3 - БОБ
энди топилди. Кечки овқат маҳалида ҳам қайнонамнинг қовоғи солиқ эди. Овқатланиб бўлгач: — Ўғлим, кел ёнимга ўтир. Гаплашиб олайлик, — деди. Эрим ёнига ўтирди. «Хўп, она»,
деди. Қайнонам мени бошдан оёқ кўздан кечиргач, унга қаради:
— Хотинингдан шикоятим бор ўғлим. Мана бу еримга келди (бўғзига ишора қилди).
Бугунгача ҳеч нарса демадим, фақат яхшилигини айтдим. Яқинда ота уйидан келган, ҳам ёш, ўрганиб кетар дедим. Майда-чуйда қусурларини сенга айтмадим. Кечиримли бўлдим. Аммо энди ортиқ чидолмайман. Келин заҳрини кўтара олмайман. Бунга мажбур ҳам эмасман. Келин қайнонага бундай муомала қилмайди. Мен она ҳисобидаман, ахир. Бугунгача яхши муомала қилдим, фойдаси йўқ. Ёшим улуғ. Улуғларга ҳурмат қани? Қайнонага ҳурмат-иззат шуми?
Қайнонам яна нималар деди билмадим. Уятдан ер ёрилмади. Қизардим. Бу қадар ҳаёсиз гапирган кишининг ўзида ҳаё бор дейиш мушкул. Ортиқ чидаб туролмадим. Қўлларимни юзимга босиб ташқарига отилдим. Кечаси эримдан яна гап эшитдим. Мен қайнонамга душман бўлиш учун бу уйга келмагандим. У ҳақида ҳеч бир ёмон хаёлга бормагандим. Истардимки, у менга дўстона қучоқ очсин, мен ҳам унга чин дилдан хизмат қилай. Аммо, бўлмади. Бир- биримизга минг йиллик душманлардек бўлдик. Бошқалар қандай билмадим, аммо мен омадсиз эканман, синглим. Орадан ойлар ўтди. Мен ҳам тилимга эрк бердим. У нима деса мен ҳам гап қайтардим. Бир кунимиз ҳам жанжалсиз ўтмади. Ҳеч бўлмаса ёшини ҳурматидан тилимни тияй дедим, қўлимдан келмади. Бу аҳвол яна қанча давом этади, билмадим синглим...
Казбон ҳикояси Аминанинг кўнгил осмонига маъюслик булутларини ҳайдади. Наҳотки менинг ҳам ҳаётим қайнона зулми кўланкасида ўтса! Уч кун... шу уч кун ичида Амина нималарни ўйламади. Келин бўлиб борадиган оилани, ўғлининг исми Мустафо эканини билади, лекин улар яхши ёмон деган фикрга боролмади, чунки уларни танимас, яхши билмас эди. Хуфтон намозини одатдагидан эртароқ ўқиб хонасига кирди. Чироқни ўчирди, деразани очди. Чуқур ўйга толди, ўйлари беқарор бўлди. Дам-бадам хаёлига Мустафо исми тақалиб, зеҳн қоронғулигидан ўзи танимаган йигитни қувиб чиқармоқчи бўлди. Лекин барибир кўз олдига келишган бир йигитнинг ғира-шира қиёфаси намоён бўлаверди. Кейин бўлажак қайнонанинг исми Мунаввар эканини эслади. Бу исм унга аввалроқ бўлиб ўтган бир ҳодисани эслатди. Ўшанда онаси ҳаста эди. Докторлар иложини тополмаган бир хасталик. Амина онасининг соғ кунларини эслолмайди. Йилнинг бир бурчида йилларча инграб ётган бир бемор. Болалигидан қолган энг теран, энг чуқур, унутилмас хотира. Аминанинг онаси хаста. Қачон хонасига кирса ётган ҳолда кўради, доимо инграйди. Шу боис у бошқалардан зиёдароқ севарди онасини. Аминанинг кўнглида бир яра, бир дард бор эди. Бу дард касалванд онасининг қизини бир бор бағрига босиб оналик меҳри билан суюб, сочларини силамагани туфайли пайдо бўлган дард эди... Гўдагига ўз қўли билан нон тутмаган, хасталикдан боши чиқмаган онанинг фарзанди кўнглида жароҳат бор эди...
Бир куни отаси уйга хурсанд кириб келди. Амина бу ҳолни англай олмади. Сўраб биларман деб қўйди, ўзича. Фақат отаси аввалроқ жуда билимдон бир доктор борлигини айтди. Онасини шифохонага олиб боришмоқчи эди. Амина йиғлади, изтироб чекди, бормасин деди. Фақат тузалишига ишонтиришгач рози бўлди. Шифохонага оғир аҳволда тушган онаси бир ойда оёққа турди. У ерда онаси оппоқ ҳалат кийган, маъсум чеҳрали фариштадай бир аёл ҳамширалик қилар эди. Унинг исми Мунаввар эди. Балки уни ҳозир таний олмас. Аммо Аминанинг кўнглида яхши хотиралар, гўзал таассуротлар қолдирганди. Ҳар гал бу исмни эшитиши билан кўнглини миннатдорлик ва ҳурмат туйғулари эгаллайди. Бир куни келиб ўша хонимга хизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган эди.
Ажабо ўша Мунаввар хониммикан ё? Лекин бу дунёда Мунаввар исмли аёл биттагина эмасдир? Ким билсин... Ўғлини уйлантирмоқчи бўлаётган қанчадан-қанча Мунавварлар бордир бу шаҳри азимда. Шу зайлда қанча вақт ўтганини билмади. Фақат қобоқларига тушган юк ухлаш лозимлигини англатиб турар, туриб ётоғига кирди. Тиловат ва дуолар қилди. Бу ишни
18
хайрли бўлишини Аллоҳ таолодан сўради...
Жуда иссиқ бир кун. Одамни лоҳас қилувчи ҳаво. Амина боғда куйманади. Чарчаган, ҳолдан тойган, томоқлари қуриган. Оҳ, қани сув бўлса, қона-қона ичса? Сув сўрай деб атрофга қаради, ҳеч ким йўқ. Ноилож сабр этишни лозим кўрди. Қимирлашга ҳаракат қилди. Бўлмади. Оёқлари боғлангандек. Онаси ёдига тушди. «Онажон, сув беринг», дея бақирди. Жавоб бўлмади. Ҳеч ким кўринмади. Яна шу ҳол такрорланди. Нима қилсам экан деб ўйланиб ётганида, ўнг тарафида бир аёл кўринди. Юз-қўлидан бошқа жойлари ёпиқ бир хоним. Юзларидан нур ёғилади. Аминага яқин келди ва сув тўла пиёлани узатди. Амина уни дарҳол олиб охиригача ичди. Бошини кўтарди:
— Хола, Аллоҳ рози бўлсин, ташаккур, — деди. Аёл жавоб берди:
— Менга эмас, сувни яратганга шукр эт, болам!
Амина Аллоҳга шукр этди. Аёл бошқа гапирмади ва чиқиб кетди. Бу покиза, нурюзли
хонимнинг ортидан қараб қоларкан, азон эшитилди. Амина кўзларини очди. Тонг намозига яқин кўрилган тушлар хайрли бўлади, дея эшитганди. Туриб таҳорат олди, намозини ўқиди. Узундан- узун ўй сурди. Чанқаганда нотаниш бир аёл унга муздай берди — бу яхшилик аломати. Онаси ўрнига ғамхўрлик қилган нотаниш аёл — борадиган жойида роҳат кўришига ишорат эди. Аминанинг ақли шундай дерди. Аммо ҳислари-чи?
***
Орадан уч кун ўтди... Амина овқат пишириш билан машғул. Онаси қўлидаги ёпинчиққа ямоқ солмоқда. Аминага берилган муҳлатни оҳирги куни. Бугун ўша масала ҳал бўлади. Амина жавоб айтиши лозим. Кетиш ёки қолиш танланади. Мушкул иш, қийин аҳвол бу. Амина ёшидагилар учун машаққатли кечиши табиий, чунки бу масалага илк дуч келиши. Ҳаттоки онаси бўлса ҳам, турмушга чиқиш истагини билдириш — оғир иш. Кўрган туши хайрли ва эзгу ишга ишорат бўлса-да уйини тарк этмоқ осон эмас. Уч кун ичида Амина оғир ўй ичида қолди. Уй ашёларига, қўйларига худди видолашаётгандек қаради. Кўз ёшларини зўрға тийди, бўғзига нимадир тиқилди. Баъзан онасидан, сизларни жонингизга тегдимми, дея ич-ичидан сўрагиси келади. Фақат онасининг: «Бу Аллоҳнинг қонуни, қизим. Уни ўзгартирмоқ ҳеч кимни қўлидан келмас», дегани ёдига тушиб меҳр муҳаббат билан авайлаб ўстирган ота-онаси ҳақида шундай ўйлагани учун ўзидан хафа бўлади. Айрилиқ бешафқат эди. Ким билсин борадиган жойи қандай? Борган уйида танимаган аёлни онам дейди, кўпинча уни ёнида бўлади. Ҳатто ўзи туғилиб ўсган уйига меҳмонга келади. Ўз ота-онасини ҳафтада балки ойда бир кўради. Онасини кўриш учун изн сўралади, рухсат берилмаса яна айрилиқда қолади. Қандай қаттиқ ва шафқатсиз иш бу — айрилиқ. Ё Раббий! Инсон ўз отасини онасини кўриш учун бошқа бировдан, умуман ўзида ҳеч қандай ҳаққи бўлмаган кишидан рухсат сўраса. Йиллар бўйи оқ ювиб, оқ тараган ширин уйқуларини тарк этган еру кўкка ичонмаган ўстирган, кўкси меҳр шафқатга тўла ўз онаси энди иккинчи она ўрнига тушади. Биринчи она эса нотаниш она бўлади. Жуда ҳам оғир иш бу. Ҳатто ўйласа юраги орқага тортиб кетади. Амина шу кўйи қолса яна нималарни ўйларди, номаълум, фақат:
— Амина, — деб чақирган онаси унинг хаёлини бўлди.
— Лаббай онажон, — дер экан Амина ҳозиргина сурган хаёллари таъсирида пайдо бўлган кўзёшларини базўр тутди.
— Қизим, қандай фикрга келдинг. Тунов куни айтганларимга нима дейсан, қизим? Онасининг вужудини ҳам айрилиқ азоби эзаётган бўлса ҳам сўзларидаги ўта майинликдан,
III
19
одатдагидан озъгача бир меҳрибонликдан сезиш мумкин. Энди Аминанинг кўзлари рўй-рост ёшланди. Онасининг кўксига бошини қўйиб йиғлай бошлади. Бу жондан азиз кўкракка бош қўяркан, таърифига сўз ожиз оналик ҳидидан кўнгли бўшаб, қаттиқроқ қучиб кўз ёш тўкарди. Аминанинг бу ҳоли онасининг ҳам дардини оширди. Жигарпорам энди қўлимдан учган қуш каби учиб ўзга қўлга қўнади, деган уйқусини қочирган ўйлари, ўзини қадрсиз кўрсатишлари, сабр матонатлари тугагандай, йўқ, балки тўлиб тошгандай эди. Қўллари энди бир меҳмондай кўринаётган қизининг сочларини силар экан, оҳиста титрар, кўз ёшларини тутиб туролмасди. Она-бола бир муддат шундай йиғлашдилар.
Йиғлаш кимга фойда келтирган? Ҳеч кимга. Йиғламоқ билан бирор иш битадими? Йиғламоқ қайси дарднинг давоси? Кўз ёш кўнгил бўшатмоқдан бошқа бир нарсага яраса, кетган қайтса, бу дунёда кулганлар жуда-жуда оз қоларди. Шу сабаб она кўзларини рўмолининг учи билан артди.
— Бўлди қизим, мени ҳам паришон қилма. Бошқа йиғлама, — дея Аминага тасалли берди. Кўз ёшларини артиб, оҳиста силади, ёноқларини ўпди. Амина гўё бир неча ёшга кичрайиб қолгандек эди. Аслида вазмин Аминага онасининг бу ҳаракати ўзгача таъсир қилди. Масъум гўдакдек ёшли кўзларини онасига тикди:
— Она, мендан безор бўлдингизми? Энди мени яхши кўрмай қўйдингизми?
— Қизим, ҳеч замонда ота-она ўз боласидан безор бўладими? Бунга қандай тилинг борди, бундай гаплар қандай хаёлингга келди?
— Унда нега мени узатмоқчисиз? Нега отам бизнинг келин бўладиган қизимиз йўқ деб ўша кишини қайтармади? Мен борган еримда роҳат кўраманми? Улар мени сизлар яхши кўргандек яхши кўрадиларми? Уларни она дейманми? Уйда, кўнглингизда Амина учун жой қолмадими? Бир кун келиб бошқа уйга жўнатар экансиз, нега мени бу қадар яхши кўрдингиз? Нечун ҳар куни уриб сўкмадингиз? Нечун қуруқ нон билан боқмадингиз? Ўзингизга шунчалар боғлаб қўйиб, энди нега мени ўзга эшикка йўллайсиз? Кўнглингиз бунга нечук рози бўлди? Ичингиз ачимадими, она? Бу уйда мен ортиқча болиб қолдимми? Ота-онасига юк бўлиб қолган менми?
Аминанинг бу сўзларини тинглаб йиғламоқ гали энди онасига келди. Бу сўзларни тинглаб туриб, чидаш мушкул эди.
— Бўлди, Амина. Бундай гапларга қандай тилинг борди? Сендан ким безор бўлибди? Сени ким ёмон кўрибди, қизим? Сен она кўнглини ҳали ҳис қила олмайсан, болам. Сенинг қўлингга кирган тикон менинг қалбимга ботади. Жигарпорамни келин қилиб узатиш, айрилиш азоби менинг кўнглимни пораламайди, деб ўйлайсанми? Ҳатто ҳайвон ҳам боласидан кўнгли оғриб айриларкан. Мен инсонманку! Аммо, Аллоҳнинг амри бу. Сен келин бўлмасанг, мен бўлмасам, ким бўлади? Ҳар аёл Аллоҳнинг иродасига қарши боролмайди. Шу тариқа наслимиз, ҳаётимиз давом этади. Эртага бизга ким фотиҳа ўқийди. Аллоҳ хоҳласа, у ерда роҳат топасан, яхши қайнонага дуч келасан, иншааллоҳ.
Она бола шу тариқ узоқ гаплашишди, дардлашишди. Амина турмуш қурмасликка чора йўқлигини тушуниб етди.
— Майли, она, агар борган еримда беҳузур бўлсам, ароқхўр, қимирбоз, ахлоқсиз бир кимсага узтсангиз, икки қўлим ёқангизда бўлади, — дея сўзини тугатди...
Ўтган бир-икки ҳафталик вақт Мустафо ва Мунаввархонимни билиш учун етарли бўлди. Маҳмуд оға Мустафони олдиндан танир эди. Онаси-чи? Онаси қандай аёл? Буни ўрганмоқ керак. Мустафо қанчалик яхши бўлмасин, онаси муаммо чиқарувчи бўлса, оилада тинчлик бўлмайди, келин-куёв бир-бирга қарши бўлиб қолишади. Маҳмуд оға: «Ўғли яхши экан, деб танимаган қайнона қўлига қизимни беролмайман», деган хотинига тан берди. Мунаввархоним ҳақида орқаваротдан сўраб суриштирилди.
— Покиза аёл. Ёмонлигини кўрмаганмиз. Шунча йиллик қўшнимиз, биров билан урушганини билмадик. Ортидан ёмонлаган ҳам бўлмади. Унга ҳавасимиз келади, — деди қўшни аёл. Бошқаси:
20
— Мунаввархонимми? Нимасини айтасиз? Одобли, хуш ахлоқ. Саси садоси йўқ. Иши ибодат ва зикр. Уйини бир кўринг. Ҳаммаёғи тоза, сарнжом саришта. Ҳар куни эртадан кечгача уйини йиғиштирадими, дейсиз. Бир ҳафта аввал уларникига борувдик, биттаси:
— Во ажаб, Мунаввархоним, уйингизда худди бўйи етган қиз борга ўхшайди, қачон келсанг, қачон қарасанг тоза, тартибли. Менинг уйимда қизим, келиним бор, яна ўзим ҳам ёрдамлашаман. Бари-бир сизнинг уйингиздек саришта бўлмайди. Майли қиз, қиз. Лекин келиним тиниб-тинчимйди.
Буни эшитиб Мунаввархоним кулимсиради:
— Тонгда уйни саранжомлаб, нарсаларни жой-жойига қўйиб, тартибга келтираман. Олинган нарсаларни яна қайтариб ўз ўрнига қўяман. Шундай қилсангиз излаган нарсаларнгизни ўз жойидан топасиз. Супургини жойида бўлмаслиги ишни қийинлаштиради. Лозим бўлганда излаб овора бўласиз. Ҳолбуки, мен тунда туриб чироқ ёқмасдан излаган нарсамни топаман. Буни сизга ҳам тавсия қиламан. Ортиқча овора бўлмайсиз.
— Мунаввархоним шунақа аёл. Ўзимиз у каби бўлмасак ҳам, шундай қўшнимиз борлигидан хурсандмиз.
Бир кун ўтириб суҳбатлашар эканлар, Юсуф афанди Маҳмуд оғага Мустафо билан Аминани муносиб бир тарзда кўриштириш кераклигини айтди. Оға бу таклифни яхши қабул қилди:
— Жуда ўринли гап, Иншааллоҳ, эртага жума намозини ўқигандан кейин Мустафо билан бизникига келинг. Аллоҳ насиб этганини баҳам кўрамиз. Бу орада ёшлар ҳам бир-бирларини кўришади, — деди.
— Аммо биз учун ортиқча ташвиш қилманг. Уйда ҳар куни не бўлса шу. Ундан ортиғига биз рози эмасмиз.
— Ҳижолат бўлманг. Самимиятимиз бунақа нарсаларда устун. Қирқ йиллик дўстмиз-ку ахир. Ҳаммаси жойида бўлади, иншааллоҳ.
Жума намозидан чиқиб, оёқ кийим ипини боғлаётган Мустафони кўрган одам қаттиқ ҳаяжонда эканини сезиш қийин эмасди. Ҳатто Юсуф афанди ҳам шунга яқинроқ ҳолда эди. Ҳозир у ҳам ўзининг уйланганлиги ва хонимини тўй кечасига қадар кўрмаганлигини ўйлади: «Биз ҳам ўшанда кўришганимизда нималарни ҳис этган бўлардим, ўзимни қандай тутардим».
Уч киши дастурхон атрофида ўтирдилар. Дастурхонда меҳмон кутилганини билдирувчи алоҳида тайёргарлик йўқ.
— Худога шукр, бундан зиёдароқ зиёфатга ҳам қурбимиз етмайди десак, ношукрлик қилган бўламиз. Аллоҳ берган неъматни инкор қилган бўламиз. Фақат дастурхон атрофига ўтирганимда маҳалладаги фуқаро кўз олдимга келади. Ўрта ҳолдан зиёда ейдиган бўлсам, худди уларнинг ҳаққини танаввул қилаётгандек бўламан. Шу сабаб сиз каби самимий дўстларим билан шу тарзда таомланаман. Бу гапни ҳам илк бора сизларга айтяпман. Бошқа биров эшитса, намойишкорлик ҳисоблайди. Бизлар эса кўпдан бир-бирмизни биламиз, яхши тушунамиз. Овқатдан кейин эшик оҳиста таққилади. Амина қўлида қаҳва билан ичкарига кирди. Юз-қўлида бошқа жойлари ёпиқ. Меҳмонларга қаҳва узатаркан:
— Хуш келибсизлар, — деди.
Маҳмуд оға курсига ишора қилиб:
— Ўтир, қизим, — деди. Амина ўтирди. Қаттиқ ҳаяжонланаётгани юзини қирмизи тус
олганидан билиниб турарди. Бир замон кўзларини ерга тикиб, бир нуқтага тикилиб қолди. Бу орада Мустафо Аминани кўринди. Қусур тополмади. Соф, покизалиги шундай билиниб турарди. Ким билсин ёнларига келиб ўтириш учун қанча куч сарфлаган.
Юсуф афанди Мустафони суҳбатга тортиш учун бир-иккита савол берди. Уч эркак суҳбатлашар экан, бироз ўзига келган Амина неча кунки тасаввурида жонлантираётган — Мустафога қаради. Ёқимсиз ҳеч қандай нарса йўқ. Доно-доно сўлзаши, кўпроқ тинглаши ўзига жуда ярашади. Бирпас ўтиб меҳмонлар қўзғолди. Маҳмуд оға эса хонимига вазиятни билишни
21
тайинлади. Онаси Мустафо ёққан ёқмагани сўраши билан Аминанинг юзи қизариб ерга қаради. Бу ҳолни эшитган Маҳмуд оға «Сукут — аломати ризо» дея ўйлади.
Бир куни Юсуф афандини топиб Мустафога Аллоҳнинг амри билан қизини беришини айтди. Хайрли турмуш, бахт-саодат тилади. Икки дўст бу мавзуда бироз суҳбатлашдилар. Маҳмуд оға розилигини сабаби яхши оила эканлигини бир бор эслатгач:
— Мен учун яхши турмуш муҳим. Қизимни олтин кумуш инжулар билан безатганингиз билан турмуши яхши бўлмаса бойликни бир пуллик қиймати йўқ. Ишонаманки, қизим борган жойида келинлик бурчини адо этади. Катталарни ҳурмат-иззатда ва хизматда қусур қилмайди. Албатта, ҳали ёш, камчиликлари бор. Агар қасддан камчиликка йўл қўядиган бўлса, бу бошқа гап. Фақат билмасдан қилса, хатоларини кечирсангиз, қизидан айрилган бағри ёниқ отага тасалли берган бўлардингиз, — деди.
Оға сўнгги сўзларини айтаётиб, бошини буриб деразадан ташқарини кузатаётган қилиб кўрсатди. Аммо Юсуф афанди унинг кўзларида пайдо бўлган ёшларини пайқади. Юсуф афанди бир муддат оғани ўз ҳолига қўйди. Сўнг дона-дона қилиб шундай деди:
— Оға, мен сизни яхши кўраман. Сизнинг кўнглингиз ўксиса, мен ҳам хафа бўламан. Амина борган жойида беҳузур бўлса, менинг ҳам виждоним қийналади. Агар бу уйда Амина яхши яшашига ишонмасам, уни сўраб бормас эдим. Мустафо олийжаноб йигит. Уни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Онасига келсак ажойиб аёл. Мустафодек йигитни йигирма йил тарбиялаб вояга етказган аёл Мунаввархоним. Яна очиқроқ айтадиган бўлсак, бу уйда қизингизни қайнона эмас, ўз фарзандидек бағрига босувчи, меҳрибон бир она кутади. Бунга ишончингиз комил ўлсин. Қизингиз Мунаввархонимдан фақат инсонийлик ва яхшилик кўради. Сохталикни билмайдиган, самимий аёл Мунаввархоним. Бир кун келиб бу ишга сабабчи бўлган каминга раҳматлар айтасиз, иншааллоҳ.
IV
Мунаввархоним қирқ ёшларда, бўйи ўртадан баланд, ориқ ҳам, семиз ҳам бўлмаган гўзал юзли бир хоним. Йилларнинг гоҳ вазмин, гоҳ маҳзун шамоллари сочининг ярмини оқартирган. Юзида пайдо бўлган бир-икки чизиқ, гоҳи-гоҳида тақиладиган кўзойнак етукликдан кексаликка қўйилган илк одимдир. Агар исми жисмига, хулқига, ўзига мос хонимга мисол излаш лозим бўлса мисоллар бошида Мунаввархоним турарди. Хатти-ҳаракатларидаги самимият Мунаввар (нурли ва нурланган) исмини олишга лойиқ эканлигини исбот этадиган даражада очиқ ойдиндир. Қўшнилар ҳурматини қозонган, вазмин, сокин аёл. Лозим бўлмаганда сўзлаш унга ёт, ўйламасдан сўзлаш унинг луғатида йўқ. Шу сабаб сўзлаган сўзидан пушаймон бўлмайди. Гўё жимлиги учун афсус чекмагани каби. Кичиклигидан бери тўйларда ҳам тақинчоқ тақмаган. Мақсад — бир фақир кўриб, менда ҳам бўлсайди, деб ўксинмасин. Мунаввархонимнинг тақинчоқ тақмаслиги билан иш битадими? Йўқ. Тўйларга мақтаниш, кўз-кўз қилиш, учун қимматбаҳо тақинчоқлар тақин келувчилар озми? Фақирларни хаёлларидан ўтказмайдиганлар кўп. Шу сабабли Мунаввархоним тақинчоқ тақса-да, тақмаса-да фақирнинг кўнгли ўксийди. Фақат Мунаввархоним бу кўнгилсиз ишга ўз ҳиссасини қўшишни истамайди. Кимки балчиққа ботса эс-ҳушига келгач бу ишдан ўзини тортиши табиий. Ёмонга қўшилган яхшиланмайди.
Мунаввархоним жағи очиқ, эзма хотинлардан эмас. Суҳбатни ҳам, сукут сақлашни ҳам билади. Ноўрин сўзламайди. Бир куни ғийбатга чоғланган бир аёлга:
— Аллоҳ сизни ҳам, уни ҳам, мени ҳам авф этсин, — дейиш билан кифояланди. Аёл ҳовлиқди:
— Аллоҳ мени нечун кечиради?
— Чунки сиз динимиз тақиқлаган нарсани қилдингиз, гап ташидингиз, у айтган гапни менга етказдингиз. Бу иш гуноҳ, тўғри эмас. Мабодо гапирган бўлса ҳам, менга айтмаслигингиз
22
лозим. Иккимизнинг орамиз бузиладиган бўлса, бундан сиз фақат гуноҳ орттирасиз, — деди Мунаввархоним.
Бундай муомалани кутмаган аёлнинг кайфияти бузилди. Ражасига кўра Мунаввархоним уни тинглагач:
— Вой шунақами... . — дея ўша хотинни ёмонлаши, орага совуқлик тушиши керак эди. Довдираб қолган аёл яна сўради:
— Унинг ва сизнинг гуноҳингизни авф этилиши недан?
— У менинг ғийбатимни қилди ва гуноҳ орттирди. Мен ҳам гуноҳкор бир аёлман. Иккингиздан ҳам кўпроқ гуноҳкорман. Бунинг устига суянадиган, ишонадиган бирор амалим ҳам йўқ. Аллоҳнинг кечиришидан умидворман.
Самимий айтилган бу гаплар аёл кўнглида кучли ҳаяжон қўзғаб юборди. Ўзини тавбага бошлайдиган қувват таъсирида қолди. Фасодчи зеҳнидаги б у хотин кетаётиб Мунаввархонимнинг фазилатларини ўйлаб, ўзининг бу фазилатлардан йироқ яшаган умрига бадал бўлишини ҳис қилди...
Бошқа бировнинг қабоҳатини кўрмаслик мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Аммо Мунаввархоним бу қусурни ўзидан қидиради, тополмаса бошқа камчилигим бор деб ўйлайди, асло ўзгалар қабоҳатини тилга олмайди, аксинча ўз нуқсонларини тузатиш йўлига киради. Ҳар овқатланганида Роббига ниёз қилади, бу таомдан ибодат учун қувват бер, агар гуноҳ учун бўлса бўғзимдан ўтказма. Неъматнинг жавобини ўйлаб титрайди, ҳатто баъзан кўзлари ёшланади.
Эрталаб туриб мерҳум эри ва яқинларига «фотиҳа» ва уч «ихлос» ўқимасдан овқатланишни мурувватсизлик санайди. Ўтганларни эсламасак, келгуси авлод бизни ўйламайдилар, марҳумлар тириклар нон-сувга муҳтож бўлганидан зиёдароқ фотиҳага, дуога муҳтождирлар деб ўйлайди. Уларни маҳрум этмайди, дуо ила ёд қилиб, руҳларини шод этади. Марҳумлар дуоларимизни кутиб туришига қаттиқ ишонади.
Мунаввархонимнинг эшигига «почтачилар» кўп қатнайди. У почтачи деб фақир, мискинларни айтади. Яхши ният билан берилган ҳар бир садақа, эҳсонни охиратга, кўзланган манзилга элтувчи «почтачилар». Дунёда энг катта ва машҳур почтахона ҳам, почтачилар ҳам янглишиши мумкин. Ҳатто омонатлар ҳам баъзан талончил;ик сабаб йўқолиши мумкин. Аммо охират почтачилар ундай эмас. Берилган садақанинг йўқолиши ёки ўзга манзилга тушиб қолиши мумкин эмас. Почта пули (муҳри, белгиси, маркаси) ўрнида ихлос ва самимият бўлса, зое кетмаслигига Аллоҳнинг ваъдаси бор. Баъзан фақир мискинларни ўзига шерик деб билади. Яъни мол ўзингдан, экиб-тикиб охиратда кам деганда ўн баробар ҳосил кўтариш шартномасини ташкил қилган шерик. Шу сабаб ҳар келганда озми-кўпми уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади, берганлари охиратда Аллоҳ тарафидан ўн баробардан зиёда қайтарилишига ишонади.
Мунаввархоним алоҳида диний таҳсил кўрмаган. Лекин Қуръон ўқишни, намозда ўқиладиган сураларни ўрганган, енг кўп ўқийдиган «Табарок» ва «ёсин» сураларини ёдлаган, етарлича диний билими бор. Уйининг бир бурчида доимо тоза жойнамоз, яқинидаги жавонда Қуръони карим, фақат намозу Қуръон учун ажратилган оқ рўмол... Бу ўзи учун ҳозирлаган масжиди...
Намозни вақтида адо этгач икки-уч саҳифа Қуръон ўқийди, ўпиб, кўзига суради, шу ҳол ҳар куни такрорланади: «Ё Раббий, бизни бу Китобинг ва бу китоб билан юборган севикли Пайғамбаринг шафоатларига муяссар айла», — дея дуолар қилади. Тонг намозини вақтида адо этади. «Намоз ва Қуръон билан бошланмаган кундан қандай хайр кутиш мумкин», дейди. Кечаси ётаркан истиғфор айтар, билиб-билмай қилган, яширин-ошкор гуноҳларини кечиришини сўраб Парвардигорга ёлварар, агар ажалим етса сўнгги сўзим шаҳодат калимаси бўлсин, дея илтижо этар, кейин тилини қимирлатмасдан дили Аллоҳ, Аллоҳ... дея уйқуга кетарди.
Уй ишларини бажараётганида, овқат пишираётганида кўнглида Аллоҳни зикр этар, баъзан 23
ҳар игна ўтказганда бир бор «Ла илаҳа иллалоҳ» дейишни унутмасди. Дастлаб қийиндек туюлди, бир-икки, ниҳоят уч дақиқа давом эттирарди-да, сўнг иши билан банд бўлиб қоларди. Орадан ярим бир соатлар ўтгач тамоман ишга берилиб кетганини эслар ва такрор зикрни бошларди. Ўзидан уялиб кетарди. Менга ҳисобсиз неъматлар ато этган Раббимни бир-икки дақиқа хотирлаб, шунча соатлар унутибман, гуноҳ-ку бу дея, янада диққатли бўлиш азми билан машғулотини, зикрини давом эттирарди. Аввалари буни бажара олмасам керак деб ўйлади. Масалан бирор соат ишлаб танаффусда зикр билан машғул бўлмоқчи эди, воз кечди. Ақлини ишимга ҳам, зикримга ҳам ишлата оламан деди, азм этди. Бир замон келдики, қўлига қачон иш олса, кўнгли ҳеч зўриқмасдан Аллоҳ зикрини бошларди.
Мунаввархонимни икки жумла билан таъриф этсак, дини хусусида доимо ўзидан илғорларга қараб улардек бўлишга ғайрат қилади, дунёси ҳақида ўзидан ортдагиларга боқиб, ҳолидан рози бўлади ва Роббига шукр этади. Мана унинг ахлоқи. Нони ёғсизми, гўштсизми, пишлоқсизми, ҳолвасизми? Гап бунда эмас. Чунки ёғсиз қуруқ нон тополмаётганлар ҳам бор. Бир кун оч қолганми? Икки-уч кун ейдиган нарса тополмаётган ҳам йўқ эмас. Мунаввархоним бунга ўхшаш моддий ҳар нарсадан кечиши мумкин. Фақат одоб ва тарбия, дин ва ахлоқ хусусида асло бундай эмас. Масалан, у: «Ҳар ким ҳар кун ёлғон гапиради, мен бир марта сўзласам ҳеч нарса қилмайди», деёлмайди. «Ҳеч намоз ўқимаганлар, қиблага ҳеч йўналмаганлар, Аллоҳ ва Пайғамбар с.а.в.ни ҳеч хотирламайдиганлар бор», деб бир вақт намозини қазога қолдиришни хуш кўрмайди.
Кимлардир одобдан айрилган, кимлардир ахлоқсизликни ғурурла намойиш этган бу оламда иродасига ҳоким, тўғри йўлда ёлғиз қолса-да умидсизликка тушмаган, хонимлар хонимини кейинроқ янада яхшироқ таниб олиш имкони бордир.
***
Одамларнинг бари тўғри, бари виждон соҳиби бўлмаслиги мумкин. Хайрли иш қилмоқчимисзи? Олдингда девордек турувчи йўлтўсарлар, бошқанинг фалокатидан ҳузурланивчилар, таги паст, келиб чиқиши номаълум, нотайин бадбахтлар бор. Ҳар қайда, ҳар қачон, ҳар даврда бу тур инсон қиёфасидаги инсоният душманлари топилади.
Булар жамият вужудига тушган қуртлардир, яра очмагунча тинчимайдилар. Икки оила, икки дўст орасини бузиб завқланадилар. Етолмаган неъматини ўзганинг қўлида кўриб унга адоват туяди. Овини олдирган йитқичдек унга ташланмоқ пайида бўлади. Ёки тулкидек пайт пойлайди. Амина Мустафога унаштирилгач, бу оч қуртлар фақат бир ҳафта сабр эта билдилар. Бир куни пешиндан сўнг Мунаввархонимнинг эшигини секин тақиллатди. Нотаниш бир аёл келди. Эшик очилар-очилмас ўзини ичкарига олди.
— Меҳмон қабул қиалсизми?
— Марҳамат, — дея Мунаввархоним уни ичкарига таклиф этди. Сўрашди. Аёл нимадир демоқчи.
— Сизни яхшироқ таниёлмай турибман, хижолатдаман. Кимлардансиз?
Аёл айни пайти келганидан гап бошалди. Аминалар маҳалласидан экан. Аминани ўғлига унаштирилаётганини тасодифан эшитиб хайрли бўлсин демоққа келганини айтгандан сўнг:
— Аллоҳ хайрли қилсин, яхши бўпти, Эгачи, яхши бўпти-ю, аммо ўғлингиз олийжаноб бир инсонлигини эшитдим. Аина ҳам яхши қиз-у, лекин, тўғрисини айтсам кўнглим рози эмас. Ўғлингизга кимлар қизни бермайди? Кимни кимга қўшаётганингизни сўраб-суриштирсангиз бўлмайдими?
Мунаввархоним аёлга сўзида бошқа давом этиши учун имкон бермади. Ҳали эшикдан шошилиб, таклифни кутмай киришиданоқ бу хотиннинг бузғунчи эканини англагандек бўлганди. Энди гумони кундек аён бўлди.
24
— Бу масалани қўяйлик, жигарим, бошқа гаплардан гаплашайлик, — деди Мунаввархоним. — Аммо болангизни мушкул ҳолга қўймоқдасиз?
Мунаввархоним гапни бўлди:
— Мен ўғлимни бошқалардан зиёдароқ ўйлайман. Бозордан помидорни ҳам текшириб
оласиз, мен бир умр бирга яшайдиган келинимни суриштирмасдан оламанми? Шу қадар нодонманми, хоним? Бизни жоҳил ҳисоблайсизми? Ўғлини ўйлайдиган менман. Сизнинг қизингизни олиб бераётганим йўқ-ку. Келиним ҳақида бирор нарса сўрасам жавоб беринг. Ортиқча гапга ҳожат йўқ. Жим турган маъқул. Менга яхшиликни раво кўрсангиз, ортимдан дуо этинг. Келиним бошдан оёқ қусурли бўлса ҳам, танлаганим шу. У билан яшайдиган ҳам мен.
Вазият хотин кутгандек бўлиб чиқмади. Бундай бўлишини ҳеч ўйламаганди. Мунаввархоним чой, қаҳва келтирди: ҳар на бўлса меҳмон. Аёл қаҳвани ичар ичмас қўзғалди. Мунаввархонимнинг кўнгли хотиржам эди. Керакли сабоқ берилди. Фақат унинг кўнгли жойига тушиши керак. Инсонийлик, яхшилик қилганга яхшилик қилишгина эмас, ундан зиёда яхшилик қайтариш, ёмонлик қилганни эса аввал авф этиб, кейин унга яхшилик қилишдир. Шу сабаб Мунаввархоним бу аёлга яхшилик қилгиси келди ва буни инсоний бурч деб биларди. Балки хотин Аминанинг қўшнисидир ёки қариндошидир. Ораларида озми-кўпми келишмовчилик бордир. Бу гаплар Аминанинг қулоғига етиши ҳам мумкин. Бу хотинни ортиқча уялтиришнинг маъноси йўқдир.
— Хоним афанди, сизни танимайман. Балки келинимнинг қариндошидирсиз. Қандай бўлмасин, бошқа бундай иш қилмаслигингизни ўтинардим. Мен келинимни аввал сўраб суриштирдим, кейин олишга қарор қилдим. Яна қирқ киши келиб, уларни қораласа ҳам мени фикримдан қайтара олмайди, шундай, энди сизга келсак, хавотирланманг, шу гап шу ерда қолади. Бориб Аминага айтмайман. Сўзим рост. Мен бундай ишларни ёқтирмайман. Бунга ишончингиз комил бўлишини истардим.
Аёл қаршисидаги хоним мустақил фикрли бўлиб, тортилган тарафга судралмаслигини тушуниб етди. Тураркан узр сўради. Ич-ичидан бошқа бундай иш тутмасликка қарор бериб ажралди. Мунаввархоним унинг гапига алданмагани, яхшини ёмондан ажратолгани учун Аллоҳга шукроналар айтди. Сўнгра:
— Ё Раббим! Бу аёлни бундай ёмонликларга тушмоқдан Ўзинг қўриқла, уни авф эт! – дея дуо қилди.
***
Маҳаллада Мунаввархонимдан ёмонлик кўрган бирор ҳамсоя-қўшни, бир хеш-ақрабо, бирор қариндош-уруғ йўқ эди. Бир кун Аминаларнинг эшиги тақиллади. Келган бўхчачи аёл эди. Чойшаб, кўрпа-ёстиқ жилдларига ўхшаш нарсалар сотади. Тилини чапиллатиб:
— Қизим, жуда чанқадим, муздек сув бер, ичайин, — деб гап бошлади. Сувни охиригача сипқоргач, бўхчасидаги нарсаларни бирма-бир чиқариб кўрсата бошлади. Ёқтирмаганларини бир четга қўйди:
— Уйда яхшироғи бор, хоҳласангиз эртага олиб келаман, — деди. Хотин жуда эзма эди. Шаҳарда танимайдиган одами йўқдек фалончи шу мовий кўрпа жилдидан олган, пистончи бир дунё кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдларини сотиб олди ва ҳоказо.
— Одамлар ҳар хил қизим. Биров сариқни хуш кўради, биров қирмизини ёқтириб олади. Кимдир яхшига, яхшиликка, кимдир эса ёмонга, ёмонликка ишлатади пулини. Кучи етмайдиган камбағаллари бор, яна хасис, зиқнаси бор. Шунинг учун ҳар қайсининг истагига, имконига, кўнглига мос мол топиб келтираман, — деди.
У бир чойшаб ва кўрпа жилдини очмасдан секин эҳтиётлаб ён томонига олиб қўйди. — Хола, уни ҳам кўрялик, — деди Амина.
25
— Булар сотилди, қизим. Кеча бировга ваъда берувдим. Қолаверса сизга ёқмайди, жуда одми нарса. Хоҳласангиз кўринг, — деб уларни ҳам кўрсатди хотин. Ҳақиқатан, нарёғи кўринар даражада юпқа, ҳарир, бир пулга қиммат нарса экан. Хотиннинг яна жағи очилди:
— Айтдим-ку қизим, беш бармоқ баробар эмас. Бири қашшоқ, бири хасис кимдир олгиси келадию, олмайди. Ўғлини уйлаётган эмиш. Гапига қараганда қуда тараф бироз бойроқ эмиш:
— Отасининг ёлғиз қизи, ҳамма нарсани тўкис қилишлари тайин, мен харажат қилиб нима қиламан, мен учун қилмайдиларку, ўз қизига беради-да, дейди.
Чуқур нафас олгач:
— Ҳар ким ҳам сендек эмас, болам. Биров ҳаракат қилиб топади, мол-мулкини фарзанди учун сарфлайди, бировнинг туки ҳам қимирлаб қўймайди. Не қиласан элчилик!...
Сўнгра ўша нарсаларни тахлаб, жойига қўяркан ўзича қўшиб қўйди:
— Инсон буни фақирга бергани ҳам уялади. Кошки уйи яқинроқ бўлса, жаҳаннамнинг туби. Бормасдиму, аммо начора нон қайғуси...
Амина беовталанди. Ҳалиги матоҳни бир аёл уйланадиган ўғли учун олмоқда. Қиз оиланинг ёлғиз қизи. Бу шубҳа атрофида узоқ тўхтамади Амина. Аёл ишини битирганди. Амина шубҳадан тамоман қутулишни истади. Ўша аёл Мунаввархонимми ё бошқами?
— Хола, бу нарсаларни ўша аёлга элтасизми?
— Ҳа, қизим, нимайди, нечора, — қўли билан бўғзига ишора қилиб, — шунча оғизни тўйдирмоқ лозим. У ердан бошқа муштарийлар чиқар.
Шу пайт онаси ҳам гапга қўшилди:
— У аёл қайси маҳалладан? Кимлардан? Биласизми?
Бўхчага эътибор бермагандек бошини бироз кўтариб илгарига ишора қилди:
— Хув, ўша ёқда, Қоракўлдан нари. Нимайди отиям. Ҳозир, Мурувватмиди,
Мунаввармиди... шунақа бўлса керак.
Она бола бир-бирларига қараб қўйишди. Қарашларида кўп мазмун ниҳон эди. Амина маъюс
тортди. Хотин айтган аёл ўша Мунаввархоним эди. Ҳозирдан бу тушунчада бўлган қайнона ёнида мен нима қиламан деган хаёлда эди. Онаси хотинга қараб деди:
— Шошманг, буви, бундай ишлар айб-ку, буларни ўз қизингизга раво кўрасизми, демадингизми?
Хотин кўзларини ярим юмиб, сал иягини кўтариб, «қани бўш келма» дегандек:
— Эй, менинг ишим нима, қизим. Ақли, виждони бор бўлса, менинг маслаҳатимга эҳтиёжи борми? Демак, ҳамияти буни кўтаради. Мендай бир бўҳчачининг гапи деб ўз сўзидан қайтармиди? Ҳақиқатда шайтон чалғитган. Сизга бир нарса айтайми? Ўша уйга келин бўлиб борадиган қизга юрагим ачийди, оғир бўлди унга дейинми, нима дейишни ҳам билмайман. Ота- онаси сўраб суриштиришса бўларди-да. Ота-онасининг жони йўқми, зардаси йўқми, билмадим. Боламни бундай куйдиргандан кўра уйда сақлардим. Сўнг ўзича сўзлади:
— Қорнини тўйғизолмасанг, бўғзига ип солиб торт. Ҳеч бўлмаса бола бечора кимлиги номаълум бир кишининг қўлида умр бўйи қийналишдан озод бўлади.
Аёл сўзлари етарли бўлганини фаҳмлади, шекилли, бўғчасини олиб, “Аллоҳга топширдик, хайр”, деркан:
— Кимнинг қизини олаётганини билганимда эди, тап тортмай огоҳлантирган бўлардим. Бундай ишлар савоб. Ҳеч бўлмаса маъсум бир қизчани қутқарган бўлардим. Одамгарчилик бизни тарк этди. Онам акамни уйлантираётганида нималар қилмади. Ўша кунлар ўтди-кетди...
Шуларни айтиб-айтиб бўхчасини кўтариб чиқди-кетди. Ортидан эшик ёпган Амина ва онаси бу сўзлардан бир қарич чўккандек бўлди.
Умуман аёллар шундай. Юз дафъа ёлғон тузоғига тушиб, яна ёлғонни эшитса, ишонади, шу қадар кўп бошдан кечирдим-ку, дейиш уларга ёт. Бўхчачи аёл бу иш билан нимага эришиб, нимани йўқотади. Йўқотадиганнарсаси йўқ. Аслида одобдан, ҳаёдан иффатдан маҳрум
26