ҚОРА ДОМЛА
ҚОРА ДОМЛА
Қишлоғимиз Шоввасойнинг ясси соҳили бўйлаб чўзили-иб кетган. Шундай чўзилганки, нариги тикка қирғоққа чиқиб қарасангиз, шакли худди каттакон яшил чумолига ўхшайди: бели ингичка, боши узилай деб турибди. Шунинг учун қишлоғимизнинг оти ҳам иккита: «боши» яъни Шоввасойнинг юқори оқимидаги кичик қисми Болокапа, этаги — Қуйикапа деб аталади. Қишлоқ ноҳия марказига айланганидан бери, айниқса Қуйикапа ҳисобига яна ҳам ёйилиб, ажабтовур кент бўлиб қолди. Ери тошлоқ, ҳар баҳор сой тошиб, сел келиб безор қилса ҳам, халқ мана шу соҳилга нақ ёпишиб олгандай, аҳоли кўпаяверади: сув сероб, боғ-роғ туташ... Болокапа бўлса ерсиз, сиқиқ жой, тоғ-тош орасида ривожланмай қолиб кетди. Мактаби ҳам пастаккина синч-совуқ бинода, тўрт синфли бошланғич мактаб. Мактабнинг жони эса — Болокапанинг бирдан бир зиёлиси Қора домла.
Бу лақаб бўлмаса керак, чунки у киши унча қора эмас эдилар, асли отлари Қоравой бўлса эҳтимол, биз билмадик, ишқилиб катта-кичик ҳамма уни орқаворатдан Қора домла, ўзига эса Домла дегучи эди.
Қора домлага ўрганиб қолгандик, кунимиз шу киши билан ўтар, домла бўлмаса нима қиларимизни билмай зерикиб қолардик. Айниқса, баҳор, эрта куз кунлари домла бизни зах синф ҳужраларида олиб ўтирмай, табиат қўйнига бошлаб чиқар, тошлоқ йўллар оралаб Шоввасойнинг юқори оқимига қараб турна қатор бўлиб юрардик. Бу ерда домла яхши кўрадиган ажойиб жойлар бор: тошлар орасидан ўсиб чиққан наъматак буталари, қуёшда қизиб ётган супадай-супадай харсанглар. Шоввасой эса ўз номига ярашиқ — шоввалари кўп, сув учқунига боққанда нуқтасини топиб турсангиз найкамалак рангларининг товланганини томоша қиласиз. Бу ерларни домла ҳам, биз ҳам тушларимизда кўрардик. Саёҳат пайти гоҳо тўхтаб, силлиқ сой тошларига ўтириб, домланинг табиат ҳақида, Шоввасойнинг бошланган жойларидаги совуқ чашмалар, сувнинг неча минг йиллик меҳнати туфайли пайдо бўлган кўм- кўк ва заҳкаш даралар, чақир харсанглар юмалаб, тарашланиб мана бу силлиқ сой тошларининг пайдо бўлиши ҳақидаги ҳикоялари руҳимизда табиатнинг салқин сой ҳавосининг шавқи билан қоришиб кетганиданми, ҳамма нарсани унутиб қулоқ солар эдик. Буларнинг кўпини ўзимиз ҳам тахминан билардик албатта, лекин домланинг гапиришлари бўлакча, у киши гўё шуларнинг барини бир умр унутманглар, деб уқтираётгандай, ўз муҳаббатини ҳам қўшиб дилидан сўзларди. Назаримда, ҳаммадан ҳам бизнинг оғиз очиб қулоқ солганимиздан хурсанд, шундан рағбатланар, унга сари тошиб гапирар эди.
Бизнинг энг хуш кўрган жойимиз — қаёқданам келиб қолиб тош остидан ўсиб чиққан иккита жийда соясидаги кўрпадеккина майсазор. Бу ерда узоқ қолиб кетишимизни билиб, нонимизни ҳам белимизга тугиб келардик. Асли бу жойда ортиқча қизиқ нарса йўқ, фақат нариги тикка қирғоқ, ундаги қалдирғоч уялари, олдимизда эса ёйиқ оққан сой: унинг шовқини бу жойда анча босиқ, шунинг учун жон ором олади. Ундан ташқари, домланинг айтишича, нариги соҳилдаги жарликда харсанглар остидан отилиб чиққан муздек булоқ жимирлаб ётибди экан. — Диққат билан қарасанглар, булоқ сувининг сойга қўшилолмай анчагача қорайиб оққанини кўрасизлар,— дейди Домла.
Биз тош устида тикка туриб қараймиз. Чиндан ҳам, тиниқлигидан чўян сингари қорайиб оққан булоқ суви тошлар орасидан кўпикланиб келган оқишроқ сойсувига худди қиличдай санчилиб турибди.
— Сизлар қимирламай ўтириб туринглар,— деди бир куни Домла. Узи почаларини кўтариб, енгларини шимариб, чой қайнатадиган тунука чойнагимизни олди-да, сойга кирди. Биз Қора домланинг мушаклари ўйнаб турадиган пайлари, чайир билагу болдирларни ўшанда кўрдик. Кучли одам эди у. Тошдан тошга сакраб, гоҳ нохос сирғаниб тушиб, белигача шалаббо, биз томонга қараганча кула-кула соҳилга чиқиб қолди. У ердаги сийрак қувоқзорда анчагача ивирсиди. Биз нима қилаётганини билолмай қараб ўтирдик. Интизомли эдик, домланинг чизган
15
чизиғидан чиқмасдик.
Анчадан кейин чойнакни бошига кўтариб, ҳали белгилаган тошлари устидан сакраб-сакраб, йиқилмай-қоқилмай бу ёққа ўтиб келди. Сочларигача ҳўл, катта иш қилиб қўйгандай хурсанд эди. Нима ажойибот, ё бир мўъжизани бошлаб келди, деб бетоқат кутиб ўтирсак, чойнакда оддий сув!
— Булоқ суви, татиб кўринглар!— деди,—ҳали мунақанги ширин сувни ичмагансизлар. Нонларингни олинглар, нонушта қиламиз!
Домла ихлос билан таърифлагани учунми, очиқ ҳавода юриб очиққан эканмизми, ё чиндан ҳам сувнинг ўзи шунақамиди, ишқилиб бизга шу қадар ширин туюлдики, ҳинду цейлон чойларингиз уёқда турсин. Сув ичгандай эмас, соф ҳаводан нафас олаётгандай вужудингиз яйраб роҳат қиласиз. Совуқлиги ҳам беозор, майин, шишадек тиниқ, ичган сари ичкингиз келади. Нонимизни ҳам ивитиб еб қўйдик. Домла кўриб келган булоғининг таърифини қиларди. Кейин, бу мўъжиза олдида сўзлари ожизлигини сезиб, ваъда қилди:
— Икки ҳафтада сойда сув қайтади, келгуси сафар ҳаммангларни у қирғоққа олиб ўтаман, булоқни кўрасизлар.
Жийда соясида бир пас дам олиб, Шоввасойга суқланиб ўтирдик. Шоввани қанча томоша қилсангиз ҳам зерикмайсиз. Сурон билан тош юмалатиб, кўпириб оқишидан бўлак ҳеч нарсаси йўғу, барибир зерикмайсиз.
Нариги соҳилда бир қиз билан бир йигит пайдо бўлди. У тикка қирғоқдан қандай тушиб келишди — билолмадик, бутазорда бирон айланма сўқмоқ бордир-да. Йигит пойчасини шимариб олган, иккиси ҳам офтобда пишиб, юзлари бўғриқиб кетган; булоқни топиб бориб узала тушганча роса сувга тўйишди, юзларини чайиб бир-бирларига сув сачратиб ўйнашди, яйраб кетиб, холи жойда эканликларини унутишди, шекилли, худди ўз уйларидагидай қий-чув қилишди. Биз кино кўргандай кулиб қараб ўтирдик. Чиндан ҳаммаси худди кинодагидек эди. Нариги тикка қирғоқнинг тепасида катта йўл бор, оғир-енгил машиналар ғиз-ғиз ўтиб турибди. Шу атрофда булоқ борлигини билган йўловчилар, айниқса шофёрлар гоҳ тўхташадию, пастга тушиш учун йўл тополмай чанқоқ лабларини ялаганча аттанг деб яна кетишади. Лекин бир- иккиталари иложини топиб пастга тушишди ҳам. Айниқса қайтиб чиқиш мушкул эди. Нишаброқ жойларни танлаб тирмашишса-да, барибир тошлар юмалар, тупроқ кўчар, сирғаниб кетиб тиззалари, тирсаклари шилинар, хуллас булоқнинг ширин суви татимас эди. Бир амаллаб, азобда кўтариб чиққан қимматбаҳо сувлари тирналган яра-чақаларини ювишга ҳам етмасди. Биз бир куламиз, бир ачинамиз. Ана катта йўлда брезент ёпилган юк машинаси келиб тўхтади. Аввал шофёр тушиб, қирғоқ тепасида турганча, билар экан шекилли, булоқ томонни — пастни кўрсатди. Брезент остидан чиқиб келган беш-олти ёш-яланг, ҳаммаси шўх, олов, ҳеч нарсадан қайтмайдиган бошвоқсизроқ болалар экан чоғи, йўл танлаб ҳам ўтирмай, ўзларини жардан ташлашди. Тош-тикан демай, кетлари билан сирғалиб, илдизларга тирмашиб, худди булоқ сапчиб ётган жойни мўлжаллаб туша бошлашди. Лўмбоз-лўмбоз тупроқ нураб, чанг-тўзон кўтарилди, тошлар юмалаб бири — иккинчисига урилиб, тоғ кўчкисидай сурон турди. Ҳалиги бебошлар бир-бирларига бақириб чақирар, ўзлари кўринмас эди. Домла ўрнидан туриб кетди. У ҳалигиларнинг биронтаси майиб бўлмаса, фожеа юз бермаса эди, деб хавотир оларди. Анчадан кейин, кўчки тиниб, булоқ бошида чанг булути босилгач, шўх овозлар, чинқириб айтилган беҳаё сўзлар, кулги аралаш бақириқ-чақириқлар эшитилди. Булоқ бошида ҳалигиларни кўргач, домла жойига ўтирди. Унинг юзида бояги хушнуд шуъла ўчган эди.
— Бунақада бир кун эмас бир кун булоқнинг кўзи юмилиб кетади...— деди у маъюс кўзларини нариги соҳилдан узмай,— Яхшилаб пиллапоя қилиб қўйиш керак эди, Нима кўп — Шоввасойда тош кўп. Серқатнов йўл, ўтган-кетган зинадан сакраб-сакраб тушиб муздек булоқ сувида юзини чайиб, ҳордиғини ташлаб, чанқоқбосди қилиб кетарди. Жумлаи фуқарога татийдиган ширин булоқ. Савобталаб бўлсанг йўловчига бир пиёла сув бер, деганлар... Афсус, Исполкомнинг қўли
16
калта-да. Бекорчи бўлганимда ўзимоқ уринардим, шу ишга...
Биз Қора домланинг кейинги сўзларига, шунчаки айтди-қўйди-да, деб эътибор бермадик. Болалик экан, «булоқнинг кўзи»ни, киприклари пирпирашини, калта қўлли Исполкомни тасаввур қилиб ўтирардик. Орада Сотти меров деганимиз бўларди, семиз, дангаса, очиқ ҳавода уйқу босиб, мукка кетмаслик учун чўп билан қумга ҳар хил суратлар чизиб ўтирарди. Қарасам қўли калтагина одамнинг расмини солибди. Исполкомни одам деб билса керак. Суратга қараб кулдим. Қизиқ, қўли калта одамнинг оёғи узун бўлиб кўринар экан...
Биз, болокапалик болалар, бошланғич мактабни битиргандан кейин ҳар қаёққа тарқаб кетдик. Кимдир Қуйикападаги ўрта мактабга қатнайдиган бўлди, кимдир шаҳарга жўнади, кимдир ота- онаси билан бутунлай кўчиб кетди. Мен ўшандан кейин Қора домлани кўрмадим. Шунинг учун буёғига у ҳақда эшитиб билганларимнигина ҳикоя қиламан.
Қора домла пенсияга чиққандан кейин ширин булоққа тушадиган тош зинапоя ҳақидаги ниятини амалга ошириш учун бел боғлади. Нафақахўрликда зерикиб қолганидан эмас. У ҳали бақувват, эзгу орзу эса чиндан ҳам хаёлини буткул қамраб олган эди. Булоқ атрофида кун бўйи айланди, тикка қирғоқнинг ўпирилмайдиган нишаб жойларини тимирскилаб ўрганди. Тошга ўтириб узоқ ўй сурди.
Шоввасой супадай-супадай тошлар орасидан буралиб оқар, шовуллашлари узоқдаги тоғ-тош, яшил, зах даралар ҳикоясини сўйлагандай баттар хаёлга толдирар эди. «Нечта пиллапоя бўлиши мумкин», дея бир қўли билан бошидаги дўпписини ушлаб қирғоқнинг баландлигини чамалади, домла. «Нишабини танлаб айланиброқ чиқилса, 40-50 пиллапоя бўлар... Қанчага боради бу иш? Ёлғиз ўзи сайъ этса ўтган-кетган бир нималарни ўйламасмикин? Ҳай, буниси гўрга. Биров мачит иншо этади бу дунёда, биров — кутубхона. Қоравойдан бир зинапоя қолса қолибди-да. Савобталаб қария, у дунёлигини ўйлаб қопти», деса дер.
Қора домла, очиғи аввал савоб ҳақида ўйлагани йўқ, булоқни сақлаш, уни одамлар учун ардоқлаб қолиш ҳақида ўйлади. Ахир толиққан йўловчи, шофёр-мофёр, ёш-яланг, бола-чақа харсанг зинадан югургилаб тушиб, саратонда кўксини совуқ тошга бериб, ойна булоқдан муздек сув ичса, юзини чайса, руҳи равшан тортиб атрофга қарайди, табиатнинг камтарин яшнашини дилидан сезиб, нимадандир мамнун бўлади. Булоқ тиниқлиги кўзларида, шу кун — қалбида, Шоввасойнинг бир маромда шовуллаши эса қулоқларида қолади... Қора домла шуларни ўйлади, аммо-лекин савоб деган сўз ҳам кўнглининг аллақаерида айланишгани аниқ, буни тан олиш керак.
Ўй-хаёллар тиниқиб, дилда ният қарор топгандан кейин чўкич-кетмонни елкалаб келувдики, режанинг андак хомлиги билинди: пиллапояга тошни қаердан олади? Сой тоши ярамайди, тикка жарда унинг ўрнашуви мушкул, хавфли. Бунга ясси харсанг ё базалт керак. Базалт дегани тахта-тахта бўлиб қатланадиган қизғиш қумтош, зинабоп бўлади.
Шоввада ҳар хил тошдан кўпи йўқ, албатта. Истаганча топилади. Лекин қазиб олиш, ташиб келиш... Биринчи кун иш юришмади. Асбобларини буталар орасига яшириб, уйга қайтди. Эртасига томорқага гўнг ташийдиган икки ғилдиракли темир аравачасини ҳам ғилдиратиб яна борди. Юқори оқимга юриб, икки-уч бўлак ясси тошни кўчириб келди. Тош кўп эди, лекин камида бир томони ясси бўлмаса, пиллапояга ярамайди. Қора домла қирғоқнинг тупроғини тошларнинг ғудур томонига мослаб ўйиб, дастлаб топган харсангларини жойлади. Тошлар чўкич билан мослаб ўйилган жойга чиппа ёпишгандай, жипс жойлашди. Домла мамнун бўлиб, манглайини сидириб артди-да, биринчи пиллапояга ўтирди. Азъзойи-баданида оғриқ сезди, бундай чарчашни ўйламаган эди. Шундай бўлса ҳам, буни пенсионерлигига эмас, тош ишига, пасту баланд йўллар азобига йўйди. Биринчи кун ахир, ўрганиб кетади.
Мана, дастлабки икки пиллапоя, оқариб-буралиб тепага чиқиб кетадиган бўлғуси зинапояни кўз ўнгига келтирса бўлади. Ширин булоқ зинапояси, Қоравой домла зинапояси! У тош зинанинг шунга ўхшаш номлар билан тилдан тилга ўтиб машҳур бўлиб кетишига шубҳа қилмасди. Йўғ-э, яна ўша гап... Шайтонга ҳай бермаса бўлмас. Яна шундай савоб... Одам хаёл
17
сураверса оддий ишдан ҳам, жиндай ғараз деймизми, миннатми, манфаатми — келиб чиқаверар экан. Яхшиси ўйламаслик керак.
Қора домланн икки нарса қийнарди. Бири — юракнинг зўриқиб ҳовлиқиши, ҳансираш, нккинчиси — тош масаласи. Биринчиси — гўрга, тез-тез дам олса ўтиб кетади, бу ёшда бўладиган гап. Лекин иккинчиси муаммо...
Бир неча кундан кейин аравачасини судраб қадимги қадрдони Садр сангтарошнинг олдига борди. Ошнаси катта йўлнинг нариёғидаги қабристоннинг пастида устахона тутарди. У ердан келадиган бетиним тақ-туқ, чиқ-чиқ, чўкич билан искана товуши гўристон жимлигини доим бузиб туради. Қора домла борганида уста семиз, соқол қўйган, тўнкадай тошларни чап оёғи билан суриб ташлайдиган анқовроқ шогирди Полвон билан очиқ бостирма тагида ишлаётган экан. Меҳмонни кўриб, йилтиллаб кетган брезент пешгирни ечди, гардишига чарм қопланган кўзойнагини асбоблари ёнига қўйди.
— Кел, Қоравой.
— Омонмисан, Садриддин оғайни? Қучоқлашиб кўришдилар. Улар бўй-басти қотмалиги, қорамағизлиги яна босиқликми, мулоҳазакорликми, нималари биландир бир-бирларига ўхшаб кетишар, четдан қараганга ака-укадек эдилар.
— Ҳай...— деди Қора домла тош курсиларга ўтириб, омин тутганларидан кейин. Устахонанинг пештоқ томонига суяб қўйилган сағана ёдгорликларига кўз солди. Тарашланган япасқи харсанглар, катта-кичик базалт тошлари, онда-сонда мармар бўлаклари, бирига араб имлосида қандайдир ёзувлар, рақамлар ўйиб битилган, бирига селлофанли тўгарак фотосурат ўйма қилиб ёпиштирилган, бири ҳали чала.
— Буюртма сероб дейман?
— Шукур деб бўлмайди, ошна! Аммо дунё экан, бандаси омонат, ишсиз қолганимиз йўқ. Ўзинг қалайсан?
— Алҳамдулилло, сенга мижоз бўлгунимча йўқ,— домла ўзи бошлаган иши ҳақида гапириб берди.
— Яхши ният қилибсан, оғайни,— деди уста Садриддин,— ўликдан ўлжа йиққандан, тирикка текин хизмат қил, деган машойихлар. Қани энди ҳар ким ҳеч бўлмаса битта булоқнинг кўзини очса. Савоб ишга қўл урибсан, Қоравой.
— Гап савобда эмас. Кўнгил... Хўш, ўзингчи, ўзинг қанча оласан мана буларга?
— Бири беш сўм, бири ўн сўм, ҳар хил.
Кўрдингми, аслида ҳар бирига ҳафталаб кўз ну-рингни тўкасан, ўпкангга тош гарди юқади. Қулоқларинг битиб кетади. Беш сўм, ўн сўм, қанча арзон пул-ласанг савоби шунча катта.
— Қўйсангчи, Қора, хаёлга келмаган гапларнн гапирасан. Бизга кулфатзада бандалар келади. Савобга-ку, қарши эмасмиз. Лекин инсоф керак, жўра.
— Ана энди ўзингга келдинг, бизники ҳам шу.
Полвон чой дамлаб келиб, тош устига қўйди. Қора домла устахона орқасидаги қияликларга кўз солди. У ерда нишхўрдга чиққан харсанг бўлаклари думалаб ётар, ундан нарида ҳам неча йиллик уюмлар оқариб кўринар эди. Сангтарошнинг ўғли бетон заводида мухандис, отасига ҳар замонда самосвал топиб бериб, Шоввасойнинг юқори оқимларидан сағанабоп ясси харсанглар юклатиб келади. Нишхўрд кўп чиқади, албатта. Бири ташиганда синади, бири искана учи текканда дарз кетади, бирига тиш ўтмай ташлаворилади. Қора домла аслида мана шуларни ўйлаб келганди. Қадрдони ҳам ортиқча гап-сўзсиз тушуна қолди.
— Мухандисга айтай, самосвалда элтиб ташлайди.
— Иўқ, ҳар куни келиб, аравачамга икки-учтасини танлаб-саралаб юклаб кетаман. Шошадиган жойим йўқ, сени ҳам кўриб тураман баҳонада,— деди Қора домла.
Шундай қилди ҳам. Деярли кунда келадиган бўлди. Олиб борган икки бўлак тошини ер ўйиб жойлайди-да, яна бир пиллапоя кўтарилганига кўнгли ўсиб, дўсти ёнига келади.
— Бўляптими?
18
— Бўляпти.
Ўтириб чой хўплайдилар. Полвон домланинг аравачасига брак бўлган зинабоп ясси харсанглардан юклаб беради.
Бир куни қараса, Полвон уч газ келадиган яхлит, ясси базалтни аравачага жойлаб қўйибди, қандай кўтарган — худо билади.
— Йўқ, буни олмайман,— деди домла,— тупканинг тагидан юклаб келинган мол-а! Эшакка тилла тушов бўлади, бу. Олмайман.
— Олақол, бизда кўп.
— Йўқ, ўзингга керак бўлади, эгаси келиб қолар... Қара, табиатнинг ўзи тарашлаб, сағанабоп қилиб қўнибди. Тушур, Полвон ука!
— Ҳай, майли, тушур,— деди уста.— Айтганингдай, эгаси келиб қолар.
Шундай қилиб, Қора домла кун ора келиб юклаб кетган тошларидан бинойидек зинапоя тиклай бошлади. Юқорида айтганимдай, тошларнинг нотекис томони пух-талаб тупроққа чиппа ёпишар, оқариб кўринган пиллапоялар қияликнинг нишаброқ жойларидан эшилиб-буралиб кун сайин тепага ўрлаб борар эди. Домла гоҳи қора терга ботиб ҳолдан тояди, сангтарошнинг бостирмасида бир пас ўтириб чой ичади. Ҳордиқ чиқаради-да, аравасини судраб бориб, ишга тушади. Баъзан қаттиқ чарчаганида тиззалари қалтираб зинанинг тикка қирғоқ тепасигача чиқиб боришига кўзи етмай қолади.
Шундай кунларнинг бирида елкасига белкурак ташлаб Сотти меров келиб қолди. Ёдингиздадир, бу — ҳов ўша, табиатни маҳлиё бўлиб томоша қилиш ўрнига қумга сурат чизиб ўтирадиган синфдошимиз. Ёлғиз ўзи Болокапада қолиб кетган экан. Қаёққа ҳам боради. Орамизда ашаддий «икки»чи шу эди. Биз уни оталиққа олиб, дарсларини ёдлатиб, обдон қироат қилдириб, имтиҳонга роса тайёрлаганимизда барибир бир амаллаб иккини олиб чиқарди. Мана бугун бир қарашай деб келибди. Домла хурсанд бўлди. «Одам бўпти шу меров ҳам» деб.
Унинг бўйи чўзилган, суяги бузуқ, оёғида қўпол этик, қўли ишга чопиб турарди.
Иш юришиб, зина гўё тепага қараб «йўрғалаб» кет-ди. Сотти меров тушгача астойдил ишлади. Лекин кечга яқин толиқди чоғи, тили чиқиб, аччиқ-тиззиқ гап ота бошлади.
— Дашти биёбонда кимга керак экан бу даҳмаза, домла?
Қора домла ялт этиб қаради-ю, индамади. Кутилмаган бу фикрдан эсанкираб меровнинг мишиқи бола пайтини кўз ўнгига келтирди.
— Ҳамма шунга... ҳайрон,— деди Сотти меров.
Домла яна индамади. Нима ҳам дерди. Бу меров шогирдини тузлаб қўйиши мумкин эди-ю, энди... катта бўлиб қолибди, мўйлов ҳам қўйибди. Бир чеккаси ҳашарга келган одамга қаттиқ гапириб ҳам бўлмайди.
— Ўтиб кетган эски дунёнинг бандаси экансиз, дом-ла,— деди меров ҳам индамаган сари ошиб. Домла андвшани қўрқоқ билган бу меровни жавобга арзитмади. Инсон боласининг ўсиш, улғайиш, ўзгариши, бунда ўзининг, умуман домлаларнинг ўрни ҳақида ўйга толди. Буларга кўп нарсани ўргатди, ўгит насиҳат қилди, табиат гўзалликларини кўрсатди. Лекин беминнат, беғараз ишлар табиатгагина эмас, оламни яшнатган баҳорга, тирикликни барқарор этиб турган соф ҳаво ва сой чашмалар, ою-юлдузларгагина эмас, инсонга ҳам хос эканлигини гапирмаган, амалда кўрсатмаган экан, ўйлаб қараса. У Сотти ҳақида ўйламай қўйди. У энди кетади ва қайтиб келмайди. Гап бунда эмас...
Бу маҳал Сотти чиндан ҳам этагини қоқиб, этигини ювиб кийганди.
— Шогирдларингиз кўп, қарашвор деб чақирсангиз бўлмайдими?— деди домланинг тундлигидан баттар хафа бўлиб, — савобингизга шерик бўлишади, деб қўрқасизми? — деди илжайиб, белкурагини елкалаб жўнаркан.
Шу кетганча чиндан ҳам қайтиб келмади. Лекин иш тўхтагани йўқ. Қора домланинг дилхира бўлгани қолди. Унинг илҳом чироғи сўнди-ю, лекин ўчакиш шами ёнди. Ўчакиш эса чарчаш,
19
толиқиш билан ҳисоблашмайди. Бир ой деганда домла тамом дармондан қолди-ю, аммо зинапоя буралиб, тўлғаниб қирғоқнинг энг теппасигача чиқиб борди.
Қора домла этик ечиб, сой кечиб ўтди-да, бўйниларини, юзларини узоқ-узоқ ювгач, икки жийда соясидаги тошга ўтириб, ўз ишини бамайлихотир тамоша қилди. Қараса, ўз мўлжалидан ошиқ, 53 пилла поя бўлибди, узоқдан оқариб йўловчи-ю, сайёҳларни ўзига чорлаб турибди. Жойида! Домланинг кўнгли ўрнига тушиб, бесаранжом туйғулари босилди, малолли ўйлари унутилди, ҳордиғи чиқиб, дилидан ғубор кўтарилиб, бўғинлари бўшашиб, танасига оромбахш бир илиғлик яйради. Жойида... Ҳали бу ер мисли бир қадамжо бўлиб шуҳрат топади, ҳорғин ўткинчи чанқоғинн босиб, эҳтимол «бу зинапояни ким қурдийкин, барака топкур?»— деб ҳам қўяр, қари-қартанг дуога қўл очар, билганлар эса балки Қоравойни тилга олар. Яхши гап тез тарқайди, зора бир чаққон мухбир ҳам чиқиб, газетга чоп этса, яъни шундоқ-шундоқ ниятли одамлар бор, фалон жойда шундай эзгу бир иш бўлибди ва ҳоказо, деб.
Қора домла ўз қўли билан қилган ишга суқланиб, кўзи тўймай ҳорғин хаёллар уёқ-буёққа судраб, жийда соясида узоқ ўтирди. Қуёш оққан бўлса ҳам, энди бу зинапоядан ҳавас билан биринчи бўлиб тушиб келган бирон зотни ҳам кўриб кетай деган ниятда яна жиндак кутди. Қош қораймасдан, тепадаги катта йўлда икки аёл кўринди. Бошини рўмол билан танғиб, камзул устидан белини боғлаган бу икки хотин Шоввасойнинг юқори оқимидаги тоғлардан дўлана териб келишаётган бўлса керак, қўлларида оғир кажава, жарлик тепасига келиб тўхташди.
— Вой, овсин, зинапоя бор экан-ку,— деди ёшроғи чинкириб. Намозшом жимлигида уларнинг қувноқ чуғур-чуғурлари янграб эшитилиб турарди. Кажаваларини бошларига кўтариб, янги зинадан биринчи оёқ босаётганларини ўйламай, ҳаккалаб-ҳаккалаб тушишди. Соядай қорайиб турган тош ва бўталар ортида, булоқ лабида уларнинг шўх қий-чувлари анчагача эшитилиб турди. Домла художўй бўлмаса ҳам, қарилиги тутибми, ё бўлмаса шу сокин оқшомда кўнгли жуда яйраб кетганидан, «Илоё қадаминглар қутли бўлсин»— дея юзига омин тортди, ўрнидан турди.
Чўкич, кетмонларини олиб кетиш баҳонасида эрта-лаб келиб зинапояни яна бир кўриб кетди. Жойида. Оқариб узоқдан чорлаб турибди.
Қаттиқ зўриққан экан, домла докторга қатнаб, базўр ўзига келди. Доктор ёрдам қилдими ё кўнгил тинчлигими, ишқилиб, белдан гарданга, ундан биқинга кўчиб юрадиган зирқирашлар ҳарна қолди.
Кўнгил нисбатан тинч эди-ю, бир чеккасида нимагадир интиқлик, бир безовта ҳис бор эди. Очиғи, домла зинапоя ҳақида ҳеч бўлмаса бирон гап-сўз бўлишинн кутарди. Бу кутишни бировлардан, ҳатто ўзидан ҳам яширмоқчи бўлардию, эплолмасди. Булоқ обод сайргоҳ бўлибди, ёш-яланг яйраб қолибди, катта йўлда ҳамма тўхтаб ўтармиш, деган гаплар бир неча ҳафтадан кейин етиб келди. Аммо на булоқ, на зина ва на домла ҳақида газет-пазетда ҳеч нарса чиқмади...
Айтншларича, бир ҳаваскор мухбир ноҳия рўзномасига мақола ёзиб олиб борган эмиш, муҳаррир кўриб, «Хўш, нима, Днепрогэс қурилибдими, бу ҳақда бутун бошли мақола чиқарсак?! «Хроника» бўлимига киринг, уч-тўрт сатр қилиб беришсин», дея қайтарворганмиш. «Хроника» бўлимининг ходими ҳам елкасини қисиб, «Йўқ, биродар, биз хроникада жизиллаб турган ўткир фактларнигина берамиз. Масалан, босқин, тошқин, ёнғин...» дея бармоқларини бир-бир букиб узоқ санаб, ҳаваскорнинг ҳафсаласини пир қилибди.
«Хроникабоп» жизиллаган ўткир воқеалар ҳақидаги овоза бир неча ойдан кейин тарқала бошлади.
Аввало қандайдир бир гуруҳ ёшлар обод булоқ лабида улфатчилик қилиб, қаттиқ муштлашишдан кейин, боши шиша билан уриб ёрилган бирови касалхонага олиб келинганмиш... Бу миш-миш етиб келган куни Қора домла гангиб қолганидан, пенсия олгани бориш ёдидан кўтарилиб, оиласида хафақонлик юз берди. «Ҳа, эси пастлар, ароқ ичадиган жойми-я!» дея, кечаси билан ғўнғиллаб, уйқу ололмай, уёқ буёққа ағдарилиб чиқди. Яхши
20
ҳамки, бу гап газетада чиқмай, эл оғзида қолиб кетди. Бундан кейинги овоза ҳам миш-миш даражасида бўлди: Кимдир Қора домланинг зинапоясидан йиқилиб, оёғинн синдирган эмиш. «Эмиш» бўлса ҳам, буниси домлага қаттиқ ботди, чунки халқ оғзидаги гапда «Қора домла зинаси» деган сўзлар ҳам ора-чора қулоққа чалинар эди. Домла эзилиб кетди.
Бундан кейинги воқеа эса газетада дўмбира бўлиб, ўлган устига тепган, дегандай, домлани астойдил эсанкиратди. Марказдан келаётган бир таниқли оила қувнаб-яйраб булоқдан сув ичиб чиқса, катта йўлда қолган «Волга» машиналари йўқ эмиш! Тахминларга қараганда, бу холи жойда шунақаларни атай пойлаб чакалакзорда ётган «шайтонлар» шартта ҳайдаб кетишибди. Ҳали шундай пойлаб ётадиган «шайтонлар» ҳам чиқибди десангиз-чи! Домладан совуқ тер чиқиб кетди. Хайриятки, бу гал газетда унинг номини тилга олишмади. Олишса ўрни бор, ножўя бўлмасди. Худо сақлабди. Ё товба...
Уша ҳафтанинг ўзида «Хроника» чашмада номаълум бир қизни зўрлаб кетишганини хабар қилди. Шундан кейин бир ойча тинч бўлиб, домла энди ўзимга келдим деб турганида, булоқ атрофидаги бутазордан ўлик топилди. Қора домланинг булоғию зинапояси ноҳияда одамларнинг кўнглига даҳшат соладиган хавфли жойга айланди. Ўзингиз биласиз, эл ошириб, қўшиб-чатиб ҳам гапиради, кўп ўтмай ўша жойларда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган каллакесарлар ҳам пайдо бўлганмиш, деган гап тарқалди. Ким билади дейсиз...
Қора домла бош кўтариб кўчага чиқолмай қолди. Яқиндагина, қилган эзгу ишимни бир оғиз газетага ҳам ёзишмади, деб ичидан хафа бўлиб юрган одам, бугун бирдан ёмон отлиғ бўлиб, ўша зина ҳақидаги ниятни дилига солган куни-соатини кечалари билан лаънатлаб чиқади. Уйда ўтириб, чўкиб-букчайиб қолди.
Қулоғини бекитиб ўтирган билан қутулиб бўларканми?! Бир ойча ўтказиб, бозор-ўчарга чиқувди, икки жойда нотаниш одамлар уни «Ана, Қора домла!» деб бармоғи билан туртиб кўрсатганини пайқади. Нарироқдаги растада бир хотин сотаётган помидорининг устини ёпиб, домла ўтиб кетгунча юзини ўгириб турди. Шундан кейин бозор аҳли, ҳамма унга қия қараётгандай бўлаверди, қулоғига «Қора домла!», «Қора домла!» деган бетиним шивир эшитиларди. Узидан ўзи дармондан қолган домла керагини харид қилолмай гандираклаб юриб бозордан зўрға чиқиб кетди.
Уйда ҳам уни шумхабар кутарди: ҳов ўша зўрланган қизнинг онаси, телбами-соғми билиб бўлмайдиган даражада, келиб домланинг дарвоза хонасида сочларнни юлиб доду сурон солибди. Кўни-қўшнини бошига тўплаб мудҳиш қарғишлар айтиб кетди.
Қора домла кечаси билан босинқираб чиқди. Кўзини юмиши билан гоҳ чангалзорда ётган каллакесарлар, гоҳ сочини юлган телба хотин, гоҳ булоқ бўйида узала тушиб ётган мурда, гоҳи бозордаги тескари юзлар, сирли нафрат чақнаган қарашлар кўз ўнгига келар, ўрнидан туриб кетарди.
Охирги туришда обрезда ярим сатил совуқ сувни бошидан қуйди-да тандир биқинига суялган лўмни елкасига олиб, чиқиб кетди.
Тонг салқин эди, йўтал тутди. Йўтал зўридан кўзи тинган домла Шоввасой ёқасидаги ўзи севган чакалакзор гулларини ҳам, ундаги оқиш шабнам саринлигини ҳам, энди уйғонган чипор капалакларни ҳам кўрмади. У булоқ томонга шошарди. Қани ўша «шайтонлар», қани ўша зўравону безорилар, қани ўша каллакесарлар?!
Бу дарғазаб дард унинг руҳида бору, жисми бўшашган эди. Зина босиб юқорига чиққанида бу яна билинди, лўмга суянганича каттиқ ҳансираб, пастга, атрофларга маъюс қаради, ҳеч зот йўқ эди.
Тонгда оқариб, намланиб ётган зинапоя ҳарсангларига қараганида, негадир кўзидан томчи ёш ситилиб чиқди. Шунинг зўри билан энг тепадаги биринчи пиллапоя остига лўм урди. Ғазаб билан қайириб ташлади. Тош шағал аралаш тупроқни шовуллатиб ўпир-ганча юмалаб тушиб кетди. Қизишган қария иккинчи пиллапоя остига жон-жаҳди билан лўм урди, жаҳл билан бирга қандайдир ёвуз куч ҳам тўлишиб кетди. Домла нафас сиқишини унутган, қора терга ботиб тош
21
қайиради. Қуриш қийин, емириш осон, тепа қисмини бир лаҳзада ўпириб ташлади. Сал тинса бутунлай тўхтаб қоладигандай, уриниб-суриниб давом этар, лўм қўлидан чиқиб кетса инқиллаб яна олар, «мана бўлмаса!» деб урганида тош чақнаб, домланинг ўзи мункиллаб кетар, лекин тинмас, урар, тепар, қайирар, бузар эди.
Пастдан ўн-ўн икки пиллапоя қолганида ичида худди бир нарса узилгандай, домла «инг» деди- ю тошга ўтириб қолди. Қўлидан чиққан лўм тошдан тошга урилганча жаранглаб пастга тушиб кетди. Домла, кўз олди қоронғулашгач, белини ушлаб, қайрилган зинапоя ўрнига ёнбошладн. Лекин у ўз аҳволини ўйлаш ўрнига, негадир. Сотти меровни кўз олдига келтирди: «Домла, ўтиб кетган эски дунёнинг бандаси экансиз...» эслади-ю, инграб юборди.
Қуёш тиккага келиб қолганди, лекин унинг кўз ўнги қоронғу. «Худойимей,— деди у ҳамон ўз аҳволинн ўй-ламай,— қандай кунларга қолдик? Яхшилик қилиб бўл-маса дунёда...»
Бу пайт юқорида машиналар тўхтаб, иккита шофёр
қичқирди:
— Ҳой, жинни бўлдингми, нега бузаяпсан зинапояни? Ҳей, сенга гапиряпмиз! Бировлар не азобда қуради-ю, сен бузиб ташлайсанми!!! Эсинг жойидами ўзи...
Улар пастга тушишди. Қора домла тепасида турган одамларни кўриб, ўз аҳволини эслади:
— Болалар... белим...
Қарашса, бу «тентак»нинг аҳволи чатоқ. Кўтарншиб чиқиб машинага солдилар. Ноҳия касалхонасида қайталаб сўрашди.
— Қаёқдан?
— Булоқдан, дедик-ку. «Қора домла» зинасида бели чиқиб ётган экан.
— Оббо, яна Қора домла!—деди доктор кўзида ва-ҳима билан.
Уч кундан кейин касалхонада Қора домланинг жони узилди. Уша катта йўл ёқасидаги қабристонга ерладилар. Садр сангтарош Қоравойнинг мақтаб, аравачасига олмай, «эгаси келиб қолар» деб ташлаб кетган ўша катта базалт тошга дўстииинг номини ўйиб ёзди-ю, дўнг тупроқнинг бош томонида узоқ ўтириб қолди. Хотира тошига қараб гапирди:
— Яхшилик қилдинг, савобини олдинг-кетдинг экан-да? Иўқ, ундоқ эмас, Қоравой оғайни, овора бўласан, савоб дегани яхши замонлардан қолган гап. Бизнинг кунларда эса...