ЎҚИБ, УҚИБ, ИБРАТ ОЛАЙЛИК
ЎҚИБ, УҚИБ, ИБРАТ ОЛАЙЛИК
Бисмиллахир Роҳманир Роҳийм.
Сарвари олам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилган эканларким: «Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севар».
Гўзаллик деганда биз нимани тушунамиз? Юз чиройиними ё либос чиройиними? Гўзал оила деганда нимани тушунамиз? Бу саволларга жавоб топиш учун кўп донишмандлар фикр юритганлар, дурдона асарлар ёзиб қолдирганлар. Мусулмон одамга, унинг оиласига хос гўзалликка эришиш йўлларини Қуръони каримдан, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларидан ўрганамиз. Гўзалликни бошқа ёқлардан излаш беҳудадир.
Муҳтарам хўжамиз Аҳмад Лутфи Қозончининг қўлингиздаги «Қайнона» асарларини ўқигач, ана шу гўзалликка эриша олган бир мўътабар оила билан танишдим. Бағоят ҳузурландим. Мен яқин йилларда бу каби ҳам мароқли, ҳам фойдали асарни ўқимаган эдим. Асар Мунаввархоним
тимсолидаги ибратли қайнона ҳақида бўлса-да, унда исломга хос хулқларнинг юксак намуналарини кўрамиз.
Етим ҳаққини адо этиш, садақа-эҳсонни пинхона қилишнинг фазилати, масжидда ибодат қилиш одоби, дастурхонда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, қизларнинг беҳаё кийими, қайнона-ўғил-келин мажбуриятлари... Хуллас гўзал мусулмон оиласи учун хос бўлган фазилатларни кўрдим ва бу китоб шунчаки «роман» эмас, балки гўзал ахлоқ шарафланган роман, ҳар бир оилада қўлма-қўл ўқилиши шарт бўлган китоб, деган қарорга келдим.
Асарда қаламга олинган қайнона-келин муаммолари бизнинг оилаларда ҳам бор. Келишмовчиликлар орқали бузилаётган оилаларнинг сони тобора қўпаймоқдаким, бу бизлар учун ғоят ташвишли ҳол бўлмоғи керак. Бу келишмовчиликларнинг, бу бузилишнинг сабаби тарбиясизликдир. Биз бўлажак оила бошлиғи — ўғилни, бўлажак келин бўлмиш қизларимизни тўғри тарбиялай олмаймиз. Тўй учун ҳашамларни тўплайверамизу, аммо гўзал хулқларни эгаллашига эътиборсиз қоламиз. Оқибат эса...
Роман гарчи турк оилалари ҳақида бўлса-да, унда биз ўзимизни кўрамиз. Азизлар, китобни шунчаки ўқиб қўйманг, вояга етаётган фарзандларингиз билан бирга қайта-қайта ўқинг, Мунаввархонимнинг, ўғли Мустафонинг, келини Аминанинг хулқларини англатинг, уларда шундай хулқни тарбия қилинг.
Шунда эрта-индин куёвга узатадиган қизингиз тақдиридан кўнглингиз хотиржам бўлади: Бу китобни муҳтарама қайноналар ҳам, суюкли келинларимиз ҳам ўқисинлар. Бирга ўқисалар янада яхши. Айри-айри ўқисалар ҳам биргаликда амал қилишга киришсалар аълороқ бўлади.
Энди муаллиф ҳақида икки оғиз сўз: Аҳмад Лутфи Қозончи афандимиз ўзбек китобхоии учун нотаниш эмас. Муҳтарам зотнинг улуғ асарларидан «Саодат асри қиссалари»ни ўқигансиз, кейин «Ўгай она» романи билан танишдингиз. Камина бу кишининг суҳбатидан баҳраманд бўлиш бахтига етишганлардан. Туркия сафари арафасида «Саодат асри қиссалари» билан танишиб, муаллиф билан кўришмоқ орзусида бўлиб эдик. Туркиялик биродарлар бизнинг бу орзуимиздан хабар топишгач, мамлакатнинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрига бордик. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан бирга университет илоҳиёт факультети декани ҳузурида анча ўтирдик. Декан «хўжам ҳозир келадилар», деганларига биз «у киши уйда экан-у, келиб қоларканлар» деб ўйлабмиз. Орадан бир ярим, икки соатлар ўтгач, декан яна телефон қилиб, «банд эканлар, чиқа қолайлик», дедилар. Кейин билсак, муҳтарам афандимиз икки қават юқоридаги ўз хоналарида иш билан банд эканлар. Биз суҳбат охирида у кишини Ўзбекистонга таклиф қилдик. «У ерга бориб нима қиламан, мен бажаришим лозим бўлган бирор иш борми? « деб сўрадилар. Биз «китобхонлар билан учрашасиз», дейишдан бошқа гап топиб бера олмадик. Аҳмад Лутфи Ҳазратлари гапимизни эшитиб, мийиғларида кулиб қўйдилар. Декан изоҳ бердилар: «хўжам бекордан бекорга сафарларда юришни ёқтирмайдилар. Вақтни ғоятда қадрлайдилар. Бир йили хориждаги бир йиғинга юбориб эдик, икки кунда қайтиб келдилар...»
Сиз ўқийдиган бу китобнинг муаллифи ана шундай ўз касбига фидойи инсон.
Аҳмад Лутфи Ҳазратлари гарчи таклифимизни қабул қилмаган бўлсаларда, юртимизга ўз асарлари билан кириб келдилар ва кўплаб китоб муҳибларининг қалбидан жой олдилар. Таъбир жоиз бўлса, муҳтарам афандимиз «Қайнона» бахонасида яна гашриф буюрдилар. Биз қўлимиз кўксимизда: «Хуш келдингиз, муҳтарам зот», деб қаршилаймиз.
Тоҳир МАЛИК
2
Мунаввархоним аср намозини ўқиб бўлди. Шу пайт ўғлининг: «Яхши қолинг, онажон. Аллоҳ ёр бўлсин», деган гапидан одати бўйича бозорга кетаётганини англади. Она бошини қимирлатиб: «Оқ йўл ўғлим, « дея жавоб берди ва тасбеҳ ўгиришда давом этди. Мунтазам бир ҳолатда тасбеҳ доналари унинг ботинида кечаётган маълум бир зикр жараёнидан далолат берарди. Юзига дилидаги ҳузур-ҳаловат ва маънавий завқ акс этган сокин ва нурли кўзлари эса мулойим бир тарзда тиззаларига қараган. Гоҳида бу сокин кўзлар бир нуқтага тикилиб қолар ва эҳтимол, ҳеч нарса кўрмас эди.
Ҳар бир она фарзандини яхши кўриши табиий. Бироқ Мунаввархонимнинг ўғлига бўлган меҳр-муҳаббати бошқача, ўғлидаги гўзал одоб-ахлоқ йиллар давомида чеккан меҳнати ҳосиласи эди. Ўғли келишган, қовурли йигит эди. Бундан ташқари ўғлининг олийжаноблиги она кўнглига ҳузур баҳш этар эди. Мустафонинг ахлоқидан онасининг кўнгли тўқ. Бемаъни тенгқурларидан узоқлигини билади. Бу ишончни тоғасининг ўғли ҳам тасдиқлади. «Мунаввар, мен Мустафони жуда ҳам яхши кўраман. У бизнинг ҳузуримизда қандай бўлса, бошқалар ёнида ҳам худди шундай. Одоби, тарбияси ҳақида ортиқча ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Бироқ, менинг сўзларим сени хотиржам қилмас, эҳтимол. Балким унинг хатоларини сезмаётгандирман. Майли, бошқалардан фикр сўрайлик-чи, нима дейишаркин? «.
***
Чўрумнинг тинч ва осуда чойхоналаридан бири. Чойхўрларнинг кўпчилиги қариялар. Юсуф афанди шу чойхонанинг доимий мижозларидан бири. Аммо баъзан асрдан сўнг икки ёш йигит ҳам кексалар суҳбатига сомеъ бўлишади. Улардан бири Мустафо. Ёш бўлишига қарамай катталарга эл бўлди. Ёшликнинг жўшқин туйғуларини ақлига бўйсундирди. Саратонинг киши нафасини қайтарувчи ҳарорати секин аста пасайди. Аср намозини жомеъда ўқиган намозхонлар бир пиёла чой учун чойхона томон юришди. Юсуф афанди ҳам икки дўсти билан чойхонага кирди. Жойлашиб улгурмасларидан хизматга етиб келган чойхоначи йигит стол устини чаққонлик билан артгач қаддини ростлади. «Нима истайсиз? « деган саволга ўрин қолдирмай:
— Чой болам, дейишгач, «Ҳўп бўлади» деб узоқлашди.
Жомеъдан чиққач, Усмон оға бир етим масаласида сўз очди. Раҳматли бўлган маҳаладошининг болаларидан бирини асраб олишига қарор қилиган эди. Боқиб катта қилиш савобини олиш ниятида эди. Бироз нафас ростлагач:
— Нима қилай, оғайни? Аллоҳнинг неъматига шукр, Бизга берди. Бермади деб нонкўрлик қилмай, бир болани олиб катта қилсам нимам камаяди? Хотиним ҳам Худо йўлида бунга рози бўлди. Аллоҳ даргоҳига олиб борадиган нима амалимиз бор? Шу бола сабаб Аллоҳ бизни авф этар, — деди. Хурсанд бўлдим. Қарши чиқармикан деб ҳавотирланган эдим, — деди.
Юсуф афанди гапга қўшилди:
— Усмон оға, жуда ажойиб иш бўлди. Аллоҳ сендан рози бўлсин. Бир етимнинг кўнглини олиш, уйингда улғайтириш нақадар яхши. Бу яхшилик туфайли сенга савоблар ёғилади. Бундай ҳолатни бошдан ўтказмаган одам етарлича ҳис қила олмайди. Аммо етим ҳаққига етарлича риоя қила олармикансан? Бу ҳақда яхшироқ ўйлаб кўр. Сўнггида нолийдиган аҳволга тушгандан кўра ҳозир чорасини қилган маъқулроқ. Етим-есирга шайтон ёндош бўлади, дейдилар. Уларнинг кўнглини топиш жуда мушкул. Отаси ўлгудек урганида овозини чиқармаган бола, у ўлгандан сўнг бошини силаган қўлни ураяпти деб ҳисоблайди. Етимнинг кўнгли ярим бўлади, оға. Шунинг учун бу ишни уддалаш жуда қийин...
Бир-икки ҳўплам чой ичиб сўзида давом этди:
— Мен сенга мақбулроқ бир йўл кўрсатай, маъқул топсанг амал қил. Бу сен учун қулай в
савоблироқ.
Усмон оға сўради:
— Қандай?
Юсуф афанди яна бир ҳўплам чой ичгач:
— Бола онасининг ёнида қолсин. Ҳафтада, ойда бир эҳтиёжлари учун пул бериб тур. Егулик
юбор. Бирор дўкондан савдо-сотиқ қилсинлар, пулини тўла. Бирорта нонвойхона билан келиш, нонларини ўша ердан олсинлар. Менга қолса бу йўл яхшироқдир. Боласи биттами?
— Йўқ, учта. Кенжасини олмоқчиман.
— Жуда яхши. Лекин бутун оила билан хизматида турсангиз ҳам унга она муҳаббати ҳасратини унуттира оласизми? Менимча, йўқ. Энг жоҳил, ҳатто боласини кунда калтаклайдиган она ҳам ўша бола учун дунёнинг энг дилбар, меҳрибон оналаридан кўра севимлироқдир. Оқшомгача бир бурда нон бермай йиғлатса ҳам унинг бу ҳоли саройларда ноз-неъмат ичида улғаймоқдан яхшироқдир бола наздида. Қолаверса, сен бу болани олгач бир дардлари минг бўлади. Онадан туғишганларидан айрилиш дарди ёмон...
Юсуф афанди оҳангини бироз ўзгартириб сўради:
— Бу боланинг онаси, ака-укалари сизникига келиб-кетиб туришади, шундайми?
— Албатта, хоҳлаган пайтларида. Хоҳ кеча бўлсин. хоҳ кундуз. Истаган пайтларида эшигим
улар учун очиқ. Болалар келсинлар, бирга ўйнасинлар. Онаси келсин, кўрсин, меҳрини қондирсин. Бу уларнинг ҳақлари. Зеро, уларнинг учрашишларига йўл қўймасам қилган ишим зулмдан бошқа нарса бўлмайди.
Юсуф афанди сўнгги ҳўплам чойини ичгач, Алҳамдулиллаҳ, деб дастрўмоли билан оғзини артгандан сўнг сўради:
— Бола олгач яхши кийинтирасанми?
— Албатта, ўз фарзандимдек кўраман. Уни олдинги аҳволида ташлаб қўёлмайман-ку. Ўз фарзандимдек бағримга босмасам олиб нима қиламан. Хизматкордек ташлаб қўйсам Аллоҳ нима дейди. Сен нима дейсан оға?
Шу пайтгача сўзга аралашмай ўтирган Маҳмуд оға гап-сўзларни диққат билан эшитмоқда эди. Кўзларини бир нуқтадан олмай жавоб берди:
— Сиз, ишга мени аралаштирманг, бир тўхтамга келинг, мен охирида фикримни айтаман. Юсуф афанди давом этди:
— Жуда яхши, бу болани кийинтирасан. Уни келган ҳолида ташлаб қўймайсан, мен буни
биламан. Бунга ишончим комил. Балки у сенинг уйингда ҳеч ерда тополмайдиган даражадаги ҳузур-ҳаловатни топар. Лекин иш бу билан битмайди. Унинг нозик бир жиҳати бор: қолган икки бола сизникига келганларида уни яхши либосларини кўрадилар. Рафиқанг уларга уйларида доим ҳам бўлавермайдиган егуликлар тутади. Бу аслида жуда яхши, лекин ўша болалар укаларидек шароитда бўлмагач ранжийдилар. Буни кўтара олмайдилар. Уйга бориб эҳтимол оналарига: «Бизга ҳам ўша нарсалардан олиб бер», харҳаша қиладилар. Бу ёшларида улар: «Ҳа, майли укамиз яхши яшаётган экан, биз сабр қилайлик», демайди албатта. Улардан буни кутиш яхши эмас. Бола-да! Демак қаранг, бир болага яхшилик қиласиз, иккинчи тарафдан икки бола хафа бўлиши мумкин.
Шу пайт Маҳмуд оға чой ташувчини ишора билан тўхтатиб, деди:
— Чойларни янгилаб, қайноғидан келтиргин болам.
Юсуф афанди сўзида бир оз давом этди:
— Сиз яна менинг айтганларимни ўйлаб кўринг, довдираманг. Бир бола сизнинг уйингизда
гўштли палов ейди, бошқа иккови қуруқ пиёз билан қориб тўйдиради. Менимча, уччовининг бир ерда ёвғон егани афзал. Агар хайрли бўлсин десангиз, шундай қилинг. Фикрим шу. Нима дейсиз, Маҳмуд оға?
Маҳмуд оға ўйламасдан сўйламайди. Ҳозирга қадар у ҳам муаммо устида жимгина бош 4
қотирди. Икки суҳбатдошни диққат билан тинглаб, тўғри фикрни ажрим этишга ҳаракат қиларди. Бу орада чойчи қайноқ чой келтирди. Оға чойига шакар солиб аралаштираркан:
— Бу масалада шошмаган маъқул. Чойдан ичинглар марҳамат. Ҳўш, модомики, ниятимиз хайрли экан, ишимиз ҳам шунга мувофиқ бўлади, Иншааллоҳ. Қани-қани чойдан ичинглар.
Чой ичиб бўлингач, Маҳмуд оға вазминлик билан сўз бошлади:
— Азизим, тўғри, етим бошини силаш жуда савобли, жуда хайрли иш. Бироқ етим ҳақига рисоладагидек риоя этиш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Ҳолбуки, савоб олишнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу!
Усмон оғага қараб:
— Модомики, эзгу бир ишни ният қилган экансиз, менга қолса Юсуф афанди айтган таклиф муносибга ўхшайди. Агар боланинг онаси ҳам отаси ҳам бўлмаса уни уйингизга олиб борганингиз маъқулроқ эди. Бироқ ҳозирги вазият бошқача. Демак, болани олмасдан орқаваротдан ёрдам бериш хайрлироқ бўлади. Агар рози бўлсангиз бу ишга мен ҳам бош қўшсам. Оғайни, ташаббус сиздан, албатта. Аммо баробар ҳаракат қилиб, савобдан мен ҳам ҳисса олайин. Муҳими шуки, бу ёрдам фақат маҳфий бўлиши лозим. Уйга бориб, болани олмасликка қарор қилдим дейсиз. «Болани уриб-сўкиб савоб ўрнига гуноҳ орттирмайлик тағин», дейсиз. Аёлингиз мабодо: «Болани олмадикку, еб-ичишини таъминлаб турибмиз» деб қолса борми, бу гапни ўша она эшитса, кўнгил қолишма бўлмасин. Шунай эмасми, афандим.
Юсуф афандининг ҳақ сўзига Усмон оға нима ҳам дея оларди.
— Тўғри жуда ҳам тўғри. Аллоҳ мададкорингиз бўлсин. Аллоҳ савобдан бебаҳра қилмасин, деди. Етим масаласи шу билан ёпилди.
Бир неча дақиқа жим қолдилар. Эшик томонга қараб ўтирган Юсуф афанди Мустафо билан ўртоғи кириб келганини кўргач, мавзуни очишга қулай фурсат эклди деб, секингина чақирди:
— Маҳмуд оға.
Оға бошини кўтарди:
— Ҳа, афандим, — деди. Кўпинча унга фақат афанди деб хитоб этарди.
— Оға, ана бу болаларни кўряпсизми? Ҳув анави столда ўтирибдилар.
Оға бошини ўша томонга бурди, қаради:
— Ҳа, ана у йигитларми? Уларни анчадан бери кўриб тураман.
— Хўш, нима дейсан?
— Нимага, нима дейман?
— Яъни бу йигитларнинг биздек кеса ёшли кишиларнинг орасига қўшилишига, бу
чойхонага келиб кетишларига. Кўряпсизки, орамизда бошқа ёшлар йўқ.
Маҳмуд оға унга таажжуб аралаш қараб турди-да, гап бошлади:
— Ҳазиллашяпсизми? Сизга нима бўлди? Чарчаган кўринасиз. Булар олийжаноб, азамат
йигитлар, менимча, бу ерга биздан кўра кўпроқ ярашади. Агар чойхона бир боғу бўстон бўлса, унинг энг тоза гуллари шу икки азаматдир. Биз бугун ақл ҳушимизни йиғиб олганмиз. Аммо агар биз шу йигитлар ёшида бўлсак, вужудимизда куч-қувват тўлқинланиб турса ўзимизни тута билармидик? Ўйлаб кўрайлик биз ўспиринлик пайтимизда шуларга ўхшармидик? Йўқ. Ҳозирги серфайз бир ҳолга киргунга қадар нелар қилмадик? Улар эса ҳосирданоқ ҳаётини ўзгача бир мезонлар асосига қурганлар. Ким билсин, бизнинг ёшимизга етганда қандай бўлади, улар? Фазилатлари шуки, улар ёмонликка кучи етмай қолганидан сўнггина ёмонликдан юз ўгирган эмас...
Маҳмуд ўга икки йигитга яна бир қур кўз қирини ташлади ва сўзида давом этди:
— Кекса киши нима учун ҳурмат қилинади? Менга тушунтиринг. Вазмин, одоб-ахлоқда ибратли, ҳаётда тажрибали тарбияли бўлгани учун эмасми? Масалан, олтмишга чиққан киши оппоқ соқоли билан маст-аласт юрса нима бўлади? Ҳатто бола ҳам уни калака қилади. Хорлайди. Одамлар олдида бир пуллик ҳурмати қолмайди. Ёки ёмон сўзлар билан икки гапнинг
5
бирида сўкиниб, оғзига келганини айтадиган одамни ким ҳам ҳурмат қилади? Инсоннинг иззат- ҳурматга лойиқ-нолойиқлиги хатти-ҳаракатидан ҳам билинади. Назаримда, бу болалар, гарчанд ёш бўлсаларда, маънавий ахлоқий жиҳатидан юксак даражага етишибди. Булар ҳам тенгдошларига ўхшаб кайф-сафога берилиб, турли қиморхона ёки майхоналарда кунини тунга уласа нима ҳам қилардингиз? Ота-оналари ёки қариндош-уруғларини иснодга қолдирса-чи? Динга, иймонга, ҳамийятга душман доғ бўлса амалларини англамаса не қилардингиз? Ҳайвонлардек мақсадсиз тилсиз жониворлардек бепарво юриш булар табиатига нолойиқдир. Менимча булар баъзи безори ёшларга аралашмадан тўғри йўл тутмоқдалар. Орамизда булардай азаматларнинг кўпайгани яхши-да!
Усмон оға унинг гапларини тасдиқлади:
— Жуда ўринли зарур гапни айтдингиз. Шуларга ўхшаш одобли ўғлим эди, яна Аллоҳдан нима истардим? Қонлари қайнаган куч қавватлари тўлиб тошган бир пайтда қучоқ очиб турган мункирга берилмасдан, ибодатида этса, отаси бобоси, тенгдошларининг жиддиятига эришса, кошки замонавий ёшларимиз шулардай ҳеч бўлмаса, шуларнинг ярмича бўлса?
Усмон оға сўзини тугатаркан ачиниб, афсуслангандай бошини чайқаб қўйди-да, Юсуф афандига қаради:
— Афандим, сиз ҳар ҳолда бир яхшиликни ният қилдингиз.
Сўнг чой ташувчига сал овозини кўтариб:
— Болам..., — деди ва қўли билан бу ёққа кел деб имлади.
— Сен бизга учта қаҳва келтир, ҳов анави икки азаматга иккита чой олиб бор. Биздан
эканини айтма.
***
Юсуф афандининг уйи. Кечки таом пайти... Уй бекаси назарида Юсуф афанди бироз маъюсдек кўринди.
— Афанди, бугун бироз хафа кўринасиз? Бирон нарсадан хафамисиз?
— Ҳа, хоним, бугун бироз хафа бўлдим.
— Бир гап бўлдими? Яхшиликка бўлсин ишқилиб.
— Бўлди. Дўстларимиздан Усмон оға бор-у, шу киши бир етимни асрамоқчи... — Ҳафа бўлганингизга қаранг. Буни нимасига қайғурасиз?
— Сен шошилма хоним. Мен ҳам бир етимга ёрдам берилаётгани учун хафа бўляпман демадим-у. Оладиган етими уч ака-уканинг бири экан. Оталари яқинда вафот этибди. Усмон оға бирини олмоқчи, бошқа иккиси шундай қолар экан. Ҳаммаси онасининг бағрида бўлсин, сиз ташқаридан ёрдам беринг, дедим. Қабул қилди. Маҳмуд оға ҳам унга ёрдам бермоқчи. Фақат бу яхшиликка мен ҳам қўшилайин, бу савобга мен ҳам шерик бўлайин деёлмадим. Ўйладим, ўзимиз тирноғимизнинг кирини сўриб ўтирган бўлсак, уларга қандай қилиб ёрдам берамиз, хайронман? Шароитмиз бемалол бўлса, биз ҳам етимни бошини силаб, кўнглини олсак хурсанд қилсак, хоним.
Хоним унга тасалли берди:
— Афанди, сиз ҳам бир яхшилик қилгансиз. Бири севиниб, бошқалари бошини эгиб қолишининг олдини олгансиз. Яхшилик ўрнига, яхшилик қилувчиларни тўсувчилардан бўлганингизда додимизни кимга айтардик! Худо сақласин. Тўғри, қўлимиз узун бўлса қани эди, биз ҳам бу ишга қўшилсак... Кўнгил истайди, аммо начора. Бобом айтарди, бир хайрли ишни бажармоқ истаб, имкони бўлмаса, шу нияти учун ҳам савоб оларкан. Энди дуо қилайлик, Аллоҳ ишимизни ўнгласин, ниятларимизнинг рўёбга чиқишига мададкор бўлсин.
Юсуф афанди бу сўзлардан мамнун бўлди. Имкони бўлса, Усмон ва Маҳмуд оғаларга шериклик қиларди. Айни пайтда яхшилик этгани каби савобга сазовар бўлиш тушунчаси уни
6
севинтирди. Яқинда имом айтган гапни яхшилаб эслашга ҳаракат қилди: «Агар бирор киши дарё соҳилига йўловчилар дам олганда отларини боғлаб қўйиш учун бир қозиқ қоқиб қўйса, Аллоҳ таоло шу сабабли унга савоб беради. Ундан кейин яна бир киши келиб одамлар суриниб йиқилмасинлар дея шу қозиқни суғуриб ташласа, унга ҳам худди шундай савоб берилади. Ниятнинг аҳамияти муҳимдир».
Хотини бир пиёла қаҳва келтиргунича шуларни ўйлаб қувонди, кўнгли таскин топди. Энди бемалол қаҳва ичса бўлади. Пиёлани бўшатар экан кўнглида бир савол туғилди.
— Дафтарга ёзилган савобнинг бу етимларга қандай алоқаси бор? Бу савоб уларнинг қорнини тўйғизадими ё хурсанд қиладими? Йўқса устига бир кийим кийдирадими? Бечора Юсуф, сен номайи аъмолингга ёзилган савобда дарҳол хурсанд бўлдинг. Етимлар-чи? Уларнинг кўз ёшлари тинадими?
Ҳа, масала ғоят муҳим. Мабодо бу фақат ўзига алоқадор бўлса иш осонгина кўчар эди. Афсуски, бундай эмас. Юсуф афанди ўзининг ширин ўйларидан ўзи уялиб кетди. «Эй, худойим, менга тўғри ўйлашни тўғри йўлдан юришни насиб этгин». Бу орада хотини кириб келди. Ҳозиргина хаёлидан ўтган фикрларни сўзлади, хотини бошини қимирлатиб, унинг гапларини тасдиқлади:
— Афанди кўп ўйланманг, етимларнинг онаси бор, муаммо ҳал бўлади. Мана менинг учта кўйлагим бор, биттасини берайлик. Иншааллоҳ, хурсанд бўлади. Эҳтимол ўзи кияр ёки болаларига кийим қилиб берар.
Орадан жиндай фурсат ўтиб хотини ичкаридан янги бир кўйлак билан рўмол олиб чиқди. Яхшилаб ўраб эрининг қўлига берди. Шу пайт муаззин хуфтон намозига азон айтди. Юсуф афанди: «Ё, Аллоҳ» деб ўрнидан турди. Жомеъда намозини адо этгач, хотини берган тугунчани олиб, тим қоронғу кўчага ойдин ният билан чиқди.
***
Тонг ғира-шира ёришган дамлар... Ҳароброқ уйнинг кичик боғи ўз бағрида уй бекаси учун кутилмаган совға сақларди. Тонг намозига уйғонган уй бекасининг лаблари бир муддат қимирлаб турди. Сўнг кўзлари отасиз ухлашга энди-энди кўникаётган уч гўдагига тушди. Эзилди. Жимгина ётоқдан чиқди. Фарзандларига ризқ сўраб, уларни паришон қилмасликни тилаб Аллоҳга дуолар қилди. Кўзларида пайдо бўлган икки томчи ёшни сидириб ҳовлига чиқди. Юзларига урилган сарин шамол уйқусини ҳайдади. Дуолар қилиб, таҳорат олгач, ўрнидан юраркан девор тубидаги қорайган нарсага кўзи тушди. Нима экан у? Қараса боғланган тугунча. Очиб кўрди. Янги, покиза кўйлак, битта рўмол. Бир зум нима қилишини билмай қолди. Ким қўйди экан? Олсамми, йўқми? Сўнг билдирмай яхшилик қилувчиларнинг иши дея олиб ичкарига кирди. Намоз ўқиди. Қуръони каримни очди. Эри ўлганидан бери ҳар тонг «Ёсин» ўқишни одат қилган эди. Унинг руҳи ўқиган ўқиган Қуръон савоби билан ҳузур топишини ўйлаб, тиловатга киришди. Қайси бири олдин ўлса, тирик қолгани ўлгунича унга бағишлаб Қуръон ўқишни, унутмасдан дуолар қилишни эри билан аҳдлашишган эди. Бу ўша ваъдага вафо эди. Ўқиди. Қуръони каримни ёпди. Ўпиб кўзларига сурди. Келин бўлиб тушганида тиккан жилднинг ичига солди ва жойига илди...
Эрталаб соат саккизларда эшик таққилади. Усмон оғанинг хотини келган эди. Кенжа ўғлини ўзларига олиш таклифи...
Она юрагини таърифлаб бўлмас даражада қаттиқ изтироблар тўлдирган эди. Бир бахона билан ташқарига чиқди. Ўғлини бағрига босди. Ҳидлади, ўпди, такрор қучди. Бир ёқда кўз ёшларини артар, бир тарафдан:
— Гўдагим, болам, етим фарзандим, — дея секин инграр, бола эса нималар бўлаётганини англамасди.
7
— Она, йиғламнаг, йиғламанг она, — дея бошлади. Овозидаги титроқдан унинг ҳам йиғлаб юборишини англаган она, ўзини тутди, боласини эзилишини хоҳламади. Дардини ичига ютиб, кўзларини артди ва ичкарига кирди. Нима деб бошлашни билмасди:
— Боламни олиб кетишга келдингизми? — демоқчи эди, айтолмади. Сўзни меҳмон хонимдан кутди. Усмон оғанинг хотини енгилгина йўталиб:
— Қизим, бугун болани олиб кетмоқчи эдим, — деди. Шу маҳал онанинг юраги даҳшатли даражада ура бошлади. Ўртаниши юзида зуҳур этди.
— Бироқ, оғангиз кечаси келиб, фикридан қайтганини айтди. «Балки етим ҳаққига етарлича риоя қилолмасмиз», деди. «Савоб оламан дея гуноҳга қолмайлик, қизимга айт хафа бўлмасин», деди.
Она ҳаяжонланди. Фарзандининг кетмаслиги ундан жудо бўлмаслик севинчи билан қайғулари қоришиб кетди. Ортиқ гапиролмади.
— Нега хафа бўлайин, мажбур эмассиз ахир. Аллоҳ ризқларини берар, раҳмат, — дея олди, холос.
Усмон оғанинг хотини кетди. Уни кузатиб қолган она болаларига билдирмасдан, худди бирор иш билан машғул бўлгандек уй ортидаги деворга суяниб йиғлади, селу-селоб бўлиб йиғлади, шашқатор йиғлади, тўйиб-тўйиб йиғлади. Уларни боқиш учун эртага кимнингдир хизматини қилишга, бировлар эшигида болаларини тўйдириш учун уларнинг болаларига эрмак ўйинчоқ бўлишга рози эканини ўйлаб, куйиб-куйиб йиғлади. Бошқа болалар нозу-ниёз ичида, ўз болалари боши эгик, хору хас ичида ўсишини ўйлаб, тўйиб-тўйиб йиғлади...
Қанча вақт ўтди билмади. Бирдан эсига тугунча тушди. Номаълум хайр соҳиби ким? Ёки ўғрими? Қочаётиб, қувиб етишларига кўзи етиб тугунчани бу томонга отдими? Йўғе, ўғри бир кўйлак ва бир рўмол учун ўзини таҳликага қўймас? Бу — ғамҳўрлик, яхшилик аломати. Она буни хайрга йўйди. Аллоҳ гўдакларини оч-яланғоч қолдирмайди, ризқини етказади. Усмон оғанинг хотини болани ололмайдиган бўлдик деганини қандай тушуниш мумкин? Нима бўлганда ҳам боласини олиб кетмаганлари яхши бўлди. Болалари кўз олдида, ўз бағрида ўсади. Аммо буларни боқиб улғайтирмоқ осон бўлмайди. Кимга ишонади, кимнинг юмушини бажаради? Бир кунлик нон топиш учун ўзгалар эшигида ишлаши, бировларнинг болаларига қараб, ўз болаларини қаровсиз қолдиради. Болаларнинг қорнини тўйғазди. Тозалигига кийим бошига қаради. Юз-кўзларини силади. Вақт пешинга яқинлашган эди. Туйқус эшик тақиллади. Уйга 12 ёшлардаги бир бола кирди. Устида қуриган ҳамирлар ёпишган униққан этак. Бундан боланинг нонвойхонада ишлашини билиш мумкин. Сочлари, юз кўзларига ун уриб қолган. Сокин, сўлғин чеҳраси, заифгина вужуди кишида енгилроқ бўлсада, ачиниш ҳиссини уйғотади. Бола бир-икки йўталиб:
— Хола, Жамила хола сизмисиз?
— Ҳа, ўғлим.
Бола мўлжалдаги хонадонга келганига ишонч ҳосил қилгач, чўнтагидан бир кичик дафтар
олиб, қаршидаги бева аёлга узатди.
— Хола, бу дафтарни олиб анави қайрилишдаги нонвойхонага борасиз. Бир варағини
йиртиб, узатиб битта нон оласиз. Икки варағини узатиб иккита нон оласиз.
— Ўғлим буни ким берди?
— Устам бериб юборди. Нонвойхонага бир кекса одам келди, уста билан суҳбатлашди,
кейин шу дафтарни қўлимга тутқазиб, сизга бериб юборишди. — Яхши, ўша кишини исмини биласанми?
— Билмайман хола.
— Суҳбат пайти эшитмадингми отини?
— Йўқ, унда мен ичкарида эдим. Эшитмадим.
Жамила хонимнинг ўйга толганини кўриб, бола сўрайдиган саволи қолмаганини англаб:
8
— Мен кетяпман, хола, кўп қолсам устам урушади, — дея чиқиб кетди. Жамилахоним бунда бир яхшилик бордир, дея эшикни ёпиб ичкарига кирди. Тонгдаги тугунча, Усмон оғанинг хотинининг келиб кетиши ва ниҳоят нонвойхонадан нон олиш... .
Эри ўлганидан кейинги кўнгилсиз ҳодисалар... Агар у ҳаёт бўлса, жигарпорасини бировга боқиш учун бериш кимнинг ҳам ақлига келарди. Ночорлик қурсин. Ҳозирги сирли ҳолатлар ғойибона марҳаматлар... Буларнинг оқибати қандай бўлади. Бир қарасанг, болани олишни ўзлари таклиф қиладилар ва яна ўзлари рад этадилар. Бир ёқдан билдирмай тугун ташлаб кетишади, яна кимлигини айтмасдан кунлик нонларини таъмин этишади. Шубҳасиз, бу Аллоҳнинг бир лутфи карамидир. Мўмин бандаси дилига етимларга меҳрибонлик туйғуларини эҳсон этган, Аллоҳнинг Ўзидир. Ер юзида ўзига ўхшаган тул беваларнинг ҳоли паришон, қанча- қанчаси йўқчилик гирдобида. нима қилиш керак? Бу ёрдамларни рад этсинми, қабул этсинми? Рад қилса ҳовучида не емиши бор ва қўлидан нима ҳам келарди? Болаларни қандай боқади? Эридан ўзига ва болаларига қолгани бир боғ ва икки хоналик кичик уй. Даромад келадиган жой йўқ. Сотишга арзигулик нарса ҳам. Бундай ёрдамни қабул қилмоқдан ўзга чора ва мулоҳаза йўқ. Зотан, шу пайтгача бировдан бирор нарса сўраган эмас. Сўраб олгандан кўра, сўрамасдан келганига рози бўлмоқ яхшироқдир. Бу махфий ёрдам эди. Бунда Аллоҳ ризосидан бошқа мақсад кўринмас эди. Жамилахоним ҳолига шукр этиши лозим. Тўғри, мол-мулки бисёр эмасди. Истаганига эришган ҳам эмас. Эри ўлди. Болаларини базўр тўйғизар эди. Қолаверса, фарзандлари билан бирга яшашнинг ўзи ҳам катта неъмат. Худога шукр. Саломатлиги жойида. Тириклик учун номусини топтамайди. Қолаверса, бу дунё роҳат ва фароғат макони эмаску! Ким ҳам истаганини топиб муродга етиб ғам ташвиш кўрмай ўтган бу дунёдан?
Бир вақтлар онаси унга шундай ривоят сўзлаб берган эди:
Бир подшоҳ ҳасталаниб узоқ ётиб қолибди. Табиблар даво тополмабди. Ниҳоят сайёҳ бир табиб подшоҳ яқинларига: «Агар ҳеч дарди йўқ бир кишининг кўйлагини кийдирсангиз касал шифо топади, — дебди. Буни эшитганлар бундан осони борми, дея, кўйлакни сўраб суриштира бошладилар. Бироқ, дардим йўқ, дегувчи топилмабди. Шаҳарнинг бойларига, мансабдорларига учрабди. Ҳаммаси олам жаҳон дарди борлигини айтишибди. Ниҳоят, эшикма эшик юриб излаганлари ҳолда ҳам дарддан шикоят этмаган одам топилмабди. Шундан сўнг қўшни шаҳарга хабарлар юбориб дарди йўқлар бўлса подшоҳ хурсанд қилишини билдиришибди. Ниҳоят, бир кун қўшиқ айтиб тоғдан ўтин териб келаётган бир кишига рўбарў бўлиб ундан:
— Ота, дардинг йўқми? Нега хурсандсан? Устингда юк, хиргойи қилиб кетяпсан? — деб сўрашибди.
— Нима дардим бўлсин, ҳеч қандай дардим йўқ.
Ишонмай қайта сўрашибди. Шу жавобни такрор эшитгач:
— Жиддий сўзлаётган бўлсанг, сени хурсанд қиламиз. Бизга кўйлагингни берасан, биз
оғирлигига тенг тилло берамиз, — дебдилар унга.
Киши жавоб берибди:
— Жиддий айтаяпман, ҳеч қандай дардим йўқ, аммо афсуски, кўйлагим ҳам йўқ.
Ишонмай уни ечинтириб кўришибди, ростдан ҳам унинг кўйлаги ҳам йўқ эди.
Жамиланинг онаси ҳикояни тугатгач:
— Қизим, дунёда дардсиз одам йўқ. Аҳволинг бундан ҳам ёмон эмасли учун шукр қил.
Мусибатларга сабрли бўл, — деган эди...
Ўша куни нон олиш учун дўконга борса одам жуда кўп экан. Ортига қайтди. Бирпас кутиб
яна борди. Деярли навбат йўқ эди. Уялиб-тортиниб дўконга кирди ва нон чекини узатди. Нонвой бироз аввал ўзи юборган чекни таниди, нон олиб Жамиланинг олдига қўйди. Жамила қўлини узатмади:
— Амаки, дафтарни менга юборган эҳсон соҳибини билмоқчи эдим. Дўкон эгаси кўпни кўрган одамга ўхшайди:
9
— Қизим, ўша киши ўзини танитишни хоҳласа чекни боладан бериб юбормай ўзи олиб борган ёки ўзингизни чақириб берган бўларди. Билиб ҳам нима қиласиз? Бу бир яхшилик. Истаги: сиз билмасангиз, уни олдида тилингиз қисилмаса, ҳижолат ҳам бўлмасангиз. Уни нияти шу.
Хонимни фаромуш кўриб, самимий оҳангда қўшимча қилди;
— Бунинг замирида ёмон ният йўқ, қизим. Сизнинг қийин ҳолга тушмаслигингиз учун, Аллоҳ ризоси учун ёрдам, қизим. Ўзингиз сўраб борган эмассиз, тўғрими? Ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамадингиз-ку. Аллоҳ сизга ва болаларингизга меҳрибонлик қилиб яхшилигини юзингизга солмайдиган бир ёрдамчи юборди. Бемалол ёрдамини қабул қилинг. У одам ҳам савобга эришсин. Сизнинг нонга эҳтиёжингиз қандай бўлса у кишининг ажр ва савобга эҳтиёжи шундай! Ва ҳатто ундан ҳам зиёд. Нонни хотиржам еяверинглар қизим.
— Хўп, амаки, бу олийжаноб кишини танисам, ҳаққига дуо қилсам, дегандим.
Дўкин эгаси бу соддаликдан енгилгина кулимсираб қўйишдан ўзини тиёлмади. Нонни унинг қўлига қўйгач:
— Дуо қилинг. Агар сиз исмини айтмасангиз ҳам дуойингиз ижобат бўлади, иншааллоҳ. Аллоҳ бу яхшиликни ким қилганини билмайди деб ўйлайсизми? Бошқа сафар сиз овора бўлиб келманг, дафтарни болангиз олиб келсин. Бунинг ҳеч ҳам ҳижолат бўладиган жойи йўқ.
Жамилахоним нонни олиб уйига жўнади. Нон чекини савобталаб Усмон оға жўнатганини билмади. Шундай яхшилик қилинажагини эшитган нонвой — етимпарвар кимса уларга нонни ярим баҳосида беришини айтган эди. Маҳмуд оға, Усмон оға ва нонвойдан иборат савобталаб инсонларнинг шу зайлда бошлаган иши сирлигича қолди...
II
Орадан бир ҳафта ўтди. Юсуф афанди Мунаввархонимнинг илтимосига кўра Мустафо ҳақида Маҳмуд ва Усмон оғалардан, бошқа чойхоначига ўхшаш яна бир икки танишларидан сўраб билди. Барчанинг фикри ижобий бўлди. «Бу ёшдаги йигитнинг айни ҳолатидан қувонмоқ лозим бўлади», — дейишди улар. Мунаввархоним Юсуф афанди тавсифидан мамнун бўлди. Аллоҳга шукроналар айтди. Ёнидаги 11 яшар ўғли Алига ҳам ҳавас билан қаради. Ичидан акасига ўхшасин, илоҳим, деди. Ўша сешанба куни Мустафонинг уйланишидан сўз очилди. Мунаввархоним буни анчадан буён ўйлаётган эди. Энди юрак ютиб тоғасининг ўғлига маслаҳат солди.
— Мени ёлғиз ташлаб қўйманг, Мустафо мени ўғлим бўлса, сизга жиян бўлади. Биргалашиб уни бошини икки қилиб қўяйлик. Муносиб жойдан келин излайлик.
Юсуф афанди нимадир демоқчи эди гапга хотини аралашди:
— Излаб узоққа боришни ҳожати йўқ. Ана, Маҳмуд оғанинг қизи Амина бор. Унга ҳамманинг ҳаваси келади. Одобли, ёқимли, гўзал қиз. Улар ҳам Мустафодан ортиқ яхши йигит топишолмайди, менимча.
Юсуф афанди хотининг мулоҳазасини маъқуллади:
— Тўғри, Маҳмуд оғанинг қизи жуда муносиб. Мунаввар шуни бир ўйлаб кўринг. Отаси менинг яқин дўстим. Ўтган куни Мустафони менга ўзи мақтаб қолди. Яхши одам. Покиза бир мусулмон киши. Бировдан ёрдамини аямайди. Маҳмуд оға учун мен кафил, лекин қизи тўғрисида бир нима деёлмайман. Қўшниларидан сўраб суриштиринг. Лекин эҳтиёт бўлинг, мени ҳижолат қилиб қўйманг...
***
Қўшниларнинг самимий ва холис мақтовларидан кейин яхши хулоса чиқарилди. Амина 10