Мустафо учун сўраб бориладиган бўлди. Юсуф афанди дангалига кўчди:
— Менимча, хайрли ишни чўзишдан маъно йўқ. Аввал аёллар бир неча марта бориб, кейин
эркаклар қатнайдилар. Менга қолса, бу қатновлардан фойда йўқ. Ўзим бориб Маҳмуд оға билан гаплашайин. Атрофга овоза қилмай бир сўраб кўрай-чи. Кўнишса, гап йўқ, масала ҳал. Акси бўлса, ўзлари билади. Ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолади. Жилла қурса берибди-бермабди деган миш-мишлар бўлмайди.
Бу таклиф Мунаввархонимга маъқул келди. Тўйга боғлиқ эркаклар билан битадиган ҳар хусусдаги ишни Юсуф оғага топширди. «Аллоҳ хайрли қилсин», — дея дуолар билан маслаҳатга якун ясалди. Вақт алламаҳла бўлиб қолгани учун Али секин-аста мудрай бошлаган эди.
***
Мустафодан сўралди:
— Онанг сени уйлантирмоқчи, нима дейсан?
— Нима ҳам дердим?!
— Кўз остингга олиб юрганинг борми?
— Йўқ. Иймонли, покиза, ҳушхулқ бир қиз бўлса, бошқа истагим йўқ. Бу қисқа суҳбат онасига билдирилди...
***
Мустафо бу масалада онаси билан гаплашмади. Фақат тўй бўлгунча намозларида, ёлғиз қолган кезларида дуода бўлди: «Ё, Раббим, уйланадиган бўлсам, менга покиза бир хоним насиб эт. Ҳалол сут эмган, Сенга бандалик қиладиган, мени Сенинг йўлингдан қўймайдиган умр йўлдошга рўбаро қил. Менинг ҳам, онамнинг ҳам ҳаққига риоя қиладиган, бу дунё у дунё юзимни ёруғ қиладиган бир жуфти ҳалол насиб эт. Эй, Аллоҳим, яхши турмуш, гўзал ҳаёт, насиб айла. Агар турмуш яхши кечмаса, бир-биримизни тушунмасак, менинг уйланишдан фойда йўқ. Аллоҳим, мени ҳузури покингда уятга қўйма!»
***
Маҳмуд оға билан Юсуф афанди аср намозини Қуббали жомеъсида ўқиб чиқишди. Қуёш шомга аста секин йўл олган. Дарахт шохлари енгилгина қимирлайди.
— Афанди, бирор пиёла чой ичиб икки оғзи гурунглашсак, нима дейсиз?
— Яхши, аммо холироқ жойни танласак. Чой биздан...
— Бунинг аҳамияти йўқ. Чой бахона бироз гурунглашсак.
Уларга чойхонанинг ҳолироқ жойи ҳам маъқул келмади. Шунда Маҳмуд оға:
— Юсуф оға, яхшиси бизникига борсак. Хўп денг. Бироз дам олиб, бемалолроқ ўтирамиз. Дўсти иккиланганини кўриб Маҳмуд оға унинг қўлтиғидан олди.
— Қани, қани, менга бу жойлар ёқмайди. Ҳали замон ҳар ҳил одамлар келади, туриб кетишга мажбур бўламиз. Яхшиси, уйга юринг.
— Мен сиз билан шахсий масалада гаплашмоқчиман.
— Жуда яхши уйда бундай суҳбатлар тақиқланмаган. Бемалол гаплашамиз. Ҳеч ким ҳалал бермайди.
Юсуф оға кўнди. Уйга боришди. Маҳмуд оға ичкарилади. Бироздан кейин: «Келинг, марҳамат қилинг!» дея таклиф қилди. Ичкари кирилди. Оёқ кийимларини ечиб бир чеккага қўяр экан Юсуф оға деди:
11


— Болалигимиздан онам шундай ўргатган. Раҳматли, интизомга жуда қаттиқ эдилар. Оёқ кийимларни маҳсус жойга қўйилмаса, қулоғимизни енгилгина чўзар ва айтганини қилдирар эди. Ҳар нарсани ўз жойига қўйишга одатланганмиз. Тунда чанқаб уйғонган киши сувни қийналмай топарди. Кийим-кечаклар ҳар доим саранжом турарди.
Маҳмуд оға буни маъқуллади.
— Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ота-онамиз тарбия бермаса, худо билади ҳозир ким бўлардик. Болаликдан менга намоз ўқишни ўргатди. Ўйин энг қизиган пайти отам бехосдан сўраб қоларди: «Намоз ўқидингми, ўғлим? «Ёлғон гапирсанг жаҳаннамга тушасан. Бу тушунча миямга муҳрланган. Шу сабаб тўғрисини айтардим: «Йўқ, бироздан кейин ўқийман». Отамнинг бунга жавобини ҳам жуда яхши биламан. Аммо ўйинни ташлаб кетиш ҳам қийин. Илинж билан отамга қарайман. Отам эса: «Бўлмайди болам, намоз ўтиб кетади. Ўйин ўтмайди», дер эдилар. Шунда ўйинни қолдириб намозга шошардим. Шундай улғайдик. Худога шукр, шу ёшга кирдик, намозни ўтказиб юбормадик. Эсдан чиқармадик. Аллоҳ таоло оатмни беҳисоб раҳмат билан сийлаган бўлсин!
Шу пайт эшик оҳиста тақиллади. Остонада 17-18 ёшлардаги гўзал бир қиз пайдо бўлди. Бошига чиройли рўмол ўраб олган, муслималарнинг бежирим либосидаги истарали қиз отасига қараб: «Лаббай, отажон», деди. Отаси Юсуф афандига ишора қилиб:
— Қизим, амакинг меҳмон. Чой-нон келтиргин. — Хўп ота, амаки хуш келибсиз.
— Аллоҳ хушбахту, хушвақт қилсин, қизим. Қиз секингина изига қайтди...
Маҳмуд оға:
— Менинг ёлғизгина қизим бор, афанди. Ибодатли, итоатли, Аллоҳдан қўрқувчи бўлсин дуолар қилдим, Худога шукр, шундай бўлди.
— Машааллоҳ, қизингиз одобли тарбияли экан. Аллоҳ қўлласин.
Суҳбат асносида мақсад ўз-ўзидан ўртага чиқиб келмоқда эди. Юсуф афанди гапни нимадан бошлашни билмай тараддудланар экан, оға бир нарса ногоҳ эсига тушгандек:
— Афанди, ҳали шахсий бир масала хусусида гапирдингиз, — деди.
Энди иккиланишга ҳожат қолмаганини сезган меҳмон ҳозирланиб томоқ қирди. Негадир юрак уриши тезлашгандек бўлди. Ташқарида сукунат, қадам қадам товушлари ҳам тинди. Ҳали бир дақиқа аввал ёнида бўлган Аминанинг отасига Юсуф оға деди:
— Оға, сизга бир куни чойхонада икки йигитни кўрсатган эдим. Эсингиздами? — Ҳа. Ўтган куни гаплашган йигитлар...
— Ҳа. Улардан бири Мустафо, аммамнинг набираси, қизининг ўғли.
Оға бирдан ҳаяжонланиб:
— Шундайми?
Юсуф афанди:
— Шундай оға. Унинг бувиси билан менинг отам туғишган ака-сингил.
— Кўп яхши, жуда соз, ундай бўлса, нега ўша куни танимаганга олдингиз?
— Бир куни онаси бизникига келиб, Мустафони четдан кузатган бир-икки одамлар фикрини
билиб бер, деб мендан илтимос қилди. Мен сизлардан сўрадим оға. Табиийки, хатойимиз учун жазога тайёрмиз, оға... Биз шу йигитни уйлантириш ҳаракатидамиз.
Бу орада ташқаридан қадам товуши эшитилиб яқинлаб кела бошлади. Юсуф афанди жим бўлди. Бир-икки сониядан кейин Амина ичкарига кирди. Олиб келган айронни иззат-икром билан аввал меҳмонга, кейин эса отасига тутди. Отаси:
— Қўлинг дард кўрмасин, қизим. Айронни шу ерга қўйгин. Сен боравер, — деди.
Амина айронни қўйиб чиқиб кетгач, Юсуф афанди давом этди:
— Нима эди, ҳа, ўша Мусатфони уйлантирмоқчимиз. Аллоҳнинг амри, Расулуллоҳ с.а.в.
12


суннатларига биноан қизингиз Аминани ўғлимиз, жиянимиз Мустафога сўраб келдим, оға. Мана, сиз билан бўладиган шахсий гапимиз шу.
Юсуф афанди бир икки лаҳза тин олиб, Маҳмуд оғанинг оғзига тикилди ва жавоб кутиб ўтирмасдан сўзида давом этди:
— Одатимизга кўра аввал аёллар бир икки марта қатнайди, сўнг ишга эркаклар аралашади. Мен эса бошқача йўл тутмоқчи бўлдим. Табиийки, масала фақат сизнинг маъқуллашингиз билан ҳал бўлмайди. Албатта, онасидан сўрайсиз, қизнинг фикрини биласиз ва шунга кўра жавоб берасиз. Агар ризолик берсангизлар яхши бўларди. Шунда совчилигимизни ошкор этардик. Бирор сабабга кўра бермайдиган бўлсангиз, бу сирлигича қоларди.
Маҳмуд оғани ҳаяжон босгандек бўлди. Қулоқларим алдамаяптими, дегандек кўзларини бир нуқтадан олмасдан сўради:
— Аминани Мусатфога дедингизми, афанди?
— Ҳа, оға.
— Мустафо яхши йигит. Маданиятли. Ўтган кун ҳам у ҳақдаги фикримни айтиб эдим.
Вазмин, олийжаноб йигит.
Сўнг Юсуф афандига қаради:
— Афанди, иншааллоҳ бу ишни чўзмасмиз. Мен раъйимни ҳозирданоқ билдиришим
мумкин. Агар онаси ва қизим рози бўлсалар, мен ҳам бу таклифни маъқуллайман. Аллоҳ хайрли этсин. Баробар дуода бўлайлик. Мендан сўрасангиз, қизим Мустафодек йигитга аслида лойиқ ҳам эмас. Энди бизга бироз мухлат берсангиз. Уйдагиларга вазиятни тушунтирай. Чунки турмуш қиладиган Амина.
— Тўғри оға, аслида қиз ва хотиндан сўрамай маслаҳатлашмай, ўзбошимчалик билан қизини дуч келганга бериб юборишга мен ҳам қаршиман. Бу динимизга зид. Баъзилар пулига, мол- давлатига қараб қизини узатади ва икки кун ўтар — ўтмас иш маҳкама эшигига тақалади. Қиз бормайман деб қаршилик қилишига қарамай ота қайсарлик қилиб туриб олади. Натижада қиз бир олийжаноб йигит билан қочиб кетади. Икки кундан кейин эса мажбуран никоҳ ўқилади.
Улар бу мавзуда узоқ суҳбатлашиб ўтирдилар. Юсуф афанди оқшом яқинлашгани учун оғанинг қистовига қарамасдан ўрнидан турди:
— Ўтирсам бўлар эди, аммо кеч қайтишимни уйга айтмаган эдим... ***
Амина отаси билан келган бирга келган меҳмоннинг мақсадини билмайди. Ташқарида қўйларини соғмоқда. Айни пайтда ичкарида ота-онаси унинг турмушга узатилиши ҳузусида маслаҳатлашаётганидан ҳам хабари йўқ. Орадан бироз вақт ўтгач, шом намозига чорлаган муаззининг тиниқ овози янгради. Отаси қўлига ҳассасини олиб хонасидан чиқди. Оёқ кийимларини кийди, одатдагидек нималарнидир пичирлаб боғ эшигига қараб юрди. Амина қўлида сут челакни кўтарганича ҳар диомгидек:
— Аллоҳ қабул қилсин, — дейишни унутмади. Отаси: «Раҳмат, соғ бўл, қизим!», дегандек бош қимирлатиб қўйди. Ҳеч нарсадан хабарсиз қизига меҳр ва изтироб билан қаради. Сўнг жамоатдан кечикмаслик учун қадамини тезлатди. Намозда ва намоздан сўнг, агар бу турмушга чиқишнинг оқибати хайрли бўлса осонлик ва саодатлар ато этишини, йўқса, ўртага бир тўсиқ чиқаришини ҳар ишга Қодир Аллоҳдан сўради.
***
Шу куни таомни бироз вақтлироқ танаввул қилиб, эртароқ уйидан чиққан Маҳмуд оға кўнглига ором берадиган масжид бурчагида жимгина ўтиргандек кўринса-да, аслида Аллоҳнинг
13


уйида эканини, Унинг уйида зикр билан машғул бўлиш кераклигини яхши билади. Яна биладики, меҳмонни эъзозлашга буюрган бир дин соҳиби Аллоҳ, жомеъларда меҳмондорчилик одобига риоя этган мўмин қулларни мутлақо мамнун этажак.
Тил жим. Фақат дил йўли Аллоҳга очилган, ўз истагини ўзидан яхши билувчи Парвардигори ҳузурига чиққан, арзи ҳол айлаган. Йиллар шамолида тўзимас ихлос билан қилинган ибодатдан, оппоқ нурга ғарқ бўлган соқол ҳам қалбдан қўзғалиб кўздан оққан ёшлар билан нам бўлмоқда.
Бу орада масжид минорасидан бир садо эшитилди. Қарши биноларда акс-садолар бериб янгради. Кўнгилдан чиқиб, кўнгилларни тўлдирувчи нидо. Аллоҳнинг буюклигини эълон этувчи фиғон. Юксаклик, улуғлик, камол Аллоҳга оидлигини англатувчи нола: «Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!». Мўминларни Аллоҳнинг уйига чорлов. Мўминларни Аллоҳнинг уйига меҳмонга, маънавий зиёфатларга чорловчи энг гўзал, энг дилбар товуш! Янгроқ наво. Бу сас оёқни толғин, таззару ҳолидан умидли ҳолатга келтиради. Буюк Аллоҳ уйида қилинган сўровни қайтармаслиги ва ҳузурида самимият ила кўтарилган қўлларни бўш қўймаслиги кўнглида бир қаноат ҳосил этади. Намоз ибодати шу қаноат ва ҳузур ичида адо қилинади...
***
Уйда она билан қиз ёлғиз. Онаси Аминани ёнига чорлади. «Қизим, сенга гапим бор». Она сўз бошлади:
— Амина, бугун бизникига келган киши бор-ку...
— Ҳа, она.
— Шу киши совчи бўлиб, Мустафо деган жиянига сени сўраб келибди, қизим...
Амина бундай таклифни кутмагани учун довдираб қолди. Юзи ҳаёдан қирмизи тус олди.
Тили тутилиб, ерга қарди. Бир муддат шу зайлда жим ўтирди. Унинг жавоб бермаганини кўрган онаси сочларини тузата туриб, илова этди:
— Нима бўлди сенга Амина? Хафа бўлдингми, қизим? Бу барчанинг бошида бор гап. Бу Аллоҳнинг бир қонуни-ки, уни ўзгартириб бўлмайди. Ҳеч ким бунга қарши боролмайди. Отангнинг айтишича, покиза, ахлоқли, одобли, олийжаноб йигит эмиш. Онасининг онаси Мунаввар, отаси аввалроқ вафот этган экан. Яна 11 ёшли ўғли ҳам бор эмиш. Ўйлаб кўр. Уч кун ичида менга жавобингни айтгин, қизим.
***
Маҳмуд оғанинг ойдек қизи Амина ўзича келин бўлишига ҳали уч-тўрт йил борлигини чамалаб қўйгандию, лекин онасининг ногоҳ таклифи уни шошириб қўйди, ҳаяжонлантирди, ўйлантириб қўйди. Ёши ўн еттида эди. Йигирма ёшга қадар ҳали фурсатим бор деган қаноат билан ўзини овутиб юрарди. Яна тўғрисини истасангиз, Амина ҳатто турмушга чиқмасликка ҳам рози эди. Нечун дейсизми?
Атрофда бундай хаёл-хулосага олиб келувчи мисоллар кўп эди. У ҳеч бир қайнона ва келин ўзаро турмушларидан мамнун эканликларини эшитган эмас. Хонадон сири кўчага чиқмасин дегувчиларнинг тил учида: «Яхшимиз, бинойидек яшаб юрибмиз», десалар ҳам, уларнинг гап оҳангларидан «Чиқиша олмаяпмиз, аммо начора», деган маънони уқиш қийин эмас эди. Икки хотин учрашиб қолишса, қайнонаси ёки келинидан шикоят қилади. Ёки маҳалла кўйдаги шундай бахтсизлардан гап очади. Оддий бир мисол: тўрт эшик наридаги қўшнинг келини Казбон. Унинг айтишича эри бозордан келганда кутиб олишга уялган. Қайнонаси дарҳол:
— Ўғлимни кутиб олмайсизми? Нимага турибсиз? Сизни ким учун олиб келдим? — дея аразлаган эмиш. Икки кун ўтганидан кейин уйида бир меҳмон борлигида, боғ эшигидан кираётган эрини кутиб олиш учун бораётса, қайнонаси:
14


— Қизим айб бўлади. Эл юрт бор-а, дея меҳмон олдида изза қилган эмиш.
Бундай ақлдан, мантиқ ва инсонийликдан йироқ ҳодисаларни тинглаш Аминанинг кўнглини хира қилар, турмушга чиқиш истагини секин аста йўққа чиқариб борарди. Яна Казбон айтишича, бироз эътиборсизлиги туфайли пишираётган таоми тагига олиб куяди. Қайнона ови ўнгидан келган қоплондек унга ташланди. Ахир келин кўр бўлмаса, ўғли отдек ишлаб топган нарсаларни исроф этадими? Бели оғриб пул топмаганда... Устига устак ўтин ҳам кўп, истаганингча куйдир, ёқ...
Қайнонам бирпас тўнғиллагач, менга қараб шундай деди:
— Аллоҳдан қўрқинг, қизим, бошқа нарса демайман. У менинг ўғлим бўлса, сизнинг эрингиз.
— Она билмай қолибман. Атай куйдирмадим-ку...
— Албатта, билмай куйдирасиз. Қандай топилаётганини, қандай тер тўкилаётганини билмаганингиз учун, куйдирсангиз ҳам зарарини сезмайсиз. Агар ота уйида шу ишни қилсангиз нима бўлади? Эҳтимол ҳеч нарса... тарбияга қарайди-да. Бўй ўсгани билан иш битмайди. Теракда ҳам бўй бор, натижа - мева йўқ...
Қайнонам арзимаган баҳонани топиб авжига чиқарди. Овқатни билмасдан куйдириб қўйганим учун шунчалик қилиши шартми? Шунга хафа қилиш шартми? Шуми инсонийлик? Қайси ахлоқ китобида битилган бу? Ўзимни айбли санаб:
— Она, бошқа такрорланмайди. Эътиборли бўламан, десам, жавоби ҳаммасидан ошиб тушди. Икки соатча жаврадию, тағин нима дейди денг:
— Яхшиям бугун бировга озор берилмайдиган муборак кун. Йўқса кўнглингизни хуфтон қилардим. Шукр этинг. Яна бир бор шундай иш тутадиган бўлсангиз, ўзингиздан кўринг. Қозоннинг қопқоғини шундай эрингизни олдида очаман!...
Шунчалик аччиқ сўзлар айтиб кўнглимни оғритгач: «Хафа қилардиму, шукр этинг», дегани- чи. Ўйладики, мен хафа бўлмадим. Унинг мени хафа қилмади, шунчаки насиҳат қилди. Кўргулик дея ўйладим, кўргулик. Ҳақоратни фазилат дея санайдиган аёл билан яшайманми? Кўргулик эмасми? Бундай аччиқ гапларни умримда эшитмаганман. Ота-онам менга бундай сўзларни асло айтган эмас. Бу гаплар ўй хаёлимга ҳам келмаган. Кўнгил қолиш ва хафагарчилик нелигини билиб олдим...
Инсон зоти бирор айб учун бундан ортиқ маломатга қолиши мумкинми? Ахир уйимизда бундай қўпол, қаттиқ гапирилмас, отам бунга йўл қўймас эдилар.
Меҳрибон оанжоним менга бу тарзда муомала қилган эмас, бошимга шундай кунлар келишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Қизиқ, бизнинг уйда ҳам келин бўлса унга қандай муомала қилган бўлардик-а? Инсон зулмни бошидан кечиргани, танигани учун ҳам шундай золим бўлармикан ё? Аслида ҳар бир қайнона ҳам келин бўлиб кўрган-ку ахир. Хўш, нега энди мушкетти? Ўзи тортган зулм аламини бировдан олмоқ керак? Йигирма беш йил кейинги ҳаётимни хаёлан тасаввур қиламан. Сочларим оқарган, ўғлим уйланган. Келин хизматда. Қаҳва тайёрлаб олдимга қўяди. Менинг қўлларим титрайди, қаҳвани тўкиб юбораман. Устига-устак келинга жаҳл қиламан. Бақираман: «Бироз нари қўйсанг бўлмасмиди? «Кўнглини оғритаман. Айбсиз келин, менинг аччиқ заҳар гапларимга чидолмайди, йиғлайди. Унга раҳм қилиш ўрнига, жаҳл қиламан:
— Йиғла, йиғла, бир пайтлар мени ҳам йиғлатганлар. Мен бошимдан ўтказдим бу кўргуликни. Сен ҳам тотиб кўр. Буниси ҳали ҳолва, бошимдан ўтган азобларни сенга ҳам торттирмасам, Казбон отимни бошқа қўяман. Қаҳва тўкишни кўрсатаман ҳали сенга...
«Имиллама, Казбон овқат кечга қолмасин».
Қайнонам овозидан чўчиб ўзимга келдим. Енг шимариб дарҳол овқатни пишира бошладим. Ҳалиги хаёлим кўз ўнгимдан кетмади. Ё, Аллоҳ мен ҳам наҳот шундай инсофсиз бўлсам. Агар шундай қайнона бўладиган бўлсам, ўша кунга етказмай мени жонимни ол, Раббим, — дея дуо
15


қилдим.
Бу сафар бир нохушлик бўлмасин дея эътибор бериб пиширдим овқатни. Кечқурун
дастурхонга тортилганида негадир яна куйган ҳид келгандек бўлди. Эрим бир икки қошиқ овқат егандан кейин менга:
— Казбон, овқатда куйик ҳиди борми, қарагин-а? — деди. Инкор эта олмадим. Чунки ҳидни мен ҳам сезган эдим.
— Ҳа бироз куйган шекилли, — дедим ноилож. Гапга қайнонам аралашди:
— Шунақаси ҳам бўлиб туради, келин ҳали ўрганмаган. Ўрганиб кетади. Кейингиз сафар эътибор беради. Э, болам, биз ҳам шунақа эдик. Янги келин бўлиб тушганимда неча марталаб куйдирганман...
Онасининг гапларидан эримнинг кайфияти чоғ бўлган эди. Кулимсираб сўради:
— Она, сиз ҳам овқатни куйдиргнамисиз?
— Албатта, ўғлим, — деди қайнонам ва менга қараб:
— Ҳали янги келинсан. Баланд пастни яхши билмайсан. Хоҳлайсанми, йўқми бундай акс
ҳоллар содир бўлади. Бир куни ўчоққа овқат қўйиб қўшни хонага ўтдим. Бир пайт бурнимга куйган нарсани ҳиди урилгандек бўлди. Бу нима экан-а? Қўшнилардан бирортаси ўчоққа овқат қўйгану унутган. Қозондаги овқат эса часир-чусур куймоқда деган хаёлга бордим. Ташқарига чиқдим, ҳид озайди. Бирдан овқат қўйганим эсимга тушди. Ва бошимдан бир пақир қайноқ сув қуйгандек бўлди. Югурдим. Не кўз билан кўрайки, овқат куйиб жизғанак бўлибди. Эшик ёпиқ бўлгани учун ҳид ташқарига чиқмаган. Шундаги овқатга сув қуймаганим эсимга тушди. Бироқ ғишт қопилдан кўчган эди. Дарҳол онамга: «Шу-шу нарсаларни олиб келинг, дея хабар юбордим. Ҳеч ҳам унутмайман, онам айтиб юборган нарсаларимни ўзлари югуриб олиб келдилар. «Тинчликми, қизим». Овқатни куйдириб қўйганимни айтдим. Онам енг шимариб овқат таёрлашга киришди. Мен қозон тагидаги куйганларни қириб тозаладим. Уларни боққа кўмаётган маҳалим қайнонам келдилар. Ҳеч нарсани сезмади.
Қайнонам буларни гапириб бўлгач, керишиб:
— Эҳ-ҳе, қайда қолди у эски қайноналик даври. Шундай ҳолат юз берса, эри бор демай қозонни нақ бошига кийгизиб қўяди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради, болам. Қани ейлик, бўлар иш бўлибди.
Бу ерда бир англашилмовчилик борга ўхшайди. Чунки овқат пишиши билан мазасини татиб қўйган эдим. Яхши эди. Балки қайнонам кундузи айтган гапларига пушаймон бўлганмикин? Менга гап тегмаслиги учун бундай инсонийлик намунасини кўрсатаётганмикин? Тун бўйи бундай саволлар менга тинчлик бермади. Бироқ саҳарда идиш товоқларга қарар эканман, турган жойимда қотиб қолдим. Мен куйган қозонни яхшилаб ювмаган эканман. Қозон ичида қолиб кетган куйик қолдиқлари бир қошиқ билан яхшилаб қириб олинган эди. Ўзимча ўйладим: овқатдан ўз-ўзидан куйик ҳиди келса, куйган қозонни биров тозалаб қўйса... Бунинг моҳиятига ақл етмаслик учун аҳмоқ бўлиш керак холос. Тишимни тишимга қўйиб, сабр қилдим. Овозимни чиқармадим.
Орадан бир неча кун ўтди. Кундузлари менга душмандек ташланадиган қайнонам, ўғлининг ёнида онамдек меҳрибон эди. Унинг бу мунофқилиги менга шундай алам қилардики, бир неча бор бу ишини юзига айтмоқчи бўлдим. Уни шарманда қилиб ичимни бўшатиб енгил тортай дедиму, ўзимни тийдим. Кунларим шу зайлда хафагарчилик билан ўтди. Эрим сўраганда «тобим йўқ» дедим. Ишонди, суриштириб ўтирмади. Бир куни кайфиятим яхши эди, тўпланиб қолган кирларни юваётган эдим. Чарчаб дам олган кезларим дарахтдаги қушларни томоша қилардим. Бу орада икки чумчуқ уришиб қолди. осмонда бир-бирига урилиб, кейин новдадан узилиб ерга тушган икки олмадек, ерга тап этиб тушарди. Ерда ҳам гўёки, бир-бирини ер эди. Атрофида бошқа қушлар чуғурлашиб уларга қўшилар, эҳтимол уларни ажратмоқ бўлиб аралашар эдилар. бу орада тўдадан ажраган икки қуш яна осмонга кўтарилин ёнма ён учиб
16


урушар эдилар. Шу қушларнинг ҳам бир-бирига шу қадар шафқатсиз эканликлари мени ҳайрон қолдирди. Улар нимани талашади? Ахир бу дунё уларники эмас-ку? Ювган кирларни қуриши учун дорга осиб қуриганларини йиғар эдим. Қайнонамнинг кийимларини диққат билан ювиб дарахт остига осган эдим. Бир маҳал қарасам, қушлар ифлос қилибди. Дарҳол қайта ювишга киришдим. Агар бу ҳолдан воқиф бўлса қайнонам яна алланималар деб юлиб олиши аниқ эди. Қайрилиб икки қадам юриб юрмай унинг ёқимсиз овозидан чўчиб тушдим. Деразадан бақирарди:
— Казбон, кўйлагимни нега олдингиз.
Ёлғон гапиргим келмади. Ҳожат ҳам йўқ эди. Табиий ҳол деб ўйладим.
— Қуш ифлос қилиб қўйибди. Бошқадан ювмоқчиман.
— Дарахт остига оссангиз қуш ифлос қилади-да, чанг тушади. Бошқа бўлади. Нега
ўзингизникини у ерга эмас, очиқ жойга илдингиз. Табиий, хоним афандининг либослари тоза, бизники эса не бўлса бўлсин.
Қайнонам яна шунга ўхшаш сўзлар билан ўйиб олди. Сўнгра:
— Онангиз ўрнида онангизман. Лекин сиз онангиздек кўрмайсиз, уни ҳурмат қилгандек қилмайсиз. Бунинг учун ҳали Аллоҳ ҳузурида жавоб берасиз, Аллоҳдан қўрқинг. Қилган ишингиз онага зулм эмасми? — деса бўладими. Тепа сочим тикка бўлди. Келинликнинг ҳам бир чегараси, ҳадди бордир дедим. Ўзимни тутиб туролмадим. Кўнглимни бўшатдим:
— Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз? Бундай сўзларни душманга ҳам айтмайдилар-ку. Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз? Хато қилсам онам мени кечирганлар. Сиздек ўйиб олган эмаслар. Ёки сиз қизингизга менга гапиргандек гапирасизми? Нечун кун бўйи турли жафолар қилиб, оқшом ўғлингиз келганида ўзингизни сипо тутасиз? Шуми она ўрнида она бўлганингиз? Уялмайсизми? Аллоҳдан қўрқмайсизми? Келганимдан бери еган-ичганимни заҳар қилиб, жонимдан тўйдирдингиз. Онадан туғилганимга пушаймон бўлдим. Бу ёлғонлар, бу зулмлар учун сиз Аллоҳ олдида жавоб бермайсизми?
Миямга қон қуйилди. Ўзимни йўқотган эдим. Бақириб-чақириш ва ёмон сўзлар айтишни кўтаролмас эдим. Қайнонам нималар деди, мен нималар дедим билмайман. Қайнонам сўзини тугатар-тугатмас мен бошлардим. Тилимга келганини айтардим. Бироздан кейин иккимиз ҳам шундай ҳолга келдикки, на у, на мен айтаётган сўзимизни билмасдик. Бир маҳал бехосдан бир жуфт бошни кўрдим. Қўшнилар томошага чиқишган экан. Ақлим ўзимга қайтгандек бўлди. Шу ерда гапни кесдим:
— Иншааллоҳ, яйраб киёлмассиз, — дея бошқадан юва бошладим...
Ишим битгач хонамга кириб ётдим. Кўпдан бери бундай роҳат қилиб ухламагандим. Эрталаб жоним кириб уйғондим. Энди жим туришдан фойдан йўқ эди. Ғавғо бўлармикан? Албатта, ғавғосиз кунни ўзи йўқ. Қайнонамни ҳурмат қилишим керакми? Асло! Ҳеч қачон! Чунки у ҳурматга лойиқ эмас. Арзимас нарсаларга ғавғо кўтарувчи бу аёлни ҳурмат қилишга не ҳожат? Кечқурун эрим кеиб уйда нималардир бўлиб ўтганини сезди. Сўради, ҳеч нарса бўлгани йўқ, бироз беҳузурлик, дедим. Ишонмади, яна сўради. Кейин айтдим:
— Энди чидолмайман. Кулар юзим сўлди. Ҳар куни минг турли сўз эшитдим. Еб-ичганим заҳар бўлди. Мен ҳам инсонман. Мени бу ерга фақат қаҳру ғазаб кўрсин деб олиб келдингизми?
Бу сўзларни эшитиб эримни қовоғи осилди.
— Нега бундай гапиряпсан, Казбон? Ахир онам сендан шикоят этган эмас. Ҳар доим яхшилигинган сўзлайдилар. Нега ўшанда ҳеч нарса демадинг? Сенга ҳар куни ёмонлик қилган киши келиб менга мақтайдими? Бошқа бундай ҳолни кўрмайин. Бор, энди қўлларини бориб ўп. Яна шундай қиладиган бўлсанг, у ёғини яхши биласан, бошқа гапим йўқ! — деди ва бу масала шу тариқа ёпилди.
Эрим ҳақли дея ўйладим. Бугунгач ўзини мени яхши кўргандек кўрсатган қайнонам ҳаммасини шундай кунга тайёрлаб юрган экан. Овқат куйган кунда туғилган саволга жавоб
17