пок, хуш ахлоқли бўлиб, болалари одобсизлар ҳам учраб турибди-ку ҳаётда.
29


Уларда ўша ота-она тарбиясидан ҳеч бир аломат кўринмайди. Ҳатто баъзилари умрини ибодат билан зийнатлаган ота-онасини айблашгача боради-ку.
Худди бебаҳо инжуни ўғлидан асрагандек сочлари ҳам бегона кўзлардан яшириб ўраб- чирмаб, асраб авайлаб ўстирилган қизлар шу қадар очилдики, ҳатто ҳаёсизлик ва яланғочликнинг энг сўнгги даражасига қадар етиб бордилар. Кўзини ҳаромдан сақлаш учун кўр бўлишни орзу қилганларнинг ўғиллари иславотхоналарда тунашни одат қилди. Эрталабгача қиморхона ва майхоналарни обод қилувчиларнинг бир қисмини ота-онаси ҳаром емоқдан олов ютишни афзал кўрувчилар эди.
Мустафо-чи, деб ўйлар эди Амина. У ҳам шунақа тоифаданми ёки она тарбияси билан ҳаёли ўсган бир йигитми? Лекин ҳозирча бу саволлар жавобсиз қолиб, хаёлида айланар, уни безовта қиларди. Оҳ! Мунаввархоним келса эди, у ҳақида бир икки оғиз сўзласайди, уялмасайди, йўлини топиб сўрасай у ҳақида. Баъзан Аминани некбин туйғулар туйғулар чулғар, Мунаввархонимдек аёл ўғли лойиқ бўлмаса уйлантиришга отланмасди деб ўйларди. Эртага уялтириб қўйишини билиб бу ишга қадам ҳам қўймасди, бировларнинг эшигига қиз сўраб, келин ахтариб бормасди. Лекин қайси она ўғлини ёмон дейди, ёмон кўради ва ўғлининг уйланмаслигини истайди? Агар Мустафони уйлантириш лозим бўлса, ўзи чекиниб, қариндошларига ташлаб қўймайди-ку...Лекин бўлар иш бўлди. Сўз берилди. Отаси сўзидан қайтадиган киши эмас. Агар Мустафога бермаса, кимга узатади? Яна ўшандек нотаниш бировга. Шундай экан не бўлса бўлар. Ҳеч қурса Мунаввархонимдек асл ва покиза бир қайнона бор-ку...
***
Амина дуо қилмоқда. Мустафо ароқхўр, қиморбоз бир ким бўлиб чиқмаслигини сўраб, дуолар қилмоқда. “Ё Раббим, ҳар ишга қодирсан, ҳар не сенинг қудрат қўлингда, ҳар не сенинг хазинангда етарли. Борадиган жойимда уялтирма, турмуш қилолмай ортга қайтишдан Ўзинг сақла. Одобли, номусли яшашни, иймонли, ибодатли дунёдан ўтишни, ҳузурингга покиза ҳолда боришни насиб айла ё Раббий!”
Амина намоздан кейин шундай дуолар қиларди. ***
Тўй учун лозим бўлган ҳозирликлар кўрилди. Бу борада анча тушунча ва ҳаётий тажрибаси бўлган Маҳмуд оға Юсуф афанди орқали Мунаввархонимга шу хабарни етказди:
— Баъзиларга эргашиб, афсуски, урф ҳолига келиб қолган исроф ва турли ташвишларга берилмасин. Мутлақо шарт бўлганини бажарсин. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Уларни мамнун қилиш учун уриниб қолмасин.
Мунаввархоним Маҳмуд оғанинг бундай файзли маслаҳати ва таклифларини жуда яхши қабул қилди. Оға сўзида ҳақли эди. Тўйларда беҳисоб пуллар нечун беҳуда сарфланмоқда? Хосиятсизлик учун! Мақтаниш учун! Шуҳрат учун!
Келинпошша бир кун, бор йўғи бир соатгина киядиган либослар учун! Ҳар бири бир фақирнинг бир неча ойлигига тенг бўлган қимматбаҳо, лекин ўринсиз зийнат ашёлари учун! Булар қанча камбағалларни тангликдан қутқариши, қанча масъум гўдакларга шодлик улашиш мумкин эди, дея яқинларига тушунтиришдан чарчамасди Мунаввархоним. Элнинг бу ҳолга тушишига сабаб бўлган икки тоифа инсонлар бор. Биринчи тоифа молини сарфлаб тугатолмайдиган, ўринсиз жойларга исроф этадиган бойлар. Иккинчиси, шундай бойлардан олинган қарз остида қолиб тўй-маърака ўтказиб, бойлар билан беллашмоқчи бўлиб, бели синадиган фақирлар. Ана шу икки тоифа орасидан баъзан тиканлар аро қулф урган рангин
30


чечакдек, ақлли ва бу ақлини хайрли йўлда ишлатадиганлар ҳам чиқиб қолади. Уларнинг тўйга ҳадяси исрофу ҳаражат эмас, шу ёшлар тарбиясидир. Тўй ва турмуш фақат мол дунё билан эмас маънавий ҳол, бир-бирини тушуниш, гўзал ахлоқ билан бунёд бўлишини яхши биладилар, ёшларни шу йўлда тайёрлаб етиштирадилар.
Демак, Маҳмуд оға шуларнинг бири. Исроф эмас, яхши турмуш зарурлигини чуқур англаган бўлса керак-ки, қудаларига ҳам шундай хабар жўнатди.
Орадан икки ой ўтди. Тўй ҳозирлиги тугади. Аслида ҳеч бир тўйда бундай тайёргарлик мукаммал бўлган эмас. Тўй хоҳ келишувдан бир ой сўнг қилинсин, хоҳ икки йил кейин қилинсин, натижа бари бир шу, бари бир яна талай ишлар, тикилиши, бичилиши, олиниши керак бўлган ашёлар қолиб кетади. Инсон бу дунёдан ҳар бир ишини тамомлаб кетолмаганига ўхшайди бу ҳол.
Уч кундан кейин Аминани олиб кетадилар. Энди ўзга бир оиланинг қизи бўлади, у ерни юрт тутади ва бир умр ўша ерда қолади. Ҳозирланган нарсалар ўралди, чирмалди, тугилди, сандиққа солинди. Йўлга чиқиши яқин мусофир гўё. Эт билан тирноқ ажралишидек ҳолат бу ҳол. Нон ва сувдан ортиқ севилган ота-онанинг қўллари ўпилажак. Бу маҳалла, бу уй, бу боғ Аминага фақат бир меҳмонхона бўлажак. Энди Амина яйраб кезган, шодланиб, ўйнаб-кулган, умрининг энг ширин, энг саодатли кунлари кечган бу хонадонга хоҳлаган пайтида келолмайди. Қўйларини соғаркан отаси елкасига оҳистагина уриб, силаб “хайр, Амина” дейишини эшитмайди ва жавобан: «Ишингизни Аллоҳ ўнгласин!» дейиш завқини энди туймайди.
Ҳа, отланиш дамлари яқинлашмоқда. Ҳар бўйи етган қизнинг бошида бор бу ҳодиса. Буни четлаб ўтиб бўлмайди. Лекин баъзан Амина чидай олмай қолади, айрилиқ оғир кўринади. Дунёга келмасайдим, аёл бўлмасайдим демоқчи бўларди. Фақат бу билан ҳеч нарса ўзгармаслигини, бу фикр Аллоҳга хуш келмаслигини яхши тушунади. Истиғфор айтади дарҳол. У бўлмаса, бошқа бир қиз ўша уйдан кетади. Айрилиқ азобини тортиб, унинг юраги ҳам доғланмайдими?
Амина ота-онасига ичдан тошиб келаётган нималарнидир айтмоқчи бўлади. Фақат нима дейди? Оҳ, уларга дилини ёрсайди, шашқатор ёшлар тўксайди. Йўқ, бу ҳолат уларни ҳам йиғлатади, дардларини зиёда қилади. Лекин қўйлари унақа эмас, улар Аминанинг ҳамдардлари. Шу сабаб икки-уч кун дардини уларга ёрди, кўзларидан ўпди, бошларини силади, ҳидлади, эркалади. Тўйиб-тўйиб йиғлади...
Ўша оқшом Амина ўз хонасида экан, ташқаридан оёқ товуши келгандек бўлди. Қулоқ солди. Ҳа, зинадан кимдир кўтарилмоқда. Отаси:
— Амина, ётдингми қизим?
Амина эшикни очи:
— Ҳали ётмадим, ота, киринг, — деди.
— Болам, биласан, сенинг хонанагга кириш одатим йўқ, аммо бугун икки оғиз суҳбатлашиб
бир пас ўтирсам дедим.
Отасининг ростан ҳам бундай одати йўқ эди. Амина бироз ҳаяжонланди, аммо бу тезда ўтиб
кетди. Ўзини ўнглади.
— Қизим, икки кундан кейин келин бўлиб кетсан. Аллоҳ хайрли турмуш ато қилсин. Икки
дунё юзингни ёруғ қилсин. Бу ердан кетиб, борган ерингни қизи бўласан. Қайнонангни онангдек ҳурмат қилишнгни истардим. Доимо кичиклигингни, катталарга иззат-икром кўрсатишни унтма, ёмон сўз эшитсанг ҳам яхши сўзла. Сен самимиятдан айрилма. Шуни унутма-ки, қилган кичик яхшилигинг, Аллоҳ тарафидан зиёда қилиб қайтарилади. Бугун катталарга ҳурмат кўрсатсанг, эртангилар сени ҳам ҳурмат этишади. Сени борган жойингда уялмайдиган бир одоб ўрганишга, яхши тарбия беришга ҳаракат қилдим. Умид қиламанки, сен ҳам мени уялтирмаслик учун қўлингдан келганинича ғайрат кўрсатасан.
Маҳмуд оға сукут сақлади. Қаршисида бош эгиб турган қизига бир-икки лаҳза қараб қолди. 31


Ўзи ҳам ҳаяжонланди. Ёлғиз қизини узатиш арафасида бу сўзларни айтиш осонми? Элликдан ошганига, тажрибаларда кечган умрига қарамасдан ҳаяжонлана бошлади. Қаршисида одоб ва тарбия билан ўстирган ёлғиз гули, малаксифат қизи, лекин бир меҳмондек ўтирибди. Оға умр бўйи унинг ўсиб унишига ҳаракат қилди. Умрини шу гулни етиштириш завқи безади. Шу завқ билан овунарди. Энди, мана айрилиқ кунлари. Энди у кетмоқда. Фарзанд меҳри билан тўла кексайиб бораётган кўнгли ҳам у билан кетмоқда. Фақат энди ҳиснинг эмас, ақлнинг амрига мувофиқ иш тутиш пайти эди. Қизига айтиши керак бўлган сўзлари бор эди. Шу боис сўзларини дона-дона, вазмин-вазмин давом эттирди.
— Улар билан келганингда доимо эшигим очиқ. Фақат улардан шикоят қилиб, турмушингдан нолиб келмагайсан. Доимо ўз ҳолингдан рози бўл, қизим, шукр қил. Дунё инсон истаган нарсасини топадиган жой эмас. Унутма-ки, турмуши бузилиб ичидан қон йиғлаган аёллар бор. Сени онангдек яхши кўрадиган бир қайнонага рўбарў келишингга, сенинг ҳақларинг топталмаслигига ишонамиз. Яхши тарбияли куёв топишга ҳаракат қилдик. Аллоҳ бизни уялтирмасин. Ҳамма ҳам турмуш қуради, бунга қарши бормоққа бировнинг ҳаққи йўқ. Шу сабабли хафа бўлма, болам. Аллоҳнинг қонунига, амрига сен ҳам албатта, итоат этурсан. Сен ҳам Аллоҳнинг буйруғига мувофиқ оила қурурсан. Қуръон ва намоз ўқишда давом эт. Аллоҳнинг қули эканлигингни ҳеч ҳам унутма. Яхши турмуш ато этиши учун доимо Унга ёлвор. Сен Аллоҳни унутмасанг, Аллоҳ ҳам сени асло унутмайди. Қани, энди менга рухсат, қизим. Сенга хайрли тун тилайман.
— Худо хайрингизни берсин, ота.
Амина отасининг кўнгли тўлиб-тўлиқиб, сал бузилиб, жон қулоғи билан тинглади ва узоқ вақт унинг маънодор сўзларини ўйлаб ётди. Унинг насиҳатлари хаёлидан кетмади. Кўнглини банд этди. Ўзича уларни ақл тарозусига қўйиб, отасининг ҳар сўзи нақадар салмоқдор эканига тан берди ва жон деб қабул қилди. Яхши турмуш қуришни истаган ҳар бир ақлли инсон бундай насиҳатларга амал қилиш мажбуриятида эканини, буни четлаб ўтишнинг иложи йўқлигини эътироф этмоқдан ўзга чора тополмади. Зотан, ҳаёт тажрибасига эга, яхши ёмонни ажратадиган ота қизига янглиш ўгит бермайди. Шуларни ўйлаб Амина ўз ётоғига, ўрнига кирди ва бирпасдан кейин уйқуга кетди.
VI
Тўй ажойиб бир нарса, гўзал йиғин. Бор-фақир, дўсту ғаним бир жойга тўпланади. Дардлини ҳам чорлайди тўй. Ҳатто инсон тахаммул қилиш мушкул бўлган дарди бепоёнлар ҳам келишади тўйга. Барчаси шод-ҳуррамга ўхшайди. Аммо кўпларнинг дарди тўйда янгиланади, кўплари янги дард орттириб оладилар. Масалан, бу тўйда фарзанд доғи, йўқотиш азобини кечираётган бир она бор. Одамлар орасида ўзини тутиб турган, қалби пора-пора бўлаётган йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараб ўстирган гул юзли боласини қўлдан олдирган она дардини ўзидан бошқа ким ҳам чуқурроқ ҳис этарди? Тўйга таклиф этилганлар орасида бир хоним бор, ёнида сўлғин юзли икки фарзанди билан маҳзун-маҳзун атрофни томоша қилмоқда. Гоҳ-гоҳ ойлардан буён ота қўли тегмаган етимлар бошларини, тош каби қаттиқлашган бошларини силаб, сочларини тараб қўйгандек бўларди. Исми Жамила унинг. Жамилахоним ҳар куни икки дўсти билан уникига нон ва озиқ-овқатлар юбораётган Маҳмуд аканинг уйида эканлигини билмасди. Бу хоним ҳозир келинлик либоси ичида минг бир ҳаяжон билан ота ота уйида сўнгги кечани ўтказаётган қизга боқарди. У қадар ҳаяжонли эмас, фақат унда зиёда ўйчанлик бор. Неча йиллар бу ҳаётни бугунги ҳолга тушишини хаёлига келтирмасдан яшади. Бугун иккиси ёнида, бири қўшниси қарамоғида, жами уч етими бўлган Жамилахоним келинлик завқини тўйиб-тўйиб тотган эди.
Тўйда ёш қизлар бор. Аминага ҳасад-ҳавас аралаш боқиб, бир кун келиб биз ҳам ёпинчиққа ўраниб келин бўламиз, дея мағрур юрган қизлар. Яна бу тўйда борган жойида тотли ҳаётга видо
32


айтган, келин бўлганига эмас, дунёга келганига пушаймон бўлиб, ота-онасига лаънат ёғдирганлар ҳам бор. Бу ерда ўтириб, сассиз-садосиз йиғлашган, атрофга эътиборсиз икки ёш хонимга не дейсиз? Юз-кўзлари бир бирига нақадар ўхшаш буларнинг. Тўйга фақат йиғалмоқ учун келишганми? Бошқа топишиб йиғлайдиган жойлари йўқми? Ҳа, булар ойлардир бир- бирини кўришдан маҳрум, агар тасодифан учрашсалар-да, суҳбатлашиш ман этилаган бахти қаро опа-сингиллар. Иккови ҳам оилали, эрлари орасидаги келишмовчилик туфайли тўйда ҳам суҳбатлашолмайдилар. Суҳбатлашсалар эрлари ажрашишни шарт қилган. Аслида тўйга бир- биридан тамоман хабарсиз келган бу хонимлар тасодифан кўришиб, қучоқлашиб, ўпишиб, йиғлашдилар, аммо бир сўз айтолмайдилар, қалайсан, жигарим деёлмайдилар. Энди ёнма-ён ўтириш завқини тотар эканлар, айни пайтда суҳбатлашмаслик изтиробидан эзилар, бу икки туйғу қўшилиб, севинч ва азоб остида йиғлашар эди. Бир уйда ўсиб, минглаб ширин-аччиқ хотирларни сўзлашдан маҳрум. Бу зулм. Қайси ахлоқ қоидасида бор бу.
Шунга қарамасдан тўй кўнгилхушлик билан давом этарди. Баъзан бир-бирига қараб ўйнаймиз деб туришган икки болакай томошабинларга завқ улашар, уларни кулдиришарди. Баъзан базўр қўлларидан тортиб ўртага таклиф этилган келинлар бир икки айланиб ўз жойига ўтиришарди. Бу орада семиз қорнини сакрата-сакрата ўртага ёш бир жувон чиқди. Модомики, тўйга келидикми, ўйнаб кулайлик дея айланди. Турли нағма, муқом ҳунарларини кўрсатиб, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга айланиб завқ ва шодлик улашарди.
“ озонда едик айнона,
Тишлари кемтик айнона,
Ўғлинг егулик келтирмиш,
Сенсиз едик айнона. ”
Мунаввархонимга қараб сизга айтяпман, дегандек бўларди. Ёши ўттиз бешлар атрофида
кўринган бу аёлнинг ё қайнонаси йўқ, ё унинг оғзини очирмайдиган ҳолга келтирган. Яна ким билсин, ўз уйида келинидан мағлуб, ўғлини уйлантирганидан, шу ўй бошига келганидан пушаймон, ҳар кун келинидан ёмон сўз эшитадиган, калтак ейдиган қанча-қанча қайноналар бордир-ки, бу сўзлар уларга балки игнадек ботиб борарди. Бошларига мушт тушгандек бўларди. Қориндор аёл етарлича ўйнади. Сўнг тишларининг бир қисми тушган, бир қисми чирий бошлаган ўн олти ўн еттиларга кирган бир қизни терларини артиб, бир тарафдан қиз сенинг қандай ҳунарларинг бор, дегандек кулимсираб ўртадаги қизни кузата бошлади. Қиз агар бошқаси таклиф этмаса, ўзи ўртага отилиб чиқадиганлар хилидан эди. Баъзиларнинг уяла-уяла, бир айланиб-қоқилиб, ўтириб қоладиган ўйингоҳни завқ ва ҳаяжонла кезишлари бутун маҳоратини намоён қилиб усталикларини кўрсатарди. Тишларининг хунуклигига қарамасдан ниҳоятда хуш овоз эди.
“Онажоним, жигарни мушуклар еди, О, шу мушукни тутиб олсам...
Шу мушукнинг тукларини юлиб олсам, Этларини дудлаб о илсам,
айнонамга, айнсинглимга едирсам...”
Шу зайлда куйлаб ҳаммани кулдирар, тўйни қиздирарди. Фақат у ўйлаб кўрмаган балки
ўйласа-да бепарво қарайдиган бир нарса бор эди. Балки бўлажак қайнонаси ҳозир уни тинглаётгандир. На қадар хунук бўлса ҳам, битли ёсмиққа ҳам бир кўр харидор топилади. Унга: «Eҳ, бир қўлимга тушсайдинг», деб тиш қайраганлар билан бирга: «Аллоҳ сендан ўзи қарасин, ҳозирдан шундай десанг, ким билсин борган жойингдагиларнинг бошига не савдолар, не кунлар соласан. Аллоҳ бўлкаж қайнонагга сабр берсин», дегувчилар ҳам бор. Тажрибали келинлар унинг бу сўзларидан келажак ҳаётини тасаввур қилаётгандек, ачинаётгандек бўлишарди. Шулардан бирининг кўзлари унга: «Дунё нелигини тезда биларсан ва бу сўзлариннг пушмон қиларсан», дегандек боқиб турарди.
33


Мунаввархоним ҳаммасини тинглар, атрофни вазмин ва оҳиста кузатиб юрарди. У бу хил қайноналардан бўлмоқчи эмас. Бўлмайди ҳам. Бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Унинг сабри бир кун, бир ой, бир йиллик эмас. Тошларни чатнатиб, энг марҳаматсиз, энг виждонсиз кимсаларни тиз чўктиражак бир сабр бу! Ҳач бир қайнонага насиб бўлмаган тенгсиз бир сабр! Мунаввархоним кечиримли, бу хислатни келинига кўрсатади. Ҳар кун қусурли иш қилувчи, ҳар кун қабиҳ бир ёмонлик этадиган келин келса ҳам уни кечиради. Яхшилик ёмонликни кетказишини билади. Яхшилик душманларни дўст айлашига ишонган бир азму қарор ила авф этади. Фақат одамлар: «Мунаввархоним келинини яхши идора этди», дейишлари учун эмас, Аллоҳ ризоси учун ва ҳурмати учун кечиради, сабр этади. Мунаввархоним шундай тўйга тарафдормиди? Йўқ. Қўлидан келса янада содда ва самимий бир тўй қиларди. Фақат турли одатларга кўниккан жамоатни қандай қилиб бирданига кўнгилдагидек тўйга кўндира олади? У зиммасига тушган вазифани қўлидан келганича адо этди. Масалан, аёллар орасига эркак чолғучи киргизмоқ у ёқда турсин, ҳар бири эркаксифат, аёллик одобидан йироқ беҳаё чолғучиларни ҳам яқинлаштирмади. Аммо бу маҳрумият ичида ҳам ўзича бир кўнгилхушлик тартиби тузиб олганларга уддабурон аёллар ҳар тўйда топилади. Қолаверса тўй ҳам бир кўнгилочар дилхушлик бўлгани учун бундайлар, агар Аллоҳга исён даражасига бормаса, яхши кутиб олиниши керак. Кемтик тишли қиз қориндор аёл намойиш этган мақомларни давом эттирди. У маромига етказа олмаган ўринларни қойиллатишга ҳаракат қиларди, оёқларини куйга мос тарзда ўйнатар экан:
“ озонда пиш айнона,
Тиларга туш айнона,
Ўғлингни сенга олдирмам,
Кел, ундан кеч, айнона”.
Шу тўртликни куйлаб яна айлана бошлади.
Мунаввархонимниг чап томонида бир аёл ўтирибди. Юзида ҳеч кулгу, табассум йўқ.
Мунаввархоним уни илк кўрганини, уйига келганини эслади. Аёл уни кўриши билан уялиб, бироз ортга чекингандек бўлди. Лекин Мунаввархоним ўзини ҳеч нарсани билмагандек, у аёлни танимагандек кўрсатди. Тўй давом этган икки-уч соат ичида аёлни хижолат қилмаслик учун у тарафга бирор марта ҳам қарамади. Кейин ҳам бу аёл, Аминанинг қариндошидир, ора-сира Мунаввархонимга рўбарў келади. Бир куни ёлғиз қолганларида узр сўраш учун бу мавзуда оғиз очса Мунаввархоним: «Ўтмишдаги ёмонликларни фақат тавба қилиш учун эслайлик», дейди албатта. Мунаввархонимнинг олдидан ўтар экан бошлаган ашуласини ниҳоясига етказди:
“Мен боша дард истамам, айнона дардим бор менинг”.
Тўйга келганлар, айниқса қайнонадан куйганлар, юрагини олдириб қўйганлар, ўз дардларига шерик бўлган қизни телбаларча олқишладилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолди. Меҳмонлар бирин-кетин тарқала бошладилар. Амина бу сўнгги кечада ота-онаси билан уйда ёлғиз қолди.
***
Бугун Мустафолар хонадонига келин келадиган севинчли бир кун. Лекин вазият бошқачароқ. Мустафога келиннинг келганлиги хушхабарини бериладиган пешин вақти. Шу маҳалда катта жомеъ ҳовлисида Мустафонинг кўзларидан ёш қуйилмоқда. Шу онда Амина ота уйини тарк қилаётганини ўйламоқда Мустафо. Ўзига омонат сифатида топширилаётган бир аёлнинг ҳақларига кўнгилдагидек риоя этолмаслик қўрқувидан кўз ёш тўкмоқда.
Уч кун аввал онаси айтган насиҳатларни эслади Мустафо. Кечки овқатдан сўнг онаси шундай насиҳат қилганди. «Ўғлим, Аллоҳ насиб қилса уч кундан кейин келин келади. Уйимизга бир қиз ота-онасини тарк қилиб келади. Аҳил бўлайлик, келганига афсус чекмасин. Шафқатли,
34